[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Hikoya
FC_PAXTAKORСана: Шанба, 18-Фев-2012, 20:38 | Изох # 276
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Bu qismi tarixga qaytish bo'lgan ekanmi zo'r chiqibdi

Omad
 
ShukronаСана: Шанба, 18-Фев-2012, 20:44 | Изох # 277
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Haqqatda yahshi chiqvotdi omad
 
LoadingСана: Душанба, 20-Фев-2012, 19:31 | Изох # 278
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
- Майлин юрагинг омон бусин. Қанча қизни курмади бечора? Айланиб бирортаси кемасинде
узинга?
Шу билан шахарга қайтишди.
7 - qism
- Менга қара сен узин уйлаб иш қилябсанми? Уйлаб иш кур.
- Дада сизга оиласи ёқтими. Дадаси билан гаплашдизку?
- Тури оиласи яхши. Отаси халол одам экан. Мен айтаётганим оила қуришда хиссиётдан кура ақл билан иш куриш керак. Шахарда танишлар куп. Бирортасини қизини куранг буларди?
- Дада узилар биласилар. Ман учрашиб келавераман. Лекин Чашмадан бошқасига рози булмиман. Кейин дусларизга нима деб чунтирасиз? Совуқчилик тушиб қомасин мени деб.
- Уғлим Чашма рози эмасмуш? Мажбурлаб уйланиб, тинч яшай олишинга кузини етадими?
- Билмадим? Ичимда нимадур бахтли буласан деябти.
- Вақт кетябти уғлим. Тезроқ қарор қил. Амакинг катта уғлини уйлашга тайёр. Хурмат қилиб туйни тухтатиб турибти. Буёғини уйла.
- Бугун қишлоққа бориб келдик. Агар Чашма рози булса қайни отам телефон қиладила.
- Баракаллох уғил бола! Ишни шундай юргазиш керак. Меники деб айтовур.
Махмуд хонасига кириб кетти. Ярим тунгача компютерида ишлади. Эртанги хисоботни таёрлашга улгуриши керак эди. Чарчаб ухлаб қолди. Эрталаб телефони жиринглаб уйғонди. Но таниш рақам. "Ишхонадан булса керак, кеч қолдимми?" деб чучиб кетти. Юзига шапатилаб уйқисини учиришга харакат қилди. Томоқ қириб овозини созлади.
- Ало? Ассалому Алайкум! Эшитаман?
- . . .!
- Ха Махмудаман? Ким бу сураётган?!
- . . .?
- Ассалому Алайкум Исмонхон ака! Ха танимабман! Яхшимисиз? Тинчликми?
- ... .
- Хоп. Хоп булади? Бизни иш нима булди? Бу қишлоқчилик? Одам ха деб боришга уят.
-... .
- Ростанми? Булмасам бугун айтганиздек аёллар иримига боришади. Рахмат хоп!
-...!
- Узизга хам!
Махмудни бир зумда уйқусига қушилиб чарчоғи хам тарқаб кетди. Хонасида ёшига ярашмайдиган қилиқлар қилишни бошлади. Хонасига сиғмай уй буйлаб бесунақай рақсхам тушишга уриниб курди. Бу вақтда дадаси одатига кура қушларини парвариши билан овора эди. Тинчликмикин деб хайрон булиб уғлини кетидан мехмонхонага кирди. Махмуд хона уртасида худди мухум э'лон уқиб берадигандек қаддини рослаб туриб олди.
- Тинчликми уғлим лавозимингни оширишдими? сурди дада саволли нигохи билан уғлига қараб.
- Ростанми? Ёки танловдан яна машина ютиб олдингми? деди она лабида ним табассум билан.
- Йуқ тополмадилар?
- Унда нега буйинга тури кемайдиган қилиқлар қилябсан сахар мардондан? она уғлини биринчи маротаба бундай куриши.
- У рози! Бугун совчиликка борасиз.
- Вой болама? Охири рози қилдинга? Яна йуқ десачи?
- Бугун йуқ дейишмайди. Чунки Чашмани аммаси мени ишхонадаги устозим экамлар. Кундириб беришга вада бердилар.
- Хисобот нима булади? суради ота ёлғондан қовоқ уйиб.
- Абедгача тугатаман. Уйга соат бирга етиб келаман. Тайёр булиб туринглар.
- Хоп. она шундай деб нонушта таёрлагани чиқиб кетти.
Махмуд унгача чала қолган хисоботини ёзиб тугатти. Чойини тайин ичмай ишхонага шошилди. Хисоботида камчиликлар куп булишига қарамай кайфиятини бузмади. Уйга қайтишда устозини олиб кетти. Бир бахонада Махмудни аяси устози билан танишиб олди. Булажак қариндошлар гапи бир жойдан чиқди. Махмуд эса мақтовлардан уялиб нақт қирмизи булай деди. Қорчадан келган йигит булгани учун қизаргани сезилмади. Хаяжонданми ёки қувончиданми, қишлоқга қандай етиб борганини узи хам билмай қолди. Аёллар ичкарига кириб кетишди.


Faqat 3 ta shart!
 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 20-Фев-2012, 19:39 | Изох # 279
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Ha yigit yigit! Malades! biggrin rozi bo'ptida a e qoil kutamiz davomini.

Omad
 
LoadingСана: Сешанба, 21-Фев-2012, 15:02 | Изох # 280
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Хаяжонданми ёки қувончиданми, қишлоқга қандай етиб борганини узи хам билмай қолди. Аёллар ичкарига кириб кетишди.
8-qism
Уйнинг каттаси иш билан уйдан чиққиб кетгани сабабли Санжар Махмудни уйга олиб кирди. Махмуд бу ховлини биринчи маротаба куриб тургандек синчковлик билан кузатти. Хотинларни гапи куп, ичкарига кирмай кечаги ёмғирда қолган Майсалару, дарахт баргларини завқ билан кузатти. Барглар юзидаги томчиларда Чашманинг ёруг, кулгучли юзларини курди. Маййин шавбода тебратган барг узида югуриб юрган томчиларниннг шух қулашмачоқ уйнашларига махли булиб ктзатти. Хотинлар чиқаверишмагач Чашмани кургиси келиб ошхонага кирди. Бироқ уни Санжар қарши олди. Ундан Чашмани суради.
- Санжар укам Опанг қани? Халиги чой олиб кириш маросимини утказмайдими?
- Чашма мактабга кетган.
- Бориб чақириб келсангчи? деди савол охангида.
- Эй узлари келиб қоларла?
Махмуд оғиз жуфтлашга улгурмай ховлидан чақириқ эшитилди. Санжарга опасини чақириб келиш вазифасини беришди. Махмуд узи олиб келишини айтди. Бироқ Санжар тусқинлик қилди. Қишлоқда гап купаяди. Лекин Махмуд бир сузли йигит. Санжарни кетидан машинага утириб мактабга қараб кутарилди. Машина токай эмаклаб тош йулга чиққунича Санжар велосипедини ғиззилатиб куринмай кетти. Махмуд уйлади тепага чиқиб олса техникани кучини курсатади. Мактаб тепалигига етканда Санжар бир неча метр орқада қолиб кетти. Махмуд тепалик олдида тухтади. Санжар эса тезлигини ошириб мактаб биносига қараб чиқиб кетти. Дам утмай уқдай учиб утиб уй тарафга кетти. Махмуд "опанг қаёқда"лаганча машинага суяниб қолиб кетаверди. Бироз кутиб мактабга киришга қарор қилди. Машинани четроққа олиб қуймоқчи булиб, мактаб дарвозаси олдида болалар қуршовида чиқиб келаётган Чашмага кузи тушди.


Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Сешанба, 21-Фев-2012, 15:34 | Изох # 281
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Baraka topin.
 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 21-Фев-2012, 18:09 | Изох # 282
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
biggrin

Omad
 
LoadingСана: Пайшанба, 23-Фев-2012, 02:56 | Изох # 283
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Машинани четроққа олиб қуймоқчи булиб, мактаб дарвозаси олдида болалар қуршовида чиқиб келаётган Чашмага кузи тушди.
9-qism
Чашма Махмудни куриб юзи узгарганини Махмуд билди. Лаблари униннг табассумини яширишга уринаётганини шундоқ Чашмани таранглигидан ингичка чизиқ булиб қолган лабида куриб турибти. "Демак уни менда кунгли бор" деб уйлади Махмуд. Уқувчилар бири хазил, бошқаси кесатиб, кимдур оддийгина салом бериб Махмудни олдидан чопқиллаб утиб кетишди. Чашма Махмудни олдига етгандан кегин ёнма-ён Махмуд хам қадам ташлай бошлади. Чашма бир нима демоқчи булди-ю, фақат дудуқлангандан бери булиб салом беролди халос. Упкасига хаво тулдириб, Махмуд тарафга бошини угириб астагина нафас чиқаради. Махмуд эса бир бошидан суровнома саволларини беришни бошлади.
- Исмонхон ака яхшимилар? Аянгиз юрибтиларми? Укам яхшимилар? Махмуд хам яхшигина хаяжонланаётганини узи сезмади. Тепаликдаги бази лойқалар сабаб улар базан бир қадам оралиққача бир-бирларига яқинлашдилар. Бундан иккисининг нафаси тезлашиб кетти. Машина олдига етганларида Махмуд машинага ишора қилди. Чашма булса тош йулга чиқиб яйув кетишни бошлади. Махмуд машинани юргазиб қизни олдида секинлашиб, -Чашма машинага утиринг уйизга кетябман. Чашма индамай йулида давом этти. -Чашма нега уяласиз? Хеч ким уят қилмайди? қиз бош чайқаб кетаверди. - Чашма? деди Махмуд бироз қаттият билан. - Аммангизни олиб келдим. Сизни кутишмоқда. қиз аммаси хақида эшитиб қадами бузилди. Ахир Чашма аммасини узи чақиртирган булса? Махмуд нега олиб келади? Демак аммаси хам бу туйга рози, уйга шошилишдан наф йуқ. - Чашма утирмайсизми? Гаплашиб олмаймизми? қиз йуқ дегандек қадамини тезлатди. Махмуд бунисини кутаролмади. " Йигит бошимни шунча эгдимми? Биров курса борми? Собир курса (хезалак) дейиши аниқ." Газ тепкисини асабий босиб, машинани тез хайдаб кетти.
Чунолмадим бу қизга. Нимага бирдан кайфияти тушиб кетти? Куп гапирдим шекиллик? Хол-ахвол сурадим халос! Ёки туйга рози эмасми? Йуқ рози булмаса нега отасига розимасман деб айтмайди. Уялгандурда йуқ дейишга? Лекин оила қуришда уялиш керак эмас. Хозирги хатти-харакатидан уялган қизга ухшамайди! Хадеб келаверганимиз учун бошқалар совчи қуймай қуйган булса, Исмонхон ака мажбур булдимикан. Қизи йуқ деган, Чашма отасини гапини иккита қилолмаслигини билган ота у рози деворган. Махмуд шуларни хаёлидан бир-бир утказди. Лойқа йулдан утиб машинани тухтатди. Хозир уйга бориб нима дейди? Қизилар машинада келишни хохламади десинми? Яна йигитлик шани! Махмуд хозир Чашмани кутиб туради. Машинага утказиб уйига олиб боради. Керак булса қаттиқ гапиришга тайёр. Яна бир маротаба юқорига қаради. Чашмадан дарак йуқ. Орадан 10 дақиқа утиб Санжар етиб келди.
-Махмуд ака опачам қанилар?
-Кутиб турибман.
-Нега кутасиз? Қанилар узи!?
-Йулда қолиб кеттилар.
-Ия ака ман сизга ишониб кетгандим. Хозир пода қайтади. Одамлар гап қилади.
-Ана куриндилар. Қайтурин ман мошинада обораман.
Чашма лойқанинг уёқ тарафида тухтади. Санжар дадаси чақирганини айтиб, опасига тезлашинг дегандек ишора берди. Узи эса дискотекани эслатадиган велосипедини миним уй тарафга ғизиллаганча тушиб кетти. Махмуд қулини пахса қилиб "тухтанг" ишорасини қилди. Чашма буйруққа этибор бермай лой кечишни бошлади. Махмуд бақириб машинада етиб олгунича Чашма лойга ботиб булганди. "Жинни буганми бу қиз ёки узини шундай қилиб курсатишга урунвоттими?" Махмуд салондан орқа эшикни очти. Фурсат кутмай "Утир" деб зарда қилди. Чашма ёки довдиради ёки тақдирга тан берди. Машинага оёқ киймини ечиб утирди. Қовоқлари боягидан баттар осилган, кузи ёшланиб турибти. Шундан кегин Махмуд кунгли бироз юмшади.
- Узиз розилик бергансиз! Рози бумаганизга хам қуймасдимда.
- Нима? Чашма паст овозда суради.
- Чашма илтимос уйизга куз ёшиз билан кирмен? Хали турмуш қурмасидан уришиб қолишибти дишмасин?
- Хоп! И? Тухтен? Фақат. Чашмани яна гапи ичида қолиб кетти. Уйга етишганида эшик олдида совчилар ва қариндошлар уларни кутиб туришганди. Чашма югуриб уйга кириб кетди. Махмуд машинадан тушиб булажак қайн отаси билан салом алик қилди. Бироз хазил-хузул гап қилиб, бахонада қизи нега хафалиги хақида сураб олди. Махмуд дудуқланишни бошлагач гапга амма қушилди. Бу куз ёшларни яхшилика йуйиб қуяқолди. Махмуд вахлидан тургани сабабли уйга тезроқ қайтгиси келди. Шу буйи иккита қуда то шахаргача бир бирлари билан сухбатчашиб кетишди.


Faqat 3 ta shart!
 
ShukronаСана: Пайшанба, 23-Фев-2012, 03:03 | Изох # 284
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Load alo
 
FC_PAXTAKORСана: Пайшанба, 23-Фев-2012, 13:58 | Изох # 285
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Dahshat biggrin davomini kutamiz doimgidek

Omad
 
LoadingСана: Шанба, 25-Фев-2012, 00:10 | Изох # 286
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Махмуд эрта тургани сабабли уйга тезроқ қайтгиси келди.
10-qism
Махмуд чарчаганданми аёлларни сухбатига этибор бермади. Балки у келажак хақида жиддийроқ уйлаб қолган булса керак. Оила қуришга тайёрми? Отаси айтгандек фақат туйғуларга суяниб иш қилмаябтими? Оила қуришда масулят туй қилиш, унга кетадиган харажатларни топиш эмас. Бир бегона инсонни уз оила азосидек хисоблаш, хар қандай вазиятда уни чуниши, мана бу шарафли масулят. Лекин қандай? Бу масулятни Махмуд қандай удалай олади. У шу хақида хаёл суриб йулида давом этти. Аяси неччи маротаба машинани секинроқ хайдашни айтишига қарамай, айни назорат пустидан тухтамай утиб кетти. Бироз юриб яна ортига қайтди. "Эгилган бошни қилич кесмас" дейишади. Махмуд хатосини тан олгани ва оналарнинг чиройли дуоси сабаб камандир кетишга рухсат берди. Бироқ кун кеч булиб қолгани сабабли бази хафсизлик қоидаларини эслатиб қуйди. Йулга чиққач аясидан яна насибасини ешитти?
-Эй бола сал хаёлингни еғ! Чарчаган бусанг ет узим хайдаб кетаман?
-Хайдашни билмайсизку? суради Махмуд хайрон булиб.
-Билмасам урганаман! Яхши хужжатингни олдириб қуймадинг.
-Эй ололмайдида хужжатимни. Пул керак буларга.
Она эса уғлини бу хаёл суришини, уйланиш сабаб деб уйлади. Танбех аралаш насихат қилган булди. "Ер юзидаги биринчи уйланаётган сен эмассан. Сал хаёлингни жамла болам" деб гапини якунлади. Амма эса онанинг гапни маққулаб утирди. Махмуд бошқа хаёл сурадиган кайфиятда эмасди. Мусиқа қуйиб хурмат учун аввал устозини уйига обориб қуйди, кеин уйга келишди. Машинани гаражга қуймай уйга кириб фақат юз қулини ювди. Овқатга иштаха булмай, курсига суянганча ухлаб қолди. Кечки соат бирда Собит телефон қилди.
-Ха Собит тинчликми?
-...?
-Етиб келдик. Чарчабман, ухлаб қолдим. Нима гап?
-... .
-Найимага? Нима қиларкан мани?
-...?
-Хоп!? Хозир кечку эртага гаплашаман.
-...?
-Ха рози булди! Нималар булганини эртага айтиб бераман! хозир айтардиму, Майлин.
-...!
-Менга қара эй ахмоқ! Ақилли! Нега айтасан? Хафа буладику?! Мен узим чунтириб этмоқчидим!
-...?
-Вой санга нима?! Энди йиғлаб утирибтими?!
-...!
-Нима деяпсан?! Мани унда дусликдан бошқа ишим йуқ. Уйланиш дисан? негадур Махмудни овози айибдор одамдек иккиланиш охангида чиқа бошлади.
-...?
-Майлин, агар ёқтирсанг узинг уйланавер. Менга қолса уни сендек хотинбозга бермасдим.
-...!?
-Хах хах хах шу гапизга қори ака! Хазил дустим, тавба қиганин рост булсин.
-... .
-Бумасам эртага ишдан кейин, эй ертага дамку? Бирор жойга чақир.
-... .
-Хоп унда узин Найимани "Боғиэрам" Кафесига оборасан. Соат кундузги ун иккида кутиб турила.
-...!
-Хоп! Яхши дам ол! Махмуд судралиб хонасига кирди. Кечагидан қолган cola кузига зам-зам сувидек куриниб, бир кутаришда бушатиб қуйди. Тушагига ётиб, ёстиғига юзини қақта-қайта ишқади. "хали мени соғиниб қоласан оппоғим, юмшоғим. Лекин сени албатта қайтариб оламан." шундай деб Махмуд яна уйқуга кетти. Бу вақтда ота-онаси туйниннг маслахати билан банд эдилар.
СИЗНИ СЕВГАНИМ САБАБЛИ КЕЧИРДИМ.
Махмуд дам олиш куни булишига қарамай барвақт уйғонди. Иштаха билан нонушта қилиб, бозорга борди. Буёғи туйга харакат. Уй жойни кичик тамирдан чиқариш керак. Қиз тарафни ортиқча куч-куч билан қийнамаслик учун уйни янги жихозлар билан тулдиришни уйлади. Бозордан иккита уста уларг ёрдамчи гаплашиб қурилиш молларини олиб уйга қайтти. Усталар уйни бир ярим ойда битириб беришни айтишди. Кун хам уртасига яқин булибти. Ёзнинг иссиқ хавоси бе аёв савалайди? Бурунга кирган хаво димоқдан утмай қуриб қолади. Муздек ичимликни фойдаси бор десизми? Сонияда бадандан қуйилиб чиқади. "Яхшиям машинада кондиционер бор" уйлади Махмуд. Вадалашгандек келишилган кафега борди. Хеч ким йуқ. Найима дойим айтилган вақтда келарди, лекин у йуқ. Балки Собит уни тополмаган булса керак? Қунғироқ қилишга қарор қилди. Шу пайт Собитни узи алоқага чиқди.
-Ало, Собит қаёдасилар?
-...?
-Қанақасига келолмайсан. Йуқ Найи хам келмади!
-... .
-Хоп олчи нима диди?
-... .
-Не уялади? Булди чиқвомман.
-... .
-Сани сураса ичкаридасана? Йуқсанку?
-... .
-Булди курдим. Куп гапирмай етиб кел. Хайр.
-Ассалому Алайкум гузалларнинг гузали! Хуш келибсиз! Мархамат қилиб мехмонимиз булинг!
-Ассалому Алайкум Махмуд ака. Ичкарига кирмайман. Шу жойда икки оғиз гаплашиб оламиз. Собитни тили бушроқ яна сухбатимизни бировга айтиб юради.
-Нега ундай десиз? Унга ишонамиз. Бегона эмас?
-Бугун сизга жиддий гапим бор эди. шундай деб Найима уялгандек юзини бурди.
-Ия буниси ортиқча булди Найима хоним. Юзизни бурмен. Юринг жиддий гап булса Собит хали келмади, келгунича сухбатлашиб оламиз. Балки келолмас?
-Йуқ шошиб тургандим. Махмуд ака. Найима гапини ёқотиб қуйди.
-Хоп денг энди? Қорним очиб кетти. Бирга овқатланардик, хуш хабарим бор. Махмуд кеча Найима нима сабабдан уни курмоқчи булганини билсада, сир бой бермади. Найимани қулидан етаклаб ичкарига олиб кирди. Енгил таом буюриб сухбатни узи бошлади. Махмуд қизларни хафа қилган йигит эмас. Лекин хозир тахминича Найима унга дил изхори қилмоқчи. Бу қанчалик қийин эканини билгандек сунний шароит яратишга уриниб куради.
-Найима нега узизга ухшамисиз?
-Билмадим. Мен доимгидек менман.
-Найима исмини ёнида жиддийликга урин йуқ! Кайфиятни кутарин. Хозир узим кутараман.
-Махмуд ака уйланаётган экансиз? Хаммасини биламан. Сизни севганим сабабли сизни кечирдим. Сизга булган мухаббатим шундай ечим берди. Бахтли булинг. Чашма билан дугона булиб кетамиз хали. Мен сизни кутгандим. Бугун учрашув, розилик беришга қарор қилдим.
-Бахтли булин Найима.
-Бахтли булайлик денг! Куришгунча.


Faqat 3 ta shart!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Loading - Шанба, 25-Фев-2012, 02:02
 
ShukronаСана: Шанба, 25-Фев-2012, 00:27 | Изох # 287
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Fazliddin shu yosnda davom etin zor
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 26-Фев-2012, 13:10 | Изох # 288
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Zo'r ketyapti qoil. Qizni ismi Nayima deb yoziladimi yo Naima deb. Menimcha Naima

Omad
 
HushroyСана: Якшанба, 26-Фев-2012, 13:47 | Изох # 289
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Фазлиддин урто, ха бундо шошмасдан ёзинг...))
 
LoadingСана: Якшанба, 04-Мар-2012, 01:28 | Изох # 290
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
-Бахтли булин Наима.
-Бахтли булайлик денг! Куришгунча.
11-qism
Наима бу гапларни айтишни уддасидан чиқти. Неччи йил узини дустман деб юрарди. Базида Махмудни умур йулдоши булишини хаёл қилиб утирарди. Лекин бугун хар доимгидан кура купроқ Махмуд билан қолгиси келарди. Наимани оёқларини деярли икки инкор этиб булмас куч бошқарарди. Севги ортинга қайт, "У сиз хазон буласан" деса. Бошқа тарафдан дустлик хамда умидсизлик уни тезроқ Махмуддан узоқлашишга ундади. Катта кучадан машина ушлаб, хаёлига келган манзилни айтди. Ортига қайтса ишниннг пачавасини чиқаради. Махмуднинг аввалги гап-сузидан Наимани қулини сураши аниқдек куринганди. Бундай булиб чиқмади. Машина салони, қандайдур но одатий мухит ичида вақт тухтаб қолди. Таниш овоз, бегона бир хайдовчи, йуқ кузига иссиқ куринди. Собитга ухшаркан. Хая Собитку? Нима қилса экан. Машинани тухтатиб қочиб қолганим яхши уйлади Наима. Йуқса дарди дастурхон булади.
-Собит шу ерда тухтатин. Мен етиб келдим.
-Наима Махмуд билан гаплашдизми?
-Ха булди гаплашиб олдик.
-Нега кайфиятин йуқ? Хаёлин жойида эмас?
-Шошиб турибман, шунга.
-Унга айтингми?
-Ха, этиборсиз ешитдилар халос?
-Энди нима қиласан Наима?
-Билмай қолдим. Мен уларни деб...
-Нима уни деб? Собит машинани йул четида тухтатди.
-Майлин кейинроқ гаплашимиз. Олиб келиб қуйганиз учун рахмат. Наима тезроқ қочмаса ичидан вулқон отилай деябти. Бу эса яхши оқибат бермайди.
-Қаёққа Наима? машинани сен билан гаплашиш учун тухтадим! Собит эшикни умумий тугмадан қулфлади.
-Илтимос эшикни очин хозир кайфиятим йуқ.
Кафе стулларидан бирида утирган Махмудни кунглидан ғашлик кетти. Наима уни чунолгани яхши булди. Махмуд бу дустига қойил қолмай иложи йуқ. Наима ва Махмудниннг характери умуман бошқа-бошқа, лекин уларни нима бирлаштириб туради, бу саволни бир-бирларига куп бериб куришган. Махмуд уни олийгохда учратганида осмондаги ой, ёки уммон тубидаги дур булса керак деб уйлаганди. Биринчи курсни битиргунларича Махмуд шундай уйларди. Наима осмондаги ой эмас, шундай уятчен қиз эди. Бирор болани саволига тайинлик жавоб бермасди. Қурс гапиришни эса дугонаси ургатганди. Буни унчалик эплолмасада хар қалай хушомадлар камайганди. Юрак эса хаммада бирдек. Хиссиётлар одамга буйин сунмайди. Наима узида Махмудга нисбатан илиқли сезишни дугонаси пайқаб қолганди. Шу сабабдан иккинчи курсда гурух рахбарини ишга солиб мехнат амалиётида иккисини битта ишга бириктириб қуйишди. Собит, Махмуд, Наима, Гулбахор яна бошқа дуслари. Шундай қилиб Собит Махмудни турткилади, Гулбахор эса Наимани. Иш бахона салом алик, Махмуд қизларни кунглини олиш қобиляти туфайли тил топишиб олишди. Одатда Собит, Наима, Махмуд бирга юришарди. Гулбахорга фақат диплом керак эди. Дарсларни қандай қолдирса, амалиётни хам шу йусинда утказди. Махмуд шундай қилиб Наимани топганди. Уларни дуслиги шундай нозик чегарада эдики, бундан Собитни ғаши келарди. Наимага хуш омад қилишни Собит бопларди. У қанча хуш омад қилса Наима Махмудга шунча яқинлашарди. Буни неччи маротаба тан олишга мажбур булган. Махмуд бир кун келиб Наимани уйига совчи юборишни хам режа қилганди. Бугун шу кафеда утириб тахминий хисобда 26 ёки 27- маротаба Чашма ва Наимани тороз палласига қуйиб курди. Наима тош босмоқда. Лекин Махмуд Чашмани танлади. Наима уни кечирди. Махмуд бир нарсада иккиланди. Агар хозир Наима севгиси учун хун талаб қилса Махмуд Чашмадан кечиши мумкинмиди? Шу пайтда бир йил олдин Чашмадан совчилар рад жавоб олганда Махмуд бироз совиганди. Ушанда Наимани мажбур эрга беришмоқчиди. Совчиларни боргани бе фойда. Қанча вақт судраб булажак қудалар туй бумаслигини айтишганди. Тақдирниннг ишларига хайрон булиб бугун мана яна имтихондан утдик. Энг кераги Ниама кечирди. Махмуд дустини ёқотмади, шундай яхши кайфият билан уйга қайтди. Шошилганда Наимани туйга таклиф қилишни унутибти. "Хали хеч нима аниқ эмас. Аниқ булиши билан айтарман" деб уйлади. Махмуд дангир-дунғур билан уйнинг тамирига киришиб кетти. Бу орада туй куни аниқ булди. Югур югур дегани икки хиссага ортди. Ака-укалар туй бахонасида уйга қайтишди. Узбекни туйига куз тегмасин. Базан узимизникилар камдек хориждан мехмонларни чақириб келамиз. Махмуд аввал келишилганидек қишлода хам туй қилиб берди. Тонгда чолларга ош берилди. Кун бироз салқинлашганида эса катта дастурхон ёзилди. Шахардан мехмон булиб эл суйган хонандалар келишди. Қишлоқ одатларига кура келин аёллар билан, куёв алохида эркаклар билан бошқа хонада утиришди. Махмуд бу удумни хурмат қилсада лекин унга ёқмади. Унинг фикрича туйда келин-куёв бирга утириши мумкин. Шахардаги буладиган туйда албатта бирга утиришга қарор қилди. Чашма эса Махмуддан фарқли уйлаб утирибти. Ундан узоқроқ утирганидан хурсан. Лекин бу бор-йуғи бир неча соат халос. Хонадаги сулув қизлар бир-бирларига пичирлашар, қиқирлаб кулишарди. Шухроқ қушиқ бошланса туриб уйинга тушишди. Чашмани хуноби ортти. "Мени пичирлашябти, мени устимдан кулишябти" деган хаёл хечам калласидан кетмади. Бу хам камдек шух-шух бақириб рақс тушишлари Чашмани жиғига тегди. Аяси хар хонага кирганида, но малум умид билан юзини очиб аясига қарарди. Гуё туй тухтади, қизим уйда қоласан деб айтадигандек умид билан аясини оғзига қараб утирди. Ая эса уйнининг турига ярашиб утирган қизининг бахтидан қувониб югуриб елиб хизмат қиларди. Хар замонда қизининг дугоналаридан, қизини кайфиятини кутаришни сурарди. Қизларам этиборсизгина уяляптида келин ойи деб, кунгил учун Чашмага ул-бул гапириб қуйишди. Орада табриклар айтиларкан хонада пичир-пичрлар шундоқ эшитилиб турди.

Добавлено (04-Мар-2012, 00:15)
---------------------------------------------
12-qism
Орада табриклар айтиларкан хонада пичир-
пичрлар шундоқ эшитилиб турди. Бузчи хола эшитилар эшитилмас " шахарда яна туй қиларканми?
Бу туй кичкинаку" деб пичирлади. Буни эшитган дугоналардан бири " Бузчи хола сизни туйиз қириқ кечаю, қириқ кундуз бугана" деб кесатиб қуйди. Хонада хандон кулгу кутарилди. Ховлидагилар гур этиб шу тарафга қарашди. Бошловчи мехмонларни диққатини узига торти. Даврани турига оила бошини чақириб ёшларга оқ фотиха беришини суради. Ота ёши катта, купни курган чупон бободан дуо қилиб беришларини илтимос қилди. Бутун қишлоқ, келган мехмонлар диққат билан бобони дуосига қулоқ тути. Бобо аста томоқ қириб аввал бу оила шанига яхши гаплар айтдилар. Кейин киёв тарафга бурилган булиб насихат охингида Чашма хақида бир нимани айтиб бердилар. " Уғлим Чашма қизимни эхтиёт қил. Бу қизим бир улим курган. Кичкинагина, питнагина қиз эди? Оғир дартга чалиниб бечора тоза қийналганди. Шахардан духтир келиб вақодиям билмаган. Қизим бечора сувсираб хушидан кетиб қолганда бочкада сув қуриб, анави сой сувидан ичиргандик. Хамма уни яшамайди деб уй-уйига тарқалганда. Хушига келиб "яна ичаман" деганди боласи тушмагур. Бу билан нима демоқчиман. Нематни сиз танламанг. Борига қаноат қилинглар. Махмуджон болам қишлони энг яхши қизларидан бирини олиб кетябсан, бахтли буласан бунга ишончим комил. Шу қизимга деб бир қучқор ният қилгандим шуни топширсам. Ха энди бироз эзмаландим чамаси? Қани бумасам "илохо омин" " Чупон бобо ёшларга оқ фотиха бериб ховлидан чиқиб кеттилар. Қоидасига кура ёр-ёр айтилиб йулига урф одатлар қилинди. Шундан кейин Махмуд Санжарни хонасига кириб жойлашди. Санжар болалигига бориб, опаси қолишини Махмуддан суради. Махмуд тайинлик гап айтмай ухлаб қолди. Тонгда машинага утириб уйга қайтишди. Чашмани эса кун уртасида ёр-ёр билан Махмудни уйига олиб келишди. Эртаси куни "Чарағбон"да катта туй қилишди. Туй жуда чиройли утди. Чашмани эса чехраси сира очилмади. Махмуд Чашмани кузида ёш курмади. Қизиқ чашма на кулади на йиғлайди? Табриклар, турли совғалар Чашмани жилмайишига сабаб булмади. Чашмани куёв тараф жуда илиқ қабул қилди. Хамма қариндошлар шу ердалиги бахонасида Махмудни амакиси хаммани уғлини туйига таклиф қилди. Туй тугагандан кейин уйга қайтунча шунақанги куп урф-одтлар қилишларига туғри келди-ки? Махмуд Чашмани қулоғига бир нима деб пичирлаб қуйди. Чашма кулиб юборди. Кампирлар хар маросим бошлаганда иккаласи узини кулгудан зурға ушлаб туришди. Ва нихоят уйга етиб киришди. Хонага киришганидан кейин янгаси Чашмадан нима учун кулганини суради. Чашма жилмайиб қуйди, бироқ индамади.
- Нега индамисиз? Бекорга кулмагандурсиз? суради Махмуд.
- Узиз кулдурдизку? Чашмани овози деярли эшитилмади. Янга Чашмани аста туркилаб қуйгандан кейин чашмани гапи оғзида қолди. Янга гушангадаги урф-одтлар хақида гап бошлаганда Махмудни энсаси қотгандек куринди. Кейин бараварига кулиб ёборишди. Кутилмаган кулгудан янга гангиб қолди. Келин кийим бошини алмаштиргач. Махмуд хонадан чиқиб, журасини олдига кириб кетти. (. Бази . Курсатмаларни . Олгандан) Кейин тахорат олиб, гушангага киришга шайланди. Жураси изин олиб бергандан кейин хонага кириб янгани жавобини берди.
Уй хали келди кеттидан тинчимаганди. Хона ичида жимлик. Чашма румолини юзига тортди. Бино ховлисидан дустларининг шух уйини кулгулари, ширакайф бақириқлари эшитилиб турибти. Махмуд дустлари туйидаги уйин кулгулар эсига тушиб кулиб қуйди. Қадам қуйишига улгурмай тиззасидан шақ этган овоз чиқди. Чашма чучиб юзини буриб олди. Хам қурқув, хам хаяжо тасирида танасини қалтироқ қоплади. Боши айланиб, тушакка йиқилай деб қулига таяниб қолди. Махмуд чаққонлик билан Чашмани юзидан румолини олиб ташлаб, кондитционерни кучланишини оширди. Чашма румолни энди қулига олганида Махмуд тортиб олмоқчи булди. Чашма румолни ушлаб қолди. Румол таранг тортилганда хонага поднос кутариб келин янга кириб келди. Эшик олдида бир зум тухтаб, жилмайди. Махмуд "қорнимиз туқ эдия, овора булибсизде?" деб янгани чиқариб юбормоқчи булди. Янга бу урф-одат эканини айтиб дастурхо атрофига ёшларни таклиф қилди. Бошқалар буни қандай қабул қилади Чашмага қоронғу, бироқ унга бу урф одатлар кур-курона мажбурлашдек туйилди. Чой қуйиш, асал ялаш, мошхурда ичиш бу одатлар бугунги урфга бир аммаллаб тури келди-ю? Хозир хеч ким махси киймас замонда "махси ечиш" удумига нима бор экан? Уйлади ёшлар. Махмуд чиқиб кетаётган янгани тухтатиб, Чашмага айтадиган жиддий гапи борлигини айтди. Янга бор йуғи яна икки маротаба қайтишини айтгандан кейин Махмуд кутиб туришга қарор қилганини айтди. Чашма эса дадиллик билан "бу бемани иримлар булса қайтмай қуя қолинг" деди. Янга Чашмага "жим" деб пичирлаб ишора қилди. Махмуд Чашмани гапини тасдиқлади. Янга айёрона жилмайиб, рози булди. Ёшлар яна ёлғиз қолишди. Махмуд гапни хол сурашдан бошлади. Чашма қули билан юзини ёпиб роса кулди. Махмуд хайрон булиб суради.
- Нега куляпсиз?
- Бояги гапиз тасир қилди.
- Туғрисини айтдимда?
- "бу урф одатларни дастидан қовишиш уёқда турсин, куз қисиб қуйишга куч қолмайди бунақада" вой узимни зурға тутиб турдим. Чашма юзини буриб қайта-қайта ёрилиб кулди.
- Кулганимизни куриб одамлар нима хаёлга боришди экан? Махмуднинг кейинги гапи Чашмага оғир боттими ёки бошқа сабабданми уни кайфияти бирдан тушиб кетди. Махмуд хам анча жиддийлашди. Хонадаги Чашмага яқин курсига утириб, дилидаги айтишни бошлади.
Чашма мана яхши ният билан оила қурдик. Бу тун иккимиз учун хаяжонли булади. Биламан бу туйга қарши булгансиз. Сабаби эса ибо, хаё, одоб юзасидан деб уйлаб сиз билан тақдиримни боғлашга қарор қилдим.

Добавлено (04-Мар-2012, 00:28)
---------------------------------------------
Давоми...
Агар бу никохга мен айтган сабабдан бошқа бирон сабаб булса айтинг. Менга талуқли сабаб булса хам. Чашма сабаб борми?
- Йуқ!
- Унда никох мукаммал булгунича шартлашиб, ахдлашиб олсак. Бунга нима дейсиз?
- Албатта, жуда яхши буларди.
- Ундай булса 1-Навбатта мен оила бошлиғиман, буни унутмайсиз? Шундай экан аввал мени шартларимни эшитинг.


Faqat 3 ta shart!
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 04-Мар-2012, 11:48 | Изох # 291
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
biggrin

Omad
 
LoadingСана: Душанба, 05-Мар-2012, 10:47 | Изох # 292
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
kirillda yozish imkoniyatidan vaqtincha maxrumman. Lotinda yozishni istamadim!

Faqat 3 ta shart!
 
komol_76Сана: Душанба, 05-Мар-2012, 20:43 | Изох # 293
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
сан лотинда ёзиб манга жўнатвор, ман кириллга ўгириб ўзинга қайтараман

Добавлено (05-Мар-2012, 19:43)
---------------------------------------------
барибир ТВ да ишлашингга бордингдэа, энг қизиқ жойида РЕКЛОМ тиқмасенг бўимдида а...


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 05-Мар-2012, 21:32 | Изох # 294
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Zo'r ketmoqda lekin.
P/S. TV ni qonida bor deng Kamol aka. biggrin


Omad
 
LoadingСана: Сешанба, 06-Мар-2012, 03:59 | Изох # 295
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
13-qism.
Chashma asosiy shartlarimni eshiting. Siz endi shu oilani bekasi bo'lasiz. Birinchi navbatta. Ko'chaga biror gap chiqmasin. Ko'chani gapi uyga to'g'ri kelmaydi buni xam yodda tuting. Ota-onamni hurmati. Bu siyqasi chiqib ketgan gaplar lekin amalda ko'rmasam hafa bo'laman. Bu degani hafalashib qolamiz. Sizdan sevgi, har xil romanlarni talab qilmayman. Vaziyati bo'lsa, men aslida nohaqmanu lekin o'zimnikini maqqulab tursam. Hop deb aytgan ishmni qilgandek harakat qiling hatoligini bilishim bilan o'rniga qo'yamiz. Qisqasi bir pog'ona pastda yurishga harakat qiling, men o'zim sizni yuqori darajada ko'raman. Sizni umur yo'ldoshim, kelajakda farzandlarimning onasi deb tanlashimga sabablarni aytaman. Odobiz, bilimga chanqoqligiz, boriga qanoat qilishizni qayta-qayta etirof etishim mukin. Keyingi iltimoslarimdan. Ham buyruq deb qabul qilasiz. Birorta qarindoshim haqida yomon gapirganizni eshitmay. Ahmoqlik qilib ular bilan tenglashmang, ular jigarim siz umur yo'ldoshimsiz. Oilani axilligi bo'lgan, qarindosh jigarlar soni ko'pligi sababidan odamning rizqi mo'l bo'ladi. Ko'z tegmasin kelin oyilarim yaxshi, ular urgatganini o'rganing. Opajolariz qatorida ko'ring. Keyinisi bu biroz bahsli, shuning uchun vaziyatga qarab gaplashamiz. Bu tanishlarim, do'stlarim masalasi. Keling hozir ochiq aytaman Sobitni va Sobirni tanisiz! Qizlardan yagona do'stim, guruhdoshim Naima. Uni albatta tanishtirib qo'yaman.
Maxmud maydalashlashib o'tirmay, shart, shart aytadiganini aytdi. So'ngi masala Chashmani uyda o'tirgani maqqulligi, agar ishlashni istasa faqat o'ziga yoqgan o'qituvchilik kasbini qilishi mumkinligi bilan yakunladi. Chashma Maxmuddan faqat kechirimli bo'lishini iltimos qildi.
Ikki rakat namozdan keyin, Maxmud radio ovozini biroz balandlatib, Chashmani yoniga yaqinlashdi. Eshik poylab o'tirgan yangani kutavereb ko'zlari yumilib ketay dedi. Maxmud honadan chiqib qo'shni uyga kirib ketti.
Sal kam saxargacha chug'urlashib chiqqan ayollar, kelindan salom olishga shoshilib to'planishdi.


Faqat 3 ta shart!
 
BоnuСана: Жума-муборак кун!, 09-Мар-2012, 16:34 | Изох # 296
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Давоми борми?

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
LoadingСана: Якшанба, 11-Мар-2012, 23:43 | Изох # 297
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
14-qism
Маросим қушиғи айтилмоқда. Хамма қулида нимадур кутариб келиндан салом олишни кутиб турибти. Бирови шунчаки хужа курсинга урфдан чиққан матони ушаб турса, бошқа қариндошлар қимматбахо буюмларни таёрлаб қуйишган. Янгалар овозлари борича бақириб келин саломни айтишмоқда. Бу вақтда Махмуд энди уйқудан уйғонганди. Қушни уйда нима булаётканини аввалига чунолмади. Эсига тушгач тезда урнидан туриб узини тартибга келтирди. Куни буйи мехмонларни кети узилмади. Табриклар, совғалар, чарчоқ, Махмуд кейинги 3 кунни уйқуда утказди. Аёлларга қойил қолиш керак. Уларни нозик деймизу, улар чарчоқ билмай ерта-ю кеч тиним билишмайди. "40 та жони бор аёлни" деганлари бор гап экан. Махмуд аввалгидек ишга шошмасди. Ишдан кеч қайтмасди хам. Энди у хар доимгиданда тартибли одам булиб қолди. Махмуд ва Чашма купам гаплашишмасди. Чашма Махмуд тарафдан қилинган хуш омад, эракалатишларга этиборсизгина жилмайиб қуярди. Оила тинч бусаю, хотин фақат уз вазифасини қилса. Бироз одамни ғаши келаркан. Махмудга уй ишларидан кураси Чашмани бахтли булиши купроқ керак. Орадан қариб икки ой утди, Чашма эса фақат уй хизматкорига ухшайди. Хар куни бир хилда. Мехмонга бориш, ёки бирор тадбирларда бироз чалғимаса, хар куни нима дейишини сузма-суз айтиб бериш қийин эмас. "Турин чой тайёр, чойизни олин, Ишга яхши бориб келинг, нима овқат пишириб қуяй... хар бирини айтилиш вақти бор.
Бугун туй. Махмудни жияни уйланмоқда. Тошкентдан Чашмани қайни онаси келади. Махмуд аяси бахонасида Чашмани бу одатларидан халос қилиб олар. Йуқ бу хам иш бермади. Махмуд хайрон булгани, Чашмани шу бирярим ой ичида 4 маротаба қишлоққа олиб бормоқчи булди. Чашма бормади. Телефонда эса қишлоқни соғинганини айтиб йиғлагани йиғлаган... Махмуд билмасди, Чашма қишлоқдан, сойдан, қишлоқ одамларидан хафа булиб қолганди. Бу эса Чашмани кайфиятига тасир қилмай қолмаганди. Махмуд эса Чашма мени ёмон куради деб уйларди. Яна бошқа тарафдан у деярли Чашмани мажбуран узига хотин қилиб олганди. Бу турмушнинг мушти деб узини чалғитишга уринади. Шахарни проектлаш идорсида ишловчи дустининг маслахати билан Чашмани қишлоғини, мужаз шахарчага айлантириш ишини бошлади. Бу ғоя Чашмани хам хурсанд қилиши аниқ. Қурилиш ишларига дусти режалаштириб қуйган лойиха олинди ва қурилиш идориси тарафида битта қурувчилар бригадаси ажратилди. Қиш совуқ булишига қарамай ишлар Махмуд режалагандек кетмоқда. Бироқ жуда толиқиб қолди. Чашма эрини нима учун толиқиб қолганини билмасада энди уни кунглига қараб, рухлантиришга харакат қилади. Махмудга бу унчалик сезилмаётгандир эхтимол. Бу югур, югурлар учун бир кунда 26 соат булгандахам, камлик қилса керак? Дуслари эса буни бошқачароқ чунишди. "Ха уйланиб бизни унитиб юборди" деган кесатиқлар қилишди. Махмудга қолса Чашмани кам гаплиги унга маққул. Дуслар эса доим керак.
Кутилмаган қунғироқ.
Махмудни идора телефони жиринглади. Қоғозлардан куз узмай, гушакни қидириб, кутарди.
- А.. Ало!
-...! ... ? ..., ...?!
- Наима қалесан? Во алайкум ассалом! Рахмат! Узин қалесан? Махудни кайфияти кутарилди. Қоғозларини бир қули билан тартибга солиб. Наимани диққат билан эшитди.
- ...! ... .
- Яхшида? Нега хижолат буласан. Нимани этвоссан?
- ...?
- Йуқ индамади?
- ... . ...! .... ... .
- Шунақа дедими? Менга этмади-ю? Лекин "Ишдамидиз" диб суруди. кулиб қуйди Махмуд.
- ...?
- Йуқ хафа бумиди. Сени билмидику, шунга сураган. Узим хам айтдим нега бугун кузатиб қуймади деб.
- ...?
- Наима индинга бирор жойда учрашсак буладими?
- ...?
- Чашма билан танишиб оласан.
- ...!
- Булажак эринг билан? Яхши буларди. Демак доимги жойда учрашамиз!
- ... .
- Хоп куришгунча.
- ...!
Гушакни қуйган Махмуд аввалига бироз фикрини жамлолмай утирди. Нимани уйласин? Хозир минг хил хаёлда утирган Чашмага нима дейишними? Лекин булар хақида уйлашга Наима хақидаги хотиралар халақит берди. Ишларини битириб айбдор боладек уйига қайтди. Уйга кираркан хозир урфга кирган "Хотинака" атамаси нима эканини узини мисолида курди. Кечки овқатда утиришаркан, биринчи маротаба Махмуд жим утириб овқатини еди. Бу жимлик Чашмага яхши тасир қилдими узи гап бошлади.
- Менга гапиз йуқми? Жимсиз. Ёки бугун хам ишга бордизми?
- Бу нима деганинг? Чарчапман шекиллик, шунга жим утирибман?
- Майлин, иссиқ чой қуяйми? Чашма урнидан турмоқчи булди.
- Наи. Чашма утир гап бор.
- Наи? Наима тилизга урнашиб қолибтими?
- Эй куп гапирма? Наима мани Олийгохдаги дустим булади.
- Қанақа дуст? Бизникига кеган қизларам дустлариз эди. Суйкалишиб улиб қолай дегандилар.
- Улар? Чунмадим мани тергаяпсанми? Наима яхши қиз. Улардақа енгилтак эмас.
- Хо энди яхши қиз булиб қолдими? Ман керакмасми энди? Билдим қанақа экан! Уялмай қунғироқ қилди. Чашма тутоқиб кетти.
- Туйига айтгани қунғироқ қилибти. Бугун ишхонамга қунғироқ қилди. Индинга "Боғи эрам" кафесига таклиф қилдим. Бирор совға таёрлаб қуйгин. бу гапни Махмуд жиддий айтгани билиниб турди.
- Хоп дустизга нима ёқишини этсез булди.
Махмуд индамай, дуо қилиб урнидан турди. Пиёласига ачиқ чойдан қуйиб, мехмонхонага кириб утирди. Аёлини тергагани жахлини чиқарган булса, айнан шу сабабдан унга Чашма янада қаттиқроқ ёқиб кетти. Ишонч оилада жуда керак экан уйлади Махмуд. Пиёладан аччиқ чой хуплаб табассум билан бошини секингина қимирлатиб қуйди. Совуқ кунда ичагига рохат бериб тушаётган қайноқ чой уни шундай қилишга ундади шекил. Бироздан кейин хонага Чашма кириб эри утирган юмшоқ курсини қул қуядиган қисмига утирди.
- Ха тиржайасиз? Осон қутилдим деб уйламанг? Ман хали текшираман! деди Чашма турткилаб.
- Майлин текшир?! деб Чашмани шартта қоп ортмолагандек елкасига ортиб ётоқхонага олиб кириб кетти.

Добавлено (11-Мар-2012, 22:43)
---------------------------------------------
Mobilamni qaytarib olganim sharafiga!


Faqat 3 ta shart!
 
komol_76Сана: Якшанба, 11-Мар-2012, 23:48 | Изох # 298
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
молодец Фазлиддин, так держат!!!

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 11-Мар-2012, 23:49 | Изох # 299
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Bu akasi ir da ko'rinmadilar desam. Tel.i qaytganini nishonlab ancha yozibdiyu hikoyani))

Omad
 
HushroyСана: Якшанба, 11-Мар-2012, 23:50 | Изох # 300
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Ижодкор форумдошимдан айланай)
 
Поиск: