Paxtakor haqida (FC Pakhtakor)
|
|
FC_PAXTAKOR | Сана: Жума-муборак кун!, 06-Янв-2012, 16:22 | Изох # 1 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
| OLG'A SHERLAR Добавлено (06-Янв-2012, 10:16) --------------------------------------------- SALOM HURMATLI FORUMDOSHLAR. BU MAVZU PAXTAKOR VA O'ZBEKISTON TERMA JAMOALARI HAQIDA BO'LADI. SIZLARDA HAM BIROR YANGILIK FOTO VA VIDEOLAR BO'LSA SHU SAHIFADA O'RTOQLASHISHINGIZ MUMKIN. ILTIMOS BOSHQA KLUBLAR HAQIDA BU YERGA YOZILMASIN. Добавлено (06-Янв-2012, 10:44) --------------------------------------------- "ПАХТАКОР” ФУТБОЛ КЛУБИ УМУМИЙ МАЪЛУМОТ
“Пахтакор” ўзининг биринчи расмий учрашувини 1956 йилнинг 8 апрель санасида Молотов шаҳри жамоаси (ҳозирги Пермь, Россия) ўтказган. 1960 йилдан 1991 йилгача СССР чемпионатларида иштирок этган. Энг юқори натижаси 6-ўрин (1962, 1982 йиллар). СССР Кубоги финалчиси (1968 йил). 1992 йилдан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон чемпионати олий лигасида қатнашиб келмоқда. 8 марта мамлакат чемпиони (1992, 1998, 2002-2007). 10 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1993, 1997, 2001-2007, 2009). 2000 йилнинг 23 ноябрь куни “Пахтакор” хўжалик жамоаси ўрнида “Пахтакор” футбол клуби” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Ҳозирги кунда “Пахтакор” ўзбек-британия қўшма корхонаси ҳисобланади. “Пахтакор” футбол клуби”нинг муассислари Тошкент шаҳар ҳокимияти инвестиция бош бошқармаси, «Vegastar management LLp» компанияси ҳамда “КАПИТАЛБАНК” хусусий очиқ турдаги акциядорлик тижорат банки саналади. 2002 йилдан бошлаб Осиё чемпионлар лигасида доимий равишда иштирок этиб келмоқда. Бундай натижа билан қитъамиздаги бошқа бирор жамоа мақтана олмайди. Икки марта (2003, 2004) жамоа ушбу турнирда ярим финалгача етиб борган. Асосий жамоа рақибларни 2007-2008 йилларда қайта таъмирдан чиқарилган “Пахтакор” Марказий стадионида қабул қилади. Стадион 35000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Спорт мажмуасида барча замонавий қулайликлар яратилган ва кўплаб спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш мумкин Добавлено (06-Янв-2012, 11:47) --------------------------------------------- Янги йил арафасида сайтимиз орқали мухлисларга совғаларимиз бор эканлигини ёзиб ўтган эдик.
Ана шу ваъдаларни бажариш вақти етди. Янги бош мураббий гапимиз исботи бўла олади. Шунингдек, қисқа фурсат ичида ишқибозларимизнинг севимли футболчиларидан бирига айланган Иракли Климиашвили яна жамоамизда! У "Пахтакор"нинг Туркиядаги машғулотларига қўшилди. Ҳозирча унинг жамоада қолиш қолмаслиги фақат ўзига боғлиқ. Боиси оддий, янги мураббий Иракли ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмас. Легионерлар борасидаги янги қонунга кўра, мураббий фақат асосий таркибга тортадиган футболчиларни жамоамиз сафидан жой бермоқчи. Буни Климиашвили яхши тушуниб турибди. Шунинг учун ҳам ўз устида икки ҳисса ишлаяпти. "Пахтакор"дан кетгач, нимадирни йўқотгандек бўлдим. Одил биз бир оиладекмиз деганида ишонмаган эдим. "Пахтакор" ҳақиқатдан ҳам бир оила каби аҳил жамоа экан. Раҳбарият мени яна жамоага кўрикдан ўтиш учун чақирганида ўйлаб ўтирмасдан жомадонимни йиғиштирдим", - дейди финал қаҳрамони. Manba:pakhtakor.uz Добавлено (06-Янв-2012, 15:22) --------------------------------------------- Эртага "Пахтакор" - "Вердер"
"Пахтакор"нинг Анталияда бошланган машғулотлари ўзининг қизғин палласига кирди. 4 январь куни футболчилар билан танишган Журжевич кеча икки маҳал машғулот ўтказди. Жисмоний тайёргарликка қаратилаётган машғулотлар ҳам тўп билан бажариляпти. Бу сербларга хос бўлган одат. Миодраг Радулович ҳам худди шундай тартибда машғулотларни ўтказар эди. “Ордабаси” билан бўлиб ўтадиган назорат учрашуви бекор қилинди. Унинг ўрнига савия жиҳатидан кучлироқ бўлган турк клуби 10 январь куни бизга қарши майдонга чиқади. Мазкур ўйин REXIOS аренасида бўлиб ўтади. “Вердер”, “Штутгарт” ва “Крилья Советов” жамоалари билан бўлиб ўтадиган баҳслар эса мазкур жамоаларга хизмат кўрсатаётган компаниялар тақдим қиладиган майдонларда бўлиб ўтади. Хабар бериб ўтганимиздек, Иракли Климиашвили клуб машғулотларида иштирок этяпти. 5 январь куни Жанубий Корея фуқароси Ли Си Ин кўрикдан ўтиш учун жамоа сафига келиб қўшилди. У бугун бўлиб ўтадиган машғулотларда иштирок этади. Мазкур футболчи 3+1 тизими асосида “Пахтакор"даги осиёлик футболчи ролини ўйнаш учун кураш олиб боради. Боиси, у ёлғиз эмас. “Вердер” билан учрашув 7 январь куни бўлиб ўтади. “Эндо Спорт” компаниясининг таклифига биноан мазкур жамоалар ўзаро баҳс олиб борадилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. www.pakhtakor.uz
Omad
|
|
| |
Loading | Сана: Жума-муборак кун!, 06-Янв-2012, 16:39 | Изох # 2 |
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
| Raxmat man esimni taniganimda Faqat Paxtakor PFC bilardim. Shu stadionda kotta bo'ldik. Juda ko'P Paxtakor o'yinchilari bilan trenerofkalar qilganmiz.
Faqat 3 ta shart!
|
|
| |
ClimbeR | Сана: Жума-муборак кун!, 06-Янв-2012, 17:35 | Изох # 3 |
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
| omad paxtakorga
chelsea chempion...
|
|
| |
FC_PAXTAKOR | Сана: Шанба, 07-Янв-2012, 13:38 | Изох # 4 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
| ПФЛ биносида олий лиганинг 2012 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Унда жамоалар қайси турда майдонга тушишлари аниқлаштириб олинди. Учрашув ўтказиладиган саналар эса кейинроқ эълон қилинади. "Гулистон" ўрнини янги мавсумда "Қизилқум" эгаллаши аниқ бўлди. Жамоамиз биринчи даврада қуйидаги жамоалар билан тўқнаш келади: 1-тур Бухоро - Пахтакор 2-тур Пахтакор - Олмалиқ 3-тур Динамо - Пахтакор 4-тур Пахтакор - Насаф 5-тур Нефтчи - Пахтакор 6-тур Локомотив - Пахтакор 7-тур Пахтакор - Андижон 8-тур Машъал - Пахтакор 9-тур Пахтакор - Қизилқум 10-тур Шўртан - Пахтакор 11-тур Пахтакор - Навбаҳор 12-тур Бунёдкор - Пахтакор 13-тур Пахтакор - МеталлургДобавлено (06-Янв-2012, 19:38) --------------------------------------------- Янги бош мураббий қўл остида машғулотларда иштирок этаётган "шерлар" Туркия йиғини давомида кучли спарринг рақиблар билан 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида аввал маълумот бериб ўтган эдик. Маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоаси билан белгиланган уйин ўтказилмайди. Тўғрироғи, тошкентликлар бу баҳсда "Ордабаси"дан кўра кучлироқ бўлган турк клуби билан беллашади. Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "шерлар"нинг спарринг рақиб сифатида жиддий клубларни танлаганлиги ҳам қувонарли ҳол. Тўғрида, машқда қанча қийин бўлса, ўйинда шунча осон бўлишини бугун ҳамма билади. "Пахтакор" Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашувини 7 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да Германиянинг "Вердер" клубига қарши ўтказади. Мазкур баҳс "Эндо Спорт" компаниясининг таклифига биноан амалга ошмоқда. Учрашув ҳам компанияга қарашли стадионда бўлиб ўтади. Келинг, ана шу ўйиндаги рақибимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Бугунги кунда УЕФА рейтингида 14-поғонада бораётган Бременнинг "Вердер" клуби 1899 йилнинг 4 апрелида ташкил топган. Уй учрашувларини ўз бағрига 43.500 мухлисни сиғдира оладиган "Везерштадион" ўйингоҳида ўтказади. Жамоанинг "мусиқачилар" ва "яшил-оқлар" каби лақаблари мавжуд. Жамоа президенти Клаус Аллофс бўлса, бош мураббийи Томас Шааф ҳисобланади. Немис мутахассиси 1999 йилдан буён жамоани бошқариб келаётганлиги таҳсинга сазовордир. Бременликлар Шааф мураббийлигида 3 марта мамлакат кубоги ва бир бор чемпионликни тантана қилган. Айтганча, Шааф яқиндагина жамоа билан тузган шартномасини яна 2 йилга узайтирди. Жамоа ютуқларига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг анча салмоқли эканлигига гувоҳ бўламиз. Қўйида "Вердер"нинг барча совринлари келтирилган: Ички совринлари: Германия чемпиони (4): 1965, 1988, 1993, 2004. Кумуш медал совриндори (7): 1968, 1983, 1985, 1986, 1995, 2006, 2008. Бранза медали соҳиби (5): 1989, 1991, 2005, 2007, 2010. Мамлакат кубоги ғолиби (6): 1961, 1991, 1994, 1999, 2004, 2009. Мамлакат Кубок финалчиси (4): 1989, 1990, 2000, 2010. Суперкубок соҳиби (3): 1988, 1993, 1994. Немис лигаси кубоги ғолиби (1): 2006. Немис лигаси кубоги финилчиси (2): 1999, 2004. Ҳалқаро совринлари: Кубок эгалари кубоги (1): 1992. УЕФА кубоги финалчиси (1): 2009. Интертото кубоги совриндори (1): 1996. Германия бундеслигасининг биринчи давра якунига кўра турнир жадвалининг 5-ўрнидан жой олган Томас Шааф шогирдлари ўтказилган 17 учрашувда 29 очко жамғариб, мавсум якунига қадар камида ЕЧЛ га йўлланма берувчи ўринлардан бирини банд этиш учун кураш олиб бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Клаудио Писарро эса тўпурарлар пойгасида жамоаси каби 5- ўринда бормоқда. Унинг ҳисобида 12 гол мавжуд. Бу борада пешқадам "Бавария" ҳужумчиси Марио Гомес бўлиб, у рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол этган. "Мусиқачилар" 1-давранинг охирги 2 турида икки хил натижа қайд этган. 16-турда "Вольфсбург" жамоаси устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган "яшил-оқлар" (мамлакатимиз чемпиони "Бунёдкор" 15 январь куни айнан "Вольфсбург" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор), 17-турда турнир жадвали пешқадамларидан бири "Шальке-04" жамоасидан йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган. Жамоанинг 2- даврадаги дастлабки 2 ўйини ҳақида гапирадиган бўлсак, 21 январь куни сафарда "Кайзерслаутерн" билан куч синашадиган Томас Шааф шогирдлари орадан бир ҳафта ўтгач, яъни 28 январь куни ўз уйида "Байер" клубини қабул қилади. Ўз вақтида жамоа сафида немис футболининг афсонавий ўйинчилари ҳисобланган Марко Боде (клуб сафида гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга - 102 та гол), Руди Феллер ва Клаус Аллофс (бугунги кунда жамоанинг бош менежери лавозимида фаолият олиб бормоқда) лар тўп сурган. Жамоанинг энг гуллаган пайти 80-йилларнинг охири - 90- йилларнинг бошига тўғри келади. Шу даврда жамоа 2 та миллий ва битта ҳалқаро мусобақа ғолиб бўлган. Жамоанинг бугунги таркибига назар ташласангиз, унда ҳам бир нечта машҳур номларга кўзингиз тушади. Дарвозабон Тим Визе, ҳимоячилар Налдо, Андреас Вульф, ярим ҳимоячилар Тим Боровски ва Феликс Кроос, ҳужумчилар Марко Арнаутович, Маркус Розенберг ҳамда Клаудио Писарроларни немис футболига бефарқ бўлмаган исталган инсон танийди. "Вердер"нинг охирги расмий ўйини бўлган "Шальке-04"га қарши ўтказилган баҳсда майдонда қўйидаги футболчилар тўп сурган: Т.Визе, С.Предль (М.Арнаутович, 45), А.Вольф, К.Фриц, Налдо, Ф.Тринкс (Уэсли, 70), А.Игньевски, Л.Шмитц, Ф.Баргфреде, К.Писарро, М.Розенберг. Айни вақтда бундеслига жамоалари давралар оралигидаги кичик таътилга чиққанлигини инобатга оладиган бўлсак, табиий равишда ҳар бир жамоада "келди-кетди"лар авж олган. Ўз ўзидан "Вердер" ҳам бундан четда қолгани йўқ. Бугунги кунгача Шааф жамоасига Голландия чемпионати иштирокчиси "Твенте" клуби ўйинчиси Дуглас ва Италиянинг "Женао" клубидан Меркель келиб қўшилди. Клубни фақатгина ҳимоячи Налдо тарк этиш арафа Добавлено (06-Янв-2012, 19:44) --------------------------------------------- Клубни фақатгина ҳимоячи Налдо тарк этиш арафасида турибди. Унга Бразилиянинг "Интернасиональ" клуби катта қизиқиш билдирмоқда. Бизнинг маълумот: Бременнинг "Вердер" клуби Тўлиқ номи: Sportverein Werder Bremen Лақаби: Die Grьn-WeiЯen (яшил- оқлар), мусиқачилар Ташкил топган йили: 1899 й. Стадиони: Везерштадион Сиғими: 43.500 Клуб Президенти: Клаус Филбри Жамоа бош мураббийи: Томас Шааф УЕФА даги рейтинги: 14 Қатнашадиган мусобақаси: Бундеслига Жамоа расмий сайти: www.werder.de Добавлено (07-Янв-2012, 12:38) --------------------------------------------- “Пахтакор” – “Вердер” ўйини қолдирилиши мумкин
Хабарингиз бор, бугун “Пахтакор” клуби Туркиядаги биринчи назорат учрашувини Германиянинг "Вердер" клубига қарши ўтказиши лозим эди. Аммо кеча тунда Анталияда юзага келган фавкулоддаги холат бунга тускинлик қилмоқда. Хозирда шаҳарда кучли бўрон ҳукм сурмоқда. Секундига 11 метр тезликда эсаётган кучли шамол бугунги ўйинга ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Шаҳарда фавқулодда вазият эълон қилинди. Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган ҳудудлардаги аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия килинмокда. Учрашув бошланишига саноқли соат қолган бўлсада, баҳсни бўлиб ўтиши ҳозирча сўроқ остида турибди. манба : pakhtakor.uz
Omad
|
|
| |
DiLinZaDa | Сана: Шанба, 07-Янв-2012, 15:54 | Изох # 5 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 639
Холати: Хозир йўқ
| Boshqa SAYTlani REKLOMI zur ketvotti ekan botta aaa)))
Sen uchun qadrli bo'lganlarni unutma.
|
|
| |
FC_PAXTAKOR | Сана: Шанба, 07-Янв-2012, 21:30 | Изох # 6 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
| "ВЕРДЕР" БИЛАН ЎЙИН БЕКОР ҚИЛИНДИ
Бироз аввал Бременнинг "Вердер" клуби билан бугун бўлиб ўтиши мўлжалланган ўйиннинг қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Анталияда тинмай ёғаётган ёмғир натижасида, "Вердер" жамоаси таклиф қилган майдон сув остида қолди. Шу боисдан мазкур учрашув бекор қилинди. Учрашув ташкилотчилари 8 январда ҳам худди шундай об-ҳаво бўлиши кутилаётганлигини такидлаб ўтдилар. Табиатнинг бу каби инжиқлиги туфайли жамоамиз Европанинг кучли клубига қарши беллашиб кўриш имкониятидан маҳрум бўлди. Энди жамоамиз 3та ўртоқлик учрашувида майдонга чиқади, табиийки об-ҳаво яхши бўлса. Бугунга белгиланган икки маҳаллик машғулот фитнес залида бўлиб ўтди. Табиийки, бунда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилди. Юзага келган ҳолат ҳақида жамоамиз бош мураббийи ўз фикрини билдириб ўтди. "Албатта табиатнинг бугунги инжиқлиги бизга панд бермай қолмади. Ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетиш керак. Ўйин бўлмаса, эътиборни бошқа машғулотларга қаратамиз. Мақсадимиз, олий лига ва ОЧЛда муносиб иштирок этиш экан, бизни кутиб турган мухум ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришимиз шарт. Асосийси, расмий ўйинлар бошлангунга қадар шогирдларим оптимал ҳолатда бўлишса бас ва бугунда барча ҳаракатларимиз айнан шунга қаратилган" - дейди Деян Журжевич. pakhtakor.uzДобавлено (07-Янв-2012, 20:30) --------------------------------------------- АНТАЛИЯ, 3-КУН: ИНЖИҚ ТАБИАТ!
"Rixos" меҳмонхонасида ҳеч ҳам ўзингизни бегона юртда деб ўйламайсиз. Барча нарса таниш, атрофдагилар биз ўрганиб қолган рус тилида сўзлашмоқда. Табиатнинг инжиқлиги мураббийларимиз режаларига ўзгартириш киритишга мажбур қилди. Бременнинг “Вердер” клуби билан бўлиб ўтиши лозим бўлган ўйин бекор қилингач, бугунги икки маҳал машғулот фитнес залига кўчирилди. Мураббийлар штаби тезда шунга монанд режа ишлаб чиқди. Кечаги машғулотларда барча футболчилар тўлиқ иштирок этди. Машғулотимизда кореялик Ли Си Индан ташқари япониялик Наоя Сибамура ҳам иштирок этди. “Вентспилс” сафида Латвия чемпионлигини қўлга киритган осиёлик футболчи, кореялик ҳамкасбига нисбатан бир калла устун кўринмоқда. Ҳар ҳолда Мураббийларнинг дастлабки таассуроти шундай. Санибал Ораховецнинг ҳаракатларига, кичик беш баҳони қўйишимиз мумкин. У майдонни кўра билиш ва қийин вазиятда ҳам гол уриш хусусияти аъло даражада эканлигини ташкил этилган кичик ўйинда ҳам кўрсата олди. Шу кунларда "шерлар" сафига яна бир осиёлик легионер, аниқроғи кореялик футболчининг келиб қўшилиши кутилмоқда. У ҳам Ли Си Ин ва Н.Сибамура каби кўрикдан ўтади. “Локомотив”дан қайтган Акром Бахритдиновнинг ҳаракатларидан уни жорий мавсум ўз олдига асосий таркибга киришни мақсад қилаётганлигини илғаш қийин эмас. Ғулом Ўрунов эса яна аввалги ҳолатига қайтмоқда. Аввалги мавсумни жароҳати туфайли ўтказиб юборган футболчининг янги мавсумдан умидлари катта. А.Николаев эса ўзининг собиқ жамоасидаги янги жамоадошларига ўз тажрибасини намойиш этмоқда. "Навбаҳор"дан келган А.Маҳмудовнинг ҳам ҳаракатлари чакки эмас. Энг мухими футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Жамоага оид энг сўнгги маълумотларни сайтимиз орқали ёритишда давом этамиз. Бугунги машғулот ҳакида эртага. pakhtakor.uz
Omad
|
|
| |
Iroda | Сана: Шанба, 07-Янв-2012, 21:51 | Изох # 7 |
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 37
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 96
Холати: Хозир йўқ
| raxmat kottakon eng so'nggi malumotla u4un. Pakhtakor olg'aaa. Vatan,ota-ona,Pakhtakor tanlanmaydi.
|
|
| |
FC_PAXTAKOR | Сана: Сешанба, 10-Янв-2012, 10:58 | Изох # 8 |
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
| БУГУН "ПАХТАКОР" - "ГУЗТЕПА" УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТАДИ
Туркия 1-лигасининг 16-туридан сўнг турнир жадвалининг 13-поғонасидан жой олиб турган Измирнинг "Гузтепа" жамоаси бугун Анталиядаги биринчи рақибимиз бўлади. Маҳаллий вақт билан соат 18:00да "Rixos" меҳмонхонаси аренасида мазкур учрашув бўлиб ўтади. Ҳозиргина жамоамиз тонгги машғулотларини ўтказиб меҳмонхонага қайтди (Туркия билан Ўзбекистон орасида 3 соатлик фарқ мавжуд). Кеча Eгор Кримец якка тартибда машғулот ўтказганэди. Бугун эса барча футболчилар соғ-саломат умумий ҳолда шуғулландилар. Биз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилаётган, ўтмишдаги ашаддий рақибимиз "Қайрат" жамоаси ҳам жамоамиз билан параллел майдонда мавсумга ҳозирлик кўряпти. Бугун бўлиб ўтадиган ўйин олдидан Деян Журжевич бурчакдан тўп тепиш машқларини ўтказди. Сўнгги йилларда жамоамизнинг айнан шу стандарт вазиятдан у қадар оқилона фойдалана олмаётганлигини кузатиш мумкин. Энди ушбу камчилик юзасидан жиддий ишланадиган бўляпти. "Туркиядаги машғулотларимиз режа асосида кетаяпти. Барча шароитлар аъло даражада. Бугун биринчи назорат учрашувини ўтказамиз. Афсуски, об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли "Вердер" билан бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашув қолдирилди. Шунга қарамай, олдимизда яна иккита кучли жамоалар бор. Юқоридаги камчиликни, "Штутгарт" ва "Крилья Советов" жамоалари билан бўлиб ўтадиган ўйинлар орқали "ёпамиз", - дейди жамоамизнинг катта мураббийи Мурод Исмоилов. "Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун" Сербиялик мураббийимиз мушкетёрларга хос бўлган шиор асосида ишлар экан. Биз бир жамоамиз, майдон ташқарисида ҳам бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз керак. Клубнинг футболчиларидан тортиб маъмуригача аҳил бўлишимиз ва ўйлаган режамизни амалга оширишимиз керак. Бу Деян Журжевичнинг кеча бўлиб ўтган йиғилиш чоғида йигитларга айтган гаплари эди.
Добавлено (10-Янв-2012, 09:58) --------------------------------------------- "Пахтакор" биринчи учрашувда дуранг ўйнади Kecha "Пахтакор" Деян Журжевич қўл остидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Жамоа таркибидаги ўйинчилар билан яқиндан танишиш мақсадида, сербиялик мутахассис барча футболчиларни ўз синовидан ўтказишга қарор қилди. Шунинг учун биринчи бўлимда майдонга тушган футболчилар иккинчи бўлимда ўз ўринларини қолган жамоадошларига бўшатиб бердилар. Табиийки, бундай паллада оптимал таркиб бўлмайди, бу эса рақибларимизга қўл келиши аниқ эди. Боиси Туркия биринчи лигасида иштирок этаётган “Гузтепа” клуб учрашувни асосий таркиби билан бошлаган эди. ПАХТАКОР – ГУЗТЕПА 1:1 (0:0) Голлар: Баҳриддин Ваҳобов, 63 – 1:0. Илхан, 83 – 1:1. Четлатиш: Ғулом Ўрунов (78) “Пахтакор”: Темур Жўраев, Наоя Сибамура, Акмал Холмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Тимур Кагиров, Кахи Махарадзе, Алишер Маҳмудов, Санъат Шихов, Алишер Азизов, Иракли Климиашвили, Фарҳод Тожиев. Заҳирадан майдонга тушганлар: Александр Лобанов, Алексей Николаев, Ғулом Ўрунов, Аъзмат Бобожонов, Санибал Ораховец, Ильдар Магдеев, Арам Бабаян, Дилшод Шарофетдинов, Акром Бахритдинов, Шахбоз Эркинов, Баҳритдин Вохобов, Темур Ҳакимов. “Гузтепа”: Ведат, Улач, Эвра, Фаёд, Рамазон, Онур, Илхан, Самит, Эмин, Ойдин, Оуш. Заҳирадан майдонга тушганлар: Гурхон, Бисмарк, Эмре, Булант, Халил, Хоқон. Биринчи бўлим туркларнинг устунлигида ўтди, лекин ҳисобни очиш уларга насиб этмади. 16-дақиқада Темур Жўраев бирга-бир вазиятда рақибига имкониятни бермади. Шиховда ҳам бир вазиятда қулай имконият бўлди. Биринчи бўлимда янги келганлардан Бобожонов рақибига ҳеч қандай имконият бермади. Сибамура ҳам чакки эмас. Иккинчи бўлимда ташаббус тўлиқ "Пахтакор" томонга ўтди. Аслида ҳисобни “Гузтепа” футболчилари очишлари мумкин эди. Лобановни алдашга муваффақ бўлган турк футболчиси дарвозани аниқ нишонга ололмади. Бунга жавобан Ораховец чиройли тарзда Вохобовга “пас” ошириб ҳисобни очилишида ўзининг муносиб улушини қўшди. Учрашувнинг охирларида ҳисоб тенглашди. Энди жамоа 12 январь куни Германиянинг “Штутгарт” жамоасига қарши баҳс олиб боради. www.pakhtakor.uz
Omad
Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Сешанба, 10-Янв-2012, 21:07 |
|
| |
komol_76 | Сана: Сешанба, 10-Янв-2012, 20:49 | Изох # 9 |
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
| Бу Пахтакор клубининг сайти ва фан клуби эмас!!! Хар қандай янгиликни футбол янгиликлари мазусида очинглар!!!!! бундан ташқари, мавзуда роса кўчирмачилик қипсилаю а? Ҳич бўлмаса қайси сайтдан оганилани кўрсатсела яхши бўламиди... агар бошқа сайтда бу маълумот бўса, янги мавзу очишга қум боми?
нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
|
|
| |