BBS (DBS) 10. BOBO bilan! - Страница 9 - Форумистон
Страница 9 из 12«12789101112»
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
BBS (DBS) 10. BOBO bilan!
БОБОСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 03:56 | Изох # 201
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Shukronа)
Vuy Bobojon rosa qiynalganakansilaku. davomini kutamiz.

Бу хали хаммаси холва,хозирча саёхат,кийналганимизни давомида укийсиз

Добавлено (09-Июн-2013, 02:56)
---------------------------------------------
Давоми....
Энди оркага кайтиб шерикларимизни олиб келишимиз керак эди.Адашиб кетишдан куркиб шу ерда тунаб колдик.Эрта тонгда узим рулга утириб зиёратгох томон йул олдик.Кечаси карокчи йигит кочмокчи булиб харакат килиб курди лекин уддасидан чиколмай колди.Йулимиз аник булгани учун бир пастда етиб олдик.Улар хали уйгониб улгуришмаган эканлар.Лекин нимагадир хаммасини кайфи тарок,кайердан топиб арок ичишганига аклим хайрон эди.Хаммани уйготиб мажлис килдик,курган билганларимиз билан булишдик.Нима килиш тугрисида маслахат килдик.Угирлан нарсаларимизни узимизни машинага уткаэиб олдик.Карасам 10 ящик пластмасса бутилкали хитой ароги бор экан карокчилар машинасида.Кимларнидир какшатиб тортиб олишган экан.Униям олишди бизни боллар,уже 2 та ящиги бушатишгаям улгуришибди.Бошка нарсалар хам бор эди кир ювиш порошоги кир совун яна канакадир суюкликлар,керагимни олиб бошкаси колди.Нарсаларимизни йигиштириб юрганимизда,карокчиларни машинаси юра бошлади, халиги бола кочиб кетмокда эди.Лекин радиатори йук машина билан узокка боролмасди,мотор кизигандан кейин узи мотор кизиб учиб коларди.Уйлаганимиздек 3 км ча юриб машина тутаб тухтаб колди.Хеч ким уни кувишга хам шошилмади.Бола эса машинадан тушиб пастлик тарафга югуриб йуколиб кетди.Ремонт килинган машинамизни моторини ишлатиб текшириб курдик.Юксиз амаллаб юрса буларди.Обедга якин Камаз томон йул олдик.Йулда чупонга кириб бир куйини сотиб олиб 1 ящик арок бериб,йулимизда давом этдик.Камазни ёнига боргунча кун ботди,тунаб колдик.Эрталаб кранни ишга солиб прицепдан тягачни чикариб олдик ва юриб турган тягачга уладик.Прицепни кутариб балонларни жойига куйдик укдаги ейилиб кетган резьбани эгов билан тугрилаб гайсини заклепка килдик,бошка техник ечим йук эди.Машинани жойидан кузгатиш кийин булди,чунки прицеп 1 метр ерга кириб кетган эди.Трубаларни кран билан тушириб,прицепни кутариб тагини кумиб чикдик.Бошкатдан трубани прицепга ортдик.Энди юрмайдиган тягачни бортовой камазга ортсак юра олиши кийин эди.Униям трубанинг устига ортишга мажбур болдик.Трубани огирлиги анча куп эди энди устига камаз ортилгандан кейин яна огирлашди,бошка илож хам йук.Машиналар йулга тайёр булгунча яна кеч булди,яна тунаб колишга мажбурмиз.Уже число ой кун эсдан чика бошлаганди.Яна йулда давом эта бошладик.Менинг уй хаёлим олдимиздаги сойдан утадиган жой бор эди,шундан кандай тепаликка кутарила олармикин машинамиз деб хавотирда эдим.Нихоят сойга етиб келдик.Биринчи булиб тепага бортовой камазни чикардик.Тепага чикиши билан мотори такиллаб кетди.Кран хам бир амаллаб чикди.Труба билан чикишига кузим етмасди,шунинг учун вездеходга сразу шатакка олиб бирга кутарилишди.Машинага рахмим келиб кетди,лекин мухими тепага чикиб олдик.Кейин биз узимиз юра бошладик.Бортовойни яна шатакка олиб йулда давом этдик.Бир кунда 80 км йул босдик.Тухтамай юриб турганимизга хурсанд эдик.Лекин хурсандчилик узокка бормади,чакмок чакиб ёмгир бошланиб колди.Тухташга мажбурмиз.Агар ботсак тамом булардик.1 сутка турган жойимиз узимизники булиб турдик.Кейин шамол булиб хаммаси куриб кетди.Яна юра бошладик.Продуктамиз камайиб бормокда.Юриб турсак булди овкат емасликка рози эдик.Хар кабинада хар ким нималар тикиб куйган булса узларича бир нималар кавшаб борарди.Чамамиз буйича Устюртни кок марказидан утиб борардик.Бир жойда кран ботиб колди.Узининг гидравлик оёклари ёрдамида кутариб балонни тагига саксаул солиб йул килдик.Чикишга чикдию,лекин кран юрмай колди.Карасак полуосдаги звездочкалар синиб кетган экан.Энди буям оёгимизга тушов булди.Вездеход кранниям кушиб шатакка олди.Эшалон булиб кетавердик.Баландрок жойга чикадиган булсак биттаси узиб колдириб,бирма бир чикариб куярди.Турганбойнинг чидамли йигит эканлигига тан бердим.Бошида сал тушунмовчилик булган эди,лекин вакти келиб хакикий холоскоримизга айланди.Кобил аканинг дами ичига тушиб,узига узи жиноза укиб утирарди.Костя хам чукур уйланиб кетмокда.Жузбой билан Тимур биринчи устюртга чикканлари учун жуда куркувда эдилар.Соляркамиз хам тугаб бормокда,перегруз булгани учун расход куп эди.Шу ахволда хамма техника билан эл бор жойгача чикишимизга кузим етмасди.Борганича бораверайлик деб таваккал килиб келётгандик.Хужаш хайдаб келаётган труба ортган камаз хам моторидан хар такиллаган овозлар чика бошлади,тухтадик.Мой сувини текшириб курдик.Клапани синган деб топдик.Очиб ремонт килмасак булмасди.

 
NOZIСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 09:41 | Изох # 202
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Ростан бир узингизнинг бошингиздан шунча нарса утганми? Инсоннинг бардошига койил! Давомини кутамиз

 
Dinora_Golden_GirlСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 09:54 | Изох # 203
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Qiyinchilik ketidan yanada og'ir qiyinchilik...
Agar sizlarning o'rningizda hayotga chidamsiz insonlar bo'lganida allaqachon yashashdan umidini uzib, taqdirga tan berib, o'zlariga-o'zlari anuuu Qobil amakiga o'xshab fikrlab qolardi manimcha...!!!

Турганбойнинг чидамли йигит эканлигига тан бердим.Бошида сал тушунмовчилик булган эди,лекин вакти келиб хакикий холоскоримизга айланди. Ularga hurmatizzi yozganizga maniyam hurmatim oshib ketdi... hands

Davomini intizorlik bilan kutamiz! Faqat Bobojooon sizga bitta shartim o'zizzi urintirib qo'ymeen, mazza qilib oqatlanib, qatuuga shakar qilib ichvolin! Ana undan keyin voxtizga qarab yozin! Biz kutamiz! Har kuni shu yerdamiz!!! Borizga shukur!!! :yahoo:

Добавлено (09-Июн-2013, 08:54)
---------------------------------------------
Iyeee Astag'firullah!!! Bu qanaqa smaylik tobaaa!!! Qo'rqinchliliginiiiiiiiiiii!!! Astag'furillah!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
Bek8111Сана: Якшанба, 09-Июн-2013, 11:04 | Изох # 204
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Койил Озод ака! Лекин хакикатдан уша пайтларда маъсулият хисси катта эди одамларда. Хозир унака эмас лекин. Айникса давлат мулкларига нисбатан!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
AbdumalikСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 12:33 | Изох # 205
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 60
Холати: Хозир йўқ
Ozod aka yozganlarizni o'qib Insonyatni matonatiga qoyil qolmasdan iloji yo'q . Agarda shunga senari yozib kino ishlansa bormi, tassavur  qilyapman aniq sovrinli o'rinlar oladi. Xa mayli davomini kutamiz, judayam yoqdi.Qimatli vaqtizni ayamay boshdan o'tganlarni xikoya qilib yozayotganiz uchun raxmat

YO ASLING KABI KO'RIN, YO KO'RINGANING KABI BO'L
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 13:54 | Изох # 206
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Qoil

Omad
 
Zinnura_KСана: Душанба, 10-Июн-2013, 10:31 | Изох # 207
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1465
Холати: Хозир йўқ
Dodajonim.. Siz XUDO suygan insonsiz..
Sino'v.. Qiyinchi.. Har bir bandaga beriladi..
Lekin Sabr va bardosh.. Matonatni Hudoyim o'z suyganlariga beradi holos..
Davomini kutvommanu.. Negadur cho'chib cho'chib qovomman...
Lekin davomini o'qimasam bo'midi.. Chunki sizni hali oldinda.. BaXtli kunar qarshilashini ham juda o'qigim kevotti..


erka farishta....(m)....
 
T_SardorСана: Душанба, 10-Июн-2013, 12:57 | Изох # 208
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 541
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 181
Холати: Хозир йўқ
Davom davom davomini kutamiz!!!

O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin!!!
 
БОБОСана: Сешанба, 11-Июн-2013, 11:37 | Изох # 209
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Давоми.......
Хамма саросимада нима килиш керак деган савол хаммани кийнарди.Келган жойимиз текис яланглик такир деб аталарди яъни ёмгир ёгса сувлар йигиладиган жой.У ерда колиш хавфли агар ёгингарчилик булса сувда колиб кетиш мумкин.Турганбой составини тортиб кулайли ер кидириб кетди.1 соатларда шатакдаги машиналарини колдириб кайтиб келди.Бизни хам шатакка олиб бир кудук ёнига бордик.Шу билан яна кеч булди,ухладик.Эрталаб яна мажлисбозлик,нима килиш тугрисида гаплашиб утирдик.Хуллас яна уша эски кадрдон Хужаш билан мен коровул булиб коладиган булдик.Автокран ва труба ортилган машина коладиган булди.Колганлар бортовой камазни тортиб кетишди.Вазият шуни таказо этарди,бошка чора йук.Кобил акага минг бор топшириб юбордик.Кран учун запчаст бизга егулик,солярка мой ва яна битта тягач келмаса бу нарсаларни манзилга етказиб булмасди.Егулик нарса почти хеч нарсамиз йук.Агар виждонан харакат килинса узоги 3-4 кунда кайтиб келиш мумкин.Шерикларимиз кетгандан кейин кораси куринмай колгунча оркасидан караб турдик.Иккимиз Устюртга яна хону хоким булиб колавердик.Вактни кандай утказишни билмасдик.Озгина картошка бор эди чугга кумиб пишириб едик.Бир бало килиб кун ботгач ухладик.На соат бор на радио факат кайтган магнитофон бор эди.Икки дона кассетамиз бор эди.Айлантириб эшитавериб сийкаси чикиб кетди.Бир сутка кабинадан тушмасдан ухладик.Йул азоби жонга тегиб кетганди,уйку нормамизни бажариб олдик.
Гаплашадиган гапимиз хам колмаган,факат тепага караб хаёл суриб ётардик.Кейин кетганлар боришдимикин,качон кетишганди эслай олмадик.Робинзон Крузо киноси эсга тушиб хар куни козикча кокиб белгилай бошладик.Кетишганига 3 кун булди,боришган булсин ишкилиб.Агар хеч ким келмаса улиб кетишимиз хеч гапмас.Хужаш хам шундан хавотирда,бот бот сураб куярди ,келишармикин? Албатта келишади деб ишонтиришга харакат килардим.Лекин ичим куркмасди,нимагадир омон колишимизга ишонч бор эди менда.Узимизни чалгитиш учун кушик айтардик.Хужашни яхши курадиган бир кушиги бор эди.
Айтар единг жаман баласан,жаман болсам багдинг ишинде,менинг менен неге каласан.Жолларина карайман,жолларина карайман жаным.
Шу кушикни доим айтиб юрарди.4 кун жонли ижро музикальный кун булиб утди.Мен Самаркандга борсам мен агар ни айтдим.Савол беравериб жинни килаёзди.Тупой саволларга эринмай жавоб бердим.Кушикни хар бир сузини маъносини айтиб бердим.Кейин эса тушуниб кузларига ёш келди.Кушикни сузларини узгартириб прикол киларди.Ман Нукусга етиб борсам агар............Лекин оч коринга кушик хам ёкмас экан.4 кун кечки овкатга охирги бор нарсамизни солиб бир нима егандек булдик.Эртага нима булади ёлгиз худога аён эди.Кайфиятимиз тушиб хаёл суриб ухлаб колибмиз.Эрталаб турдик.Егулик колмаганди,бардачокда икки кусок котган нон топиб огзимизга солиб ивитиб едик.Сувимиз хам оз колган.Биз икки фляга сувимиз бор деб уйласак биттасини кетганлар олиб кетишибди.Хужаш бирдан паникага тушиб колди.Энди тамом уламиз,приехали деб асабийлаша бошлади.Канчалик тинчлантиришга уринмай,газабини яшира олмас эди.Нимага металлолом машина учун улиб кетишим керак деб,уйлаган нарсаларини хаммасини тукиб солди.Кейин бироз босилиб нима киламиз,металлолом директори деб менга теккизиб гапира бошлади.Биринчи навбатда сув топишимиз керак эди.Келган тарафимизда такирда озмоз сув курган эдик,5 кунда куриб колган булмаса.Белкурак олиб уша тарафга кетдик.5-6 км масофа юриб бордик.Сув почти колмаган эди,белкурак билан чукурча казиб,сув йигилишини кутиб утирдик.Кружка билан лойкаланиб кетган булсада флягани ичига йигиб олдик.10-12 литр атрофида сув жамгардик,машиналар ёнига кайтмасак,бу ерда колиш хавфли эди.Сабаби сув бу ердаги хамма жон зотга керак,улар хам шу ердан сув ичишарди.Буни шу атрофдаги оёк изларидан куриниб турарди.Сувни олиб келиб тиндириб куйдик.Агар идиш ичига озгина туз ташлаб куйилса лойкани пастга чукиши тезлашарди.Кейин машинани ойнасига сув сепадиган мосламанинг майда трубка шлангни ечиб олиб,узимизга трубка ясаб олдик.Гуё узимизни кола пепси ичяпмиз деб фараз килардик.Юр барга утиб келмимизми? деб хазиллашиб куярдик.Захирамиз икки кунга етади,шунгача шерикларимиз келиб колишар деб умид килардик.Келмасачи? деган савол берилганда беихтиёр урнимиздан сапчиб туриб кетардик.Автокранни стреласини кутариб ,тепасига чикиб атрофни кузатадиган булдик.Страховочный пояс такиб стреланинг тепасига чикиб атрофни дурбин билан кузата бошладим.Корин оч булгани учун бошим гир айланарди.Пастга тушдим.Стрелани баландлиги 14 метр.Кейин Хужаш хам чикмокчи булди,поясни такиб чик дедим,узи тугри йулда зурга юрарди.Хавотиримга асос бор эди сал утмай стреланинг 10 метрида нимадир булдию,йикилиб страховочный поясда осилиб колди.Дархол стрелани пастга тушириб ечиб олдим.Хеч нима булмадию лекин 2 минутча стрелада осилиб качеляда учишни узи булмагандир.Уша йикилган моментини курмай колибман,бакирворди карасам осилиб турибди.Занжирга осилиб чикмокчи булардию,хол йук эдида,кимирламай тур деб сразу стрелани пастга олдим.Пастга тушиб хохолаб роса куларди.Аклдан озиб колмадими деб куркиб кетдим.Сув ичиб, хеч нарса булмади,поясни такмасам тамом эканман деди.
 
Bek8111Сана: Сешанба, 11-Июн-2013, 12:18 | Изох # 210
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Эх хакикий саргузаштку! Сувсизлик азобини биламан канакалигини. Термизда армияда татиб кураганмиз бу азобни бир хафта!

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
oybekСана: Сешанба, 11-Июн-2013, 12:57 | Изох # 211
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
film olsa bo'larkan Ozod aka.....

 
БОБОСана: Сешанба, 11-Июн-2013, 13:12 | Изох # 212
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (oybek)
film olsa bo'larkan Ozod aka.....

Ха Ойбекжон,бу гапни купчилик одамлар айтишган.
Тугатиб олай,кейин бу хакда хулосаларимда сизлар билан булишаман.
Лекин ёшларнинг фикри кандай? Нега фикрларини ёзишмаяпти.
Расмларга изох колдиришга рухсат йук деб хафа булишадию,
фикрингизни ёзинглар фикр алмашинг дейилса, хеч ким ёзмайди.
 
ShukronаСана: Сешанба, 11-Июн-2013, 13:36 | Изох # 213
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bobojon shuncha azob Suv topipsilaku ovqatchi. Quru suvga qorin toymaydiku. Sabr tiliman tezro uyga qaytaqolila.
 
Bek8111Сана: Сешанба, 11-Июн-2013, 14:23 | Изох # 214
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Озод ака китоб килиш керак

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
NOZIСана: Сешанба, 11-Июн-2013, 15:50 | Изох # 215
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Ростанам бунакада жинни булиб колиш хеч гапмас, хужаш уртогингиз жинни булиб колган булсалар хам ишонардим

 
T_SardorСана: Чоршанба, 12-Июн-2013, 03:15 | Изох # 216
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 541
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 181
Холати: Хозир йўқ
Chölli örtasida yolg'iz... Yeguliksiz... Öqiganimmi özida g'alati böp kettim... Man chidomasam kere... Yana bilmadim... Bowdan ötgandan keyin köruvurarkansiz... Buyam Allohning 1 sinovidee... Davomini intizorlik ila kutamiz!

O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin!!!
 
SmartDentСана: Чоршанба, 12-Июн-2013, 09:08 | Изох # 217
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Сабрингизга койилее..Вокеа ичига тушиб колгандай булаяпман..Эсон омон тезрок етволилар ишкилиб,тагинам хазил килиб бир бирилани кунглилани кутариб турибсизлар.

Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
GiyosСана: Пайшанба, 13-Июн-2013, 18:23 | Изох # 218
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Anchadan beri kirmayotgandim. Bugun vaqt topib o'qidim. Kino diysizlarku. Bu rolni o'ynay oladigan aktyor bormikan o'zi?)))
Bobo, yozishiz 3D stil. Gap yo'q. Mana haqiqiy qiyinchilik. Kimdirlar ozgina qiynalsa, dod deydi. O'rnak olsa arziydi.
Davomini kutaman. Va yana fikr yozaman.
Shunchaki super!!!


Sog' salomatlik...
 
oybekСана: Пайшанба, 13-Июн-2013, 19:32 | Изох # 219
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
davom etamizmi Ozod aka.....

 
Nur_HorazmСана: Пайшанба, 13-Июн-2013, 20:32 | Изох # 220
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 44
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 274
Холати: Хозир йўқ
Ozod og'a hozir shu siz bilan birga bo'gan jo'ralariz bilan gaplashib turaslarmi.?

Добавлено (13-Июн-2013, 19:32)
---------------------------------------------
Ozod og'a hozir shu siz bilan birga bo'gan jo'ralariz bilan gaplashib turaslarmi.?


Bu besh kunlik dunyonimas, u yoqdagi oxiratni o'ylaylik..
 
Dilshod_AСана: Пайшанба, 13-Июн-2013, 21:42 | Изох # 221
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 199
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 44
Холати: Хозир йўқ
To'g'risini etsam fikr bildiriw uchun tugawini kutayotgan edim.. Lekin sabrim chidamadi.. Judayam tasirli xikoyani wunaqangi tuwanarli qip yozvoski o'qiw davomida o'zimmi xuddi sizlarni orangizga tuwib qolgandek xis qildim. Sabrizga qoyil. Davomini kutamiz..
 
Dinora_Golden_GirlСана: Пайшанба, 13-Июн-2013, 22:06 | Изох # 222
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Uraaa... Man 1-qismini tarjima qilib bo'ldim...

Qiziq... Davomi... Endi nima bo'larkin-a...?


Fikrim satrimda oshkor!)
 
БОБОСана: Жума-муборак кун!, 14-Июн-2013, 07:02 | Изох # 223
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Давоми.......
Дустимнинг омон колганига жуда севиндим.Худо курсатмасин жарохат олганида холи не кечарди,бошка азоблар хам етарли эди.Шу вокеадан кейин дустим жиддийлашиб колди.Калламга бир фикр келди деб колди.Кранни стреласининг учига кечаси лампочка ёкиб куйсак,кимдир биз томонга келиб колар деб колди.Унинг фикрини маъкуллаб ,стрела учига кечаси 24 в переноска ёкиб куядиган булдик.Кечалари уйкумиз кочиб атрофни кузатардик.Онда сонда машина фаралари узокдан куринардию,лекин биз томонга келишмасди.Биз эса лампочкани ёкиб учириб сигнал берардик.2 кун яна не умидлар билан кутдик.Томогимиздан утган нарсани узи йук.Сувимизнинг охирги литри колган.Энди худодан ёмгир тилай бошладик.Сувсизликдан янги усиб чиккан майса,ут уланлар хам кавжирай бошлаганди.Лекин барибир эхтиёт чорамизни узимиз куриб куйишимиз керак эди.Узим олиб куйган бир баклашка сув бор НЗ (неприкосновенный запас) Хужашдаям булиши керак,уям пухта бола.Агар жуда булмаса краннинг радиаторида 30 литр сув бор,уни хам хисобга олиб куйдик.Факат уни тозалашимиз керак.Идишга олиб ичига кумир булакчаларини ташлаб куйилса анча тозаланади.Ертулада яшаган пайтимизда у ердан кумир олгандик.Лекин егулик топишимиз керак.Кабина ичида иккаламиз ётавериб жонимизга тегиб кетди.Корин оч булгани учун ошкозон овкат талаб киларди.Ошкозонларимиздан чикан овозларни, бир биримизникини эшитиб ётардик.Факат яхши ёмон уйлар вужудимизни кемирарди.Мен болаларимнинг ахволи не кечди экан пулдан кийналиб колишмадимикин деб уйлаб ётсам,Хужаш менга уйимни битирволишим учун куп пул керак деб гапириб коларди.Отам болларни уйга олиб кетгандир деб уйлаётсам,Хужаш отам Фаридни бошида ёнгок чакаётгандир деб гапириб коларди (отасида бизда коровул булиб ишларди).Бир биримизнинг уй хаёлга иккинчимизнинг гапига уланиб кетарди.Худди телепатик гаплашардик.Бир хафта утди кетишганига.Бизни кайгураётган одам бормикин деган саволлар тинчлик бермасди менга.Худонинг синовидир деб узимга таскин берар эдим ва Хужашни хам шунга ишонтиришга харакат килардим.У булса тушунишни хохламасди.Агар куриб турса бир буханка нон ташламасмиди дерди.Шак келтирма деб уришиб бердим.Кайси ибодатинг учун?,намоз укимасанг,руза тутмасанг .Уям буш келмасдан узингчи намоз укийсанми?деб колди.Укимаганим учун хам утирибманку ёнингда дедим.Кетганларчи фаришталарми? бисмиллохниям айтмасдику дерди тутакиб.Оллох суйган бандасини синайди,уларни назарига олмагандир деб куяколдим.Узок уйга толиб колдим.Хужашни гаплари жиннини гапига ухшасада,айрим гапларида жон бор эди.Тушларимда дадамнинг киёматлик оталари Оллаберган бувамларни куриб чикардим.Дадам огир дардга чалиниб 1968 йилларда куринмаган табиб духтири колмаган.Уша пайтлар Оллаберган бувамиз етук уламо табиб булган эканлар.Дадам олдиларига бориб даволанган.Дарди жуда огир ичакларда чириш пайдо булган духтирлар операцияни фойдаси йук давоси йук дейишган.Бир ой даволангандан кейин узини яхши хис этиб согая бошлабди.Кейин дадам мен киёматлик углингиз булай,улгунимча хизматингизни килай деб сурабдилар.Бувам Султонбек углим катори экансан майли сен хам углимсан,лекин шу бугундан 5 вакт намоз укисан дебди.Уша пайтлари 1-синфда укирдим.Шу кишидан куп нарсалар эшитардим.Куп насихатлар киларди.Жуда уткир илмли инсон эдилар.Касал даволаганда купинча ёнларида булардим.Кулиз томиридан ушлаб ташхис куярди.Касални отасини исми узини исми ва ёшини сурарди.Кейин кандайдир хисоб китоблар тузиб ,касалликнинг сабаби ва хаётидан булиб утган нарсаларни тугри айтиб берарди.Куръонни ёд билар эдилар,тунларни тонгга улаб,тиловат килиб утирар эди.Сураларни укиб хар бир суз маъносини оддий тилда шундай чиройли тушунтириб берар эдилар.Кучли аураси бор инсон эдилар.Менга айтган бир гаплари хеч эсимдан чикмайди.Озод деб сенга нотугри исм куйишган .40 ёшгача кийналасан,чидасанг у ёги иншоллох яхши буп кетади.Исмингни маъноси азоб дегани дея тушунтирганди.Яна бир гаплари эсимда колган,бекорчидан худо безор,вактингни бекор утказма.Буш вактинг булса калимаи шаходатни айтиб юрсанг ,уям ибодатга киради,бекорчи булмайсан дегандилар.Ичингдан дуо укиб юрсанг шайтон ёнингга йуламайди деб бир иккита дуоларни ургатганди.Шу дуоларни эслаб ётгандим,Хужаш бакириб бир нималарни гапириб урнидан туриб кетди.Тинчлантирдим,яна уйкуга кетди.Бироздан кейин яна уйгониб,узини ёмон хис килаётганини айтди.Агар улиб колсам нима киласан?Шу ерга кумасанми ё олиб кетасанми деб суради.Яна аскарларинг безовта киляптими,ётгин ухла нафасингни иссик кил деб уришиб бердим.Бир пас туриб васиятнома ёзиб кетмимизми деб колди.Эй жинни ёт жойингга,узи кучукни будкасидан сал баландрок икки хонали чала битган капанг бор,сенсиз хам булишиб олишар деб суквордим.Зато маники участка сан хукуматни бетон уйини манга пеш килма деб устунрок келди.У билан тортишиб утириш учун бир вагон куч керак.Ахволимиз огирлаша бошлаганди.Уйгониб ташкарига чикдим.Тонг ёриша бошлаган эди.Кабинанинг тепасига чикиб,шерикларимиз кетган томонга карадим,хеч нарса куринмасди.Атрофни кузатиб туриб кузимга бир вагончикга ухшаган нарса куринди.Дурбинни олиб узок кузатдим.Кунглим сезяпти нимадир бор уша тарафда,балки чупонлар келишгандир.Келишда кургандикку .Пастга тушиб кулимга кичкина болтачани олиб утин териб келмокчи булиб,уша вагон уй куринган тарафга юра бошладим.Бир куриниб бир назардан йуколиб коларди.Такирдан утгандан кейин геологларнинг уч оёкли белгиси куринди.Уша белгига якин жойда 3та бурини куриб колдим.Коринлари каппайган ургочи бурилар эди.Менга ахамият беришмаган булсада куркиб кетиб учоёк томон югурдим.Чап кулимни бир нарса тирнаб кетиб яраси йиринглаб кетган эди.Битмай азоб берарди.Кулимни огригини сезмай халиги учоёкни тепасига чикиб кетдим.Кейин эса огрик кучайди.Бир пас утириб нафасимни ростлаб вагон тамон карадим.Олдингига караганда яхширок куринди.Пастга тушиб йулда давом этдим.Борган сари аник курина бошлади.Атрофда кузилаб ётган куйлар курина бошлади.Вагонни ёнида трактор прицепи турар эди.Прицеп ёнида иккита 5-6 яшар икки болача уйнаб юришарди.500 метрлар колганда чупоннинг боши тандирдек келадиган ити хуриб мен тамон кела бошлади.Болалар эса мени куришиб вагондагиларга хабар беришди.Мен яна 50 метрча юриб бирдан оёкларимни жони кочиб йикилиб тушдим.Хушим узимда лекин холсизланиб колдим.Атрофда нима булётганини куриб ётибман.Чупонни ити хуришдан тухтаб ёнимга келиб гингший бошлади.Хидлаб туриб яраси бор чап кулимни ялай бошлади,мен эса кимирлашга холим йук ётибман.Чупон отда етиб келди.Итга кет десаям кетгиси келмасди.Итнинг килаётган ишидан чупон хайрон эди.Кулимни куриб йирингини кисиб узагини чикарди.Ит яна ялашда давом этарди.Канча ётганимни билмайман.Лабимга сув томизиб утирди кейин эса кутариб отнинг устига эгарга корним билан ёткизиб вагонга олиб келди.Бир зум хам хушимни йукотмадим,хаммасини куриб билиб турибман,лекин гапиргим келмасди.Итнинг мехрибончилигидан кузларимдан дув дув ёш окарди.Вагонга кириб ёткизиб куйишди.Чупоннинг келини хам бор экан шу ерда.Сув ичгим келмасди умуман томогимдан хеч нима утмайдигандек эди. Бир пиёла кайнаб совуган илик сувни мажбуран ичгизишди.Кейин эса туя сути билан кора чой ичдим.Терлай бошладим,ичганим тер булиб чика бошлади.Икки кузим дастурхонда турган нонда эди.Чупон эса сабр кил хозир есанг тикилиб коласан.Ичаклар бироз очилсин кейин канча есанг хам майли дерди.Ноннинг мазасини хис килиб огзим сулакларга тулиб кетди.Бир соатча вакт утгач бешбармок олиб келишди.Катта тогора тула гушт турибди лекин умуман иштахам йук эди.Бир коса шурвасидан ичдим,яна кора терга ботдим.Яна бир соатлардан кейин нон есам майлими деб сурадим,чунки жуда нон егим келарди.Оз егин шошмасдан чайнаб егин,шошиб есанг тикилиб коласан дейишди.Бир туграм нонни узок чайнаб ютдим,орадан 2 минут утмасдан шундай хикилдок тутдики,нафас олиб булмасди.Келин шубат бер деди чупон.Бир коса купириб турган шубатни ичиб шундай кекирдимки,бурним йиртилиб кетгандек булди.Кейин иштахам очилиб бешбармокдан анча едим.Бир соат ухлаб туриб яна овкатдан едим.Кейин тилга кириб чупон билан сухбатлашдик.Уруг аймок сурашдик.Ахволимизни тушунтирдим.Турган жойимизни айтдим,шеригим колган шунга бирон егулик беришини сурадим.Бошингдан утказиб курдинг жуда эхтиёт булинглар овкат топилади лекин тикилиб колмасин уртогинг деб каттик топширди.Энди унинг ахволи не кечди деб уйлай бошладим.Биз турган жой чупоннинг айтишига караганда 22 км экан.Кечадан бери шу тарафдан ёруглик куринди болларим келса эртага утиб келмокчи эдик.Келин огир оёк ёлгиз ташлаб кетолмай утиргандим деди.Ярим халта егулик бериб юборди.Битта утган йилги кузи подага кушилиб юролмай колди ушани суйиб тузлаб куйгандим олиб кет деб бериб юборди.5 литрлик 2банкада сув ва шубат хам берди.Уч оёкгача кузатиб куйди.У ёгига узим кетдим.Йул буйи агар келинининг дарди тутиб колса нима килишаркин,Кампири боллари тезрок етиб олишсин деб уйлаб кетдим.Улар олдинги утовида колишган экан.Бу дунёда хали яхши одамлар куп.Илохим келини эсон омон кутулиб олсин,чорвасига барака берсин деб боргунча уларни дуо килдим.Такирдан утиб машиналаримизга якинлаша бошладим.Биздан 2км олис жойда бир куйни тилка пора килиб ташланганини курдим.Юнглари тузиб ётибди.Машинага якинлашгандим Хужаш кабинанинг тепасида утирган экан,мени куриши билан пастга 4метрдай баланддан узини ташлади.Дод солиб йигларди,югуриб келиб кучиб анча вакт куйиб юбормади.Сабабини сурасам кейин деди.Каёкка йуколдинг айтиб кетсанг уласанми деб йигларди.Бироз тинчлангандан кейин гапириб берди.Кечаси яхши ухлолмай почти обедгача ухлаган туриб караса мен йукман.Шу атрофда юргандир деб уйлаган кейин кабина тепасига чикиб караса мен йулда курган куйни шаголми ,бурими,тулкиларми талашашиб еганини курган.Озодни ейишгандир деб куркиб кетган.Бориб курай деса бир узи куркан.Кун буйи тепада утирган.(давоми бор)
 
Dinora_Golden_GirlСана: Жума-муборак кун!, 14-Июн-2013, 07:36 | Изох # 224
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
"Bu dunyoda yaxshi insonlar juda ham ko'p, ilohim umrlari uzoo bo'sin! Topgani to'ylariga buyursin" - deb duo qilardi buvijonim tv.da kinomi, ko'rsatuv ko'rvotganida ham... Shu gaplariga umuman chunmasdim, Kimlani duo qivotti, tanimagan odamlarini duo qivottimi deb o'yluvrardim... Demak, Har bir insonning hayotida yaxshi odamlar uchrarkanda...

Ha albatta... Cho'ponni Allohning o'zi yetqizgan... Alloh elchi qilib yuborgandir... Ajoyib Bobojooon...!!!

Viiiyyy bo'rini mobodo ko'rib qolsam.....


Fikrim satrimda oshkor!)
 
oybekСана: Жума-муборак кун!, 14-Июн-2013, 08:40 | Изох # 225
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
5 D ku .....
kak budto ya uchastvayu vmesti s vami.....


 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
Страница 9 из 12«12789101112»
Поиск: