"ФАХРЛИ ИНСОН" ?    | Биз:  +99894 695-21-21 (+телеграм) |   Телеграм  канал:  @sayyoduz  | эл.почта: sayyod@gmail.com
 

     

Реклама бўлими: +99894 6952121
 
Дилноза Кубаева билан Экспрессо - Форумистон
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Дилноза Кубаева билан Экспрессо
SayyodСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 04:33 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Сухбат бошига қайтиш


10 Alvakill (05-Ноя-2011 05:50)

Dilnoza Kubayeva agar sizga hokisor va beg'ubor inson, ayol deb ta'rif berishsa shu ta'rifga 100 foizlik shkalada necha foizga loyiqman deb o'ylaysiz?

Дилноза Кубаева: -(кулади) Ғалати савол а? Оддий аёлман деб ўйлайман, ўзимни фикрим, бахони яқинларим бериши керак менимча. Майли, 50 фоиз дейлик.

11 Czechpilsen (05-Ноя-2011 06:06)

1.Qaysi davlatlarda bo'lgansiz?
2.Aktrisalar orasida eng ko'p gonorarni olar ekansiz,albatta bunga loyiqsiz,iqtidorlilar qadrlanishi kerak,agar sir bo'lmasa ayta olasizmi?
3.Eng yaxshi partnyor siz uchun kim?

Дилноза Кубаева: 1.- Ўзбекистон Республикасини чегарасидан чиқмаганман.

2.-Айтолмайман. Бир газетада нархлар эълон қилинганди, ўша маълумотга яқинроқ. Масалан давлат фильмларида сценарий ёқса умуман талашилмайди. Эси бор актер талашмайди. “Кечиккан хаёт” фильми учун бир миллион сўм пул олганман. Яқинда яна бир давлат фиьмида иштирок этдим, у ердаги хам маблағ шу атрофида. Хусусий фильмлардан яхшироқ пул ола оламиз.

3-Адиз. Унинг характери хам, ишга муносабати хам зўр.

63 Toshkentli (07-Ноя-2011 01:11)

Doston Ubaydullayevni tanqidiga qanday qaraysiz ? Hozirgi aktyorlar ishlamaydi, xatto snariyni yod olmaydi degandilar.
2. Hozirgi kunda ham "Andishali kelin"da rol ijro etyapsizmi ? Qaysi sanada qo'yiladi, faqat o'zingiz o'ynaysizmi yoki boshqa aktrisa ham bormi ?
3. Sizni baxtli qila olsa o'zingizdan yosh yigitga turmushga chiqarmidingiz ?
Rahmat ! Sayyod Omad !

Дилноза Кубаева: 1.Тўғри, кўпчилик қисми шундай. 2.Ха, “Андишалик келин”ни якшанба кунлари кўп қўямиз. Шодия Тўхтаева ва мен.

3.Севги ёш танламайди.

64 Dora (07-Ноя-2011 03:19)

1 Ug'il bola uchun ota roli muhim deyishadi, sizda bu tashvish tugdirmeydimi?
2. Sizni kelib chiqishi Samarqand shahridan deyishadi, shu gap rostmi?

Дилноза Кубаева: 1.Жудаям мухим. 2.Ота-онам Самарқандда туғилишган.

65 UZRO (07-Ноя-2011 12:06)

ko'chada ketvotganbizda tasodifan yo'lizdan chiqib hich sevgi izhor qilishganmi??? (agar yo'q bo'sa) nobodo shunaq bo'b qosa vaziyatdan qnaqqib chiqardis? ro'l o'ynabmi???

Дилноза Кубаева: -Йўқ. Хаётда хеч қачон роль ўйнамайман.

12 Hushroy (05-Ноя-2011 06:26)

1. Тасаввур к,илинг, Дилноза Кубаева 20 йилдан сунг?..
2. Дилноза Кубаеванинг болаликдаги орзу истакларидан шу кунгача к,ай бирлари амалга ошди?
Жавобла учун олдиндан рахмат.

Дилноза Кубаева: 1. Энди ёшимга ёш қўшилганидан кейин юз тузилишларим хам ўзгаради, лекин характерим ўша-ўша қолса керак. Балки сал босилиб, оғирлашиб қолсам керак.

2.Болалигимдаги орзуларнинг энг каттаси ушалди. Мана шу санъаткор бўлиш. Яна кўп эмас, озгина ушалмаган орзуларим қолди, улгураман насиб қилса.


13 Yasmina (05-Ноя-2011 06:48)

Salom Dilnoza opa!
1. Bir marta bösayam aktrisa böganizga afsuslanganmisiz?
2. Folga iwonasizmi? 3. Doimo yow va gözalsiz. Buning siri nimada?

Дилноза Кубаева: 1. Афсусланганман! Касбимни бешавқатлигидан, айниқса ўзбек аёли учун қийин вазиятларни туғдиришига амин бўлганман, лекин нима дейсиз ўша пайт? Дилноз ўзинг пиширган ош, айланиб хам, ўргилиб хам ўзинг ичасан, хеч ким сени бу нарсага мажбур қилган эмас. –дейманда узоғи билан бир соатда яна ўзимни тиклаб оламан. Мана шундай яхши одатим бор. Оптимистманку

2.Йўқ, астағфируллах.

3.Худога шукур шунчалик кўринган бўлса. Ичимда кир сақламиман, очиқкўнгилман, одамни ичи юзига, кўзига чиқади. Хамиша Худога шукур қиламан, хурсанд бўламан. Яшаяптганимга, болам, оилам борлигидан хурсанд бўламан. Хамма нарсани тарозига қўйиб, кўчадагиларни кўриб хулоса чиқариб ўрнак оламан , хаммага яхшилик тилайман.

42 bek88 (05-Ноя-2011 21:18)

SALOM Dilnoza opa sizni ashadi muxilisizman...
01. Sa'natdan topan maoshizga LASETI OLGANIZ OSTMI ?--------------
02. nimaga ko'p kulasiz (uzir.)
javob uchun oldindan raxmat.

Дилноза Кубаева: 1. Ха, тўғри. 2. Табиатан қувноқ одамман, шунинг учун. Худо шундай яратган.

44 Nilu (05-Ноя-2011 21:27)

Assalom aleykum Dilnoza Kubaeva.
Chet el kinofilmlaridan qaysi kinofilmda ijro etgan bölardiz?

Дилноза Кубаева: -Анджелина Джоли ижросидаги “Турист” фильми лавхалари жудаям ёқди.

45 Tome (05-Ноя-2011 21:54)

Sizni sevaman Dilnoza menga turmushga chiqasmi?

Дилноза Кубаева: Бу..(кулиб юборади) бу нотўғри нарса. Бу ёзувда хал қилинадиган нарсамас, одам бир бирини йиллар мобайнида синайди.
14 sherzod (05-Ноя-2011 06:50)

Assalomu Aleykum Dilnoza opa.
1. Yana xayotizda sizni sevib, sizni baxtli qila oladigan inson uchrasa turmushga chiqarmidiz.
2. Sizni xar doim ko'rganimizda xush kayfiyatda ko'ramiz bunga qanday eriwasiz.
3. Qaqobatdan qo'rqasizmi xozirda sizga raqobat aktrisala bormi uzbek kino sanatida.

Дилноза Кубаева: 1. Ха.

2. Юқорида айтганимдек доим Худога шукур қиламан.

3.Рақобатдан қўрқмайман, хаммани насибасига яраша бўлади, лекин рақобатни яхши кўраман. Лекин халиги бир-бирини хақорот қилишлар, турли салбий амалларни эмас, албатта соғлом рақобатни! Мана шунда ичимда ухлаб ётган нарсаларим уйғониб кетиб ишлагим келади. Бу тўғри ва тоза рақобат бўлиб янаям ғайратимга ғайрат қўшилади. Рақобатдош актрисалар йўқ эмас, бор. Кимлигини айтмайман (кулади).

Sayyod: Матчонова Шахзода?

- Дилноза Кубаева: Агар у хам театрда ишлаганида бўла оларди. Чунки театр анча кўзимизани очади.

15 Dilya (05-Ноя-2011 07:17)

Kinoda kimni o'zingizga mos partner deb bilasiz? Nima sababdan?

Дилноза Кубаева: -Янги-янги партнерлар билан ишлашни хохлайман, бир хилликдан ўзим хам сиқиламан, бир хил режиссер ва партнердан хам. Партнер хам бошқача куч ва ёрдам беради.

16 SHAXZOD NORMATOV (05-Ноя-2011 08:35)

1. "Ke4ikkan xayot" filmida rölizi Professional darajada öynagansiz bu fakt. Wu kinoda sizzi xayotizga aloqador joylari bomi. Faqat yö dp jb bermen Aniqro bösin

Дилноза Кубаева: (Савол тугамасиданоқ) -Йўқ. (Охирги рад этмаслик илтимоси келганида кулиб юборади). Қариқиз эмасман, майли-да, нима бўлган тақдирда хам. Болам бор, сигарет чекмайман хаётда! Унинг хаётда деярли илитадиган нарсаси қолмаяпти, у бошқачароқ менга умуман ўхшаш тарафлари йўқ.

55 Azizho'ja (06-Ноя-2011 13:47)

Salom avvalom bor.
Savol: masalan biz muhlislar sizni shahsiy hayotizni bilishga intilamiz har doim, a siz kimni shahsiy hayotini bilishga qizqasiz taniqliy insonlarda?

Дилноза Кубаева: Хечкимни. Хаммани шахсий хаёти бу ўзини хаёти. Биронтасини қизиқиб суриштирмаганман.

56 Alisher777 (06-Ноя-2011 14:48)

Assalomu alekum Dilnoza KUBAYEVA!
1-savol: Aktrisa bo'lib yetishishingizda Nafis San'at litseyining o'rni qanchalik ahamiyatga ega bo'lgan deb o'ylaysiz.
2-savol: Birinchi muhabbatingizni eslay olasizmi? Inson umri davomida necha marta qattiq sevisha olishi mumkin?
3-savol: Yetuk aktrisa a'lo darajada suhandonlik qilishi mumkin va yoki aksincha professional suxandondan yahshigina aktrisa ham chiqishi mumkinmi?

Дилноза Кубаева: 1. Жудаям катта! 2. Эслай оламан. Унақа катта тажрибага эга эмасману, лекин хақиқий севги борлигига ишонаман. 3.Бу бироз қийинроқ, чунки журналистлар ўқияптганида нутққа эътибор кўп қаратишади. Инсонни хис-туғулари билан боғлиқ биз ўтадиган нарсаларни улар ярмини хам ўтмайди. Лекин бир диктор бор, Дилдора Рустамова, ўша опани Абдулла Қодирийни “Мехробдан чаён” фильмида роль ижро қилганлар. Мен уларга жудаям ишонаман, агар роль ўйнасалар уддалай олишига ишонаман. Бу опани ота-онаси Муқимий номли театрни актер ва актрисалари бўлади. Фақат шу опани айта оламан. Қолганларига кўзим етмайди.

57 ISOMIDDINOV (06-Ноя-2011 15:19)

Uchta savol beraman faqat har biriga tez-tez javob berasiz:
1.Qaysi aktrisaning tabiatini o'zingizga yaqin deb hisoblaysiz: Angelina JOLLI, Penelopa KRUZ, Ayshivaya RAY???
2.Hech narsa yo'q orolda bir yil yahshashigizga to'g'ri kelsa va o'zingiz bilan oziq-ovqat va kiyimlardan dan tashqari faqat bir narsa ovolish imkoni berilsa qaysi birini olasiz: personal kompyuter, pardoz qutisi, bir dasta kitob???
3. Siz uchun qaysi ism chiroyli; Aziz, Ulug'bek, Temur ???

Дилноза Кубаева: 1.Хеч қайсинисини характерини билмайман, тўғриси. 2.Бир даста китоб. Компьютерни ўлгудек ёмон кўраман, пардозни оролда кимга қиламан? 3. Темур, чунки кичик укамни исми Темур


36 XULIGANKA (05-Ноя-2011 15:55)

1.Aktrisalani yutug'i nmada dib o'ylisz?

2. Misol uchun ko'chada ketvosiz i kichkina shiringina qizalog'yugurib kelib ko'z yoshi bilan''Oyijonimsiz''dib yopishib olsa va umuman sizi qo'yvorgisi kemasa shunaqa paytda nima qigan bo'lardiz ?

Дилноза Кубаева: 1. Хар хил ролларни ўйнайди, хар хил куйга тушади, хар хил сохада бўлиб чиқади. Ютуқ бу мени додам бувиларим тенгилар таниб дуо қилади, бу мени касбимни орқасидан олиб келган рохатим. Баъзида биз хавас қилган устоз санъаткорлар хам "Ия бу анави қизку, палончи кинода мени йиғлатганди, кулдирганди” деса ишонасизми, сиғмай кетаман. Бу касбимни орқасидан келган бахт.
2. Аввал уни ота-онаси манзилини топиш керак, яна бирон нима бўлиб емаган сомсага (кулади). Агар хечкими бўлмаса менимча уйимга олиб келсам керак.

58 Элмира (06-Ноя-2011 20:53)

Интервьюларингизда журналистика соҳасига қизиқишингизни айтасиз, ўзингиз радио ёки телевиденияда муаллифлик дастури тайёрласангиз бўлмайдими?
2. Ҳозирги яратилаётган ўзбек фильмларини 20-30 йиллардан сўнг қай даражада томошабини бўлади деб ўйлайсиз? Тарихда қоладиган фильмлар яратиш учун ижодкорлар нималарга эътибор қаратиши керак сизнингча?
3. Бу соҳага кирганингиздан кейин нималарга эришдингиз ва санъат йўлида нималардан воз кечишга мажбур бўлдингиз

Дилноза Кубаева: 1.Хозир унақа ниятларим йўқ, барибир халқда ўша профессионал актриса сифатида мухрланиб қолишни истайман. Хар нарсага йўргаклаб аросатда қолишни истамайман. Балки келгусида, чунки бу давр ўтади, эртага янги қизлар чиқади, улар янги қахрамонларни талқин эта бошлашади, агар ўша пайт кутган нарсаларим келмаса, балки радиодами бошқасидами шу ишларни қиларман.

17 Gul (05-Ноя-2011 08:58)

1. O'zinggizga eng yoqmagan rolingiz?
2. Men aktrisaman, hamma rollarni ijro etaman degandingiz. Chegaradan o'tuvchi rollar masalan sizga umuman to'g'ri kelmaydigan rolni taklif qilishsa....

Дилноза Кубаева: 1.Бор. Айтмайман (кулади). Гули хафа бўлманг, (ялиниш охангида) айтмай қўяқолай. 2. Йўқ! Буни юқорида хам айтдим, йўқ дедимми, йўқ! Хеч ким мажбур қилолмайди. Ўзбекмиз барибир.


Хотима:

Дилноза Кубаева: Ўзи сизга хеч кимга айтмаган гапларимни айтаман. Мени ўйлантириб қўйган саволлар кўп бўлди, қойилман!

Суратлар муаллифи Ғунчадаги Fujifilm фотостудиясидан Шахноза

Хонадондан барча суратлар бу ерда


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
DilnozaСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 05:28 | Изох # 2
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Ureee eng eng eng zòr aktrisa Kubayeva.)

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
ShahzodСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 05:36 | Изох # 3
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Ohho ))) INTERVIYU ZO'R bulibdi,Hamma savollarga teran fikrlari bilan va Samimiyat bilan javob beribdila,Sevimli aktrisam Dilnoza Kubayevaga bulgan Hurmatim yana ham oshdi,Qoyil !!!

★ Shahzod ★
 
Nodira_MСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 05:57 | Изох # 4
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 125
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 410
Холати: Хозир йўқ
Uzi Dilnoza Kubayeva zo'r aktrisade,uynagan rollari xam muomilasi, uzini tutishi xammasi zo'r.

Хорошо, что есть время, расстояние и трудности.. Порой, именно они дают понять кто Любит, кто Дружит, а кто.. не так уж и нужен...
 
DilnozaСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 06:46 | Изох # 5
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Xich qachanam bilinmaydiku kinoga yalg'ondan qilatgani. rolni zòr òynaydi. Xich qaysi roli bir biriga òxshamaydi. Umuman boshqa boshqa Kubayevalar gavdalanadi.

Добавлено (27-Дек-2011, 05:46)
---------------------------------------------
Xich qachanam bilinmaydiku kinoga yalg'ondan qilatgani. rolni zòr òynaydi. Xich qaysi roli bir biriga òxshamaydi. Umuman boshqa boshqa Kubayevalar gavdalanadi.


Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
sherzodСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 08:58 | Изох # 6
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 576
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 529
Холати: Хозир йўқ
Dilnoza Kubaevani ijodlariga omad tilab qolaman.
Savolarimizga javob berganlariga xam raxmat etib qolaman.


 
BоnuСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 21:30 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Зўр суҳбат бўлибди, мазза қилиб ўқидим. Рости, истеъдодли актрисамизни янги қирраларини кўрдим. НАФИС САНЪАТ лицейида ўқиганларини билмас эканман. Мен ҳам шу лицейда ўқиганман. 1 йил.

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
Anv@rbekСана: Сешанба, 27-Дек-2011, 22:40 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 128
Тақдирланишлар: 7
Хурмат даражаси: 1436
Холати: Хозир йўқ
Hurmatli "mexmon" libosidagi sayt muxlislari, siz ham sayyod.uz sayti va fan-clubiga a'zo bo'linglar! Va izoh qoldirish hamda judayam qiziq loyixalarda ishtirok etish xuquqini qo'lga kiritinglar!

P.S Comment yozilish vaqtida shu mavzuni 10ta mexmon o'qiyotgan edi!



 
ClimbeRСана: Чоршанба, 28-Дек-2011, 05:27 | Изох # 9
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
zo`r suxbat bo`libdi Dilnozaga omad Sardor akaga daromad xazil

chelsea chempion...
 
gentile_butterflyСана: Чоршанба, 28-Дек-2011, 11:18 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 28
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 107
Холати: Хозир йўқ
Intervyu zör böpti. Rosa yoqti. Özbek san'atidagi özini yoqotmagan aktrisalardan deb bilaman. Suhbatam samimiy ötibdi.

Добавлено (28-Дек-2011, 10:18)
---------------------------------------------
Intervyu zör böpti. Rosa yoqti. Özbek san'atidagi özini yoqotmagan aktrisalardan deb bilaman. Suhbatam samimiy ötibdi.

 
HushroyСана: Чоршанба, 28-Дек-2011, 16:10 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Сардор Камилов Дилноза Кубаева, Шахноза. Хаммаларига самимий миннатдорчилик!
 
bek88Сана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 07:14 | Изох # 12
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Dilnazaxon sizga raxmat , barcha savolarga javob berganiz uchun. Ijodlarizga ommad.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
AbduhamidARСана: Пайшанба, 29-Дек-2011, 17:53 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 17
Холати: Хозир йўқ
Dinoza sizga bundanda yuksak maralarga eriwin omad
 
BоnuСана: Жума-муборак кун!, 30-Дек-2011, 21:23 | Изох # 14
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 389
Холати: Хозир йўқ
Дилноза Кубаева болаларча беғубор ва самимий. Ана шу хислатлар уни асло тарк этмасин. Доимо гўзал ва латофатли бўлиб юраверсинлар.

ЎЗИНГИЗ ИСТАГАНДАН ҲАМ БАХТЛИРОҚ БЎЛИНГ!
 
Alisher_AСана: Пайшанба, 12-Янв-2012, 22:41 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 13
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: -3
Холати: Хозир йўқ
dilnozaga omad...
bowqalari un4alik emas...


АЛЛОХ хаммамиздан рози булсин
 
bek88Сана: Якшанба, 15-Янв-2012, 07:35 | Изох # 16
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Farzandim kinosi chiqaniga mana 2oy bo'lgan bo'lsa takror va takror ko'ryoman ,yaqinlarimga tavsiya etaman. ishxonadakilar, uydakilar, o'rtoqlarim shu kinoni ko'ryoman. Eng zo'r rolaridan biri bo'ldi Dilnazaxoni, shu kinoni ko'rib xurmatim yana oshdi.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
vipbanerСана: Якшанба, 26-Фев-2012, 00:48 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 68
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 88
Холати: Хозир йўқ
Gap yo'q qoyilman Juda ham qiziqarli bo'libdi . Dilnoza man sizzi sevaman ! (aktrisa sifatida) keyingi rejalarizda omad !

Intilganga toley yor
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 26-Фев-2012, 15:18 | Изох # 18
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Men saytda mehmon paytim bo'lgandi bu son, savol yozib ham qoldirgandim mavzuda chiqqandi lekin suhbatda meni bergan sovolim yo'q topa olmadim . . .

Omad
 
bek88Сана: Пайшанба, 05-Апр-2012, 07:45 | Изох # 19
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Shu sana'tkor bilan bir marta uchrashsam armonim yuq edi.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
MunojatxonСана: Душанба, 18-Июн-2012, 01:10 | Изох # 20
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 14
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 24
Холати: Хозир йўқ
Mani go'zal va mexribon Opajonim man ulani judayam yaxshi ko'raman xamisha omon bo'sinla.
 
bek88Сана: Душанба, 18-Июн-2012, 07:08 | Изох # 21
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Munajotxon balki siz biz ham yaxshi ko'ramiz.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
ZebinisoСана: Сешанба, 20-Ноя-2012, 16:26 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 78
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 30
Холати: Хозир йўқ
juda ham chiroyli tarzda o'tgan biggrin smile
 
ШахиняСана: Сешанба, 03-Фев-2015, 14:07 | Изох # 23
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
очень люблю эту актрису,в настоящий момент она лучшая в нашем кинематографе,смотрю все фильмы с ее участием и почему то верю ей,открытая,свободная и ооочень талантливая,молодец

Хочешь быть счастливым?Будь!
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: