[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Халк огзаки ижодининг рангин жилолари
ledyСана: Шанба, 07-Янв-2012, 05:30 | Изох # 1
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Азиз форумдошларим, бу мавзуни очишимдан максадлар жуда куп. Бир максад вилоятларнинг ўзига хос гўзал ва бетакрор анъаналарини тараннум этиш булса, бир максадим бир-биримизни янада якинлаштириш. Хаммамизга маълумки, жаннатмакон ватанимизнинг хар бир гўшаси ўз тарихи ва жилокор кадимий фольклорига хам эга. Бу мавзу оркали ўша намуналардан бахраманд булиш ва бахраманд килиш. Сиз ўз вилоятингиз, туман, шахрингиздаги кадимий, момолар, боболар тилида куйланган, унутила бошланган фольклор намуналаридан билсангиз албатта жойлаштиринг. (Шевада ёзилса янада аъло бўларди.)

 
LoadingСана: Шанба, 07-Янв-2012, 12:12 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Tog'da toychoq kishnaydiyo,
Ot bo'ldim deb yor-yore, yor-yor.
Uyda kelin yeg'laydiyo,
Yod bo'ldim deb yor-yorey, yor-yor.

Yig'lama qiz yig'lamayo, to'y seniki,
Ostonasi tillodano uy seniki, yor-yore yor yor.

Demo ver.


Faqat 3 ta shart!
 
ledyСана: Шанба, 07-Янв-2012, 15:23 | Изох # 3
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Алла

Булбул кушнинг боласи,
Дарахтда булар уяси,
эртаклар билан ухлар
Кимнинг ширин боласи.
Алла-аллаё
алла-аллаё

Суксур деган куш булар,
Тортсам пати буш булар.
Отангдан гар хат келса,
Менинг кунглим хуш булар

Алла-аллаё, алла-аллё

P.S.Охирги катор 2-жахон уруши даврига алокадор.


 
mirandaСана: Шанба, 07-Янв-2012, 23:20 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Meni buvijonim menga bolaligimda bir ashulani aytip berardi meni ilk aytgan qo'shig'im xam shu .

Erta bn turaman naxori nashtayo naxori nashta.
O'ng qo'limda ignayu, tizzamda kashtayo tizzamda kashta.
Borip ayting o'sha qalami qoshgayo qalami qoshga.
Boraverdi kelaveradi vadasi boshqayo vadasi boshqa.

Ey nozli yorim ko'zi xumorim mexr bn menga qarang vafoli yorimo vafoli yorim.
 
LoadingСана: Якшанба, 08-Янв-2012, 00:14 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bir bor ekan, bir yo'q ekan.
Bo'ri bakavul ekan Tulki yassavul ekan, Qarg'a qaqimchi ekan Chumchuq chaqimchi ekan. Xo'roz torozbon ekan jo'ja undan qarzdor ekan.
. . . . . . . . . . . . . . .

Olis olis zamonda, mag'rib degan tamonda bir shaxzoda bor ekan. U qizlarga boqmasdi boqqanlari yoqmasdi.


Faqat 3 ta shart!
 
DilraboСана: Душанба, 16-Янв-2012, 14:56 | Изох # 6
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib mavzu!O'zbekistonimizning har bir qarichi vatandir har birimizga.Wevalarimiz har xil bölsada bir xilda özbekcha gaplawamiz va bir-birimizning wevamizga "nima deyapti ekan?"-deb anqayib tuwunmay turmaymiz.O'z wevamizda javob qaytaraveramiz.Bu esa bir millat vakillarining hududlarga bölinib yawawsada asli bir ekanidan dalolatdir.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
ledyСана: Душанба, 16-Янв-2012, 15:19 | Изох # 7
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Фольклор куринишидаги топишмоклар
Камиш учи калтирок, уни топинг, дилбарим,
Игна учи йилтирок, уни топинг, дилбарим.
Сассик кулда ит хурар, уни топинг, дилбарим,
Такир-тукур такравон, унинг топинг, дилбарим,
Ичидаги мехрибон, унинг топинг дилбарим.
Жавоб:
Камиш учи калтирок - шамол деган эмасми,
Игна учи ялтирок - ут дегани эмасми,
Сассик кулда ит хурар - сув бакаси эмасми,
Такир-тукур такравон - бешик деган эмасми,
Ичидаги мехрибон - бола деган эмасми...

Добавлено (16-Янв-2012, 14:19)
---------------------------------------------
- У нимадир, хаводаги дуланган?
У нимадир, ер юзини сув олган?
У нимадир оркасида огзи бор?
У нимадир уртасида магзи бор?
У нимадир сув ичида жони бор?
- Булут булар хаводаги дуланган
Ёмгир булар ер юзини сув олган,
Тегирмондир оркасида огзи бор.
Бугдой булар уртасида магзи бор,
Балик булар сув ичида жони бор.




Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Душанба, 16-Янв-2012, 15:16
 
mirandaСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 00:02 | Изох # 8
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Avvallar yomg'ir yogmasa buva buvijonlarimiz. Taxtadan qo'g'irchoq yasab. Qogirchoqni qo'llarida baland tutip ushlap olip quyidagi ashulani folkyor ravishda aytishardikan.

Suz xotin suzma xotin.
Ko'lankasi maydon xotin.
Yomg'ir yog'dir ko'l bo'lsin.
Bug'doy arpa mo'l bo'lsin.
Suz xotin suzma xotin.

Ushbu ashulani biror bir daryogami soygami kattaroq ariqgami borguncha aytishardikan. Chunki shu ashulani aytip suvga boriship yasalgan qo'g'irchoqni suvga tashlasa. 2 kunda yomg'ir yog'arkidan. Shunday qilip buvajoni buvilarimiz yomg'ir chaqirishardikan.
 
ledyСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 01:22 | Изох # 9
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Ёр-ёрлар, Тўй маросими қўшиклари

Ёр-ёр денглар қудолар, келин келди ёр-ёр.
Келайдигон шу келин бахтли бўлсин ёр-ёр.
Олтин билан кумушдан рахти тўлсин ёр-ёр.

Ассалому алайкум келинжон, шундай келган карамли султон.
Хуш келибсиз ана манзил, ана жой.

Каъбада кўрдим юзингни, қибладан қилдим тавоб.
Икки қошингни ораси ой била обтоб.

Нури дийдам сарварим хуш келдингиз,
Йўли ироқиздайдим.
Ой юзизни кўргали мен иштиёқиздайидим.

Келин ўтирсалар уйни бердик,
Ўтирмасалар тўрни бердик.
Унга ҳам ёқ десалар,
Қафасда сайраган булбулни бердик.
Унгаям кўнмасалар,
Қозиқда кишнаган дулдурни бердик.
Унгаям кўнмасалар,
Шунай жононга, ўтирган киявни бердик.

Қизнинг онаси:

Энди чиқиб кетарсан, иложинг ёқ ёр-ёр,
Хизматимда бор эдинг, жоним қизим ёр-ёр.
Жоним қизим бўйлорингдан айлонайин ёр-ёр,
Оғоларинг буқчангни тугишдилар ёр-ёр.
Сани олиб кетишга юзландилар ёр-ёр.
Нури дийдам, мунисим, жоним қизим ёр-ёр.
Борган еринг боғ ила бўстон бўлсин ёр-ёр.
Олтин билан кумушдан бахтинг тўлсин ёр-ёр.
Ёр-ёр денглар қудолар, келин келди ёр-ёр.
Келайдигон шу келин бахтли бўлсин ёр-ёр.

Добавлено (17-Янв-2012, 00:19)
---------------------------------------------
"Бухоро мавригиси"нинг
ўзбекча варианти

Дилбарим уйғонмади деб шубҳаланма кўзларим,
Уйғониб юпқа томоққа боқса маржондан.

Сен эй Лайлидек, Раънодек
Ажойиб дилраво дерлар.
Мани Мажнуни шайдодек
Кўйингда бир гадо дерлар.

Кеча-кундуз эшигингда,
Фироқу нолалар қилсам.
Ки ҳар чине наво қилсам,
Ҳанузам бенаво дерлар.

Юриб сўрдим табиблардин,
Бу дардимга даво борми
Табиб айтурки, эй нодон,
Бу дардни бедаво дерлар.

Қани Лайли, қани Мажнун,
Қани Ширин билан Фарҳод,
Улар ўтди бу оламдин,
Бу оламни бедаво дерлар.
Ҳэй, ёринг мани ёринг мани,
Ёри вафодоринг мани эй.
Хаста ғуломинг бўлайин,
Сочингга банди бўлайин.
Сочинг белингга тушган эй,
Белбоғинг ерга тушган эй.
Қошинг камонга тушган эй,
Жоним нишонга тушган эй.

Чақ чақи дандонат занад,
Бақ бақи дандонат занад.
Ҳамтў равам да пешатон,
Чақ чақи дандонат занад.
Аз ғаматон мурам мани,
Бақ бақи дандонат занад...

Добавлено (17-Янв-2012, 00:22)
---------------------------------------------
Қўшчилар қўшиғи

Йўртиб-йўртиб ҳайдагин-а, майда-ё, майда-ё,
Дон сомондан арисин-а, майда-ё, майда-ё,
Айни саҳар бўлганда-ё, майда-ё,
Хўжайи Хизир дорисин-а, майда-ё, майда-ё.

Айри-айри туёғинг, майда-ё, майда-ё,
Олмос бўлсин жонивор-а, майда-ё, майда-ё,
Сени боққан деҳҳонлар-а, майда-ё, майда-ё,
Сармаст бўлсин жонивор-э, майда-ё, майда-ё.

Мўл хирмондан олдим сомон, майда-ё, майда-ё,
Ошиққа қоронғидан ойдин ёмон, майда-ё, майда-ё,
Ошиқлар муродини берсин худо, майда-ё, майда-ё,
Кечалар ёмғир ёғар, кундуз туман, майда-ё, майда-ё.

Момо ўзи яхши қиз, майда-ё, майда-ё,
Майда билан тўқмиз биз, майда-ё, майда-ё,
Буғдой кирса омборга, майда-ё, майда-ё,
Тўй қилардик эрта куз, майда-ё, майда-ё.

Бўз-бўзига — бўзига, майда-ё, майда-ё,
Қўйлар келар қўзига, майда-ё, майда-ё,
Эркак ҳазил қиларми, майда-ё, майда-ё,
Ошнаси суйганига, майда-ё, майда-ё!..

Ошиқ бўлдим, арпанинг сомонига, майда-ё, майда-ё,
Ўлим берсин, қизларнинг ёмонига, майда-ё, майда-ё!..


 
NOZIСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 01:45 | Изох # 10
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
Болалигимизда шу кушикни ургангандик, мана энди уртанча кизим богчасида урганиб келибди)))
Читтигул-о, читтигул,
Хаю, читтигул, хаю, читтигул.
Дукур-дукур от келди,
Чикиб каранг, ким келди,
Аравада ун келди,
Чирмандада гул келди,
Хаю читтигул, хаю, читтигул.
(Давомини эслолмадим)


 
DilraboСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 16:42 | Изох # 11
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Samarqand,Qawqadaryo,Surxondaryo tomonlarda baxwilar bor.O'zbek dostonchiligini avloddan-avlodga saqlab kelayotgan baxwilar sulolasi bor ekan hatto...Wu paytgacha nega hech diqqat bn tinglamaganimga,bee'tibor bölganimga özim ham hayronman.Faqat dömbira bn Qöng'irot wevasida uzluksiz ketma-ket kuylayotgan baxwi ovozidagi ohang göyo xalq termalarini,dostonlarini köz oldingizda jonlantirayotgandek.Voqeani sözda hikoya qila turib,"wunday dep turgan joyi ekan"-deya yana dömbirasini chalib kuylawda davom etadi...Baxwi un hech qanday zamonaviy apparaturalar kerakmas.Ular milliyl folklorimizning xalq orasidagi jonkuyar fidoyilari menimcha.Faqat Niholdamas, MTVA ga ham baxwichilik nominatsiyasini kiritiwsa maqsadga muvofiq b.di

Nigohimda jamdir bu olam...
 
mirandaСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 00:13 | Изох # 12
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Yoshligimda bir ashulani ko'p aytip yurardim. Menimcha bu qo'shiqni xamma bilsa kerak xammamizga qadrdon bo'lip qolgan folkyor qo'shiqlardan.

Daryodan oqip kelodi shoda shoda marvarid.
Ro'paramda o'tirar qo'shu qaro barno yigit.
Qosh qaro barno yigit xargiz ololmaysan meni.
Kokilim qimmat baxo tashlap ketolmaysan meni.

Tog'dagi baland qoyadek bo'ylaringman aylonay.
Yangi chiqgan maysaday kipriklaringdan o'rgilay.
Oppoq oppoq marvariddan tishlaringdan aylonay.
 
HushroyСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 00:48 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Эрта билан тураман нахори нашта-ё, нахори нашта.
Унг кулимда игнаю, тиззамда кашта-ё, тиззамда кашта.
Бориб айтинг ушал калами кошга-ё, калами кошга,
Бораверади, келаверади ваъдаси бошка-ё, ваъдаси бошка.
Эй, нозли ёрим, кузи хуморим,
Мехр билан менга каранг вафоли ёримай, вафоли ёрим.
Уйинга тушган гузалнинг, нози чиройли-ё, нози чиройли.
Ок юзига ярашган, холи чиройли-ё, холи чиройли.
Ок юзига ярашган, холи булсачи-ё, холи булсачи,
Савлатига ярашган, ёри булсачи-ё, ёри булсачи.
Эй, нозли ёрим, кузи хуморим,
Мехр билан менга каранг вафоли ёримай, вафоли ёрим.
П/С Билганимча ёздим. Хатоси булса, узр.))


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Hushroy - Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 01:10
 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 01:41 | Изох # 14
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Qoyil! Bor ekansizku,Ruhsor.Tanqid kelajak mevasidir. Bu qaysi user mavzusini öqib köring ,yalqov qiz biggrin

Nigohimda jamdir bu olam...
 
komol_76Сана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 11:42 | Изох # 15
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
тош кўчадан юрманг ука, қоқилиб кетасиза, йиқилиб кетасиз,
Чиройлига кўнгил қўйманг, доғда қоласиза, доғда қоласиз,
Чиройлининг юзларида упаси бордира, упаси бордур,
Упасини оберган акаси бордурэй, амакиси бордур!!
Эй, нозли ёрим, кузи хуморим,
Мехр билан менга каранг вафоли ёримай, вафоли ёрим.

Добавлено (20-Янв-2012, 10:40)
---------------------------------------------
бувам рахматли кичикина пайтимда овутганларида ушбу қўшиқни айтардила:
ҳув, ҳув, ҳув,
толқон тув,
ариқ тўла сув,
боламни юзини юв....

Добавлено (20-Янв-2012, 10:42)
---------------------------------------------
бувим рахматлини олдиларига келиб ухлашимдан олдин ОНА алла дирканман, устимни ёпиб алла айтарканла...

алла болам аллае, дўмбоқ болам аллаё,
болагинамми боласи,
қантак ўрикни донаси,
оқил, доно, онаси,
ишган кетган отаси,
аллаё, алла...


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Якшанба, 22-Янв-2012, 03:33 | Изох # 16
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
"Рамазон" дан парчалар

Рўзани уч кун тутиб келдик сизга,
Рўзанинг закотини беринг бизга.
Рамазон айтган билан тўямизми,
Бурунгининг қаъдасини қўямизми?

Ё рамазон айтиб келдик эшигингизга,
Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга,
Қўчқордай ўғил берса бешигингизга,
Ким келиб, ким кетмайди эшигингизга".

Сўм-сўм тилло, сўм тилло,
Сувга солса ботмасин.
Худо берган кенг давлат,
Тепкиласа кетмасин.

Добавлено (22-Янв-2012, 02:33)
---------------------------------------------
Утган аср бошларида Жуда куп йигитлар Чор Россиясига мардикорлик учун мажбуран олиб кетилганда пайдо булган:

Поездингни жилдирган
Ўтхонаси билан дўнгалаги.
Двинска кетишди
Мард йигитнинг бир бўлаги.

Двинска кетмас эди
Мард йигитнинг бир бўлаги,
Двинска кеткизган
Николай золим замбараги.

Двинска йўл бўлсин,
Қарағайзоринг кул бўлсин,
Йигитларни қийнаган
Николайинг йўқ бўлсин.

Тошкентингиздан миниб,
Тўп остидан чиқдилар.
Оналари: “Вой, болам!” деб,
Кафан тўнин бичдилар.

Ўтхонасини қичқиртиб
Истансага юргизди.
Кўктеракка етмасдан
Соз дуторимни синдирди.

Сув ошини ичмайман,
Этигимни ечмайман.
Қорда қарағай кесганман,
Ҳеч ҳақимдан кечмайман.

Олиб ўтиб Одесга,
Иморатига яратди.
Тиззамиздан қон сўриб,
Ўз фойдасига қаратди.

Ўнг қўлинда бир қассоб
Чўчқани сўяди беҳисоб.
Бизни тўққиз ой ишлатди
Николай деган қон жаллод.




Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Якшанба, 22-Янв-2012, 03:36
 
LoadingСана: Якшанба, 22-Янв-2012, 05:21 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Tom boshida tog'ora,
Tog'orada zog'ora.
Zog'orani yopolmay dodey,
Chol-u, kampir ovora.

Yorim ketaman deydiyo,
Ketkazgani qo'ymayman.
Yo'llariga chim bosib dodey,
O'tkazgani qo'ymayman.


Faqat 3 ta shart!
 
ledyСана: Душанба, 23-Янв-2012, 01:59 | Изох # 18
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Хурматли юсерлар, этнофолькларчилик бир канча булимларга булиниши сизларга маълум, яъни маросим кушиклари, мавсумий кушиклар ва хаказо. Шу уринда мавсумий кушикларга тухталиб утсам. Бу кушиклар жуда кадимда яратилган булим ислом динига умуман алокаси йук. Ислом динида хам биронта этнофольклор хакида мавзу хам, маълумотлар йук. Буларнинг барчаси "Авесто" таълимоти билан боглик. Авестода табиат конунларига буйсуниш асосий булгани учун хам "суст хотин", "шамол чакириш " каби мавсумий кушикларда Ягона Оллохдан панох суралмай жонли нарсаларга илтижо килишган. Шунингдек, туйлардаги келин кириб келганида ёкиладиган олов хам оташпарастликнинг элементидир.

 
mirandaСана: Душанба, 23-Янв-2012, 22:53 | Изох # 19
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Aytishuv.

Ko'zingni quralay deydilar ko'zi quralay ukam yor yor.
Ko'rsat ko'zingni men bir ko'zay jonim ukame yor yor.

Ko'zimni ko'rip nima qilasiz siz akajonim yor yor.
yana akajonim yor yor
oxularni ko'zlarini ko'rmapmidingingiz yor yor.

Sochingni uzun deydilar sochi uzun ukam yor yor.
Ko'rsat sochingni men bir ko'ray jonim ukamey yor yor.

Sochimni ko'rip nima qilasiz siz akajonim yor yor yana akajonim yor yor.
Majnuntolning sochlarini ko'rmapmidingiz yor yor
 
ledyСана: Сешанба, 24-Янв-2012, 02:59 | Изох # 20
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Doira dum-dum

Doira dum-duma, bahori mavsum-a,
Kelsa bahor gulg'unchalar qilar tabassum-a.

Yurak duk-duk urodi yor oldiga borgani,
So'zi uchun boraman-o, dardga davo olgani.
Doira dum-duma, bahori mavsum-a,
Kelsa bahor gulg'unchalar qilar tabassum-a.

Ko'ring yuqori tog'da kecha-kunduz yog'ar qor,
Ayrilib ketay desam-o kichiklikdan sevgan yor.
Doira dum-duma, bahori mavsum-a,
Kelsa bahor gulg'unchalar qilar tabassum-a.


 
VijdonСана: Чоршанба, 25-Янв-2012, 18:37 | Изох # 21
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Bizlar xam yoshligimizda Ramazon etardik, elas-elas esliman:

Ramazon, Ramazon.
Obchiqing, sobchiqing,
Tog'oraga sobchiqing.
Togóraga sig'masa
Yuz so'm-yuz so'm obchiqing.

Eshigingizni oldi o'y ekan,
Ichi to'la qo'y eka.
Ertang kelib qarasak,
Gumburlama to'y ekan.

Eshigizni oldida oy ko'rdik,
xammadan sizni boy ko'rdik.
Ichanda gul, chamanda gul,
Obchiqaqoliiing... 100 so'm pul.


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
mirandaСана: Жума-муборак кун!, 27-Янв-2012, 22:54 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Xalq og'zaki ijodidan

Namanganning olmasi anori bordurey. Ko'nglimni band etgan o'sha dildorey.
Men yorimni sog'insam yo'lga qarayman.
Sochlarimni avaylap silliq tarayman.
Qoshimga o'smalar qo'ysam kelarmuyey.
Qoshimga o'smalar kelarmuyey.
Naqorat.
Yalli yalli yalola yallo demasmano. Yalinganing bilano yorim demasman.
 
ledyСана: Якшанба, 29-Апр-2012, 03:15 | Изох # 23
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Лапардан намуна

(Йигит)
Кошингнинг қаросига қотгин мани,
Ошиқлик бозорида сотгин мани,
Ошиқлик бозорида олмасалар
Кипригингни ўқ қилиб отгин мани.

(Киз)
Аввал бошлаб айтганда қиз бошламас,
Қиз бошлаган лапарни эл хушламас,
Айтмайин деб бир хиёл килиб эдим,
Ёру жўрам қўймади, энди бўлмас.


 
fer_shonСана: Чоршанба, 23-Май-2012, 14:31 | Изох # 24
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 530
Холати: Хозир йўқ
Sust xotin

Sust xotin, suzma xotin,
Ko’lankasi maydon hotin!

Yomg’ir yog’dir, ho’l bulsin,
Yeru jahon ko’l bo'lsin.
Maysalar quloq yozsin,
Sutu qatiq mo’l bo'lsin!

Sust xotin, suzma xotin,
Ko’lankasi maydon hotin!

Yomg’ir yog’dir, ko’k bo'lsin,
Qurgoqchilik yo’q bo'lsin.
Arpa bug’doy bosh tortsin,
Kayvonilar osh tortsin.

Sust xotin, suzma xotin,
Ko’lankasi maydon hotin!

Yomg’ir yog’dir, ho’l bo’laylik,
Biz ham senga jo’r bo'laylik.
Ko’klamda o’ynab–kulib,
Ham sho’xu ham zo’r bo'laylik.

Sust xotin, suzma xotin,
Ko’lankasi maydon hotin!

Yomg’ir yog’di, do’l bo'ldi,
Yeru jahon ho’l bo'ldi.
Shaftolilar barg yozdi,
Dunyo to’la gul bo'ldi.

Sust xotin, suzma xotin,
Ko’lankasi maydon hotin!
 
ledyСана: Жума-муборак кун!, 25-Май-2012, 16:58 | Изох # 25
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
КЕЛИН САЛОМ

1-аёл:

Баланд-пастни бор қилган,
Икки ҳурни бир қилган,
Аввало худога салом.

2-аёл:

Ризқ бўлсин деб дон берган,
Умматим деб жон берган,
Пайғамбаримизга бир салом.

1-аёл:

Оппоқ уннинг урпоғи,
Охиратнинг тупроғи,
Ўтган азизларга бир салом.

2-аёл:

Оқ салласини ўраган,
Охиратини сўраган,
Катта бувасига бир салом.

1-аёл:

Тўрда гилам тўқиган,
Беш вақт номозини ўқиган.
Катта бувисига бир салом.

2-аёл:

Этигининг қўнжи йўқ,
Уйда ўтирса тинчи йўқ,
Қайнатасига бир салом.

1 -аёл:

Угра кесиб эринган,
Ўғил туғиб керилган
Қайнонасига бир салом.

2-аёл:

Элу юртнинг тўраси,
Йигитларнинг сараси –
Куёвтўрага бир салом.

1-аёл:

Қўчқорларни сўйдирган,
Элу юртни тўйдирган,
Вакил отага бир салом.

2-аёл:

Бўйи басти чинордай,
Икки бети анордай,
Амакисига бир салом.

1-аёл:

Меҳмон келса хуш деган,
Меҳмонхона бўш деган,
Холасига бир салом.

2-аёл:

Этиклари пошнали,
Юрган йўли ошнали,
Поччасига бир салом.

1-аёл:

Осмондаги юлдуздай,
Қоши-кўзи қундуздай,
Янгасига бир салом.

2-аёл:

Катта қозон қопқоғи,
Хотинларнингоппоғи,
Аммасига бир салом.

1-аёл:

Қозонда сутни тоширган,
Гап топса элдан оширган,
Опаларига бир салом.

1-аёл:

Томдан ўтин ташлаган,
Энсасини қашлаган,
Қайноғасига бир салом.

2-аёл:

Уйга кирса сирдоши,
Йўлга тушса йўлдоши,
Қайнсинглисига бир салом.

1-аёл:

Илиб қўйган ичақдай,
Чархлаб қўйган пичоқдай,
Ошпазига бир салом.

2-аёл:

Кўйлагини ямаган,
Ҳамма тўйдан қолмаган,
Момоларига бир салом.

1-аёл:

Оёғида маҳсиси,
Кампирларнинг яхшиси,
Кайвонига бир салом.

2-аёл:

Очилиб турган гулдай,
Сайраб турган булбулдай,
Жиянларига бир салом.

1-аёл:

Тилла узук кўзидаи,
Ширмон ноннинг юзидай,
Сингилларига бир салом.

2-аёл:

Эшик очиб қараган,
Тўй қачон деб сўраган.
Қўшниларига бир салом.

1-аёл:

Бўйнимдаги маржоним,
Тўкилиб адо бўлди,
Айланай, ёру дўстлар,
Саломим адо бўлди.

Добавлено (25-Май-2012, 15:58)
---------------------------------------------
Бу мавзу ё кизикарли эмас, ёки хозирги ёшларимиз фольклрни яхши билишмайдими? cry cry cry cry


 
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Поиск: