Sayyod | Сана: Сешанба, 14-Июн-2011, 04:53 | Изох # 1 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| Боши сайт янгиликларида (манба)
ДАВОМИ:
Зебо: - Сиз учун “пиар” нима? Масалан, “пиар” сўзини ўзи? Хонанда, шоу бизнес вакили сифатида?
Каниза: - Биринчи ўринда, “пиар” мен учун ҳамма нарса! Бугунги кунда мен ҳақимда ёмон гапиришса ҳам, мен хурсанд бўламан. Биласизми нега? Чунки, мен ҳақимда гапиришяпти! Демак, кимгадир мен ҳақимда гапириш қизиқарли.
Зебо: - Навбатдаги саволни, шу сўзларингиздан келиб чиққан ҳолда беряпман. Бутун дунё шоу–бизнесида “пиар” ҳамма учун муҳим роль ўйнайди. Масалан, ҳозир ўзингиз, мен учун “чёрный пиар” ҳам “пиар” дедингиз!
Каниза: - Ҳа, тўғри!
Зебо: - Кимдир “чёрный пиар” ҳам қилади. Халқда ҳам бор шу нарса. Масалан, сиз учун “чёрный пиар” ҳам яхши. Сиз буни қабул қила оласиз. Энг, муҳими, сиз ҳақингизда гапиришлари, шундайми?
Каниза: - Йўқ, муҳими мен ҳақимда гапиришлари эмас. Бошида “чёрный пиар”га муносабатим... (ўйланиб) бошида, хафа бўлганман, кичик дипрессиялар ҳам бўлган. Лекин, бугунги кунда мен бундан хурсанд бўламан. Биласизми нега? Чунки, масалан ҳозир Ўзбекистонда “чёрный пиар” у даражада ривожланмаган. Лекин, кириб келяпти.
Зебо: - Ҳа, асосчиларидан бири сиз!
Каниза: - Йўқ, бундай эмас. Мен шунчаки, бу борада бошқаларни муҳокама қилишни ҳоҳламайман. Хорижда эса, бу учун ҳаттоки, пул тўлашади.
Зебо: - Ҳа, “пиарчилар”га!
Каниза: - Мен “чёрный пиар” бугунги кунда унча қўрқинчли эмас! Мен тўхтаб қолмоқчи эмасман! Қайсидир маънода бу куч беради ва сен шундай эмаслигингни исботлашга ҳаракат қиласан!
Зебо: - Демак, сиз аслида ундай эмаслигингизни исботлашга ҳаракат қиласиз ва бу сизга қаттиқ тегади, ранжитади?
Каниза: - Бошида қаттиқ тегиб, ранжитган. Лекин, ҳозир эса, йўқ!
Зебо: - Ҳозир ҳеч кимга бундай эмасман деб, исботламоқчи эмассиз.
Каниза: - Менга ҳозир буни фарқи йўқ.
Зебо: - Саволим имидж ҳақида. Кузатишим бўйича, сиз имиджга катта аҳамият берасиз. Бу мақтовга лойиқ иш. Чунки, ҳамма клипларингизда ўзгарасиз. Имиджингиз ва ўз устингизда ишлаётганингиз билинади. Имиджингизда, кўринишингизда чет эл услуби киритилади. Кўзлар, юришлар, клиплар, бу сизни имиджингиз! Сизни яқинларингиз, бу борада сизни қанчалик қўллаб-қувватлашади?
Каниза: - Ота-онам авваламбор, бир нарсам ёқмаса, албатта, айтиб тўғрилашади. Мен уларни розилигисиз ҳеч нарса қилмайман. Нима бўлганида ҳам, доим қўллаб-қувватлашади. Масалан, клиплардаги образларим устида гапиришганида ҳам, боя айтилгандек, “чёрный пиар” бўлганда ҳам, умуман ҳамма вақт! Имиджим ва образларим борасида эса, шуни айтмоқчиман-ки, мен жуда, жуда, жуда ҳам шоубизнесдаги ҳеч қайси аёл санъаткорларга ўхшаб қолмасликни ҳоҳлайман! Ҳар бир образимни такрорламасликка ҳаракат қиламан! Образларим устида ўзим ишлайман ва бу мен учун жуда ҳам муҳим! Бугунги кунда, бояги саволингизга қайтсак, “чёрный пиар” ҳам қилишди. Мана ҳиндча қўшиқ қилдим, сари кийдим, ундан сўнг, миллий қўшиқ куйладим. Миллий кўйлак, адрасларда, образларда чиқдим. Лекин, ҳеч ким гапирмади. Мана шундай вақтда, мен учун “чёрный пиар”, қайсидир даражада пиар экани билинди.
Зебо: - Бундан келиб чиқади-ки, сизни меҳнатларингиз, имиджингиз, нимаики қилишингиздан асосий мақсад, асосийси фақат сиз ҳақингизда гапиришсин! Шундайми? Фарқи йўқ, ёмон гапми, яхшими?
Каниза: - Йўқ, фақат гапиришсин эмас! Биринчидан мен ким учундир, бу ишларни қилаётганим йўқ!
Зебо: - Ҳозиргина миллий қўшиқ айтиб, клип қилдим, лекин ҳеч ким гапирмади дедингиз-ку.
Каниза: - Ҳеч қандай фикр бўлмади. Яхши ҳам дейишмади, ёмон ҳам.
Зебо: - Лекин, мен ўзим учун қиламан, ўзим учун куйлайман дедингиз-ку. Гапиришмаса, сизга буни нима фарқи бор?
Каниза: - Гап бунда эмас! Шунчаки, ҳозирги кунда бизни авлодга, мухлисларни бирдек кўнглини топиш қийин. Ҳар бир санъаткорни ўз мухлислари бўлади. Кимгадир ёқасан, кимгадир йўқ. Мен бу ишларни кимгадир ёқиш учунмас, ўзимга ёққани учун қиламан. Мен биринчи навбатда ўзимдан келиб чиқаман, кейин қисман ўйлайман, бошқаларга ёқармикан деб. 100 фоиздан 70 фоизи ўзимдан бўлади. Масалан, клип учун кийим, нимадир олганда ҳам, ўша нарсани бошқаларга ҳам ёқса, оласиз. Мен ҳам, нимадир қилганда, ниманидир ҳал қилганда, албатта бошқалар билан маслаҳатлашаман.
Зебо: - Сизни яхши тарафлама, янги қирраларингиз очиляпти. Ҳар бир инсон ҳар бир соҳада нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечади, ёки йўқотади. Сиз санъат йўлида нимадан воз кечдингиз ёки йўқотдингиз?
Каниза: - (ўйланиб, сукутдан сўнг) Мен санъат йўлида бир нимадан воз кечдим дея олмайман. Лекин, менимча ... масалан, бизда аёл хонандалар тўғрисида яхши гап гапиришмайди. Енгилтак дегандай. Умуман, санъат йўлидаги инсонлар ҳақида, “санъатини ҳурмат қилгину, ўзини ҳурмат қилмагин” дейишар экан. Мен ўзим бундай нарсаларга дуч келганман. Яширмайман ва шуни айтмоқчиман-ки, агар воз кечишга тўғри келса, мен табиий равишда карьерамни танлаган бўлардим.
Зебо: - Нимадан?
Каниза: - Оилавий ҳаёт билан танлаш керак бўлганда демоқчиман. Агар мени ва карьерамни ҳурмат қилишса, у инсон ижодимни давом эттиришга рухсат берса, унда кўзимни юмиб, ўша инсонни танлаган бўлардим. Шуни айтмоқчиман-ки, менда бирор нарсага эришиш, учун ундай воз кечишлар бўлмаган.
Зебо: - Ахир бу элементар нарса-ку. Мана сиз ҳақингизда ёмон гапиришса, тинчингизни йўқотиб, тинчликдан воз кечасиз, сабр-тоқат дегандек, бу энг камида, минимум воз кечиш демак.
Каниза: - Биласизми, ҳозирги кунда...
Зебо: - Бошида-чи? Ҳаётингизда кимдир бўлган вақтида?
Каниза: - Мен кимдир бўлган дея олмайман. Яъни, карьерам учун кимдандир воз кечмаганман. Мен шундай фикрдаман. Нимагадир эришиш учун, нимадандир воз кечиш, бу катта, глобал муаммо! Санъатинг ва оила. Мен шахсан шундай фикрлайман. Қолгани майда-чуйда нарсалар.
Кутилмаганда Якзон ҳам савол берди.
Якзон: - Агар севиб қолсангиз-чи? Узр.
Каниза: - Севги бу, бир қопча, бантиклари билан.
Зебо: - S белгиси биланми, икки чизиқли?
Каниза: - Ким қандай тушунишига боғлиқ!
Кулишади.
Зебо: - Сиз қандай тушунишингизни билмоқчиман!
Каниза: - Мен учун бугунги кунда, севги йўқ нарса!
Зебо: - Сиз ҳозир санъаткор аёллар ҳақида ёмон гапиришади, ҳамма енгилтак деб ўйлайди дедингиз. Мен ҳам бу ҳақида эшитганман. Лекин, худога шукур, менга доим яхши гаплар айтишади. Интернетдан ҳам ёзишади, “мана баракалла, ўзбекчиликни ҳурмат қиласиз, сиз билан фахрланамиз”- дейишади. Шуни айтишим мумкин-ки, халқнинг кўзи кўр эмас.
Каниза: - Йўқ, мен яна такрор айтаман. Мен бошқаларни муҳокама қилмайман. Ҳаммани ўзига яраша шахсий ҳаёти бор. Инсонларни ҳам яхши ёмони бор. Шунинг учун, буни ҳамма ҳар хил тушунади. Бу инсонларни ўзига боғлиқ.
Баҳслашиб яна мавзуга қайтишди.
Зебо: - Кўплар санъаткорлардан ўрнак олишади, ўрганишади. Қўшиқларингиз сўзларини ёдлашади. Қайсидир маънода, сизни ортингиздан қадам босишади. Баъзи санъаткор аёлларни шахсий ҳаётини қўя турайлик, у албатта шахсий ҳаёт. Лекин, уларни оммавий жойларда ўзини тутиши, чекиши, спиртли ичимлик ичишлари тўғримикан? Эркакми, аёлми санъаткорларни, ёшларни ўз ортидан эргаштиришга, мухлислари олдида масъулияти борми?
Каниза: - Биринчидан ҳар бир инсон ёмон одатни ўзига ўзи танлайди. Мен ҳеч қачон, мени қилган нарсамни қилишсин демайман. Бу образларимдан келиб чиқадими, бошқа тарафданми, ҳар тарафлама айтяпман. Ҳар ким ўз ҳоҳиши бўйича яшайди. Ҳар бир инсоннинг ўз ақли бор.
Зебо: - Лекин, ёшлар ҳали бироз ёш бўлишади.
Каниза: - Ҳозир шундай ёшлар бор-ки, бир стол атрофига ўтириб қолсанг, шундай гапларни айтишади, шундай ақл ўтгатишади-ки, “қаердан шунча нарсани билади? Буни ёшида ҳеч нарсани билмасдим-ку” деб юборасан. Тушуняпсизми? Мен бу билан ҳеч нарсани исботламоқчи эмасман. Агар улар шундай қилиш керак деб билишса, агар ҳавас қилишса, мен хурсанд бўламан. Шундай ҳолатлар ҳам бўлган, салонимга келиб, мени кийган костюмларимни ҳам сотиб олишган.
Зебо: - Ахир бизни Ватанимизни ўсиб келаётган келажаги шу ёшлар. Бу аслида жуда ҳам долзарб масала. Шунинг учун ҳам, сиз ўз ижодингизда масъулиятни ҳис қилишингиз керак, менимча.
Каниза: - Ҳа, бирор ёмон нарса беряпман, деб айтишни ҳоҳламайман, айта олмайман.
Зебо: - Йўқ, мен ундай деётганим йўқ.
Каниза: - Бирор нарсада ўрнак олиш-олмаслик, бу уларнинг иши менимча.
Зебо: - Баъзи бир инсонларга бу нарсани фарқи йўқ, уларга барибир. Сизга ҳам фарқи йўқ, барибирми?
Каниза: - Йўқ, менга барибир, фарқи йўқ эмас! Мени баъзи режаларим бор. Қайсидир даражада, ўша қилган ишим уларга ўрнак бўлиб қолишини ҳоҳлайман.
Зебо: - Аёллар дўстлигига қандай қарайсиз? Бу лойиҳага тайёрланганда, билдим. Сизни ижодингизда бир гуруҳ бўлган экан, “Жанона” гуруҳи. Ўша гуруҳдаги сизни бир дугонангиз, ҳозирда собиқ дугонангиз, сиз ҳақингизда кўп ёмон гаплар айтган экан. Мени назаримда, у гаплар, ёмон гаплар, албатта. Ёлғонми, ёлғон эмасми, мен буни эмас, бошқа бир нарсани сўрамоқчиман. Шу воқеалардан сўнг, аёллар ўртасидаги дўстликдан ранжиганмисиз? Ҳали ҳам аёллар ўртасидаги дўстликка ишончингиз борми?
Каниза: - Бўлмайди ҳам, бўлмаган ҳам, умуман бўлмайди! Айниқса, бизни каръерада! Бу гуруҳдагилардан бошқа, албатта атрофимда дугоналарим бўлса ҳам, яқин дугонам йўқ.
Зебо: - Балки, дугоналарингизга ҳасад қилгандирсиз? Ёки улар сизга?
Каниза: - Йўқ! Мен уларни муҳокама қилишни ҳоҳламайман. Шоубизнесда ҳам дугоналик йўқ ва бўлмайди ҳам. Мен шундай деб ўйлайман!
Шундан сўнг, икки хонанда лойиҳа ва бир–бирлари ҳақида фикр билдирдилар.
Канизанинг Зебо ҳақида фикрлари: - Хонанда Зебо ҳақида қандай фикр билдиришим мумкин? Мендан озгина жаҳли чиқди, назаримда. Инсон ҳар кунлик кунда ҳам, бўяниб юриши ҳақидаги ўнинчи саволимда менимча. Мен аҳамият бердим, қойил, шунчалик ўзига қараб юрар экан. Ҳар куни шундай бўяниб, киприклар ёпиштиришга эринмас экан, қойил! Мен нимага шундай қиласиз? Бу сизни имиджингизми?-деб, тўғри кўнгилда савол бердим. Лекин, у нотўғри тушунди, деб ўйлайман. Лекин, мен ҳам ҳар доим ҳам кипригимни бўяйвермайман, киприк ёпиштириш у ёқда турсин. Масалан, клипда ва концертларда бўлмаса агар. Менимча, бу худони берган неъмати, ҳаттоки, бекорга айтмадим, нега бизни санъаткорлар пластик операция қилади деб. Тўғри, ҳамма ҳатто оилада ҳам, қилган ишларига ўзи учун жавоб беради. Лекин, бу озгина нотўғрироқ деб ўйлайман.
Канизанинг лойиҳа ҳақида фикрлари: - Бу лойиҳадан фақат хурсанд бўлишим мумкин. Бу ҳам бир имконият. Иккита санъаткорни, балки бир-биридан билмоқчи бўлган саволлари бордир? Ҳозир бизда ҳам шу нарса бўлди. Бундай лойиҳаларни яна ҳам кўп бўлишини истайман.
Бу лойиҳа жараёнида балки кимлардир тортишиб кетишгача борар? Бизда ҳам озгина тушунмовчиликлар бўлди. Лекин, ҳар бир санъаткор саволларга тўғри жавоб бериб, тўғри қабул қилишини истардим. Нима учун, журналистлар бизга қўпол савол беришса ҳам, ҳеч улар билан тортишмаймиз? Мен шу саволга жавоб бермайман, ёки ундай эмас, мана бундай деб. Инсон қадр қилиши керак ва кесатиб ўтиши керак эмас. Мен, масалан, кўрган-билган нарсамни айтдим. Ёмон савол берганим йўқ. Ҳамма нарсани чиройли қилиб, етказиб беришга ҳаракат қилдим.
Зебонинг Каниза ҳақида фикрлари: - Бу учрашув қизиқарли бўлади деб, менимча у ҳам, мен ҳам бу учрашувга тайёрланиб келдик. Чунки, бизни ўхшатишлар, гаплар орада кўп бўлгани учун. Хонанда Канизани мен бошқачароқ тасаввур қилардим. Лекин, кўришгандан кейин, фикрим ижобий томонга ўзгарди! Ёқимтой, чиройли, яхши қиз экан! Менда яхши таасссурот қолдирди. Журналистларда бўладиган провакацион гаплардан ҳам, ақлли ва тўғри ўтиб кетди. Мен ҳеч ким билан зиддиятга бормаганман, менда ҳеч ким билан келишмовчилик бўлмаган. Ҳозир ҳам уни ёмон тарафини кўрмадим. У ҳам ҳамма саволларга жавоб берди. Мени журналистлик вазифам айнан шу, назаримда. Каниза яхши қиз экан, (кулиб, ҳазил билан самимий) табиий гўзал. Шу саволи қизиқарли бўлди айниқса, ҳар куни бўяниб, пардоз қилиб юрасиз. Нима учун шундай? – деган савол. Бу уни жуда ҳам эътиборлиги эканлигини билдиряпти. Лекин, агар ўзи шунчалик табиийликка аҳамият берадиган бўлса, бировларга ақл ўргатишдан олдин, белигача соч уламасдан, киприк ҳам ёпиштирмай юрса, яхши бўлар эди.
Зебонинг лойиҳа ҳақида фикрлари: Лойиҳа ўзи жуда ҳам қизиқ бўлди. Тўғриси, ундан олдин қандай бўларкин – деб ўйлагандим. Бу қиз мен ҳақимда интервьюлар ҳам берган, нималар дер экан, дегандим. (кулиб) Интервьюларимизни, тушларимда кўриб чиқдим, тўғриси. Жуда ҳам қизиқарли бўлди. Сизлар бўлмаганингизда, қаерда у билан бундай юзма–юз гаплашардим? Келганимга ва лойиҳада қатнашганимга жуда ҳам хурсандман. Мухлисларга ҳам бу кутилмаган лойиҳа бўлса керак.
Лойиҳада қатнашиш икки хонандага ҳам маъқул келди. Лойиҳа давомида улар, бир–бирларига айтмоқчи бўлган гапларини айтиб ва бермоқчи бўлган саволларини бериб, кўп нарсаларга ойдинлик киритиб олдилар. Бу ҳолат икки хонандани ҳам, бир–бири ҳақидаги фикрларини, улар ўзлари айтгандек, ижобий тарафга ўзгартирди ва тушунмовчиликларга барҳам берилди назаримда.
Феруза Фаттохова ёзиб олди
Лойихадан барча суратлар манбаси
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |