Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан илк сухбат + Экспрессо - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан илк сухбат + Экспрессо (2 июль 2010 йил)
Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан илк сухбат + Экспрессо
SayyodСана: Душанба, 13-Фев-2012, 04:21 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Аввалги манба uz.sayyod.comда чоп этилган мазкур интервью, у сайт ўчгани боис бу ерда қўйилди.

Юлдуз Ибрагимовна Тошкентга келгач, орадан бирмунча вақт ўтгач, уйларида мехмонда бўлдим.
Ярим тунда келган пайтим хоним Ибрагимовнанинг уйидан эндигина созандалари репетициядан кетишаётган эди. Супада ўтирган Юлдуз репетициядан терлаб-пишиб чиққан бўлишига қарамай ўзини шўх ва шаддод тутишидан чарчаганлиги сезилмасди.


-Кто бы мог подумать что Сайёд такой кудрявый? Я себе не так представляла! - дея хандон отиб кутиб олди.
(Бу Сайёд бир захарваччаааа кўринишга эга деб тасаввур қилган бўлсалар ажаб эмас)
Бирин-кетин созандалари, маъмурлари Акмал ака ва «Наврўз» радиоси бошловчиси Отабеклар хоним Ибрагимовна билан хайрлашгач, супада ман, Юлдуз ва қизлари Нилуфар қолдик.
Диктофонни ёқиб расмий сухбатни бошлар эканмиз, Юлдуз Бисмиллохдан бошлади.


-Хаёт давом этяпти. Лекин хамма нарсани эслатиш пайти келар. Мен ижод қилишим керак, у ерда ўзбек халқи ва маданиятини кўтаришим керак. Мен кўз ёшларимни кўрсатишни истамайман, (алам билан) чунки бу менинг кўз ёшларим! У ерда ўзларининг муаммолари етарли, ғамим билан боришни истамайман, санъатим билан бораман.

Туркияда бўлган даврингиз давомида хеч "Бу ерда ўзи нима қиляпман?" деган савол туғилдими? Мақсадлар, фикрлар ...

-Йўқ. Гохида у ернинг жуда кучли бўлган рақобати ва ўзининг "бўрилар"и орасида Худога шукур йўқ бўлиб қолмадим, илк ўнталикда борман.

Қийинчиликка бардош бериб ўтиш осон кечдими? "Примадонна" номига сазовор санъаткор бирдан нотаниш бўлиб санъатни бошлаш? Шундай бўлиб қоляпти-да.
-Шундай бўлди хам. Жуда қийин кечди.

Ички ғурур хисси холати қандай кечгани менга қизиқ
-Худо берган кучдир, синов. 25 йиллик обруим борми, уйим борми, бор нарсамни ташлаб ўзим билиб кетдим. Борганимда бир йил катакдек уйда яшадим, тўйсиз пулсиз бошқасиз уйда тирдим.

Керакмиди шу Сизга?

-Демак керак бўлган экан-да. Мана қаранг ёшариб кетдим. Курашганда одам ёшарар экан. Бировга айтсангиз ишонмайди. Хозир шу ерда ўтрганимда балки семириб, бир тонна бўлиб тирган бўлармидим(кулади).

Шу ерни ўзида курашишни иложи йўқмиди?
-Шу ерни ўзида мен ким билан курашаман? Ўзининг фикрига эга эмас, бир-бирига пахта қўйган, гап ташиган, тухмат қилган, ичиқоралик қилган, мана шу нарсалардан жиркандим. Туркияда эса душманингизни очиқчасига кўрасиз.

Туркияда санъаткорлар орасида сизга нисбатан интригалар ёки юқоридаги каби холатлар бўлдими?
-Хаққоний равишда бўлиши мумкин. Туркларнинг билдирган фикрларини "фейсбук"имдан кириб бир ўқинг. Кимларнидир хурсанд қилаётган эканман. Мингтадан бошлаган бўлсам менга хозирча етарли, юз минг, хали миллион бўлар. Туркия катта, кўпчилик яхши кўриб жуда яхши ва ўзиникидек кутиб олди. Яна нима керак? Билмасак кўр бўламиз . "Ана Туркияга кетди" дейишади, бу Оллох берган эркинлик ва эркин фикр қилишим. Агар мени фикримга қиршилик қиладиган бўлса, зўрламайман, лекин ўша ерда қолмайман хам.

Нима учун Туркия? Нима учун Қозоғистон эмас, Тожикистон?

-Бир пайтлар икки яқин мамлакат орасида устимда кўп интригалар бўлди. Емаган сомсамга пул тўлаб керакми менга? Қозоғистонда қайси санъатни ривожлантираман? Санъати йўқ жойга борсам, халиги тиканаклар орасида ўзимни ўзим мақтаб ўтирган бир донагина гул бўламан холос. Гулларни ичига бориб гул бўлиш яхши-ку. Бу бир кураш!

Бир тарафдан ўзингизни синадингизми?

-Синадим. Тўғрисини айтаман, ўша депутатлик давримда мана Оллох авваламбор гувох кейин мана қизим билади, репертуаримдан қониқмадим. 2-3 йил программам мен учун омадсиз туюлди. Куйлаш керак бўлган нарсаларни куйлай олмай, халиги дард..."Зажралась" дейдику. Шуни хис қила бошладим. Запретдан запретгача чарчадим. Хар бир запрет куч берарди, халиги сувни беркитиб қўйсангиз тўпланиб, очворганингизда шовуллаб кетадику, шунга ўхшаш.

Бошқа тарафдан бир маротаба бўлмаган "запрет", кучли аёл, стратегия хам, нахотки "запрет"га тушишдан айланиб ўтиш йўлларини қила олмагансиз? Тоблангансиз-ку
-Унда Юлдуз Усмонова бўлмасдим. Ёлғонни юзига боқсам унинг бўлаги бўлиб қолишим мумкин..

Қандай яшаш керак унда санъатда?

-Фикрингизга эркин бўлиб яшаш керак. Одамлар айтади "Йўқ айта олмадим бетига андиша қилдим". Йўқ, хафа бўлса бўлсин, одамни бетига айтиш керак, бу менинг фикрим. Хар ким фикрлаш хуқуқига эга, лекин фикр соғлом бўлиши керак. Тўртта одам қўйган пахтасига ишониб мен зўр хонандаман деб эмас. Мени санъаткорларимиз билан таққослашлари асабимга тегади, булар хаммаси болаларим-ку. Қандай қилиб улар билан мени таққослаш мумкин? Кейин хаммаси мендек бўлса унда санъат бўладими? Хаммаси ўзи ўзлиги билан бўлиши керак.

Ўзингиз учун хаётда қайси хақиқатни тан олиш қийин кечади?

-Мехнатимни хаққоний эмас, сохта бахо беришлари бўлса керак. Хақли равишдаги ўрнига зид ерга уриб юборишларига қараб чидаш, қабул қилиш энг оғир нарса. Тухмат ёмон нарса. Боши берк кўчада танг ахволда қолишдек гап.

Тарихдан ўчиб бўлмас холатида бўла туриб, тухмат ва интригаларга ахамият бериш шартми? Биласизку тан олиб бўлмас даражада эмассиз. Қандай қилиб нохақликларни ўзингизга қабул қила оласиз? Нима хам ўзгариши мумкин?

-Сўзимни кучи борлигини биламан-да, ёлғон аралашса кучини йўқотади. Ўз фикримни баён қилиб уқтира хам оламан. Бу илохий бир нарса бўлиши мумкин. Мана шу артистнинг энг хавфли тарафи бўлса керак. Мени бошқариш мумкин эмас деб ўйлашади, йўқ, нима дейишимдан қатъий назар барибир бошқара олинади. Артистдан қўрқиш керак эмас, уни тўғри йўлга йўналтириш керак. Санъаткор билан сиёсатчиларни орасидаги ягона кўприк бу санъат. Ха, балки ўзимни хамкасбларимни уришим мумкин, лекин бу томошабинни хурмат қилиши учун. Томошабинлар эса халиги эру-хотинни орасига аралашиб қолган холатдек бўлиб қолади. Аралашиш керак эмас. Агар кимнидир тарбиялаган бўлсам, демак тўғри тарбиялаганман (кулади). Санъаткорларимиз салом берса алик олмасди, ё нотўғрими?

Халигача шу

-Халигача шуми?

Салом берсангиз узоғи билан "яхшимисиз" деб жавоб берадиганлари бор.
-(кулади). Мен ўзимни тарбиялаб тураман. Шунинг учун хам нольдан бошладим. Назардан қолиб юрганлар бор, сабаби уларни манманлик тўсиғи ушлаб туради. Хар бир борган тўйидан ўзини мухлисларини йигирма етти миллион одамдан санаб олсин-да ўзига савол берсин "Мен нимамга манмансирайман?"деб. Менга қарсак чаляпти, бошқасига хам. Хисобини олса хеч қайсисига ишонмаса хам бўлади. Шу нарсалар хақида фикр юритса тўшаган пахтасига ўтиришни бас қилади. Улар эса ўтириб оляпти. Тўшаган пахтага ўтирмаслик керак. Мен хам олдин ўтирардим, ишонардим хам, кейин эса оғриндим, "Вой сотқинлар-эй" деб. Бугун эса бу оддий хол деяпман. Халқ хеч қачон санъаткорга эр бўла олмайди у жазман севгиси бўлади. Бугун сени, эртага бошқасини яхши кўради. Ва буни оддий холдек қабул қилиш керак. Биз улар учун, улар биз учун эмас! Хохлаганини кўтариб олади халқ. Халққа қараб бу менинг шахсий мулким деб қараш нотўғри. Сендан олдин бўлган, бор ва бўлади хам, уч-тўрт сўм пул топиб юрганингга шукур қил. Халиги алламбало хонандалар хам пул топиб юрганидан кейин хайратланаркансан.

Ўз тилингда куйлаганингдаги дард ва маънони етказиш осонроқ кечади, хис қилган нарсангизни Туркияда улар тилида етказиб бериш қийин кечмаяптими?
-Ўзига яраша тўсиқлари бор. Мана куйласам улар чиройлик қўшиқ деб мақташи мумкин лекин, қаеридадир охиригача етказиб бермаяптганимни тушунмайди. Нимасидир қолиб кетаётгандек. Мен турк бўлиб туғулганимда эди, қанақанги кенгайтириб етказиб берган бўлардим дейман. Туркча фикрлашни ўзига камида ўн йилча ўша ерда яшашим керак. Психологиядан хабарим бўлгани билан Туркия катта бўлса, ўзига хос бир-бирига ўхшамас лахжалари мавжуд, мана шуниси қийин.

Туркий мухлисларнинг фарқи борми бизларникидан?
-Бор. Улар қадрга ета олади. Мухлиси бўлган санъаткорни "Ооо мен унинг мухлисиман" дейди. Мухлиси бўлмаса "Мен унинг мухлиси эмасман" дейди, лекин ўтириб ёмонламайди. Билмадим, хар холда мен эшитмадим.

Уларда биз каби тўйлар йўқ-да, балки шунинг учун ўзига хос «барьер” мавжуд?
-Кечирасиз, бор.

Бизнинг тўйларга истаган хонандани таклиф қилиш мумкин.
-Тўғри унчалик эмас у ерда. Биласизми балки шу барьердир. Қараб тираман-да, мен қилган мехнатни юздан бирини қилмаган санъаткорни шу даражада кўтариб севишларига хайратланаман. Агар менга хшагани бўлса бошидан сув ўгириб ичаркан-да дейман. Четдан туриб хавас қилишлари мумкин улар, лекин безовта қилишмайди. Муносабат бошқача. "Барьер" бор. Кунига менга қўнғироқ қилиб "Мен сизни шундай мухлисизман-ки" дейдиганлар бор, тўғри бу ёқади, лекин мана ривожландик, осон кечмоқда кўп нарса, сайтимда "фан-клуб" бор, вақтим бўлганда кириб ўқийман ва рохатланаман. Кунига қўнғироқ қилиб безовта қилиш асабга тегади.

"Бени ковма калбинден" қўшиғингизга суратга олинган клип мавзуга ўзгача ёндошишдек туюлди. Қадрият тушунчаси кўтарилгандек. Ғояси кимга тешили?
-Менеджерим Шафақ Караман билан биргаликда ўйладик.

Асли ўзбекча куйлаган қўшиғингиздан эмасми?
-Тожикча куйланган (куйлайди) "Ман масту ту девона" ва ўзбекча "Дунё ўзи шунаақа" қўшиқларимдан. (туркчасини хам куйлайди). Биласизми, клипга эркинлик билан ёндошиш. Хаққоний кўз ёшларни кўрсатиб бериш учун, аввал улар бир-бирини қанчалик севганини кўрсатиб бериш керак. Қанақанги хиёнат бўлиши, орқадан қандай пичоқ урилиши мумкинлиги, хаёт бешавқат эканлиги тасвирланган. Хозир бу клип 17 риндан 13 ўрингача кўтарилибди. Кейин нима учун Туркия деган саволингизга яна бир жавоб бу у ерда мени қанча қўшиқларимни куйлашди, хаммаси хит бўлди. "Ёлғон" қўшиғим миллионлаб сотилди, "Дунё" қўшиғим хам миллионга яқин, "Майда-майда" хам қанча сотилди.

"Ёлғон" қўшиғингизни бесўроқ куйлаган хонанда билан хеч тўқнашдингизми?
-Ишонасизми, биронта кўрсатувда айтарли интервью берганини кўрмадим. Ўзини олиб қочиб юрибди. Судга бермадим уни, лекин хамма интервьюларда менинг қўшиғим эканлигини айтдим. Ха судга бермайсизми? дейишади. Интригани хам "технично" қилишади. Вой уларнинг журналистлари ёмон "прикольщик"да (завқланиб кўрсатиб беради), иктаси урушиб туриб бири "Сани қизиииинг кўчани қизиии" деса халиги интриган журналист шартта наригисига бориб "Сани қизингни кўчани қизи деди" деб четга чиқиб олиб қараб туради (кулади). Вой кулавериб "думалаб" қоласиз. Бизда хам бор шундай журналист.

"Тили ўзига душман" деган ибора санъатда сизга ишлатилади, буни ўзингиз хам тан оласиз. Индамай орқаваротда гапириб ишини қилган яхшимикан ёки шартта юзга?
- Ўзи асли ўзбекни дуосидан бошлаб қўшилмайдиган тарафларим бор. Масалан, мана қаранг "Илохим бола чақам катта бўлсин-да мени боқсин". Ия? Ундан кўра ўзингга куч-қувват сўра, зор қилмасин демайди. Чиройлик қарий демайди. Қандай қилиб ўзига соғлиқ сўрамаслик мумкин? Чиройлик идиш-товоқ олиб келиб қўяди-ю сервантни ичида туради, мехмон келса қўйилади. Менда эса ўзгача, балки ахмоқона туюляптгандирман, мана қизим билади, энг чиройлик идишларни ишлатишга қўйиб қўйганман. Мендан ортса мехмонга! Мехмон ким менга? Азиз, лекин мендан азиз эмаску. Яқинда қизим набирамдан ширинликни олиб қўйган экан "Ая мана буни олиб қўямизми?" деб савол берганида қизимга "Сен мумкин эмас деган нарсани тушунтиришинг мумкин, лекин хеч қачон яширма!" дедим. Энг азиз мехмонга хам ўзинг нимани есанг шуни бўлишиб бер дейилган. Мана шу энг тўғриси. Биз-чи? Шу хўжа кўрсинни яхши кўрамиз. Ўзимиз хунук лаби учган пиёлада чой ичиб мехмонларга чиройликда берамиз. Шунинг учун бизнинг халқимиз ўзига тўғри яшашини хохлайман. Ким келса тўрига ўтказдинг, бола-чақангга нима бердинг? Назарини оч қилиб тарбиялаш керак эмас! Болам чиройлик яшагин деб чиройлик яшашни ўргатиш керак.

Сўнгги томчи хақида. Озода билан боғлиқмиди?
-Йўўўғ-а.

Озода билан сухбатда "Сахнани талашдингизми?" деган саволимга "Йўқ, биз ғурур талашдик" дея жавоб берганди. Энди сизни фикрингизни билмоқчиман.
-(кулади) Мен уларни хаммасига она ва опадек бўлдим. Улар эса менга болларимдек. Мен билан ғурур талашишга уларга эрта, одамни рухи кўтарганча кўтариш керак. Бошқа нарсани гапиришни хохламасдим.

Барибир менга кўп нарса тушунарсиз бўлиб қоляпти..
-Менга-чи? Умуман хаммамиз кўнгилни тоза ва кенг қилиб ижод билан банд бўлсак кифоя, бўлди.

Кимга шараф кимга ёқар, қўшиқларингизни қайта куйлашяпти, фикрим оммабоп бўлган қўшиқни қайта куйлаб машхур қилиш осон, хам тўйбоп. Рухсат хам берган экансиз
-Кимга?

Дейлик Мустафога "Олма-олма" қўшиғингиз
-Бу асли арабча қўшиқ, ўзбекча куйлаганимни истаса куйлайверсин. Фикрларингиз тўғри, нима учун агар қўшиқларимга хавас қилишса жиддий куйлаган қўшиқларимни қайта куйламай тўйбопларини танлашмоқда? Масалан (куйлайди) "Зор-зор йиғлаб турар Андижон"...Нима учун айтишолмаяпти? Юқорида сўнгги томчи дедингиз, сўнгги томчи Андижон масаласи бўлган. Халқ бўлмаса Юлдуз Усмонова хам йўқ бошқаси хам. Алишер Навоий даврида санъаткорлар бадарға қилинган, ўлдирилмаган, соғинилган. Хақиқатни юзига қарай олгангина одил бўла олади.

Келажакка назарингиз қизиқ. Нимани кўряпсиз? Энди Туркия "примадонна"си бўлмоқчимисиз? Умуман бошлаган нарсани охирини ўзлаб қиласизми ёки хозирги пайтдагиси билан яшаш?
-Йўқ, кўра оламан.

Мақсад?
-Бор.

Кейинчи?
-Кейин, кўрасизлар(жилмаяди). Ахамият беринг хаммаси пул, кейин у ерда ўзбекча альбом хам тақдим қиляпман. Кейин тожикча, кейин қозоқча хам қилишим керак. Йилни охиригача бирини кетига бирини улаб ишлашим керак. Бу хаммаси маблағни талаб қилади. Мен бриллиант тақиб участка қураётганим йўқ, мана шу участкани 25 йил деганда олдим. "Жуковский"даги хонадонни эса давлатдан ўз нархида олганман.

Сокинлигингиз қачон бўлади? Келажакдаги сокинлик?
-Сокинлик менда бўлмайди.

Уёқдан-буёққа сарсон бўлавермайсиз-ку
-Мен умримни охиригача сарсон бўламан. Биласизми, яна хаёт берилганида айнан шу хаётни танлардим. Тақдиримдан мамнунман. Қуръонни ўзбек ва рус тилидагисини 30-порасини ўқиб чиқдим. Тўғри мен калта кийиниб юришим мумкин. Лекин Оллохнинг уйи (кўксига уради) мана бу ерда! Хазрати Машрабга айтилган экан "Оллохни уйини буздингиз-да" деб. "Қаерда экан уйи?" деса "Мени қалбимда" деган экан. Кўнглини оғритганида. Айтмоқчи бўлганим инсонга қаерда қулай ва яхши бўлса нима учун у ер ватан эмас? Балки бир ёқда туғилиб умуман бошқа ерда вафот этарман. Ўлим хам, туғилиш хам хақ! Нима учун бир жойга қапишиб олиш керак? Умрни охиригача чиниқиб яшашимиз керак деб хисоблайман.

Барибир охирини кўзламай, мақсадсиз иш қиладигандек туюляпсиз менга. Кетавериш фақат, юриш, чексизлик...

-Ха! Юриш, чексизлик. Мақсад деб мана бу ерда туриш эмас.Туркияда интервью бергандим, "Агар бу ерда хам эркинлигимга тегсангиз, Африканинг бепоён чўлига бораман ва шерлар орасида қўшиқ айтиб яна Юлдуз Усмонова бўламан Худо хохласа" деб. Чунки, Оллохдан келган неъматга бандаси хўжайинчилик қила олмайди. Хамма сўрайди, ажабланади, мен ўзим хам хайронман, Туркияга келиб хам кўп нарсага эришдим. Худо баракат бераман деса хеч гап эмас экан.

Санъатингиз Сизга халал берган пайтлари бўладими? Дейлик бадан чарчаган лекин мия ишлаб ором бермайди. Ижодий уйқусизлик.

-Йўқ, мени ажойиб дуоларим бор. Илохим мени иш чарчатсин дейман. Хеч қачон ишимдан кўнглим қолмасин дейман.

Соғлиқ-чи?
-Осмонга тупуриб ётгани соғлиқ менга нима учун керак? Бундай соғлиқни хохламайман. Бўлсин албатта соғлиқ, лекин мен доим йўлда бўлай. Оллохдан тилагим ўла- ўлгунимча оёқда, кучда, соғлиқда ва пулда бўлишим.

Турмуш ўртоғингиз бўлгани билан, ёнингизда эркакни тасаввур қилиш қийин масала. Ёнингиздаги эркак ё жудаям бир хукумронлик хиссини зига жам қилган бўлиши керак ёки...

-Турмуш ўртоғим менинг калитим. Қалбимга калитни топа олган. Жуда босиқ. Асли табиатан жуда вафодор инсонман, жуда "злопамятная" лекин жуда вафодорман. Дўстларни пала-партиш танламайман.

Турмуш ўртоғингизни олдида гапга кирадиган ва бир поғона паст сифатида тасаввур қилиш қийин.

-Турмуш ўртоғим олдида жуда юмшоқ ва гапга кирадиганман. Лекин бир гап айтганман. Қаердан топасиз бунақа гапларни-а, жа жойига қўйиб айтасиз-а дейди. Бир куни ақллилик қилиб гапираверди, мен жим туриб бирдан портладим. Оллохни олдида мен сени хотинингман гап йўқ, анча пастда юраман, аёлинг сифатида индамаслигим мумкин, лекин шахс сифатида сендан анча каттаман ва тажрибам бор, сендан анча ақллироқман, сен менга яшаш учун курашни ўқитма дедим.

Мухаббат тарихи
-Мен уни севганман, севаман ва Худо хохласа умримни охиригача севаман хам. Тарихини айтсам, "Я нахалка" бундай қарадим-да, у меники бўлади дедим. "Бевафо ёрим" қўшиғимга клипини суратга олишда меники бўлади деганман. Чунки мен шуни хохлаганман (кулади). Булар билан (Нилуфарга қарата) хаммаси билан олишдим, агар манга қарши чиқсаларинг воз кечаман деб уйдан хам чиқиб кетганман (кулади). Хамма унда "альфонс"ни кўрарди. Бу нотўғри эди, менга оғир бўлган пайт масалан мени қизим мен билан кетмади, мени оилам кетмади, мени эрим мен билан кетди. Хамма нарсаси дўконини хам ташлаб кетди. Оиласи бўлган мендан аввал лекин ажрашиб бир рус аёлига ўралашиб юрарди, ўшанга уйланмоқчи бўлган пайтида мен пайдо бўлиб, "Русга бу жуда хам кўплик қилади" деб, Қани ўзбекни олдига олға деб туриб олганман (кулади).

Юлдуз битта қиз билан ўтиб кетадими энди?
-Фарзанд кўра олмаяпман. Зотли нарсани уруғи бўлмайди дейишгани рост бўлса керак.

Ўзи хохлаганмидингиз яна фарзанд кўришни?

-Хохлаганман. Жуда кўп маротаба харакат қилдим, операциялардан сўнг гормонал бузулиш юзага келиб қийнаб юборган. Кейин Ия ўлиб қолсам нимага керак? Яна касалманд фарзанд дунёга келиб қолиши мумкин деб харакат қилмай қўйдим. Ўзи Нилуфар билан муаммолар бўлгач, яхши хам ўзи битта экан дедим. Эплолмай қолган пайтларим хам бўлди, қиз фарзанд билан қийин экан.

Данагидан мағзи ширин дейишади, набирангиз хақида, сизга жудаям ўхшайди.

-Вой, Машаллах (четга тупуриб қўяди) кўз тегмасин. Биласизми жудаям яхши кўраману, лекин ўзимдан сал нарироқда ушлашга харакат қиламан. Боғланиб қолмаслик ва мехримдан панд емаслигим учун. Хаётда хамма нарса бўлиши мумкин, хамма нарсага тайёр бўлиш керак. Мана шунақа оиламизда тарбия, мен хам шундай қаттиқ тарбия олганман болларим хам. (образга кириб): Нимага ёрдам бермаяпти Нилуфар Усмоновага? (жиддий тортиб): Ия? Бу бозорда нарса сотмаяптики мен даллоллик қилиб харидор олиб келсам. Халқни дардини куйловчиси бўляпти, халқ олдида чиқиб озми-кўпми, арзонми-қимматми бир санъаткор бўлмоқчи, бировни тахоратига намоз ўқиш йўқ. Бошиданоқ айтганман, "Нилуфар санъаткор бўлиш осонмас, ўзингга анчагина юк оляпсан, ишлайсан, осон нарса кутма" (Нилуфарга юзланади): Деганманми сенга? (Нилуфар жимгина бош ирғайди). Кучли ишлаб кета олади, кейин бир мансабдори билан юрадигани унвонни олиб кетавериши мумкин, сен эса шунча ишлама қолиб кетишинг хам мумкин, тайёрмисан шу нарсаларга деб сўраганимда ўзи рози бўлган. Мен огохлантирганман. Эплаб кетсанг санъаткор бўласан, эпламасанг хижобга кириб уйда айтганимни қилиб ўтирасан деб шарт қўйганман.


Нима учун керак бўлса лойиқ бўлмаганига хам фотиха бергансиз-у, ўз қизингизга бермагансиз?

-Мени хам тушунинглар-да, опа яхшимисиз деб мухлис бўлиб гул кўтариб келади-ю, мана шу ишни бошлаяпман, менга фотиха беринг дейди. Ёрдам сўраб келмади, фақат шу фотиха сўради, лекин мен Оллох эмасман ризқ берадиган. Сен халол хизмат қилсанг деб берган бўлишим мумкин, у фотихани хам қаранг "Ўзингни йўлингни берсин" деганман. Мени йўлимни тиламанг, мени йўлим бу меники. Мени йўлимда адашиб қолишингиз мумкин, хаммани ўзини йўлини берсин деб фотиха қиламан. Бизни йўлни берса йўқолиб қолади, қийин. Хар бир гапингга жавоб берасан деган мухитда катта бўлганимиз учун хам, уёқда (нариги дунёни назарда тутади) хам жавоб берасан бўлиб қолиши бор (кулади). Битта гул ва норинни қазиси билан олиб, арзон ўйламай фотихани бериб юборган экансан-да деб а? (кулади).

Хаққоний ва чин дилдан фотиха..
-Мана хаққоний, олса кейинчалик мана Нилуфар олади.

Овози бирдан очилди, онаси куйлаб беряпти деганлар хам бўлди, вахоланки жонли ижрони хам сайтга қўйгандим.
-Ха овози очилди, ўхшаб кетгани билан манераси бошқа. Тембр ўхшаб кетиши мумкин.

Ўзингиз устида ишладингизми?
-Йўқ. Қачон ишлай? Кетганимга тўрт йил бўлди, ярим йилда бир маротаба ё кўришаман ё кўришмиман. Мен ўзим ишлашим керак. Ёшлар йлаши керак, бу шунчаки қўшиқ куйлаш эмас. Тўхтаб тур, мен ўзи нима учун чиқдим? деб ўйланиши керак. Овозни очганда, юракни тўкиб сочиши керак. Фаришталар айттиртиради дейишади.

Иқтидорни устида ишлаб махоратни чиқариш мумкин дейишади, бир тарафдан Оллох берган хислат бор.
-Тўғри, лекин биргина иқтидорни ўзи кам. Хаммаси мужассам бўлиши керак. ОВОЗ ЭШШАКДА ХАМ БОР! Катта қилиб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу гапларни менга устозларим айтган. Аввалига йиғлаганман бу гапни эшитиб, мен Марғилондан келганман-да, устозим хафа қиляпти деб. Кейин овоз эшшакда хам бор, сен аввал юрагинг билан хис қил, ўзингдан ўтказиб куйла деган.

Хар тарафлама кучли бўлгани билан барибир заиф тарафи бўлади. Сизда нималарда билинади?
-Бор бўлса керак. Курашиб чарчамайман, мени йиғимга ишонган одам офтобда қолади. "Война фигня, главное маневр" деган экан. Хеч қачон кўз ёшга қараш керак эмас, мен йиғлаб яна олдинга кетавераман. Курашишдан эмас, яшашдан чарчаб кетаман гохо. Сизни дардингизни хам ўзимникидек қабул қиладиган одатим бор-да. Хис қилиш қобилиятим кучли. Фолбин эмасману, ортимда туриб биров юзида бир нарсани акс эттирсин сезиб тураман.

Майдондаги Юлдуз чиқишини хануз одамлар кутиши сир эмас. Тирик бўла туриб ўрнингни босишса алам қилмайдими? Ёки бу хам куч берадими?
-Алам қилмайди, чунки тўғри куч беради. Бир ўзим сахнани тўлдириб туришим хеч нарсани айтмайдими? Менга жуда хам кўп маротаба "подлянка" қилишган. Хамма рақсга тушиб сахна тўла бўлиб турган пайт, чиқишим билан хаммани олиб ташлашарди, битта ўзим туриб куйлардим. Бир ўзим билан худди фаришталар тушгандек, сахна тўла бўлиб турардим. Ким қила олди буни?

Шу пайт Юлдузни диққатини нимадир бўлади, атрофга қараб:
-Калтакесак бор экан. Қаранг калтакесакни хам овозини соғинибман.

Калтакесакни овози бўладими? (Рости мен учун янгилик эди)
-Эшитмадингизми? Вой (ажабланади).

Ўзбекча альбомингиз хақида
-Тайёр бўлиб қолай деяпти. Хозирча номланиши хақида бир қарорга келмадим.

Янги альбомда янграйдиган қўшиқлар матнини келтиртириб парчалар ўқиб беради
Сўнгги шов-шувли қўшиқлари сўзлари устида ишланган, жараён битилган матнлар билан таништиради. Ижод туғилаётган сатрлар.
Янги шеърлар билан таништириб, фикр алмашади.


Чойхонада юз киши
қилгани шайтон иши
ўтган кетган қизларга
боқган Хожи тўғрими?

Хижобимга ишонса
тўй тўридан жой берса
ғийбат канда бўлмаса
ўранганим тўғрими?

Қўшним сиримни билса
Қизим бахтин топмаса
Оилам тинч бўлмаса
ўранганим тўғрими?

Бошимда оппоқ рўмол,
Хожидурман эхтимол
Рўмолданми иймоним
Ўранганим тўғрими?

Агар ман сендан қўрқсам
Айтганларинг бажарсам
Қул хаққини есам-да
ўранганим тўғрими?

Хожига бориб келдим деб
Арофатда турдим деб
Қўшним бечора бўлиб
Бой боққаним тўғрими?


-Порани хаммага берамизу, қўшнидан хабар олмаймиз.-изохлади


Бойни билиб топаман
Камбағалдан қочаман
Дунёни кўп севаман
Ўранганим тўғрими?

Сохта хижоб ўраманг
Хожи номин булғаманг

Хижоб сабрни севар
Кўча эмас, уй севар
Иймон инсофни севар
Айтганларим тўғрими?

Янада Оллох билар
Лекин гапимга хафа бўлманг
Иймонингиздан тонманг
Майли мен ёмон бўлай
Лек сиз дўзахи бўлманг


-Булар хаммаси хали тахрир қилинмаган, шунчаки “наброска”ларим. Кейин орасидан танлаб олинади.

Айтганларим тўғрими
Мунофиқми, ўғрими
Етар-ки инсоф бергин
Дуоларим тўғрими

Харом халқум едирсам
Қул хаққидан қўрқмасам
Хавас қамоқда бўлса
Хасад кўнгилда бўлса

Хақиқат тополмасдан
Ўзингга исён қилсам
Ўзимни мен хақ билиб
Бошқа гунохкор топсам
Айт Оллохим тўғрими?

дуоларим тўғрими
айтганларим тўғрими


-Тўғри-да, ким мени севади шундан кейин?

Халқ. Хақиқатни севадиганлар. Бошқалар эса пуштиранг кўзойнакни ечар.
-Мен хам қачондир пуштиранг кўзойнакларни ечишларига умид қиламан.

Хотима ўрнида?

-Бутун мухлисларга илтимосим, хеч ким хақида мендан сўраманглар илтимос. Мени Ишим йўқ, кимни севсангиз севаверинг. Мени ишларимга аралашманг, кимни хохласам тарбиялайман. 25 йил ичида кимлар келиб кимлар кетмади, хали кимлар келиб кимлар кетмайди. Унга хам сиқилишмасин мухлислар, мен хали кўп(кулади) асабларига тегаман. Биринчи маротаба хайдалишим эмас, керак бўлса самолётдан қўлимга кишан солиб қайтариб юборишган пайтлари хам бўлган. Керак бўлса ўша ертўлаларни хам кўрганмиз, лекин хеч нарса қайтара олмаган, қайтара олмайди хам мени.
Мени қувғинда юрганим хам мени ёқтирмаганларни қувонтирмасин. Оллохни хақиқати билан охиригача уларни кўзини ўйиб келавераман. То тирик эканман хақиқатни кўзига қарашга мажбур қиламан Худо хохласа. Мен тинглашни истаганлар учун куйлаяпман, хақиқатни тинглашни истаган одамлар бор. Шунчаки хақиқатни юзини бир бора очишни истаганлар хам бор, мени ўзимни ёмон кўрса хам қўшиқларимни яхши кўрадиганлар хам бор. Мен эса хамма каби инсонман, сиздан фарқим, сизда қалам ўткир, менда эса сўз ўткир. Характеримиз яхши эмас, лекин характерсиз иқтидор гуллай олмайди. Мен хаммани севаман, менга инсон сифатида ахамият бермаслигингизни сўрайман. Мен балки қўполдирман, лекин кўнгли қора эмас! Бетига айтиб дилозорлик қилиб қўйишим мумкин, лекин ачитқи бўлмайман-да, Худога шукур. Кейин артистни яхши билиб, у билан дўстлашиш керак эмас. Фақат кўнглингиз қолгани қолади. Қўшиқларимизни тингланг, бизга эса ахамият берманг. Эртага менда бошқа хиссиётлар бўлади, эртага жавобларим хам бошқа бўлиши мумкин. Хамма саволларга жавоб аслида қўшиқларимизда бор. Мени кимдир яхши ёки ёмон кўришидан хафа бўлмайман, чунки хеч ким мажбур эмас яхши кўришга. Мени мухлисларим қўшиғимни тинглашсин, керак бўлмаса бошқаларникини. Тенг-тенги билан тезак қопи билан.

Шу пайт турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб қолади. Улар бир-бирини "Хаётим" деб аташлари хақиқат эканлигини гувохи бўлдим. Ижодга боғлиқ масалаларни хал қилгач менга юзланади:
-Айтаман, айтмайман дедиму, хуллас айтишга қарор қилдим. Қанча нарсага пул кетказиб Оллохни исмини айтишга мен пул қизғонаманми? Бир лойиха бошладик Рамазон ойига чиқаришни режалаштирдик, бюджети катта лекин менеджерим хеч нарсага қарамай шу лойихани чиқаришни талаб қиляпти. Инсонни рухиятини озиқлантирувчи 5та илохий қўшиқларни ўз ичига олган турк ва ўзбек тилида альбом бўлади. Туркияда мусиқаларни хаммасини аранжеровкасигача қилиб, шу ўзбек альбомимни хам туркияда сотишни режалаштирдим. Тарғибот бўлса қанчалик бўлар? Хуллас хозир мен учун энг асосийси бўлган Рамазонга Илохий туйғуларни тараннум этувчи "макси сингл" чиқаряпман. Бу муқаддас ойга Рамазон тухфаси бўлади.


Диктофондан ташқарида яна бир оз сухбат қургач, тонг хам ёриша бошлади.

Менга хоним Ибрагимовнанинг “.......артистни яхши билиб, у билан дўстлашиш керак эмас. Фақат кўнглингиз қолгани қолади. Қўшиқларимизни тингланг, бизга эса ахамият берманг. Эртага менда бошқа хиссиётлар бўлади, эртага жавобларим хам бошқа бўлиши мумкин. Хамма саволларга жавоб аслида қўшиқларимизда бор.” деган хотима ўрнида айтган сўзлари ёқди.
Нима хам дердим, байрамона тадбирларни хотимасини қойиллатган, сухбат якунидаги хотимаси хам шунга монанд бўлса керак.


Хоним Ибрагимовнинг энг кўп ишлатадиган сўзлари:

-(сўз бошларида) Я такую вещь скажу..
-...Ё нотўғрими? (сўз якунида)

Аксарият холларда сухбатдан сўнг ўз фикрим билан бўлишаман, лекин Юлдуз Ибрагимовна хақида айтмоқчи бўлганларим юқоридаги жавобларда бўлгани сабабли хулоса ёзмадим.

Ёлғонни умри-ю йўллари қисқа. Хақиқатни эса шу қадар узун-ки, поёни йўқдек. Топдим деганингизда у хақиқатни хам ўз хақиқатлари бўлади. Очдим хақиқатни деганингизда унинг тубида қанча хақиқатлар жам.
Бир хақиқат орқасидан бошқа хақиқат, бир-бирига уланиб кетаверади.
Сабабсиз хам гунох бўлмаса керак.
Балки шунинг учун хам Аллох кечиргувчидир.
Биз-чи?
Бизга ким қўйибди?
Мана шу эди менинг балки яширин ва балки тушунган тушунар сифатидаги хулосаларим.

Sayyod


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Душанба, 13-Фев-2012, 04:22 | Изох # 2
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Юлдуз Ибрагимовна билан "Экспрессо"

Энди эса Интернет оламида сизга берилган саволлар билан таништираман.
(Барча саволлар билан таништирилди, қайтарилган ёки юқорида интервьюда бўлиб ўтганларидан ташқари)


yaqinda turk musiqiy kanali bulmish kral-tv da bir turk ayol honandasi ismi -YELDA- Yulduz Usmonova opamizni -shekill- taronasini kuylab klip qilib chiqardi!!!agar savol berganimda,-YELDA- honanda Yulduz opamizdan sorab kuyladimi yoki ugirlab kuyladimi? Shahzod
-Йўқ, сўраб куйлади. Бу хонанда билан менеджеримиз бир (хандон отиб кулади). Туркиядаги шогирдим деса хам бўлади.

sizi judayam yahshi ko'raman!!!!! sizi bilaman kim nima diyishidan qattiy nazar siz bu gaplarga umuman etibor bermisiz. sizga savolim shundan iboratki haliham shogir olyapsizmi? sizga shogirt bo'lmoqchima? sizi judayam yahshi ko'raman Yulduz opa. Zangi-otada turgan vaqtizda har sahfar uerdan o'tganimda Yulduz opamni uylari yurin mehmonga kirib ketelik deb harhasha qilar ekanman iloyim sizi hechki sindira olmasin Allohdan sizga kuch-quvat so'rab qolaman sizga har tomonlaman omad tiliman .1909
-Йўқ шогирд олмаяпман, фақат Туркияда шогирд оляпман. Тилак учун рахмат, омин. Санобар опани қизлари болалигида "Халқлар дўстлиги" саройини кўрсатиб "Юлдуз Усмоновани уйига кириб кетайлик" деркан (кулади).

Siz yagonasiz.ozimizda ijod qilin.sizsiz saxnala xuvillab qogan,bayramlani fayzi yoq.qaytish niyatiz bormi? Mubina
-Халқ билан биргаман. Қандай тушунтиришни билмай қолдим тўғриси, мени қўлимда эмас. “Один в поле не воин” деган мақол бор. Кейин агар кетган бўлсам халқ учун ўзимни асрагани кетгандирман. Бу ерда бўлсам дангасаликдан йўқ бўлиб кетишим мумкин.

юлдуз опа сиз хужайиниззи сиззи ула нима деб чакиралла ,кайси касметик компания махсулотларидан фойдаланасиз? ноз

-Хаёт! Хаётим. Шекерим.

прошу прощения за опечатанные буквы….вопрос….как вы относитесь к фразе “Душа плачет, а в глазах слеза нет….?” Искандер
-Это чувство сильных людей! Қалбинг йиғлайди-да ёшни чиқара олмайсан. Кучли одамни хис туйғуси-да бу.

salom sayyod!men uzok shanhaedan yozmokdaman hatni, savolim Yulduz honimga shuki, dunyo otkinchi hammamiz tark etamiz dunyoni va ortimizdan nom kolishini istaymiz Yulduz opani uzini koshikchi sifatida yoki millat fahri sifatida eslashlarini hohlardimi?
savolim orinsiz ammo shahsan uchun Y与 millat fahri deb bilaman savolim kop ammo Y BIRTA VA YAGONA! TIMUR

- Ўйлаб кўрмаган эканман, қаранг. Яхши савол. ( ўйланиб қолади). Асли мени ўйлашлари хақида ўйламаган эканману, қўшиқларим ўрнак сифатида яшашини истардим. Жуда кўп ажрашган оилаларни яраштирган қўшиқларим бор, кўпчиликни дардига малхам бўлганлари бор. Қўшиқ ёзаётганимда ўзим хақимда ўйламайман. Яхши хонандаман лекин мен хам одамман, қўрслик қилишим мумкин. Шунинг учун мен хақимда ўйлаб мени қахрамон сифатида ўйлашларини хохламайман, мени қўшиқларим хақида ўйлаб, қўшиқларим яшашини истайман.

Avvalambor assalomu aleykum Yuduz Ibragimovna! sizziqo'shiqlarizzi yaxshi ko'rib eshitaman, ashaddiy muxlisezman, sizga savolim:
1.hayotda biror ishni qilib keyin afsus qilganmisiz?
2.sizzi dilingizda qattiq ranjitgan narsa niman?
javoblar u-n oldindan rahmat Dilya

-1. Йўқ.
-2. (ўйланиб қолиб) Хиёнат... Эшигимни тагига тоғора кўтариб келиб кейин эса юзимга лой отганлар.

Siz qaysi estrada honandasini hurmat qilib qo'shiqlarini yaxshi baholay olasiz!??!O'zi har tarfalama javob beradigan honanda sizni fikrizcha qanaqa bo'lishi kk??Hozirgi yengi chiqvotgan honandalaga nima digan bo'lardiz??? Dona
-1.Хеч кимни. Дуне миқиёсида бўлса Тони Брекстон, Латино мусиқасини жуда яхши кўраман, касалман шу мусиқага. Дағалроқ хириллаган овозларни хуш кўраман.
-2.---
-3. Ўзлигингизча қолинг!

Yulduz Ibragimovna nimadan qo'rqadi? Bu hayotda sizning topganlaringiz va yoqotganlaringiz nima? Bahor78
-1.Юлдуз Усмонова хаётда кўзини ёғ босиб нотўғри йўлдан кетиб қолишдан қўрқади.
-2. Мен йўқотмадим худога шукур. Балки ёшлигимда вақтни самарали ўтказмай йўқотганим шудир. Лекин хар бир хатоларим менга тажриба ва хаётда куч келтиради. Шунинг учун қилган хатоларимга хам пушаймон эмас, хурсандман.

1. KELAJEDA O`ZBEKISTON VA TURKIYADAN TASHQARI YANA QAYSI DOVLATLANI ZAB ETMOQCHISIZ ??.
2. O`ZBDAN KETGANIZDAN KEYIN QIZIZ NILUFARGA YORDAM BERDIZMI??.
3. ISTEDODIZGA TAN BERAMAN. I SOVOL SHU PAYTGACHA SOGIRT CHIQARGAMMISIZ?? SOVOLLA KO`PU NU BARIBIR SHOKKA TUSHIRADIGANI YO` HURSHID

-1. Африка (хандон отиб кулади). Астағфируллох..
-2. Мени дуоларим етар. Гапимни қаранг (кулади).
-3. Шунча шогирдим бўлмай кимлар? Хаммасига мехнатим синган.

Yulduz opaga yetkazib qo`yila iltimos butun O`zbekiston ulani Mustaqillik navro`z bayramlari yakunida ko`zlari intizorlik bilan tv da kutishadi lekin boshqa san`atkorla chiqishadi iltimos bir marta sensatsiya qilsinlar ilojini qilib mustaqillikni tugatsinla bu yil hammamiz ko`zda hursanchili yoshlari bilan kutib olamiz raxmat Dinara
-“Кстати”мана шу менга аталмаган мурожаат. Юқорида айтдим бу мени қўлимда эмас.


Yulduz opaga savolim nega Yulduz Ibragimovna doim Yulduz Usmonova deb yuritilar ediku qaytaga o'sha nom bilan ko'p joylarda tanilganlar? Daler
-Юлдуз Усмоноваман, менга мурожаат қилишганда Юлдуз Ибрагимовна дейиш керакда (жилмаяди).

Сизга саволим коркмаслик ва жасурликни кораман сизда харакатлариз гаплариз бн сиз жуда март инсонсиз бу жасурлик ва коркмасликни кимдан олгансиз отангиз шундай инсонмиди Нигора
-Бу жиннилик, отам тарафидан амакиларим-чи урушни пулга сотиб оладиганлардан экан-да (кулади). Мана шу қондан ўтганда (кулади).

Assalomu alaykum yuldiz opa meni savolim san'at sizga nimalar berdi va nimalarni tortib oldi siz hayotda ozizi to'la tokis mukammal yetuk insonman deb ayta olasizmi Shedraya dilya
-Йўғ-а. Қанча мақташмасин, мукаммал одамни ўзи йўқ.

Assalomu alaykum Yulduz U. Man u.n qo’wiqlani ma’nosi 1-o’rinda ulaga doim e’tibor berib yuraman Mani gaplarim faqat taxminiy fikr agar ular XATO FIKR bo’lsa oldindan Uzr. 2006 yilda Xorazm qizlari sabab Ozoda N. qo’wig’izga javob qo’wiq kuylagandi. Bu bir-biringizga qaratilgan 1-qo’wiqmasdi to’g'rimi? Bunga misol: Ozodaning “Bulbulning bulbulligi zog’larga alam” taronasiga Sizning “Alam alam” qo’wig’ingiz. Yana 2005 yildigi “Ilojim yo’q” taronangiz, “Joyiga tuwadi” ham unga qaratilganmidi? Ozodani “qo’wig’imga tegmanglar”ini we’r qo’wib etgan 2- varianti bor, uwa ham ma’nosi jihatdan sizga atalgandek. Eng qizig’i uwa we’rda Sizni(balkim bowqanidir) “Do’stim” deb kuylagandi yana 1-2 wunga o’xwaw qo’wiqlarila bor faqat hozi esimga kemayapti
1)Wular to’g'ri taxmin-mi?, yoki “TASODIF”???
Siz Turkiyadaligizda jurnalistla Ozodaga siz haqizda ko’p savol beriwdi, man bugun sizga u haqida savol bermoqchiman:
2)Ozoda N siz u.n kim?
a) Eski do’st hozirgi duwman
b) San’ati kuchli san’atkor
d) Endi hech kim faqatgina ba’zi qo’wiqlarimizda bir-birimizni “Do’stim”(p/s: agar taxminim xato bo’masa) deb ataymiz
e) O’zimda bowqa javob bor!…..
Man ikkalovilaniyam san’atilani doimo JUDAYAM JUDAYAM HURMAT QILIB QOLAMAN Omad va baxt sizga hamroh b.b yursin Opajon! Dilnozka

-1. Озодадан бошқаси йўқми? Бу кўп зоғларга таалуқли эди (кулади). Бу саволларда интригани кўряпман. (асабланади) Нима учун фақат шу нарсаларни кўрасиз? Сизга ёқса тингланг, зоғлар кўп.
-2. Жавобим Ж) Ит акиллар, карвон ўтар.(хандон отиб кулади)

Assalomu alykum Yulduz xonim Usmonova sizga sovollarimdan oldin uzimni fikrimni bildirmoqchiman siz hech qchon yig'lab yoki jim harakatsiz qushiq aytmeng sizga yarashmaydi qandaydir harakatlar va raqqosalarga qushilib raqsga tushganiz uzizga yarashadi .kim nima desa desinu kliplarizni xoxlaganigizde ishleng va zamonaviy bulsin . nima bulganda xam sizga omad tiliman savolim
1 sizga kimdir siz erke kishi bulib tug'ilishiz kere edi deganmi ?
2 nimaga siz onezga nisbatan dadayizni yaxshi kurasiz ?
3 siz kimdadir alamizni qoldirasizmi yoki qolganmi ?
ishlarizga omad ashaddiy muxlisingiz navruz javoblar u.n oldindan raxmat . Navruz

-1 Кўпчилик айтади шу гапни, бу мардликка кирмайди, мақтаманглар мени. Бир сирни очаман, гохо ниманидир ўзим билмай қилиб қўяман. Худди кимдир мени бошқараётгандек, ақллиликка кирмайди. Кетишимдан аввал охирги концертимда 2-3 йил сахнага чиқмаслигим мумкин дебман. Ишонасизми ким оғзимга солган тушунмайман, ўзим эслай олмайман. Нимага гапирганман билмайман. Ва мана худди шу нарса бўлди.
-2.Дадам, дадам-да.
-3. Хеч кимдан аламим йўқ, хаммасига Оллохни бир яратгани деб қарайман.
Юлдузхоним,сизни санъатингизниям,узингизниям севамиз. Узбек ва Турк эстрадаси осмонида хамиша ёркин ва порлок ЮЛДУЗ булиб чараклаб туринг.Бетиним ва машаккатли,сермахсул ва пурмаъно ИЖОДингизга ОМАД тилаймиз.Саволим:-АРМОНингиз,ушалмаган ОРЗУингиз борми?,Турк фукаролигини кабул килмокчимисиз?якин 5 йил ичида УЗБЕКИСТОН сизнинг нуктаи назарингизда кандай куриниш олади?Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Серега.Оренбург.Россия.
-Агар сизларга керак бўлмасам билмасам…. Лекин ўзбегимга керакман деб ўйлайман. 5 йил ичида Ўзбекистон? Халиги юқоридаги “А” саволлардан илхомланиб айтишим мумкин: Мен ТАРОда фол очмайман,(кулади) фолбин эмасман, шунинг учун олдиндан башорат қила олмайман.

Man Yulduz opani xamshahariman yani maxalladoshiman Margilon sh Toshkesar mahalasidan siz usha mahalezi sogindizmi s.Margilonda yana yashash imkon bolganda yasharmidiz Yoshligizda xech oylaganmidiz katta bolsam dunyo kezaman deb bilasiz Mda qizlarini sal uzaqa ham berishmedi 42 maktabni sinfdoshlarni eslab turasizmi mani amakim b.n birga uqigan ekansiz ishlarizga omad Karim
-Яхши опоқингиз билан ўқимабман (хандон отиб мазза қилиб кулади) ўзи мактабда ўқишларим анекдот бўлган, аввал 1 мактабда ўқидим, кейин 6 синифдан хореографияга кетиб у ерда қўлимни синдириб (кулади) энди ўзимни мактабимга қўлим синиб қайтаманми деб 42 мактабга борганман. У ерда далада чопиғ билан куним ўтган. Қишлоқ мактаби эди Охунбобоев тумани, эслаб тураман. Қизиғи 2-3 йил ўқиган бўлсам, биринчи мактабимга қараганда шу 42 мактабни кўп эслайман. Биринчи мактабдаги биринчи синифдан 4 синифгача яхши эслайман. Яқинда кўпгина синифдошларим билан учрашдим, биласизми кўпчилиги вафот этибди..

"Одноклассник"га кирдингизми?
-(кулиб юборади) кирдииим, 40 минут ўтириб чиқиб кетдим. Бир донагина дугонам бор синифдошим, захаргина бўлса хам барибир яхши кўраман. Роса қидирдим Комила Жахонова, Жахонова Комила деб роса ахтардим. Хеч чиқмаяпти. Ахийри хаётда кўришдик, ярим соат қучоқлашиб йиғлаб кўришдик. Шунча йилдан бери синифдошимни учратдим ва бир муддат ўша даврга қайтдим. Ғалати бўлар экан одамни ёши ўтганидан кейин. Интернетда роса ахтардим, хеч кимни топа олмасам-а? десам, "Вой, Юлдуз, нима деяпсан қанақа интернет, сан уларни кўргин интернетга кирадиган эмас" дейди (кулади). Бир уялдим, бир уялдим.

Юлдуз Усмонова- хакикий саньат фидокори!
Сизга гап йук. Сиз нафакат куйлайсиз..балким одамларни хаетга дуне карашига уйлашига хам кераксиз
Юлдуз опа- сизга саволим- кайси кушигингизга сиз мусикани тез ва киска пайтда езгансиз
2саволим ..Сизни кушикларингиз еш хонандаларга тариг дондек мисол
ешлар куйлаб чикса
сиз бунга кандай карайсиз?
Азизбек

-Хамроз! Репетицияда ўтириб, кетдик студия бўш экан деб бориб ўша куни ёзиб келганмиз.
-Қўлидан келса куйласин, хали кўп куйлашади.

Қайта куйлаганга яраша аввалгисидан яхшироқ ёки хеч бўлмаса ўша даражада куйлаш керак эмасми?
-Хозирги кунда хамма куйлаётганини хисобга олсак, куйлай олишни биладиганлар эмас, куйлашни истаганлар куйлаётганини хисобга олсак, улар харакат қилиб кўришлари керак. Харакат қилиб удаасидан чиқадими йўқми тушуниши керак. Энг ёмони куйлай олмаганида эмас, дабдала куйлаган нарсани "Бопладингиз, зўр куйлабсиз" деб туришгани. Энг катта фожеа шу. Мухлис билиб-билмай пахтани ураверади.

Ассалому алайкум Юлдуз опа! Ман сиззи ашаддий мухлисезман. Сиззи ва ижодиззи жудаям каттик хурмат киламан. Кушликларизни хеч бирида сохталик ёки "пахтакорчилик" сезмаганман. Хар бир ижро килган кушикларингизда хакикий дард ётади. Инсонни калбидаги, юрагидаги огрикларини кушик оркали ёритиб келасиз. Барибир сизга етадигани йук! Юлдуз опа сиз каерда булманг, бизни "Тошкент"ни ташлаб кетманг барибир биз сиз биланмиз. Сизни мухлис ва мухлисаларингиз уткинчи, вактинчалик эмас. Санъатда уз урнингизни учмас килиб мухрлаб булгансиз. Кушикларингиз "бир кунлик" эмас.
Юлдуз опа сизга саволим - 1.хар бир инсоннинг калбини туб- тубида хеч кимга айтолмайдиган сири, хаттоки баъзида узи билан узи мухокама кила олишга кудрати етмайдиган, эслаганда виждони азобланадиган ХАТОси булади. Сизда шу холат булганми?! 2.Айтган кушикларингиз орасида шу дардларингизни батафсил ёрита олганмисиз?! Агар шундай булса уша кушигингиздан кунглингиз тулганми?! Хаётдан совиб кетган пайларингизда купрок кимнинг далдаси юрагингизга малхам була олган?! 3.ВА ОХИРГИ САВОЛИМ: ОТА-ОНАНГИЗНИ РОЗИ КИЛА ОЛГАНМАН ДЕБ ХИСОБЛАЙСИЗМИ?!
ЮЛДУЗ ОПА агар саволларим кунглингизга огир ботган булса узр. Сизни ижодингиз ва шахсий хаётингизга омад ёр булишини тилаб ашаддий мухлисангиз Тошкентлик НИГОРА! Nigora

-1.Бўлган бўларди агар сирим бўлса, мен ёшлигимда қилган ўғирлигимгача гапираман(кулади)
-2.Йўқ. Энди ёшликда қанд ўғриси бўлганман деб куйламайманку(кулади).
-3.Хисоблашимиз мумкин лекин ота-онани хар қанча хизматини қилган билан рози қилиш қийин.

Сайтимиз иштирокчиларидан кимнинг саволи ёқди?
- как вы относитесь к фразе “Душа плачет, а в глазах слеза нет….?” Мана шу. Бу холат қанчалар дахшатли. Ғурур бўйин эггиси келмайди. Жуда оғир нарса, ўзингни айбингни ичингда билиб тан олиб хам турасан.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Душанба, 13-Фев-2012, 04:27 | Изох # 3
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
барча суратлар шу куни суратга олинган

Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
AbdumalikСана: Душанба, 13-Фев-2012, 08:23 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 60
Холати: Хозир йўқ
Salom Sayyod, Yulduz Usmonova bilan bo'lgan suxbatiz juda yaxshi o'tibdi. Odamni o'ylantirib, manosini chaqadigan so'zlar ko'p bo'pti. Menga yoqqan savol egasi "Dilnozka" izox: savol tayyor variyantli va qizik, ammo ozgina siyqasi chiqqan chunki javob berishdan oldin boshqasi yo'qmi deyishdi.
Xammasidan xam "Экспрессо" uchun raxmat.


YO ASLING KABI KO'RIN, YO KO'RINGANING KABI BO'L

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Abdumalik - Душанба, 13-Фев-2012, 18:17
 
Chingiz_MadadianСана: Душанба, 13-Фев-2012, 17:52 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Eeeeeeeeeee Yulduzni sindiraman degani o'zi sinsin uloyim ikki dunyo afsus qilsiz mana shu masuma ayolga tow otgan

Allah helps 74and loves everyone
 
___angel___Сана: Душанба, 13-Фев-2012, 19:32 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 43
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 33
Холати: Хозир йўқ
hech qaysi san`atkor yulduz usmonova bo`lomidi.
 
Janob420Сана: Душанба, 13-Фев-2012, 19:42 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: -1
Холати: Хозир йўқ
Юлдуз барбир Юлдузда уни куриш учун осмонга караш кере юкорида эса биласила факат машхурла.

Men sevaman
 
Chingiz_MadadianСана: Сешанба, 14-Фев-2012, 18:14 | Изох # 8
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 264
Холати: Хозир йўқ
Kim kimga maqtanib sanjarman deydi
Sim simga maqtanib xanjarman deydi
Qumursqa xam o'zizni ajdarman deydi
Men nima xam nima xam nima derdim

Bor deya qo'lingga nayzasin sancha
Qilgan yaxshiliging bilmagan qancha
Alpomishni tanlaganlardir ancha
MAn nima xam nima xam nima derdim

Otamdan qolmagan bu nazmu so'lg'in
Men bog'dagimas tog'dagi yulg'un
Qo'lingdan kelsa gar bor navoim bulg'un
Man nima xam nima xam nima derdim

Mening aytganlarim shunchaki xavas
Mening dilim barcha qo'shiqlarim bas
Xofizman desam qo'ymasang nokas
Men nima xam nima xam nima derdim

Добавлено (14-Фев-2012, 17:14)
---------------------------------------------
Sen yo suv bo'yida o'sgan guloyim
Seni yor ko'olardan bermish xudoyim
Bulbulning patidek barging muloyim
Binafsha binafsha xoksor binafsha


Allah helps 74and loves everyone
 
ShahzodСана: Шанба, 25-Фев-2012, 02:04 | Изох # 9
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Adashmasam,bu ekspresso loyiha 2010 yilda bugandi,esimda ushbu suhbatda Yulduz opaga birinchi bulib savolli man bergandim ))) !

★ Shahzod ★
 
MaSudKhanСана: Сешанба, 15-Май-2012, 20:11 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 8
Холати: Хозир йўқ
Я понимаю что давное интервью. Но все что в нем говорилось не потеряло своей актуальности до сих пор. Наша Прима достойна восхищения! Очень жду когда появится альбом "Мендек сева оласизми?". Она просто молодец! happy biggrin angel1 clap first flowers

MQM
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Юлдуз Ибрагимовна Усмонова билан илк сухбат + Экспрессо (2 июль 2010 йил)
Страница 1 из 11
Поиск: