Фаррух Соипов иқрорлари (давоми) - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Фаррух Соипов иқрорлари (давоми) (Экспрессо)
Фаррух Соипов иқрорлари (давоми)
SayyodСана: Шанба, 11-Авг-2012, 07:34 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Сухбат экспрессонинг боши мана бу ерда (манба)

Chocoholic* [Nanosh] : Farrux
aka, Assalomualeykum)) sizga savollarim*

1) turmush
o'rtog'izzi bitirgan o'qish(litsey)larida o'qiyman. Turmush o'rtog'iz bn jiyaniz
tanshtrb qoyganakanla shu rostmi?

2)Oshiqlar
filmida qiz bola bob chqadgan joyila bor, shunga qanaqb rozi bogansz?

3)öziz
o'ynagan kinolarizzi oila davrasida ko'rb ötrasmi? Xursan bölbmi yoki jaxliz
chqb korb otrasmi, yomon o'ynamman db)) Jovobla un
raxmaat))*


Фаррух Соипов: 1. Қандайдир маънода шундай деса хам бўладию,
лекин, тўлиқ эмас. Синглимдан аввал кўриб таниганман, синглим эса бизни яқинроқ
танишишимизга ёрдам берган. 2. Ўша пайт Улуғбек билан, актермизку ўйнайверамиз
деганмиз. Ёшлик бўлган хам...Энди хозир кўрсам, уяламан.(кулади) Бошқа бундай
ролда чиқмасам керак. 3.Йўқ, оилам
билан ўзим иштирок этган фильмларни томоша қилишни умуман ёқтирмайман. Улар
томоша қилаётган пайт чиқиб кетаман, тўғриси.

 bek_x6    : 1.
hayotizda bo'lib o'tgan eng yoqimli voqea, ya'ni sizni yodizda qolgan eng
yoqimli lahza.

2  Dizaynerlik soxasidaham ijod qilakansiz. bu
sohadagi ijodlarizi shu sayt orqali ko'rdim. manga juda yoqti. bu sohadaham
o'qiganmisiz?  Farrux
Soipov ijodlarizda omad

Фаррух Соипов:- 1. Охиргиларидан мана шу ўғлимнинг туғилиши.
Хамширалар палатадан олиб чиқиб, менга кўрсатишганида ўша лахза хозир эсимда
боридаги менимча энг ёрқини.  2. Дизайнерликка
ўқимаганману, ёшлигимда рассомчиликка қатнардим. Балки шу қандайдир бир тажриба
бўлиши мумкин, лекин хозирги чиқарилган футболкалар дизайнерлик махсулоти деб
хам бўлмайдику, бу лойихамни мақсади умуман бошқа бўлган,  дизайнерликка эса қизиқишим бор.

  PaPaY No1
:
Assalom
Alekom Faruh oka savol: savolim eski juva bozoridigi ovqat bozori bor kopincha
ushata ovqatlanas. taomlari yoqadimi yoki sz odamlani orasida yurishi yaxshi
ko'rasmi???

Фаррух Соипов:- Ха, у ерда овқатланиб тураман. Ёдингизда
бўлса, "Қалбим ўғриси” фильмини бир сахнасини ўша ерда суратга олгандик хам. Шу
ерда овқатланиб турганимда ўша сахна кўз олдимга келган. Гламур қизини шу ерда
овқатлантириш ғояси.  Овқатлари ёқади,
умуман миллий таомларни ёқтираман. Кейин гохида шундай одамлар гавжум бўлган
жойларда ўтиргим келиб қолади.

Sayyod:- Қайси таомлари ёқади?

Фаррух Соипов:- Норин, шашлик.

Yodgora
:
ASSALOMU
ALEYKUM ....Manimcha Farruh Soipov o'zi o'ynagan rollarni xech biridan ko'ngli
to'lmasa kerak.... chunki xar bir o'ynagan yangi ro'lingizda yangi bir
qirrangiz ochiladi...Sanat'zni xurmat qilaman...

1-savol...Maqtovlar/Mashxurlik/Etiborlar/Katta
davralar/mana
shunday onlarda ko'nglingiz nimani
tusaydi....

2-savol...Xayot
o'tginchi xammamizga malum...Qachonlardir kelajak avlod Sizni qanday yodga
olishlarini istardingiz...

3-savol...Dunyo
miqiyosida Juda mashxur va istedodli insonga aylanganizda...yana nimalarni
amalga oshirgan bo'lardiz....

Фаррух Соипов:- 1.Уйдагиларим шуни кўрсайди дейман.
Қарсаклар ва мақтовлар бу албатта бахтли онларда яқинларингиз билан бахам
кўришни истайсиз.

2. Ўзи
мақсадларим кўп  бўлгани билан, бир
нарсани асосида бўлган, у хам бўлса ўзимдан яхши ном қолдириш. Фарзандларим
мендан фахрланиб, шундай отам бўлган дейиши учун, кино, санъат орқаликми одамларни
яхшиликка чорлашга харакат қиламан.

3.  Ўзи ўша пайт янги нарсалар туғилаверадида, билмадим..Бочелли
билан дуэт айтган бўлармидим.

 Abdumalik    ; Avvalom bor
assalomu alaykum, Farrux Soipovga savollarim quyidagicha:

1. Sizni
orzularizdan biri Hollivud kinolarida xam bosh rollarni ijro etish deb
eshitganmiz, biz xam ko'rishni istaymiz. Agar imkoniyat bo'lsa qaysi janrda,
qanday aktyor va rejissorlar bilan ishlashni xoxlardiz?

2. Kelajakda, xudo xoxlasa
farzandlarizni qanday kasbning yetuk mutahasisi bo'lib yetishishini istagan
bo'lar ediz.Albatta vaqt ko'rsatadiyu, shunchaki fikriz.

Savollarim
yetib borsa javoblar uchun oldindan raxmat, qolaversa loyixani uyushtirgan
"Sayyod.com" sayti azolariga xam tashakkur.

Фаррух Соипов:- 1. Тарихий фильмларда тушишни истардим, мен
ишлашни истаган режиссерлар кўпда. Яқинда "Принц Персии” фильмини кўрдим менга
жуда ёқди, мана шу каби тарихий фильм, яъни шарқона бўлишини истардим.

2. Тўғри,
вақт кўрсатади. Фарзандим нимани истаса ўша нарсага эътибор қаратиб, насиб
қилса, ўша нарсадаги қобилиятини ривожлантиришга харакат қиламан. Ўзим истаган
нарсага мажбурламайман. Лекин
фарзандимда мусиқага лаёқати  ва
мусиқий маълумоти бўлишини хохлардим.

 gabarjuba  ;  Siz
chiqarvotgan fudbolkalani qattan osa bo'ladi?:)

Фаррух Соипов:- Футболкани Сайёддан чиқарамиз (кулгу)

Kαπþ[font="Cordia New","sans-serif"]น[/font]зңαя mso-ansi-language:UZ-CYR" lang="UZ-CYR">♥ : 1.Farrux
Soipov sizga o'ynagan filmlarizdan eng yoqtirgan roliz ya'ni o'ziz qaysi
filmizda yurak-yurakdan o'ynagansiz va qaysi filmingizni qayta qayta qo'yib
ko'rasiz?

2.Siz
xayotda san'atdan butunlay ketaman degan kunlarizm bo'lganmi xayotda hamma
narsa yuz beradiku agar bo'lgan bo'lsa nima uchunligi biz muxlislarizga qiziq

3.ALLOXga
shukur manga xusn bergan agar sizning birorta klipingizga to'g'ri kelsam mani
bosh rol uchun tanlab olarmidingiz tashakkur javobingizni kutib qolamiz noo'rin
savolim bo'lsa oldindan uchun uzur so'rayman

Фаррух Соипов:-1. Қайта-қайта кўрадиган киноим йўқ. Хар бир
ролимга жиддий қарашга харакат қиламану, лекин ўша "Суғдиёна” фильмига ўта
жиддий қараганман. Сабаби режиссер бу фильмнинг омади ёки омадсизлиги айнан
менинг ролимга боғлиқ бўлишлигини айтган. "Қалбим ўғриси” фильмидаги, ва шу
ўзимни режиссерлигим остидаги фильмларимдаги ролимга хам  жудаям жиддий қараганман.

2. Шунақа
кун бўлган, лекин нима учунлигини айта олмайман.

3.Яхши,
суратингизни sayyod.com маъмурияти почтасига жўнатинг, балки келажакда бирга
ишлармиз.

 komol_76    : ассалому алайкум. оғир савол бераман...

1. Фаррух
Соипов ҳам "адашганмиди"? "дунёвий" қарашлар ўзгариши
масаласига ёндошуви қанақа?

2.
Олдинги Фаррух Соиповга нисбатан ҳозиргиси анча босиқ, мулоҳазали ва оғир
одамга ўхшаб кўринади. бунинг сабаби нимада - ёши улғаймоқдами ёки хаёт
(1-савол назарда тутиляпти)?

3.
Оилавий хаёт - уйлангач Фаррух Соипов ҳаётида нималар ўзгарди, "ола
хуржун" билан юриш қалай экан?

жавоблар учун олдиндан рахмат

Фаррух Соипов:- 1. Ха, хаётда хамма адашади, хато қилади.
Тўғри адашганман, шунақа нарса бўлган. Дунёвий қарашларим хам ўзгарган. Йилдан
йилга ўзгариб бормоқда, ўйлайманки яхши тарафга.

2. (ажабланади) Билмадим, аввал хам доим босиқ бўлгандиму.

3. Йўқ,
сизлар ўйлагандек, хотиним ола-хуржундек характерда эмас. Жудаям яхши, одобли.
Ўзгарган нарсалар оилани олдида  мажбуриятлар
пайдо бўлиши, ўзига яраша маъсулиятлари бор.

Sayyod:-Сочларингиз
тўкилиб кетибди...

Фаррух Соипов:-Ха, шунақа нарса хам бор лекин. Буни оилага
алоқаси йўқ. Соч одамда тўкилади, чиқади, бу инсонда табиий хол.
 
 

 SaidAvvalam
bor Assalom aleykum. 1.farrux aka "NAFS" FILMIZ YANA KOTTA EKRANLAGA
QÖYILADIMI? 2.Sizda ovoz nega radiolada awulalariz bermis? Klipam nega omis?  

Фаррух Соипов:- 1.Буни вақт кўрсатади. 2. Радиода берилган,
ўтказиб юборишган бўлса керак. Кейин кам берилганди. Клип масаласи хақида эса
Сардор (Sayyod) айтиб ўтганлар
сабабини. Бундан аввалги сухбатимизда сайтда жавоб берилганди.

  Malika
assalom
aleykum!Farruh Saipov Shimkentli bir kizga sovchi koygan,lekin rad javobin
olgan degan gap kanchalik xaqiqat?

Фаррух Соипов:- Йўқ, бўлмаган гап.

  Dildora    : Здравствуйте, 1.много ли значит для вас общественное
мнение?Ведь зачастую оно не
объективно,либо вас хвалят и
льстят вам во всем,либо же
казнят за все существующие и выдуманные грехи,как вы справляетесь с неоправданной, на ваш взгляд, критикой? 2. И последний вопрос-что является для вас вдохновением?  Заранее благодарю за искренность!

Фаррух Соипов:- 1.Танқидга
муносабатим яхши, лекин бу танқидни ким қилаётганига боғлиқ. Масалан хар бир
фильм кўрилгач, томошабинга ёқмаган нарса кинотанқидчига ёқиши мумкин. Ёки
кинотанқидчига ёқмагани томошабинларга ёқиши мумкин. Масалан "Суғдиёна”
фильми  кинотанқидчи ва режиссерларга
ёқадию, томошабинларга ёқмай, бундай ролда чиқманг дейишади. Асоссиз
танқидга келсак, мен шунчаки ахамият бермайман. 2. Табиат! Ижодкор одамга
асосий илхомни мухаббат беради.

  Zulfiya_A  : здравствуйте!

1 вопрос- за какую сборную вы болели на Чемпионате Евро?))

2 вопрос- кто вам пишет слова и музыку ваших песен? 3 вопрос-ваше хобби?  спасибо за внимание,если конечно вы
ответе на мои вопросы и желаю вам Удачи! и да пожалуйста,в ваших следующих
ролях в фильмах не одевайте женскую одежду (kelgindi kelin, Oshiqlar )вам
вообще не идёт =(

Фаррух Соипов:- 1. Италияга. 2. Акбар Қаршиев. 3.Қўшиқ.  Маслахат учун эса рахмат.

S!!!!!!
:
"Нафс"
фильмизда "Кашкирлар Макони" сериали лавхаларидан яхши
фойдалангансиз. Агар сизгаям имкон беришса шунака жанрда шунака фильм ишлаган
булармидиз? шунака фильм ишласез футболчимиз Темур Кападзени Мемати ролига
таклиф киган булармидиз, мос келадилами? (ташки куринишлари ухшиди). Узиззи
Полат Аламдар образида тасаввур килолисизми? Мафиоз булолисми?

Фаррух Соипов:-"Қашқирлар макони” сериалидан
фойдаланганимиз рост, лекин пародия сифатида бўлган. Очиғини айтсам, ўша "Қашқирлар
макони” сериалини ўзим кўрмаганман. Шунчаки ўша трейлердаги, рекламалардаги
Пўлат Аламдарнинг "образ”ини олганмиз ва пародия сифатида ишлатганмиз.
Келажакда бундай фильмлар оламизми йўқми, бу цензурага боғлиқ. Рухсат беришса
олган бўлардим. Кападзега келсак Мемати...ким эди у Мемати? Билмайман. Кападзе
ким эди?...(кулгу) Узр энди. Йўқ, менимча футболистларни фильмга унақа жиддий
ролларга чақирмаган бўлардим. Актер ўйнаган яхши.

Farrux
:
Assalomu
Aleykum Farruh aka... Meniyam ismim Farrux.... Buxorodanman... tanishlarim
faqat meni sizga o'xshatishadi... bilmadim uzim uxshaymanmi yoqmi.... ijodizga
juda qiziqaman.... yaqinda dizaynerlik futbolkalariz chiqganini eshitib qidirib
yuripman... orzuim siz bilan biror klipdami kinodami tushish... Savolim sizga
qiyofadosh kerakmasmi??? Sizni hurmat qilib qoluvchi Farrux...  

Фаррух Соипов:- Ўзимга ўзим савол берибманми дейман?
(кулгу)  Дублёр бўламан дейдими?
(кулади)  Йўқ, йўқ рахмат, Худога шукр,
дублёр керак эмас. Бизларда дублёрлар керак даражада ишламаймиз. Лекин,
исмингиз ва ўзингиз хам шу қадар ўхшаш экан, бизга қизиқ бўлган бўларди.
Иложиси бўлса суратингизни sayyod.com сайти рахбариятига юборсангиз.

  Richy Dato'
:
Hayolingizdagi
"Ey Hudo, ishqilib, shu savolni berishmasinda" degan savol qaysi... ?

(кулгу кўтарилади)

Фаррух Соипов: Жавоб берсам , кейин шу саволни берадиган
бўлишадида. Саволи хақида айтаману, жавобини бермайман : шахсий хаётим ва
оиламга алоқадор саволлар менга ёқмайди. Айниқса турмуш ўртоғимга алоқадор
саволларни хохламаган бўлардим.

  Saya  : Sizningcha
Nafratni mehrga aylantirib böladimi?

Фаррух Соипов:- Нафрат мехрга айланиши мумкин, севгига хам
айланиши мумкин.

  B@rno   : Assalomu
alekum. Savollarim 1.Farrux Soipov yowligida qanaqa bola bo'gan? (wo'x,bosiq)
Javobla u.n oldindan raxmat. Sizga O.M.A.D

Фаррух Соипов:-Хар доим босиқ бўлганман, хеч қачон шўх
бўлмаганман. Камгап..лекин пайтида қувноқ хам бўлганман. Кўпинча ўз ёшимга
нисбатан каттароқ деб қабул қилишарди. Ўзимдан катта ёшдаги болалар билан мулоқотда
бўлардим.

   Shahzod: SAVOL 1)
Agar "BAHT"dan Haykal Yasash Kerak Bo'lsa,Uni Qanaqa Yasagan
bo'lardiz?

2)
Musofir Yurtga birinchi bor qadam qo'ygan kunizdagi,ilk kechinma tuyg'ularizni
tasvirlab bera olasizmi,u qanday kechgan

Фаррух Соипов:- 1. Менимча уни фақат мухаббатдан ясаш мумкин,
инсонда мухаббат кўп бўлса у бахтли бўлади деб ўйлайман. Севган одамни кўзига
бахтсизлик хам, ёмон кунлари хам кўринмайди, бой бўладими, камбағалми, қаерда
туришидан қатъий назар бахтли бўлади.
Шунинг учунам бундай бахт хаммагаям насиб этавермайди. Севишган одамлар
энг бахтли одамлар бўлса керак. 2.Бу қайси давлатга боришга боғлиқ бўлса керак.
Лекин биринчи чиққанда барибир хайрат бўлади, янги ер, бошқа бир менталлитет,
одамлар бошқа, маданияти бошқа. 1-2 хафта қизиқ бўлади, кейин барибир ўз
уйингизни соғинишни бошлайсиз. Мен ўзи янги жойларни кўришдек саёхат  қилишни яхши кўраман.



Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Шанба, 11-Авг-2012, 07:35 | Изох # 2
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ

  фахриддин  :  мани саволим шундан иборат киноларда
куп курганмиз доим урушиб жангири роларнихам ижро этасиз хаётдахам бирон киши билан
худди кинодагидек урушганмисиз узур лекин урушмангу саволда

Фаррух Соипов:-Урушган бўлсам хам ёшликда бўлган, хозир
яқин орада ким биландир уришганимни эслай олмайман.

 Toshkentli: 1. O'zbek
estradasidan kimlarni qo'shiqlarini ko'p eshitasiz ?  3. Bo'yingiz
nechchi sm ? O'zim bilan solishtirishgade.

Фаррух Соипов:-1. Асилбек Негматов, Ботир Қодиров, Сухроб
Кенжаев ва Севара Назархоннинг қўшиқлари ёқади. 2. Биру тўқсон беш

  S_AАссалому алайкум! 1.Тан
олинг,Аллох сизни хуснда, куркамликда, коматда,умуман эркакларга бериши мумкин
булган неъматларда яхшигина сийлаган.(доим сийласин илохим).Айтингчи,
муваффакиятга эришишда ташки куриниш канчалик
ахамиятли,шахсан узингизни мисолингизда. 2.Узингизни 40-50 йилдан кейин кандай
тасаввур киласиз? (кариганини тан олишни хохламай, сочларни буяган,ёш кизлар
билан дуэтлар куйлайдиган кари жентльменми,ёки юзидан
нур ёгилиб турувчи,кули дуода булган файзли бой хожи додами?)

Фаррух Соипов:- 1. Аниқ жавоб бериш билмадим қанақа-ки...
Ўзим мисолимда бўладиган  бўлса,  шоу-бизнес ва киноиндустрияда ташқи қиёфа
керак, чунки ўша илк "Маржона” фильмидаги ролимга хам фақат ташқи қиёфам учун
олишган. Чунки актерлик махоратида умуман нол эдим. 2. Бахтли! Берилган
вариантлардан эса албатта иккинчиси, хамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши.

Наргиза  : 1-саволим.
"Суғдиёна" фильмида ҳақиқий маҳоратли актёр сифатида очилгансиз. Нима
учун шунақа драматик ролларда бошқа очилмадингиз? Бунинг сабаби нимада
фильмлардами ёки актёрлик маҳоратидами? 2  -саволим. Голливудда ўқиб келганингиз сизга
қандай таассурот уйғотди? Маҳоратингиз ошганини унчалик ҳис қилганимиз йўқ.
Аксинча бор маҳоратингиз йўқолгандек. Сизчи ўзгариш сездингизми?

Фаррух Соипов:-1. Бунинг сабаби ўша менга таклиф қилинаётган
ролларда.  2. Ўша махоратни очиб
берадиган роллар тушмаётгани ачинарли хол бўляпти. Тўғри, Америкадан
келганимдан кейин икки омадсизликка учраган фильмда роль ижро қилдим. Номларини
айтиб ўтишим шартмас. Шунда ўзим фильм олишга қарор қилгандим. Билмадим...балки
қандайдир бир маънода тўғридир фикрингиз. Чунки актерлик ва режиссерликни бир
одам олиб бораётганида, актерликда сустлик бўлиши мумкин, чунки асосий эътибор
режиссурага берилганида, одам чалғийди. Ўша рольга ўзини тўлик бағишлаши қийин
кечади.

  milawka  : ASSALOMU
ALEYKUM FARRUX AKA SIZGA SAVOLIM

1.
MASHXURLIGINGIZDAN CHO 'CH
IGAN VAQTLARIZ BO 'LGAMMI?

2. NIMA DEB
O 'YLAYSIZ INSON TA 'LANT B.N TUG 'ILADIMI YOKI TALANT INSON UMRI DAVOMIDA TUG
'ILADIMI?

3. AGAR
QAYTA TUG 'ILISH IMKONIYATINGIZ BO 'LGANDA KIM BULIB QAYERDA TUG "ILISHNI
ISTARDIZ?

Фаррух Соипов:-  1. Йўқ. 
2. Иқтидор билан туғилса керак, чунки умр давомидагиси тажриба бўлади.
3. Ким бўлиб, қаерда туғилганимиз бежиз эмас. Хар битта инсонни ўзига яраша
жамиятда ўрни бор.  Ўзини топишида бўлади
асосий вазифаси.

  Nilufarsavolim
Birinchi muxabbatingiz haqida etib bering

Фаррух Соипов:- (хиргойи қилади) Биринчи мухааабатиим.У қиз
турмушга чиқиб кетиб бўлган.

 Уткир  : Ассалому алайкум, Фаррух Соипов. Ассалому
алайкум, САЙЁД. 1. Фаррух Соипов, айтингчи, хаётда инсон уз олдига куйган
максадларига етишишда мехнат ва омаднинг даражаси кандай, сиз мехнаткашлар
тоифасига кирасизми, ёки омади келганлар..... 2.Тасаввур килинг,
кимсасиз оролга сургун килиндингиз. Озик-овкат ва
кийим-кечакдан ташкари яна кандай 3 та буюмни ола кетасиз? 3. Она сузига таъриф
беринг, уз онангизни сиз сабаб энг хурсанд булган дамларини айта оласизми?
Сизга ва САЙЁДга икки дунё саодати ёр булсин. Хамма
си учун РАХМАТ!

Фаррух Соипов:- 1. Очиғини айтсам, киноиндустрияда эришмоқчи
бўлган нарсаларимдан хали ўндан бирига эришганим йўқ. Бу ерда қилаётган ижодим,
хозирча репетициядек. Хали омадни кутяпган мехнаткашман. 2. Севган
инсонимни....А, фақат ниманими? Яшаш учун мухим бўлган буюмларни бўлса керак.
3. Хар доим иштирокимдаги фильмнинг премьерасидан сўнг, онамдан қўнғироқ қилиб,
фикрларини сўрайман. Қайсидир фильмимдан кейин жудаям хурсанд бўлгандилар. Мана
яқинда набралик бўлганларидан жудаям хурсанд бўлганларини кўрдим.

   Umida  : 1)Farruxaka
nima deb oylisiz sizga eng mos va siz mazza qilib birga rol ijro etadigan
partnyor aktrisa kim? 2)ozingizni rejisyorlikda xam sinab kordingiz lekin
boshqa filim suratga olmadingiz bunga sabab nima yoki bu wunchaki qiziqishmidi?

Фаррух Соипов:- 1. "Келгинди куёв” фильмида Лола билан партнер
сифатида мазза қилиб ўйнаганман. Кубаева билан хам ўйнаш осон кечган, кейин
Муниса Ризаева билан "Нафс” фильмида маза қилиб ўйнадим. Актерлик махорати
менга жудаям ёқди. Ўзи бошиданоқ, "проба”ларда Мунисада тўхталганимиз бежиз
эмасди, чунки  айнан ўша рол учун
махорати билан бизларни лол қолдирган эди. Шунинг учун у билан ишлаш жуда
осон   ва мароқли бўлди  десам менимча муболаға бўлмайди.

Эксперт Нигина: Рола ва Райхонлар бу ролга рад
жавобини берганлари ростми?

Фаррух Соипов:-Лола рад жавобини берган, тўғри. Ха, Райхон
хам рад жавобини берган, майли. Хафа қилмай (кулгу). Ха, айтганча Райхон у
ролга эмасди,  узр, у Шахзода ижро қилган
образга бўлиши керак эди.

2.Хар бир
нарсага жиддий ёндошганим боис, фильмни суратга олиш, тайёргарлик жараёниданоқ
жудаям кўп вақтни олади, шунинг учун кам фильм суратга олишимни сабаби шу бўлса
керак.

Alsy   ; 1. Sportda
ham sinab korish niyatiz yokmi ozizni? Sizdan
zor basketbolist chikardi:). 2. Sevib, sevlib oilandizmi yoki....?

Фаррух Соипов:-1. Йўғэ, Алсуни ўзи савол берибдими (кулгу). Ёшлигимдан менга шунақа
дейишардию, лекин баскетболлга унчалик қизиқмайман, спортдан чавандозликка
қизиқаман. Кейин спорт сузишига хам қизиқаман. 2. Ха (кулади) Сизлар нима бало мени хотиним билан уриштирмоқчимисизлар
дейман . (кулгу)

 Munisa    1.
Hayotda kimga yoki nimaga suyanib yashisiz. 2. Dilnoza Kubayeva,Gulchehra
Eshonqulova,Jamila G'ofurova qaysi biri kuchli siznicha.

Фаррух Соипов:- 1. Билмадим...бу саволга жавобим йўқ. 2.
Дилноза Кубаева.

 nusrat8182   :   Andijonda gala konsertda sovg'alariz b-n
ishtirok etishiz kerak edi ekan,qani o'sha sovg'alar yoki men
ko'rmadimi?iltimos rostini ayting.

(кулгу кўтарилади)

Фаррух Соипов:-Кўрмаган бўлсангиз керак. Совғалар
тарқатилган, олиб борилган футболкалар қолмади.

  Shahnoza1990   
:
ASSALOMALEKUM
FARRUX AKA! SIZNI JUDA HURMAT QILAMAN...OILEZ BAXTIGA YAQINALARIZ BAXTIGA SOG'
SALOMAT BO'LING ILOHIM.

TO'YIZ
ARAFASIDA BIR GAP ESHITTIK...SIZNI хуқуқшунос олами билан муаммоингиз HAQIDA?
SHU GAP ROSTMI?(AGAR BU SAVOLIM
NOO'RIN BOSA ILTIMOS KECHIRIN.LEKIN USHA GAPNI ESHITGANDA JUDA SIQILDIM.

MAN SIZGA
FAQAT SOG'LIK va BAXT TILIMAN! OLLOHIM BAXTIZNI BUTUN QISIN.SIZ JUDA YAXSHI
INSONSIZ.SIZNI AKTYOR SIFATIDAYAM INSON SIFATIDAYAM HURMAT QILAMAN.BOSHQA
MUHLISLA MUHLIS...MAN BOSHQA...

OLLOHIM
BERGAN BAXTIZGA KO'Z TEGMASIN! UMRIZ
UZOQBOLSIN...

Фаррух Соипов:- "Меняющая реальность” фильминикўрганмисиз?

АҚШ фильми, сенатор хақида. Сенаторликка
сайланаётган энг ёш номзод  бўлади.   Қандайдир бир муштлашишга аралашиб қолиб,
оммавий ахборот воситасида ўша сурати чиқиб кетади. Натижада унга берилаётган
овозлар тезда тушиб кетади.

Бу тобда  сўзга чиқиб,   шунақанги бир сўзлар айтиши керак бўладики,
унга бўлган овозларни қайтариши керак бўлади.

Шунда у сўзга чиқиб, "Менинг
қишлоғимда бир мақол бор,  урушда қандай
йиқилганинг эмас, асосийси кейин қай тарзда оёққа туришинг” дейди.

Ўша нарса
мана шу саволга жавобим бўла олса керак.

 Sayyod:-Демак, саволлар орасида қайсиниси
ёққанини айтсангиз?

Фаррух Соипов:-  Saya  
никли мухлиснинг  "Нафратни мехрга
алиштириб бўладими?” деган саволи бўлди. Кейин рус тилидаги Дилдоранинг хам
асоссиз танқидлар хақидаги саволи ёқди

Фаррух хали хеч бир сухбатда бу қадар самимий ва кўтаринки кайфиятда бўлмаганлигини айтиб ўтиш керак.

Sayyod  лойихаси

Суратлар муаллифи Сарвар Зохидов



Изох қолдириш учун мана бу ерни босасиз)


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Фаррух Соипов иқрорлари (давоми) (Экспрессо)
Страница 1 из 11
Поиск: