Мустақиллик солномаси
|
|
Hushroy | Сана: Шанба, 05-Ноя-2011, 23:35 | Изох # 1 |
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
| 1991 йил 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни. 1991 йил 6 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1991 йил 7 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иктисодий фаолият Миллий банки ташкил этилди. 1991 йил 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Миллий хавсизлик хизмати тузилди. 1991 йил 24 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси тузилди. 1991 йил 21 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аъзо бўлди. 1992 йил 14 январь - Ўзбекистоннинг ўз қуролли Кучлари ташкил этилди. (1994 йилдан бошлаб шу сана Ватан химоячилари куни сифатида байрам қилинади). 1992 йил 28 январь - Ўзбекистондаги илк миллий авиакомпания - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ташкил топди. 1992 йил 2 март - Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га қабул қилинди. 1992 йил 27 март - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитининг 1-кунлари дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. 1992 йил 2-3 июль - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 10-сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги конуни кабул килинди. 1992 йил 23 сентябрь - Тошкентда Жахон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ташкил этилди. 1992 йил 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. 1992 йил 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини тасдиқлади. 1993 йил 26 октябрь - ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКОга аъзоликка қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. 1994 йил 1 июль - Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўм муомалага киритилди. 1996 йил - "Камолот" жамғармаси таъсис этилди. 1996 йил - "Амир Темур" ордени таъсис этилди. 1996 йил 19 июль - Андижон вилоятининг Асака шахрида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича "ЎзДЭУавто" Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонасининг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди. Асакадаги заводда "Дамас", "Тико", "Нексия", кейинчалик "Матиз", "Ласетти" русумидаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. 1997 йил 26 август - 1 сентябрь - Самарқандда халқаро "Шарк тароналари" биринчи фестивали бўлиб ўтди. Унда 30дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди. 1998 йил 22 май - Ўзбек альпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражабов Жомолунгма (Эверест) чўққисини забт этиб, у ерда Ўзбекистон байроғини ўрнатди. 1999 йил март - "СамКочавто" қўшма корхонасида шахарлараро ва шахар ичида қатнашга мўлжалланган дастлабки автобуслар ишлаб чиқарилди. 1999 йил 7 апрель - Тошкент Ислом университети ташкил этилди. 1999 йил 10 июнь - Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. 2000 йил 1 октябрь - Ўзбекистон боксчиси Мухаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича 27-ёзги Олимпиада чемпиони бўлди. 2000-2006 йил - "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" (1-12-жилдлар) нашрдан чиқди. 2001 йил 25 апрель - Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий харакатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Унинг қарори билан "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати ташкил топди. 2002 йил 16 январь - Тошкент шахрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида фармон чиқди. 2004 йил 13 июль - Ливия пойтахти Триполи шахрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жахон чемпионатида ўзбек шахматчиси Рустам Қосимжонов шахмат бўйича 17-жахон чемпиони унвонини олишга сазовор бўлди. 2005 йил 1 сентябрь - Мустақиллик майдонидаги Эзгулик аркаси қуриб битказилди. 2005 йил 28 декабрь - Тошкентнинг Мустақиллик майдонида Бахтиёр она хайкали очилди.
|
|
| |
NOZI | Сана: Якшанба, 06-Ноя-2011, 07:45 | Изох # 2 |
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
| 2006 yil 26 iyun- Birinchi va Ikkinchi Toshkent Davlat Tibbiyot Institutlari birlawtirilib, Toshkent Tibbiyot Akademiyasi tawkil etildi.
|
|
| |
Anv@rbek | Сана: Пайшанба, 10-Ноя-2011, 01:49 | Изох # 3 |
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
| Ushbu mavzuda faqatgina aniq sanalar va faktlar yozilsin!
|
|
| |
bek88 | Сана: Якшанба, 01-Сен-2013, 08:08 | Изох # 4 |
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
| Barqaror ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishning muhim omili 14 Sen 2012... berayotgan yuksak samaralar bugun butun dunyoda e'tirof etilgan. ... Shu o' rinda Prezidentimiz tashabbusi bilan “Oilaviy tadbirkorlik to'g'risida”gi qonun qabul qilinganini alohida urg'u berish kekak.
Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
|
|
| |