"ФАХРЛИ ИНСОН" ?    | Биз:  +99894 695-21-21 (+телеграм) |   Телеграм  канал:  @sayyoduz  | эл.почта: sayyod@gmail.com
 

     

Реклама бўлими: +99894 6952121
 
Sayyod билан 2012й сайт хисоботи - Форумистон
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Sayyod билан 2012й сайт хисоботи
SayyodСана: Шанба, 22-Дек-2012, 05:04 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Зарифа
Юлдуз опа билан шоу киляпсиз, у концертдек буладими? ё сизлар дуэт айтасизларми? умуман Юлдуз опа ва сиз хамкорлигингиз жуда мос ва ухшаш. одно ва бошқа сайтларда сизга нисбатан ёмон куришлик ва лекин тан олиб хурмат килишлик фикрларига кузим куп тушган, бу галати муносабатни факат сизда ва Юлдуз Усмоновада сезаман. Уларгаям купчилик шунака деишади, узини ёмон кураману ижодини тан олмай илож йук. Бугунги фаолиятингиз оз йил булсаям журналистикадаги мана шундай Юлдуздек чуккида деб уйлайсизми?

Sayyod:-Шоу ўтди, қандай бўлгани сайтда ёритилди. Ўхшашликда хатолик бор, у санъаткор аёл, куйлайди. Ман артист эмасманку, шахсий сахифамдаги ёзадиган озод ижодкорман холос. Ёмон кўриб, лекин хурмат қилишлари хақида кўп эшитаман ва қувонаман! Бу асосийсику. Сизни яхши кўрсаю, хурмат қилмаса, унда сиз бир кунлик керак бўлган ёлғончисиз холос. Ижодим даражасини сезмайман ва бахо хам беролмайман, аниқ ижодни мақсад қилганимда йиллар керак бўларди, менда мақсад бўлмаган, ижод бу хобби, истамасам хам ёзишга ундайдиган бир тушунмас нарса...

zzz
ushbu saytni yaratishga nima turtki bulgan? Nimaga aynan SAYYOD? Va oxirgi savolim kim - bu saytga homiylik qiladi? Oldindan RAHMAT. Javoblarni kutaman.

Sayyod:-Сайт хақида сайтни четидаги мана бу манбада хаммаси тўлиқ ёзилган. Сайтга хомий керакмас, хомий бордек даражада кўринган нарсаси хам йўқку.

Shahzod_S
Men sayyod.com ga a'zo bo'ganimga ko'p bo'lmadi. Bu savolimi ko'p odam siga berishgan bo'lsa uzu. Men uchun juda qiziq. 1. Siz shou biznes olamiga qanday kirib keldingi? Qiyinchiliklar uchradimi?
2. Shou biznes olamida Sayyod.com sayti mashhur bo'libdi. Albatta inkor qilib bo'lmaydi! Siz va jamoangiz qiyinchiliklarga qanday chidashdi?
3. Chin do'stingiz bormi? va u kim?

Sayyod:-1. Бу хақида кўп айтилган, (мана бу манбада хаммаси ёзилган) Қийинчиликлар хамма ерда бор. Чин дўстим бор ва у санъат оламидан ташқарида, исми Хикмат. Бошқа чин дўстим, айниқса шоу-бизнесдан йўқ!

Graf
Sardor aka yoshligizda kim bo'lishi orzu qiludiz Jurnalist bomaganizda kim bolardiz?Yana savol oka nimaga faqat masalan Shohruhxon,Nilufar Usmonova,Munisa Rizayeva,Lola,Ziyodala haqida maqolala yoziladi nima boshqa Shou Biznesdiladan qoshmismi o'zizi repertuarizga?)))

Sayyod:1. -Шифокор.
2.-Йўқ репертуаримга фақат хаққоний ишлайдиганлар киради, танбал ва омадсизлар эмас!)) Кейин мутлақо тузган рўйхатингиз ғалати, айнан Нилуфар , Муниса ва Зиёдалар сайтимда жуда камнамо! Бир вақтлар Шохжахон ва Шахзодани кўп ёзасан дейишарди. Хар ким ўз рўйхати билан, шуларни кўп ёзасан дейди, қизиғи хаммани рўйхати турфа... Демакки , сайтим хам турфа, унда хамма хақида долзарблигига қараб ёритилиб борилаверади, мабодо кимдир кўпроқ ёзилган бўлса, жавоб оддий: демак у кўпроқ ишламоқда! Самараси бўлмаганни янгилиги хам йўқ!

Bek_Uzbekistan
1.Moderatorlariz ni muomilasi juda qo'pol ularni nimaga asoslanib yonlagansiz,
2.Sayt qaysi xonandalar bilan doimiy aloqada ?

Sayyod:1.-Қандай салом бўлса, шундай алик-деган тушунчага асосан тайинланган! Бизда сохталик йўқ, муомалага яраша жавоб, хеч ким қўпол муомалага чидашга хаққи йўқ, қилич билан келганга бомбадан парчалаймиз! Сизга биров сўкинса бағризга босиб аллалаб қўясми?
2.-Смотря қандай алоқада))))) Сайтимиз хеч қайси хонанда билан, хеч қандай на ижодий, на иқтисодий ва на жинсий алоқада доимий равишда бўлмаган!)) Янгилиги бўлган ўзи алоқага чиқиб, ижод намунасини тақдим этиб бераверади.


Bek8111
1-савол. Сардор ака сайтни очишингизда сизга биринчи булиб ёрдам ва маслахат берган инсон ким ва у хали хам сиз билан биргами ёки сиз уни ёдга олиб турасизми?
2-савол. Бошида сайтни очаётганингизда шу даражада сайтимиз машхур булиб кетишини билганмисиз?
3-савол. Хаётда бирон маротаба булса килган ишингиздан афсусланганмисиз?
4-савол. Сайт фаолиятига жуда куп каршиликлар ва тусиклар булган булиши мумкин. Улардан кайси бири ёдингизда мухрланиб колган? (Масалан: хаккерлар хужуми, соткинликлар, домен олиш ва шунга ухшаш)?
5-савол. Санъаткорлар орасида сайт очилгандан буён сиз билан бирга, хозиргача ёрдами ва масалахатини аямай келаётган санъаткор деб кимни айта оласиз?
6-савол. Хаётда узингиз хохламаган ишни мажбурият туфайли бажаришга мажбур булганмисиз?
7-савол. Ширинликларсиз хаётни тасаввур эта оласизми?
Жавоблар учун олдиндан рахмат!

Sayyod:-1. Ёрдам берганлар бору, маслахат хеч ким бермаган, ўзим очганман. Амаки тахаллусли Музаффар билан, Бек деган йигит ёрдам берган. Кейинчалик ва хозирги кунда Шахризод техник маъмур сифатида бирга ёрдамлашиб келмоқда.
2. Билганман, лекин бунга мақсад ва интилиш бўлмаган.
3. Албатта, одамманку, лекин бу нарсага қатъий стратегиям бор, салбий хислатларни ижобийга сублемировать қилишга одатланганман, авало ўша нарсани тўғирлашни кечи йўқ, иложсиз бўлса, хатодан дарс олиш.
4. Жудаям кўп бу нарсалар, шунинг учун ёдда қолмайган. Сотқинликлардан кўра содиқликлар ёдимда қолган. Сотқинлик деярли хар куни.
5. Хеч кимни!
6. Йўқ! Шунақанги бир принципиал ўжар инжиқманки, бу нарсани умуман иложи йўқ.
7. Тасаввур қила оламан, лекин бу ширин хаёт бўлмайди, буни биламан. Нафс қулимасман, кўп маротаба ўзимни тарбиялаб, нафсим ва хиссиётларимни жиловлашга ўрганганман. Бунда Рўза ёрдам берган.


xayrullox ANDIJON
сизга битта саволим бор ..Джуманлджи дастури нега тухтатилди...факат аник жавобингизни кутаман...олдиндан рахмат.

Sayyod:-Шунчаки жонимга тегди. Бошқа лойихалар очдим. Яна бошқаларини ташкил қиламан.

Bobo
Sayyod.com sayti ilmiy darajada baholanadigan bo'sa "kandidat nauk" darajasini bergan bo'lardim.Har taraflama tan beradigan narsam bu sayt faktlaga asoslanib, turli hil mish-mishlarisiz faoliyat yuritadigan sayt.Savolga kese kim bu saytga homiylik qiliwi mani shahsan juda qiziqtiradi.Chunki viloyatlada,chet davlatladagi(Shahzodani Rossiyadegi konserti)tadbirladan foto,video reportajlani tayorlaw yahwigina mablag' talab qiladi.Savolim saytga kim homiylik qiladi?

Sayyod:-Ия? Шахзодани концертидан оддий бир мухлис йигитча фотоаппаратига суратга олиб, интернетдан жўнатди холос. Қанақа хомийлик бўлиши мумкин? У йигит Шахзодани мухлиси, ўзи чипта сотиб олиб кирди, сайтимга репортаж бахонасида хонандаси билан суратга хам тушди, почта орқалик жўнатди, бўлди. Хомий йўқ, бўлмаган хам.


Гулбахор
Журналистика оламиданман. Сайтни дерли биринчи куниданок кузатиб келаман. Шоу оламини хам яхши таниганим ва сизни кумир деб билганимга саволларим куп
1. Нима учун шогирдликка журналистларни олмайсиз? Хабарим бор ёш журналистлар ишламокчи булишган, лекин рад этгансиз
2. Феруза Фаттахова , Саида Вахобова ва Шахло Кодироваларни журналист сифатида кашф эта олгансиз. Феруза ва Саидани кино оламининг оз булса хам ижодкорлари сценарист сифатида билишарди, лекин айнан сиз уларни журналист сифатида танитиб вакт утиб сайтдан четлатдингиз, сабаби нимада? Нимага Шахло Кодирова журналист сифатида эмас сайтда фанклуб рахбари сифатида колган?
3. Саида ва Ферузалар сиздан кетиб сайт очишган…… сайти, сизни биринчи марта очган сайтингиздек кора рангларда, таклидларни куп сезаман, сиз расмларни бир бирига кушиб мантаж киласиз, якиндан улар хам бошлашган, яна уларни сайти сизга атайин килаётгандек шуларга канака карайсиз? Биламан хозир сиз йук четлатмаганман алокамиз яхши дейсиз, унда нима учун сиз хакингизда умуман ёзишмай факат шовшувчи Жасурни сериал килиб туришади, атайин сизга теккизиб куп нарса килишлари бундан хам билинадику.

Sayyod:-1. Узр, кулол ёки дурадгормасман шогирд олишга. Кейин ўзимни оддий озод ижодкор деб биламан, бунда устозлик бўлмайди, бу қалб, кўнгил, қизиқиш, жараён, ва илхомга тобелик.
2. Феруза ва Саидалар тўғри, журналист-шоу лойихамдан сараланиб, мен билан қолишди, лекин кейин мени сайтимдан четлатилмаган, ўзлари сайт очишди, фақатгина Саида билан, Феруза кетишидан сал аввал хайрлашилди. Саида газетага ишга кирди, хамма ривожланишда! Бир ерда қотиб қолиш ишмас, агар халиям манга ёрдамчи бўлиб юрганида ёки йўқ бўлиб кетганида, бу манга минус дегани. Демакки ўз устида ишлашяпти, ривожланиш бор, бу зўрку! Шахло эса менга ташкилотчи сифатида маъқул, маъмурликни хам боплайди. У менга яқин ёрдамчим .
3. Ха энди устозига ўхшайдида)). Яхшику, ўхшаса нимаси ёмон? Ман билан ишлаб, мандан ўрганганини қилмай, кимдан ўрганганини қилсин? Жасурга келсак, мен хам сайтимда Жасурни кўп ёзардим, у интернет журналистикасидан тан олган журналистим. Феруза ва Саида мен хақимда ёзса, хаа у билан ишлагансанде-дейишлари мумкин, тўғри қилишади, бошқаларни чиқаришсин, манга пиар ва реклама керак эмаслигини улар хам билишадида. Ман билан ишлаб, сайтимиз мавқеи ва даражасини хис қилишдику, бўлмаса хануз санъат олами “ха анави тадбирда қизларингни кўрдим” дейишмасди, вахоланки улар ман билан ишламаяптганини билишади лекин, шу тушунча уларда қолган, бу ёқимли гохида.. Лекин улар ўз сайти ва номи билан яқин кунлар ажралиб чиқишади, бизни сайт уларга трамплиндек бўлди, уёғини ўзлари эплашяпти демак, улар ютуқда.
Манга атайин нимадир теккизишини билмадим, уларни сайтига бир икки маротаба кириб ўз фикримни Ферузага билдиргандим. Сайтимизга қаранг, бошқа сайтларни кузатишга вақтим йўқ тўғриси, уйқусираб компдан нарига кетаман. Атайин менга қараб ишлашаётган бўлса, бу фақатгина менга плюс, демак халиям мен хаётидан чиқиб кетмаганман, демак кимладир мени деб, мени ижодим ва хаётим билан яшамоқда. Бошқа сайтларни кузатишга вақтим хам хушим хам йўқ, нима қиламан? Ман альтернатив, нодавлат ва нотижорат озод ижодкор бўлсам, бошқа сайтда нима ёзилгани манга умуман алоқаси йўқ. Балки аслида ман эмас шу Жасур билан ишлаш уларни орзуси бўлгандир, балки кейин бу орзу бўлгандир, балки шу Жасур уларни дунёқарашига мосдир, балки Жасур уларга лойиқдир, ман қаердан билай? Бу савол мангамас тўғриси.

Феруза ва Саида хақида бир нарсани айтмасам бўлмайди, шу пайтгача қанча ёрдамчим бўлган бўлса, энг аълолари шу қизлар бўлди, айниқса Феруза Фаттахова. У қилган ишларни халигача ўнта йигит ишчимниям кучи етмайди. Феруза мехнаткаш қиз, кечани кеча , кундузни кундуз демай ишлайди, ман билан ишлаганда энг содиқ ва энг мехнаткаш инсон сифатида ўзини намоёнлади. Шу икки қиздан ва айниқса Ферузадан мингдан минг розиман, тўғриси, ва Феруза ва мани орамга бунақа гаплар қилишларини истамасдим.

Яқин яқиндан бир икки гаплар қилишди ва кўнглим ранжиб хатто улар билан ўзаро(!) кўришмайдиган даражага етказишди. Аввалига Саида ўзидан ўзи саломлашмай ўтадиган бўлди, ўзим гапирсам энсасини қотиради, ўзи асли у ғалатироқ эди, ишлаган пайтимиз хам шу ғалати фикрлари учунам чиқишолмаганмиз ва биринчи бўлиб у билан ўзим хайрлашганман. Феруза билан эса хеч қандай урушишсиз, ўзи алохида мустақил ишлашни айтиб, ширинлик совға қилган холда, жуда чиройлик хайрлашилган, Ферузани кетишини хохламаганман, у зўр ёрдамчим эди. Анча пайтгача қўнғироқлашибам турдигу...кейин... кейин Феруза кўрса кўрмаганга оладиган бўлди, манам кейин умуман уларга ахамият бермай ўтадиган бўлдим. Маниям энсам қотти бу қилиғлигисидан, тушунмиман халиям ва тушунишниям истамиман уже. Мне не до них, мани ишларим лойихаларим кўп.

Лекин айтишим керак: Биз бирга ишлаган пайтда яхши нарсалар кўп бўлган, майли уришганда турли гап сўзлар бўлгандир, бу ижод жараёнику, майли у ўзича текширгандир, ман ўзимча синагандирман, лекин қайтараман: Саида ва Феруза мен билан зўр ишлашган. Феруза сидқидилдан, керак бўлса тонггача репортажлар қилиб, уйимга тонгга яқин ташлаб хам кетарди, бу нарсаларни айтмай илож йўқ, буни хамма билади. Бунгача энг мехнаткаш ва зўр ишлаган фидоий ёрдамчим Феруза бўлган.
Хозирги кундаги уларни муносабати-бу уже уларни муаммоси, сабаби биз бирга ишламаймиз, демак, балки ман билан ишлашганида муносабат сохта бўлгандир, бирон наф керак бўлгандир, шунчаки иш ўрганишми, қандайдир сайт сирлари мухим бўлгандир, санъат оламида номларини чиқариб олишга керак бўлгандирман, санъаткорлар билан муносабат ўрнатиб телефон рақамларига эга бўлишга сабабчи бўлиш учун керак бўлгандирман, ва алохида чиққач, менга хақиқий муносабатларини намоёнлашаётгандир, қайдан билай?
Балки, балки ва балки хуллас.
Буни эндиги қилинаётган ғалати муносабатларидан кейин, умуман қизиғи йўқ манга . Саидаку майли, хайдаб юборганимга халиям жахлдадир, вахоланки катта бошимни кичкина қилиб, ўзим неча маротаба саломлашиб, хол ахвол сўрасам буришиб кетади, ўзи очилиб юрмаганаму, ха майли)). Лекин қилган беминнат ва фидоий мехнатини айтмасам бўлмасди, бу учун уларга чин дилдан рахмат. Сайтдаги ўша даврдаги ютуқларга биз биргаликда эришганмиз!
Фақат, менга нисбатан бирон муносабат қилишаётганида, аввало мани сайтимга мухлис сифатида хат битиб, ёрдамчим бўлишга конкурслардан ўтиб харакат қилишгани, шу сайтимизни хам уларга теккан бўлса фойдаси тегиб, уларга журналист сифатида танилишларига сабабчи бўлганини унутмаслигини истардим.
Даврлар ўзгаради, Сайёд сайти эса, хох улар билан , хох бошқалар билан ва хох бир ўзим билан ютуқларга эришган ва эришмоқда! Бу эса инкор этиб бўлмас факт!

Мардон
1. Оилалик булдингиз. лекин сайт фаолияти, турмуш тарзингиз ва шахсан мен севган севганимга аталган нома хам узгармаган… турмуш уртогингизни муносабати канака? 2. Уларниям шунака севиб уйланганмисиз?

Sayyod:- 1. Турмуш ўртоғим бошиданоқ, ижод бу ижод эканлигини яхши фарқлай оладиган эканлигини билганман. Муносабати ижобий, лекин умуман сайтим ва интернетга кирмайди. Унга санъат олами қизиқ эмас, уй юмушлари етарли.
2. Йўқ, алдамиман, севиб эмас, мехр қўйиб уйланганман ва буни севгидан юқорироқ ва мухимроқ деб биламан. Йиллар ўтсин, ана шунда хақиқий мухаббат қурилиб борилаверади. Турмуш ўртоғимни жудаям яхши кўраман ва қадрлиман, у мани энг мехрибонимку))

АМИРА
Олтин калам, хизмат курсатган журналист ва ёки хеч булмаса жасорат медалига лойик журналист деб биламан, сабаби Узбекистонда бу кадар жаранглаган журналист булмаган. Сайтдан машхур булиб кетдингиз, танкидий маколалар, репортажлардан ташкари иктидор кирраларингиз куп, шер, монолог, жума фикрлари, реалити шоу, лойихалар, мусика ва клиплар яратасизу лекин шу лойик булган мукофтоларга харакат килмаслигингиз сабаби?

Sayyod:-Войбўўў... Ман харакат қилишим керакми? Тиланчиманми сизга? Керакми ўзим сўраб олган мукофот? У санаб ўтганлариздан улуғроғми ё халқ тан олган мукофотлари азизроқми? Манга ўзлари берса хурсанд бўламан, лекин ўзим харакат қилиб, сўраб олмайман!

Mamurbek
SAYYOD.COM SAYTINING ASOSIY MAQSADI NIMA?

Sayyod:-Санъат оламига хаққоний ва адолатли ёндошув билан ижобий таъсир кўрсатиш.

murodDJjon1920
Ассалому алайкум Сайёд жаноблари.!
2008-йиллардан бери сайтни кузатаман. 4 йилдан бери сайт Республикада деярли 1-уринда кетяпти. Хар хил сохада янгиликла бор энг асосийси кучирмачилик йук. Хамма нарсани оригинали куйилади. Хозирги журналистлардан биронтасиям хали сизи киган ишларни ярминиям килишмади. Хатто шов-шув сайтиниям оркада когизвордиз. Сизга хурматим баланд! Сизга саволим нима учун тв радио, газета, журналларда куринмесиз олдинлари 1-2та газета макола интервюлариз чикиб турарди. Тугри куп *запрет*деги санаткорла билан ишлесиз.

Sayyod:-Шунчаки қизиғи қолмади. Газета доирасида қиладиган нарсаларимни қилиб бўлдим, бир жойда тура олмайман, яна чайналавериш кимга керак? Ўзимми газетам, тв ва радиоим хам бу сайтим. Лекин, Бекажон газетасига репортаж ва янгиликлар бериб бормоқдаман. Запретдаги санъаткорлар билан ишламайман, улар хақида янгиликлар бериб бораман, уларни хам лойихаларимга таклиф қиламан. Кимларнидир запрети мани сайтимга таъсир кўрсатмайди, халқдан барибир санъаткорни юлиб бўлмайди. Журналист назаридан хам!

Shukronа
Salom. SARDORAKA. 1. ' KERAKMAS' MANALOGIZDI MUZIKASI SHAXSAN O'ZIZNIKIMI? ESHITISHIMCHA SHU MUZIKAGA TALABGORLA BORAKAN. SIR BO'MASA U KIMLAR? 2.FAN KLUB SAYTGA ATAB ETKAN QO'SHIQNI BOSHQALAR O'ZIGA TO'G'IRLAB ETISHKANDA. XAYOLIZGA NIMA KELDI. KIM KIMDAN O'G'IRLAGAN.

Sayyod:1. Мусиқаси Hamza Dekeli-Gulumcan, буни монолог қўйилган сахифада хам ёзганман. Бир мухлис йигит суратларимни йиғиб,видео қилиб берган, ўша ерда хам муаллифни қўйган. Матн ва овоз маники.
2. Фанклуб қўшиғини мусиқасини шоира ва бастакор Шахноз қилиб берган, матн эса Шахло Қодированики. Тушунмадим ким ўғирлабди? Хабарим йўқ, лекин бу муаллифлик қўшиғи, 2012 й 14 август куни туғулган куним ва сайт 5 йиллигига атаб совға қилинган.

NiraLight
Hikoyalaringizni sog'indik. Yana yoziwingiz mumkinmi?

Sayyod:-Рахмат, хали тақдим қилинмаган, лекин 14-15 варроғи ёзиб чала қолган 3-4та хикояларим бор...давомлашга вақт керак.

Ноз
Журналистлар мадхиянгиз хама журналистларга ёкканини биламан, менга хам. Лекин вакт утиб даракчида уни танкид килишгани сиз газетани сайтда ёмонлаб ёзаверганингизга жавоб деб тан оласизми? Шахсан менга газетадаги танкид заказдек туюлди. (мени фикримча бу кушикни Юлдуз Усмоновага беришингиз керак эди)

Sayyod:-Ўзингиз жавоб бериб бўлибсизку)). Асли Нилуфар ва ёки Шахноз учун мўлжалланганди. Машхур инсонлар орқасидан пиарни истамадим, ва қийинчиликни лозим топдим, бошқа тарафдан Канизани яна бир қиррасини кашф қила олдик, хануз авжини ўзи куйламаган деб ўйлашади, аслида эса кўз ўнгимда ёзилган, у авжини ўзи куйлади. Бу катта ютуқ, у учун ва хам мен учун.


Bekzod
Sayyod, juda zo'r jurnalist, juda ajoyib inson. Lekin bir narsa yoqmaydi. Sayyod uchun o'zbek san'atining mega yulduzlari go'yoki tanka. qolgan qutgan mayda yulduzlar Sayyodning tirikchilik manbai: yomonlayvuradi, yomonlayvuradi. Sayyodni baxtiga Gulnora, Yulduz, Ozoda opalari sog' bo'lishsin. Hammaga kelganda Sayyod haqiqatgo'y, Gulnaraga kelganda Sayyod paxtakor. Nega, chunki u laganbardor, u yashashni, karerasini o'ylaydi. Yetar paxta qoyish, chestniy deb nom berishganmi, shu nomingni oqla. Hammaga birday munosabat bildir. Xox u mega bo'lsin, xox u mikro yulduz.

Sayyod:-Биласми, яхшиям сиздакалар борки, мен шундайлардан ажралиб тура оламан)) Нафақат мен , балки кўпчилик шахслар, сиз каби кулранг қоришмадан ажралиб тура олишимиз учун борсиз. Яъни мавжудлик холос. Тирикчилик манбаи ва ёмонливуради деганингиз жуда емагану келмаган стилидаги уйғунлашув. “Мени ёмонла ва мен сенга пул тўйлайман” бизнеси мавжуд бўлганда , миллионер бўлардим ўзиям. Ха, ростанам бахтимга Гулнора, Юлдуз ва Озодалар соғ бўлсин! Хар бири Республика номига ўз хиссасини қўшган ва кўпчиликдан ўз санъат ва мехнатидан ажралиб чиқишга муваффақ лидерлар! Гулнорага хасад қилгандан кўра, унга хавас қилса арзийди.
Нега оқни оқ деса , йўқ, қора деб ёз-дейишга ўргангансизлар? Оқ, бошқа, қора бошқа, зебра бошқа!)) Нима учун яхшиликка ишонмаймиз? Албатта тагида бир нарса бор-деб кавлаш керак? Сенга нон берганга, нимага бердинг демасдан рахмат айта олмаймиз? Яқинда ББСга интервьюда хам айтдим, факт билан, бирон танқид келтиринг деб. Оддий хасад. Хеч бир мамлакатни давлат бошчисини боласини ёмонлаш тугул мақташмайди, чунки ХЕЧ КИМ УЛАРНИ БИЛМАЙДИ! Гулнора эса хайрия ишлари, Республика тараққиётига муносиб ва катта хиссасини исботлаб бўлган, бу аёл хақида ёзиш фахрку! Ғурурланмайсизми ўзбек элига қилаётган ишларидан? Спортчилар дунё миқёсида чиқиб Ўзбек номини айтса ғурурде, Гулнора ўзбек санъатини дунёга тарғиб қилса, танқидми?
Логикангиз қаерда Бекзод? Биламан киндикиздан пастроқда лекин, айнан қаеридан овоз чиқариш хусусиятига эга ва хаттоки компютерда печатлашга хам қодир даражада эканлигига қизиқмоқдаманде. Лаганбардормиш...лаганладан лаган фикр чиқади ўзи.
Все смотрят в мир сквозь призму своего мировозздания!
Сизни фикрлаш доирангиз 0,1 кв/м-дек тахмин қилгани бўлса, бу яшаш ва карьера билан камида хоким бўлишим керак эди. Хақиқатгўй-деб ном беришганми номингни оқламишде))) Қанаққилиб? Гулнора ёмон десам номим оқланадими?
Что за фохишизм?
Извращенецмисиз? Кечирасизу, сизни фикрингиздан фохишабозлик анқияпти. Мен истагандек бўлсанг, сен зўрсан! Сизни фантазиянгизга учраганга ачинмадим бору)). Сизда аниқ бетоб онг! Рухшуносга учрашинг. Шу қадар, фақир ва ғариб фикр сохиби бўлиб, хасаддан ичингизда балчиқ қайнар экан, мавжудлик учун яшаб, атмосферани булғаётганингизга ачиндим. Шундоқ хам экология бузулган бир даврда, сиз кабилар эса унинг аурасини хам бузяпсиз, сиз кимнидир хаётдаги ўрнини шунчаки эгаллаб турибсиз биласизми? Сиз ва сиз каби “обиженный и возможно и опущенный, потому и злой на весь мир» ташхисликлар , хаётдан хафа инсонлар ўрнига соғлом инсонлар бу дунёда ЯШАШИ керак, мавжудлик билан атроф мухитни ифлослантирмаслиги керак! Юқорида айтдим: Бугунги кунда чиқиндиларни хам қайта ишлаб экологик тоза махсулотлар чиқарилаётган бир даврда, инсоният ўз қалбидаги ахлатларни (сублемировать) қайта яхши хиссиёт қилиб чиқариши мумкин.
Хаммага бирдек муносабат билдир демакки-бу нотўғри! Хеч қачон хаммага бирдек муносабат билдириб бўлмайди! Хар ким ЛОЙИҚ муносабатни олади! Ишлаган тишлайди! Эплаган ютади! Қўлингиздан келса, Гулнора каби хеч бўлмаса бирон номингизни кўрсатингчи, оддий бир Бекзод деб ёзибсиз холос, ким танийди? Кимсиз? Гулнора нақ уч номини брендлаб исботлаб қўйди: Гули, Гугуша ва албатта Гулнора Каримова! Сизчи? Оддий бир ёзувсиз бу ерда. Оддий бир ХАРФлардан иборат ном холос!

KomilEl
Hurmatli Sayyod sizni hurmat qimaydigan aksincha saytiz va ijodizni hurmat qiladigan muhlislariz haqida fikriz qanday

Sayyod:-Оддий хаёт хақиқати! Кимдир сени севади, кимдир ижодингни, кимдир эса мавқеингу бойлигингни. Шукр бойлик ва мавқедан кўра одамлар хурмат қилишга арзигулик иқтидорим бор эканки бахтиёрман! Бўлмаса лавозим , юлдузлик ёки пулим учун севишса дунёдаги энг бахтсиз инсон бўлардим. Мани хурмат қиладиган нарсаларим бор эканки бахтиёрман! Кимдир ижодимни севади, инсон сифатида яхши кўрадиганлар атрофимда сероб, уйда онам учун яхши кўрган фарзанд, рафиқам учун севимли ёрман, насиб этса солих ва мумин фарзандларга намунавий ота бўламан,. Яна қандай бахт керак? Хаммаси керагидан ортиқ тўкиску. Ўзимни хурмат қилмайдиганлар бўлса бўлаверсин, хаммада шу. Кимдир кимгадир ёқади кимгадир эса йўқ. Сиз ёмон кўрган одамингиз ким учундир бутун бир олам, сиз севган инсон эса кимгадир энг қабих ва разил бўлиши мумкин. Асосийси бизни ўзимизга керакли инсонларга керакли даражада бўлишимизда! Бу тарафлама ишонаверинг менда хаммаси аъло!

Special One
Assalom-u alaykum.
Mualliflik loyihalari haqida. Saytda yangiman, bir oy ham bölmadi adashmasam, Sardor Kamilovni ok.ru da, 'klass' lari köp statuslari orqali taniganman. Avval, söziga, keyin, qilgan ishlariga hurmatim oshgan, özlarini esa hali ham tanimayman))) Sayt binosi bormi yöqmi bilmayman, mabodo bölsa, shu 'bino' ga hech bölmasa, 'uborwik' bölib tekinga ishga kirishni hohlaydigan, özi kambag'al, lekin, qorni töq, usti but, yozmasa qöli og'riydigan özicha 'adib'lar ishga olinadimi? Yoki, Sayyod özi ham aziyat chekadigan 'köpro mablag' tushishi'ni kutish kerakmi?))) Bu savol emas, ukalik maslahati, bir kichikniyam gapiga kir deyishadiku)) agar, Sayyod boshqa sohani rivojlantirmoqchi bölsa, oq yöl))) Mabodo, kimlarningdir gaaaaapii ta'sirida ketaman desa, Sayyod hech kim bölgan ekan-da! Unda manam bu joylarga kirmay qöya qolaman....
Köp gapirvorgan bölsam, uzr)) 'Tilim qölimda-da)))
Javoblar uchun oldindan raxmat....

Sayyod:-Ха, яхшиям тилингиз қўлингиздагина экан холос... бўлмаса..) Савооларингизни тахрирлашга тўғри келди, сабаби юқорида бериб бўлинган жавобларга аталган экан. Сайтимиз биноси йўқ, керак хам эмас. Бизни иш виртуалку, офисни кераги йўқ. Балки хозирча. Маслахатга рахмату, лекин унча бунча гап таъсир қиладиганладанмасман, сиз айтган гапларга қандай реакция қилишимизни кўрганингиздами)))

Daler
Assalomu Alaikum ,,, Avvalam bor rahmat shu paytgacha eng qiziqarli va O'zbekiston show-biznesi va boshqa sohadagi dolzarb muammolani bizga yetkazib kelganiz uchun !!!
1) Savolim nega saytingizni mana shunday yutuqlaga yetganidan tark etmoqchisiz, axir shu darajaga yetishi siz uchun osson bolmadiku??
2) Saytni tark etgandan keyin uni faoliyatini kuzatib turasizmi va keyingi saytni boshqaruvchilari sizdek dolzarb va qiziqarli muammolani kotarib chiqishiga ishonaszmi?
3) Sayt o'zbekiston ichidagi talantlani emas balki chet eldagi O'zbek yoshlarini horijda erishayotgan yutuqlarini yoritish niyatlari bormi? ( Model, aktyor, honanda, olim va boshqalar) ???
Javobla uchun oldindan rahmat !

Sayyod: 1. Бунақа тарафлама бахоламайман , эришган нарсаларни сабаби ютуқ учун мақсад қилинмаган, ижобий таъсир учун мақсад қилинган. Ман кунига оладиган хатларим орасида кимгадир ижобий таъсир кўрсата олганим хақидаги фикрлар энг катта мукофот ва ютуқ! Куни кеча мана бу манбада бир йигитни шундай фикрини қўйгандим, жудаям таъсир қилди, рости қувондим.

FC_PAXTAKOR
Savol:
mana yana bir yil yakuniga yetmoqda. O'tgan vaqt davomida saytdagi faoliyatingizni o'tgan yil bn solishtirsak, nimalarga erishildi , nimalarga erishilmadi?
Yangi loyihalar ko'paygan sari eskilari to'xtab qolyapti: imro tk, yulduzni qo'shnisiga so'z v h k loyihalar to'xtab qoldi. Munosabatingiz?
FanForumga o'z shaxsiy maslahatingiz?

Sayyod:-Эришганига шукр, эришмаганига келаси йил бор, тўхташ йўқ. Эришилган нарсаларни аниқ санаб ўтиш нокамтарлик, қолгани режа асосида амалланиб бориладиган нарсалар, шунинг учун эришилмади деб хеч нарсани ёзолмайман, инсон тирик экан унда хамиша имконият бор!
-Импро-ТК жуда мураккаб лойиха. Осон эмас уни ташкиллаштириш хам, иқтидорларни топиш хам. Лекин Юлдуз опа билан Сайёд-шоуда уларнинг фанклублари ва бизнинг фанфорум ИМПРО-ТКда беллашди. Яқин кунлар сайтга қўйилади, бахо берарсиз. Бахордан яна давомлаймиз, бу лойиха бахор-ёз мавсумига монанд бўлганига қишни ўтказайлик, давомлаймиз. Юлдузнинг қўшниси-бу хам осонмас, кейин шахсий худудроқ бўлган масала шунга тўхтатиб турибмиз, (балки) вақтинча!

Abbosbek
Sardoraka shu ekspressoni Biror gazeta chop ettiring.
Savol: sizga qanaqa insonlar yoqmidi? 2) nega odnoklassnikida sizga yulduzcha bermagan, Bolalar gr da, Shoxruxda borku. .javob uchun raxmat

Sayyod: 1. Ёқмагани ёқмайди, аниқ бир хислатга эга инсонни айта олмайман, ёлғончи десам-уни кўнгли очиқ бўлиб, мени мафтун қилиши мумкин, жахлдор ва жиззаки десам, адолатли ва қалби тоза бўлиб мани ром қилиши мумкин.
Бир танишим бор, роса ёлғончи ва халиги марихуанна чекиб туради. Лекин биласизми кўнгли шу қадар тозаки, биронта одам билан уришмаган, дилозорлик қилмайди, қалби тоза, уришиб ташласангиз жим туради, эртаси куни эса хеч нарса бўлмагандек, қучоқ очиб кўришаверади. Хаёт давомида биронта одамга ёмонлик қилганини кўрмаганман. Мана шу инсонни масалан ёмон кўраман дея олмайманку, вахоланки ёлғончи ва нашавон.
Доимги фикрим: Яхъши ёки ёмон инсон бўлмайди, шунчаки биронта хислари бошқасидан юқорироқ бўлганлар бор ва бу нарсалар кўпинча ўзларига боғлиқ эмас, тарбия, болаликдаги рухий кечинмалар, ва атроф мухит билан боғлиқдир. Хато ва гунохларнинг сабаби хамиша бор, шунинг учун хам Аллох кечиргувчидир.
Ўз ошқозони ва молпарастлигини тарбия олмайдиганларни ёқтирмайман, бир қилган айб ва хатосини била туриб, қайтараверганларни хушламайман. Сотқинлик, хоинлик ва бевафолардан қочаман.
Худо кечиримли, бандасига ким қўйибди-дейман ва албатта уларни кечириб хам кетавераман, аммо ўша инсонларни бошқа атрофимга йўлатмайман, ва уларни хаётимдан чиқариб ташлайман.
2. Юқорида айтдим, мукофот ва унвонларни сотиб олмайман, халқ эътибори мухим, виртуал юлдузча эмас. Кейин артистмасманку.

Malika
Илк статьяларингиз www.forum.uz сайтидан бошлаганмисиз?
Эски форум. Уз Дагилар Билан учрашиб турасизми?

Sayyod:-Буни хамиша айтиб келганман, сайтини мана бу манбасида хам кўрсатганман. Лекин у форумдагилар билан умуман учрашмаганман, муносабат бўлмаган хеч қандай, шунчаки ёзув холос.

rayhona
Assalomu alaykum,To'ylar muborak !!!
1.Har bir insonni uzi qoniqmaydigan bir hislati buladi,shundek his sizdaham mavjudmi ?
2.Kechirimlikmisiz ?
Omon Bo'ling...

Sayyod: 1. Йўқ.
2. Юқорида айтдим, Худо кечиримли бандасига ким қўйипти ? Кечиримлиману, лекин унутмайман!

Safina
uzizga sof raqobatchi deb kimni tan olasiz?
maxx_uz (
Cаййод.узга ракобатчи сайт деб кайси сайтларни айта оласиз ??? ё Саййод.уз №1 Узбда

Sayyod:Рақобат? Мани сайтим озод ижодкор сахифаси, мана шуниси билан хам рақобат тушунчасига умуман тўғри келмайди. Бу худдики однодаги анкетангизга қайси анкета рақобатчи ёки шахсий кундалик китобингизга, кимни кундалик китоби рақобатчи деган гапдек савол.
Сайтлараро рақобат десангиз хам умуман рақобат йўқ! УМУМАН!
Мабодо бир тадбирда тўртта сайт бўлсаю, хар биримизни аъло олган сурат ёки ёзган мақоламизга қараб пул тўлашганида, бошқа гап эди. Хаммамизда суратларимизда лейблларимиз, демакки расмлар хам сотилмайди. Хорижгидек папарацци бўлса бошқа гап, хамма зўр расмни сотиш учун рақобат устида курашарди.
Биласизми, журналистика фидоий касб. Не благодарная работа дейишадику, худди шунақа. Рахмат хам демайди, пулини хам бермайди. Бир икки тадбирда, халиги кўрмаганни кўргани қурсин дегандек , баъзи бир журналистларни худди бир душмандек сизга ёв қарашини тушунмайман. Ўзи бундоқ олиб қараса, Жасур ва мани сайтимга хавас қилиб, бизларни тинмай ўқиб сайт очгансану, нимадан қуруқ қолгандек қарайсан? Ха, ол шу суратингни, майли мани ёрдамчим олмасин , фақат сан ол, и что?

Нима санга фойдаю, нима манга фойда? Нари борган қуруқ рахматларими? Тан олишларими?
Минг чиранма, ХУДО БЕРГАН ИҚТИДОРИНГ БЎЛМАСА ТАН ОЛИНМАЙСАН! Юзингга иши битиб сайтингдами газетангда чиққунча хаммаси тиржайиб тураверади, лекин ичида хурмат қилармикан? Аслида ўшаларга ёв қарашингни қилсангчи ахмоқ!
Ёзганларингга ўзини тутиб олган Халқ артистлари, муттасадди идоралардагилар, нейтрал халқдан катта одамлар юқори бахо бердими, ана бу хам хали илк атак чечак қадаминг холос! Шундаям ўзингни бос инсон, ер искамасанг ер кўтармайди, тепага учмоқчимисан, ижод қанотингни хис эт, борми шу ижод қанотинг? Бўлмаса товуқдек икки патиллаб кейин барбир қайтиб тап этиб тушасан. Ўша ижод қаноти бургутдек қулоч ёйгани хам онда сонда бўлсада ерга қўниб туради, бусиз илож йўқ.
Инсон юқорига интилиб, сакраб ёки учиб эмас, қўлларини баланд кўтариб ўша осмонни тутиб пастга туширишга харакат қилмоғи керак, бунда оёқ ердан узилмаслиги керак, мана шуниси хам катта мехнат ва хам катта ютуқ. Маъносини тушунган тушунди))
Элементар, кеча мактабни битиргани салом беришга арзимай, бетга лўқ этиб қараб, ўтиб кетади. Оддий кеча шогирдман деганику “кўрмаганни кўргани қурсин” шиори остида мавжуд бўлибгина яшайди. Ўша икки уч артистни ким орқалик ўзи танидинг? Ким танитди сани уларга? Ким телефон рақамларини берди дейдиган одам йўқ.
Лекин хозир тижорат сайтлари кўпайган ва олдиндан олинган пул учун фақат мақтаб репортаж ўтказишларидан хабарим бор. Умуман тижоратидан ялақилари кўп. Асли юлдузларга фанат бўлиб фаолият юритишади, биронта машхур назар қилдими тамом, уни сайтини қиёфаси қилиб , сажда қилишади. Кўрмаганни кўргани қургур, сани фаолиятинг ўзи нимадан иборат? Культ личности ўтказиш бўлса фансайт деб номла ва ана кимни эътиборига тушган бўлсанг, икона қилиб сайтингга қўйиб , тагига тўртта шағам қўйиб ўтиравер сажда қилиб.
Ман журналистмасман, лекин бу борада айтадиган гапим бор! Ақллиман ё зўр гапираман демаяпман, лекин хар холда айтадиган, айтишга лойиқ гапим, фикрим ва тахлилим бор! Хозирги журналистларни оддий матбуот конференцияларидаги саволларидан куламанде...
Мани саволим бошқа, фикрларим хам, йўналишим хам, мақсадим хам! Шунинг учун бу ерда рақобат тушунчасига умуман ўрин йўқ!
Озод ижодкорман, ўз қизиқишим , ижод ва илхомга тобеман холос. Бошқаларга таққосланадиган тарафим умуман йўқ.


Шоира
Сайтингизда хаётда бир бирига карши булган одамларни куп чикарасиз, масалан юлдуз ва Озода, Шахзода ва Райхон, улар билан яна дустлигингиз хам билинади, кизик улар эътироз билдиришмайдими?

Sayyod:-Хеч қайсиниси билан дўст эмасман! Артистга дўст бўлган кунинг, журналист фаолиятингга нуқта қўйдинг демак. Мана шу бир бирига зиддийтли инсонлар сайтимда чиқяптими, демакки нейтраллик сайтда борлиги яққол исботи! Артистлардан бири билан дўстлашишимга оз қолган пайтлар бўлди, кўп гаплашиб турдик, инсон сифатида ўзаро хурмат ва хоказо...лекин барибир АРТИСТлигини қилди. Ўз ишини қилиб, кимнидир сабабчи қилиб кўрсатишни бошлади, кейин эса қадрингга тупура бошлади. Барибир артистлигини қилади. Манфаат уларга юқори барибир. Кеча бир сайтдан тушмайдиган , бугун мани сайтим рейтинги учун ман билан дўстлашгандан қандай дўстлик дейиш мумкин? Унга хиёнат қилган манга хиёнат қилмаслигига қани кафолат? Хаммаси оддий, фикрим жойида , хаммасини билиб юраман, лекин ўзларига билдирмайман, ха, кулиб туравер, кулиб жавоб беравераман, лекин ичимдаги хақиқат ўзимда хамиша! Шахсий фикрим-артист хеч қачон ўзи фаолият юритадиган сохадаги хеч кимга дўст бўлмайди!

Лайло
Овозингиз жуда хам чиройлик, жуманжидаги овозингиздан канча дугоналарим сизга ошик булишган, Керакмас монологингизни эса хар куни тинглайман, нима учун кушик куйламайсиз? Хозирги кундаги канча хонандалардан минг марта аъло иктидорингизни била туриб куйламаслигингизга тушунмайман. Сардор Рахимхон хам журналист булганку.

Sayyod:-Вуяй десам майлими шу жойида?))) Кўпчилика бу монолог ёққанини билдим, лекин кутмагандим. Оддий фотоаппаратга видео қилиб ёзилган овоз, кейин конвертацияда мп3 , саунд форжда салгина эхо, ва турк мусиқасига эйсидпрода уйғунлашув ва мана натижа)) Хамма куйлайди, лекин кимдир буни соха қилади, кимдир спонтом хобби кейин барибир соха қиволадию, лекин мангамас бу соха. Куйлаб пул топишни хохламайман. Биламан жуда катта пул топилади, харажатиям ўзига яраша, лекин мангамас.

NiraLight
1. Хурматли Сардор Комилов, Дейл Карнеги китобларидан укиганмисиз?
2. Сизни таъсирлантирган ва катта таассурот колдирган асар?
3. Укувчиларга кайси асарни тавсия килган булардиз?

Sayyod:1. Дейл Карнеги ман учун намуна эмас! Мажбурий хам эмас. Хеч кимни асари ёки китоби хеч кимга намуна ва мажбурий ва унинг ақл доирасини аниқловчи нарса хам эмас! Хар ким таъбига кўра танлайди, хар ким истаганича фикрини чархлайди, ким китоб, ким тв, ким дарс ва кимга эса хаёт! Карнегини ўқимаганман, вақтим хам йўқ, ёқса, вақтим бўлса балки ўқирман.
2. Болалигимдан хали мактабга чиқмасимдан китоб ўқирдим, бу қизиқиш болаликдан, жудаям кўп китоблар ўқиганман. Уйимиз олдидаги китоблар дўконида ўқимаган китобим қолмаган, хануз ёдимда, пул йиғиб Одам Анатомиясигача сотиб олиб ўқиганман, чунки бошқа эртак китоби ва асарлар қолмаганди дастимдан... Шунинг учун биронтасини айта олмайман, ёдимга келмайди кўп жуда.
Сўнгги давр адиблари бўлган Тохир Маликдан Солих Қаххоргача хам ўқиб чиқанману... Тохир акамиз диний пешволикни ижодларида бошлаб юборганликлари энсамми қотириб, умуман уларни китобларини ўқимай қўйганман. Мехмон туйғулар китобларида Аллох номидан инсонларга у дўзахга тушади, бу итдек бўлади каби салбий энергетика, салбий фикрлар ва Худони ўрнига инсон бўла туриб, хукм ўқиганидан кўнглим қолиб кетган. Одамларга хайронсан... кечагина мақоламда айтган фикрим, хамма нарсага эришиб борган одам хаддидан ошади. Машхурлик Тохир акамизга салбий таъсир қилганидан Худони ишига аралашишни бошлади. Сал қолса Пайғамбарлик қилиб юборади инсоният деб мана шундай холатлар хақида гапиргандим ўша мақоламда! Бевосита саволга келсак, фақат дарсликларни тавсия қила оламан ёки бўлмаса Қуръони Каримни. Қолгани қандай наф беришига шубха ва гумонларим бор.


Шахло
Актриса Шахзода Матчанова билан газетадаги туй хакидаги пиар сизга шахсан нима учун керак булган? кейин хозир иккала шахзода биланам уришиб коганиз росми?

Sayyod:-Бу пиар эмасди, бу катта лойиха бўлган. Аёл нима истайди деган журналистик лойиха. Афсуски, уни тўла тугатгунча мавсум ўтиб кетди...ва лойиха қотиб қолди... Ким билан уришганимни фарқи йўқ, бу шахсий нарсалар, асосийси ижодимга таъсир кўрсатмаса бўлгани. Кўриб турганингиздек хар иккиси хақида янгилик бўлса сайтда ёритиляпти.

Zilola
Sardor Kamilov. Saytizni hamda odnoklassnikizni doim kuzatib boraman. Sizga sovolim: nega tanqidni kotaromis.? Óziz xolagan odamizi yerga urib tawis. Sizni tanqid qiliwganda bu mani saytim xolaganimi yozaman. Óqi dib obkirbkoyganim yuq dis. Nega tanqidga jaxllariz 4iqib ketadi? Oldndan raxmat

Sayyod:-Илтимос савол бераётганда нимага бунга унақа қиласиз дебмас, аниқ бир факт билан келтирсангиз. Танқидни кўтара олмайсизмас, қандай салом шундай жавоб қиламан. Берган саломингни жавобини сен кўтара олмасанг, ундай салом берма аввало! Қандай муомала қилдингми, шундайини оласан. Мани шиорларимдан бири ана шундай. Хархашангизни кўтарган одамга қиласиз, ман мажбурмасман.
Ўзим хохлаган одамни ерга уриб ташлайманми? Хохламаган одамни ерга урсам, унда танловим нотўғри, демакки сохта ёки заказга бўлган бўлади тўғрими? Демак хаммаси хаққоний, ўзимни фикримга таянган холда хам мақтайман ва хам танқид қиламан.
Ё бошқалар фикри билан яшайми? Узр, унда кўпчилик бўлиб қоламан, ман эса ўзликни хуш кўраман. Агар мана бу қўшиқни ўғирлаб куйладинг-деб танқид қилсангиз, тан олишим кўтарганим тўғрими? Нима танқид манга қилдизу кўтармадим? Нега факт билан келтирмайсизлару провокация қиласизлар тушунмайман. Танқид ўзи борми? Қаерга қарама хасад, суюқ мағзава, хархаша ёки қўпол муомала. Ман баъзи бир артистларга ўхшаб ишшайиб туриб гапириб, ичимда сўкканимдан кўра, бунақа муомалага шартта ўрни ва вақтида икки баробар қилиб жавоб қайтараман, хаммаси хаққоний. Тош отишдан аввал жавобига харсанг келишини биларкансан, духинг етса тош от.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Шанба, 22-Дек-2012, 05:04 | Изох # 2
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
nusrat8182
Sayyod bir narsaga hech tushunolmayapman.Shu sayt orqali nimaga erishish mumkin bo'lsa erishdingiz.Tortlar,sovg'alar,hattoki ismizni kop-kotta qaynonalar nevarasiga qo'yganiga shahsan o'zim guvohman(o'shanda biram havas qilgandim sizga ehhey).Endi esa ketmoqchisiz ho'sh nega?nega?Shou-biznesdagi adolatsizliklardan nahotki mag'lub bo'ldiz?sizni lug'atizda MAG'LUBIYAT degan so'z yo'q edikuu?

Sayyod:-Увахахаха роса кулдим. Нимага эришиш мумкин бўлса, хаммасига эришдингиз тортлаар совғалар...нақадар қимматбахо ютуқлар а?)))
Тўғри, бу тарафлама бахтлиман, бирқанча артистлар орзуси бўлган нарса-ЭЪТИБОР манда бор. Хафтасига ширинликлар совғалар кўп оламан, эътибор учун шукр. Энг таъсир қилгани, рости шу номимга атаб одамлар фарзанд ва набираларини исмини Сайёд ва Сардор қўйишгани. Куни кеча ўша болакайларни суратларини хам кўрсатишди, катта бўлиб қолишган. Хозиргача менга ният қилиб исм қўйилган 4та болачани биламан. Шоу-бизнесдаги адолатсизликдан мағлуб мен эмас, ўзлари бўлишади. Манга нима, мани нимаям мағлуб қиларди? Жонини бермаган жонимни ололмайдику. Олса , олганини олганича олар лекин, иқтидорим ва ўзлигимни олармиди? Ха, ўша жонни олса хам демак, тақдирим шу нарсани қўлида кетишде. Пешонада бори бўлади, ғаниминг истаги ва харакатида эмас. Луғат тугул тушунчамда йўқ мағлублик. Инсон тирик экан, унда хамиша имконият бор! Кетиш сабаби йўқ. Просто кетгим келди кетам)) (с)(Суюнчи б/ф)

Фарход
Аввало сайтга ортикча гап сўз бўлиши мумкин эмас. Менинг биргина савол қизиқтиради. Нега кўп холатларда машхурларни танқид қиласизлар. Нимадир ёмон чиқиб қолса, биринчи бўлиб сиз танқид қилиб чиқасиз Сардор ака! Нега айнан сайтнинг ўзаги қилиб танқиб танланган?

Sayyod:-Чунки сиз сўзни бошини бу сайтга аввало гап сўз бўлиши мумкин эмас деган фикрдан бошлай олганингиз сабаби учун!))

Bahоdir
Assalomu aleykum Sardor aka!
1.oxirgi paytda saytda fayz ketgandek.maqtov va tanqidlar beo'xwov.bunga qanday qarisiz?(masalan faqat boyxonova,aktor muhamadiso tanqid qilinadi.uladanam battarlariyam borku.masalan.plagiatda n.usmanova ko'chirgan awulala maqtaladi.)
2.shahzoda bn munosabatilani buziliwini 1 so'z,yoki ibora bn eting.
3.gogoshani yaxshi qo'shiqchi deb hisoblisizmi yoki aksariyat "vaqtinchalik mehmon" kabi .etmoqchi bo'ganim talant bormi?
4.sizdagi bun4a kompleks iste'dodga ilhom manbai ayni vaqtda nima?
Dolzarb,axloqiy,diniy,ibratli,mazmunli ijod namunalarini kutib qolaman.

Sayyod: 1. Биргина сизни кўзларингизга файз тўлмагани бутун бошли аудитория номидан гапиришингизга хуқуқ берармиканде)). Бойхонова бу алохида мавзу, унга керагида ва жойида тўхталдим. Мухаммадисо хақида сайтда неччи мартта ёзилди? Узоғи икки маротаба тўғрими? Сўнгги пайтлар деб, бир йил аввалги нарсани айтмаяпсизми? Сизни ўзингиздан файз кетибдику дўстим, сайтни кузатмай, қандай қилиб файзини аниқлагансиз тушунмадим. Файзомермисиз нима бало? Нилуфар Усмонова қайта куйлаган қўшиғини яширмаган, мақталгани ижроси! Сайтимизга Нилуфарни кўп душмани киришлигини сезмоқдаман, сабаби шу қиз йилига нари борса сайтда 4-5мартта чиқади холос, лекин йил сўнггида шу қизни чайнашгани чайнашганееей)))
2. Қайси бири биланлигини айтганизда этардим)))
3. Йўқ, Гугушани қўшиқчи деб хисобламайман, аввало у ўзи хам бундай фикрда эмас. Хобби сифатида ўзи учун куйлайдиган ижодкор! Унинг иқтидор қирралари бисёр, шахсан менга Гули коллекциялари ва заргарлик буюмларидаги нафислик, нозик креатив, миллий бир жилвалар оханги ёқади. Жуда латиф ижод намуналари, буни хеч ким хеч қачон инкор қила олмайди. Аъло ўз номи билан аъло ва унда камчилик бўлмайди. Қўшиқларидан винамп плейлистимда “HUG” бор, шу қўшиғи жуда ёқади.
4. Ишқ...

Orif Tursunov
1 Setanho haqida sizlarda umuman malumot yuq 2. Bazi kliplar oxirgi paytda sizlarda chiqmopti a boshqa saitlar sizlardan oldinlanmoqda sababi nimada, oldinlari oldin sizlarda keyin boshqalardaydi

Sayyod:-1. Долзарблиги йўқ гурухни янгилигиям йўқ, унга бўлган қизиқиш хам йўқ! Фанатизм бу бошқа нарса! Зўр бўлса у хақида одам ўзи истаб ёзади, вой анави гурух манабу қўшиқ билан “ёрворди” деб. Уларни нимаси бор? Нималардир қилаётгандир лекин, хит йўқ! Хит тугул МАНА МАН БОРМАН деган нарсаси хам йўқ. Билинмаяптику. Бу гурух хақида фикримни аллақачон билдирганман, уларни даври ўсмирлигида зўр бўлган, турмушга чиқиб , ижод ўзгарди, сабаби дунёқараш ўсди, бу яхши лекин , ўсмирлик максимализми ва олови ўша ёш ва ўша аудиторияни оловлатарди. Оилавий бўлишганидан кейинги биронта қўшиқларида олов йўқ. Сетора ижодида хамиша шўх-шаддодлик, олов ва кучли динамика бўлган, шуниси билан одамларга қаттиқ таъсир кўрсатарди. Гурух зўр бўлган лекин , у мавсумий бўлган. Худди капалак каби. Сетора бошқа бўлмайди, хох эски таркиб ва хох янги, лекин у Сетора бошқа бўлмайди! 2. Йўқ, сайтимизда хамиша танланган клиплар чиқади. Бизга ёқмаганига узр. Бемалол бошқаларда чиқаверсин, бизни сайт мп3 ёки видеопортал эмаску.

B@rno
.Assalomu alekum Sardor Kamilov.
1. SEVGANIMGA ATALGAN NOMA di hamma yozganlariz o'zizi his qigan tuyg'ularizmi yoki kimidir hayotini iltimosiga ko'ra yozgan paytizam bo'ganmi?
2. Qaysidir san'atkor sizi tanqidizdan qo'rqiwini o'zizga o4iq etganmi?
3. Agar vaqti orqaga qaytariw imkoni bo'ganda, kimi oldizda paydo bo'liwini hohlardiz? Bu hayotda yo'q yaqinlarizdan?
4.Jingale so4lariz qani? )))
5.Agar sizga institutda jurnalistikadan dars beriw taklifi tuwsa institutda iwlarmidiz?
6.O'zizi jurnalistikadan bowqa qaysi kasbda ko'rvosiz? Javobla u4un oldindan raxmat. Omad tiliman sizga. Iloji bori4a ketmasliga harakat qilin. Agar ketiwga majbur bo'sez qaytiw warti bilan ketin. ((((

Sayyod: 1. Фақат ўзим хис қилган ва таъсирланган нарсалар. Бировни хаёти хақида бўлиши мумкину лекин, биров илтимосига биноан эмас. Илхомга заказ бериб бўлмайди, у таъсирлансагина ижод бўлади.
2. Жудаям кўп маротаба. Ўз устида ишлаши ва ёрдам берди деганлари кўп. Мисол учун Ахад Қаюм. Шу болани танқидда дабдала қилганман , лекин вақт ўтиб у мардлик қилди. Баъзи бир редакциялар уни ёллаб мани устимдан ариза ёздиришга ундашганида йўқ деган. Сабаби у танқид ўринли ва у ўзига хулоса қилганини ўзимга хам тан олиб айтди. Мана шу учун хам у болага фикрим ўзгарди. Бошқаларни айтишим шартмас, ўзлари билишади, лекин улар кўп. Ижобий таъсири борлигидан хурсандман.
3. Ойим...
4. Бошимда))
5. Яхши хақ тўлашса албатта. Лекин бу нотўғри бўларди, сабаби журналистик дипломим бўлмай, бировни ўрнини эгаллашни истамасдим, вахоланки агар мени дарсим самараси уларга нисбатан юқори бўлса “а почему и нет?” Хаётда асосийси тартиб ва қоида эмас, керакли натижа!
6. Исталган сохада. Сохалар бўйича пластикам кучли, хамма жойда ўз комфортимни ярата оламан, қизиқиб киришиб кетавераман. Фақатгина математика билан боғлиқ соха бўлмаса бўлгани. Хисоблашни жиним суймайди, буни эплолмайманам

Javlon
Salom Sardoraka 1 kunduzi reportaj loyihalar kechasi internet odno tvitter feysbuk endi savol siz xam uxleysizmi bazan kechasi 3da xam odnoda k6raman yoki uxlab olish u.n saytni tark etyapsizmi
2 ötgan yilgi ekrpressoda döxtir bölmoqchiligizi aytuvdiz niyatizdan qaytmadizmi

Sayyod:1. Ўлимдан кейин уйқуга тўярман, хаёт эканман яшаб олишни истайман! Соғ эканман нима бор ёстиқ қучиб вақт кетказиш? Атрофни қаранг, хар сонияда нималадир бўляпти, хаёт қайнамоқда, шу хаётдамизу...тирик бўла туриб, ўлик умр ўтказиш мангамас.
2. Насиб қилмади... орзуим бу, лекин шифокорликда умр бахшида этилади, ёшим эса бахшида қиладиган лимитдан ўтган))) Армоним йўқ, икки йил ишлаганман, маза қилганман энг мазза қилиб ишлаган даврим ўша бўлган, шифохонадаги олтин ёшлик даврим! Эртак эди у даврлар эххееей

Max Mustermann
Vaqti kelib O'zbeknavo yoki shunga o'xshash biron tashkilotga rahbar bo'lib qolsangiz shou-biznes uchun nimalar qilgan bo'lardingiz? Sof raqobat va jonli ijroni rivojlantirish uchun nimalar kk deb o'ylaysiz? Javoblar uchun oldindan rahmat.

Sayyod:-Жиноят кодексининг 168 моддасига яъни фирибгарлик учун жиноят моддасига янги банд киритилиб, унда фонограмма ишлатилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиш бўлишини добиться (таржима тополмадим) қилардим. Концертлар фақат жонли ижрода, майли мусиқаси минус бўлса хам, тўйларга хам фақат жонли бўлишини қонуний қилдириш устида харакат қилардим. Хар бир тв ва радиоканалларида Халқ артистлари ижод намуналари учун махсус текин лимит берилиши, чегирмалар ташкил қилдирардим. Соф рақобат учун запретларни расман йўлга қўйиб, керакли жарима санкциялари қўлланишини уддасидан чиқардим. Бир нарса қилдими, фалон сўм қилсангиз келаси сафар ўйлаб иш қилади. Тили ёмонми, интервью беришдан чеклатилсин деган қарор чиқарардим. Запретлар бўлиши керак, лекин уни расман қилиб, керакли жавобгарликларга тортилиш қилардим, лекин халқдан айириб рақобат майдонини бўшатмасдим. Чунки бу бошқа майдароқларга қўл келиб қолиши мумкин ва майдонда майда рақобатни кузатишга кунимиз қоладику. Жонли ижрони ривожлантиришни эса Ўзбекнаво “Марди Майдон” лойихаси орқали аъло даражада уддалаяпти.

Кхан
Шовшувчи Жасур сиздан аввал сайт очгани билан сизни сайтингиз чикиши билан машхур булиб кетди, нега сиз Жасур каби бошка шахарларга бориб шовшувли репартажлар кимайсиз? Журналист сифатида хар бир элчихонада текинга бундай имкониятлар мавжудлигини биламан, Жасур фойдаланган текин нарсалардан фойдалансангиз хам буладику, масалан Хиндистонга бориб укиб келиш хам, хам сизга бунга стипендия хам берилардику.

Sayyod:-Қизиқмаган нарсамга нима бор аралашиб? Жасурни ижодини хурмат қилишим у менга намуна дегани эмаску. Уни ўзини йўли бор, мани ўзимни йўлим ва таққосланмас нарсаларимиз кўп. Текин экан деб ялақиланиш манга хос эмас узр, бу Жасурга тегишли эмас, уни мақсадларини билмадим, шахсан ўзим учун жавоб беряпман. Жасурни билмадиму 2003 йил Варшавага шунақа текин лойихалардан бирида қатнашганман, тўғри йўлкирагача тўлашади, бир хафта яшашга пул хам беришдией, мухташам мехмонхоналарда люкс хоналар, ажойиб тадбирларга олиб боришади, машхурлар концертларига хам текин чипта ва аъло жойлар, эвазига келиб уларни росааа сийқам чиқиб мақтаб ёзишим керак. Мана шу КЕРАК деган нарса мани озод ижодимга тахдид солади. Истамайман! Йил давомида элчихонани элчисидан тортиб, қилаётган режасигача кўпиртириб ёзиб умримни кетказишим керакми? Ўзим истамаган нарсамга текинга югурдак бўлганимдан, ўзим пул тўлаб бўлса хам истаган нарсам билан шуғулланганим афзал тўғриси. Ўзбегимга ишлаганим маъқулроқ.

Шокдан кетган Шохида
шок сайти сизлардан узишни максад килганлигини биласизми? шу сайтга якинлашдик, якинда улардан утамиз деганини гувохиман. лекин негадир сизларни жуда ёмон куришишини хам шама килиб гапиришларидан биламан. ахир сиз уларга устозку, нахотки хурматингизни жойингизга куйишмайди? мен у сайтга кирмай куйганим сабабиям сизларга кесатик бошлашгани ва ёмон куришликларини билиб колиб кунглим колди. якинда шахзода йигилишидаям сизларни душманлик килиб бу учрашувга тускинлик килишди дейишди, мен ишонмайман чунки сиз душманлик килмайсиз сиз билан хама артистла ишлашади кейин обруилаям ката санаткорла орасида юкори.мисолчун Юлдуз Усмонова факат сизлар билан ишлийди, шоу хам примадоннамиз билан киляпсизлар

Sayyod:-Тавба...как мелко плаваете порой , люди...!)) Яқиндагина кимдир шу сайт хақида манга роса нолиб гапирганди, эслолмайман тўғриси. Нимадир бўлувди. Манбаниям берди, ўшанда шу сайтга кирдим ва лотинчани ўқишга қийналганим сабабли икки жумла етарли бўлиб, расмни кўриб чиқиб кетгандим . Ўша нимадир бўлган пайтда бу сайтни юритадиганлар хақида маълумот беришди ва адашмасам бу сайтни юритадиган қизни, ўша Ойдин Юсупова билан боғлиқ можародан заочно танидим. Ўша пайт бу қиз хам шошилгандир, ё шу сайтини тезроқ машхур бўлишиги истабми билмадиму, мани сайтимдаги маълумотга Ойдин билан қўпол эътироз қилиб, видеосини тарқатишганди. Ойдин судланди.
Кейин, адашмасам шу қиз ўзи қўнғироқ қилиб узр сўради. Билмадим, балки шундан алами қолгандир, лекин хато қилдингми, узр сўрабсан нега алам қилади? Хаётда хамма нарсани хам тўғри ва муносиб равишда қабул қилиш керак.
Ман уларга тугул бошқа сайтларгаям ўрнак ва устозмасман! Бу нотўғри, улар сайт сифатида фаолият юритар, ман озод ижодкорман, уларга рақобатчимасман, улар хам манга рақобатчи бўла олмайди, мани шахсий ижодим, лойихаларим ва ўз ўрним бор. Уларни ўрни мани қизиқтирмайди, очиғи, у сайтларга кирмайман хам, вақтим йўқ, шу икки ёки уч маротаба кимдир манба берганида киргандим. Юқорида сайтлар ва рақобат хақида фикр билдирдим. Бошқалар учун жавоб бера олмайман, шахсан ўзим учун айта оламан, қандай салом-шундай жавоб. У сайтчилар билан юқорида айтилган холатдан бошқа нарса бўлмаган. Мани ёмон кўришларига бошқа сабаб бўлса, узрку бу энди уларни муаммоси. Юқорида фикрларда айтдим, бировга ёмонлик сақламайман, вақтида ва ўрнида хисоблашаман, улгурмадимми, вақти келганигача пойлаб бўлса хам, барибир хисоблашиб ўтаман. Мавзу ёпилдими, бўлди чўзилиб юрмайман, темболее узр сўраган одамга салбий муносабатда бўлмайманку.
Шахзода , унинг фанклуби ва ўша сайтга боғлиқ масалани кўтаришни истамайман, манга ё Шахзодагамас , бошқаларга минус нарса бўлиб қоладиган тарафлари бор. Ўзимдан ўзим ёмонлик қилишни ёқтирмайман, менга тегмаяптими жимман, бу мавзуда агар кимлардир(!) ўзи шахсан манга бирон нарса эътироз билдирса, ёки кимлардир тарафидан бу мавзу нотўғри бўлиб , эътироз қилинса, бор хақиқатни айтаман, ана шунда узр, кимлардир ёмон шарманда бўлиб қолиши мумкин. Билмадим, Шохида балки сиз кимлардир тарафдан ёлланган провокацион одамдирсиз, бу мавзуни ўзим суриштираман ва назоратимга оламан. Кимнидир эътирози бўлса, унда бошқача гаплашамиз.
Бир сўз билан айтганда майли кимлардир нималардир қилишга интиляпти, агар ният холис ва яхши бўлса албатта омадини берсин, хар ким лойиқ натижасига эришади. Хар ким нимадир қилаётганида ўз кучи, ўз мехнати ва керак жойида ўз даражасига қараб натижага эришади, бировларни ёрдамига қараб эмас .

bek
Авваламбор шу сайтни бориша шукур! майли уни рахбари ужар ва кайсар бусаям. нима киларди хаммани касал киб куйганде биннима десен бу мани шахсий сахифам холасен кир холмасаен п.н. дигандей киладию, лекин барибам кайта кайта кираверамсиз шу КОШОНАГА! биласми Сардор ака, сизга бир иккита савол бор. Лекин аввал айтиб утмокчиман Сиз яхши танкид киласиз, лекин Сизга танкид килишса яхши кабул килмайсиз. Адолат нишона остида булгандан кейин хамма нарсага реал караш кере. Масалан мани комментларимми бермисиз. Аслида у ерда хакоратли сузлар булмайди. Аксариятида Сизни танкид килган буламан холос. Бу комментлар эса сайтга куйилмайди. Нима сабабдан? Бу биринчи савол эди.
Иккинчи савол, Сизни хурмат киламан. Лекин сиздаги хамеллеонлик манга ёкмайди. Тугри вазият такозоси билан одамми юзи иссик дейишади. Лекин мана куплани тнкид киб булгаб вашше оборасде ёзишши. Бу билан мухлислар аудиториясига яхшигина таъсир киласиз. Лекин орадан вакт утгандан кейин уни буткул бошкача килиб, кукларга олиб чикасиз. Шу яхшими? Нахот инсон хакидаги фикрлариз шу кадар тез узгарса. Ахир тупурилган тупук кайтиб олинмайдику. Кейин улар билан куришганда уялмисми?
3. Учинчи савол,сайтиз факат маълум хонандалар аудиториясига хизмат килади назаримда. НЕга кенгро ёзмисиз. Узизи шахсий блокиз бусаям шу халк Сизни Сайёд килдику! Тугрими, Баъзи машхурлардан МАШХУРСИЗ аслида. Халк талаб киладиган нарсани ёзмисиз! Сизни кузингизга УЗИНГИЗНИКИЛАР яхширо куринади назаримда. Масалан, Шахзода, Лола, Шохруххон булар канака консерт беришидан каътий назар - унитилмас шоу ва фишкалар хакида тулиб-тошиб ёзасиз. Лекин канака консерт булганини мухлислар яхши биладику. Шахзода на саломлашишши на хайрлашишни эплаганиди 1-май кунги консертида. Савол, нега факат бир хил санаъткорлар хакида ёзасиз. улар бн шартномангиз борми?
Жавоблар учун олдиндан рахмат! Уйлиманки жавоблар кестик ва агрессив рухда булмайди! Сог булинг! Оилавий бахт ва ишларда омад!

Sayyod:1. Бу модераторларга савол, Нози ва Шахло. Асосий тақиқлар хақида мана бу манбада.
2. Билмадим , балки сизни фикрларингиз тупукка қиёсланар даражада лойиқдир, лекин менинг фикрларим жонли ва улар турфа бўлиши оддий хол. Хар бир ижодкорни ижоди ўзгарган сайин, унинг ижодига хам фикрлар ўзгариб бораверади, демакки у ижодда ва жараёнда. Агар бирон ижодкор танқидга учрасаю, тегишли хулоса қилиб яхши ижодни бошласа, вой ман уни танқид қилгандим-деб жим туришим адолатданми? Мана, қаранг ўзингиз саволингиз билан адолатсизликка ундаяпсизку. Яхшисини тан олиш керакмасми? Зўр бўлиб туриб, тап этиб хато қилса, нега жим туриш керак? Фикрлар ўзимники бўлгани билан, унга таъсир кўрсатаётган жараён мавжуд! Ана ўша жараёндан келиб чиққан холда, фикрлар хам ўзгараверади. Бу оддий холку! Қасам ичсамки унга хиёнат қилсам, мана шундан жавоби сўралади, унинг хам жавоби инсониятга эмас! Хеч ким билан учрашганда уялмайман, бировдан тили қисиқ жойим йўқ. Фикрлар бу меники, шахсий ва бировга тобе эмас, нимага уяларканман?
3. Кечирасизу Халқ ўзидан ўзи мани кўтариб Сайёд қилиб қўйгани йўқ! ЎЗИМНИ МЕХНАТИМ орқалик тан олди холос! Агар шу изланишларим, ғоя ва мехнатларим бўлмаганда, халқ хам анойимас! Кейин бунақа претензияни халқни пулини шақиллатиб санаб олаётганга қиласиз, мангамас! Текин фидоий хизмат хаққи, халқ сени Сайёд қилди дейиш хақоротдек!
Кенгроқ ёзишга келсак, халқ талабига асосан ишламиман, буюртма учун тўланади, газета сотганимда талаб қилса арзирди, сомса сотсам талаб қилса арзирди, ОЗОД ИЖОДКОРДАН какой спрос??? Халқ талаб қилган нарсани ёзмайман тўппа тўғри, ёзишни истамайман хам! Ана пул тўлаб олаётган газетадан талаб қилишсин.
Халқ деган тушунча жуда кенг, хаммасига қўйиб берсанг, керак бўлса шахвоний асар хам ёзиб бер дейди. Бири сиёсат сўрайди, бошқаси спорт.
Сайтим пуллик бўлиб шақиллатиб пул санаган пайтимда Халқ талаб қилсин! Ана шунда адолатдан бўлади. Сайтимга мухлис бўлишаётган пайти, улардан сайтимга киришни сўраб мажбурламагандим, энди ўрнашиб, мани фикримга, озод ижодимга хам тартиб ва қоидани ўрнатишни бошлашмасин!
Халқ қандай концерт бўлганини билса, айтсин ана изохлар борку. Нимага мани шахсий фикримга тахдид қилиш керак? Шахсий фикрим бу шахсий фикрим, нега энди манга ёққан концерт бировга ёқмаса уни фикрини ёритишим керак ғалатимасми? Қандай концерт бўлишини билишса нега тушишади? Биров зўрлабдими? Ё ман зўрлаб концертга олиб тушибманми?
Жавоблар қандай бўлишини олдини олмасангиз хам бўларди, жудаям яхши билгансиз жавоб қандай бўлишини, чунки САВОЛЛАРНИ тузаётганда билгансиз! Демакки саволларингизни ўзи виждонингизга зид. Биласизки ўзингизга ёқмаган нарсани манга сингдирмоқчисиз, йўқ унақаси кетмайди!

doston
esimga bir kino tuwb ketti. bir yigit yigitlani iltimosiga kora ularni sevgilisini o'ziga rom etib nimayamdur qilardiki o'wa qizlar yana oldingi yigiti bn birga boliwardi. owa qizlani rom etb yigiti bn yana qayta boliwini uddalaydigan ustasifarang boladi va unga bir injiq shaddod qizni oziga rom etb sevadigan yigitiga turmuwga chiqmasligini vazifa qlb topwiriwadi u qizni rom etiw judayam qiyin boladi deyarli iloji yoqdek qolidan kelgan xamma iwni qiladi aslida qizni yuragidan joy oladi lekin buni sezdirmaydi yigit esa xafsalasi pir bolib bu iwni qilmaslikka qaror qilganida unga "ti ustupaew pri pervix vozmojnistey ti slabiy" diyiwadi va yigit birgina xarakati bilan maqsadiga yetiwadi. demoxchimanki Sardoraka wuncha yilgi mawaqqatizga achinmaysizmi wuncha qilgan xarakatingiz.......????? axir daraxt bir joyda kokaradi dyiwadi. gaplarimga fikringiz? g'alati tyulgan bolsa uzr waxsiy fikrm

Sayyod:-Шунинг учун хам дарахт эмасманки, бир жойда кўкариб турсам. Одамман, харакатдаман, жараёндаман! Хаётда хамманинг танлови бор, ким дарахт бўлишни лозим топади, ким тўнка бўлишни , ким эса эшшакдек ханграшни. Ман эса ўзимни ўсимлик ва хайвонларга таққосламайман, ман одамман! Хаётда иқтибослар кўп, улар кенг тарқалган лекин, хар бир нарсагаям улар худа-бехуда тўғри келавермайди. Иқтибосларга тобе одамни фикри бўлмайди. Одам изланиши керак, ўз фикрига таяниб нимадир дейиши хам керакку. Хаёт қизиқ, турфа, ундан максимум нарса олиб яшагим келади, тушуняпсизми ЯШАГИМ, мавжуд бўлиб ўтиб кетишмас. Журналистика оламидан эса...яна қанақа нарсани олишим қолди? Олдимга журналистик вазифа қўя олмаяпман негадир. Хаммаси зерикарли ва мақсад кўрмаяпман.

Max Mustermann
Tasodifan saytlarni baholaydigan ($ qiymatida) bir sahifaga kirib qoldim. Bu saytni ko'rsatsam qoidalarga qarshi bo'lar. sayyod.uz ga ko'p kirib turishim sababli qiziqishdan sayyod.uz ni berdim
Kunlik daromad (reklamadan): 15,01 $
Saytning taxminiy bahosi esa: 8616 $

Savolim... shuncha mehnatni begona qo'llarga qanday topshirib ketmoqchisiz?
Sayyod:-Тавба, ким экан ўша нархлаган, пулиниям берарканми? Адашмасам ундай сайтлар кунига сайтга ташриф буюрадиган одамлар ва сайтнинг рекламаси бўлса унга “босиб” сайтга даромад келтиришини тахминан хисоблаб берадиган сайт хисобланади. Лекин сайтимда “босиб” ўтиладиган биронта рекламани кўряпсизми? Интернет ва сайтларни тушунган одам учун бу фикрингиз хозир нақадар кулгулик эканлигини билсангиз эди))))

Agentka
savoool siz ozizi kim deb oylaysiz??

Sayyod:-Айни дамда Сайёд, чунки интернетдаман. Компьютерни ўчирганимда Сардорман .

31-dekabr
Sardor Kamilov uchun 'Yashashdan maqsad nima?' Umuman yashashdan maqsad nima özi?
(Bu savolni tuwkunlikka tuwganimdan yozganim yöq:))))

Sayyod:-Бу саволга кўп жавоб берганман. Кимдир шу саволни доно деб бир вақтлар тарқатиб юборганми билмадиму, жудаям ахмоқона савол ўзиям. Бу дунёга хеч ким келишни ўзи танламайди! Туғилиб эсимизни таниганимиздан кейин, аввалига бизни лайлаклар олиб келгани, ёки капустани ичидан топиб олишгани ва хоказолар билан алдашадию, каттароқ бўлиб, бу ота-онамиз харакатию Аллохни шарофати билан амалга ошганини тушуниб етамиз. Хўш, бизда қандай мақсад бўлиши мумкин? Яшашни биз танламаймиз! Биз учун хал қилиниб бўлганидан кейин яшашни бошлаймиз. Мақсадларимиз яшашни бошлаганимиздан кейин ва ёки Худо кўрсатмасину одам ўзини ўлдиришни истаб, шартта бу фикридан қайтгаётганида яшаш учун мақсад ва у нимада эканлиги аён бўлади холос. Бошқа холларда, дунёга келган инсон яшаш даврида фақат икки йўл бўлаверади, мақсадлар эса ана шу танланаётган йўллар асосида бўлиб борилаверади.

Nafisa
Sardor aka sizga kottakon rahmat.Siz orqali shou bizness yangiliklaridan xabardor b-b turdik.Sayyodni tark etishizni hohlamas edim.Siz eng zör jurnalistsiz.Qölimda bölganida sizga yilning eng zör jurnalisti degan unvonni bergan bölardim.

Sayyod:-Мана шундай фикрларни ўзи катта унвон, қолгани шарт хам эмас, керак хам эмас.

LOLA
Salom Ya tebya obojayu! Savollarga kelsak:1.Saytni tark etmasligingiz xam mumkinmi? 2.Sayt yopiladimi yoki boshqa odamga topshirasizmi? 3.Siz Sevgan Qiz shou biznesga aloqadar qizmidi? Javoblari uchun oldindan rahmat!

Sayyod:1. Хамма нарса хаётда мумкин! 2. Топширилади. 3. Йўқ . Обожаюга рахмат))

SSSS
Avvalam bor saytizga gap yo' saytizda realno odamlaga qizu narsalani yozasiz (ja hammasini qizu dib bo'midiyu ) har kuni minimum 2 ta bo'sayam Новост qo'yasiz. savolani o'qib chiqdim ko'pchili sizga paxta qo'yib savol bergan chunki anchadan beri sizi saytizi kuzataman o'zizga to'ri savol berishsayam juda Дерзкий ответ berasiz
1. Sizi tan olin "Jumanji" ancha ko'targan nme hamma eshitvotganida mashxur bo'bketganida tugatildi Jumanjini запрет qilishdimi yo'ki pul yetmadimi chunki Asilbek bn bo'gan jumanjida "o' bu jinglla bizaga qanchaga tushganini bilseyizide" dgansiz
2. 2. Nme Ulug'bek Qodirov Kolbasa Rayhon Fungo ni reklama qiganida saytizda qotib yozdizde Shahzoda o'ziyam bo'yamidigan soch bo'yidigan kraska reklama qsa yozmadiz .
3. Nimaga Jumanjilani sonida hich kimga tilizi bermadizde Yulduz Usmonovoga keganada канкретна o'chib qogansiz hich qanaqa qotishla yo' eshitib "bo'ta sayyod bormi dib qoganman" Y.Usmonovani yomonlashga gap yo' ula zo'r primadona dgandirsizu lekin barbr gapiradigan gap ko'pidiku .
4. Nega Tohir sodiqov Ulug'bek Rahmatullayevla haqida yozmisiz urushganmisiz shuni gapirberseyiz iltimos
5. . Sardor Rahimhonni 1 ta 2 ta jumanjilada gapirmen manga shu bolani saytimi ovogan dirdiz S.R haqida yomon gapirardiz hozi unaqa gapla yo yarashvoldilami a?
6. Rayhoni kansertini Lola ni kansertini zo'r bo'sayam minusini topishga harakat qilasiz de Shahzodani kansertida minus joylari bo'sayam ko'pirtirib maqatavorasiz keyin shahzoda nima qisa o'tirsa tursa yozasiz Rayhoni yoqtirmasligiz Shahzoda bn urishganichunmi?
7. Johongir Poziljonovni Jumanjidan keyin uncha ko'p yozmidigan bo'gansiz siz uni yoqtirmisizmi yo'ki u sizga intervyu bergisiz kemidi.
8. Saytizga Kliplani mp3 lani o'ziz xolab qo'yasizmi yo'ki Artslani o'zi beradimi? kliplani reklamasiga pul olasizmi?
9. Saytizdan 1 oyda nechi pul tushadi ko'p pul tushmidi dib erte etmen faqat iltimos yo'masam ishchilariz tekinga ishlamidiku.
10. Qaysi artslaga manga intervyu bergn dib pul bergansiz yoki ula sizga mani reklama qil dib pul berishganmi shunaqalari bo'ganmi?
11. O'zizdan keyin kimmi qo'yib ketvosiz главный редактор qilib sizdaka zo'r yozadigan ishchilariz bomi? ketganizdan keyin Jumanjiga o'xshagan proektla bo'ladimi?
12. Yulduz.U Ozoda.N bulaga hurmatiz balan lekin qaysi birini zo'''r dib bilasiz ashulalarini xit bo'lishida вообщем hamma narsada Bittasini tallen
13. Oybek Nigora Aziz Rametov la bn ko'rishib qoseyiz salom aliy bomi gaplashasizmi ula bn.
14. Kimlani Jumanjiga etganizda kemagan Kimmi vasheeeeeeeeem qotirmisiz Artsladan?
15. Bo'tan ketganizdan keyin nima ish qilasiz
16. Toshmiga kiraman dudiz зубной bo'lasizmi?
17. Abdulaziz Karim 3chi marta uylanipti to'yi rasmi tarqalip ketipti shu rostanmikan
savollarim vashe ko'p esimga tushsa yana yozarman lekin saytizga gap yo' faqat omad saytizga искренно желаю успехов rostan zo'r sayt!!!!!

Sayyod:1.Джингллар текин бўлган, бу учун “Джингл” студиясидаги Акмалга ташаккур. Шу джингллар орқасидан ўша студияни шундай номлавордик хам .
2. Биркам Шахзодапезни соч бўёғини кузатиб боришим қолувди. Бир икки танишим шу реклама хақида гапирди, лекин ўзим кўрмадим ва у бўёқларда Шахзода сочини бўяшига катта шубхам бор, ана сизга фикр хам.
3. Гапирадиган гап кўпийдику? Сиз қанаққилиб ман учун жавоб бера оласиз тушунмадим? Манда гап борлигини сиз қаёдан билас? Кимдир сизга хазиллашиб экстрасенссан деган бўлса, ишонманг, емади, сизни қаттиқ ва тошбағрларча алдашибди. Сизда кўпдир гап, сиз бўлганизда, Юлдузапа севаман , вой сиз ундоқ , вой сиз бундоқлаб, валдираб гап бермаган бўлардиз балки. Янги йил сонида Юлдуз опани устидан қотишга нима бор? Қотишга АРЗИРМИКИН ўзи? Қотишниям муносибларга қилинади.
4. Ёзишимга нолойиқ деб хисоблайман, ха уришганман, бу шахсий нарса. Лекин нейтрал равишда имкон қадар улар хақида номини келтирмасам хам, фамилияси ва гурух номи билан ёзаманку. У.Рахматуллаевни билмадиму, лекин Болалар гурухи сўнгги пайтилар ўзи ёзадиган даражада ижодда борми?
5. Қулоқларингиз сизга хиёнат қилибди, кесиб ташланг!))) Сайтимнимас, ИСМИМНИ деганман!)) Ёмон гаплар гапирмаганман, ижодини ёқтирмайман деганман, хозир ёқтираман деган жойимни кўрган бўлсангиз унда кўзларингиз хам сизга бевафо)) Санжар Рахимов билан уришмаганман , ярашишга сабаб йўқ. Инсон сифатида хурмат қилишни бошладим. Бунга сабаб кўриб билганимда.
6. Шу Райхон, Шахзода ва Лола деб бир бирига уйқаштириб берилган саволлардан аллергиям бор, тўғриси. Нимага энди Райхонни ёқтиришим керак? Ана эри бор Йигитали ўша севаверсин. Шахзоданиям бошида эри бор. Шахзода билан уришган бўлса ман шоу-бизнес оламига киргунимча бўлган воқеа! Мани алоқамам йўқ , ишимам йўқ, ўзлари хал қилаверсин. Шахзода сайтимизда хамма артистлар каби янгилиги ва ижодий намуналари бўлганидагина хабар берилади. Демак, у кўпроқ ишлагандирки ўша пайт кўп ёзилган.
7. Билдим: кўзларингиз аниқ сизга бевафо ва ёлғончи!)) Жахонгир деярли хар бир репортажимизда жилмайиб турган сурати бўладику. Концертидан хам репортаж қилганман. Экспрессо хам қилганмиз. Танқид ва унга жавоби хақида хам ёзилди яқинда . Ғалати эътироз бўлди, умуман емади тўғриси)).
8. Артистлар берганини танлаб , ёққанини қўяман. Рекламасига олишим мумкин, бу холат йилда 4-5 маротаба бўлади холос.
9. Нима энди алдашим керакми? Тўғрисини айтсанг йўқ дейишса, нима деб жавоб берий унда? Майли сиз шундан рохатлансангиз алдашим мумкин: вой биқиб кетвоммиз бору, ойига ўн минглаб доллор оламиз, семирибла кетвоммиз. Шўрлик фидоий ишчиларим)) Атиги икки ишчим бор, уни бирини ўзи давлат ишида ишлайди, ойлигига яшайди. Икинчиси талаба, истипендиясига яшайди.)) Бизни ишимиз фидоий бўлмаганида, хозир бир офис одам билан ишлаётган бўлардик.
10. Дунёқарашларингиз нақадар ғалати... мия хам хиёнатда экану... Биркам пулга интервью олишим қолувди пфффф....
11. Вақт кўрсатади.
12. Нимага энди танларканман? Танлаш хуқуқи ўзимда: Далер Назаровни танладим!
13. Исмингиз Ойбекмасми?)) Йўқ кўришишниям истамайман улар билан, муносабат ёмон. Уларни хам манга кўзлари пиррилаб учиб тургани йўқ, ишонаверинг бу аниқ, бизда ўзаро антисипматия жуда кучли.
14. Бунақаси бўлмаган. Лекин “Қотирмисиз”ни тушунмадим... у қанақа? Нимани англатаркин а? Қайси артистни вашеееем қотириш.... Қизиқиб қолдим, қандай экан у... Ёқса мазза қилиб бирқанчасини қотирибла ташлармидим..))
15. Сир.
16. Йўқ киролмадим, кирганимда кожвенеролог бўлардим))
17. Бошидан кетсин... ўзи уни бошидан кетсин дейдиган нарсалари кўп бўлганигаям манга умуман қизиғи йўқ тўғриси.

mr_ofitser
Sardor Komilov menda ikkita savol: Agarda saytdan ketsangiz (xotya xoxlamasdim buni)loyihangizni davom ettirib saytga joylashga vaqt topolasizmi(davomini o'qishni xoxlardik)?
2: savol emas shunchaki tilak xolos!Ijoddami boshqa sohadami doim omad ortizdan quvib yursin.Shuncha insonlarga qanaqadur bölsayam yordamiz tegib keldi,insonlarga NOMI ulug' befoyda insonlarmas sizdaqa oddiy,mehnat qiladiganla qadrliroq!G'ururiz hech qachon egilmasin!Barcha ishlarga rivoj tilab o'zga yurtdan Dilshod

Sayyod:1. Уларни китоб қилиб чиқариш орзуим...афсуски орзуларим мани хамёним билан келиша олишмаяпти))
2. Коттакон рахмат Дилшоджон, хозирга қадар шу ўқиётган саволларим орасидаги ягона энг самимий тилак бўлди.

nozim
СИЗГА САВОЛИМ ОЛЛОҲГА ИШОНАСИЗМИ? ИШОНСАНГИЗ НЕГА ОЛЛОҲ ҚАЙТАРГАН ЛАНАТЛАГАН ИШЛАРНИ ҚИЛАСИЗ? БИРОВЛАРНИ УСТИДАН КУЛИШ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ СИЗГА ҲУЗУР БАҒИШЛАЙДИМИ? НЕГА НАС БОСИБ КЕТГАН САНАТКОРЛАР БИЛАН БИРГА ИШЛАЙСИЗ? КИМНИ НАЗАРДА ТУТГАНИМНИ БИЛАСИЗ?

Sayyod:-Шу қадар хаёт сизни хафа қилганми а? Қанчалик агрессия сезиляптики...Лекин жавоб бераман, жавоб бера оламан: Алхамдулиллах ишонаман! Хар кимни ўз хатою, гунохлари бор. Бу дунёда каттароқ гунохлар орасидан балки шулар афзалроқдир. Асосийси , бировни хаққига хиёнат қилмаяпман, ўғирлик қилмаяпман, кимнидир зўрламаяпман, ўлдирмаяпман, тан жарохати етказмаяпман.
Лекин Аллох номидан мани қилаётган ишларимни Оллох қайтарган ва лаънатлаган деб Худони номидан хукм қилишингиз нечоғлик тўғри экан? Хамма нарса ниятга боғлиқ, мани ниятларим нимадан иборатлиги сизга нечоғлик аён? Мани гунохимни ўлчайман деб, гунохни каттасига ўзингиз тушиб қолмаяпсизмикан? Ғийбат бу қўшнингиз билан кўчада гап чайнаб туришингиз бўлса керак, мани фаолиятим эса ижобий таъсирда! Кимни назарда тутганингизни билмадиму, лекин унинг нахсини ўлчашга хам сизни хаққингиз йўқ. Худони тилга олиб диний пешво стилида савол берибсизу, ғирт шайтони алайхилаъна сизни бармоқларингизни бошқарибди. Кимни нахс босган босмаганини билмай туриб гапириш-мана бу ғийбат билан хузур қилиш дейилади. Барча айбловларингиз аслида шахсан ўзингиз учун эканлиги далолатидир бу.

kichkina
Ассалому алейкум! Яхшимисиз? webblog /sardorio /Сиззи хикоялариззи укиб мазза кивомман, айникса бугун кечаси бн ухлами укиганим "Фохиша ёки,,,,," йиглаб укидим, зур,,,, Хужайиним нега йигливурасан, шунака кисен укимагин диб урушдила!!! но ула укимаяптиладе, чунмидила.....хайронман шунча хикояла откуда оласиз! Аллох томонидан берилган кобилиятми? балки хаётий тажриба!!! Ёзвотганимми балки узиз, яъни Сардор укимас, бошкала укир но хохлардимки укишиззи!!! Сиз бошкачасиз, Сайёд номи бн чикдиз, но нега энди уз сайтиззи бошкалага беришиз кк. Хозир сизга буган ичимдиги туйгуларимми тасвирлаб беромиман, честно!!! Сардор Камилов сизга хакикий самий, юракдан СОГлик тилиман. Сиз манга беганасиз, но шунаканги хикояла оракали сиззи хурмак килишши бошладимку,,,,,Ишда вакт топишим бн блогизга кираман, кечга якин уйга бориб укиганларимми анализ киламан, эрим кегандан кейин укиганлари, сайттиги хабарлани этаман, Хадеб САЙЁД -Сардор Камилов дивурганимга гашлари келади))))))))))))) Шу хикояда хаммаси чин ёзилган, яъни узбеклани хатти- харакати узи учунмас куз-курона яшаши, яъни кариндош-уруг, куни-кушни нима диди?!,,,,Севганига етишгандан кейин севги йуколиб кучадан кидириши....бу хаммаси хакикат!!!!!! Ижодда тухтамаслик ИЛОЖИСИНИ килин, яъни кетаман -хайрлашаман димен!!!

1. олдинги Экспрессода " качон уйланасиз?" деган саволлага уйланганман диб жавоб бергансиз буни канака тушунса булади, это уже второй раз что ли)))))!!!( шахсий савол учун узр, но жду ответа).
2. webblog /sardorio - это класс!!!Сардор Камилов и Sayyod.uz суппер-пуппер!!! Самимй тилагим: Соглик, тинчлик ва Омад!!!
3. Кўзларга сурилган сурма, қалам ва бўёқлар, лабларимга берилга алвон ранг, сочларим турмаклаган мохир кайчилар-ўйлардим бу менинг жозибам, бу менинг сехрим.
Сезардим ўзимни гўё малика, оёғим остида эди барча йигитлар, қитиқларди севинчим юрак.
Замон зайли ила баданимни безарди гоҳ кўрсатиб мармар баданим, ва гоҳ қучиб хипчабелу анор кўкрагим ҳиллона-ҳиллона рангго-ранг кийим кечаклар.
Аёлиз-ёриз(хотиниз) хижобга кираман диса, рухсат бурасизми?
4 блогизда фоткала бор "Московские шалости" , это не она, "Фохиша ёки,,," Женямасми, яъни Жамиля она так похожа такая беленькая, глаза,,,,губы как бантик))) бу хаётизмасми? шахсий хаётизга кизиквотганимга кечирасиз, но бу ман учун интересно

Sayyod:1. Нокамтарлик бўлса хам жавоб беришга мажбурман: сабаби қизлар қўйишмасдиде (вииииий))). Биринчи уйланишим бу.
2. Ностальгия! Ижодий омадимнинг илк парвоз манбаси!
3. Бу “Оллохимга атадим битик” рукнимданку)) Саволга жавоб: Ўзи шундоқ хам уйдан кўчага чиқмас хижоб кўринишидаку)) Албатта рози бўлардим. Шукр билан!
4. Йўқ..))

malohat
Осилсанг баланд дорга осил деган иборага қандай қарайсиз

Sayyod:-Хамма кўрсин осилганингни дегандек. Лекин мани фикрим бошқачароқ: Шараф билан ўлиш мухиммас... шараф билан эслашлари мухим.

Shahzod
Savol 1)Hayotta Kimnidir necha yillardan buyon Haliyam Sevasizu,lekin sir boy bermiysiz.Shu qanchalar to'g'ri ? 2)Siz Uchun Qaysi Yil Mazmunliroq va samarali kechgan. 3)sizga Kim Do'st va kim Dushmanligini qanday Ajrata olasiz 4)Sher va Monologlar yozvotganda Nimadan ilhomlanasiz 5)Siz O'zizni kino Aktyorlikda tasvirlay olasizmi ? 6)Shou-biznes hayotida sizni Hayron qoldirgan va Ajablantirgan narsa nima ? 7) Hayotingiz Film olaroq olinishini istagan bo'larmidiz?

Sayyod:1. Нотўғри, туйғуларим ғирт фохиша))))
2. Бир йил демайман, сабаби йилдан йилга янада самаралироқ! 2012 йилгача эса энг самаралийси бу 2012!
3. 5 минут сухбат етарли. Лекин ўзига билдирмайман. Хаёт мактаби))
4. Билмадим..ўзидан ўзи
5. Хеч қачон! Маникимас бу. Ёқтирмиман камерани.
6. Вафо йўқ... Самимийлик йўқ.
7. Йўғэ, фильмга лойиқ бирон бир нарса қилмадим хали.

NiraLight
Кайси байрамни севиб нишонлисиз?

Sayyod:-Кайфиятимга қараб. Ўша байрам пайти кайфиятим зўр бўлса, демак шу байрам зўр. Лекин таваллуд айёмимни нишонлашни ёқтирмайман, сабаби уялишни ёқтирмиман. Шу куни ўзимни химоясиз сезаман)). Энг яхшиси манимча барибир янги йил! Мандарин иси ...бенгал чироқлари ва оливье... Фақатгина шу онларда ўтмишга қайтаверасиз. Инсон йилига бир махал ўтмишга қайтади бу хам бўлса янги йил байрамида!

Кўп қайтарилган саволлар тахрирланди, сайт ва ман учун жуда кўплаб тилаклар хам экспрессога киритилмади, сабаби шундоқ хам саволлар кўп, чўзилиб кетди, лекин хар бир тилакни ўқидим рахмат коттакон.
Яна қайтарилган саволлар қўйилмади.
Хаммага коттакон рахмат, салбийми ижобийми, қандай бўлмасин шу эътибор янада ишлашга ундайди.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
DilraboСана: Шанба, 22-Дек-2012, 11:50 | Изох # 3
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 628
Холати: Хозир йўқ
Qiziqku... Tohir Malikning qaysi asarida bunaqa fikrlarni öqigandingiz?

Добавлено (22-Дек-2012, 10:50)
---------------------------------------------
Lekin,men öqigan hamma kitoblarida oyat va hadislardan namuna keltirib yozganlar. Endi diqqat qildim,asar nomini "Mehmon tuyg'ular" deb yozgan ekansiz. Har kim har xil xulosa oladida. Xuddi, sizga berilgan savollar kabi...Menimcha,Tohir Malik detektib janrdan köra,falsafiy-tarbiyaviy janrda namunaliroq ijod qiladilar.Ularning tog'alari Mirzakalon Ismoiliy ham tarbiyat masalasida ajoyib asarlar yozib qoldirgan.


Nigohimda jamdir bu olam...
 
HudoyorСана: Шанба, 22-Дек-2012, 14:55 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 18
Холати: Хозир йўқ
SAYYOD SIZGA IJODIZGA ULKAN PARVOZLAR IWLARIZGA OMAD TILAYMAN SAYYOD THE BEST...
 
Shahnoza1990Сана: Шанба, 22-Дек-2012, 20:54 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 32
Холати: Хозир йўқ
QOYIL! JUDA ZOR SAVOL JAVOBLA BOPTI! BAZI BIROVLANI SAVOLLARI ROSTANAM G'ALATIROG'AKAN OZIGA OXSHAGAN angry

SARDOR AKA MAN SIZNI HOOVV ANUNDA BESHYOGOCHDA KORDIM TAKSI USHAVOTUDIZ. RASMGAYAM OLIB SIZGA JONATUDIM JAVOB YOZMADIZ wink

USHA TOCHNA SIZMIDIZ DB SOROVDIM wacko wacko wacko ENDI OZIMAM GALATI SAVOL BERDIM SHEKILI A


BAXTLIMAN! ALLOHIM O'ZINGGA SHUKUR!
 
SayyodСана: Якшанба, 23-Дек-2012, 01:27 | Изох # 6
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Shahnoza1990)
QOYIL! JUDA ZOR SAVOL JAVOBLA BOPTI! BAZI BIROVLANI SAVOLLARI ROSTANAM G'ALATIROG'AKAN OZIGA OXSHAGAN

SARDOR AKA MAN SIZNI HOOVV ANUNDA BESHYOGOCHDA KORDIM TAKSI USHAVOTUDIZ. RASMGAYAM OLIB SIZGA JONATUDIM JAVOB YOZMADIZ

USHA TOCHNA SIZMIDIZ DB SOROVDIM ENDI OZIMAM GALATI SAVOL BERDIM SHEKILI A

йўқ олмадимку, қайта жўнатингчи sayyod@gmail.com


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
OshIslamСана: Якшанба, 23-Дек-2012, 08:21 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 4
Холати: Хозир йўқ
Ass.Aleykum Sayyod aka!Sizning Sayitingizni ham O'zingizni ham hurmat qilaman!O'zbekistonda 5ta(boshqalarni jurnalist hisoblamayman) Jurnalist ichida eng Adekvatnyj'siz!Savol...
1) Twitter Sahifada Gulnora K.haqida savol bergan edim ,lekin 2-3Twit yozib kegin IGNORga tashab qoydingiz!bu sizni Gap kotarolmaydi" degan fikirga olib bormaydimi?
2) Savolimdan biri shunday edi,Nahotki 30mill O'zbekistonda Gulnora opadan boshqa ayol yok bolsa?!lekin notogri tushunib olgan bolishingiz ham mumkun!
3)shifokor - shifokorligini qilishi kerak, akter- Kinolariga tushishi kerak ,Qoshikchi - qoshig'ini kuylashi kerak,Politik -polikitasini qilshi kerak togrimi?savol-Gulnora opani endi qaysi biriga qoshamiz?yoki rostan ham JUDA talantlik dep hisoblaysizmi?Javobga katta rahmat!


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Якшанба, 23-Дек-2012, 13:54
 
SayyodСана: Душанба, 24-Дек-2012, 05:52 | Изох # 8
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (OshIslam)
Ass.Aleykum Sayyod aka!Sizning Sayitingizni ham O'zingizni ham hurmat qilaman!O'zbekistonda 5ta(boshqalarni jurnalist hisoblamayman) Jurnalist ichida eng Adekvatnyj'siz!Savol...
1) Twitter Sahifada Gulnora K.haqida savol bergan edim ,lekin 2-3Twit yozib kegin IGNORga tashab qoydingiz!bu sizni Gap kotarolmaydi" degan fikirga olib bormaydimi?
2) Savolimdan biri shunday edi,Nahotki 30mill O'zbekistonda Gulnora opadan boshqa ayol yok bolsa?!lekin notogri tushunib olgan bolishingiz ham mumkun!
3)shifokor - shifokorligini qilishi kerak, akter- Kinolariga tushishi kerak ,Qoshikchi - qoshig'ini kuylashi kerak,Politik -polikitasini qilshi kerak togrimi?savol-Gulnora opani endi qaysi biriga qoshamiz?yoki rostan ham JUDA talantlik dep hisoblaysizmi?Javobga katta rahmat!


Мана исботи, ғариб ва фақир онгдек саволлардан асабларимни асрашим керакми йўқми? яна кошки битта бўлса..кунига юзлаб!

Элементар саволлар олиниб бўлган, лекин яна савол беряпсиз ғалатику.
Саволни ахволичи,

Savolimdan biri shunday edi,Nahotki 30mill O'zbekistonda Gulnora opadan boshqa ayol yok bolsa?!lekin notogri tushunib olgan bolishingiz ham mumkun!

Нима дегани бу? Қанақа тушуниш керак ё қандай жавоб кутяпсиз умуман тушунарсизку савол. Гулнора опадан бошқа аёллар кўп и что?

Ғалати саволлар берадиганлар билан ош қатиқ бўлайми? албатта игнор қиламан, шу форумгача келибсизей, вирусмисиз?

3)shifokor - shifokorligini qilishi kerak, akter- Kinolariga tushishi kerak ,Qoshikchi - qoshig'ini kuylashi kerak,Politik -polikitasini qilshi kerak togrimi?savol-Gulnora opani endi qaysi biriga qoshamiz?yoki rostan ham JUDA talantlik dep hisoblaysizmi?Javobga katta rahmat!

3- Йўқ нотўғри. Ман журналистмасман, лекин шу фаолиятимни тан олиб кириб яна хурматингизниям айтиб саволам беряпсиз, демак саволиз ўзизга зиддиятли.

-Ижод қирраси кенг аёлга, асосийси НАТИЖАЛАРИ БИЛАН исботлаган аёлга

-Причем тут мани нима деб хисоблашим? Кўрсатиб турибдику ишларини яна нима керак?

Модераторлар илттимос сизлардан мани бундай провокациялардан оградите илтимос! Экспрессо йил давомида эмас, саволларга бошқа ўрин йўқ! Тайёр жавоблари билан қўйилган мавзуда саволларга бошқа ўрин йўқ, темболее бунақа тупойча саволларга!


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Anv@rbekСана: Душанба, 24-Дек-2012, 15:28 | Изох # 9
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Ekspresso o'tib bo'ldi. O'z vaqtida savol yuborish kerak edi. Har qanaqa savol yozib qoldirilgan postlar o'chiriladi


 
komol_76Сана: Жума-муборак кун!, 28-Дек-2012, 12:02 | Изох # 10
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
SAVOLLAR BERISH TO'XTATILSIN. BARIBIR JAVOB BO'LMAYDI!!!!!

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
МадинаСана: Жума-муборак кун!, 28-Дек-2012, 19:21 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 17
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 10
Холати: Хозир йўқ
Жудаям кизикарли савол жавоблар булибди. Тугриси баъзи саволларни укиб хайрон колдим, шу саволни ёзишдан олдин узи нима демокчилигини уйладимикан? Саволдан максад нима экан? Афсус... Садор ака сизи кенг доирада фикрлашиз, хар гапни дангал айтишиз ёкади, менимча нафакат шоу бизнесда бошка сохаларда хам сиздек "дангал"чи журналистлар етишмайди менимча. Болалигимдан журналист булишни орзу килгандим, sayyod.com га кирган вактимдан бери бу ердаги эркинлик, хакикатни куриб орзуим ушалмагани учун жудаям афсусландим. Эркин ижодкор сифатида ёзган маколалар, фикрларизи укиб хурсанд булдим, илтимос Sayyod ни тарк этманг, шундай давом этинг, биздек мухлислар сизи доим куллаб кувватлимиз! clap Ха айтганча келаётган янги йилиз билан!!! ОМАД ОЛГА факат ОЛГА newyear

Фарзанддан ширин бахт йук экан...
 
bek88Сана: Якшанба, 13-Янв-2013, 18:46 | Изох # 12
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Savolarga javob berib Sardor aka bizni xursand qildiz. Sayt va siz xaqizda ko'p narsalarni bilib oldik. Saytdan ketmasligizni etib juda xursand qildiz. RAXMAT.

Добавлено (13-Янв-2013, 17:46)
---------------------------------------------
Savolarga javob berib Sardor aka bizni xursand qildiz. Sayt va siz xaqizda ko'p narsalarni bilib oldik. Saytdan ketmasligizni etib juda xursand qildiz. RAXMAT.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
ZiyokorСана: Якшанба, 13-Янв-2013, 20:21 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 85
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 66
Холати: Хозир йўқ
2. Юқорида айтдим, мукофот
ва унвонларни сотиб
олмайман, халқ эътибори
мухим, виртуал юлдузча эмас.
Кейин артистмасманку.
- Odnoklassnikida yulduzchani sotib olinmaydiku. Keyin yulduzchani foydasi ham ko'p. Masalan do'stlarni xoxlagancha ko'paytirish mumkin, ya'ni 5000 tadan ko'paytirish mumkin. Bunaqa yulduzcha faqat artistlarga emas, jurnalist, siyosatchilarga ham beriladi.
Olish uchun pr@odnoklassniki.ru manziliga "Дайте мне звезду" so'zidan keyin o'zingiz haqingizda to'liq ma'lumot yuborasiz (ism-familiya, kasb, yashash joyi) iloji bo'lsa pochtangiz va shaxsiy saytingizni ham yozib yuborasiz (profilingiz manzilini ham, http://odnoklassniki.ru/sayyod.com), keyin ular profilingizni tekshiradi va yulduzcha beradi. Keyin druzyani xoxlagancha yig'averasiz))

P/S. Bu aql o'rgatish yoki provokatsiya emas, shunchaki..))


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Anv@rbek - Душанба, 14-Янв-2013, 22:54
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: