[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Yo'qchilik yiqitar yigit zo'rini
KomilElСана: Пайшанба, 22-Сен-2011, 03:14 | Изох # 1
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 374
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 306
Холати: Хозир йўқ
Kop yigitlarimiz yoqchilik tufayli kop narsalaridan voz kechishga togri keladi sizning hayotingizda yoqchilikdan sinish holati bolganmi?

Hohlaganini sev hohlaganini yaxshi ko'r bir kun ajrashasan, hohlaganini qil hohlaganingday yasha bir kun barbir bu dunyoni tark etasan...
 
anvarshoxСана: Пайшанба, 22-Сен-2011, 08:26 | Изох # 2
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 269
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 126
Холати: Хозир йўқ
Rosti unaqa holat uzmda kuzatilmagan, lekin atrofimda bo kurib yuriman, yigit kishini g'ururini sindiradi yo'qchlik! Bir mahalladagi bola taniwm yo'qchlik sabap ichkuyov bulib ketdi yaqnda qaynotasini uyiga, unda ham orzu havas bordir!
 
komol_76Сана: Пайшанба, 22-Сен-2011, 12:22 | Изох # 3
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Эркак киши нима учун эркак? йўқчиликда ҳам борчиликда ҳам чидаб бергани ва оғир кунларни мардона ўтказганлиги учун ҳам эркак!!! Йўқчилик деб қўл қовуштириб ўтирган эркаклар шу тоифага кирармикин? Йўқчилик деб хотинини бозорга чиқарворганларничи? Ўқишни, оиласини ташлаб кетганларничи?
Эсимдан чиқмайди, 1994 йили қиш қаттиқ келганди. 27 январ куни ёнимда 1 сўм пулим ва проезднойим қолган. бошқа пулим йўқ. келесда қариндошларимникида турардим. Улардан пул сўрашга уялардим, сунки уларнинг ўзи ҳам жудаям яхши яшашмасди, шундоғам еб-ичишим уларни ҳисобидан... Эрталаб 6 да туриб, соат 7 да қоронғида тизза бўйи қорда, 40 минут Охунбобоев бекатигача пиёда юриб келардим, 188 - автобусга чиқиш учун. Шу билан эрталабки нонушшта билан кун бўйи юриб, обедсиз, кечки соат 6 гача, яъни қоронғи тушгунча е кутубхонада, ё шаҳар айланишда ўтказардим. буни 2 сабаби бор эди, 1-си келес шаҳар атрофи, проездной ўтмайди, пул эса йўқ! 2-си бирорта қариндошим ёки маҳалладагилар кўриб қолмасин Охунбобоевгача пиёда келаётганлигимни деб уялганимдан қоронғида юрардим. 9 февраль куни стипендия олганман. яъни 2 ҳафта шунақа кун кўрилган...(ўша 1 сўмни йўқотиб қўйгунимча 6-7 йил сақлаб юрдим. ёзилганди "шу 1 сўм билан 13 кун тирикчилик қилганман" деб) бунақа холатларга тушган одамлар камми?
яна битта мисол айтиб бераман. 1998 йил, 5 та курсдош Улуғбек (ҳозирги Ғафур Ғулом) боғини ёнида квартирада турамиз. 5-курс талабамиз, айни дамда обедгача ўқиб, обеддани кейин ишлаймиз. Андижондан Умид деган курсдошимиз эртага меҳмон олиб келаман, розимисизлар деди. Майли бемалол, дедик. Меҳмон келди, ёши 30-35 лардаги киши, соч-соқоли ўсиб кетган, кийимлари кир, бутун баданидан барматухани ҳиди келарди. бир пиёла чой бердик, ювиниб, соч соқолини олиб чиқди. ҳол аҳвол сўрадик. Уй қурадиган уста экан, фундамент қуйишдан токи томини ёпишгача ишни баҳолаб олиб шогирдлари билан ишларкан. адашмасам ё қиморда ютқазиб қўйган, ёки қурилиши керак бўлган уйни пулини ўғирлатиб қўйган, қўйингчи, иши орқага кетиб бор будида, уй-жойидан ажралган.
қисқаси йўқчилик деган тамға пешонасига босилган. айнан шу йўқчиликдан сиқилиб ичишга берилган, олдин ароқ, қарзга киришши бошлагандан кейин вино, кейин нима тўғри келса шуни...одам синган.
болалар билан маслаҳатлашиб одамга ёрдам қилмоқчи бўлдик, ҳар куни 1 бутилка вино олиб келамиз, ичади. биз секин - секин винони 1 бутилакин 2 кун ичирдик,кейин 3 кун, кейин 4 кун, кейин вино ўрнига аччиқ дамланган қора чой ... шунақа қилиб 6 ой деганда бояги киши ўзига келди. ичишдан қутулди. Умидни дадалари ёғоч уста эди. бизникига келиб бояги кишини ўзгарганини кўриб хурсанд бўлди... Андижонга кеттик, шогирдлариззи тўплаб бераман, ишам топилади деб ўзи билан олиб кетди.
Ишонасилами, 6 ойдан кейин ўша одам бизни квартирага келиб ҳамама кўрпа тўшак, гилам палосларимизни янгилаб берди (вино ҳиди кетсин деб ювавериб тўзғитворгандик). Уй жойини қайтариб олганлигини, ҳамма иши жойидалигини, болаларини ўқитаётганлигини айтиб миннаддорчилик билдирди.

Нима демоқчиман. Ҳамма нарса инсонни ўз қўлида. Бежизга сандан ҳаракат мандан баракат дейишмаган. Олма пиш, оғзимга туш деб ётган билан биров бир тийин бермайди. Ҳаттоки ҳазрати Нақшбандий жаноблари ҳам зўр наққош уста бўлганликлари ва тирикчиликларининг манбаи шу бўлганлигини тарихда айтиб ўтилган. Эрталабдан кечгача йўқчилик деб бекорчилик билан шуғулланаётган йигитларга айтгим келади. Ҳей ука, ўзинг бирор ишни уддалаяпсанми? бошини тутдингми? Қўшниларим бор, Хасан-Ҳусан. коллежни битирган давангирдай йигитлар. Уйлантирмайсизми десам, онаси йўқчилик дейди. ҳа йигитлар ишласа бўлмайдими, бекор юрибдику десам, коллежни тугатган ўқиган иш йўқ дейди. Жоним чиқди, асабларим бузилди. мани Яҳёхон деган курсдошим, олий маълумотли, Молия институтини қизил дипломга битирган йигит олий Диний таълим олаётганлиги учун гипсокартон цехда юк туширувчи бўлиб 4(!) йил ишлади, яна бир курсдошим Фозил ўзини тиклаб олгунча чинни бозорда аввал юк тушуручи, кейин сотувчи бўлиб ишлади, уям олий маълумотли иқтисодчи! сани болангни шохи борми, ана қурилиш тўла иш, ҳеч бўлмаса мошина ювсаям кунига 15-20 минг топади десам, "мани болам-ааа?" дейди.
йўқчилик деб бор оғирлигини ота-онасига ташлаб, бекорчилик билан шуғулланиш керакми? вилоятлардан қишлоқлардан қанчадан қанча йигитлар оилам-болам чақам деб, шу йўқчиликдан чқиб кетаман деб арва тортяпти, мардикорчилик қиляпти, мошина ювяпти, мана 1-этаждаги йигит, мусоркаладан титкилаб, металлом йиғиб, макулатура йиғиб сотиб юриб ўзига нексия, акасига дамас олди, болалариззи нимаси ортиқ улардан дедим....
Йўқчилик ҳам бир синов!!!


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
GiyosСана: Пайшанба, 22-Сен-2011, 13:01 | Изох # 4
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Komil aka juda to'g'ri gapirdingiz. Harakat qilmasa hech kim ma dib pul berib qo'ymaydi. Bersa ham 1 yoki 2 kunga. . . (davom etaman)

Sog' salomatlik...
 
SmertNIKСана: Пайшанба, 22-Сен-2011, 21:42 | Изох # 5
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 150
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 172
Холати: Хозир йўқ
Ollox boshimizga sinov berganda sabr atalmiw nematni beradi. Manda xam bo'lgan bu sinov. Dadam dardga chalingan maxal xatto dadamni aka ukalari xam yuz o'girishdi. Xamma yuk mani yelkamga tushdi. Juda qiynalganman rosti. Olloxga ming shukurlarki xozir xammasi iziga tushyapti. Ukam xam qanotimga aylanyapti sekin asta. Endi bittagina niyatim ukam ikkimizni mexrimiz xozirgidek bo'lsin bir birimizga

Добавлено (22-Сен-2011, 20:42)
---------------------------------------------
Ollox boshimizga sinov berganda sabr atalmiw nematni beradi. Manda xam bo'lgan bu sinov. Dadam dardga chalingan maxal xatto dadamni aka ukalari xam yuz o'girishdi. Xamma yuk mani yelkamga tushdi. Juda qiynalganman rosti. Olloxga ming shukurlarki xozir xammasi iziga tushyapti. Ukam xam qanotimga aylanyapti sekin asta. Endi bittagina niyatim ukam ikkimizni mexrimiz xozirgidek bo'lsin bir birimizga


Muxabbaaat alamli iztirob, ko'chang kezdim,sarsoon, dovdirab, yuzlarimga yuzlaring tirab, ko'zlarimni bog'lab qo'ydingku..!
 
ShahzodСана: Душанба, 26-Сен-2011, 23:15 | Изох # 6
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Man-man deganing yigitlar sinadi hayot zo,ridan...deb kuylagandi Ruslan Sharipov ! Hammani ham boshida bor bulgan hayot sinovlardir,misol uchun ozmi-kopmi mandayam shu narsalarni boshimdan utkazganman.

★ Shahzod ★
 
bek88Сана: Шанба, 29-Мар-2014, 09:59 | Изох # 7
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Yo'qchelik birinchi o'rinda asab kasalegini keltirib chiqazadi. Buni oqibatida janjalashish oila azolariga qo'pol momila qilishga olib keladi. Bunday vaqtda aql bilan ish qilib yengish kerak. Sabr , irodali bo'lish yo'qchelikni yengadi. Omad ham kerak yegitga.

Добавлено (29-Мар-2014, 08:59)
---------------------------------------------
Shu paytgacha shuncha pulni uzim topdim, qolganini xam uzim topaman.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
Elmurod_DСана: Душанба, 31-Мар-2014, 14:57 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 133
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 34
Холати: Хозир йўқ
Hammasi yo'qchilikdan deshadi,yigit kishi harakat qisa bo'ladi oyoq-qo'li sog' busa lekin hayot sinaydi,yiqitadi oyoqqa turish u-n dalda,ko'mak taskin berolmaydi.Faqat yaxshigina pul ko'mak beradi,qaddini ko'taradi..

sayyod bor biz bormiz.
 
ZodibekСана: Душанба, 19-Май-2014, 15:39 | Изох # 9
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 18
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 25
Холати: Хозир йўқ
Комол акани гапларига 100 % кушиламан негаки маниям бошимдан шундай кунлар утган 1 соатлаб пиёда борардим укишга кийинчилик хаммада булади хеч ким осонликча эришмайди бойлик мансабга. Лекин квартирада ёнимдаги болларга рахмат йук вактида ёрдамини аяшмаган Кейин манам Комол акам этганлариде ишга чикдим автобусга кондуктор булиб ёнимда турадиган бир болани дадасини автобуси бор эди шуни гаплашиб берган суббота воскрсение ишлаган пулим 5 кунга етарди яшашимга. Хеч кимни бошига йукчилик тушмасин
 
bek88Сана: Сешанба, 20-Май-2014, 02:02 | Изох # 10
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
baland kutarolmay qolarkan boshini. atrofida puli davlati borida. yurganlar davlati qo'ldan ketgandan keyin uz uzidan tark etib ketarkan.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
Anv@rbekСана: Шанба, 31-Май-2014, 00:37 | Изох # 11
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
.


 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: