DBS-9: ledy - Форумистон
Страница 1 из 3123»
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » DBS-9: ledy (Do'stim bilan suhbat)
DBS-9: ledy
GiyosСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 23:01 | Изох # 1
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Bugungi suhbatdoshimiza. Hammaga forumda o'z fikrlari bilan ajralib turuvchi "ledy" xonim. Ular bilan suhbat jonli tarzda o'tkaza olmadik. Mail.Agent orqali yozma tarzda olib bordik. Jonlidan qolishmadi manimcha. 2 kun davomida yozishdik))) Rosa yozishdik. Klavyaturalar hijolat bo'b ketdi))))) (Savollarda sal chalkashliklar, yani ketma ketlik buzilganlik holatlari bor. Ketma ketlikni buzmasdan, to'g'rilashim ham mumkin edi. Lekin aynan shu holatda berishga qaror qildim. Chunki o'qiganizda AGENT dagi yozayotganimizdagi holatimizni his qila olasiz. Jonli suhbat bo'lganda boshqacharoq qilib yetkazishim mumkin edi. (Kuldilar, teskari qarab oldilar va hakozolar deb.) Agentda bu narsalarni his qila olish qiyin. Shuning uchun qanday bo'lsa mana shunday ko'chirib qo'ydim. Ammalab tashiszilarde))) Ya uzr so'raganskiy, sizlar kechirganskiy))) )
Bu safar 3 hamroh bo'lim NOZI biz bilan hamkorlik qildilar. Yana 4 kishi ham bor. Ular kim ekanliklarini suhbat davomida bilib olasiz.




Ғиёс(22:27) :
Ассалому алайкум. Мана бугунги 9-иштирокчимиз форумда ledy ники билан таниш бўлган Карима опа. (Ёшлари мандан катта экан, шунинг учун опа деб мурожат қиламан)


Карима (22:27) :
Ассалому алайкум Ғиёс ва Анвар!
Сизларни кириб келган 2012 йил билан табриклайман!


Ғиёс(22:29) :
Рахмат. Сизни хам табриклайман. Ҳар доимги биринчи савол. Нима сабабдан ledy никини танлагансиз?


Карима (22:30) :
Билардим барибир сурашларингизни. Буни мен эмас, хужайиним танлаган.


Анварбек(22:30) :
Ассалому алайкум ва ва алайкум ассалом!


Ғиёс(22:31) :
Сал тушунмадим. Хўжайинингиз нима сабабдан шу никни танлаганлар? Бирон сабаби борми?


Карима (22:32) :
У пайтлари ledy эдимда. Хазил. Биз форумга аъзо булаётганда қисқа ва осон ном ўйлагандик. Уларнинг хаёлига шу келгандир балки.


Анварбек(22:33) :
Шу ник бўйича эътирозли саволим бор, ledy сўзида хатолик мавжуд?


Ғиёс(22:34) :
Ва нимага бош харф кичик харф билан?


Карима (22:34) :
Буни биламан, Тўғриси Lady. Лекин бу никли форумдошимиз бор эди. Шунга биз талаффузи бўйича ёзиб кўяверганмиз. У форумдошимиз бўлса хозир кирмай кетганлар.


Анварбек(22:35) :
Бошқа никни танламасдан айнан хато бўлсада ledyни танлагансиз, демак бу ник сиз учун қадрли?


Ғиёс(22:36) :
Тўлик исм, фамилия. Туғилган жойингиз ва хозирда яшаётган жойингиз хакида маълумот бериб ўтсангиз.


Карима (22:37) :
Балки. Мен бирон нарсани тез-тез алмаштиришни ёктирмайман. Кадрли бўлгани хам шундадир балки. Менда хамма нарса эски тос, эски хаммомлигича қолишини истайман.
Карима (22:38) :
Номозова Карима. 1986 йил, 12 август. Сирдарё вилоятида туғилганман. Айни дамда Россия Федерацияси, Москва областида яшаймиз.


Ғиёс(22:38) :
Ник борасида битта савол. Нима сабабдан исмингизни қўймагансиз?


Карима (22:40) :
Бу хакида чукур уйлаб курмаган эканман. Нега исмимни ёзмадим деб.


Ғиёс(22:41) :
Ўзгартириш имкони булса ўзгартирармидингиз. 2 та вариант Lady ва Каrimа. Кайси бирини танлайсиз?


Карима (22:42) :
Юкорида айтдим, ўзгартирмайман. Эски нарсаларни борича саклаш одатим. Бошка нарсалар бўйича ҳам.


Ғиёс(22:55) :
Касбингиз хакида айтиб беринг. Қаерда ўқигансиз ва ишлагансиз?


Карима (22:57) :
Гулистон давлат университетида ўқиганман. Касбим бўйича филологман. Бир йиллик педагогик стажим. бор. Касбим ўқитувчилик. Касбим билан тўла маънода фахрланаман.
Болаларни яхши кураман.


Ғиёс(22:57) :
Ҳозир уй бекасисиз, шундайми?


Карима (22:58) :
Ха, уй бекасиман.


Ғиёс(22:58) :
Оилангиз ҳақида гапириб беринг?


Карима (23:00) :
Оиламизда уч кишимиз. Турмуш ўртоғим, ўглим ва мен. Турмуш ўртоғим 1983 йил туғилган. Физик. 4 йилдан бери илмий тадқиқотлар институтида илмий ходим бўлиб ишлайдилар. Ўглим 2011 йил 7 декабрь куни дунёга келди.


Ғиёс(23:01) :
Ўзбекистондагидаги қизлик оилангиз?


Карима (23:02) :
Оилада 6 кишимиз, 2 та синглим ва укам ота-онам бор. Онам уй бекаси. Отам хозир нафакада. Узок йиллар Қурилиш ва иктисодиёт техникумида ўқитувчи бўлиб ишлаганлар.
Укам ва синглим бу йил абитуриент. Катта синглим иктисодиёт коллежини битирган.


Ғиёс(23:04) :
Ғалатироқ савол. Нима сабабдан турмуш ўртоғингиз Россияда ишлайди. Қандай қилиб Россияга бориб қолдинглар.


Карима (23:06) :
Тошкентда Физика Техника институтидан аспирантурадан командировкага юборилган.
Диссертарсияга материал йиғиш учун.


Анварбек(23:07) :
Карима опа оилада тўнғич фарзанд экансиз, маъсулият хиссини ифодалаб беринг


Карима (23:11) :
Маъсулият хиссими? Бу хар бир тўнғич учун асосийси бўлса керак. Сабаби тўнғичликдан ташқари иккита кизалокнинг опасиман. Менинг нотуғри харакатим уларга хам таъсир килиши мумкин. Шунинг учун бирон иш бошлашдан олдин уларни куз олдимга келтираман. Кичик синглим доим маслахатлашиб бирон иш бошлайди. Укам борасида хам. Лекин у уғил бола. Шунга сал эркинрок.


Нозима Насритдинова (23:11) :
Cалом, мени хам кўшасизларми сухбатингизга?


Карима (23:12) :
Укам учун хам маъсулият сезаман.
Ассалому алайкум Нози опа!


Нозима Насритдинова (23:12) :
Валекум ассалом. Узр гапингизни булдим, давом эттираверинг


Ғиёс(23:13) :
Савол? Мана сиз педагогман дэдингиз? Бола тарбиясида нималарга аҳамият бериш керак


Карима (23:17) :
Хар бир бола бир олам. Уларнинг дунёси бор. Болаларнинг аклий ривожланишида мактабнинг урни катта рол уйнар экан, уларнинг индивидуал келиб чикишини эътиборга олиб тарбия берган макул. Саволингиз кэнг камровли экан. буни бир иккита гап билан ифодалаб булмайди. Бола тарбиясини бир томонлама олиб хам булмайди. Бугунги Замонавий педагогиканинг хам талаби шунда.
Мухими, боланинг гўзал ички оламини дарз кетгизмай бойитиб бориш керак.


Ғиёс(23:18) :
Сиз ўз фарзандизни тарбиялаётганда нималарга аҳамият берасиз? Ўғил фарзанд


Карима (23:19) :
унинг кизикишларига.
Карима (23:20) :
Ўгил болани касб- корли килишдан ташкари биронта спорт билан хам шуғуллантирганни авзал деб биланман. Лекин уни мен истаган нарсаларга лаёкатини сезмасам, уни мажбурламайман.
Карима (23:22) :
Хали ёш она ва тажрибасизлигим туфайли тўлик бирон нима дейишим хам мушкул олдиндан. Хаммасини вакт кўрсатади. Лекин унга каттиккул ва талабчан она булишим аниклигини хозирдан айтишим мумкин.
Хар холда хар бир она каби уни расо усишини истайман ва энгил иш билан шугулланишини истамайман




Нозима Насритдинова (23:22) :
Шу ерда бир савол. Угил тарбиясида отанинг ўрними ё онаниг урни мухимми?
Нозима Насритдинова (23:26) :
Она билан куп мулокотда булган бола характери юмшок булиб вояга етади, аммо аёл кишига хурмати юкори булади, ота тарбияси усутнлик килган угил болаларда купрок каттиккуллик ва жиззакилик, угдан ташкари устунлик килиш сифатлари кузатилади? сизга шундай туюлмайдими?


Карима (23:26) :
Хозирги угил болалар нега муртрок. Хафа булишмасину, буни купчилик эътироф этишади. Бу жисмоний эмас, рухий томондан. Нега йигитлар кизлардан хам аразлаб юради, ёки улар билан бахслашиб кетишади. Ахир киз бола билан бахслашиш асримиз бошларида йигитлар учун ор саналмаганми? Сабаби мактабларда 98% укитувчилар аёллар. Илгари йигитлар домлаларни кулида тарбия олиб катъий карорли булишгандир. Истаймизми, йукми хозир ундай эмас. Шунинг учун уни отаси билан мулокот килишини, тарбиясида отаси таянч булишини жуда истайман.
Карима (23:28) :
Шунинг учун хам бошида айтиб утганимдек уни спорт билан шугуллантираман дегандим. Ўглимни 98 фоиз аёллар тарбиялашини истамайман


Ғиёс(23:28) :
Ўғингизни қайси мактабга берасиз унда?


Карима (23:28) :
Нози опа бир хил фикрлабмиз назаримда.
Оддий ўрта таълим мактабига ва спорт мактабига.


Ғиёс(23:29) :
Қачон Россиядан қайтмоқчисиз ўзи


Карима (23:29) :
Бу аник эмас ва бизга боглик эмас.


Анварбек(23:29) :
Келажакда фарзандингиз қайси сохада камол топишини истайсиз?
Анварбек(23:30) :
ва яна қарши савол қайси сохага қарши чиққан бўлар эдингиз ва нима учун?


Карима (23:31) :
Бу хакида уйлаганим йук, чунки унинг лаёкатини сезиб уша сохага йуналтириш учун хали вакт бор. (У хали 3 хафталик). Фан билан ёки техника. Бобоси терапевт врач. Балки врач бўлар.
Карима (23:31) :
эркакларними, ёки умумийми?
Карима (23:33) :
Умумий булса хар бир соха хаётимизнинг бир кисмини тулдириб туради. Слэсарь хам керакли касб. Агар монтёр булмаса чироксиз коламиз, таксичи хам керакли соха.


Анварбек(23:33) :
мисол учун шоу-бизнес...

Карима (23:33) :
Агар йигитлар учун булса уларни хонандалик ёки дизайнерлик сохасини танлашига каршиман.


Анварбек(23:34) :
сабаби?


Карима (23:35) :
Сабаби хонандаликка келсак, хозир уларга хавас килинадиган замон эмас. Чунки имидж борасида булса истаган нарсани узингиз сотиб олиб кийишингиз мумкин. Касбий томондан профессионаллик йук.
Карима (23:37) :
Дизайнерликка келсак, йигитларни аёл кишининг фигурасини улчаб кун куришини ёкламайман. ( Мэнга тарих ва классика ёкади, шунинг учун бугунги кундаги янгиликларни бирданига кабул килишим мушкулрок. ) Узим эскичарок фикрлайман.


Анварбек(23:38) :
самимийлик учун рахмат, давом этамиз

Нозима Насритдинова (23:31) :
Ким булса хам инсон булсин!


Ғиёс(23:31) :
Мана сиз ҳозир Россиядасиз. Ўзбекистон ва Россияни қандай фарқларини сездингиз?


Анварбек(23:39) :
Ўзбекистон ва Россиядаги турмуш даражаси, маданияти, фарқи ва уйғунлик томонлари


Карима (23:41) :
Таккослаб булмайди. Яшаш тарзи катта фарк килади. Хеч бир миллат ёки халк устун ёки паст эмас. Иккала томоннинг хам ижобий томонлари куп. Масалан, бу ердаги тартибни жуда кадрлайман. Лекин Узбекистондаги каби мехмондустликни топа олмайсиз.
Карима (23:44) :
"Лекин бир томони бор. Бу ерда тиббий хизмат курсатаётган ходимларга хавасим келди. Муомаласи бемор ёки соглигини назоратдан утказаётган хар бир одамга муносабати жуда хавас килгулик. Тугриси, биздаги тиббий ходимларнинг муносабатини жуда зур деб булмайди. Балки ёмон хамдир. Бу сизларга тегишли гап эмас. Менинг кайинотам хам врачлар"


Анварбек(23:45) :
- Россиядан ўрнак олса бўладиган яна қайси жиҳатларни санаб ўта оласиз?

Карима (23:46) :
Бу ерда 20гак кирмаган ёки мактаб укувчиси саналган киз кучада сигарета чекса, пиво ичса оддий холат.
Карима (23:47) :
Урнак олса буладиган жихат факатгина хар бир ташкилотда тартибга жуда каттик риоя этишади. Яна албатта билимга интилиш кучли. Хакконий билим олишади.


Ғиёс(23:53) :
Ёшлигизда қандай орзулар қилгансиз. Улар ҳозир ушалдими? Армонларингиз? Ҳали ушалмаган орзуларингиз


Карима (23:56) :
Орзуим тележурналист булиш эди. Бу орзуимни дадам биларди ва дадам хам истаган. Лекин умуман бу йулда харакат килганим йук. Нима учун узим хам билмайман. Балки хозир хам орзулигича колгани учун армон руйхатимга кушилмагандир. Армоним... бу хакда гапириш кийинрок экан. Чунки аксарият кизлар орзу килган бахтим бор. Доим Тангига шукроналик келтириб келганман. Армоним мактабда жуда яхши укимаганим булса керак.


Нозима Насритдинова (23:57) :
Қайси фанларни сустрок ўқигансиз? Сабаби нима булган? Дангасалик ёки қизиқиш йўқлиги? Балки талаб бўлмагандир ўқитувчилар томонидан


Карима (23:59) :
Аник фанлардан. Талаб хам йўқ эди тўғри. Лекин хаммаси факат ўқитувчи билан боғлик бўлмайди. Балки менда аник фанларга қобилият уйғонмагандир.


Анварбек(0:00) :
Карима опа дам олиш кунларингиз қанақа ўтишини қисқа ёзиб беринг


Карима (0:03) :
Зўр саволку. Уй бекаси учун қайси кун дам олиш куни бўлиши мумкин?


Анварбек(0:03) :
Ман оилавий дам олиш кунларини назарда тутдим


Ғиёс(0:05) :
(Анвар шу ўтиришимизни битта расмга оворинг))) )


Анварбек(0:06) :
(пииииицаааа чиқ))чиқ )) )


Карима (0:06) :
Оддий ўтади. Иложи бўлса Якшанба куни учун бирон юмушни сақлаб қўймайман. Ўша куни турмуш ўртоғим уйда бўлади. Улар билан супермаркетларга, паркка, бирон кўргазмани кузатгани борардик. (бир ой олдинлари). Хозир тартибимиз ўзгариб кетган.


Нозима Насритдинова (0:07) :
Умуман олганда сиз бегона юртда ёлгиз ўзингизсиз. Мулоқот қиладиган одамларингиз кам, мехмондорчилик ва хоказолар хам деярли бўлмаса керак. Сиз бўш вақтларингизда интернетдан ва уй юмушларидан ташқари нималар билан банд буласиз?
Масалан, тукиш, тикиш ё пазандалик, шунга ўхшаган хоббиларингиз борми?


Карима (0:08) :
Ха, Нози опа тикувчилигимни хам биласиз-а?
Карима (0:09) :
Тўкиш билан шугулланаман. Интернетдан нусхалар олиб бирон чиройли нарса яратиш жону дилим.
Карима (0:10) :
Бу ерда миллатдошларимиз жуда кўп. Яна дугонам хам бор. Улар хам илмий ходимнинг рафикаси, улар билан борди-келдимиз бор.


Ғиёс(0:11) :
Қиз бола учун бахт деганда қандай тушунчани тушунасиз?


Карима (0:14) :
Мен учун бахт, оиламнинг тинчлиги. Уларнинг сог -саломатлиги. Колганини узимиз яратамиз. Касрдек булмаса хам шинам уй, машина-буни хар бир киз орзу килади, лекин булар бахт эмас. Акл булса топиш мумкин. Оллох омонат берган жонимизнинг сог булишини бахт деб биламан. Бошка кизларнинг номидан жавоб беролмайман.


Анварбек(0:16) :
Форумдан ортган вақтизда нималар билан машғулсиз?


Карима (0:18) :
Агар билсангиз форумга факат “Аклий спорт” учун киряпман. Хозир вактни ҳар нарсадан қудратли эканлигини гувохиман. Тўгриси, овкатлангани зўрга вактим бор. Ўғлим ухлаганида хам ёнида бўлишим керак.


Ғиёс(0:19) :
Турмуш ўртоғиз билан танишишиз кандай бўлган?


Карима (0:19) :
Хозир хеч ким бизга ухшаб танишмаса керак.
Буни тарихи узун. Биз совчилар оркали танишганмиз.


Ғиёс(0:21) :
Қайсидир мавзуда телефонда танишганмиза диб ёзгандиз


Карима (0:22) :
ха, телефонда. Телефон билан боғлик мавзу бўлганлиги учун ёзгандим. Жуда эътиборли экансиз. Эсингизда колганига хайрон колдим.

Тарих узун деганим хам шунда-да.


Ғиёс(0:23) :
(Ушанга алдаб ўтирманг)) Бекорга модермасмиза)))


Карима (0:24) :
Тўй белгилангач, кайинотам ва дадам ўртага тушиб телефонда таништиришган. Бу телефонда танишишга киради тўғрими? Лекин тўй булиши аник эди, танишгунимизга қадар.


Ғиёс(0:25) :
Йўқ. Телефонда танишишга кирмайди. Совчилик орқали танишиш!

Телефонда адашиб тушиб қолиб гаплашиб кетса бу телефонда танишишга киради.


Карима (0:25) :
Лекин иккаламизнин хам гапимиз бир жойдан чикиб, бир-биримизга маъкул булдик ва Соат Шариповнинг шоусида айтиладиган гапни кайтараман. "Хозир бахтли оилалардан биримиз"
Кандай адашади?


Анварбек(0:26) :
Э, яшэнг, яшэнг.
Телефонда ўрашни назарда тутдилар
атайин адашиш


Ғиёс(0:27) :
адашиб тушиб қолдим дейдику. Баҳона қилиб.


Карима (0:27) :
Улар илмий ходим, мен ўкитувчи. Менимча бу иш бизга маъкулмас

Ғиёс(0:31) :
(Ғалати савол бераман. Ҳаммага берганим учун сизга ҳам бераман. Севганиз бормиди аввал?. Биринчи муҳаббат диганларидан


Карима (0:32) :
Жа ўлиб севганиммасу, тўғриси ёктирганим бўлган.


Нозима Насритдинова (0:34) :
Янги келинлигингизни эслайсизми? кийинчиликлар булганми? айнан нимадан кийналгансиз?
Нозима Насритдинова (0:35) :
Эрингизни кариндошлари билан муносабатданми ё уйдаги юмушларданмми? (яъни хар бир хонадоннинг уз конун-коидаси булади, килиб юрган ишингиз хам бу уйда бошкача булиши мумкин, куникиш дегандек)


Карима (0:35) :
Кийналишми?Билмадим. 24 ёшимда келин булганман. Куп нарсага аклим етарди.

Карима (0:37) :
эрим хам онам томондан хам отам томондан хам кариндош булганлиги учун муносабатларимиз идеал даражада. 6 та кайнсинглим бор. Улар билан жуда инок эдик. Коидаларга келсак, 4 ой канонам билан яшаганмиз, кулимни совук сувга урдирмаган.


Нозима Насритдинова (0:37) :
Қайнона-келин орасидаги келишмовчиликлар-чи? хар бир оилада булади менимча, ушанда кичикман деб бош эгганмисиз ё хакман деб талашганмисиз? эрингиз бу вазиятда нима килардилар?


Карима (0:40) :
Йўғ-е, унакаси бўлмаган. Аммо, хак холатимда хам хакман деб талашмаган булардим. Туйимиздан кейин 1 ой утмай Турмуш уртогим РФга келиб куйдилар. Мен чиллали келинчак, уйда колдим. 3 ой деганда РФга уларнинг ёнига келдим.

Карима (0:40) :
Эримнинг номидан бирон нима деёлмайман. менда хам ука бор. Агар укам онамга карши иш килса мэнга огир ботган буларди.
Анварбек(0:34) :
Форумга кириб келиш тарихингиз? Сайтни қаттан ешитиб келдиз?

Карима (0:46) :
Сайт хакида анчадан бери билардим. Лекин сайтнинг ичига 1 йил олдин тулик кириб келганман. Дастлаб Форумга кизикмадим. Форумга ёз ойларида (санаси эсимда йук) Юсерга хазилми? шунака мавзуга латифа ёздим. Тугри, латифа сал бачканарок эди. мен туфайли Бек у мавзуни запретга ташлади. Уша латифа Анварбекка роса ёккан эканми, икки репутация берганди. Уша репутацияга шунака хурсанд булиб кетгандимки... у пайтлар хозиргидек репутация йигиш осонмасди

Уша репутациядан илхомланиб кизика бошладим. Қарасам, форум жуда кизикарли хам экан., мунтазам катнаша бошладим


Анварбек(0:48) :
Латифаларизга гап йўқ, тан оламанки манга ёққан эди, лекин орасида 2-3таси жуда бачканалашди, уни муаллифи ким?


Карима (0:48) :
Менмас

Анварбек(0:49) :
ман кўзларимга ишонмас эдим

бу ман билган ledyми ёки ниқоблар ечилмоқдами?


Карима (0:49) :
Нега?


Анварбек(0:49) :
каби холатда эдим


Карима (0:49) :
мен ёзмагандим у латифани


Ғиёс(0:50) :
Мана шу жойда савол. Сиз бир марта агентда этгандиз. Латифаларга ҳўжайиним ҳам ёзиб туради деб. Нима сабабдан битта профилдан икки киши фойдаланасизлар.


Анварбек(0:50) :
аниқроғи бир икки юсерларга нисбатан камситиш ва қўполлик мавжуд эди


Карима (0:50) :
Кимга айтибман бу гапни?


Ғиёс(0:51) :
Балки бошқа мавзуларга ҳам ҳўжайниз сизни профилиздан ёзиб турарлар)?


Карима (0:51) :
латифаларга улар ёзмайди, бир марта ёзган. Бу ўша латифа,


Карима (0:53) :
йук. ёзмайди, вакти хам йук. Доим форумдалигимдан билсангиз булади. Уйда хам уз иши билан банд бўларди. Агар ёзгиси келса бунга имкониятимиз етарли, уйда ноутбук хам компютер хам бор. Ўзи нетга уланиб уз номидан кирган бўларди.

битта профилдан икки киши фойдаланмаймиз. Улар бир марта ёзган.

Анварбек(0:54) :
Ўша хўжайинингиз тарафидан ёзилган латифада сизнинг ҳам қўлингиз борлигини тан оласизми?


Карима (0:54) :
Йўк.


Анварбек(0:55) :
Сабаб? Улар форумдошлар исмини қандай қилиб билдилар? Нахот ўша пайт сиз нетдан йироқда эдиз?


Карима (0:55) :
Мен индамагандим ўшанда. Бекдан танбех эшитиб роса хафа булдим. Буни агентда кимгадир эмас, форумда кайсидир мавзуга ёзганимни эсладим.


Анварбек(0:56) :
Демак хабариз бор эди, ва тан оласиз


Ғиёс(0:56) :
(тан олмасез қутилмайсиз)


Карима (0:57) :
улар сайт ташкил топганидан бери сайтни кузатадилар. Мен бу сайтга аъзо буламан демагандим, узлари энг яхши сайт деб аъзо килдилар. Форуми хам "тоза" деган. Сизларни билмаса, буни каердан билади. Улар хамма форумдошларни таниганлар.




Анварбек(0:58) :
Фаолларни ҳам танидиларми?

Карима (0:59) :
Мени аъзо килганида кузга куринганлар Гиёс, Анварбек, Сарварио, Шахло, Вохид, Парвина эди.

Шуларни фаол деб билардик.
Карима (1:00) :
Яна фаол кизлар бор эди, хозир кирмай кетганлар, эсимга келмаяпти.

Карима (0:59) :
ха, албатта.
Анварбек(1:55) :
Демак хабариз бор эди, ва тан оласиз

Карима (1:01) :
Анварбек тан олдим, олдим...

Нозима Насритдинова (1:03) :
Айтингчи, форумдаги интеллектуал мавзуларда жуда фаолсиз. Саволларнинг аксариятига жавоб берасиз. Жавоб беришда уз билимингизга таянасизми ё турмуш уртогингиздан ёрдам сураган пайтларингиз хам буладими?

Анварбек(1:03) :
(хаққонийлик, адолатпарварлик шиоримиз)

Карима (1:04) :
Нози опа, улар Аклий спортдаги Жамшид аканинг ўйинларига мунтазам катнашишимни ёкламайдилар, хаттоки таъкиклаган пайтлари бўлган. Хозиргача таъкиклайдилар. Чунки ўзингизга маълум уйинда голиб такдирланади. Уларга бу ёкмайди. Хаттоки телефон номеримни берганимда жуда каттик гап эшитволганман. Хозиргача шу. Лекин уришда туриш йук деганларидек уйин жону дилим. Шунинг учун хозир факат мухлислик килаяпман.

Нозима Насритдинова (1:05) :
Лекин бунга мукофот борку, унгачи каршилик килмайдиларми?

Карима (1:08) :
Ўша совгани олишимга, яна мунтазам олишимга каршилик килган. Жамшид ака билан ёшлари тэнг. Иккаласи хам бошка давлатда. Жамшид ака хакида гамхурлик килиб ўйлайдилар. Хаттоки ўйинга катнашма, уша пулни мен бераман сэнга деб, таъкиклайдилар. Улар шунака олижаноб инсон.

Нозима Насритдинова (1:09) :
Тушунарли. Яна бир савол. Хозир мухлислик киляпсиз. Савол тузаётганизда уз билимингизга таянасизми ё китоб ва интернетдан фойдалансизми?
Жавобларни топаётгандачи? Интернетдан фойдаланасизми?

Ғиёс(1:09) :
(Лекин гап пулдамас. Уни қанчалигида)))

Карима (1:10) :

Фойдаланган пайтим хам булган. Лекин 85 % узим топганман.

Мухлислик килаётганда китобдан фойдаланаман, аник деталли саволлар барибир бир текшириб олингани маъкул. Савол буйича эътироз булмаслиги учун.

Нозима Насритдинова (1:12) :
Кўпрок тарихга қизикишингизни сездим

Карима (1:13) :
Ха, медицина ва табиий фанларга хам кизикишим баланд.

Анварбек(1:14) :
Форумнинг қайси бўлимларини ва қайси мавзуларни қизиқиб кузатасиз қайсиниларини эса умуман ўқимайсиз?

Карима (1:15) :
Мен кирмаган мавзу йўқ, хаммасига кираман.

Ёкканига хам, ёкмаганига хам.

Анварбек(1:15) :
Асосийлари? Мунтазам кутадиганлариз?

“Ақлий спорт”дан ташқари

Карима (1:16) :
“Мухлис минбари”, “Оила”, “Ижодистон” бўлимидаги мавзуларни диккат билан кузатаман.

Ғиёс(1:17) :
Анварбекни шахсий муаллифлик мавзуларига фикриз

Анварбек(1:17) :
шуни кутвотудим дисамде))

Карима (1:18) :
Ёкади. Доим расм куяман дейману, кунт килмаяпман. Мавзулари барибир техник одамникида.

Анварбек(1:19) :
Расмий блогим қария мавзулардан))

Нозима Насритдинова (1:17) :
Кўпрок кимнинг постларини кизикиш билан ўкийсиз?

Карима (1:19) :
Деярли хамма постни ўқийман. Лекин чатдаги мавзуларни эмас.

Ғиёс(1:20) :
Чатдаги мавзулар диганда қайси мавзуларни назарда тутдингиз?

Карима (1:21) :
Форум чатни. Агар кузим тушиб колмаса атайлабдан укиб чикмайман.

Анварбек(1:21) :
Шу ўринда танқидий савол бор

Ғиёс(1:21) :
Этинг мавлоно

Анварбек(1:23) :

Ақлий спорт, мухлис минбари, ижодистон, оила бўлимларини севиб кузатасиз ва уларда жудаям фаолсиз. Лекин айтингчи нима учун шу пайтга қадар шу бўлимларда мавзу очмадингиз?

Бунга нима тўсқинлик қилди?

Карима (1:27) :
Мавзу очгим келган. Лекин мавзулар керакми, йўкми деб куп ўйлаганман ва ўйлигича колиб кетган. Мен учун форумда мавзу очганда уни сони эмас сифати мухим. Узи шундогам бу бўлимларда сифатсиз мавзулар купайиб кетган. Ёниб чиккан гоя булмаса, нима керак мавзу очиб. Айрим юсерларнинг мавзулари факат узининг ники эътироф этилиши учун очилгандек

Ғиёс(1:27) :
Уша сифатиз деб топган мавзуларизни этингде.

Анварбек(1:28) :
ҳм қўшиламан, биттаси бор ЛС ҳам ёзганман

Анварбек(1:29) :
Ledy сифатиз деб эътироф этдингиз, қўшиламан, хоп лекин сиз умуман очмадингиз? Нимадан қўрқдингиз? Ёки ўзингизга ишонмадингизми?

Карима (1:30) :
Йўк, буни айтолмайман. Чунки форум оммавий, унда хаммани узимдай хам куролмайманда. Агар айтсам эгаси умуман тушунмаслиги мумкин. Балки бор имконият даражасида яратгандир. Форум институт кафедраси булса экан, хаммага бир хил даража талаб этилса.

Анварбек(1:30) :
шу иккала саволга иложи борича батафсил жавоб ёзишингизни хохлар эдим, сизнинг фикрингиз жуда кўпчиликка қизиқ

Ғиёс(1:30) :
Танқид бўлмаса ўсиш бўлмайди

Демак бу сизни фикрингиз. Шунинг учун этишиз керак.

Анварбек(1:31) :
Мангаям танқидлар бўлади, тўғри қабул қиламан

Карима (1:31) :
Ишонмадиммас, зур гоя кесса очарман.

Ғиёс(1:31) :
У одам кейин ўзини устида ишлармиди...

Анварбек(1:31) :
Синов учун ҳам очиб кўрмагансиз

Карима (1:32) :
мавзу очганманку,

Анварбек(1:32) :
қайси?>

Ғиёс(1:32) :
(лажа)

Ғиёс(1:32) :
Узбегим йигитлари [ 1 2 ]

Ғиёс(1:32) :
Абитуриент [ 1 2 3 ]

Анварбек(1:33) :
айнан Ақлий спорт мухлис минбари

Карима (1:33) :
Оила мавзусида хам битта бор.

Анварбек(1:34) :
Ижодистон

Анварбек(1:34) :
шуларда йўқ

Анварбек(1:34) :
битта “Оила”да бор

Карима (1:34) :
Энди харакат килиб кураман.

Анварбек(1:34) :
ок

Ман сизга ишонаман, бекорчи бефойда бир тийинга қиммат мавзу очмайсиз

2-тан олишиз, давом этамиз

Карима (1:36) :
Танкидга олганларимни булса очик айтолмайман. Сабаби уларни Лс оркали огохлантирганман. Улар мени тушунишган. Шунга очик айтсам уларга нисбатан хурматсизлик. Лекин мавзулар хаёт.
Карима (1:37) :
Анварбек мен форумдаги хамма шунака вазиятларни ЛС оркали узларига айтганман
Анварбек(1:37) :
(Ҳа манга ҳам этгансиз, у пайт чарчаган эдим, имловий хато кетган хеч ким сезмаган)

Ғиёс(1:36) :
савол беринг

Нозима Насритдинова (1:36) :
Форум оиладек. Оилада низолар булади. Форумдаги шу низоларга кандай карайсиз?

Нозима Насритдинова (1:37) :
Низодагиларни яраштиришга харакат киласизми? балки улардан бири билан яхширок муносабатдадурсиз, аммо у нохак. шунда нима киласиз?

Ғиёс(1:38) :
(Анвар бай бай)

Карима (1:38) :
Бировни ўртасига тушмайман. Шахсий муносабат даражасида. Хак тарафни курашиб тарафини оламан. Уни танимасам хам.

Карима (1:39) :
Низога келсак, форумнинг хам кизгин булиши ўша низоларга боғлиқ.

Ғиёс(1:39) :
Сиз учун энг есда қоларли НИЗОлар қайси

Карима (1:40) :
Бекнинг форумни ёпиш хакидаги фикри.

Яна Адмирал.


Sog' salomatlik...
 
GiyosСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 23:02 | Изох # 2
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
II kuni qolgan suhbatni davom etirdik.



Ғиёс(21:18) :
Сиздан форумда кандай янгиликлар кутсак булади. Бирон мавзу очасизми, ёки лойихалар қиласизми?

Карима:(21:20) :
Агар бирон лойиха ғояси келса, уни пишитиб албатта татбик этаман.

Ғиёс(21:20) :
Ҳозирча ўйлаганингиз йўқ...

Карима:(21:22) :
Лойиха эмасу, мавзу очиш хакида режаларим бор.

Ғиёс(21:22) :
Сир бўлмаса ғоясини айта оласизми?
Анварбек(21:22) :
Таҳминий консепсиясини...

Карима:(21:24) :
Йўк, айтсам кейин қўлим бормай қолиши мумкин, уни яхшилаб пишитиш керак. Максад мавзуни кўпайтириш эмас, барча юсерларни қизиқтира олсин, факатгина маълум катлам учун эмас.

Ғиёс(21:25) :
Сизга форум модератори лавозими берилса қандай ўзгартиришлар қилар эдингиз?
Карима:(21:26) :
Ўзимда бошқарувчилик лаёкати бор деб ўйламайман, шунинг учун берилган вазифани бажарардим.

Ғиёс(21:27) :
Ҳозир нима ўзгартириш киритган бўлардингиз?
Карима:(21:27) :
Форум шу холича хам жуда аъло.

Анварбек(21:27) :
Карима опа қайси мавзуларни тозалаш керак деб ўйлайиз?
Ғиёс(21:28) :
Ортикча мавзулар борми, сизнингча?

Карима:(21:32) :
Бор, нега йук экан? Масалан, “Менинг статусим”, “5000 000 000 000” пулим булганда, “Ишхонадаги севги”, “Ростини айтсам”... бу мавзулар кимга нима бера олади.

Карима:(21:38) :
Қолганларини муаллифларнинг ўзлари жонлантирса, уларни кераксиз мавзу деб бўлмайди. Юсерлар негадир тортишаётганда аёллар томон, кизлар томонга ажралиб колишяпти. Бу ривожланиш эмас, менга баъзан ғалати туюлади. Айрим йигитларнинг гаплари бугунги замоннинг йигитиники эмас. Уларнинг фикрича гўёки аёллар уйда ўтириб эрини топганига караб кун куриши керак. Ўзингиз ўйлаб куринг, шу туғрими? Бунакада бизда ривожланиш бўлмайди. Ривожланиш деб ким канака фикр айтсаю, уша мавзуга юзерларнинг окиб кириши эмас, балки у фикрлар ниманидир туғдира олиши керак.

Ғиёс(21:39) :
Форумдаги қатначилардан Тоp-10 тузиб беринг. 24 соат онлайн бу зўр дегани эмас, ғирт бекорчилик...

Карима:(21:56) :
1. Лоадинг - болаларча беғубор, теша тегмаган гаплар эгаси
2.Гиёс - ижодий фикрлаши кучли, Олий таълим даргохи тарбиясини олгани яккол куринади
3. Виждон - Хотами ут-Тоий, тартибли
4. Анвар - техниканинг пири
5. Нози опа - форумдаги энг яхши нейтрал юсер
6. Камол ака - хаётий тажрибага эга, форумдошларни бошини бирлаштирувчи юсер
7. Фаррух - тартибга каттик риоя килувчи
8. Дарк - диди кучли, оригинал мавзуларга эга
9. Бону - форумдаги энг яхши сухбатдош, ёкимтой киз
10. Дилрабо - бу кизни таърифлашга хожат йук, буни хамма яхши билади

Анварбек(21:57) :
Форумда фаоллашишдан аввал қайси юсерларнинг хатти-харакати ва унинг қайси мавзуларини қизиқиб кузатгансиз?
Карима:(21:58) :
Сайёд ва Парвинанинг мавзулари, колганлари эсимда йук

Анварбек(21:58) :
Она булишдан олдинги Карима ва хозирги Кариманинг фарклари?

Карима:(22:00) :
Фарки катта, олдинлари ўзимга ишонган, иродали, рухан кучли эдим. Хозир негадир хамма нарсадан хавотирга тушадиган, таъсирчанга айланганман. Гўёки осмон бошимга қулаб тушадигандай...

Анварбек(22:00) :
Дейлик сиз "Sayyod-FM" радиостансиясининг бош мухарририсиз. Бир суткалик эфирни юсерларга мавзулар билан таксимлаб чикинг.
Карима:(22:02) :
Бу жуда кийинку, масалан Бонуга "ижодистон"даги мавзуларни, Фаррухга мусикий дастурларни, маиший мавзуларни Камол акага, маърифий мавзуларни Дилрабога топширардим.

Анварбек(22:03) :
Мисол учун севгиномалар - xxxx, янгиликлар, - xxxx, смс - xxxx

Карима:(22:03) :
Болалар бўлимини Лоадингга топшираман десам хафа булмасин, у буни зўр уддаларди.

Анварбек(22:04) :
Лекин маъсулиятли вазифа,

Карима:(22:05) :
Янгиликлар-Анварбекка, Севги номаларини -Хушруйга, смсни -Виждонга

Карима:(22:05) :
тушунмадим

Ғиёс(22:06) :
Компютер ўйинларидан кайси бирларини ўйнаб турасиз?
Карима:(22:07) :
Лианкиан, бомба-жомба шуларни ўйнайман

Ғиёс(22:08) :
Олдин канака ўйинлар ўйнагансиз?

Компьютерингизнинг русуми канака?

Карима:(22:09) :
Университетда ўкиган давримдан шу ўйинларни ўйнайман. Бошкалари мураккаб.

Карима:(22:10) :
Компютер -пентиум 4 , ноутбук-Тошиба

Ғиёс(22:10) :
Уйланмаган ва турмушга чикмаганларга ҳар доим шу саволни берардим. Сизга эса бошкача килиб бермоқчиман. Форумдаги йигитларнинг ҳислатларидан идеал йигит ясаб беринг. Биламан, сиз яхши кузатувчисиз. Факат кўпларни яхши танимайман деманг. Таниганларингизни.

Карима:(22:13) :
Агар Виждондаги самимий очиккунгиллик, Ғиёсдаги бўй, Даркдаги дид, Лоадингдаги бегуборлик, Камол акадаги жиддийлик йигилса идеал йигит чикарди. Форумда бир-биридан ажойиб хислатли йигитлар озчилик эмас.

Анварбек(22:14) :
Тошкентга келишингиз билан биринчи бўлиб қайси юсер билан кўришар эдингиз? Ва нима учун айнан у билан?

Карима:(22:15) :
Нози опа билан, чунки энг якин маслахатчим. Мени доим куллаб-қувватлаб турадилар.

Анварбек(22:16) :
Карима опа Москвада ўзбек қизи бўлган тенгкур дугоналарингиз борми? Карима:(22:17) :
Бор, у хам оилали, 2та фарзанди бор. Тенгмиз

Анварбек(22:17) :
Нетга кирадиларми?
Карима:(22:18) :
Киради, факат мен билан гаплашишга, тиббиёт хакидаги сайтларга кўп киради.

Анварбек(22:18) :
Ундай бўлса нега уларни шу пайтгача фан-клубимизга жалб қилмадингиз?

Карима:(22:21) :
Иккаламиз бир жойда ўтирганимизда мен факат форумга ёзардим, у караб турарди. Мени бир тиббиёт сайтида кўрган нарсаларига жалб киларди. демак ўзида кизикиш бўлмаган, унга форум хакида кўп айтганман.

Анварбек(22:21) :
Тушунарли.

Анварбек(22:23) :
Миллий таомлардан мошкичирини хуш курардингиз-а? Бир марта форумда расмини хам жойлаштиргансиз, яна кайси таомларни тайёрлаб турасиз? Оилалик одамсиз, йигит киши кўнглига йўл- ошкозон оркали дейилади, шу фикрга бўлган муносабатингиз?
Карима:(22:25) :
У менинг эмас, Фаррухнинг талаба ўртокларига тайёрлаган таоми эди. Мошни унча ёктирмайман, тайёрламайман хам. Ўзбек таомларини Худога шукур, хаммасини тайёрлай оламан.

Карима:(22:26) :
Йигит киши хакикатдан ошкозони оркали эшитади дейди, тайёрлашни билишнинг ўзи камлик килади, унга маза бериб, махорат билан пишириш керак

Ғиёс(22:27) :
Форумдаги олдинги ва сўнгги тортишувларга фикрингиз?
Карима:(22:28) :
Улар шахсий булганлиги учун қизиққаним ҳам ўкиб кўрганим ҳам йўк.

Ғиёс(22:28) :
Шу тортишувлар форумга керакми?
Карима:(22:29) :
Бўлиб турадида. Икки киши орасидаку.

Анварбек(22:29) :
Кейинги ДБСда кимни кўришни истардингиз ва нима учун?
Карима:(22:31) :
Кейинги сонида Виждонни кўришни истардим. Сабаби уни якиндан билиш учун, бу бошкаларга хам қизиқ бўлса керак.

Анварбек(22:32) :
2012-йилдан янги мавсумда “ДБС” музейи ўз фаолиятини бошлайди, илк иштирокчи сифатида бизга нима такдим этасиз?

Карима:(22:33) :
Рус матрёшкаларини

Анварбек(22:33) :
Майли кутамиз
Фан-клубнинг қайси жонли лойихасида қатнашишни хоҳлар эдингиз?

Карима:(22:35) :
Иложини қилолганимда хаммасига қатнашиш орзуим

Анварбек(22:36) :
Хужайинингизни ҳам сухбатга чорласак бўладими?
Карима:(22:37) :
Хозир айтиб кўраман

Турмуш ўртоғи:(22:40) :
САЛОМ ҒИЁС, АНВАР!

Анварбек(22:41) :
Ассалому алайкум!
Ғиёс(22:41) :
Салом, хайрли кеч! Раҳмат, таклифимизга рози булганингиз учун.
Анварбек(22:41) :
Хизматлар билан чарчамасдан, мана сизниям бошингизни котириш учун сухбатга чорладик...
Турмуш ўртоғи22:42) :
ХАММАСИ ЯХШИ

Анварбек(22:42) :
Карима опани нима учун айнан форумига аъзо килдингиз? sayyod.uz бошқа форумлар хам бор эдику?

Ғиёс(22:43) :
SAyyod.uzга кириб келишингизни айтиб ўтсангиз? Сайтни кандай топгансиз?

Анварбек(22:43) :
Нечи йилдан бери сайтни кузатасиз?
Турмуш ўртоғи :(22:46) :
2008 ОХИРИ ЁКИ 2009 ЙИЛНИ БОШИДА ШУ САЙТГА АЪЗО БУЛГАНМАН. КАНДАЙДИР МАЪЛУМОТ ИЗЛАБ, ШУНДАН ТОПГАНМАН

Турмуш ўртоғи :(22:46) :
У ПАЙТЛАРИ КУПРОК ОЙ ХИТ-ПАРАДИГА ОВОЗ БЕРИШГА КИРАРДИМ

Анварбек(22:46) :
Аъзо бўлгансиз, кайси ник остида, ман сизни илк бор кўриб туришим?

Ғиёс(22:47) :
Биз ҳам ўша пайтлар аъзо бўлган эдик, ман Ғиёс ники остида ёзардим.
Турмуш ўртоғи :(22:48) :
3 ТА НИК БИЛАН КИРГАНМАН, АВВАЛГИЛАРИ 2 ТАСИ ЭСИМДА ЙУК

Ғиёс(22:48) :
Эсингизда қолгани қайси, хозир хам сайтда пост колдириб турасизми? Кайси ник билан?
Турмуш ўртоғи :(22:49) :
ЙЎК, БИР ЙИЛЧА БЎЛДИ КОММЕНТАРИЯ КОЛДИРМАЯПМАН, ФАКАТ ГОСТЬ БЎЛИБ КИРАМАН



Анварбек(22:50) :
Шунча вактдан бери сайтни мунтазам кузатар экансиз, демак сайтнинг турли даврлардаги фаолияти билан яхши танишсиз. Форум очилиши ва ривожланишини ҳам кузатганмисиз?
Турмуш ўртоғи :(22:52) :
ХА АЛБАТТА, ЭРТАЛАБ УЙКУДАН ТУРГАНИМДАН БИРИНЧИ ШУ САЙТГА КИРАМАН

АВВАЛЛАРИ ЖУДА ЯХШИ ЛОЙИХАЛАРИ БОР ЭДИ, ХОЗИР АФСУС ШУ ЛОЙИХАЛАР ТЎХТАБ КОЛДИ

Анварбек(22:52) :
Фан-клубдаги юсерларнинг кайси бирларини хакида тўлиқ маълумотга эгасиз?
Айнан қайси лойихалар, келинг бир ўша даврларни биргалашиб ёдга оламиз…

Турмуш ўртоғи :(22:54) :
ХЕЧ БИРИ ХАКИДА ТУЛИК МАЪЛУМОТГА ЭГА ЭМАСМАН, САБАБИ ХЕЧ КИМ БИЛАН ТАНИШИБ ДУСТ БУЛМАГАНМАН

Турмуш ўртоғи :(22:57) :
ОЙ ХИТ-ПАРАДИ ЛОЙИХАСИ БУЛАР ЭДИ. ЯНА ПАПАРАЦЦИ ЛОЙИХАСИ. МЕНГА ШУ ЛОЙИХА ЖУДА ЁКАРДИ. АЙНИКСА Б. ҚОДИРОВ ВА У. МИРХАМИДОВА КАТНАШГАН СОНИ ЖУДА ЗУР ЧИККАН.

Анварбек(22:57) :
Бизга сир эмаски, сиз рафиқангиз бўлмиш Карима опани форумга аъзо килгансиз, демак форум ва фан-клуб фаолияти сизни кайсидир маънода қониктиради ва ишонасиз, келинг ўша давр хакида кискача сўзлаб беринг…
Турмуш ўртоғи :(23:02) :
У ХАР КУНИ УЙДА МЕН ИНСТИТУТДАМАН. ЗЕРИКМАСИН ДЕБ ИНТЕРНЕТНИ УРГАТИБ ТУШУНТИРДИМ. ҚАРАСАМ КЎПРОК БЕТАЙИН ************** САЙТЛАРНИНГ ФОРУМЛАРИНИ ТИТКИЛАБ ЎТИРИБДИ. ҚАНДАЙ РЕГИСТРАЦИЯ БЎЛИШНИ БИЛМАЯПТИ. ШУНДАН КЕЙИН УНГА SAYYOD.COM ГА АЛОХИДА НИК ОЧИБ РЕГИСТРАЦИЯ КИЛИБ БЕРДИМ

Ғиёс(23:03) :
Нима сабабдан ўзингизнинг профилингиз йўқ, алохида профил очмагансиз?
Турмуш ўртоғи :(23:03) :
ЎТГАНМАН, ЛЕКИН БУ СИР БЎЛИБ ҚОЛА КОЛСИН

Анварбек(23:04) :
Хоп, форумда ёзганмисиз? Ёзиб турасизми?
Турмуш ўртоғи :(23:05) :
ЁЗГАНМАН. ОХИРГИ МАРТА 2-3 ОЙЧА ОЛДИН ЁЗГАНМАН

Ғиёс(23:06) :
Sayyod.uzни форуми бошка форумлардан нимаси билан ажралиб туради?
Анварбек(23:06) :
Ютуқ ва камчиликлари...
Турмуш ўртоғи :(23:08) :
ЭНГ БИРИНЧИ ФАРКИ, 1.ФОРУМ АХЛИНИНГ АХИЛЛИГИ.
2. ФОРУМНИНГ БАТАРТИБЛИГИ. 3. КАЙСИ ФОРУМДА КУРГАНСИЗ ЁШИ 30 ЁКИ УНДАН ОШГАН ИШТИРОКЧИЛАРНИ
4.БОШКА ХЕЧ БИР ФОРУМНИНГ ЖОНЛИ ЛОЙИХАСИ, УЗИГА ЖАЛБ КИЛА ОЛАДИГАН ТЕМАЛАРИ ЙУК

Турмуш ўртоғи :(23:10) :
ХАКИКАТНИ ЁЗИШИ, КЎЧИРМАКАШЛИК КИЛМАСЛИГИ, "АЙРИМ" ЛАРГА ПАХТА КЎЙМАСЛИГИ, ЛОЙИХАЛАРИ ЗАМОНАВИЙ ВА ҚИЗИҚАРЛИЛИГИ ЭНГ ЮТУГИ

Турмуш ўртоғи :(23:12) :
КАМЧИЛИГИ ОЛДИНДАН ЭЪЛОН КИЛИБ КЎЙГАН АЙРИМ МАВЗУЛАРНИ ЧИКАРМАСЛИГИ.
Анварбек(23:13) :
Форумдаги қайси юсер ёки модерларнинг фаолияти сизга маъқул?
Турмуш ўртоғи :(23:19) :
МОДЕРЛАР ХАФА БЎЛМАСИН, ХЕЧ БИРИНИНГ ИШИ АЪЛО ДАРАЖАДА ДЕБ БУЛМАЙДИ. ФАҚАТ КАМОЛ АКАНИ АЙТМАГАНДА, ЮСЕРЛАРДАН НОЗИ, ОЗОД АКА, ГИЁС ЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИГА ИЖОБИЙ ФИКРДАМАН. АНВАР ТЕМИР-ТЕРСАК БУЛИМИДА ЯХШИ МАВЗУЛАРНИ ОЧГАН

Анварбек(23:20) :
Ха, самимий фикрлар учун рахмат.

Ғиёс(23:31) :
Сиз Карима опага регистрациядан ўтиб берганман деб айтдингиз. Нима сабабдан харфи "l"edy da L кичикда бўлиб қолган?

Турмуш ўртоғи :(23:34) :
БИРИНЧИ ОЧГАН ПОЧТАСИДА ШУНДАЙ ЁЗГАН ЭДИМ. САБАБИ list.ru да факат ledy тугри келди. колганлари бор экан

Анварбек(23:35) :
Никнайм учун бу нарса беахамиятку?
Турмуш ўртоғи :(23:37) :
мен учун ахамиятли, бу биринчи почтаси, мен учун хамма биринчи фойдаланган нарсаларим кадрли. 1-синфдаги ёзув дафтарим халигача турибди

Ғиёс(23:43) :
Мана сиз форумни кузатиб борар экансиз, яна нималар қилса булади? Бирон лойихаларми, мавзуларми? Сизнинг фикрингизча...
Турмуш ўртоғи:(23:44) :
БУНИ ЎЙЛАБ КУРИШ КЕРАК.

Анварбек(23:45) :
ДБС муаллифига саволларингиз борми?
Ғиёс(23:45) :
Яъни Ғиёс ва Анварбекка
Турмуш ўртоғи :(23:45) :
АНВАРГА ЭЪТИРОЗИМ БОР.

Анварбек(23:45) :
Эшитаман
Анварбек(23:47) :
Кутилган ва кутилмаган, ёққан ва ёқмаган савол қайсилар бўлди?
Турмуш ўртоғи :(23:50) :
ФОРУМДА БИР МАВЗУСИ БОР, РАСМИЙ ТАСДИКЛАНГАН МАЪЛУМОТЛАР МАВЗУСИДА АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЁЗГАНДА ШОШМА-ШОШАРЛИК КИЛЯПТИ. ТВ.ДА ИШЛАГАНИ ЯХШИ ЛЕКИН, ДАВЛАТ АХАМИЯТИДАГИ РАСМИЙ ХАБАРЛАР ОДАТДА ДАВЛАТГА КАРАШЛИ ОАВ БИРИНЧИ ТАРКАТИЛАДИ. ШУНДАН СУНГ ФОРУМГА ЧИКАРИШ МУМКИН

Анварбек(23:50) :
Жавоб қилсам майлими?
Турмуш ўртоғи :(23:51) :
ХЎП

Анварбек(23:51) :
Авваламбор мани расмий блокимни кузатганингиз учун хам ташаккур...
Ғиёс(23:52) :
(«"Rasmiy blok"» илк очган мавзуларидан)
Анварбек(23:53) :
Айнан фишкаси ҳам шундаки, янгиликларни хаммадан олдин халққа етказиш, тўғри баъзи холларда ўта сиёсий нарсаларни ёзаман, бу борада шахсан сардор акадан рухсат олганман. Мани фаолият даргохим бўлмиш “АХБОРОТ”да ишлаганим учун бу борада манга ишонч билдирганлар.
Турмуш ўртоғи :(23:54) :
УНДА ХОХИШИНГИЗ. БОШКА БУ МАСАЛАДА ЭЪТИРОЗ БИЛДИРМАЙМАН

Анварбек(23:54) :
Хозирги ёшлар"Axborot"ни кўришмайди

Анварбек(23:55) :
Ахборот асрида тезкорлик давр талаби

Анварбек(23:55) :
Берилган саволдан хурсандман, демак мани фаолиятимни кузатасиз?

Турмуш ўртоғи :(23:55) :
ЛЕКИН АНВАРНИ ҒИЁСДАН БИР ИККИ БОШ УСТУН КЎРАМАН
Турмуш ўртоғи :(23:55) :
САБАБИ МЕНИ ФОРУМДА БИР НЕЧА БОР КУЛЛАБ КУВВАТЛАГАНИ УЧУН(хазил)
Ғиёс(23:56) :
Ман пора бермиманде (хазил)

Турмуш ўртоғи :(23:57) :
ҒИЁС ХАФА БЎЛМАНГ, МЕН ТЎҒРИ ГАПНИ БЕТИГА ГАПИРАМАН, ШУНИНГ УЧУН КЎПЧИЛИККА ЁКМАЙМАН

Ғиёс(23:57) :
Ока шуниси тўғри.

Анварбек(23:57) :
Самимий фикр, эътирозлар учун рахмат
Ғиёс(23:57) :
Юзига айтиш керак, ўзи билсин бўлди.
ДБС лойихасига фикрингиз. Бу лойихани олдиндан кузатиб борармидингиз? Сиз билан бўлиб ўтган 9 сонига кандай фикр билдирасиз? (Жонли лойиха эди. Лекин техник сабабларга кўра ёзма тарзда бўлмоқда)

Турмуш ўртоғи :(0:00) :
ЖУДА ЯХШИ ЛОЙИХА, МЕНГА ЁКАДИ. ИЛОЖИ БЎЛСА КАМОЛ АКА БИЛАН ОЗОД АКАНИ ХАМ ДАВРАГА ҚЎШИБ СУХБАТ ЎТКАЗИЛСА ЯНА ХАМ ҚИЗИҚАРЛИ БЎЛАР ЭДИ ДЕБ ЎЙЛАЙМАН. ИЛОЖИ БУЛСА ОВОЗНИ ХАМ ЁЗИБ ОЛИБ. ҚЎЙИШ КЕРАК

Ғиёс(0:01) :
Охирги икки сонида овоз ёзилган жойлари қўйилди, тўлиқ эмасу, лекин қизиқ жойлари эди.

Анварбек(0:05) :
Бизга вакт ажратганингиз учун ташаккур, илмий фаолиятингизга омад ва зафарлар тилаймиз!

Турмуш ўртоғи :(0:05) :
РАХМАТ. СИЗЛАРГА ХАМ1

Ғиёс(0:06) :
Форумда сизнинг иштирокингизни кўришимиз мумкинми? Якин орада... Анварбек(0:07) :
Янаям рахматки, сиз бизга қимматли ва билимдон юсерни аъзо килдингиз.
Турмуш ўртоғи :(0:08) :
АНИК АЙТОЛМАЙМАН, БАЛКИМ ПОСТ КОЛДИРАРМАН. ХОЗИР ФОРУМДА УТИРИШГА ВАКТИМ КАМРОК. КУПРОК ИЛМИЙ ИШИМ БИЛАН ОВОРАМАН. ШУНГА ХОЗИРЧА ПОСТ КОЛДИРМАЯПМАН

Ғиёс(0:09) :
Форумчиларга тилакларингиз...
Турмуш ўртоғи :(0:10) :
ФОРУМНИ БУНДАНДА ГУЛЛАБ ЯШНАТИШСИН. ҒИЁС БИЛАН ФАЗЛИДДИНДАН ЯНАДА КИЗИКАРЛИ ХИКОЯЛАРИНИ КУТИБ КОЛАМИЗ

Анварбек(0:11) :
Рахмат
Анварбек(0:11) :
Карима опа шу ердамисиз?

Карима:(0:11) :
хмм...

Ғиёс(0:11) :
Рахмат
Анварбек(0:12) :
ooо Бундан чикди сиз хамкасбим Ғиёснинг Мен севмайманку хикоясини ўқийсиз?
Карима:(0:12) :
Кучириб хам олганмиз.

Ғиёс(0:13) :
OOO рахмат
Карима:(0:13) :
ўкиймиз
Анварбек(0:15) :
Карима опа шу пайтгача қайсидир юсерга бера олмаган савол, ёки танқид, тушунмовчилик бўлган холатдаги айта олмаган сўзингиз бўлса, мана мархамат сиз учун имконият берамиз...
Карима:(0:16) :
Бунака холат бўлгани йўк, темирни қизиғида босиб келганман доим...
Анварбек(0:16) :
Эслаб кўринг, балки бордир
Карима:(0:17) :
Йук, йук... хаммадан хурсандман.

Ғиёс(0:17) :
Карима опа янги юсерларга маслахатингизми, таклифингизми, илтимас, тилагингизми бўлса айтиб юборсангиз...
Карима:(0:21) :
Уларга тилакларим, доим соғ булишсиз. Мен форумни Фазлиддин, Ғиёс, Нози, Зухрахон, Хушрўй, Дилрабо, Анварбек, Виждон, Камол акаларсиз тасаввур килаолмайман. Кимни айтмасам, узр. Умуман форумда янгиларни якдил булишини истайман. Янгилар билан тушунмовчиликлар бўлиши мумкин, бунга улар айбдор эмас, мен хам бошида зўрга мослашганман, уларнинг хам мослашиб кетишларини истайман. Таклифим-янгилар келинг янада иноклашамиз, Форумни бундан-да мустахкам бўлишига ривожимизни қўшамиз. Мен кимни ранжитган бўлсам-балки туғри килгандирман, лекин узр сурайман.

Ғиёс(0:21) :
Форумдошларга тилакларингиз…



Карима:(0:22) :
Тилагим Янги 2012 -йил барча юсерларнинг оиласига тинчлик, осойишталик, бахт-омад олиб келсин. Мухими, соглиги янада мустахкамлансин.

Карима :(0:26) :
Майли, боя турмуш уртогимдан агент хакида сурабсизлар? Тугрукхонада пайтим телефон оркали айтиб турардилар, мен узим Нози опа билан гаплашишини айтганман.

Ғиёс(0:24) :
Карима опа бугунги ДБС 9 сонига фикрингиз...

Карима :(0:29) :
Бугунги сонини тугриси бунака бўлади деб ўйламагандим. Тўғри сизлар, хазил, танкидий саволлар булади, деб огохлантирдиларингиз, лекин Турмуш ўртоғимнинг 2 дона латифа мени номимдан ёзгани катта фожеамас, яна профил хакидаги саволлар хам. Масалан узим шахсан бировнинг профилига кириб кўрмайман хам

2 та профил очмаганман хеч качон

Анварбек(0:30) :
Умуман олганда дастурдаги иштирокингиз учун ташаккур. Яхши ёмон, танкидий саволларни тўгри қабул киласиз деб ўйлайман.
Ғиёс(0:31) :
Ака ва Карима опа сухбат учун рахмат. Энг яхшит тилаклар сизлар учун. Жуда ажойиб сухбат бўлди.

Карима:
(СИЗЛАРГА ХАМ КАТТА РАХМАТ, ЭЪТИБОР УЧУН)

Userlarga ta'rifni o'zlari yozdilar. Agentdan tashqarida. Agentda yozganlarida fikrlarni bo'lishimiz aniq edi. Savol keladide)))

Адмирал -форумдаги салбий авторитет хам деб булмайди. Сабаби кирмай кетганларига 3-4 ой булди, бизнинг булса эсимиздан чикканича йук. Кирганларида форумга гугурт чўпини ёндириб кирардилар, форум бир пасда тўлиб коларди

bek88-форумда доим уз фикрини колдирадилар, фикрлари сал таркок, лекин ажойиб йигит.
bek_x6-Исломжон-форумдаги энг эътиборли, катталарни хурмат килувчи, ўзлари хам хурматга сазовор, одобли юсер.

B_A_R_C_A – талаба, “Заковат” ўйинимизнинг фаол иштирокчиси. Билимли юсер.

Bоnu – Хушчакчак сухбатдош, тезда хамманинг кўнглидан жой олишга улгурдилар. Керакли пайтда ўзининг қимматли маслахатларини дариғ тутмайдилар.

QALQON –илмий ходим. Кўп постлари далил ва исбот билан бўлади. Постларида билиниб туради, илмли киши эканлиги

Qoraqosh – Рус қизи бўлиб қолишни жуда истовчи юсерка. Беседкани доим бўш қолдирмайдилар. Форумда ўз ўриндарига эга. Албатта талабалик насиб этишини тилаб қоламиз.

Real_Madrid – Талаба. Яна 3 та ажралмас дўсти бор. Форумдаги фаол ва интилувчан юсерлардан.

YoJiK – янги юсер. Тўғриси ёшини билолмадим. Қизиққанимга сабаб жуда фикрлари пурмаъно экан. Тезда ўз ўрнини топиб бормоқда.

YoLgOnCHi_BoLa – Хазилкаш ва дилкаш йигит. Ўзлари хам хазилни кўтарарканлар. Муомаласи зўр. Хар холда танқидга учраганда “таппа ташланиб кетмас” эканлар

Imomrasulxon – бу йигит хам янги, Фаол бўлишини кутиб коламиз. Яқиндан танимас эканман.

oybek – Ажойиб ва фаол юсер. Аёллари хам юсерка, адашмасам. “Жумбоқ”ларни роса қиздирмоқдалар. “Заковат”га мухлислик қилишини истаймиз.

Sоkina – таърифлашга сўзлар кам. Жуда хурматга сазовор, ўз ва ўзгалар қадрини сақловчи, диний билими етарли, ибратга лойик сингилжоним.

SarVario – Модератор. Негадир ўзлари кам пост колдирадилар. Охирги пайтлари модерлик иши хам кам сезилмоқда. Сарварио сизнинг ўрнингиз бўлакча. Ўрнингизни йўқотманг, айниқса янги юсерлар сизни албатта таниши шарт.

Shukronа – Тезда ўз ўрнини топа олган, эътиборли юсерка. Постлари бефарқ қолдирмайди.

SmartDent – Хилола. Стоматолог. Актив юсерка. Менимча хамма фанлардан билимдонлар.

Dictator – кам кирадилар. Аваторларидан бир кўрккан эдик, йўқ, муомалалари бинойидек экан.

Dilnoza –Сайт рахбарини тиш-тирноғи билан химоя қиладилар. Бош сахифада хамиши пост колдирадилар.

FC_PAXTAKOR – “Ақлий спорт”ни кузатиб, қатнашиб борадилар. Никларидан маълум ашаддий “Пахтакор”нинг мухлисилиги

Feruza – келинойимиз, форумнинг аклли юсерларидан бири бўлиб доимий иштирокчимиз бўлишига тилакдошман.

fer_shon – бу юсеркани согиндим..

hayol- ижодларига тан бераман, постлари ё бор килади, ёки

Hushroy – яхши ва дилкаш сухбатдош. Дунёкараши кенг. Хаммага кумак беришга шошилади.

KomilEl – Москвадалар. Аваторлари роса ёкадида. Яхши бола.

LADY – Очган мавзуси менга жуда ёкади. Узлари билан сира сухбатлашмадик. Форумга кайтишини истардим.

Liverpul – Тўрт мушкетёрларнинг бири

Loading-Энг кўп постга эга ва доимгдай ЮЛДУЗ.

Chingiz_Madadian –орзулари бир олам, интилувчан ва харакатчан йигит. Жиззахлик.

Vijdon – Бу йигитни танимайман. (хазил) Форум Виждони

Nikki – каерга кочиб кетди бу киз билолмадим. Кун фикрида зур гапларни ёзиб қолдирганлар

VENENA_89 – Чарос жуда кам киради. Жонли лойихаларда катнашиб турадилар.

Zuxraxon –Укимишли ва мехрибон қиз. Жонлари соғ бўлсинлар.

Lucia – келинчак. Бу қизга бахт-ва омад тилайман

loloshechka –Форумнинг Самаркандлик иштирокчиси. Доим активлар. Тиббиёт коллежида талаба
BOBO – Форумнинг ёши улуғ отахони. Аммо биз билан кириб кетдилар.

komol_76 – Бу модератор форумга кирдиларда хамма жойда тартиб ўрнатдилар. Уларнинг гаплари мен учун конундай

Kamola –асли Андижонлик бир ўгилнинг онаси. Яхши сухбатдош

Giyos-модератор. Жиддий экан анча. Менда яхши тасурот уйготганлар. Оилавий хурматимизни қозонди.

Farrux –яна 3 та мушкетёрни форумга олиб кирдилар. Доим тартиб талаб киладилар.

DiLinZaDa –Ёкимтой ва исмлари каби Дилрабо қиз. Суратга тушишни жуда боплайдилар.

Dark – диди нозик. Ўзгача стили бор йигит.

Smiley – Америкадаги юсер. ВИП гурухида.

Shahzod – Туркияда хозир. Негадир йўқ бўлиб колди. “Согинтирган юсер”ларга ёзиш керак.

unet – 8-ДБС мехмони. Кореадаги

toxaclub – Бу йигит бирданига форумни тарк этди. КАЙТИНГ ТОХАКЛУБ.

writer – Форумга илк кирганимда шу кизга кўзим тушган. Факат жонли лойихаларнинг доимий иштирокчиси. Янги кирганларга хам ўзингизни форумнинг ашаддий мухлисаси эканлигингизни исботлашингиз керак.

Nodira_M – актив юсерка. Шахзоданинг кўшниси бўлганликлари эсимда қолган. Адашмадим шекилли.

NOZI –Изохлар модератори. Хакикат каерда десангиз Нози опани изланг. Нози опамиз хеч кимдан ўзининг қимматли маслахатларини дариғ тутмайдиган инсон. № та шириндан-шакар қизалокларнинг онаси.

Mana shunaqa gaplar. DBS 9 sonini shu tariqa tugatdik. Suhbat qanaqa bo’lganini o’zingiz baholaysizlar.
(Vaqtim sal kamroq bo’lgani uchun dizayn ustida oxirigacha ishlay olmadim. Vaqtim bo’ganda to’g’rilab qo’yaman.)
Agentdan matnlarni Karima opani o’zlari to’g’rilab berdilar.


Sog' salomatlik...
 
NOZIСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 23:21 | Изох # 3
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Мен биринчи укидимми? Сухбат ростанам ажойиб рухда утганди))) аммо 2-кунимизни кутиш роса кизик булганди))) Ледининг биз кетма-кет, устма-уст берган саволларимизга адашмай, чалкашмай жавоб беришларига койил колдим. Фикрлари булинмади. Уларни янада якинрок танидим, деярли кунора агентда гаплашиб турсак хам, салом-алик, кундалик муаммолар билан уртоклашамиз, лекин бунчалик хар томонлама гаплашиб курмагандим. Мени мехмон кузатувчи килиб чакирганларига Гиёсдан миннатдорман

 
oybekСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 23:32 | Изох # 4
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
raxmat sizlarga mazmunli suxbat uchun.Shu bilan tugaganmi.
iye davomi bor ekanku zur-zur gap yuq savollarga xam,javoblarga xam. smile




Изохни тахрирлади (ўзгартирди) oybek - Чоршанба, 18-Янв-2012, 01:00
 
BоnuСана: Сешанба, 17-Янв-2012, 23:56 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Ярмини ўқиб чиқиб кетибман давоминиям ўқидим. Самимий ва қизиқарли сухбат бўлиб ўтибди. Журналистларимизга рахмат. Каримахонга ҳам алоҳида рахмат. Бону хақидаги фикрлари учун.

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
mirandaСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 00:34 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Men kutgan suxbat bo'lipti. Tog'risi Dbs loyixasini mexmoni Karima opa bn juda xoxlagandim. Chunki Karima opani fikrlashi dunyo qarashi yoqadi. Shuning un Karima opa xaqda yanada yaxshiroq bilmoqchi edim. Suxbatni o'qidim samimiy bo'lipti suxbat. Loyixa mualliflariga xam raxmat bu loyixa orqali forumdoshlarni yanada yaqinroq bilip olyapmiz. Loyixani keyingi sonini kutip qolamiz. Aytgancha nega Forum a'zolariga tarif qolip ketdi.
 
VijdonСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 02:47 | Изох # 7
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
DBS judayam chiroyli va qiziqarli tarzda o'tkizilibdi. Buning uchun tinchimas moderatorlarimizga raxmat.
Ledy xonim, forumdoashlarimizga bo'lgan iliq tilaklariz uchun sizdan minnatdormiz, baraka toping.
Turmush o'rtog'ingiz shubxasiz oliyjanob insonlar. Lekin ulardan sizni o'yinlarimizda keyinchalik ishtirokchi sifatida xam qatnashishizga ruxsat berishlarini so'rab qolardim. Sababi savollarga javob topishga judayam qiziqasiz, chunki ilmga chanqoq va zukko forumdoshslarimizdansiz.
Ledy xonim manga bo'lgan iliq fikrlariz uchun tashakkurlarim. Manga ko'p kerakli maslaxatlar bergansiz, sizdan xali ko'p ilmlarni o'rgansa bo'ladi. Sizni postlarizni o'qib xaqiqiy iqtidor egasi, xar mavzuga aqlan yondashadigan faol va super yuser ekanligizga amin bo'lganman. Ilohim baxtli bo'linglar.

Shu desez... DBSni keyingi sonini man bilan o'tkizishni istagansiz, albatta xoxishingiz man uchun faxrli va quvonarli xol. Manga bolgan e'tiborlarizdan judayam mamnunman. Bu istagizni xech qachon ahamiyatsiz qoldirmiman. Lekin... agar siz va moderlarimiz noto'g'ri chunmasalar, keyinchalik, o'zim tayyor bo'lgan paytimda DBSni o'tkizsak(xabar bersam) bo'ladimi? Ungacha qaysi yuserimiz bilan muloqotda bo'lish rejalashtirilgan bo'lsa, o'tkizib olishiz mumkin.
Tag'in o'zini obqochvotti deb o'ylamanglar)))
Ledy xonim barchasi uchun alohida raxmat.


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
LoadingСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 04:03 | Изох # 8
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Karima opa Giyos NOZI Anv@rbek ..aka ajayib suxbat uchun katta raxmat. Faqat hafa bo'misilar soat 2:57 bo'ldi. Uyquga mushtoq, gapga no'noqman.
Bilaman ledy(Karima opa) xozir har bir xarifni o'qib quvonib o'tiribtilar. Opa ko'zizni asren. Ertagayam kun bor. Nasib qilsa xali ko'p birgamiz. Chunki shunaqa duo qiludik.

Xurmati extiromi bilan. Loading...Fazliddin Nicki.


Faqat 3 ta shart!
 
loloshechkaСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 08:08 | Изох # 9
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 433
Холати: Хозир йўқ
Suhbat juda chiroyli o'tibdi.Rahmat smile .

Baxt-bu qalb hotirjamligidir
 
FC_PAXTAKORСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 11:16 | Изох # 10
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Yaxshi suhbat bo'libdi. Karima opa Sirdaryodan ekansizlar men Sayhunoboddanman. Anv@rbek "hozirgi yoshlar Axborot ko'rmaydi" debsiz. Shaxsan men ko'rib boraman. Omad yana kutamiz keyingi sonlarini.

Добавлено (18-Янв-2012, 10:16)
---------------------------------------------
Yaxshi suhbat bo'libdi. Karima opa Sirdaryodan ekansizlar men Sayhunoboddanman. Anv@rbek "hozirgi yoshlar Axborot ko'rmaydi" debsiz. Shaxsan men ko'rib boraman. Omad yana kutamiz keyingi sonlarini.


Omad
 
bek_x6Сана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 12:08 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
suxbat juda qiziqarli o'tibdi smile
Karimaopa oilezga baxt, ishlarizga omad tilab qolaman.
Giyosoka, Anvarbek shunday loyihalar tuzib charchamela Iloxim.
Noziopa sizgahan tashakkur smile


Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
komol_76Сана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 13:12 | Изох # 12
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
тўғриси, "Дугоналарим билмаган сирлар" йўўўўғээээ Дўстим билан суҳбатнинг шу сонини битта нафасда ўқиб чиқдим... саволлар ҳам жавоблар ҳам жуда аниқ, тиниқ ва мазмунли. Йигитларда ўсиш бўлаётганлиги, уларда интилиш, тайёргарлик жараёнлари янада чуқурлашаётганлигини қайд этишни лозим деб топардим. Рахмат

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
HushroyСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 15:45 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Балли йигитлар!
Ва балли кизлар!
Ташаккур!
 
GiyosСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 22:56 | Изох # 14
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Userlarga ta'rif qo'yildi.

Sog' salomatlik...
 
DiLinZaDaСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 23:21 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 639
Холати: Хозир йўқ
ledy (Karima opa) judayam teran fikrlisde Qoyil sizdan ancha muncha maslahat olishim kere ekan)))

Sen uchun qadrli bo'lganlarni unutma.
 
FC_PAXTAKORСана: Чоршанба, 18-Янв-2012, 23:37 | Изох # 16
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
ledy opa ta'rif uchun rahmat

Omad
 
mirandaСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 00:43 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Tariflar zo'r. Faqat men qolip ketipman xaxaxaxaxaxaxaxa o'zi bilinmas qizmanda
 
Anv@rbekСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 00:46 | Изох # 18
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Quote (miranda)
Tariflar zo'r. Faqat men qolip ketipman xaxaxaxaxaxaxaxa o'zi bilinmas qizmanda

- Miranda forumda faolashing, va albatta keyinggi ta'riflarda sizning ismingiz yangraydi.



 
mirandaСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 00:50 | Изох # 19
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 94
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 146
Холати: Хозир йўқ
Voy men xazillashgandim.
 
HushroyСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 01:26 | Изох # 20
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Ажойиб сухбат! Рахмат Карима!
 
DarkСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 02:31 | Изох # 21
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
Karima opa va Nozi opa, Giyos oga va Anvar oga man wu temaga qiziqmas edim. Ledy bn dbs bolganligi, ulani javoblariga qiziqib kirgandim. Juda ham qiziqarli, urnak olsa buladigan temekan.
Maza qib uqib chiqdim. Keyingilarini kutaman.


 
NOZIСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 02:53 | Изох # 22
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Dark, DBS ning avvalgi sonlari ham qiziq bolgan biggrin

 
DarkСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 03:01 | Изох # 23
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
qidirib topaman... Qiziqdim, albatta uqib çiqaman.

 
Anv@rbekСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 03:03 | Изох # 24
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
shu bo'limni 2-saxifasida joylashgan: Toxaclub, Loading, Dilya, Parvina, Sherzod, Nozi, Writer, Unet


 
YoJiKСана: Пайшанба, 19-Янв-2012, 05:46 | Изох # 25
Рўйхатда
Гурух: VIP
Изохлар: 20
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1189
Холати: Хозир йўқ
10 kim boladi?

В мире много всего вредного...вот Я, например!
 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » DBS-9: ledy (Do'stim bilan suhbat)
Страница 1 из 3123»
Поиск: