Sayyod | Сана: Шанба, 31-Дек-2011, 02:49 | Изох # 1 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| Экспрессони боши!!!
13 Ma'ruf (23-Дек-2011 11:54)
1. Saytning maqsadi nima?
2. Saytning foydasi qayerdan ya'ni qayerdan tirikchilik qiladi?
3. Sardorning bu saytni olib borishdan maqsadi?
1.Бу хақида жуда кўп гапирилган, сайтни четидаги "Доимий саволларга жавоблар” тугмасидан кирилган сахифада хам кўрсатилган. Қисқа қилиб айтганда, сайт умуман шахсий фотогалерея сифатида очилган, кейин хикоя ва шеърлар, кейин газетада ишлаганда материаллар базаси сифатида фойдаланиб одамлар кўп киришни бошлаб, халқ талаби билан бугунги кундаги кўринишга келган. Бугунги кундаги мақсади шоу-бизнес тушунчасидан САНЪАТ тушунчасини юқорироқ туришига харакат! Шоу-бизнес адолат нишони остида! Яна жонлироқ тарздаги фаолият, чунки жонли сайт деган шиор хам иккинчи тамойилимиз.
2.Хеч қаердан, буни хамма билади! Сайтда реклама ва прома йўқ! Баъзида ЖУДА КАМДАН КАМ ХОЛЛАРДА баннер сотилади, ёки реклама олинади, асосан таниш билишлар қўймаганидан, очиқ гап. Ишонсангиз бу йил атиги уч одам билан шундай бир маротабалик хамкорлик қилинди холос! Лекин ўзингиз кўриб турган бўлсангиз рекламалар йўқ. Бу сайт орқасидаги мехнат аслида ғирт фидоийлик. Шунинг учун хам ишчилар гурухини йиғиш қийин, ким хам текинга ишлашга рози бўларди? Фақат ман ва Ферузаде хозирча.
Лекин баъзи холларда, кимгадир нимадир ёзганимиз ёқиб "хурсанд қилиб юбориш” деган нарсани совға деймизми бошқами беришганида албатта қабул қиламиз. Чунки ўз фикримизга таяниб, ёзиб бўлганимиздан кейин шунчаки совға қилса, нимаси ёмон? Буни на улар олдиндан ва на бизлар олдиндан билмаймизку.
3.Санъатга ижобий таъсирим бўлиши ниятим, лекин бошқа бу сайтни юритиш истагим хам, ниятим хам йўқ, чарчадим. Хозирда сайт тақдири хақида бош қотирилаяпти.
87 Mo'mina (26-Дек-2011 11:45)
3 ta savol bersa bolarkan bitta savolimi mandan oldin yozishganakn uwanga yana bita savol berishga haqim bor wekil
siz uchun tanqid nima?tuxmatchi?birovni aybini odamlaga ochishchi?
jahliz chiqmasin shunchaki fikrizi bilgim keldi shu 3 narsani siz uchun qanaqa farqi borligini ahamiyati bilmoqchiman xolas
- Ман учун танқид бу ривожланиш! Ўз устида ишлаш учун туртки, четдан ўзига қараш, хатоларни бартараф этиш учун қўлланма!
- Тухмат ёмон нарса, жудаям! Манга тухмат қилганни кечирмайман, мана шунисига чидолмайман, ёниб кетаман! Ким тарафидан ва қандай қилинганигаям боғлиқ. Умуман эътиборимга лойиқ хам бўлмаганлар тарафидан бўлса, муносабатим беписанд бўладию, лекин келажакда юз кўришиб қолиб, хар қанча кўнглимни олса хам кечирмайман! Энг оғир кунимда хам келиб, қўллаб-қувватлаган одам бўлса хам, агар аввал тухмат қилган бўлса, барибир кечирмайман, кечиролмиман мана шуни. Бошқа тарафлама ўша яхшилиги ва кўмагига жавоб бераман, менда қолиб кетмайди, лекин кўнглимдан ўчира олмайман, умрбод бу нарса туради. Шоу бизнес оламидан бу холат бўлган. Айтишим керакмасди, лекин бу холат яқинда яна кўтарилганига хозир шуни таъсири остида ёзяпман.
Рамазон ойи эди, Жахонгир Позилжоновни журналист Дилбахор Худойбердиевага берган интервьюси юзасидан менга тухмат қилинган. Вахоланки у холат юзасида Жахонгирни ўзи қатнашмаган, Шахзод исмли ёш хонанда бўлган ва Жахонгирни акаси билан кўчада телефонда гаплашилган нарса эди. Билмадим, Жахонгир ва унинг акаси мен билан сухбатда буни тан олишмай Дилбахор ёзиб юборган дейишди, Дилбахор эса улар айтди деди, билмадим, хуллас шу инсонлар билан хануз муносабат яхши, салом алик бўлса хам, бир кўрганимда кўзимга номиям кўринишиям эмас, ТУХМАТ ёзуви кўринади. Балки ўша пайт Дилбахорга буни заказ қилган ва ўша пайтдаги газетани бош мухаррирлигини ўз зиммасига олган одам сабабчидир, чунки уларни газетаси билан хамкорликка чек қўйиб лойихаларимни олиб қўйгандим. Хаммани ўз инсофига, юқорида айтганимдек, қайтар дунё, барибир қайтади. Яна бир дуэт хонандачалар билан боғлиқ нарса бору...юқорида айтганимдек эътиборимга лойиғи бўлмаса писанд қилмайман. Бошқалар айбини одамларга илишга келсак буям тухматдек нарса бўлса керак.
11 Keti (23-Дек-2011 11:17)
1. Sayyod siz öz kasbizni mutaxassisiz.bunga hech kimni e'tirozi yöq.lekin yulduzlardan topib olganiz Shahzoda bn Nilufar.nima bowqa yulduzlaga qirg'in keganmi?
2. Sahro guruhini nuqul obsujdat' qilganiz qilgan.ular necha yildan beri ijod qiliwadi faqat aloxida edi Dolar D Daler X0nzoda bup 4qiwardi.nima qipti proriv goda ula ogan busa.ula bu nagradaga haqlidi.kim nima disa disinu lekin bu mani waxsiy fikrim.judayam yulduzlani ustidan köp kulasiz.beayb parvardigor wuni bilasizmi.
1. Бу эътироз манга эмас, хонандаларни маъмури ва хонандаларни ўзига! Сабаби ё рости хам шу иккисидан бошқаси ишламаяпти ё шу иккисини админидан бошқа админлар ишлашни билмайди. Агар гулчи бўлиб адирга чиқиб келиб фақааат бинафша олиб келсам эътироз билдирсангиз бўларди. Бизга берилган ва шоубизнесда содир бўлаётган нарсалар хақида ёзамиз, заказга эмас! Бошқа баъзи заказга ишлайдиган сайтлардек бўлганимизда сайтимиз бугунги кундагидек бўлмасди. Демак халққа шулар ёқяптики талаб хам бор, маълумот хам уни ўқувчилари хам. Бизни ишимиз мавжуд бўлган ёки бизга маълум қилинган хабарларни етказиш холос! ЕТКАЗИШ!
2. Тухмат қилаётган одамдан яна қандай савол хам кутиш мумкин а?))) Бу гурух хақида сайтимизда фақатгина биринчи маротаба МТВА тақдимоти ёритилганида танимаймиз деб ёзилди холос. ҚАЕРИ НУҚУЛ? Сиз уларни ё қариндоши ё ўзингиз уларданмисиз дейман, халқ билмаган нарсани тўлиқ биларкансиз, фақат уларни адресни кўрсатсангиз бўлди экан. Доллорми Хонзодами манга нима? Умуман танимайман ва билмайман. Хақли эди деб битта сизни фикриз қайдаю, изохлардаги аксарият халқники қайда? Беном, Афруз, ШОД гурухиним хамма билади у Хонзодаларингизни қариндошларидан бошқалар танирмиди? Мани у гурухга умуман шахсий адоватим йўқ танимайманам, балки лойиқ ижоди ва иқтидори бордир, лекин уни аввал кўрсатиб, юқорида айтилган гурухлардек исботлаб бериши керак.
3. Беайб Парвардигорлигини сиз манга хозир ўқитасиз а? Оригиналроқ маслахат тополмадизми? Хайратлантира олмадингиз, кейин фикрлаш доирангиз кулиш билан танқид ва унинг нияти нимадалигини ажрата олмас экан, ўзи шартмиди савол бериш дея ўйланиб қолдим.
68 Ruhshona (24-Дек-2011 14:43)
Tohir Sodiqov bilan munosabatiz qanaqa, inson sifatida uni qanaqa tanisiz va qamchali bu judayam qizu man uchun.
Kein Rayhoni saytizda oldin yozmiman umuman bu saytda u insoni haqida umuman yozilmidi malumotla berilmidi dudiz kein bosa aksi boldi ....? Erke kishiga yarashadigon ishmi shu????
Charchamasakansiz Shahzodahonizzi mahturib saytizda tan ob qoyaqolin Zilola Musaevaga ishglashizi
Nimaga Tamila digan ashulachini ASL DID kirib kelmoqda SANATIMIZGA dip mahtab-mahtab chiqarudiz koplaga yoqmadiku u qiz bachkanani bachkanasi, kiyinishlariyam galati uku mayli ovozi bogiliub qogan, Nilufar Usmonovanikiga ohshab a vay uzur bu saytda u haqidayam yomonlash keremasu a?
- Хеч қанақа. Керакмас яна шу мавзуни чайнаш, айтилган, ўтиб кетилган мавзу. Муносабат йўқ, ўзаро хурмат хам, тамом!
- Эрке кишига ярашадиган нарсалар хақида сиз манга ўргатмасангиз, қиз болага Тохир Содиқовни муносабатлари хақида қизиқишлик хам қиз болага ярашмабди деган нарсани эслатмасман)). Кейин ўзимни гапим, ўзимни фикрим, тоғу-тошмасманки йиллар давомида қилт этмай турсам. Хамма ўзгаради, хамма нарса ўзгаради, шунга қараб фикрлар хам, муносабатлару гаплар хам. Демак, ўша пайтда ёзмайман деган нарса яқин бўлган. Кейин хабарингиз бўлса ундан кейин Райхоннинг янги йил муносабати билан эски йилда хафачилик қолсин, янги йилдан янги ниятлар билан хамкорликни бошлаймиз деган таклифи билан ярашиб хамкорлик қилинган. Концертидан репортаждан ташқари у билан сухбат, Джуманджи лойихасидаги иштироки ва “Журналист-юлдуз” лойихаларимда хамкорлик қилинди. Афсус, Райхон тез хафа бўлиб қолади. Джуманджидан кейинги танқиддан кейин хануз хафа. Вахоланки ундан кейин лойихаларимизга таклиф қилганмиз. Сизга яқин ва қонун бўлган қотиб қолган шаблон остида чегараланиб яшайдиган бўлсак, хар бир салбий холат натижасида умуман тарки дунё қилишга тўғри келади. Сал кенгроқ, теранроқ фикрласак ёмон бўлмас. Эртага нима бўлишига бандасини башоратию тахмини қонунмас!
- Юқорида айтдим бу хақида, сизга буни умуман фарқи йўқлигини, Шахзода ва ман сизга умуман қизиқмаслигини хам тушундим. Бу менга ва Шахзодага бўлган эътибор жудаям катта бахт бўлса керак. Айниқса ким кимга ишлаши ва хоказо.
- Тамила хақидаги ёзган нарсамни керакли сатрларини ёзмай эътироз билдиришингизни ўзи ахмоқлик! Яхшилаб ўша мавзуга кириб барча сатрларига кўз югуртиринг. Тамилани вокал жихатлари ёки хатти харакати хақида фикр билдирмаганман. Либослар, имидж борасидаги юқори дид айтилган. Тамиланинг либослари ва имиджига жудаям катта пул тикилгани ва дунё миқиёсидаги машхур брендлардан фойдаланган либослар шоу-бизнесдагиларга жуда яхши аён. Албатта мода ва дид тушунчасидан ЕТАРЛИ даражада маълумотга эга одам битта кўрганида ўша пойабзалию либосларидан билиб оларди. Тушунаман кўпчиликни кўзлари Чорсу бозоридаги ялтир-юлтур пардалардан тикилган либосларга ўрганиб қолган, лекин гох-гохида мода журналлари ёки интернет оламидаги сўнгги коллекциялардан хабар хам олиб туриш керак. Шунда саволларимиз хам дидлироқ бўлармиди дейманда. Тамилани мақташ ёки ёнини олаётганим йўқ, унга хомийлик қилаётган Маэстро продюсерлик марказининг имидж борасидаги юқори дид билан ёндошилгани тан олиниши керак бўлган факт холос! Мана шулар хақида хам ёзганман ва гапимга хам жавоб бераман!
- Нилуфар Усмоновани овози бўғилиб қолган? Узр унда бу фикрингизга халқни ўзи жавоб берар, чунки ман вокалист эмасман, менга ундай туюлмаганди. Шахсий фикрингиз асосида менга бошқа одам хақида фикр билдириб, яна танқид мумкин эмас дейишингиз ғалати...
Хотя яхши фикр айтдингизу, афсуски бугунги кунда интернет технологияси антитупизм, антидебилизм, антифанатизм, антиғайиризм ва антишахсийадоватизм деган фильтрларни яратиш даражасида ривожланмаганки шу фильтрларни сайтимга жойлаб, майли одамлар сони 90 фоизга хам камайиб кетса, хархолда сифатли 10 фоиз учун ишлаётганимдан ўзимни бахтиёр сезсам. Бошқа тарафдан эса шу сайтим ана шу 10 фоиз гурухни сафини кенгайтириб, 90 фоизлик гурухни устида ишлаб уларга юқори дид, маънавият ва асл санъатни етказиб сингдира олса бу мени катта ютуғим))))))
72 Dilya (24-Дек-2011 16:33)
Sayyod özizni kim deb öylisiz?
ja ideal'niy paren'man deb öylasez adawasiz. hammani ustidan kulganiz kulgan.nima wu odamlani ustidan kulganiz uchun sizga haq tölashadimi?hamma narsaniyam chegarasi bor.Lola Shahzodaga yopiwib olgansiz.huddi estradada faqat ula.HAQIQAT DGAN NARSA BORMI ÖZI.SAHRO GURUHINI VOBWE OBSUJDAT' QIMEN.SIZGAMAS ULANI GAPIRIW.OLDIN SCENAGA 4IQIB MIKRAF0N UWLAWNI ÖRGANING.
- Сардор деб ўйлайман, гохида Сайёд, ну холатига қарабде. А как Вам нравиться? Хотите для Вас буду Колей, может Джжжахангиррром?
Сиз учун пареньлардан иделаьнИйси бордир, ну кто от чего страдает, и в чем, или в ком видит идеал деганларидек, ман учун идеал йўқ)). Одамларни устидан кулганга хақ тўланиши мумкин бўлганида борми, қизиқчиларимиз триллиардер бўлиб кетармиди. Сиздек фантазияси бой инсонлар қандай қилиб халиям комиксларни ўзбекча турини йўлга қўймади тушунмайман.)) Шахзода, Нилуфар эди, энди Лола қўшилдими? Тавба, кеча Юлдузга ёпишиб олгансан дейишди, яна кимдир Шохжахон ва Шохруххонга. Озодагаю ишлайдиган ишпиёнам дейишди. Ўртоқлар деярли хаммани айтиб чиқяпсизларку)))), хаммага ёпишиб олган бўлсам, демак жуда аъло сифатли елим эканман бору))) Демак хар тарафлама умумий ишлаяпман)).
Сахро гурухини роса пиар қилдингиз ўзиям, кошки битта компютердан фақат шу гурух хақида савол берилаётганини айпидан кўрмаётган бўлсам, билмадим бу ўша гурухни энг емаган реклама турини ўйланганими, хуллас бу гурух хақида тақдимотдан кўра изохлардан танишяпман. Ўзи у гурух нима қиларди?)))
Кейин сценага чиқиб микрофон ушлаш инсоният учун юқори чўққига эришиш натижаси бўлса, кечирасизу бутун Дунёнинг деярли хар учинчи одами буюк инсон экан. Юқоридаги алифбе байрамидан қочиб келганларданам ўтиб тушдингиз, бугун боғчада САНДЕНЬми дейман))
Микрофон ушлашни ўрганингмуш))) Билмадим нимани назарда тутдингизу сиз микрофонни ушлаш бўйича зўрдирсиз, лекин манга микрофон ушлашни умуман кераги йўқ, хар ким ўз профи ишида қолақолсин, сиз бу борада мутаххасисдек кўриндингиз, омадизни берсин, фақат берилиб кетмангда.))) Товба, таъсир қилиб кетяпти, кулгидан тўхтай олмаяпман, микрофон ушлашни ўрганиш о Аллах!))))))))) Дессертация ёқлилуууу 89 Dilnoza (26-Дек-2011 13:41)
Uzr Sayyod yozganim uchun lekin Dilya savol bermagan o'zini ko'rsatgan. Mavzudan chetga chiqqan. SAHRO AKALARINI TARAFINI OLIB.
- Дилнозка рахмат коттакон. Лекин сабабини адашибман шекил))) Афсус...а ман содда улар микрофонни қандай ушлаб ташлаш бўйича профи эканликларини реклом қиляптилар деб ўйлапман. Охирида (Если Вы еще не знаете как держать микрофон, то мы идем к Вам!, звоните по номеру -------, звонок по Узбекистану бесплатный” деган қўшимча қолиб кетибди бору))))))
31 Elbek (23-Дек-2011 18:03)
Oka siz ummonni qanchalik kup fanati borligini bilmeysizda shun uchun siz ummonni pisand qimeysiz.chunki sizdi saytizga ummonni fanatlari kirmeydi chunki sizi saytizda ummon haqida yangiliklar chiqmiydi.siz u ovoz berishda shaxzoda yutganiga ,shahzodani fanati ummonni fanatlaridan ancha kam chundizmi
- Мана шундай саволларни ўқиб гохи сайт очганимгаям уялиб кетаман тўғриси. Бу ёзаётганларни қани энди ёшини хам кўрсаму, сайтга 18 ёшга тўлмаганлар кириши мумкин эмас деб ёзиб қўйсам.))
Уммонни писанд қилмай нима қилибман укам? Клипини қўйганимда нега сайтингни ерга уряпсан деб фикрлар билдиришди, сиз эса бундай ёзяпсиз. Ғалати айблов. Сайтимда кимнидир янгилиги чиқмаяптган бўлса нима учун май айбдор бўлишим керак тушунмайман? Айтинг Уммонни админига нега бу сайтга бермайсан янгилигини деб. Яна фанатлар ва нимадир ютганлар хақида айтганизга тўғриси тушунмадиму, манга умуман фарқи йўқ кимни фанати ва хоказо...хотя ёзганлариздан аниқ Уммонни фанати эканлигизни билдим. Ха айтганча мактабингизда таътил берилдими? Алифбе байрамини яхши ўтказиб олдингизми?))
36 ZOHA_BORN (23-Дек-2011 19:33)
:SAYYOD:AKA SIZ UMMON GRUHUNI QUWULARINI NMA UCHUN SAYTGA QUYMISIZ SIZGA NME UMMON GRUHI YOQMIDI SHU SAVOLIM HAQIDA BATASFSIL MA'LUMOT BERSAIZ ILTIMOS?:javob uchun oldindan tashakkur:
- Юқорида жавоб бердим, ёқмайди деб номимдан жавоб бериш нотўғри. Уларни ижоди билан танишмасман холос, фақат яқиндаги “Қандай унутдинг” қўшиғини биламан, ўғирланган бўлишига қарамай, менга ёққан. Очиқ гап!
73 Malvinochka (24-Дек-2011 17:41)
Savol:Nega Hammani tanqid qilasizu o'zizga kelganda hich qanaqa malumot bermisiz hammadayam kamchili bor sizda qanaqa kamchilila bor?
- Ростанам...хич ўйлаб кўрмабман..Нима учун халигача ўзимни танқид қилмадим? Инсофсиз эканман! Ўзимни танқид қилишни бошлайман! Камчилигим кўринмаяптган экан, демак танқидгаям мухтожмасман.
71 Mo'mina (24-Дек-2011 16:17)
avvlambor assalomu alaykum.sizga bermoqchi bo'gan savolim
1-o'zingizdagi qaysi xislat yoki xarakter eng yoqtirmaganlarizdan 3 tasini sanab o'tsez
2-ozizga yoqadiganichi?
3- bu savoli tepada kordim xxx digan odam savaol berib bolibtila uja,wu savoliyam manam bermoqchidim ozi. siz o'ziz shou business olamidilani tanqid qilasizde nega sizi tanqid qilishsa ko'tomis?
javoblani kutib qolamiz ishlarilaga omad
- Волекум ассалом. 1. Маълумоти етарли душманни қуроли кучли дейишади. Салбий ва минус тарафларим билан ўзимни кимлар учундир химоясиз кўрсатишни истамайман. Бу сизга таалуқли эмас, чунки бу жавобимни бошқалар хам ўқийди, улар орасида хаммаси хам нейтрал деб кафолат бериб бўлмайди. Ўзимга ёқмайдигани албатта бор, кўпдир, камдир лекин 0хамиша курашиб харакат қилиб келмоқдаман.
2. Ўзимга ёқадигани бошқаларга хам ёқади. Демак уларга билинади. Ўзим айтсам бўлмас.
3. Сиздан хам шу саволга асос сўраган бўлардим. Танқид қилган одамни уриб майиб қилибди ёки танқид қилиш мумкинмас деб қаерда ёзилганини айтворсангиз.
55 SayiD (24-Дек-2011 03:44)
1.Sayt dizayni hapa. o'zgartirish kere. tasixga o'tqizish kere. shunday emasmi?
2.Sayyod forumi dib rasa gapirasila. forumga kirsa bilasizmi qancha trafikki ichvoradi??? Ushanchunam tasix va forum yengilroq taxtakoslasiz bo'gani maqulmasmikin? forumizga kiribchi, to'risi odammi boshi aylansa, ..ti aylanmi qoladigan darajada, g'irt keremas, essiz makon, juda noqulay tuzilgan, shunday emasmi?
3. Endi nimaga o'ziz yoshlani, iqtidorlilani asarini saytga chiqarmis? masalan eng ma'qul kegan forum a'zosmi, odnoda yozsami, hikoya, asar, hajviya, faqaaat sizga taqlid qilib, paxta qo'yadiganlanimas, o'ziga hoslarini, chiqarsa bo'ladiku, hech bo'lmaganda haftada bir marta, bu sizzi "yakshanba muhlis minbari" dib yozbervotgan ertelarizdan qizuro bo'sa kere, nima dib o'ylis?
1. Сиззи фикриз хапа. Фикрлаш доирангиз эса беркиниб олибди, чиқаринг шўрликни. Зўр декорация бўлиб ижроси фонограмма бўладиган концерт қайдаю, декорация ноль бўлиб концертдаги жонли ижродан завқланганиз қайда? Сайтга дизайн супер қилиб қўйсам шу дизайнга анқайгани кирадиган даунлар сайтимга вопшем керемас тўғриси. Бошқа нима дейиш мумкин? Агапитмисиз? Супер дизайнни қайта қайта кўриб завқланиш учун кирадиган одам нормал бўлмаса керак? Сайт жонли деб бекорга айтилмаган, сифат ва жонли таркиб минг чандон афзал. Tas-ixдаги фикрингиз сал алифбедан аста ўқиш китобига яқинлашди, рахмат))) Лекин бу хам осонмас, маълумотлар базаси хавф остида қолмоқда. Ўзбекистондаги хостинглар эса талабга жавоб бермайди ва шахсан мен учун ноқулай. 2. У ерда хам сифат мухим. Керакмас макон бўлса нима қилиб унга кириб яна бахо беряпсиз? Сизга керакмас бўлса нега сизга халал бермоқда? Сиз ўқишни бошламаган ўқиш китобидан эллик боблик китобларни сув қилиб ичиб, атак-чечак қилиб юришни бошлаган йўлларингизда сакраб юрадиган одамлар у ерда ўтиришини биласизми? Шу фикрингизга хозир форум аъзолари чирройлик қилиб “соч ёй”са борми? Аниқ фикрлаш доирангизни ёнига қўшилиб беркиниб оласиз))) 3. Нимага чиқаришим шарт? Майлими бу ўзимни шахсий сахифам, ижодий кружок очмаганманку. Ёшларни қўллаб қувватлайдиган, ойликниям шақиллатиб санаб ўтирган ана қанча идоралар борку, улар мажбур ана ўшаларга эътироз билдиринг. Мани ижодимга талаб бўлганига ўзимни нарсаларимни ёзаман. Бошқалар ижодига жавоб беролмайман, бир маротаба кимнидир нарсасини қўйганимда одамлар кўнглини оғритиб қўйишган, шундан бери бошқалар учун жавоб бера олмайман. Агар хақиқатдан иқтидорли бўлса сайтим эмас ўзи ёриб чиқаверади, ўша форумдан хам. Мани таниқли қилган “Фохиша...ёки...ёки?” хикояси хам аслида форумдан чиққан! Бугунги кунимдаги эришаётган нарсаларимни остонаси хам айнан форум! Ўша ерда илк интервьюимни қилганман. Шунинг учун хам ёш ижодкорларга форумда имкониятлар кенг! Хаммаси хаққоний, ўзим босиб ўтган йўлни очиб бердим. Омади бўлса, ижоди дархақиқат лойиқ бўлса ўша ердан хам порлаб чиқаверади. Яна алохида сайт хам очилган форумга хос fan.sayyod.com у сайтни хам форумчилар юритади. 4.Сиз учун эртак, кимгадир ўқиб эрмак, аслида эса оддий хаёт! Ўша эртак хам хаётдан олинади. Буни ўзим неча маротаба амини бўлганман. Агар эртак бўлганида шунча хатлар ва қўнғироқлар бўлмасди, сайтга чиққандан кейинги жанжал ва давомларинию айтмаса хам бўлади. Сизга исботлаш ниятим йўқ. Майли сизга эртак бўлақолсин, ўзи фикрлашларингиздан хақиқий хаёт сиз учун хали оддий эртаклиги билиниб турибди. Хаммаси олдинда, омадиззи берсин)))
62 Naima (24-Дек-2011 12:14)
Shu sayti yohtiraman lekin hadip Shahzodani yozurib mahturib ozicha tepaga kotarishila yoqmidi uni VAAAy didigon ijodi yo HAMMA qatori IJOD qivotdi, nimaga ozi usha ZILOLA MUSAEVAGA ishlisiz SAYYOD?
- Билмаадим..ўзим хам гохида ўтириб-ўтириб ўйланиб қоламан. Нимага ўзи шу қизга ишлийман? Бир тийинлик фойдаси йўқ бўлса. Бўлди кетаман . Сайтга доим ШАХЗОДА ВААААААААУВ деб ёзавериб ВАААУУВ вов вов вов деворай деяпман. Сизам кўрибсиз а, роса кўп шу ВАААУВ девураманде)). Шахзода сани рашк қилишвотти))) Сайтимизга берилган саволларни аксариятида шу Шахзода, хеч уйқу бермас экан одамларга. Фақат йигитлар кечалари ухлолмайди десам қизларам. Йўўўқ, кўролмайди демаяпман, простоде, шу қиз умуман ёқмаса шартмиди шуунча одам шуунча ёзиб?))))) Манимча хаммаси аниқ ва кундек равшан)))
67 Nodish (24-Дек-2011 14:39)
yana bir o'zimni juda ham qiziqtirayotgan savolni bersam, faqat bu savolni provakacion deb tushunmasangiz iltimos. manga sana'tkorlarni qaysi "kriteriya"la bo'yicha tanqid qilishizni aytib o'tsangiz. bilamiz aksariyat hollarda halqni qulog'ini aldaydigan, fonogramistlar va ko'chirmachilani tanqid qilasiz. siyqasi chiqib ketgan Rayhon Shahzoda mavzusini keltirmasam ham bo'ladi yuqorida yetarlicha aytishgan...
lekin masalan: Yulduz Usmonovani qizlari Nilufar usmonova ashula aytvotti, maromiga ozmi ko'pmi yetkazvotti, qolaversa yoshligidan 1-2 kuylagan ashulalarini bilamiz, aytmoqchimanki u shou bizga bugun yoki kecha kirib kelmagan, lekin Ozoda Nursaidovani singillari Nilu?????
ko'pchilikni fikride to'g'rirog'i tanishlarimni. shu yerda ham Yulduzdan qolamanmi deganday, na ovozi, na san'ati, na iste'dodi bor singillarini tiqishtirganla, (bor bo'lsa she'rini ma'nosi bor buni ham bo'lsa kimdur yozib bergan). man shahsiyatga tegadigan gapni aytmayapman e'tibor qiling. (lekin etika degan narsa ham borku)
shuni ham tanqid qilsa bo'ladiku tanqid qilsa faqatgina shu rayhonga yopishvomasdan(rayhonni fanati emasman yeyo golos menya razdrajayet do glubini dushi)
tushunaman Yulduz ham Ozoda ham yuksak iste'dod egalari no davayte smotret' pravde v glaza Nilu...... sahnadamasde shu qizni o'rni.
bilaman bu gaplarim moderator vseobshe obozreniyaga qo'ymidi, iltimos moderator hech bo'lmasa shu savolimni Sardor akaga yetkazib qo'yin.
Rahmat.
- Танқидни хам критерия билан қилинишини билмас эканман. Манимча чуқурлашиш шартмас. Юқорида танқидни ниятга бориб тақалиши хақида ва санъат тушунчасини юқори тутиш хақида айтилди.
- Узр, ман Нилу ёки Нилуфар Усмоноваларни маъмури эмасман, улар хақида манга савол бериш нотўғри. Билдирган фикрларингиз хам сизнинг шахсий фикрингиз, вахоланки Нилу учун хобби сифатида ўзини синаб кўриш деган нарсани интервьюсида айтган.
3 Dilnoza (23-Дек-2011 05:35)
Siz uchun eng qiziq bòlgan ekspresso kim bilan deb xisoblaysiz?
- Билмадим бу лойиха билан боғлиқ саволларга одамлар жавоб бериши керак, чунки улар журналист ролида. Мени эсимда қолмайди, битта экспрессо лойихасини ёзганимда бошқа гап эди. Шунинг учун узр.
4 Dilnoza (23-Дек-2011 05:40)
3. Siz yoqtirgan qòshiqchi Daler Nazarovdan intervyu olish niyatiz bormi?
- Бор эди. Кейин ўйланиб қолдим...нима савол берган бўлардим? У билан кўпроқ учрашиб суратга тушиш ниятим бор холос. Уни ижоди манга жудаям манзур жуда ва жуда.
5 Dilya (23-Дек-2011 08:41)
Сардор Комилов шахси машинангиз борми ва унинг русуми
- Икта, уларни русуми “Уларда хақиқат йўқ”
6 Дилфуза (23-Дек-2011 10:35)
Сардор ака - сизни журналист сифатида тиниб тинчимас, изланувчан ва айниқса барчани хайратлантира оладиган даражада иқтидорингиз борлигини жуда яхши биламан. Ўзиз этганиздек Сайёд - бу Сардор Камилов! Шунинг учун сизга бир шахсий савол: адабий тилда Сайёд бу - халқ тилида Овчи дегани.
Шундан келиб чиқсак сиз ўзингизни хаётда хам ОВЧИ деб хисоблайсизми? Агар ха бўлса қайси маънодаги Овчисиз? Изохлаб ўтсангиз!!!
Сизга журналист сифатида ва сиз билан сухбатлашмаган бўлсамда инсон сифатида хурматим баланд! Хаёт хақидаги барча фикрлариз мани бефарқ қолдирмайди. Гарчи хаёт хақида хали аниқ бир тушунчам бўлмасада фикрлариззи қадрлиман!
Жавоб учун олдиндан миннаддорчилик билдираман!!!
- Инсон борган сари қалбиям, дунёқарашиям, ўша позициялариям ўзгариб борар экан. Бугунги кунда ўзимни тўлақонли овчи деёлмайман. Кўп нарсага фикрим ўзгарган, балки жонимга теккан, билмасам. Кўпроқ чарчагандирман. Бугунги кунгача хар тарафлама овчи бўлганман, хаттоки мухаббатда хам асосийси эришиш бўлган. Хозир эса хаммаси тескаридек. Муносабат ва эътиборингиз учун котта рахмат! 7 KAMina abduhalimbek (23-Дек-2011 10:39)
Biror bir sevgan yoriz bormi bo'lsa u ham sizga o'xshab ovchi(sayyod)mi?
- Мани севган инсонларни биронтасини севмаганДЕКман, ўзим севганлар эса мени севмаганДЕК. Вахоланки кўз ёшлар, шантажлар, шифохона...милиция..хаммаси оловли ва жўшқин бўлган. Бўлганда росаааа бўлган. Демак хамма учраганиям овчи бўлган ва овчи-овчи ўйнаб юрибмиз халиям.
8 KAMina abduhalimbek (23-Дек-2011 10:41)
SIZGA AJOYIB SAVOLIM MANA SHU SAYYOD.COM dan SIZGA MOLIYAVIY FOYDA BORMI DEMOQCHIMAN SHUNI ORQASIDAN PUL TOPASIZMI? SO'RAGANIM UCHUN UZR !!!!
- Йўқ, бир тийинлик фойдаси йўқ. Шунинг учунам иш қидирмоқдаман))) бу хақиқат! Пул аралаштиришниям хохламадим, чунки пул аралашган жойда адолат беркинишни бошлайди. Бу эса сайтимизга тўғри келмайди.
16 Dilya (23-Дек-2011 12:17)
Озодбек Назарбеков бн алокангиз кандай
- Хеч қандай. Бир маротаба интервью олиб сайтга қўйганман.
27 UZRO (23-Дек-2011 15:37)
1. SARDOR KOMILOV SHOGIRD OLADIMI?
2. SARDOR KOMILOV O'ZINI TAQQOSLASH MUMKIN BO'SA QAYSI JONZOTDA TAQQOSLAY OLADI? (XARAKTERI BN, KO'RINISHI EMAS!)
3. SARDOR KOMILOV QAYSI MAHALLADA TURADI?
JAVOBLAR UCHUN RAXMAT :-)
1. Хунармандга шогирд ярашса керак. Бу сохада эса ўзим хали шогирд даражасидаман.
2. Билмадим хайвонларни у қадар ўрганмабман.
3. Бодомзор 28 Gulbegim (23-Дек-2011 15:39)
Assalomu aleykum Sardor aka. sizga savolim: sevgi haqidagi juda ko'p ijod namunalarizzi o'qiganmiz, o'ziz hayotda chinakamiga sevganmisiz? erishganmisiz sevgizga? nechi yoshsiz?
- Эх саволизни қарангу...Севмасам ёзармидим? Сезмай ва севмай ёзадиганларни тушунмайман. Хар бир ижодий ёзганимни хар сатрида бир қатра қон билан бир томчи ёш аниқ бор! Севганман....кўп бора...ёмоооонам севганман. 33 Say4ik (23-Дек-2011 18:09)
1) W.Mat4onova bn munosabatiz qanday?
- Дўстона! Бошқача бўлиши хам мумкин эмас!
34 murod 5152 (23-Дек-2011 18:57)
sayyod,nilufar usmonova bilan qanday aloqangiz bor?
- Дўстона!
39 xasan_uz (23-Дек-2011 20:24)
Bek ya'ni shogirdiz bizga sizni nomizdan yozishi mumkinmi?, agar mumkin bolsa sabablarini aytib o'tsangiz?.(javob un oldindan raxmat)
- Йўқ у хеч қачон номимдан ёзмайди, хамиша кимлигини айтиб ёзади.
43 KAMina abduhalimbek (23-Дек-2011 22:20)
Sardor aka yana menda bitta savol berish imkoni bor, shuning uchun yana beryapman mana shu saytni ochish qayerdan g'oyayizga kelib qolgan yoki kim yordam bergan
- Сайт хақида сайтни чап тарафидаги “доимий саволларга жавоблар” тугмаси орқали сахифага кириб хаммасини билиб олишингиз мумкин. Ёрдам берганлар Амаки деган никли Музаффар исмли йигит, Бек ва Шахризодлар. Хозирга қадар Шахризод қолган, техник админ сифатида хамиша ёрдам беради.
45 pink (23-Дек-2011 22:47)
agar prodyusser bo'lishi taklif qilishkanda qaysi sanatkorga rozili berardiz etolismi ismini?.
- Продюсерлик қилганман. Улуғбек Отажонов ва Али Отажоновларга. Улуғбек Отажонов билан ишлаб ўзимни устиммда ишлаб продюсер сифатида ўзимни кашф қила олдим. Кўп нарсага изланишга туртки бўлган. Нима бўлса хам улар билан ишлаганимга умуман ачинмайман, чунки уларга хам ўзимга хам фойда бўлган. Бошқа таниқлилардан хеч кимга продюсерлик қилиш ниятим йўқ! Янги лойиха билан эса ўзимни қўйган талабларим асосида ишлаш ниятим бор! 47 Opo-Doda (23-Дек-2011 23:37)
savolam savol))) Komyuter o'yinlaga munosabatiz qanaqa .
O'ynamiman dmen faqat
- Нега демас эканман? Дийман! Ўйнамиман! Умуман! Ўйинларни билмайман хам! Компьютеримда оддий виндовс ўйинлариям йўқ. Ооолдинлари 2001 йиллар, “Казаки снова война” деган стратегик ўйинни севардим. Кейин ютиб бўлгандан кейин умуман қизиғи қолмади. 54 Dark (24-Дек-2011 03:07)
1. Bek maderator kasal degandingiz. Hozir ahvoli qanday? Umuman u kishiga juda ishonasiz, sinab kurganmisiz? Qay tarzda?
2. Qo'l aksessuarlariga qiziqish yoshlikdan bormi? Yoki kimdandir olingan taqlidmi?
3. Siz jurnalistsiz, kelajakda qo'shiq aytish yoki aktyor bolish niyatiz bormi?
1. Хозир ахволи стабил деб эшитдим. Гап синашда хам эмас... Мана худди Бек каби Шахризод хам. Умримда иккисиниям кўрмаганман, Шахризод бир маротаба узоооқдан тушган расмини кўрсатган, Бекни видеода бир кўргандим, кейин битта расмини. Бир неча йил мулоқотни ўзи синаб берса керак. Билмадим иккисигаям ишонаман.
2. Ха, ёшликдан, хаттоки судда ишлаганимдаям имиджга гап эшитардим))) Тақлид? Агар ич ичингиздан шу сизни образингиз бўлмаса тақлид сизда узоқ яшай олмайди.
56 dilshod0466 (24-Дек-2011 03:49)
Салoм Саpдop ака. XИВА га качoн келасиз? Oлдин келганмисиз,таpиxий жoйлаpни куpишга кизикасизми?
- Бориш ниятим бор. Олдин бормаганман, қизиқаман. Хомий топишим билан бораман))))
57 alish88 (24-Дек-2011 04:30)
Sayyod uylanganmisiz?
- Кунора
59 rustam (24-Дек-2011 09:07)
sayyod 1.savolimga javob bering. Tojikistondan bir dustiz bor ekan u kim va kanday taniwgan siz?
- Тожикистонда дўстим йўқ. Балки Тошкентдан кетган бўлса исмини айтсангиз эсларман, лекин Тожикистонда йўқ танишим. Тожикча билмиманам.
61 Dilnozaxon (24-Дек-2011 12:00)
цезарь va Say4ik beriwgan savolligi meniyam juda qiziqtiradi iltimos wu savollarga javob bersez
- Ойчик, хопчик!
9 Abror (23-Дек-2011 11:06)
Салом Сардор ака! Сиздан буни сураш аслида хатоми билмадим лекин барибир сурамокчиман. Сиз М. Шахзода билан кандай алоканглар бор? Доим биргасизлар. Ёки уни ёктирасизми? Жавобини кутаман!!!
- Муносабатлар дўстона.
44 Sarvar$ (23-Дек-2011 22:36)
Salom. Agar mumkin bo'lsa Oilangiz xaqida malumot bering.
- Итальянская веселая семья! 64 max_uz (24-Дек-2011 12:27)
1. Катта ёшли санъаткорларга мос радио лойиха килинса ва халқни қалбидан жой олган санъаткорлар таклиф қилиниб саволлар 1-2 хафта олдин сайт мухлислари ва смс портали орқали энг саралари танланиб берилса (худди Экспрессо лойихасини радио варианти) мақсадга муофиқ бўларди.
2. Джуманджи радиолойихасининг 46-сонида Асилбек Негматов билан бўлиб ўтган сухбатда бошловчилардан бири Отабекнинг шамоллаб қолганлиги сабабли Сайёдни ўзи ўтказди худди шу холат яна такрорланса бу сафар Отабек эмас Сайёд шамоллаб қолди ёки шунга ўхшаш сабаб билан иштирок этмасдан Отабекни ўзи афсонавий "Болалар" гурухи солисти Тохир Содиков билан сухбат бўлиши мумкинми?
3. Джуманджи радиолойихасининг 17-сони эфирда кетганмиди?
1. Техник тарафлама қийин нарса, унинг динамикаси ва қизиқлик даражасига хам гумоним бор. Ғоя сифатида қабул қилиб ўйлаб кўрармиз. Ёши каттароқ санъаткорлар билан ўзи бир лойиха ўйлаш ниятим бор.
2. Отабек ўзи лойиха қилса иложиси бор, мани лойихамда унга ўрин йўқ! Кейин сиз учун у афсонавииийдир, ман учун эмас.
3. Эфирга фақат Юлдуз Ибрагимовна, Манзура ва Муниса Ризаева билан сон кетмаган ва фақат сайтда бўлган, қолгани хаммаси кетган. 66 Chingiz_Madadian (24-Дек-2011 14:10)
Sardor aka kelajakda Sayyod.fm degan radio ochish niyatiz bor emasmi?
- Пул бўлса албатта ният бор))) Радио очиш осонмас. 70 xasan_uz (24-Дек-2011 15:33)
Sardor aka saytiz ya'ni sayitimiz bo'lmish SAYYOD.COM REKLAMAGA MUXTOJ EMAS ekan shu to'g'rimi?. (javob un oldindan raxmat).
- Тўғри. Чунки сайтни фаолият бошиданоқ шундай бўлган. Сайтимизда махсулот сотсак реклама қилсак арзирди. Яна билмасам, куни келиб реклама қилдирсак, демак бунга қандайдир асос бўлса керак, ана ўшанда бу саволга жавоб берилар. Хозир эса керакмас, керакли одам ўзи топиб келаверади.
81 Kareglaznaya (25-Дек-2011 05:59)
Ne mani 4erniy spiskaga tiqib qoydiz?((
- Одноклассники? Билмадим, эслолмайман, демак сўкингансиз ёки реклама қилгансиз. Почтамга никингизни ёзиб юборинг кўриб бераман.
83 gogowa (25-Дек-2011 13:04)
Salom Sayyod! 1.Yangi yilni fan-klub b.n qayerda kutib olmohchisiz? 2.Fan klub b.n yig`ilishganda nimala qilasla har oyda ko`rishib turaslami? 3.Nimaga hozir prakratura soxasida ishlamayapsiz Jovoblar u.n oldindan raxmat...
1.Яқинда икки маротаба байрам қилдик, 25 декабрь “Лаззат”да ва 29 декабрда “Сим-сим”да.
2. Хар оймас, ойда кўп бўлади. Премьераларга борамиз, концертлар ва хоказо. Лойихаларда кўришамиз, джуманджи, варрак-шоу ва хоказо. Фанклуб билан биргаликда лойихаларимиз кўп, ва мана Март ойидан яна кўпаяди, ёз эса умуман зўр бўлиши кутилмоқда.
3. Умумий 7 йил юриспруденцияда ишлаганим етади. Қизиғи қолмади, не благодарная работа! Юқорида касб ва сохалар хақида фикримда буни баён этдим.
25 Незнакомка (23-Дек-2011 14:21)
1.Шоу-бизнес оламида адолатни ўрнатиш мумкинми?
2.Фарзандларда эркин фикр юритишни ўргатиш ва дунёқараши кенг инсон бўлиб тарбияланиши учун нима қилиш керак?(психолог сифатида фикрингиз) 1. Бу дунёда ўлимдан бошқасидан хаммасини иложи бор. Бўлмаса айнан шу ният билан харакат қилмасдим.
2. Китоб кўп ўқисин. Фарзанд деганизга эртаклар бўлсин, чунки уларда адолат кўпроқ барқарор топади. Шундай тушунча билан ўса бошлайди. Болалигимда ёнимиздаги китоблар дўконидаги ўқимаган эртагим қолмаган. Тошкентни айланиб чиқиб китоблар дўкони чиқса ўқимаганим учраса пул йиғиб бўлса хам олиб кетардим. Хинду, инглиз, рус, ўзбек, умуман хамма халқни эртакларини ўқиб чиққандим.
30 Bride (23-Дек-2011 17:07)
Savolim Sayyod janoblariga: Aynan wu saytizdagi gaplariz u.n siz b.n teskari böb qogan artist yoki aktyor, aktrisala bormi?
- Ана Райхонапезла. Яна У.Рахматуллаев ва Болалар гурухи солисти билан. Яна бир дуэтваччалар бору, уларни ёзишам увол, ортиқча паиргаям лойиқмас. 50 Czechpilsen (24-Дек-2011 01:46)
Savollarim Sayyodga.
1.saytingiz bilan bog'liq grafikalarni o'zingiz qilasizmi yoki xodimingiz bormi?
2.Saytingizda xakerlik qilgan muammoli vaziyatni qanday hal qildilaring shu haqida ma'lumot bersangiz?
3.siz kiritgan takliflar nega amalga oshmay qoldi?Masalan winanp player xit-paradi,ekspressodagi Oydin Yusupova bilan suxbat,Abdulaziz Karim haqidagi ma'lumotingiz davomi...,darakchi gazetasi haqida haqiqatlar,A'lo fm radiosi bosh muharriri haqidagi haqiqatlar,va yan boshlari ham borku,lekin shularga aniqlik kiritib o'tsangiz?
1. Материаллардаги коллажларни айтаяпган бўлсангиз ўзим қиламан, тепадаги баннерни хам ўзим. Сайт дизайнини техник маъмур Шахризод. Интервью ва мақолалардаги суратлар ва уларнинг миксини ўзим. Фоторепортер ким бўлган бўлса мақола тагида ёзилади.
2. Хар хил, биттаси олдинги йил қамалиб кетди. Чунки бошқачаси улар билан бефойда, буёғига хам фақат шундай қилинади. Хакерлик бу жиноят, жиноят эса жазосиз қолмайди. Кўпчилик ёшлар хакерликда топиб бўлмайди деб ўйлашади, жуда адашишади. Хамма хакерларни топиш мумкин, АЙНИҚСА Ўзбекистондагиларни, ишонаверинг, минг анономайзерлардан фойдаланманг, барибир бизда назорат кучли. Шунинг учун хам бизда хамиша тинчлик!
3.Оооо анчадан бери кирар экансиз. Винамп плейлистни ўзимга эслатганизга рахмат. Лойихалар кўп, ёддан кўтарилиб кетибди қаранг. Қайтарамиз.
Ойдин Юсупованинг бебурдроқ характери шоу-бизнесдагиларга аён. Маъсулиятсизлик қилди, биз эса ялинмадик.
Абдулазиз Карим типпа тирик экан, шунинг учун ортиқча пиар қилмадик. Даракчи хақидаги хақиқатлар январьда бир мақола кутиляпти, шу мақола хаммасини хал қилади.
Аъло Фм радиоси бош мухаррири хақидаги хақиқатлар???? Қизиқ бундай анонс бўлмагандию. Олимхўжа Азимов билан муносабатларимиз хамиша яхши бўлган.
75 Sarika (24-Дек-2011 23:07)
N E G A R AYHONI YOMON KO'RAS? Shaxzodani yoqtirganizchunmi?
- Йўқ Райхонни севганим учун Шахзодани ёқтираман)))))))
77 Abbosbek (25-Дек-2011 01:09)
2) savol Sayyod o'zbek shou biznes vakilaliridan qaysi bir o'zizga most rafiqa sifatida ko'rasiz? Javob uchun raxmat
- Райхон сенга уйланамааан, гўшангамиз дод бўлади Райхооон.))))
Хеч қайси бири! УМУМАН! МУТЛАҚО!
95 Giyos (Кеча 00:48)
Attigi bitta savol beraman.))))
1.2.3. Manga Bek_moderator haqida to'liq ma'lumot kerak. Rasmlari bo'sa yana yahshi edi. (5-6 ta yetadi. Ko'p emas.)) )
- Нафақат Бек балки Шахризод хақидаям умуман маълумот йўқ! Фақат шу интернетдан фойдаланадиган почта, агент ва бир ишлаб бир ишламай, бир смс бориб бир бормайдиган тел рақамлари. Шахризодниям Бекниям умримда кўрмаганман. Вахоланки иккисини укамдек кўраман, уларни ёрдами катта. Иккисиниям умуман расми йўқ. Бир маротаба Шахризод узоқдан тушган суратини кўрсатган, уям қаерда қолган эсломадим. Бекни хира бир сурати бўларди, лекин яху месенджер деган нарсада видеода кўрганман, кейин манба берганди бокс без правилмидией ўшандаги иштирокини. У ерда юзи аниқ кўринган ва ўша хира суратига хос эди. Хозир форумда уни ўзгартирган ва ўзгартирган сурати кимники эканлигини хамма билади. Вебблогни тартибга келтираётган пайт рухсат сўраб олганди. Ўхшаб хам кетади.
Нега сизга уни сурати керак бўлиб қолди тушунмадим, хавода кофе иси анқимоқда.))
85 ledy (25-Дек-2011 18:56)
Айримларнинг саволларига ёка ушласа булади.
- Жавоблардан улар ёқа тополмай, заказга ёқа тиктиришмаса бўлгани))
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |