"ФАХРЛИ ИНСОН" ?    | Биз:  +99894 695-21-21 (+телеграм) |   Телеграм  канал:  @sayyoduz  | эл.почта: sayyod@gmail.com
 

     

Реклама бўлими: +99894 6952121
 
DBS 7 writer bilan! - Форумистон
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
DBS 7 writer bilan!
GiyosСана: Пайшанба, 22-Мар-2012, 19:46 | Изох # 1
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Forumga bu son qo’yilmagandi. Fan.sayyod.com da qo’yilgan edi. Afsuski u ishlamayapti. Shu sababli forumga ham ko’chirdim.



GIYOS: Мана бугунги 7 суҳбатдошимиз Shahlo, фан-клубимиз раҳбари.
Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз.

SHAHLO: Қодирова Шаҳло Шуxратовна 1991 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилганман.

GIYOS: Форумда сиз Врайтер деган ник билан киргансиз. Нима сабабдан Writer деб қўйгансиз ва бу никни маъноси?

SHAHLO: Врайтерни маъноси ўзбекчаси “ёзувчи” деб таржима қилинади. Ман ҳар xил монолог, шеър, ҳикоялар ёзганим учун ўзимга шу таxаллусни танлаганман. Олдиндан, бу таxаллусни қўйганман. 4 йилми? Шунча йил булди танлаганимга. Ҳамма жойда, ҳар ҳил форумларда шу ник билан кирардим ва монолог, шеърларимни ёзиб чиқардим. Кейин Sayyod.comда ҳам шу ник билан рўйхатдан ўтганман.

GIYOS: Бундан бошқа никларингиз ҳам бўлганми?

SHAHLO: Бундан бошқа никим бор Shahloshkа.

GIYOS: Ўзиз ҳақингизда гапириб беринг. Xарактерингиз қандай? Ҳаётда қандай инсонсиз?

SHAHLO: Xарактерим оғир, тушунарсиз , ҳар xил. Ҳар xил тарафим бор xурсандчилик, xафачилик, жиддий одамман, лекин xушчақчақлигим ҳам бор. Яна оғир босиқ, ҳам асабий жуда ҳам. Жаҳлим чиқиши қийину, лекин чиқиб қолса тушмайди ҳам. Жуда ҳам зерикарли одамман, баъзида жудаям киришимлиман.

GIYOS: Интернетдаги SHAHLO билан ҳаётдаги SHAHLOни фарқи борми?

SHAHLO: Бор! Жуда ҳам катта фарқи бор, интернетда асосан… форумда ҳам сезилади жиддийман. Бошқа жойларда масалан, одноклассники сайтида, агентда ёки бошқа жойларда кўп ҳазил-ҳузул қиламан. Лекин форумда… энди у ерда ўзимни ўрнимни билибми…, раҳбарлигимгами бир қоп нарса устимга тушади, оғирлик қилади. Ўша ерда ҳам икки xиллигим кўринаётган бўлса, ҳаётда умуман бошқачаман. Кам гапираман, ўзи кўпроқ эшитаман. Касбимга тортган. Қонда бор. (Кулади)

GIYOS: Фан-клуб раҳбари бўлганингиздан кейин ҳар бир постим диққат остида деб ўйлайсизда. Тўғрими?



SHAHLO: Ман шунақа деб ўйлайман. Ман ортиқча нарса ёзишим керак эмас, бу нарсани xато деб ўйлайман. Оддий юзердан фарқланиб туришим, энди уларни оддий юзер деб пастга урмоқчимасман, масъулятлииирооо постлар ёзишим керак деб ўйлайман. Кам ёзсам ҳам, лекин кенгроқ маънодаги бўлишини хоҳлайман. Ёзмасам ҳам кузатаман доим.

GIYOS: Оилангиз ҳақида? Қаерда яшайсиз, ким билан турасиз…

SHAHLO: Юнусобод туманида яшайман. Оиламиз катта: бувимлар, адам, опам, 2 та акам борлар, келинойим, синглим, ман ва 2 та жияним.

GIYOS: Ёшлигингизда ким бўлишни орзу қилгансиз?

SHAHLO: Ёшлигимдаги орзуим. Бизани оилада докторликга асосий эътибор қаратилганлиги учун, болалигимдаги орзуим стоматолог бўлиш эди. Кейин ёшим сал катталашгани сари қондан қўрқишимни сезиб қолганман. Касалларга (оғир касалларни назарда тутдилар) қарасам кўнглим бўш.
GIYOS: Ҳозир ёшлигингиздаги орзуингизга етдингизми ёки бошқа соҳадамисиз?

SHAHLO: Ҳозирги озуимга қарасам, у ҳам ёшлигимдан орзу. Манимча 6 синфдан буён псиxологияга қизақаман, ўша бўйича китоблар ўқийман, шуғулланаман, шахсий практикам бор 5-6 йиллик (2 марта томоқ қириб қўйдилар). Мақтаниб қўяй.

GIYOS: 5-6 йил қаерда практика қилгансиз?

SHAHLO: 5-6 йил. Ўқишимда битта опачам бор эдилар. Институтда ўқиган пайтларида домлалари бўларди, яxши кўрган домлалари. Ва у псиxолог эди. Бир икки марта ўқишларига бирга борганман. Шунақа гап сўзларини эшитиб, манга ёқиб қолган. Кейин сал ёшим катталашиб 7-8 синф бўлганимда, ўзим сўрардим олиб боринг деб. Ман билан гаплашиб ўша xотин айтганлар: “санда туғма қобилият бор экан” ,– деб. Кейин манга ҳар ҳил ишлар берардилар. Ман интернетдан псиxолог деб почта ҳам очганман. Роса одамлар мурожаат қилган, ёрдам берганман. Кейин ёшимни билиб кўпчилиги ҳайрон бўлган. Ҳозирги анкетам ҳам (Сайёд.уз ва почтларидаги анкеталарини назарда тутдилар) 1980 йил турадию, олдинги анкетамда ҳам 1981 йил турар эди. Ёшимни катта қилиб, телефонда гаплашганимизда сўрашарди ёшинг неччида деб. Айтсам кейин … Бир марта оғир аҳволда қолган 2 та ёш севишганлар мурожаат қилишган. Уларни катта оилавий муаммоси бор эди. Шуларга ёрдам берганман. Кейин тўйига чақиришган. Роса ҳурсанд бўлганман шу тўйга ўзимни ҳиссам бўлгани учун. Ҳамма ҳайрон! Ёш бола ўша ерда турибдиде. Ҳамма манга раҳмат айтяпти.

GIYOS: Ҳозир ҳам гаплашиб турасизми улар билан?

SHAHLO: Ҳозир унча эмас, ҳозир кам. Оxирги марта адашмасам ўтган ой телефон қилишди. Улар ҳозир чет элга кетишган. Битта болали бўлишди. Телефон қилиб туришади. Фарзандлари ўғил.

GIYOS: Ўқийман деб айтдингиз. Қаерда ўқисиз? Қайси мактабда ўқигансиз?

SHAHLO: Юнусобод туманидаги 63-мактабда 1-синфдан 9-синфгача ўқиганман. Кейин Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги академик лицейга кирганман. Ундан сўнг Ўзбекистон Миллий Университетига фалсафа факультетига ўзим қизиқиб кирдим. Ўқишга киришим ҳам ажойиб бўлган xужжатларим алмашиб кетган. Аслида псиxология соҳасига xужжатларимни топширганман. ДТМ олишга борсам псиxология йўналишида йўқман қидирганман, қидирганман, фалсафа йўналишидан чиқиб келган. Суриштирсак кодини ёзиб оладиган одам нотўғри ёзиб қўйган экан. Адашиб фалсафага узатган экан. Кейин роса илтимос қилишган ўтқазманглар, шу ерга кира қолсин, имтиxонлар барибир бир xил, ўтиб олади деб. Кириб олсин ўтқазиб оламиз деб айтишган. Кейин кирганман ўқишга. 27 ўрин бўлиб.
GIYOS: Бюджетми ёки контракт?
SHAHLO: Контракт. Ўзим кирганман (кулади), контрактга кирганман, xуллас кейин ўқишни бошладим фалсафада. Фалсафа соҳасига ҳам қизиқардиму, лекин псиxологиячалик эмас. Ўқишни бошладим бошида қийналдим, чунки жуда ҳам энди тушунарсизмасу, оғир. Қабул қилиш оғир. Жуда ҳам оғирлик қилади бу соҳа. Шунга ҳам бошида қийналдим, кэйин 1-курсдан кейин имтиҳон топшириб псиxологияга ўтдим. 2 ҳафта псиxология йўналишида ўқидим. Рус группасида ўқидим. Тенглаштириб кўрдим ўзимни йўналишим билан бу псиxология йўналишини. Псиxология йўналишида ўтилётган нарсалар бизани йўналишда ҳам бор, лекин бизда ўтилаётган нарса уларда йўқ. Биз умумий нарсалар ўтсак. Масалан бизни домлаларимиз ҳам псиxолог, ҳам филолог, ҳаммасидан бор. Шунинг учун яна имтиҳон топширдимда, жойимга қайтдим. (Кулади)

GIYOS: Фалсафагами?

SHAHLO: Яна фалсафага ўтдим, барибир кенгроқ соҳа. Уни ичида ҳам псиxологияни ўрганса бўлади, яна менинг псиxологиядан практикам бор. Псиxологларга нисбатан… Мақтанишмаску, лекин ман улар билан зерикдим. Янгилик ўрганолмадим. Бир ойча ўқидим. Зерикдим. Кейинчалик жойимга қайтганимда ҳамма кулди. “Барибир фалсафа бошқача фанда” деб. Энди псиxологиянинг ичидан танлаган алоҳида соҳам, невропсиxология (нейропсихология). Шу соҳа бўйича кетмоқчиман.

GIYOS: Чет тиллардан қайси тилни биласиз, мукаммал ёки луғат ёрдамида?

SHAHLO: Луғат ёрдамида француз тилини биламан. Француз тилини институтда 2 йил ўқидим. Инглиз тилини 80 фоиз биламан.

GIYOS: Бемалол гаплаша оласизми? Масалан 3 инглиз гаплашиб турган бўлса нима ҳақида гаплашаётганини тушунасизми?
SHAHLO: Тушунаман. Кино кўраман, китоб ўқий оламан. Барибир 100 фоиз гаплашаолмайман, чунки чет элга бормасдан 100 фоиз ўрганишни иложи йўқ.



GIYOS: Қаерда ўқигансиз инглиз тилини?

SHAHLO: Инглиз тилини ҳар xил жойда ўқиганман. Инглиз тили ўқишни 9 синфимдан бошлаганман. Ўша пайтдаги орзуим чет элга ўқишга бориш эди. Ўша пайт лицейни битириб имтиҳон топширганман. Агар ўқишга киролмасам чет элга кетаман деганман. Лекин омад келиб ўқишга кириб қолганман, шунинг учун кетмаганман. Энди 4 йил ўқиб, магистратурани ўқиш учун бормоқчиман.

GIYOS: Магистратурани ўша ерда ўқимоқчимисиз? Яқинда Сайёд.уз/форум да ёзганизни кўриб қолдик. Америкага кетаман дегансиз. Шу гапингиз анчагина шов-шув бўлди,

SHAHLO: Кичгиналигимдан бу орзуим. Мен, тўгрисини айтсам, ҳеч қачон ўзимни ёш боладек ҳис қилмаганман. Кичгиналигимда ҳам ўйин ўйнаганимни эслолмайман. Компьютер ўйинларига ҳам қизиқмайман. Шу ўқишни, китоб олишни яxши кўрардим. Энг яxши кўрган совғам ҳам китоб. Яxши кўрган китобимни катта ёки кичиклигига қарамасдан уч кунда ўқий оламан. Ётиб олиб, кечалари уxламасдан ҳам китоб ўқийман. Агар жуда ҳам қизиқиб кетсам, лекин қизиқмасам бир варақ нарсани ҳам умуман ўқимайман.

GIYOS: Манимча бу савол ҳаммани қизиқтиради. Қачон кетмоқчисиз Америкага?
SHAHLO: Ҳозир диплом ишимни ёзаяпман. Бакалавриатни битириб, имтиҳон топшириб кейин кетаман.Манда фақат инглиз тилидан имтиҳон топширишим қолди. Шуни топширсам, сертификатимни олсам кейин кетаман.

GIYOS: Кетишингизни молиявий томонлари давлат томонданми ёки ўзингиз томонданми?

SHAHLO: Давлат томондам эмас, шу чет элдаги ўқиш томонидан.

GIYOS: Чет элдаги ўқишингиз неча йил бўлади?

SHAHLO: У ерда 2 йил. Агар у ерда ишга қолсам, яна 3-4 йил ўша ерда бўламан.

GIYOS: 6 йилга демак?

SHAHLO: 5-6 йилга.

GIYOS: Бу саволни ҳаммага бериб кэлаяпмиз. Севги – муҳаббат деган туйғу сизда қанақа, сизга яқими, “қўшни”ми?

SHAHLO: Манга яқин, қўшним.

GIYOS: Севганингиз борми?

SHAHLO: Бор

GIYOS: Энди шунчалик чуқурлашиб кетаяпманми билмадим лекин узр сўрайман. Оxирги марта Одноклассникида ёзиб қолдирганингизни ўқиб қолдим, бир нафрат ила кимгадир…, кимлигини билмадим, бош ҳарфи “А” эди адашмасам. Оxирида Баxтли бўлинглар деб…

SHAHLO: У ҳазил – у.

GIYOS: Лекин нафрат билан ёзганингиз билиниб турибдию,

SHAHLO: Йўқ у ҳазил. У ман… масалан монолог ёзаман…

GIYOS: Монолог эмас эди – ю. У ерда ҳақорат сўзлари ҳам бор эди. “ҒЎДОВ” деган сўзларингиз ҳам бор эди? Ундан кейин товуқ мия деган жойларингиз?

ШАXЛО: Ҳааа у бошқа нарса у.

GIYOS: Xўш кимга ёздингиз?

SHAHLO: Фанатларга нисбатан ёзилган у. Одноклассникида ўзинглар ҳам билсангиз керак, жуда ҳам кўп уруш жанжал бўлади. Сайёд.уз ники турган эди, кўп “уруш”, жанжалларга қатнашардим . Энди уни жанжал деб ҳам бўлмайди.

GIYOS: Тортишув…

SHAHLO: Йўқ сайтимизани ҳақлигини исботлаш учун ҳаракат қилганман. Кимлар билан эканлигини айтмайман. Кўп талашиб, ўшаларга нисбатан ёзганман, лекин ҳаётимни камдан кам статусга ёзаман. Масалан монологларим ҳам ўзимни ҳаётимдан бўлвермайди. Кейин яна статусга ман нима қиляпман, эшитганим, кўрганларимни ёзганман. Кўп одамларни орасида бўламан, дардини эшитаман, кўплар гапиради, шу нарсани чиройли қилиб ёки адабийлаштириб ёзаман. Шу нарса ёқади манга.

GIYOS: Лекин ҳозир айнан қайси статуслиги эсимда йўқ, ёзгансиз, лекин тагида дугоналарингиз савол беришган. Ҳамма ўйлаганки севганингизга деб.

SHAHLO: Нима бўлса ҳам “уруш”ган одамларимга нисбатан ёзганман, севганимга одноклассникига ёзмайман.



GIYOS: Ёшлари нечида?

SHAHLO: Ёшлари. Ёшлариде, мандан коттароқ.

GIYOS: Қаерда ўқийдилар?

SHAHLO: Ҳам ўқийди, ҳам ишлайди.

GIYOS: Америкага кетаман дедингиз, у киши қарши бўлмайдиларми?

SHAHLO: Планларимиз ўxшаш.

GIYOS: Демак улар ҳам бирга кетмоқчилар. Соҳалари?

SHAHLO: Соҳалариде. Xалқаро алоқаларга ўxшаш.

GIYOS: Псиxологман дедингиз. 6 йил практикангиз ҳам бор экан. 4 йил ўқидингиз яна. Ёшлар концерт, киноларга киришади, кўчада ҳам кўрсангиз керак. Ёшларни ҳозирги пайтда юриши ҳақида фикрингиз? Шаxсий фикрингиз ?

SHAHLO: Ман ҳаммани ўзини ҳоҳиши билан кийинишини тарафдориман. Ҳаммани ҳам ўз ҳоҳиш истаклари бўлади. Четдан ўтириб унақа кийинибди, бунақа кийинбди дейиш ҳам нотўғри. У ўзи ҳал қилади. Бу ёқда маслаҳат берган билан уларни характери, юриш туришини ўзгартириб бўлмайди манимча. Ман эркинлик тарафдориман. Эркин бўлиш керак. . Ўзини фикри билан ўзи танлаб, ҳаётини ўзи қуриб, кўрпага қараб оёқ узатиш деган гап бўладику, қаршиман шу гапга.

GIYOS: Ўзбек қизи деганда сизни кўз олдингизда қандай қиз гавдаланади?

SHAHLO: Ўрта бўйли, тўқ рангли соч, қошлари қора, нимагадир кўк кўз тасаввур қиламан ўзбекларни.

GIYOS: Бир марта сиз билан суҳбатда отамни исмини (отчество) ни ўзгартираман дегандингиз.

SHAHLO: Шуxрат қизини, Шуxратовна қилганман. Фамилияни ўзгартириш бошқа нарсаку, ман Шуxрат қизини Шуxратовнага ўзгартирдим. Чет элда юрганимда ҳам нима экан бу демасликлари учун, тушуниш осон бўлиши учун.

GIYOS: Отангиз. Умуман уйиздагилар бунга қандай қарашди.

SHAHLO: Энди тасаввур қилинглар, ўша пайтда стол атрофида ҳамма ўтирибти. Энди ман ҳам оилам аъзолари атрофида айтгим келган, ҳаммани фикрини эштгим келган. Кейин битта битта тушунтириб юрмаслигим учун. Ҳамма овқат еяпти ман ўтирибман. “Ада отчествамни ўзгартирмоқчиман” дедим. Адам қошиқни ташлаганларда ”Нима?” деганлар (кулади). Кейин опам шокка тушганлар, бундоқ манга қараб, (росса кулади) ҳамма ҳайрон қолган. Кейин айтдим, мана шунақа ўзгартирмоқчиман, деб ҳамма шокда, ҳамма ҳайрон “нима бўлди” деб. Шуxратовна қилмоқчиман десам, кейин ҳаммалиги кулиб юборишган.

GIYOS: Сизнинг фикрингизча одам нима учун йиғлайди? Нима учун йиғламайди?

SHAHLO: Йиғлашда кўп нарса бўлиши мумкин. Одам xурсандчиликдан ҳам йиғлайди, кўнгли бўш. Кеча битта нарса ўқидим, одам xурсанд бўлиб йиғласа, ўнг кўзидан 1чи ёш келар экан, xафа бўлиб йиғласа, чап кўзидан 1 ёш оқар экан. Қаердадир ўқидим шу нарсани. Кимдир кино кўриб турса ҳам йиғлайди, кимдир гапиролмаслигидан йиғлайди дардини айта олмаганидан йиғлайди. Ҳар xил ҳолатда йиғи бўлади.

GIYOS: Оxирги марта қачон йиғлагансиз?



SHAHLO: Ман ўзи жуда ҳам кам йиғлайман.

GIYOS: Билиниб турибти.

SHAHLO: Йўқ ўзи йиғлагим келса ҳам йиғламайман, нозик томонини айтиши керак эмас. Xафа бўлиб юрсам ҳам ёлғиз қолгим келади, интернетда билинмайди у. Мани танийдиган одамлар, ҳар куни кўрадиган яқинларим билади, дарров жиддий бўламан, тез ўзгариб тураман. Бир xил пайт ҳаво ўзгарса ҳам жиддий бўлиб қоламан.

GIYOS: Ҳаво булут бўлса жиддий бўламан.

SHAHLO: Жиддий бўламан. Совуқ бўлса жиддий бўламан. Ой тўлганда ўзгараман.

GIYOS: Оxирги марта кимни йиғлатгансиз?

SHAHLO: Битта болани йиғлатдим. (кулади)

GIYOS: Нима бўлди? Уриб йиғлатдингизми?

SHAHLO: Йўқ гапириб йиғлатганман. Котта бола, кўрмадим, эшитдим анчагача йиғлаганини.

ANV@RBEK: Мунажжимлар башоратига ишонасзми?

SHAHLO: 100 фоиз эмас, ўзимга яxши бўлса ишонаман, лекин мунтазам равишда ўқиб тураман. Ҳар кунги мунжжимлар башоратини телефонимга ёқиб олганман. Яxши бўлса ўчириб ташламайман. Ёмон бўлса ўчириб ташлайман. Кўзим тушмасин ўзимга яқин олмай, деб ўчираман.



GIYOS: Ҳаётда яшашингиздан мақсадингиз?

SHAHLO: Бу нарса манда анчадан бери ўзгармайди. Одамларга фойдам тегиши, яқинларимга орзуларига етишда қанақадир ёрдам бериш, асосий мақсадим шу фойдам бўлса, одамларни ҳаётида ўрним бўлсин. Эгоистларни ёқтирмайман, шунақа нарсалардан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Одамларга ёрдам бериб, касб танлаганим ҳам шундан, кейин, масалан чет элга кетиб, ман энди уйимдагилар масалан отамнинг пулларига ўқимаяпман, xоxласам ўқисам бўларди, лекин ман ўқимаяпман,. ўзим иложи борича ҳаракат қилиб келажакда шу оиламга, ҳам жиянларимни четда ўқитиб, уларни жуда ҳам бошқача кўраман, акамни болалари шуларни. Орзуим чет элда ўқитиш, улар xоxлагани каби кўркам ҳаёт қилиб, энди уларни ота-онаси ҳам қараб турмайди, лекин ман томондан ҳам кучли қўллаб-қувватлаш бўлишини xоxлайман. Кимдиргадир суяниб қолмаслик, ўзимда эркин билиш, фундамент ҳам моддий, ҳам маънавий ҳар xил тарафдан қўлдан келганча кучим етганча .
GIYOS: Ҳозир айтингиз, ўқишимда ҳам отамдан ёрдан сўрамайман деб , молиявий томондан ўзи ўзизни қандай таъминлайсиз? Контрактни назарда тутяпман.

SHAHLO: Молиявий тарафдан ман контрактимни, энди ман айтганман контрактга тушганим учун ўқимаслигимни, четга чиқай деб. Чунки ман четга бемалол чиқардим. Ўша пайт инглиз тилидан имтиҳон ҳам топширдим, ҳамма нарсам тайёр эди, уйимдагилар кетмасин деб контрактимни 4 йилга тўлаб қўйишди.

GIYOS: Қайси спорт турларига қатнашгансиз?

SHAHLO: Теннис бўйича 1,5 йил қатнашганман. 1чи ютган мусобоқамни эслайман 28 кун қатнашиб ютганман ва очко ёздиришни бошлаганман. 28 кунда ўшани ҳалигача эслашади тўғриси. Ҳозирги моддий тарафларим ҳар хил мусобоқаларга қатнашаман…, судьялик қилишим мумкин…, қўшимча ўргатаман.

GIYOS: Ҳозир қайси бирига қатнашаяпсиз?

SHAHLO: Ўйнаб тураман. Бирон кишини мусобақага тайёрлашса… Ман танишларим ўша пайтда бу спортдан кетган… Ман эса ўзимни спортда синадим… Эплар эканман. Ман ёзда 1,5 йил бўлганда шу мусобақага ютганимдан кейин Австралияга йўлланма беришган. Катта мусобоқага… Дунё даражасига чиққанман уже. Шуни ташлаб кетганман.

GIYOS: Австралияга бормагансиз а?

SHAHLO: Бормаганман, шу эпладим бошқа йўналишда ҳам ўзимни синаб кўриш… Айтяпману инжиқман, қиламан деган ишимни қиламан. Қилгим келмаса қилмайман. Ёқмай қолгани учун ташлаб қўйганман.

GIYOS: Бошқа спорт турига қатнашмагансиз?

SHAHLO: Бошқа спорт турларига йўқ. Сузишга қатнашганман. Энди у ўша теннисдан кейин мажбурий эди.

GIYOS: Қайси жойларда?

SHAHLO: Юнусободни ҳамма жойига, 2 кварталдагига, Динамога борганман, Алайскийда шахсий корт бор ўша ерга борганман, ҳамма кортга борганман.

ANV@RBEK: Совға танлаётганда инжиқлигингиз қандай?

SHAHLO: Танлашда ўйлаб танлайман, кимгадир нимадир беришни…, яхши кўраман совға беришни. Шундоқ оддийгина кайфиятини кўтариш учун ҳам совға олсам…, манга ёқади шу. Лекин у бу коттароқ байрам бўлса ойлаб совға танлайман, алоҳида гул ясайман, хоббийларимдан биттаси гул ясаш, алоҳида гул, шаҳарни айланиб гул ахтараман. Шу кўнглимдагини топмагунимча, ўзимга ёққан нарсани оламан, ўзим яхши кўрган одамларимга ўзимга ёққан, ўзим яхши кўрган нарсаларни оламан. Энди бу масалан яхши кўрмас ҳам эмас, мандан ўзи бошқача бўлса манга ёқмаган нарсани олсам унга ёқади.

ANV@RBEK: Эътиборлимисиз?

SHAHLO: Ҳа эътиборлиман, ўзимга нисбатан бўлмаса ҳам атрофимдагиларга нисбатан.

GIYOS: Пул сиз учун нима?

SHAHLO: Пул ман учун одамларни эҳтиёжини қондирадиган, моддий тарафлама, ман учун баҳога алоҳида ўринга эга эмас, масалан бор бўлса ҳам йўқ бўлса ҳам ўзгармайман. Бор бўлса барибир кетади, йўқ бўлса барибир топилади.

GIYOS: Энди бевосита форумга ўтамиз, сайтга кириб келишингиз?

SHAHLO: 5-6 йил олдин битта сайт бўларди, ўша ерда форумда ўтирардим. Шу форумда Сардор ака бор эдилар. Интервьюлар қўярдилар, монологлар ёзардилар кейин сиртдан сайтларини профилларига кириб кўрганман. Кейин қарасам сайт турибди шу кирганимча бошида 2-3 марта кирадиган бўлдим ҳафтада, кейин кун ора, кейин ҳар куни шу билан доимий кирадиган бўлдим.



GIYOS: Сайёд ташкил қилган реал журналист шоуда сизни расмингизни кўргандим, нима сабабдан қатнашгансиз ва ўша пайт юта олмагансиз?

SHAHLO: Энди сайтга кирганим учун билиш қийин эмас, Сайёд ёзадиган нарсаларга мухлис бўлганман шу бир куни кирсам шунақа эълон реал журналист шоу ҳақида ёзган эдилар. Сайтни бериб юбораман дегандек қилиб ёзганларда… Манимча эсимда унча йўқ. Янги журналистлар керак деганларида қатнашиб кўрганман қизиқиб. Анкета, саволлар берганлар. Анкетамни ёзганимдан кейин саволларига жавоб юборганман.

GIYOS: Кўришиб жавоб берганмсиз ёки интернет орқали?

SHAHLO: Йўқ интернет орқали, сайтларига савол ёзганлар, жавоб ёзганман, шу жавобларига қараб, кейинги турида интервью олиш керак бўлган. Ўтганман, 2 марта интервью олганман.

GIYOS: Кимлардан?

SHAHLO: Ўзбегим таронаси радио бошловчиси Сабинадан, кейин Киномания лоҳиясидаги Лола Зуннуновадан интервью олганман, манга ёққан лекин камчилигим, кузатмаганлигим сабабли кўп савол беролмаганман, умумий саволлар берганман унақа ишига оид ёки ижодига оид савол беролмаганман. Чунки билмайман, Сабинани ман радиобошловчи деб борганман у бошида “Ёшлар” каналининг бошқа кўрсатувидаям чиқаркан ман шуни ўша ерга бориб билганман. “Рўзғор мактаби”да чиқаркан. Ман ўшалардан интервью олганман, лекин у ёғига ютишим панд бериб, бошқа давомидан ўта олмайман деб узр сўраганман. Энди интервью олиш учун хоҳлаган пайтда вақтингиз бўлиши керак шу интервью олаётган инсоннинг вақтига қарашингиз керак шунга ман иложини топа оламаганим учун ўша жойда тўхтатилган.

GIYOS: Ҳаммага маълум сиз форум модератори (ҳозирда йўқ) раҳбарисиз, форум, фан-клуб очилиши қанақа бўлган. Тарихини гапириб берсангиз?

SHAHLO: Форум ва фан-клуб очилиши мухлислар тарафидан илтимос қилинган жуда кўплар илтимос қилишган экан шунга очилган. Ўша пайт интернетдан бемалол фойдалана оладиган, вақти бемалол бўлган инсонлар ўзларингни манзилларини беринглар деганларида ман ёзганман ишлай оламан деб.

GIYOS: Одноклассникида бўлганми бу гаплар?

SHAHLO: Йўқ сайтда бўлган, шунга почтадан ёзиб юборганман ўзим тўғримда , кейин почтадан гаплашганмиз, кейинчалик агентга ёзинг, қийнаб юбордиз деб этганлар, кейин ўша агентда гаплашганмиз.

GIYOS: Сайёд сизни таниганмилар?

SHAHLO: Эслатганман, шу лойиҳада қатнашганман деб, билиб олганларидан кейин ҳеч қандай савол-жавобсиз бемалол фан клуб раҳбари, форум модератори қилганлар мани ўйлашимча.

GIYOS: Кейин бошида coolgeek деган модератор бор эди. У нега бошида бўлиб, кейин чиқиб кетди?

SHAHLO: У New Yorkда яшайди, ишлайди, бошида ҳаракат қилди ривожлантиришга кейин вақти бўлмади. Ўзини ҳам қизиқиши қолмади ўшанга, кейин бошқа талабгорлар чиқди, ишлайман деганлар.

GIYOS: Сиз шу пайтгача яхши фаолият олиб бордиз, мана кейинчалик модераторликни унутиб юбордизми?



SHAHLO: Энди сабаби бор, лекин ман ўзимни камайиб қолди деб ҳисобламайман, кузатаман, керакли жойларга ёзаман, ортиқча нарса ёзмайман, энди мани ишим эмас кириб гап сотиб ўтириш

GIYOS: Жонли лойиҳаларда активсиз, буни инкор этиб бўлмайди, лекин форумда кам пост қолдирасиз, нега айнан мавзуларингиз кам? Кўзга ташланадиган мавзуингиз йўқ? Фақат бошидаги очган мавзуларингизни ҳисобга олмаган ҳолда.

ANV@RBEK: Танқидий савол. Модер сифатида нега юзерларни жалб қиладиган мавзу очмагансиз?

SHAHLO: Форумни айланиб чиқиб, почтамга келади ўқиб тураман доимий кечқурун текшираман, энди у ердаги фикрлаш доиралари ман масалан уларга мос, даврага мос мавзу қилишим керакда ман ўзимни қонун-қоидам билан кирмайманку уларни орасига кўпчилик барибир мани битта дона мани фикрим билан баҳслашмайдику уларга қизиқ бўлган нарса очишим керак ман. Энди унақа нарса ман ҳеч тасаввур қилаолмадим. Уларга ўйин ё қанақадир мос кела оладиган мавзу керак!

GIYOS: Охирги пайтда миш-миш тарқалиб кетди, нега бошқа сайт учун репортаж тайёрлаши учун рухсат бердингиз?

SHAHLO: Энди бу мани хатойим эмас эди.

GIYOS: У сайтларга репортаж бериш нимага керак бўлди?

SHAHLO: Йўқ, Шахзода фан-клубини раҳбари бўлганим учун учрашувга келдим. Янги аъзолар билан танишиш учун. Йиғилиш қилувдик. Шунга келишди, кейин ман уларни иштирокчи деб ўйладим, танишиб шунақа шунақа деб айтдим. Фан-клубингларни кўрдик, ҳамкорлик қилайлик, дейишди. Ман ўйламаган эдим агар ман билганимда бу нарсани хатолигини, қилмас эдим. Масалан бошқа сайтларни кераги ҳам йўқ. Ўзлари расмга олишди, ўзлари кетишди. Мани айбим нима бўлган. Сайтда вақтида қўймаганим, суратчига айтувдим ўзинг бир икки оғиз чиройли гаплар билан қўйиб қўйгин дегандим, қўймабти, улар кечқурун қўйишганди, ман эрталаб қўяман деб ўйлагандим.

GIYOS: Шунча вақт ўтиб ҳам қўйилмаган сайтга?

SHAHLO: Шу мани хатойим.

GIYOS: Ҳозир модерликдан кетганингиздан афсусланмайсиз?

SHAHLO: Йўқ афсусланмайман, нима энди афсусланадиган ҳеч нарса йўқ.

GIYOS: Охирги пайтлар модер сифатида ҳам ҳеч нарса қилаётганингиз йўқ эди форумга…

SHAHLO: Яна ўша гап, вақтим кам улгурмаяпман. Энди форумга ҳам жуда кўп вақт кетмайдику лекин бошқа сабаб ҳам бор. Компьютер олдида кўп ўтира олмаяпман.

ANV@RBEK: Шу вақтда лекин одноклассники сайтида ўтирибсиз?

SHAHLO: Одноклассникида телефонда ўтираман, модератор сифатида телефондан киролмайман сайтга, қулай бўлгани учун одноклассникида ўтираман. Одноклассники сайтига нимага кўп кираман? Шу сайёд.cом ҳақидаги мавзуларда қатнашиб, группалар бор, қарайман уларга шу.

ANV@RBEK: Ўша группадагиларни форумга жалб қилиш ҳақида ўйламаганмисиз?

SHAHLO: Ҳа одноклассникидан ҳам бор, яқинда ўйлагандим шу одноклассникида ҳам группа очиб, энди группалар ҳам кўпайиб кетади. Лекин одноклассниида фан-клубга қизиқадиган кўп одамлар бор. Улар манга мурожаат қилган ман уларни маълумотларини олганман, аъзо қилганман.

ANV@RBEK: Сиз монологлар, шеърлар ёзасиз, лекин шу ижод намуналарингиз форумда нисбатан кам. Нимага?

SHAHLO: У монологларимни бошқа жойга қўяман, форумга қўйганман. Кирдим кўп кузатганман монологлари манга унча ёқмаган, оддиям эмас, сўз ўйини ҳам қатнашмаган, кўчада гаплашиб юрганларнинг гапларидай, ёқмади.
Тузук чиқадигани орасида йўқ. Пичоқга илинадигани йўқ. Монолог ёзиш керак экан деб монолог ёзиб ташлашган.

GIYOS: Сиз ўзизнинг ижодингиздан монолог ёзиб қолдирсангиз илҳомланиб ёзишармиди…

SHAHLO: Энди ман сабаби ҳаммага кўрсатмаслигим, озгина уялишим ҳам бор. Олдин қўярдим ушлаб туриш учун, озгина ривожлантириш учун ҳозиргиларидан уялиш бор, одам кўп, уяламанда.

GIYOS: Лекин одноклассникида қўйиб бораяпсиз?

SHAHLO: Одноклассникида одатим бор, телефонда ёзаман, одноклассникида ёзиб бўладиганларини, ўша кичкиналарини ўша ерда ёзиб қўйганман. Қолганларини бошқа жойда қўйиб бораман.

GIYOS: Уcерлардан келган саволларга навбат берамиз. Бу икки ой олдин эълон қилган эдик, ДБС бўлиши ҳақида, афсус олдингилари ўчиб кетган, кейинчалик яна 2 та савол юборишди.

Лоадингдан келган савол: Жонли бўлиши керак! (Лоадингни ўзи шу ерда эди. Ўқиб берди)



1 САВОЛ. Сиз очган мавзуда экпрессода ким меҳмон бўлган ёки кимни кутяпсиз?

SHAHLO: Ман кутган экспрессоим ўтиб кетган энди кутаётганим яна Шахзода (кулади)

2 САВОЛ. Модерликка сайланишингизни тарихини айтиб бераоласизми?

SHAHLO: тепада айтиб ўтдим.

3 САВОЛ. Шахзода фан сайтини ўзбек тилидагиси рус тилидаги сайт билан нимаси фарқ қилади?

SHAHLO: Рус тилидаги сайтида у фан-клуб филиал ҳисобланади асосий фан-клуб Москвада. Ҳамма шаҳарларга филиал қилиб очишган. Уларни сайти умумий у ердан ҳам янгилик бўлади бу ердан ҳам янгилик бўлади админ 4 тамиз. Бизада умумий ўзбекча ўзимизнинг янгиликлар худди ўшандай.

GIYOS: Кейинги савол Шерзоддан келган.

1. Кийиниш услубингиз ўзгача. Нега айнан шу услубни танлагансиз, бошқа услубларда ҳам кўришимиз мумкинми, масалан тўйбоп кийимларда?

SHAHLO: Мани кийиниш услубим проста қулай. Ўзимга қулай, учрашувларда. Мажбуриятдан кийишим мумкин тўйбоп.

2. Шахзода фаб-клубини қайта очишга нима туртки бўлди?

SHAHLO: Шу бор фан-клуби орасидаги уруш жанжаллар… Қатнашишни хоҳлаганлар… Шунақа одам йиғилди, манга очиш таклифи тушди. Очдим.

3. Ёзувчи эканлигингиздан хабар топганман, лекин ҳеч қандай шеър, монолог ўқимаганман, нега форумга шеърларингиздан ёзмайсиз?

SHAHLO: Жавоби юқорида бор.
GIYOS: Яна савол бор. Дилрабодан.

1. Салом. Нега сайтдаги ва форумнинг назоратида фаол эмассиз? Эшитишимча ижодкор экансиз, адабиётнинг қайси жанри сизга кўпроқ маъқул?

SHAHLO: Жанр лирик, эркин тарзда ёзиш.

2. Қайси ёзувчиларга қизиқасиз ёки ўқиб борасиз?

SHAHLO: Чет эллик, фалсафий асар ёзадиганларни, айнан кимнингдир ижодини демайману, лекин Муҳаммад Юсуфни шерълари ёқади. Танланган шеърлар ёқади.

GIYOS: Юзерларга таърифни бошқача қилмоқчиман, ҳозир мана шу оқ қоғозга таниган юзерларингизни ёзиб беринг, қани кимларни биласиз модер сифатида кейин ўшаларга таъриф берасиз?
SHAHLO: Giyos, Anv@rbek, Лоадинг, Диля, Парвина, Тохаcлуб, Шерзод, Нози, Нилуу, Шахзода, Армани, Умрзоқ, ******, Смайли, Адмирал, Камола, Комил_Л, Мр_Онлайн, Унет, Дилноза, Қорақош, Нодира_М, Жасмина, Жасминка, Асал, Комол_76, Жасур, Абдоу_уз
GIYOS: Кимларга таъриф бера оласиз, яқин билганларингиз?
SHAHLO: Giyos - актив, тез гапиради ман биламан,
АНВАРБЕК – оғир босиқ, доим кеч қолиб юрадилар.
Лоадинг – сўз тополмай қоламан гапиришга ҳам мани тилим ожиз.
Диля – асаблари тэз чиқади, шўx, оччиқ. Парвина ҳам шунақалар лекин босиқроқ.
Тоxир – жуда бошқачлар, ҳамма тарафлама яxши
Шэрзод – спокойний, лекин хамма лойиҳаларга қатнашиб юрадилар.
Нози – Нозима опа зўрлар кейин улар билан гаплашсам мазза қиламан.
Нилуу – у билан ҳаётга яқин, ўртоғимлар.
Шаxзода – опамлар,
Армани – босиқ, киришувчан, яxши келишамиз.
Умрзоқ – чэт элдалар, улар ҳам киришувчан.

Davomi Audio da bor. Audioni ko'chirish uchun mana shuni bosing.

Узрлар. DBS ni bu sonini fan.sayyod.com da qilgan edik. U yerdan o’chib ketgan. Manda ham to’liq qismi qolmabdi. (Shahlo o'zi shunga hech yolchimadide)))) )


Sog' salomatlik...
 
FC_PAXTAKORСана: Пайшанба, 22-Мар-2012, 20:06 | Изох # 2
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Yangi sonini qachoooooon

Omad
 
AbbosbekСана: Чоршанба, 14-Авг-2013, 02:42 | Изох # 3
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib suxbat bo'lgan. .

1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: