BBS (DBS) 10. BOBO bilan! - Страница 8 - Форумистон
Страница 8 из 12«126789101112»
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
BBS (DBS) 10. BOBO bilan!
ShukronаСана: Якшанба, 02-Июн-2013, 16:36 | Изох # 176
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Bobojon davomini kutamiz. Ishiniyam dip boshavormadizmi bunaqa ishdan.
 
bek88Сана: Якшанба, 02-Июн-2013, 18:56 | Изох # 177
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Bobojon ajoyib insonlarda

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) bek88 - Якшанба, 02-Июн-2013, 19:01
 
VijdonСана: Якшанба, 02-Июн-2013, 19:05 | Изох # 178
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Madinaxon, sovuqda adashish mazzayu. Bobojon sizni cho'lda yoki to'qaylarda adashtirib kesalade, keyin sizni o'sha adashgan joyizda bitta (yalmog'iz emas, bitta)kampir topib olib, uyiga obketsade, keyin sizga yerto'lasidagi ikkita(oq va qizil rangli) og'ir sandiqlardan bittasini obchiqtirsa obchiqarmidiz?

Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
NOZIСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 00:44 | Изох # 179
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Койил, Бобожон! Ростанам худди сиз билан бирга шу совук чулларда адашгандек, кейин иссик ертулада утиргандек булдим. хатто бошликни юзиниям тасаввур килдим. давоми качон?

 
VijdonСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 02:10 | Изох # 180
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Nazarimda Ozod aka mani gaplarimga ishongan Madinani xarxasha qivurgani uchun "Noiloj" qabilida adashtirgani cho'lu biyobonlarga obketib qoldila.
Ex... Madina, shunchali xam sodda bo'lasmi? )))

Ozod aka, qiziqtirib qo'yib sabrimizni sinash ekande buyog'i?((( Oldinlari G'iyosiddin shunaq qilardila.

(Bir necha kundan so'ng...)

Davomi keyingi sonda deb nazarda tutilgan keyingi xafta xam keldi. Madina xam o'zining tillo-taqinchoqli sandig'i bilan qaytib keldi...
Siz qanisiz? Kampir...
To'grisini etsam, sizdek ijodkor okam bilan yaqinligimdan faxrlanaman.


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
MirzoxidСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 02:29 | Изох # 181
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
Озод ака давом етинг (Бог'бонни янги версияси)кутяммизззз

...
 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 16:33 | Изох # 182
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Jamshid akajooon cho'lda kampir nima qiladi... sad kimdir quvib yuboribdimi disamdee... biggrin

Keyin Bobojooonim cho'ldamas, qorda adashganlayu biggrin


Fikrim satrimda oshkor!)
 
БОБОСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 22:14 | Изох # 183
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
давоми........ тез кунларда!Камазни куткариш учун мобилизация кетяпти.

Добавлено (04-Июн-2013, 21:14)
---------------------------------------------
Уша йили киш жуда каттик келди.Камазни олиб келиш март ойининг урталаригача чузилиб кетди.Нихоят йулга чикадиган булдик.Бу сафар тайёргарликни пухта килишга харакат килдик.Хамма бизга йулда аскотадиган анжомларни олдик.Битта Маз автокрани,битта бортовой Камаз,трубаси билан колган прицеп учун битта тягач ва хар кандай об хаво шароитида юришга мулжалланган Краз вездеходни бошка автобазадан ижарага олдик.Командамиз 16 одамдан иборат эди.Олдинги командадан Кобилжон ака Хужаш ва мен бор эдик.Режамиз буйича боришда камазни топиб жойида чикариб тургунимизча Кобил ака Актауга утиб тижорат ишларини килиб келишлари керак эди. Устюртга чикишимиз билан бизни кор ёмгир билан кутиб олди.Одамни иши келишмаса кийин эканда.Техникаларимиз соз булгани учун анча йулни босиб утдик лекин автокранимиз боткокли йуллада юришга бироз кийналди купинча шатакка олиб юрдик.Козокистон тарафга утганимиздан кейин хаво совуклашиб борди.Мартнинг 18 числоси булишига карамасдан ер юзида кор ётарди.Чупон чуликлар хали Устюртга чиколмай об хавони кутиб кишловларида утиришарди.Чул эса бум буш хеч бир жон зотни учратиш амри махол эди.Яна йулда адашиб колдик.Устюртда адаштинг деган гап ортикча расход дегани,охири бир жойда тухтаб, бир ечимга келиш учун маслахат килдик.Разборка десам тугри булар.Хамма шоферлар бир бирини ёмонларди.Фалон жойда унгга юриш керак эди, сизлар бошка тарафга юриб кетдиларинг дея жанжаллаширарди.Бошлигимиз Кобил акани хеч ким назарига олмас эди.Лекин главный механик вазифасида ишлаётганим боис менинг гапимга кулок солишарди.Энди хамма жавобгарликни уз буйнимга олишга тугри келди.Уша жойда тунаб колиб эрталаб йулга тушадиган булдик.Эртасига йулга тушмокчи булиб турганимизда арендага олинган Кразни шофери Турганбой уёгига бормайман,уйга кайтаман деб туриб олди.Тушунтиришга харакат килдик,ахир бир ойга пулини тулаб олиб чикканмиз.Агар у машина оркага кайтса колган машиналар уёгига бориша олишмасди.Анча гап суздан кейин Бортовой камаз шофери Костя корейс йигити Турганбойни чеккарокка чакирди,поговорить надо деди.Турганбой ман сизларга буйин сунмайман бошка идорани одамиман деб кукрак кериб турганди, Костя а шоферский солидарность деган гаплар кайерда колди,неччи йилдан бери шоферлик киласан деб суради.15 йилдан ортик деди.Санга ургатишмаганми коллег в беде оставлять нельзя деди Костя.Хуш бизни колдириб кетарсан хам агар улмасак биз хам уйга кайтсак,кейин килган ишингга жавоб бероласанми деди Костя.Ты чё узкий глаз меня учить будешь деб улгурмай,Костя битта удар билан уни ерга думалатди.Бир икки тепкиниям еди.Хужаш хам ташланганди зурга ушлаб колдик.Турганбой хатоимни тушундим,кечиринглар до конца бирга буламиз деб йулда давом этдик.Камазни колдириб кетган кудукни излайвериб жинни булаёздик.Уни учун хавфли тушарликка бориб уша ердан кидиришни давом эттириш керак эди.Соляркаларимиз тугаб борарди.Охири тухтаб хамма техника билан йулда давом этиш бефойда,тягач билан кранни бирорта белгили жойда колдириб,колган бортовой ва вездеход билан Актауга бориб келишига карор килдик.Хуш энди кимлар колади деган саволга ,хеч колгиси йуклигини айтди.Ишкилиб 4 киши коладиган булдик.Бортовой камазда тижорат учун ортилган нарсалар бор эди.3 тоннадан зиёд мол гушти,гуруч продуктани хамма хилидан бор.Ейиш учун молнинг битта олд оёгини бериб кетадиган булишди.Хужаш яна орка оёгиниям олиб колибди курсатмай.Узоги билан 3-4 кунга бориб келишларини мулжал килдик.Бизнинг бакдаги соляркани хаммасини кетадиган машиналарга утказдик.Шундаям Хужаш 100 литрдан ошик соляркани яшириб бермай колибди.

 
Dinora_Golden_GirlСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 23:06 | Изох # 184
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Davomiiiiiiiiiiiiiiiii???

Endi qiziiiiiiqib o'qivotganinda tugab qolishiiiiiini-chiiiii....

Bobojooon davom ettiriiiiin...


Fikrim satrimda oshkor!)
 
FC_PAXTAKORСана: Сешанба, 04-Июн-2013, 23:53 | Изох # 185
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Davomi kelgusi sonda))

Omad
 
БОБОСана: Чоршанба, 05-Июн-2013, 01:50 | Изох # 186
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Форумдошлардан мавзуга оид постлар колдиришини илтимос килиб колардим.
Чалгитувчи флуд постларни модераторлардан учириб беришини сурайман.
Мавзуга оид саволлар ва тушунмовчиликлар булса мархамат!
Бошка пустомеля постларни ёзманглар илтимос!

Добавлено (05-Июн-2013, 00:50)
---------------------------------------------
Давоми...
Тижоратчиларимиз кетишди,биз 4 киши крановщик Жузбой ёрдамчиси Тимур,Хужаш ва мен Устюртга хоким булиб номаълум муддатга колдик.Турган жойимиз куй киркиш пункти эди.Яшашга ярокли битта домикни тартибга келтириб,нарсаларимиз билан ичкарига кирдик.Учок бор экан,чулга чикиб утин гамладик.Сафарга чикканимиздан бери маза килиб оёкни чузиб ухламагандик,икки хиссалаб нормамизни бажардик.Лекин ётавериш хам жонга тегиб кетаркан.Вактни кандай утказишни билмасдик.Карта уйнаб Хужашнинг хар бир соч толасиниям ютиб олдик,шундаям яна уйнаймиз деб хархаша киларди.Эртаси туриб Навруз айёми экани эсимизга тушиб колди.Байрамни байрамдек утказишга киришиб кетдик.Обедга димлама килдик ва битта ярим литрлик арок билан нишонладик.Складимиз ертулада гуштларни осиб куйибмиз.Захирамиз 10-15 кунга бемалол етарди.Кечки овкатга ош килдик.Корин тук кайгу йук.Шу зайлда бир хафта маишиат килиб ётдик.Кетганлардан эса дарак йук.Етиб боришдими ёки 100 км нарида бузилиб колдими? Соляркалари етиши керак эди агар адашиб кетишмаса.Бир хафтадан кейин хавотирга туша бошладик.Иложимиз йук кутишдан бошка чора йук эди.Машиналарни техник курикдан утказиб киладиган бошка ишимиз хамм колмади.Хужаш бир айланиб келмаймизми деб колди.Атрофни кузатайликчи,кайерда турганимизни билмасдик.300км га етадиган соляркамиз бор эди.5 км юриб курсак эски буровой вишкасига дуч келдик.Вишканинг тепасига чикиб атрофни кузата бошладик.5км ни курса буладиган биноклимиз бор эди анча иш берди.Бу вишкани ёнидан утмаган булсакда яна 40-45 км кейин бошка вишка аранг куринарди.Унда кейин эса машиналар юрадиган трассага чикиш мумкин эди.Нариги вишкани хам куриб келмокчи булиб тургандик дурбинимизда икки яёв келаётган одамга кузимиз тушиб колди.Аввалига тушунолмадик келаётганлар бизнинг йигитларми? Жузбой билан Тимур колишганди дам оламиз деб,ёки бошкаларми?Вишканинг тепасида анча кузатиб турдик.Биз яшаб турган пункт куриниб турибди уёкда хеч ким куринмайди.Биттаси новчарок иккинчиси зурга кадам ташлаб келишарди.Курайликчи деб улар томон шошилдик.Бориб карасак улар туркманистонлик кишилар экан.Сув беринглар бизга ёрдам керак,шеригининг ахволи жуда ночор эди.Дарров кабинага олиб базамизга олиб келдик.Новчаси Жолдасбой шериги Искандар экан.Сурашдик кайси шамол учирди,нима килиб чулда яёв кезиб юрибсизлар деб.Такдирларимиз бир экан.Адашганлардан буп чикишди.Гуштларимиз уже бузилар холатга келганди.Суякларини шилиб олиб хаммасини кайнатиб шурвага уннаб кетгандим.Пишиб холодец холатига келиб колибди.Анави икки йигитимиз уйкудан бошини кутармай ётишибди.Мехмонларни яхшилаб сийладик.Бир хафтадан ошган экан дурусли овкат емаганларига.Уларнинг хам шериклари бор экан биздан 30 км нарида,бизлар юриб келган изимиздан келишган экан.Соляркаси тугаб колган экан.Биз соляркадан ёрдам беролмаслигимизни айтдик лекин шерикларимиз келишса бир иложини килармиз деб бирга хонамиздан жой бериб олиб колдик.

 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 05-Июн-2013, 09:38 | Изох # 187
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Турган жойимиз куй киркиш пункти эди... Nima degani u...?

Bobojooon uyizdigila hovotir olib izlashmadimi sizzi...?

Anuuu ikki turkman qardoshlarimizga nima bo'ldi...?


Fikrim satrimda oshkor!)
 
БОБОСана: Чоршанба, 05-Июн-2013, 10:24 | Изох # 188
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Dinora_Golden_Girl)
Турган жойимиз куй киркиш пункти эди... Nima degani u...?

Куйларнинг жуни киркиладиган пункт.

Цитата (Dinora_Golden_Girl)
Bobojooon uyizdigila hovotir olib izlashmadimi sizzi...?

Уйдагиларга командировкага кетганман деганман
Цитата (Dinora_Golden_Girl)
Anuuu ikki turkman qardoshlarimizga nima bo'ldi...?

Давомида билиб оласиз
 
Bek8111Сана: Чоршанба, 05-Июн-2013, 16:19 | Изох # 189
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Озод ака ахир бекорга айтишмайдику мусофир булмагунча мусурмон булмайсан деб. Хакикий мусофирчиликни хали хам куриб юрибсиз. Давомини кутамиз!

Добавлено (05-Июн-2013, 15:19)
---------------------------------------------
Худо хохласа хикояда бизнинг юртларга (вилоятимизга) хам етиб келиб колсангиз керак!


Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
БОБОСана: Пайшанба, 06-Июн-2013, 03:22 | Изох # 190
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Давоми....
Туркман ошноларимиз коринлари туйиб узларига келишгандан кейин,нима булганини гапириб беришди.Уларнинг йулга чикканларига икки хафтадан ошган экан.Машинасидаги юк уйларни ремонти учун ёпиштириладиган обои,клей краска шунга ухшаган нарсалар.Жолдасбой икки ящик вино бор деганди Хужаш урнидан сапчиб туриб кетди.Ичкилик деса узини томдан ташларди.Шерикларинг оч утиришгандир бориб опкеламиз деб уларни кистай бошлади.Тимур билан Жузбойга сув гамлаб куйишни топшириб ёрдамга шошилдик.Йул яхши эди сал кун аёз демаса,1 соатга етмай уларни шерикларини топиб олдик.Урал машинаси турибди ёнига тент билан айлантириб палатка килишибди. Узимиз билан оборган бир кострюлька овкатни уларга бердик.Кун ботмасдан уларни машинасини шатакка олиб узимизни базага келдик.Базамиз кундан кунга кенгайиб борарди,продуктамиз эса камайиб бормокда.8 киши булдик.Искандар акани ахволи огир эди,каттик шамоллаган эди.Табиблик килишимизга тугри келди.Озгина пахта ёгини киздириб танасига суркаб,яхшилаб массаж килдик.Бир бутилка винони зурлаб ичгизиб курпага ураб ташладик.Эрталабгача яхши терлаб анча согайиб колди.Устюртда исирик жуда куп усади.Йигиб келиб роса хонада тутатдик.Когозга ураб сигарета каби чекдик.Чунки хаммада грипп аломатлари пайдо була бошлаганди.Икки кун утиб хаммамиз согайиб кетдик.Биздан кетганлардан эса хамон дарак йук эди.Хуллас бизни ташлаб кетгандан кейин 12 кундан кейин кайтиб келишди.Келишганига унча хурсанд булмадим,сабаби бортовой камаз бузилиб колган.Шатакка олишган.1 тонна солярка олишган униям 300 литри бизга келгунча ёниб булган.Кобил ака билан уришиб колдим.Каттагина одамсиз килган ишингизни каранг,бу солярка кимга етади.Олдимизда шунча йул ётибди,бундок каллани ишлатмадизми дедим.Нима килай пулим булмаса деб жеркиб берганди,тумшугини эзворишимга оз колди.Опкелган продуктаси 4 буханка нон холос.Кандай килиб дальше кетамиз дедим чулни кок марказида улиб кетишимиз хеч гапмас эди.Уришиб жанжаллашиб кечаси яна шу ерда колдик.Эрталабгача ухлолмай чикдим.Эртаси яна жанжал давом этди.Туркман ошнамиз канча булса узим бераман бориб солярка олиб келайлик деб колди.Соляркани факат бензовозда олиб келсак камида 3 тонна, хамма машинага етарди.Ман,Жолдасбой ,Хужаш ва Турганбойлар вездеходда йулга чикдик.Уша куриб келган вишкани ёнига бориб йулимиз аниклаштириб олдик.3 соатда бориб битта буровой экспедиядан бошликлари билан келишиб бир бензовоз солярка олиб келдик.Поселка магазинидан 40 та буханка нон макарон сигарет керакли нарсаларниям оволдик.Бор йуги 4 бутилка ароги бор экан .Уша пайтлар арок сигаретлар жуда такчил эди.Сигареталар узунлиги бир метр киркилмаган буларди.Магазин бушаб колди хисоб.Машиналарни заправка килиб,туркман огайниларни бензовозга кушиб Актау тарафга кузатиб куйдик.Рахматларини айтишиб хайрлашиб кетишди.Эндиги масала колиб кетган камаз топишимиз керак эди.
 
MirzoxidСана: Пайшанба, 06-Июн-2013, 04:01 | Изох # 191
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
ех Озот тога ижодистондагила давоми бор деб одамни.... сиз ёзибу'тирмасакансиз
у'зи ёзувчила одамми куттирмаса angry
ку'про ёзин енди тасаввурга у'тувди ашибка берди biggrin


...
 
Zinnura_KСана: Жума-муборак кун!, 07-Июн-2013, 19:12 | Изох # 192
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1465
Холати: Хозир йўқ
Xo'sh nma desam ekana...
Dodajon gap topomayaman.. diyaqoli...
To'g'rirog'i sizni ajoyibdan g'aroyib iste'dodlaringiz borgan sari ko'payib.. Kengayib ketvotti...
biggrin Mani KO'P QIRRALI.. YULDUZDEK..DODAJONIM.. IJODLARIZ ..TAXSINGA LOYIQ... hands

boshida xammani teran fikringiz.. Keng tafakkuringiz bn qoil qoldirgan bo'lsangiz.. Endilikda ijod bn hammani hammgu mang qilib qo'ydiz oops


erka farishta....(m)....
 
VijdonСана: Жума-муборак кун!, 07-Июн-2013, 19:29 | Изох # 193
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Bilaslami...
Man xozir judddaym o'qib chiqqim kevotti. Vaapshe qiziqib ketvomman. Lekin...
Ozod aka, tezroq davomini yozing.
Bo'lmasa yana mavzudan tashaqari izox qoldirvoraman. Spetsialniymas, bulmasdan.

(Uzr, oxirgi paytlarda izoxlarimga ruscha so'zlardan ko'proq ishlatadigan bo'libman, bu odatimni tashalashim kere)

Davay oka...
Xikoyangiz gap yo'q.
Man s vami!


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
Dinora_Golden_GirlСана: Жума-муборак кун!, 07-Июн-2013, 21:13 | Изох # 194
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Davomini man etib beriymi disamdee... Hazillashdim... biggrin

Bobojooon davomini tezrooo yozin intizorlik ila kutvommiza...
Hali oldinda keskin vaziyatlardan tortib quvonchli kunlarga yetib kelganingiz kutib turgan bo'sa keree taxminimcha...

P/s oops Savol: Sog'inch azobiga qanday chidadingiz? (man adajonimlani yonimda bo'salayam sog'inuvraman, lekin hozir xizmat safaridalar, telik orqali, skaype orqali gaplashib tursam sog'inchim saaal bosiladi...
Ammo siz komandirovkaga ketvomman degan paytlariz sotkalar bo'lmagan shekilli, tag'inam bilmadim...)
 
AbbosbekСана: Жума-муборак кун!, 07-Июн-2013, 21:32 | Изох # 195
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
hands hikoyani kutyabmiz. . . Bu mavzuni Bobojonning Mikroblogi desak xam böladi. . .

1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
bek88Сана: Жума-муборак кун!, 07-Июн-2013, 22:01 | Изох # 196
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Da vomini yozing. Yaxshi xikoya ekan. Qiziqib qoldim.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
MirzoxidСана: Шанба, 08-Июн-2013, 01:15 | Изох # 197
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 623
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 248
Холати: Хозир йўқ
Озодака давом етасимиииии ?

...
 
oybekСана: Шанба, 08-Июн-2013, 09:17 | Изох # 198
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Bu xam yangi qirralardanmi.....
Qoyil qoldim,davomini kutamiz va asnovnoy izoxni oxirida qoldiraman.....


 
БОБОСана: Шанба, 08-Июн-2013, 23:27 | Изох # 199
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 629
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Давоми....
Камазни топиш учун Бекет ота зиёратгохига боришимиз керак эди.Командамиздаги одамлар сони камайиб колган эди.Сабаби Козогистонга кетган ёрдамчи шоферлар поездларга утириб уйларига кочворишибди.8 одам колдик.Корлар эриб яйловларга кук утлар чика бошлаган эди.Чупонлар хам куйларини хайдаб кир адирга чика бошлашган эди.Улардан йул сураб манзилга 1 суткада етиб бордик.Машиналар турадиган стоянкасида куним топдик.Уша пайтда зиёратгохни кайта таъмирлааш ишлари кетмокда эди.Эътиборимизни стоянкада турган бизларнига ухшаш вездеход Краз машинаси узига тортди.Ичида бир йигит булиб зиёратгохда туришига карамай кайфи баланд эди.Мен унга унча эътибор бермасдан уша ердаги курувчилар билан гаплашиб,камазимиз тугрисида суриштира бошладик.Камаз колган жойни уларга тасвирлаб бериб,ориентирни тугрилаб олдик.Кеч тушиши билан бизни йигитларнинг хам кайфлари ошиб колаётганини сезиб колдим.Бошчилик килиб юрган Кобил огамиз хам уларга кушилиб ичганини куриб жуда жахлим чикди.Майли рус ва корейсларга мумкиндир,лекин бизнинг мусулмонларни нега худо урди.Кандай одамлар билан йулдош булиб юрганимга ачиндим.Хаммасини юзларига айтиб ташладим.Хаммаси уз машиналарига кириб ётишди.Хужаш ичса куп гапирарди униям жеркиб ухлатдим.Кечаси билан уйкум кочиб кетди , эрта тонгда атрофни айланиб юрсам халиги турган машинани юкхонасига кузим тушди.Карасам оркасида камазни 8 та балони ступицаси билан ётарди.Дарров сездим бу бизники эди.Кабинага кириб ичидаги болани уйготдим.У узини Караколпогистондан эканини айтганди.Кабинага кирсам магнитофонга кузим тушди,уям бизники эди.Суриштира бошладим,кайфи унчалик таркамаган йигит мактаниб гапира бошлади.Улар узларича шу Устюртни хужайинлари эмиш яъни рэкет.Иккита шериги Актауга машинасига радиатор олиб келиш учун кетишган экан.Битта чупондан мотоциклини арендага олишган ва шу билан кетишибди.Мана бу нарсаларни кайердан олдинг деб сурадим.Бошида тугрисини айтиб бошлаганди кейин сезиб колиб гапни айлантира бошлади.Кани тепага чикиб нарсаларни курай деб ташкарига олиб чикиб роса дуппосладим.Чарчагунча уриб кукармаган жойи колмади,кейин урма деб ялинди.Камазни кайердалигини топиб берсанг хеч ким тегмайди аксинча уласан дедим.Ухлаб ётган алкашларимиз хам бирин кетин уйгонишди.Вокеадан хабар топишгач улар хам уришмокчи булишганди,тухтатиб колдим.Урадиган жойи колмаганди.Корин туйгазиб маслахат килдик.Хуллас уша карокчи болани олиб битта машинада кетиб камазни куриб келадиган булдик.Мен,Турганбой,Хужаш ва уша карокчи (исмини эслолмадим) йулга тушиб кетдик.Колганлар эса бузилган камазни ремонт килиб туришадиган булишди.Чунки у машина оёгимизга тушов булиб,шатакка олиб келаётган эдик.Йул юрдик,йул юрсак хам мул юрдик,лекин йуколган камаздан дом дарак йук эди.У бола боши каттик огриётганини бахона килиб,эслолмаяпман деб роса асабимизга тегди.Узи билан икки бутилка арок олган экан,ичишга куймадим.Олдин камазни топ кейин ичиб улавер дедим.Чузиб утирмай разведкамиздан натижа булмади.Кейин бир чупонни учратиб колдик,халиги бола эса узини куйишга жой тополмасди.Тушиб омонлик сурашдик ва дардимизни айтдик.Чупон кеча совхоздан одамлар келгани ва шу ердан 50 км жойда ертуласи бор кудукда битта камаз трубаси билан куришганини айтишибди.Камаз туналган,кабинаси шип шийдон балонлари укидан сугуриб олинганини куришган.Одамлари ертулада улиб колишгандир дея хадиксираб кириб карашса хеч йук экан .Кейин чупон бизларга разм солиб туриб,угри ичингиздаку деб колди.Сабабини суриштирдик халиги карокчини дарров таниди.Кулидаги таёги билан бир тортган эди,ерга думалаб нафаси кайтиб ётиб колди.Билишимизча улар чупонникида мехмон булишган ва кетишда иккита куйини угирлаб кетишибди.Чупонни угли курган лекин биз сотиб олдик дейишган.Улар кетгандан кейин отасидан канчага сотдингиз дея сураса чупон хеч кимга хеч нима сотмадим деган.Тог тог билан учрашмасада одам одам билан учрашади деган маколни билишмаса керакда.Совхоздан келган одамлар у тарафга утишганда камаз бутун холатда куришган,кайтишда эса туналган булган.Чупон овкат билан сийлади мехмон килди,анаву гурсухта эса машинада колди.Мен дарров овкатланиб машинага бордим,чунки бу фирибгардан хар балони кутса буларди.Кун ботгунча бориб камазни куриб келдик.Жуда ачинарли ахволда эди.Кабинада хеч нарса колмаган,эшиклариям ечиб олиб кетилган.Мотор жойида лекин куп деталлари ечиб олинган эди.Яхшиямки тягач олиб келганмиз,булмаса машинани олиб кетишни иложи йук эди.Энди прицепдан ечиб олинган балонларни жойига куйсак,бир аммаллаб олиб кетишимиз мумкин эди.Лекин балонлар укидан трос билан тортиб сугуриб олингани учун резьбалари лат еган,агар уша техник проблемани ечсак булди эди.
 
ShukronаСана: Якшанба, 09-Июн-2013, 01:04 | Изох # 200
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 586
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Vuy Bobojon rosa qiynalganakansilaku. davomini kutamiz.
 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
Страница 8 из 12«126789101112»
Поиск: