[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Сурхондарё
VokhidСана: Сешанба, 02-Авг-2011, 03:05 | Изох # 1
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 192
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 128
Холати: Хозир йўқ
Сурхондарё вилояти – Ўзбекистон Республикаси тар кибидаги вилоят. 1941 йил 6 мартда ташкил этилган (1925 йил 29 июндан Сурхондарё округи бўлган). 1960 йил 25 январда Қашқадарё вилояти билан қўшил ган. 1964 йил 7 февралда қайтадан ташкил қилинди. Республиканинг жанубий-шарқ ида, Сурхон-Шеробод водийсида жой лашган. Жанубдан Амударё бўйлаб Афғонистон, шимол, шимол–шарқ ва шарқ дан Тожикистон, жануб-ғарбдан Турк манистон, шимол-ғарбдан Қашқадарё вилояти билан чегарадош.
Ҳудуди 20,1 минг км2. Сурхондарё вилоятининг таркибида вилоятга бўйсинувчи 14 туман (Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўр ғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шурчи, Қи зириқ Қумқўрғон), 8 та туманга бўйсинувчи шаҳарлар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғyн, Шеробод, Шўрчи, Қумқypғон), 7 ша ҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён, Хур рият), 114 қишлоқ фуқаролар йиғини, 698 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 847 та қишлоқ аҳоли пунктлари бор.
Маркази – Термиз шаҳри.
Табиати. Сурхондарё вилояти рельефи тоғ ва текис ликлардан иборат, шимолдан жанубга қияланиб ва кенгайиб боради. Тоғлар дан оқиб тушадиган кўпдан-кўп дарё ва сойлар дара ҳосил қилган. Сурхон дарё ва Шерободдарё оқиб ўтадиган те кислик шимолий, ғарб ва шарқдан баланд Ҳисор тизмаси (энг баланд жойи 4643 м) ва унинг тармоқлари (Бойсунтоғ, Кўҳитанг тоғ, Боботоғ) билан ўралган.
Текислик қисмининг иқлими қуруқ субтропик. Ёзи жазирама иссиқ ва узоқ, қиши илиқ ва қисқа. Йилллик ўртача температураси 16-180 С. Июл ойининг ўртача температураси 28-32, январники 2,8-3,6. Ўзбекистонда энг иссиқ температура ҳам шу вилоят ҳудудида кузатилган. (1914 йил 21 июнда Термизда 49,50 С иссиқ бўлган).
Аҳолиси 2 миллион 52 минг нафар бўлиб, Республика аҳолисининг 7,3 фойизини ташкил этади. Аҳолининг 80,9 фоизи ёки 1647,3 минг нафари қишлоқларда, 19,1 фоизи 389,8 минг нафари шаҳарларлар яшайди. Булар 102 миллат ва элатларга мансуб кишилардир. Уларнинг 1699,3 минг нафар (82,9 фоизи)ни ўзбеклар, 258,4 минг нафари (12,5 фоизи)ни тожиклар, 26,6 минг нафари (1,3 фоизи)ни туркманлар, 24,0 минг нафари(1,2 фоизи)ни руслар, 7,9 минг нафари (0,4 фоизи)ни татарлар, 2,3 минг нафари (0,1 фоизи)ни қозоқлар, 0,7 минг нафари (0,03 фоизи)ни корейслар, 32,8 минг нафари (1,6 фоизи)ни бошқа миллатлар ташкил қилади.
Транспорти. Вилоятда темир йўл транспортининг салмоғи катта. Сурхондарёда дастлабки темир йўл 1915 йилда (Когон-Термиз) қурилган. Бу вилоятни бошқа регионлар билан боғлайдиган дастлабки муҳим йўл бўлди. 1925 йилда 248 км.ли Термиз-Душанбе темир йўлини қуришга киришилди.
Вилоятнинг ички транспорт алоқаларида автомобиль йўлининг аҳамияти жуда муҳим. Сурхондарё вилоятидаги қаттиқ қопламали автомобиль йўлларининг узунлиги 2,7 минг км. Вилоятнинг асосий автомобиль йўли- Катта Ўзбекистон тракти.
Ҳозирги кунда Сурхондарё вилояти юксак даражада ривожланган қишлоқ хўжалиги ва индустирияга эга, пахтачилик, чорвачилик, боғдорчилик ва узумчилик тараққий этган йирик маданий марказ бўлиб ҳисобланади.
Вилоятда ижтимоий соҳага ҳам алоҳида эътибор берилмоқда бугунги кунда Сурхондарё вилоятида 848 та умумтаълим мактаблари 387 та мактабгача таълим муассалари, 109 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари (5 та академик лицей, 104 та касб ҳунар коллежлари), 1 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш соҳасида 389 та тиббиёт муассасалари 241 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та шаҳар врачлик пункти, 72 та даволаш профилактика муассасалари аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Вилоятда 111 та клуб муассасаси, 2 та музей, 2 та театр, 16 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 2 та кинотеатр ва кино қурилмалар, 3 та вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тасарруфидаги ҳамда 15 та шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тасарруфидаги истироҳат боғлари аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шунингдек 1 та Термиз ҳайвонот боғи мавжуд. Жами вилоятда 3994 та жумладан, 523 та спорт заллари, 6 та сузиш ҳавзалари, 59 та теннис кортлар ва 242 та бошқа спорт иншоатлари мавжуд бўлиб, аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
 
DilnozaСана: Сешанба, 02-Авг-2011, 04:52 | Изох # 2
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Voy buuu... Vokhida a malumot beribtashabsizku))). Termiz Avfg'oniston b.n chegaradosh va Amudaryo ularni chegaralab turadi. Amudaryo oldida shundoqqina ziyoratgoh Termiz Ota mavjud. U yerdan bemalol daryoni chegarani va bazida nargi Avfg'on odamlarini xam kuzatish mumkin. Juda chiroyli manzara ammo chegara bòlgani u.n video olish suratga tushirish taqiqlangan.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
VokhidСана: Чоршанба, 03-Авг-2011, 02:00 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 192
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 128
Холати: Хозир йўқ
Дилноза менимча сизам Сурхондарёдан булсез керак а?
 
DilnozaСана: Чоршанба, 03-Авг-2011, 02:12 | Изох # 4
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Xa Topdiz))))) biggrin Termiz so'zi taxminlaricha termos so'zidan kelib chiqqan ekan. Yani shunchalik issiq termosday keyinchalik termiz bo'lib ketgan. Boshqa taxminlar xam bor.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
AlisherbekUZСана: Чоршанба, 07-Дек-2011, 05:42 | Изох # 5
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 156
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 187
Холати: Хозир йўқ
Sherobodda bolganman 2005 yil.Dostim uylangandi.Mantisi bilan mashxur... biggrin
 
Yodgora12Сана: Жума-муборак кун!, 03-Мар-2017, 20:25 | Изох # 6
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 480
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Surxandaryoda xozirgi vaqtda ko'plab o'zgarishlar bo'lyapti. Termez shaxrida xayraton ko'prigi yaqinida joylashgan yangi Karvonsaroy Termez karzo sentr xaqiqiy milliylik jo'sh urib turgan maskan qurildi. Videosi bor lekin joylashni bilmayman!
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: