Форумда тил борасида - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod.com » Эътироз ва таклифлар » Форумда тил борасида (русиш узбекиш)
Форумда тил борасида
SayyodСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 16:56 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата
--------- одамларни РОБОТ деб ўйлашадими тушунмайман! Хозир янги бир тилни қонунан давлат тили деб таъсис этганим билан сиз бир умр ўсган тилингиздан хаттоки ФИКРЛАШингиз тилиниям ўзгартиролмайсиз. НАХОТКИ одамлар шуни шуни тушунмаса? Нахотки тарих ўқимагансизлар? Бу энг яқин тарихимизку, яъни Ўзбекистон собит Иттифоқ тузумида 70 йил рус тили бирламчи тил остида яшаган! Шу сабаб хам шу давр одамлари ОИЛАВИЙ аралаш гапириши сингиб кетилган! Буни ДАВРЛАР ОША ўз ўзидан йўқ бўлади. Хозирги бир икки эътирозчилар ўзбекчада тарбияландим ўзбекман деб миллатчилик билан русчада гапирма дейиши мана шу аслида жиноят! Аввал Тарихни ўрганинг! ............... буям ўзига хос бир эволюцияни талаб этади! Яна кимлардир ўзи рус тилини билмагани учун комплексиданми асабланиши хам кузатилади.
Умуман олганда ТИЛ БИЛМОҚ эл билмоқ, инглиз ва фаранг тиллари билан бутун дунёда юриб ишингизни битира олсангиз, рус тили билан бир неча ўнлаб мамлакатларда сўзлашиб ишингизни битириб кета оласиз. Нечта форумчиларимиз русийзабон давлатларда ишлаб яшашмоқда. Буни ёмон жойи йўқ, ундан кўра ўрганинг!
Хеч ким рус тилини юқори қўймаяпти, бу ўша даврдан бери ўзбек оиласига сингиб кетилган аралаш тил! Бунда халқни айблашга хеч кимни хаққи йўқ! тарихни айбланг керак бўлса! Ёшларни саводсизлик ва қолоқликка мана шундай ЧЕГАРАЛИШЛАР етаклайди яъни тор доирада яшашга, билмаган излаб керак бўлса таржима қилиб билиб олаверади ва бу ундаги анча кўп хусусиятларни хусусан интилиш вва харакатчанликни ривожлантиради ва бахонада тилни хам оз оздан ўрганиб олади. Кўряпсизми инсон истаса хамма нарсадан яхшиликни натижа қилса бўлади, бунинг учун одамни қалбиям шу қадар бўлиши керакдир......


бу жавобни яқиндагина сайтда изохдаги биттасига қолдиргандим. албатта қўполроқ эди, сал тўғирлаб қўйдим. маъносини тушуниб оларсизлар.

Форумчилар тарафидан шу мавзуда менга шахсий хабар етказаётганлар сони ортгани сабаб аниқлик киритиш мақсадида бу мавзу очилди.
Менимча хамма биладиган тилда кимдир ёзса бу хечкимни хамиятига тегиб кетмаса керак. Шахсан ўзиммиям нечи йилдан бери билсангиз шундай русча ўзбекча ёзаман, шундоқлигича сайтни қабул қилган ва уни форумидаги шу аралаш тилини хам қабул қилган, унга келаётган форумчиларни шу турини хам қабул қилиш керак. Аралаш тилда атай гапирмаймиз, кайф учунмас ё бировга ёмонлик ниятидамас, бу айбмас, бу тархимиз излари! Ман яна 30 йилдан ошиқ умримни фикрларим тилини хам ўзгартиришга бахшида қилолмайман тўғриси! Фикрлаш тили ўзгариш учун бутун умрни қайта ўтиш керак, фикр тилини ўзгартир дегани осонмас, умрни ўзи қисқа ва бизни шу аралаш тилда тарбиялашдими бунга биз айбдормасмиз.
Мана шу нарса мураккаб бўлгани учун ва ўзига хос эволюцияни талаб этгани учун хам Президентимиз қарори билан ЛОТИН тилига ТЎЛИҚ ўтилиши бир неча маротаба узайтирилмоқда! Иккинчи тил рус тили хам отмен қилинмаган!
Расмий хужжатлар хали хануз икки тилда ва лотин хамда кирилл харфида расмийлаштирилмоқда! Очиғи, 90 фоиздан кўпи айнан кириллчада ва хужжатларнинг хам аксари халиям русчада!

Бирдан иложиси йўқ!!! Чунки давлат рахбариятини 90 фоизи русийзабон!
Хозирги ёшларга мана шу русийзабон рахбарият ўзбек тили даврини бериб балога қоляпти шекилли... Ўша давр одамларига хурмат йўқ! Тушуниш йўқ! Тарихни ўрганиш йўқ одамларда!
Рахмат денглар мустақиллик келиб хозир ўзбеклар ўзини хукмида яшамоқда. Ва бу имкониятни хам ўша русийзабон давр рахбарияти бизларга берди энди уларни хам ва ўша даврдагиларни хам қоралаш ёки улардан талаб қилиш уят эмасми?
Нима энди аралаш даврда катта бўлганларни қириб ташлаб мутлақо русча билмайдиган ва фақат ўзбекча доирасида қатъий бўлганларни хамма рахбарлар ўрнига қўйиб деградация қилиш керакми? Нега элементар нарсалар ва юзаки фикрлашгина билан кифояланадиган нарсаларни тушунтириш керак?

Форумдаги бахслар юзасидан эса, фанфорум рахбари Бобо ўз ишини қиляпти буниям тушуниш керак, форум тартибига монанд маъсулиятни хис қилган холда иш тутяптилар, шунчаки бу хақида аниқ бир мавзу қилиб қоида белгиланмаганлиги учун хозир бахсга сабаб бўлмоқда. Шу сабаб тил борасида аниқ қоида:

Форумда аралаш тилда фикрни билдириш мумкин.
Фақатгина рус форумида эса мумкин эмас!
Негалигини юқорида тушунтириб ўтдим. Рус форуми асосан фақат рус тилида гапирадиган ва керак бўлса русийзабонларни хам аста секин шу сайтга аввал шу форум орқали тарғиб этиш учун очилган тажриба холос!

Бошқалар эса форум рахбарияти, хусусан фанфорум рахбари Бобо биланми нимаики мавзуда бўлсин бахс-мунозарада ўзаро хурматни унутмаслик сўралади.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
hamzahokimСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 17:51 | Изох # 2
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 144
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 37
Холати: Хозир йўқ
(Y)

Talabalik oltin davrim!
 
Bek8111Сана: Сешанба, 10-Фев-2015, 18:05 | Изох # 3
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Эх бу ёшлар, ёшлар! Мен мисол учун рус тилини халигача урганишга харакат киламан. Бировдан хато излашдан аввал одам уз хатосини тугирлаши керак. Шу сайтда изох колдирганлар, яъни айнан шу русча эмас узбекча ёзинглар деб изох колдирганларни уша изохини узида  имловий хато етарлича бор. Менимча бир нимани талаб килишдан аввал, айнан уша нарсага талаб килувчини узи тула тукис жавоб бериш керакмикан балким. Узбекчани зур биламан деб карр карр киладиганлар хам 100% билмайди. Узбек тилида шундай сузлар учрайдики уларни хали бу ёшлар узлари хам эшитмаган. Бу шева эмас, адабий тил меъёрларидаги сузларни купини билмайди. Узбекистонда  давлат тилига узбек тили макоми берилгани бу факат узбек тилида гаплашиш керак ва узбек тилида ёзилиши керак дегани булмаса керак. Мусулмончилик аста секин деган гап борку. Хеч нима бирдан булмайди. Тарихга куз юмолмаймизку!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Bek8111 - Сешанба, 10-Фев-2015, 18:06
 
Yodgora12Сана: Сешанба, 10-Фев-2015, 19:04 | Изох # 4
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Kattalar Gapirganda Kichkinalar Xo'p Deyishini Bilaman Xolos  shy !!!

Добавлено (10-Фев-2015, 19:04)
---------------------------------------------
Kattalar Gapirganda Xo'p Deyish Kerakligini Bilaman Xolos!!! shy

 
SayyodСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 19:28 | Изох # 5
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата Yodgora12 ()
Kattalar Gapirganda Kichkinalar Xo'p Deyishini Bilaman Xolos  !!!

хечқачон фикрлариздан қўрқманг, бу ерда очиқ фикр бемалол билдирилиши керак


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
zayaСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 19:38 | Изох # 6
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 460
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 381
Холати: Хозир йўқ
Albatta, tug'ri aytdingiz. Gapingizga qushilaman. 

Lekin Sardor Kamilov, boshida uzbekcha forumda rus tilida fikr bildirganimga, uzbekcha forumda Uzbek tilida yozing deyishgandi. Hozir umuman rus tilida yozmayapmam. Forumga Har xil millat egalari tashrif buyuradi. Bu odatiy hol. Lekin forumning qonun-qoidalari bor ekan, ularga Amal qilish kerakmasmi? Bir insondan shuni talab qilishsa, boshqalardan ham talab qilish kerakku?!


Лучшие мои чувства, боясь насмешки, я хоронил в глубине сердца:
они там и умерли. . .
М.Ю. Лермонтов. "Герой нашего времени"
 
ШахиняСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 20:22 | Изох # 7
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
Ассалому алайкум хаммангизга,езиб колдирган гапларингизни жуда хам тугри деб уйлайман,рахмат сизга

Хочешь быть счастливым?Будь!
 
Yodgora12Сана: Сешанба, 10-Фев-2015, 20:28 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 471
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Men  Ham Ruschani Xaligacha Yaxshi Bilmayman Xatto Oila Davrasida Ham Aralash Tilda Gapiramiz Bilganimcha Ruscha Gapiraman Bo'lmasa O'zbekcha Uji O'rganish Bo'lib Qolgan Bu!!!
 
SayyodСана: Сешанба, 10-Фев-2015, 21:04 | Изох # 9
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата zaya ()
Albatta, tug'ri aytdingiz. Gapingizga qushilaman. 

Lekin Sardor Kamilov, boshida uzbekcha forumda rus tilida fikr bildirganimga, uzbekcha forumda Uzbek tilida yozing deyishgandi. Hozir umuman rus tilida yozmayapmam. Forumga Har xil millat egalari tashrif buyuradi. Bu odatiy hol. Lekin forumning qonun-qoidalari bor ekan, ularga Amal qilish kerakmasmi? Bir insondan shuni talab qilishsa, boshqalardan ham talab qilish kerakku?!

Хар бир форумнинг қонун қоидаси ўша форумнинг рахбарига боғлиқ! Форумларнинг бутунжахон умумий битта хаммага бир қоидаси йўқ! Бу қонуний хужжат эмас, виртуал! уни тузган муаллиф ўзи истаган қоидани киритади.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
abdurashid87Сана: Сешанба, 10-Фев-2015, 21:38 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 2
Холати: Хозир йўқ
O‘zi internetda hammaoq ruschada ko‘rsatilsa, keyin shu "forum" so‘zini o‘ziyam o‘zbekcha bo‘lmasa. Endi unga kirvolib faqat o‘zbek tilida yozilsin deyish tushunarsiz narsa. Miyaga ko‘p gap kelyapti-yu....  Qisqa qilib aytganda, butun ommaga shart qo‘yish - bu madaniyatsizlik, hurmatsizlik deb o‘ylayman. Lekin davrlar o‘tib aralash gapirish asta sekin yo‘q bo‘lib ketadi degan fikrga qo‘shilmayman. Chunki biz hozirni o‘zida ajdodlar gapirgan tildan ancha uzoqlashib ketdik. Bugun ruscha aralash, ertaga inglizchayam "yaxshimisilar" deb kirib keladi. Uniyam aralashtirib gapiraveramiz. Buni to‘xtatib qolishni iloji yo‘q. Bu zamon zayli.
 
bek88Сана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 09:58 | Изох # 11
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Ruscha gapiriladigan joyda ruschag, o'zbekcha gapiriladigan joyda o'zbekcha ishlatgan maqul deb o'ylayman. O'zbekcha gapirib, yoki o'zbekcha yozilyotgan joyda ruscha aralashtirishga qarshiman. O'zbekcha gapiryotganizda o'rtasida ruscha qo'shilsa gapni manosini uzgartirvorishi mumkinku! O'zbekcha so'zni ruscha o'zgartirib gapirsa boshqa mano bervorishi mumkinku . Ruschani yaxshi bilmaydiganlar uzlaricha tarjima qilib gapni manosi buzib tushunishlari mumkin. Ushani uchun bitta tilda yozganda yoki gapirgan maqul deb o'ylayman.

XATO FIKRLA YOZGAN BO'LSAM uzr.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
ШахиняСана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 10:04 | Изох # 12
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
мое мнение...пусть каждый использует тот язык ,на котором ему удобно общаться...хоть на русском,хоть на узбекском,только делать собеседнику замечание ,о незнании языка не нужно,в любом возрасте ,мы все равно учимся,читая посты на узбекском языке,будем добавлять словарный запас,тот кто плохо владеет языком может много что получить от таких вот бесед...а то же ...иногда бродим по инету,а там нашими земляками написанные темы...в одном слове по три ошибки...я тоже хочу грамотно писать по-узбекски и потихоньку учусь...это же не стыдно...главное желание...не оскорбляйте друг друга и все...пусть пишут как удобно...спасибо Сардор.за поддержку и понимание действительности

Хочешь быть счастливым?Будь!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Шахиня - Чоршанба, 11-Фев-2015, 10:06
 
zayaСана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 11:52 | Изох # 13
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 460
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 381
Холати: Хозир йўқ
Гапингизга кушиламан, хамма узига кулай Тилда гаплашса яхши буларди)))

Лучшие мои чувства, боясь насмешки, я хоронил в глубине сердца:
они там и умерли. . .
М.Ю. Лермонтов. "Герой нашего времени"
 
Kamola_5Сана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 14:19 | Изох # 14
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 22
Холати: Хозир йўқ
Айрим русча сузлар борки, сузлашув пайтида уларнинг узбекча эквивалентини топа олмай коламиз, масалан зато сузини хамма ишлатади лекин унинг айнан узбекча аммо лекин бирок шакллари айнан заточалик тушунарли булмайди. Худди шундай уже ва хотя сузлари хам хаммага одатий суздек булиб кетган. Расмий ёзишмаларда соф узбек тилида ёзилсин, аммо сузлашувда кимга кандай тил кулай булса шунда. Аммо баъзи бир инсонлар борки, шу русча сузни хам тугри талаффуз килишмайди, жойида булса булмаса ишлатаверади, барибир асл маъносини билиб, тугри ишлатган маъкул.
 
brilliantkaСана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 18:06 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Hamma o'ziga ma'qul yo'lini tanlasa manimcha yomon tarafi yo' bo'sa kere, bu mani fikrm
 
komol_76Сана: Чоршанба, 11-Фев-2015, 22:19 | Изох # 16
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Ребята, давайте жить дружно! Кайси тилда гапиришни ёзишини нима фарки бор? Асосийси, узига ва бошкаларга нисбатан хурмати!
Шахиня, форум модераторлари Сизга нисбатан шахсий адовати йук, лекин форумнинг узбекча киссида купрок асосан узбек тилида фойдаланувчилар булгани учун шу тилдан фойдаланиш тавсия этилади. Шу сабабли Сизнинг "манга хужум килманглар" кабилидаги эътирозингиз ноурин. Хафа булманг, 4 та узбек орасига битта бошка тилдаги киши кирса хурмати учун хаммамиз уша тилда гапиришимиз мумкин, лекин 4 кишини хурмати учун уша бир киши узбекча гапирса хурмати янаям ошарди!


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
Zulfiya_AСана: Пайшанба, 12-Фев-2015, 01:52 | Изох # 17
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1184
Тақдирланишлар: 1
Холати: Хозир йўқ
ман хам бошида Узбекча мавзуларда рус тилида фикралиримни ёзардим,кейин Бобо эътироз билдирдила,шахсан узимга хеч нима ёзмаганла,бир огиз узбек тилида ёзишсада деган гаплари манга етарли булди. Энди иложи борича Узбекча мавзуларда факат узбек тилида ёзаман,"Русский форум"да эса рус тилида. Асосан рус тилида гаплашиб,рус тилида фикрласам хам,уз она-тилимни унутиб куймаслигим керак деб хисобладим.

Какие бы гиены меня не окружали,всегда останусь Королевой!)))
 
VijdonСана: Жума-муборак кун!, 13-Фев-2015, 01:46 | Изох # 18
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
O'zbek tiliga moslashgan forumda o'zbekcha gaplashishga xarakat qilinsa nur ustiga a'lo nur bo'lardi... chunki, baribir xammamiz o'zbekchani bilamizku.

Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
SitowkaСана: Чоршанба, 10-Июн-2015, 02:48 | Изох # 19
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 18
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
bangin bangin Сардор ака шундай килиб битта уринг калласи жойига келади

Добавлено (10-Июн-2015, 02:47)
---------------------------------------------
wacko wacko wacko

Добавлено (10-Июн-2015, 02:48)
---------------------------------------------
wacko wacko wacko

 
Qitmir_No:1Сана: Жума-муборак кун!, 19-Июн-2015, 09:48 | Изох # 20
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 434
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Каллани кесиб ташадиларку smile

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
ledyСана: Сешанба, 28-Июл-2015, 14:15 | Изох # 21
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1162
Холати: Хозир йўқ
Факат узбекчамас, узбек тилида саводлиларча ёзишни урганишимиз керак. Тугри, бизникилар кандай эшитса шундай ёзишни маъкул куришади. Бу жудаям хунук куринади.  Масалан: ок. сайтларида кунига минг марта учрайдиган бирикма-ИЛТИМОС КИЛАС БОСИНГ, ёки ИЛТИМОС КЛЛАС босинг. Энди узи ёзилиши осон булган класс сузини шунака хар хил турда бузиб ёзишлик ута савод даражаси пастлигини курсатади.

 
Форумистон » Sayyod.com » Эътироз ва таклифлар » Форумда тил борасида (русиш узбекиш)
Страница 1 из 11
Поиск: