[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Мадина мумтоз ва Асал Шодиевалар бахси
SayyodСана: Сешанба, 31-Май-2011, 05:55 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Сухбат боши сайтда. (Манба)
Давоми:



Асал Шодиева:- хонанда Зиёданинг клипида суратга тушдинг. Клип ғоясини ўзинг ўйладингми?

Мадина Мумтоз:- (кутилмаганда хонанда Зиёдани чақириб) Зиёда! (бизга қараб) Клип ғояси режиссёр Ёдгор Носиров ва Зиёдага тегишли. Клипга мени Зиёда таклиф қилган.



Бу вақтда бошқа хонада иш билан банд бўлган, хонанда Зиёда ҳам кириб келиб, даврамизга қўшилди.



Асал Шодиева:- Клип ғояси, нимадан келиб чиқиб ўйланган?

Мадина Мумтоз:- Ҳаётдан! Лекин, Зиёданинг ҳам, менинг ҳам ҳаётимдан эмас! Бошқа кўпчиликнинг ҳаётидан! Кейин, масалан, финалда, дўстини кечирмасдан ўгирилиб кетади-ку, кўпгина клипларда кечиради, ярашиб кетишади. Биз эса, бу нарсани ҳоҳламадик, ҳаётий бўлсин дедик. Қаҳрамон, кечирмасдан, ўгирилиб кетди! Худо учун, дилида кечириши мумкин, лекин ҳаётда кечирганини билдирмайди! Мени ўзимда эса, баъзида уришганим ҳам эсимдан чиқиб кетиб қолади. Мен ўзим шунақаман. Эртаси куни кўриб, гаплашиб кетавераман.



Асал Шодиева:- Бир тарафдан фикринг тўғри, чунки одам жазоланмагунча, у бу нарсани тушунмайди. Агар инсон нотўғри иш қилса, унга бу ҳақида айтиш керак. Ўтириб, ўйлаб кўр деб. Ўйлайманки, бизни фильмларимизда ҳам шу нарса етишмайди.

Мадина Мумтоз:- Ҳа. Шунинг учун, фильмлар, клиплар ҳаётга яқинроқ бўлса, одамлар шуни тамоша қилишади. Комедия бўлса ҳам, ҳаётга яқин бўлса! Ҳаётий комедиялар бўлади-ку, ўзимизда ҳам қизиқарли воқеалар бўлиб туради. Лекин, бачканалик керак эмас! Мени охирги кўрган фильмим “Қўрғошин”, Зулфиқор Мусоқов фильми, уруш йиллари ҳақида. Кўриб, маза қилдим, тўғриси. Ҳам йиғлайсиз, ҳам куласиз, ҳис қиласиз. Яхши фильм.



Асал Шодиева:- Санъатда дўст бўлмайди дейишади. Мен бу нарсага қаршиман. Сенда санъатда ҳақиқий дугоналаринг, дўстларинг борми?

Мадина Мумтоз:- Мени ўртоқларим, мени дўстларим мен ҳали ҳеч ким бўлмаган вақтим, яъни оддийгина Мадина бўлган вақтимда ҳам дўст бўлишган.



Асал Шодиева:- Демак, санъаткор бўлмаганингда, ҳеч киммасмисан?

Мадина Мумтоз:- Йўқ! Ҳозирги ўрним эмас, (тушунтиришга уриниб) ҳеч ким деяпман, яъни Мадина Мумтоз эмас, оддий Мадина эдим. Бу пайтимни мен “ҳеч ким” дейман. Чунки, жамиятда ўз ўрнингни топмагунингча “ҳеч ким” бўлмайсан, фикримча. Ҳеч ким эмасдим ҳақиқатдан. 15 ёшимда, оддий қиз эдим. Қандай қилиб, жамиятда ўрнимни топмасдан, кимдир бўламан? 15 ёшимда санъатга кириб келганман! Унгача, масалан хонанда Зиёда билан 8 ёшимдан бери ўртоқмиз. У пайтларда ота-онамизнинг қарамоғида эдик. Боғларда концертлар берардик. (кулади ва кейин жиддийлашиб) Билмадим, санъаткор бўлгандан кейин ким биландир дўст бўлсанг, масалан, менда кейин танишган одамимга нисбатан барибир шубҳа бўлади. Манфаат кўзламаяптими, деган шубҳа, барибир гумон. Балки у дўст бўлар, билмадим лекин... Масалан, дўст ҳам бўлолмайди, бошқа касб соҳасида бўлса. Баъзида кўчага айланишга чиқишга ҳам вақтинг етмайди. Оддий одамдек, бемалол бўла олмайсан барибир. Санъаткор санъаткор билан ўртоқ бўлса бўлади, лекин уни ҳам кўришишга вақти кам бўлади. Лекин, биз вақт топяпмиз.



Савол бериш навбати Мадина Мумтозга ўтди.

Мадина Мумтоз:- Ижоддан бошласак. Ижод борасида янгиликларинг?

Асал Шодиева:- Охирги янгилик, Халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан режиссёр Санжар Шодиевнинг “Жигарбандим” фильмида рол ижро этдик. Шундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Чунки, Ёдгор Саъдиевни жуда ҳам ижодий тарафлама, кучли актёр деб биламан. Тўғриси, қачондир бу актёр билан бирга рол ижро қиламан деб, ўйламаган эдим. Қандайдир, кутилмаган воқеа бўлди. Баъзида, ҳаётингда ҳатто орзу ҳам қилмаган, шундай яхши воқеалар ҳам юз берар экан.

Мадина Мумтоз:- Клипларда ҳам суратга тушиш ниятинг борми?

Асал Шодиева:- Йўқ! (ўйланиб) Билмадим, мен ўзи расмга тушишни ҳам ёмон кўраман.

Мадина Мумтоз:- (ҳазиллашиб) Лекин, роса тушаман дегин. Фотосессия қиласан!

Асал Шодиева:- (кулиб) Йўқ! Фотосессияни мен керак бўлгани учун қилганман. “Жаноб ҳеч ким”да суратга тушганимда, фотосессия қилганман. Кейин, “Танго ёхуд адашган совчилар”ни баннери учун, кейин (эслаб) яна икки марта, жами тўрт марта. Тўртинчиси ўзим учун, уни ҳали тарқатмадим. Расмга тушганимда ўзини ноқулай ҳис қиламан. Қандайдир уяламан, туриб, позалар қилиб беришга. Ҳеч нарса қилмай, кулиб туриш эса, ёки клипларда ҳам шамол бериб, жилмайиб, унақа ўрганманганман.

Мадина Мумтоз:- Клипларда сюжетли бўлса-чи?

Асал Шодиева:- Йўқ. Кино бўлса, қилаётган ишимни сезиб, билиб қиламан.



Мадина Мумтоз:- Биласанми, клип кинодан кўра анча мураккаб! Чунки, 3 минутлик қўшиққа, ҳамма ҳолатни чиқариб бериш керак.

Асал Шодиева:- Биламан, ўзимга кичиклигимда 2 та клип олганман.

Мадина Мумтоз:- Сен ўзинг айтиб, ўзинг олгансан. Унда ўзинг айтгансан, ўзинг айтаётган вақтда чиқариб бериш осон! Бировни қўшиғига ҳолатларни бериш, анча қийинроқ. Менга масалан, қийинчилик туғдирмаган. Лекин, кино масалан, бир ярим соат бўлса, клип 3 минут ва ўша 3 минутни ичига ҳамма ҳолатларни сиғдириши керак.

Бироз суҳбатлашиб, яна саволларга қайтилди.

Мадина Мумтоз:- Энди, Успенский номидаги мусиқа мактабида ўқиганингга қайтсак. Қайси бўлимида ўқигансан?

Асал Шодиева:- Хор дрижёрлиги.

Мадина Мумтоз:- Қийналмаганмисан? Нечанчи синфдан ўтгансан? 5-синфданми?

Асал Шодиева:- Йўқ. ўзимизда 7-синфни тугатиб, кейин 7 – синфдан мусиқа мактабига ўтдим. Дрижёр бўлмаган бўлсам ҳам, мен у ердан кўп нарса олдим. Улардан миннатдорман.

Мадина Мумтоз:- Фортопиано йўналиши бўйича ўқиганмисан?

Асал Шодиева:- Асосан, вокалда ўқиганман. Успенскийда вокал бўлмагани учун, дрижёрликка ўтиб кетдим.

Мадина Мумтоз:- Азиза деган қиз билан гуруҳ тузгандинглар. Гуруҳингларни номи?

Асал Шодиева:- “Асал–Азиза” эди. Биз ном ҳақида ўйламагандик. Бизни бошида битта “Тошкентим” деган қўшиғимиз бўлган. Ҳамма бизни “Тошкентим” деб чақиришарди. Кейин аста–секин “Асал–Азиза” бўлиб кетдик.

Мадина Мумтоз:- Ўша пайтга қайтгинг келадими?

Асал Шодиева:- Жуда ҳам.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Унда нимага яна қўшиқ айтмаяпсан?

Асал Шодиева:- Энди иккита нарсани олиб кетиш қийин–да. Ҳозир мени ўқишим ҳам бор. Кейин, ҳали ҳаётда нима ҳоҳлаётганимни ва менга нима кераклигини аниқ тушуниб олмадим. Шунинг учун, ҳаммаси ўз йўлида кетаверсин, кейин қанақадир ўзи йўли чиқиб қолар.

Мадина Мумтоз:- Келажакда оилали бўлсанг, санъатни танлайсанми? Ёки оилани? (кулади) Бу айтиб бўлинган ва эскирган савол!

Асал Шодиева:- (кулиб) Бу савол менимча, эндиликда одобдан ҳам эмас! Албатта, ҳамма учун оила!

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Ҳамма турмуш қураётганда, шундай деб турмуш қуради–да, кейин эса? Масалан, мен ҳам ҳар доим оила дейман. Лекин, санъатдан кейин турмуш қуришади, кейин шунча қилган каръерасини кўзи қиймайди.

Асал Шодиева:- Сабаби, бу инсонни худбинлиги, кейин санъат бу шунақа нарса, барибир тортиб кетади. Бу ўша сени чиқариб олмоқчи бўлган одамга ҳам қийин бўлади, ўзинг ҳам куч қўшмасанг, бу нарсадан чиқиб кета олмайсан. Ўзингга ҳам ёқадиган, эрингга ҳам ёқадиган ҳаёт кечира олмайсан. Ўртада қолиб кетасан, аросатда. Иккита нарсани олиб кетиш жуда ҳам қийин ҳаётда. Ҳам оила, ҳам санъат. Ҳамма айтади, сен ташлолмайсан, бу қийин деб, албатта бу гапларни эшитиб хафа бўламан. Лекин, ким билади? Уларни назаридан ҳам кучлироқ инсондирман?

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Энди мен биринчи қадамни ташладим, кинодан кетса бўлар экан. Рол ўйнамай турса бўлар экан.

Асал Шодиева:- Сени қўшиқ куйлашинг, қувватлаб, ушлаб турибди.

Мадина Мумтоз:- Мен эшитганман, сен қўшиқчилар киноларда суратга тушишига қарши бўлаётган экансан. Чиндан ҳам бунга қаршимисан?

Асал Шодиева:- Йўқ, буни нотўғри талқин қилишибди. Мендан бу нарсага қанақа қарайсиз, деб сўрашади. Мен айтаман, агар қўшиқчилар кинода ўйнаса, агар киноактрисалар ашула айтиб юборса, мен албатта қаршиман. Лекин, бу нарсани шундай бир даражада олиб чиқсанг ҳеч ким гапирмайди. Агар одам талантли бўлса, шу нарсага кўзи етса чиқсин. Кўзи етмаса...

Мадина Мумтоз:- Кўзи етса чиқади–ку, кўзи етмаса қандай чиқади?

Асал Шодиева:- Ўзи кўзим етади деб ўйлайди. Бу унинг айби эмас, бу унинг ёнидаги одамларнинг, режиссёрларнинг айби.

Мадина Мумтоз:- Шундай бўлса ҳам, режиссёрлар уларни қайта таклиф қилишаверади.

Асал Шодиева:- Кимни?

Асал тасодифан, даврада ўтирган Зиёдага қарайди.

Мадина Мумтоз:- Зиёда, Нигора, Шахзода... (кулиб юборади)

Асал Шодиева:- Сен уларда ва ўзингда ҳам, актёрлик маҳорати етарли эмас деб ўйлайсанми?

Мадина Мумтоз:- Йўқ, бундай эмас. Лекин, барибир чақиришади–ку. Масалан, Зиёда кинода рол ижро қилишни ёқтирмайди!

Асал Шодиева:- Баракалла. Бунинг учун, уни ҳурмат қиламан.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Лекин, Зиёда яхши рол ижро эта олади ва унда яхши чиқади. Фақат битта хато, дубляжда Зиёдага умуман, тўғри келмайдиган овоз беришади.

Асал Шодиева:- Ўзингда–чи?

Мадина Мумтоз:- Мен дубляжда ўзимга ўзим овоз бера оламан. Лекин, бир хил пайтларда партнёримга берилаётган овоз йўғонроқ бўлади. Мен овоз берсам, унинг овозини ёнида, худди ота–бола гаплашгандек бўлиб қолади.

Асал Шодиева:- Мендан кўплар сўрайди, ўзингизни ролингизга ўзингиз овоз бермайсиз деб. Ҳар биттасига тушунтириб қийналиб кетасан барибир. Овоз бериш учун ҳам одам ўрганиши керак, ўқишни битириши керак.

Мадина Мумтоз:- Лекин, мен овоз беришга ҳеч қачон қийналмаганман. Менда фақат битта муаммо, ўша партнёрларимнинг овози. Кўпинча Фатхулла ака Масъудов овоз берадилар уларга ва Фахриддин Шамсиматов овоз берадилар. Мен уларнинг ёнида гапирсам, кичик қизлигим билиниб қолади. “Жаноб ҳеч ким” фильмида эса, ўзим овоз берганман. Лекин, кўпинча, ўз ролларимга ўзим овоз бераман, ҳаракат қиламан. Лекин, бу жуда ҳам қийин. Бунинг учун ҳам ўрганиш керак. Сенга ҳам маслаҳатим, агар имконияти бўлиб қолса, ўзинг учун қараб ўтириб, ўргангин. Менга ёқмайдиган бир жиҳати, (кулиб) фильмларда барибир баъзи бир товушларни чиқариб бериш ҳолатлари бўлади. Овоз режиссёрлари қараб туришади. Агар бу ёқда туриб “эҳҳҳ” деб овоз бериб қўйсанг ҳам, барибир уларнинг ёнида комплекс бўлади. Шу тарафлари қийин. Мен барибир дубляжда овоз бераётганларга қойил қоламан. Мен уларнинг даражасида эмасман, лекин барибир ҳаракат қиламан ўзим овоз беришга.

Мадина Мумтоз: – Фильмларда режиссёрлар билан ҳеч тортишиб қолгансан?

Асал Шодиева:- Қачонки, мени шаънимга тегмайдиган нарса бўлса. Масалан, сценарийда тўғри келмайдиган нарса бўлса, ёки партнёр билан қанақадир гапиргим келмайдиган нарса бўлса, мен унда, мана шу нарсани олиб ташласангиз, яхши бўларди, деб айтишим мумкин. Бу кино–ку, дейишади баъзилар. Мен шу нарсани ижро этяпман–ку. Мендан кейин бориб, яна кимдир ҳам шундай қилиши мумкин. Ўзбек қизи, масалан доим ўзини ибоси билан машҳур. Партнёрингга келиб, “мен сизсиз яшолмайман” дейиш, бу қандай бўлади? Кейин буни кўриб, бориб, бошқа қизлар ҳам шундай қилади. Бир хиллар мени ақл ўргатяпти, деб ўйлайди. Мен сендан яхшироқ биламан, деган гаплар ҳам бўлади. Лекин, ҳамма режиссёрлар ҳам тушунишга ҳаракат қилишган. Тортишувлар бўлмаган.

Мадина Мумтоз: – Унда тортишувсиз, ролга кўниб қўя қоласанми?

Асал Шодиева:- Йўқ! Агар менга ёқмайдиган нарсалар бўлса, мен доим айтаман.

Мадина Мумтоз: – Лекин, шунақаси ҳам бўлиши мумкин–ку. Режиссёр ўз фикрида туриб олади, йўқ мен режиссёрман, мен айтгандек бўлиши керак деб.

Асал Шодиева:- Ҳар доим мени тушунадиган ва тушунмайдиган одамлар бўлади. Агар мени тушунадиган одам бўлса, режиссёр ҳам, эшитади.

Мадина Мумтоз:- Баъзида, режиссёрлар биздан ёши катта бўлгани учун, биз гапирсак қабул қилмаслиги мумкин. Бошқа одамлар билан, икки–уч киши бўлиб гапирсак, шунда ўзгартиради. Ўзимиз бориб гапирмай, ассистентга ҳам айтишимиз мумкин.

Асал Шодиева:- Ёки сценарийдан ўзгартириш киритамиз.

Мадина Мумтоз: – Лекин, шундай ҳолатлар ҳам бўлади. Баъзан, сценарий берилганида, бошқача бўлади ва суратга олиш жараёнида, кутилмаганда ўзгариб кетади. Кейин эса, фильм экранга чиққанида, яна бутунлай бошқача бўлади.

Асал Шодиева:- Тўғри! Ўзгариб кетади ва умуман тушунмайдиган ҳолат бўлиб қолади.

Мадина Мумтоз: – Шундай ҳолатлар сенда ҳам бўлганми?

Асал Шодиева:- Ҳа, бўлган. Масалан, “Уйланиш” фильмида. Ҳамма билса керак. Фильмда келин кўйлак яъни тўй кўйлаги кийишим керак бўлган саҳна бор эди. Мен шу саҳнани олиб ташланглар деганман. Мен келин кўйлакни кийгим келмаган. Улар эса, “Йўқ, бу 4 секундгина бўлади, кинода. Фильмни номи уйланиш! Бу нарса керак!” дейишган. Энди у пайтлар, шоубизнес ҳаётини билмасдим, ишониб хўп деганман. Фақат, ҳамма жойда чиқиб кетмасин дегандим. Кейин қарасам, ҳамма газеталарда шу суратлар! Афишани ҳам, шу сурат билан чиқариб қўйишган. Шунда ичимдан ғалати бўлиб кетганман. Кейин, ҳар хил гап–сўзлар чиқаришган, Алишер ака билан. Умуман, кейин бу режиссёрни фильмида суратга тушмадим, чақирдилар, “Қоракўз” ва охирги Нигора билан суратга олган фильмларига. Ўз ихтиёрим ўзимда. Режиссёрлар ҳам кўп, актрисалар ҳам. Лекин, мен энди ишонмайдиган бўлиб кетганман. Чунки, бу нарсани кутмаган эдим.

Мадина Мумтоз:- (овозини ўзгартириб) Ҳазил ва жиддий савол! Сен яхши кўрган одам семиз, гавдали ва қориндор бўлса! Яхши кўриб, ёқтириб қолсанг, нима қиласан? (кулиб юборади) Менга бугун шундай савол беришди! Америкада семириш эпидемияси авж олган. Шунга асосланиб беряпман. Бизда ҳам шу нарса кўпайяпти. Ёш-ёш йигитлар қорин солиб, киши бўлиб олишган.

Асал Шодиева:- (ўйланиб, аниқ ва қатъий) Мен бундай одам билан яшамасдим!

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Масалан, сен шундай одамни ёқтирдинг!

Асал Шодиева:- Мен бундай одамни ёқтирмайман!

Мадина Мумтоз:- Масалан, ётирган пайтингда ундай эмас, кейин гаплашганингдан кейин, кутилмаганда ўзини қўйиб юборди. Ташқи кўриниши хунуклашди. Нима қиласан?

Асал Шодиева:- .....................

Мадина Мумтоз:- Мен бўлганимда, масалан, у билан бирга спорт залига бориб, шуғулланиб, кунига бир маҳал овқат бериб, ёрдам берган бўлардим.

Асал Шодиева:- Агар одамга ўз танаси, бундай ҳолатда юриш қулай бўлса, бемалол.

Мадина Мумтоз:- Агар севган одаминг шунақа бўлса–чи?

Асал Шодиева:- Менга бу нарса кўринмаса керак. Қанча – қанча одамлар бир-бири билан яшашяпти-ку.

Мадина Мумтоз:- Яхши кўрган одамингни камчилиги кўринмайди, демоқчимисан? Лекин, ҳозиргина сал бошқача гапирдинг. (кулиб юборади) Яхши кўрган одаминг шундай бўлса, берган саволимни қаранг...

Асал Шодиева:- Ҳозир шу нарса кўпайиб кетди. Яхши кўриб, турмуш қуришади-да, кейин бир-бирини жонига тегишадими, ажралишлар кўп. Арзимаган нарсалардан.

Мадина Мумтоз:- Бир-бирини тушунмасликдан-да. Бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш керак.

Асал Шодиева:- Мени бобом билан бувим ҳалигача бирга. Аёл киши чидаши керак. Бизникилар билмадим.

Мадина Мумтоз:- Синглинг Робия санъатга кириб келаман деса, нима қиласан?

Асал Шодиева:- Мен ўзи синглимни беркитиб юраман. Онам уни ҳам актриса бўлишини истайдилар. Мен онамга тушунтирсам, улар бирибир нима бўлаётганини, бу ишни қийинлигини билмайдилар.

Мадина Мумтоз:- Онанг ўзлари актриса бўлишни ҳоҳлаганмилар ёшликларида? Ёки санъат шинавандасимилар?

Асал Шодиева:- Йўқ. Ойим санъатни яхши кўрадилар. (кулиб) Мени ва синглимни яхши кўрадилар. Исмлари Сурайё. Албатта, ҳар бир она фарзандини телевизорда чиққанини кўриб қувонади. Лекин, буни ортида нима турганини, қанчалик қийинлигини билишмайди. Улар синглимнинг ҳам актриса бўлганини кўргилари келгандир? Кейин ҳар доим мен тўғримда гапираверишса, синглим ғалати бўлиб қолади. Мен эса, синглимни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан.

Мадина Мумтоз:- Менга меҳмонга ёки бирор жойга борганда, фақат санъаткор сифатида муомала қилиб, санъаткорлар ҳақида саволлар беришлари ёқмайди. Энг қизиғи, биз санъатни ичида бўлиб, билмаган янгиликларимизни кўчадагилар, биздан кўра яхшироқ билишади.

Асал Шодиева:- Биз энди ҳеч қачон оддий инсон бўлиб юра олмаймиз.

Мадина Мумтоз:- Яна савол беришга қайтсак. Ўтган йили мен Туркияга кетгандим. Келсам, “M&TVA 2010” тақдимотида, номинацияда бешталикка кирибман. Улар қаторида сен ҳам бор эдинг. Мен жуда қувондим. Лекин, кейин кутилмаганда ҳаммаси ўзгариб кетди.

Асал Шодиева:- Тақдимотга 2 кун қолганда.

Мадина Мумтоз:- Ҳа. Шунга муносабатинг? У ерда Шаҳзода Матчонова, Севара Солиевалар ҳам бор эди. Бу суратга тушилган фильмлар сонига ҳам боғлиқми? Ёки бошқа....? Нимадан шундай бўлди деб ўйлайсан?

Асал Шодиева:- (ўйланиб) Балки, мени у ерда кўплар танимас. У ерда ҳамма ёши катталар бўлса. Балки улар мени фильмларимни кўришмагандир. Балки, мени жуда ҳам ёш деб билишгандир? Чунки мен 18 ёшда эдим. Ҳар хил сабаб бўлиши мумкин.

Мадина Мумтоз:- (самимий) Мукофотни Дилноза опа олдилар. Уларни жуда ҳурмат қиламан ва жуда хурсанд бўлдим. Лекин, бир тарафдан тушунмовчилик ҳам бўлиб қолди. Сен бунга қандай қарайсан?

Асал Шодиева:- Тўғрисини айтсам, мен шу нарсага тайёрланиб, кўйлак ҳам тайёрлаб қўйгандим. Ютишга эмас, тақдимотда иштирок этишга! Энг ҳайрон қолганим, менга одамлар овоз беришган. Улар нима деб ўйлашади? Қани овоз берган одамим дейишмайдими? Тўғриси, мен томошабинлар ва мухлисларим учун хафа бўлдим. Улар овора бўлиб, пул кетказиб овоз беришган ахир.

Мадина Мумтоз:- (самимий) Дилноза опани мукофот олганликларига муносабатинг? Улар деярли яқин қолганда, номинацияга қўшилиб қолдилар.

Асал Шодиева:- Дилноза опани учталикда борликларини билиб, аниқ шулар оладилар дегандим. Мени улар учун олиб ташлашди, деб ўйламайман. Бунга кимдир айбдор деб ҳам ўйламайман. Балки кимдир айбдордир, балки ҳеч кимни айби йўқдир, билмадим. Бу саволга жавоб беролмайман. Нима дейишни ҳам билмайман.

Мадина Мумтоз:- Ҳали ҳаммаси тақдирланишлар олдинда. Чунки, сенда лаёқат бор. Кўнглингни чўктирма дейману, лекин ўша пайт барибир...

Асал Шодиева:- Кўнглим чўккан, чунки мен кутмаганман. Агар менга кимдир қўнғироқ қилиб айтганида ҳам майли эди. Тасодифан билдим. Қўнғироқ қилиб айтиб қўйиш ҳам, одамгарчиликка киради-ку. Билмадим, ўзимга эътибор қаратишларини талаб қилишга, ҳали ёшман, деб ўйлайман.

Мадина Мумтоз:- Яна ҳам яхшироқ ҳаракат қилишинг керак.

Асал Шодиева:- Шундай деб ўйладим, лекин фақат 2 та фильмда суратга тушдим.

Мадина Мумтоз:- Лекин, арзигулик фильмларда!

Асал Шодиева:- Билмадим, томошабин қандай қабул қилади? Лекин, у фильмларда сценарий жуда ҳам яхши ёзилган. Айниқса, “Жигарбандим” фильмида. Мен ҳар хил фильмларда суратга тушиб ташламоқчи эмасман. Чунки, томошабинлар олдида масъулият ҳисси бўлиши керак деб ўйлайман. Кўриб, Асал Шодиева чиққанми, демак, яхши фильм бўлиши керак, дейишларини ҳоҳлайман. Кимгадир пул келтириши учун эмас, томошабинлар учун рол ўйнашни ҳоҳлайман. Шундай фильмларда иштирок этсам. Ҳозир бундай фильмлар кўпаймоқда.

Мадина Мумтоз:- Фильмлардан олган энг катта гонораринг? Айтгинг келмаса, қанчалигини айтма, қайси фильмдан эканлигини айтсанг ҳам бўлади.

Асал Шодиева:- Охирги рол ижро этган фильмим “Жигарбандим” фильми. Бу қандайдир даража ошгани учун эмас, бу фильм бошқа шаҳарда суратга олингани учун! Суратга олиш ишлари, икки ҳафтада давомида, Навоийда бўлиб ўтди. Бу даражага етишимда, онам доим қўллаб-қувватлаганлар. Ўзи умуман, кўп нарсада ота-она қўллаб-қувватламаса, одам ҳеч нарсага эришмас экан.



Мадина Мумтоз:- Тўғри. Шу даражага етишгача, одам минг ўлиб-тирилади-да. Мен жуда катта даражага эришмаган бўлсам ҳам, лекин шу даражага етишимга ишонмаган одамлар бўлган. Кулишган, ҳе-ҳе сенми? –дейишган.

Асал Шодиева:- Яқинларинг, ота–онанг, баъзида ишонмайди сени катта бўлиб қолганингга.

Мадина Мумтоз:- Уларнинг назарида биз ҳали ҳам кичкинадек. Мен ўзим ҳам, ўзимни ҳали ҳам 15 ёш деб ўйлайман. Аям “Қачон катта бўласан?” – дейдилар. “Катта бўлиб нима қиламан?” дейман. Хуллас, сенга саволим, қачон турмушга чиқмоқчисан?

Асал Шодиева:- Мен 15 ёшимда, “19 ёш катта ёш, турмушга чиқадиган вақт” дегандим. Мана 19 ёшдаман, ҳали ҳам ўзимни кичкина деб ҳис қиламан. Эрга тегиш, қанақадир кўника олмаяпман шу нарсага. Қачонки, худо шу нарсани кўнглимга солса, мен шунга тайёр бўлсам.

Мадина Мумтоз:- Ўзингга ёқадиган одам учраса! Мен ҳам, 19–20 ёш, ўҳ–ҳў! дердим. Мана 20 ёшдаман. Кимга қандай билмайман, лекин ўзим учун ҳали ҳам кичкинаман. Бошқа бировнинг оиласини эплаб кетиш, эрталаб туриш, ҳамма ишни билсам ҳам, барибир қўрқув бўлади. Мана ҳозир ҳоҳлаганимча ухлайман, ўзим пул топиб, билганимча ишлатаман, ўзимга ярашган, ўзим ҳоҳлаган кийимни кияман. Эртага–чи, қўрқаман, турмуш қурсам, турмуш ўртоғимнинг қўлига қараб қоламанми, дейман. Яшаб кетиш, кўникиш, бошқа оила.... Ҳамма қизнинг бошида бўлса ҳам, қўрқинчли! Масалан, дейлик сен санъаткорга турмушга чиққан бўлармидинг? Мен, ўзим, масалан, қатъий равишда йўқ! Санъаткорга турмушга чиқмасдим! Чунки, мен рашкчиман, ҳоҳламайман. Бирга яшаётганларга эса, қойилман! Дейлик, агар санъатдан кечиб менга турмушга чиқ деса–ку, умуман рози бўлмайман!

Асал Шодиева:- Йўқ, мен ҳам санъаткорга турмушга чиқмасдим. Чунки, жуда қийин бўлади, икки санъаткорнинг бирга яшаши. Кейин, санъаткор эркакларни ўзи санъаткор аёлга уйланишмайди. Иккинчидан, санъаткор эркаклар доим янги, чиройли нарсага интилишади ва тушунарсиз бўлишади.

Мадина Мумтоз:- Мен умуман, санъаткорга тегмасдим. Бошидан санъаткорми, йўқ!

Асал Шодиева:- Эркак киши оилани таъминлай олиши керак. Икки санъаткорга қийин бўлади. Билмадим, санъаткорлар ҳам ёмон эмас, лекин санъаткорга турмушга чиқмасдим.

Бу мавзу баҳсга айланиб кетди ва бироз ўтиб, суҳбатга қайтилди.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Келажакда нечта фарзанднинг онаси бўлишни ҳоҳлайсан? Сен менга савол бердинг, фарзандларингга нимани таъқиқлайсан деб. Ўзинг–чи? Фарзандларингга, нимани таъқиқлайсан?

Асал Шодиева:- Фарзандни биринчиси ўғил бўлсин! Қолганини кўрамиз. Битта болани боқа олсанг, иккинчи бола ҳам бўлади. Яхшиси, икки фарзанд кўргин–да, унга ҳамма нарсани бера олгин, кўп фарзанд кўриб, таъминлай олмагандан кўра. Вазиятга қараш керак. Таъқиқ масаласида эса, фарзандларимга айнан, компьютерни таъқиқлаган бўлардим!

Мадина Мумтоз:- Охирги пайтларда нимага қизиқяпсан?

Асал Шодиева:- Охирги пайт ўқишимга жуда ҳам қизиқиб кетдим. Интерьер–дизайнерликка ўқияпман. Жуда ҳам қизиқарли касб, агар кино халал бермаганда, бу касбни маза қилиб ўрганардим. Ҳозир, иккиси бир–бирига бироз халақит беряпти ва сал улгура олмаяпман. Бу ўқишни шунчалик қийинлигини билмасдан кирдим. Ҳар икки нарсага баравар улгуришга ҳаракат қилаётганим учун, етарлича завқ ололмаяпман.

ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛЛАР:

Мадина Мумтоз:- Сочингни қайси рангга бўягансан?

Асал Шодиева:- Хинага.

Мадина Мумтоз:- Сочингни ўстирасанми?

Асал Шодиева:- Йўқ. аксинча, яқинда калта қилиб кестирмоқчи эдим.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Ўлдирардим–да! Чунки, “шапка” қилиб кесганингда, роса хафа бўлдим. Ўзим сочимни кесиб, роса афсусланганман.

Асал Шодиева:- Ҳозирги сочинг ўзингникими? Ёки улаганмисан?

Мадина Мумтоз:- Ўзимники! Ҳозир ўсиб кетди!

Мадина Мумтоз:- Ўзинг ҳали ҳам қўшиқ айтяпсанми?

Асал Шодиева:- Ҳа.

Мадина Мумтоз:- Ҳафтада неча марта вокал билан шуғулланасан? Мен, ҳар куни қўшиқ айтаман. Қўшиқ айтмасам, касал бўлиб қолсам керак.

Асал Шодиева:- Ҳозир ойда бир марта, чунки, вақтим йўқ.

Асал Шодиева:- Сенга берилган энг ғалати савол?

Мадина Мумтоз:- “Вой, мен сизни мухлисингизман! Исмингиз нима?” Шу саволни беришган!

Асал Шодиева:- Менга эса, “Юзингиздаги холингиз ўзингизникими? Холингиз ғашингизга тегмайдими?” деган саволлар беришган.

Кулишади.

Мадина Мумтоз:- (кулиб) Артиб кўринглар, биласизлар, демаганмисан?

Асал Шодиева:- Бунақа саволларни бериш керак эмас! Лекин, балки кимгадир қизиқдир, кимдир хол қўйиб олмоқчидир!

Мадина Мумтоз:- Фаросатсиз саволлар!

Асал Шодиева:- Баъзи қизлар бор, савол беришади: “Сиз қандай қилиб кинога тушиб қолгансиз? Мен ҳам тушгим келяпти” деб. Шундай қизларга айтадиган сўзларим бор! Қизлар! Бизни касбимиз осон эмас! Бу касбга тушиш учун кўп нарса қилманглар! Ўз устингизда ишлаб, шу касбга ўқинглар! Агар чиндан эришмоқчи бўлсангиз, албатта! Шунчаки, эмас! Ҳозир ҳаммани ё кинога чиққиси келади, ёки қўшиқ айтгиси келади. Балки, билмадим, озгина ақлини йиғиб олишса ҳам, яхши бўлармиди. Қўпол гапирмоқчи эмасман! Улар, кинода чиқсам, қўшиқ айтсам, ҳамма санъаткорлар билан гаплашаман, машҳур бўламан деб ўйлашади. Мақсади шу! Лекин, аслида бу осон эмас! Ҳамма санъаткорлар ҳам, кинодаги каби эмас, ҳаётда. Бу касблар, осон касб эмас! Масалан, бир фильмда, бир шифокордан кичик бир саҳнани ижро қилиб бериши сўралган эди. Шифокор жуда қийналиб кетди ва бизга, “жуда ҳам қийин экан – ку, ишингиз! Мен бундан кўра, иккита операция қилиб чиққаним осонроқ!”, деганди.

Мадина Мумтоз:- Энг қийналган фильминг? Партнёрдан қийналганинг-чи? Мен энг қийналган фильм “Лола”. Ҳеч қайси партнёр билан қийналмаганман.

Асал Шодиева:- Энг қийналган фильмим, бу “Учар қиз”. Партнёрдан қийналганим, “Танго ёхуд адашган совчилар” фильми! Қўрқмасдан айта оламан. Чунки, бу фильмда партнёрим, профессионал актёр эмас эди.

Мадина Мумтоз:- Баланд пошнали туфлида қанча вақт юра оласан? Мен баланд пошнада қанча юрсам ҳам, бемалол юравераман.

Асал Шодиева:- Фақат жуда зарур бўлганда, баланд пошнали туфли кийишим мумкин. Одатда, паст пошнали оёқ кийимда юраман.

Худди шу савол хонанда Зиёдага ҳам берилганда, оёқларидаги қулай крассовкаларига ишора қилиб кулиб қўйди.

Мадина Мумтоз: - (кулиб) Ҳамма ҳам шу.

Лойиҳа давомида Асал ва Мадина бир-бирларига кутилмаган саволлар бериб, баҳслашиб ҳам кетдилар. Лекин, бир-бирларига қувноқ ҳазил саволлар ҳам бериб, қизиқарли жавоблар ҳам қайтардилар. Ҳар иккиси ёш бўлса ҳам, интилувчанлиги ва ўз меҳнати билан шоубизнес оламида ўз ўрнини топганлиги, ҳамда ўз мухлисларига эга эканликлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Улар лойиҳа давомида, ўзлари ҳақидаги кўпгина маълумотларга аниқлик киритдилар.

Sayyod лойихаси
Саида Вахобова ёзиб олди


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
LoadingСана: Сешанба, 31-Май-2011, 12:54 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
To'g'risi bu loyixani nomi qanaqa . ikki yosh qobilyatli aktrisa qanday uchrashib qolishti. suxbat yaxshi o'tibti. Madina Mumtoz da baribir ko'proq narsa bor. savol va javoblariga etibor bersak.
Davomi keyinroq....


Faqat 3 ta shart!
 
anvarshoxСана: Сешанба, 31-Май-2011, 13:52 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 269
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 126
Холати: Хозир йўқ
Madina haqiqatda tarbiyasi a'lo qiz, lekin kino sohasida ham uni ko'rishni xoxlardim, ijodi bachkana könglga tez tegib qoladganlar xilidanmas. Shunchaki emas yonib ijod qiladi. Profesionalikka qadam seziladi unda. Tak chto tak derjat!
 
ParvinaСана: Сешанба, 31-Май-2011, 17:48 | Изох # 4
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 638
Холати: Хозир йўқ
Asal Shodiyeva 19 yoshda ekanmi? Madina Mumtozni qo`shiq kuylashlari yoqadi.

Allah büyükdur
 
ShahzodСана: Сешанба, 31-Май-2011, 22:36 | Изох # 5
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Bu loyihani nomi JURNALIST-YULDUZ ! Suhbat qiziqarli chiqibdi,kopro Madinani savol-javob fikr yoqdi.keyin rejisorlar bu qizga o'g'il bola rolini beraverishgandan,Madina ularda bezor bugan shekilli ) ohiri kinodan chiqdi.O'zi ashula etgani ming bor YAHSHI !

★ Shahzod ★
 
DilyaСана: Чоршанба, 01-Июн-2011, 10:38 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 171
Холати: Хозир йўқ
An4a qiziqarli bolibdi manga yoqti smile Asalni 19 yowda ekanligini endi biliwim. . .Janob he4 kimda roli ajoyib 4iqqan ( Ey, ty 4to :D) Madina Mumtoz o'ynagan rollariga gap yoq.

 
bek88Сана: Жума-муборак кун!, 14-Окт-2011, 22:26 | Изох # 7
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
bu mavzu oldin xam bulivdiku ikkala akterisa xaqida

Добавлено (14-Окт-2011, 21:26)
---------------------------------------------
asal shodeyvaga yaxshiroq uynaydi manga yoqadi uynagan rolari


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
ledyСана: Жума-муборак кун!, 14-Окт-2011, 22:40 | Изох # 8
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Бу худди уша олдинги мавзу, шунчаки оркада колиб кетган, ёки бош мавзуда хам купчилик фикрларини билдиришган

 
dj-dizaСана: Жума-муборак кун!, 14-Окт-2011, 22:45 | Изох # 9
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 409
Холати: Хозир йўқ
Bek88 zamonlar osha sayohat qilgan. Vaqtga e'tibor qarating bek janoblari.

Sensiz qiynalib
Sensiz azoblanib
Sensiz bilmadim
Sensiz nima qilarim
Endi o’ylamayman
Bilgin sog’inmayman
Seni kechirmayman
 
win4estrСана: Пайшанба, 27-Окт-2011, 13:01 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 21
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 33
Холати: Хозир йўқ
Asalni bun4ali yow deb oylamagandim

Добавлено (27-Окт-2011, 12:01)
---------------------------------------------
Asalni bun4ali yow deb oylamagandim

 
gulim89Сана: Якшанба, 10-Мар-2013, 20:27 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 52
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 68
Холати: Хозир йўқ
Asal shodiyevaga omad

Sayyod.com xayotim mazmuni.
 
KAROLСана: Пайшанба, 13-Мар-2014, 12:55 | Изох # 12
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
ASAL SHODIYEVA CHIROYLI  VA QANDAY RO'L O'YNAMASIN  HAMMASIGA MOS KELADI.ENDI MADINA MUMTOZGA KELSAK   U JUDA  SERYOZNI  RO'LLARNI O'YNASHGA  UMID QILIB QOLAMIZ?
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: