Нилуфар Усмонова билан экспрессо давоми - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Нилуфар Усмонова билан экспрессо давоми
Нилуфар Усмонова билан экспрессо давоми
SayyodСана: Чоршанба, 02-Ноя-2011, 21:36 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Давоми:
Боши сайт сахифасида (манба)

Feruddin

Нилуфар Усмонова қандай она?

Ҳозирги ва аввалги Нилуфар ўртасида фарқ борми?


Нилуфар Усмонова: - Яхши она!

Фарқ бор. Олдин ёшроқ эдим (кулиб) ҳозир сал каттароқ бўлдим. Лекин, (жиддийлашиб) олдинги Нилуфар шаддод бўлган бўлса, ҳали ҳам шунақа. Энди, ҳамма ёши катта бўлгач, босилар экан. Ўйлашим бўйича, озгина босилдим. (кулади)



dilya

Агар сизга, Леди Гага билан дуэт айтиш таклифи тушса, қабул қилармидингиз?

Нилуфар Усмонова: - Мадоннага бориб, пул бериб бирга ашула айтардим, лекин Леди Гага билан айтмасдим. Ёки Бритни Спирс билан айтардим. Мен Леди Гагани фанати эмасман. Мен ёшлигимдан Мадонна билан Бритни Спирсни фанатиман, ҳамда "Spice girls" гуруҳининг ашаддий мухлисларидан бириман.

Sayyah77

1) Ҳолливуд ёки Болливуд киностудияларидан фильмда роль ўйнаш учун таклиф тушса қабул қилармидингиз?

2) Фараз қилинг, Филипп Киркоров билан дуэт куйлаш керак бўлиб қолди. Айнан сиз ва айнан, сизнинг ижройингиздаги қўшиқлардан бирини. Қайси қўшиқни танлаган бўлардингиз ва нима учун? Сабаби?


Нилуфар Усмонова: - 1) Албатта қабул қилардим. Лекин, бу эртак. (кулади) Қабул қилардим, нимага қабул қилмаслигим керак?

2) “Бир кунинг бахш эт” қўшиғини. Чунки, у муаллифлик қўшиғи. Мени биринчи халққа танитган қўшиқ, деб ўйлайман ва шу қўшиқ орқали ашаддий мухлисларимни топганман. Шу қўшиқдан кейин, томошабинлар менга жиддий қараб, тан олишган. Бу қўшиқ жуда катта муваффақият ва маблағ олиб келган. Шу қўшиқни танлаган бўлардим.


Nozik_Hilqat

Сизни мухлисларингиз томонидан кўпроқ нималар ранжитади?


Нилуфар Усмонова: - Яхши гапи ҳам, ёмон гапи ҳам, мен учун гап, ранжитмайди! Мухлисларим ҳам ўзимга ўхшаган, 99 ёки 101. Юз фоиз эмас! (кулади) Ранжитадиган йўқ! Ҳаммаларини яхши кўраман.



Nilufar-alone

1.Ҳаётда энг катта ва кутилмаган воқеа?

2. Ҳаётдаги энг катта афсусингиз?

3. Сизнингча идеал она қандай бўлади? ва сиз шу қаторга ўзингизни қўша оласизми?



Нилуфар Усмонова: - 1. (кулади) Нима савол бу? Сизга шундай савол беришса нима деб жавоб берардингиз? (кулади ва кейин жиддийлашиб) Менимча, бу бизни борлигимиз, соғлигимиз, юртимиз тинчлиги, маза қилиб яшаётганимиз, пул топяпмиз. Боламиз боғчага боряпти, ўсиб мактабга боряпти. Уни биринчи синфга борганини, биринчи расмини кўряпман. Ҳомиладор бўляпман, боламни УЗИ да кўряпман. Бу ҳам кутилмаган воқеа. Боламни туғиб тамоша қиляпман. Бу ҳаммаси яхши ва кутилмаган воқеалар.

2. Афсусим йўқ!

3. Ҳар битта она ўзини идеал деб билади. Она ҳеч қачон боласига ёмон муносабатда бўлмайди, ҳар доим ҳар қандай она, идеал она бўлишга ҳаракат қилади. Албатта, ўзимни ҳам шу қаторига қўша оламан.



Eldor Radjapov

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, сиз учун ота-онаси санъаткор бўлгани яхшими, ёки бошқа бир касб эгаси бўлганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


Нилуфар Усмонова: - Ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай фарзанд учун бу яхши. Агар ота-онаси бирор касбга эга бўлиб, яхши тарбия берган бўлса, бу ҳар қандай бола учун яхши. Шу ота-онасини ўзига идеал деб билиб ҳаракат қилади.


Falonchi

Савол: - Одамлар билан биринчи муносабатдаёқ уларни қанақалигини биласизми? Дейлик, самимий ёки манфаат кўзлаб, сиз билан боғланаётганларини.

Дейлик, сизга ишонч билдириб, дўст тутиниб, вақт ўтгач, бу хато эди десалар, буни қандай кўтарасиз? Вазиятдан қандай чиқиб кетасиз? (биламан, ишонган дўстларингиз кўп, мен бу саволни беришимдан мақсад, ўзимни вазиятимга жавоб топиш)



Нилуфар Усмонова: - Биламан.

Унақа нарса бўлмайди, менда. Вазиятдан тўғри гапириб чиқиб кетиш мумкин. (саволни бироз тушунмади ва мендан ҳам саволни сиз ҳам тушунмадингиз-а, деб сўради) Мени дўстларим ҳам, таниш-билишларим ҳам жуда кўп. Худога шукур, ўшалар ҳам мени ҳурмат қилишади.



Феруза: - Сизга ишонч билдириб, дўст тутиниб, вақт ўтгач, бу хато эди, дейишса, сиз буни кўтарасизми, деб этмоқчи бўлибди.

Нилуфар Усмонова: - Кўтараман, кўтармай қаёққа ҳам борардим. Шунақа бўлибди, бўлди.


Nellie

“Бир кунинг бахш эт” деган қўшиғингизни биринчи фарзандингизни отасига атаб этганмисиз?


Нилуфар Усмонова: - Йўқ, Бу қўшиқ биринчи фарзандимни отасига атаб этилмаган.


Gulshoda

Агар дунёга яна бир марта келишга имкон берилса, ким бўлиб туғилишни истаган бўлар эдингиз?


Нилуфар Усмонова: - Яна аёл бўлишни истардим.


Дангал йигит

Бироз фантазия ва ҳақиқатга яқин савол: мабодо сизни ўзга сайёраликлар ўғирлаб кетишса, нима қилган бўлардингиз? НЛО!


Нилуфар Усмонова: - Мен ўзи бунақа нарсалардан жуда қўрқаман. Бу бор нарса. Лекин, буни хаёлимга ҳам келтирмаганман, ҳоҳламайман ҳам. Чунки, бунақа ҳақида кўп эшитганман. Эшитганман, жуда кўп одамлар бу нарсадан йўқолиб ҳам қолади. Билмайман, нима қилардим?


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
ShahzodСана: Чоршанба, 02-Ноя-2011, 23:33 | Изох # 2
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Nilufar Usmonovani ovozini doim kuchsiz deb öyliman , ulaga omad .)

★ Shahzod ★
 
N-GiСана: Пайшанба, 03-Ноя-2011, 01:21 | Изох # 3
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 31
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 76
Холати: Хозир йўқ
Quote (Shahzod)
Nilufar Usmonovani ovozini doim kuchsiz deb öyliman , ulaga omad .)

Каттиак адашасиз, сайтдаги жонли ижро тугмачасини боссангиз Сайёдга телефонда куйлаб берган аудиоси бор. Кучли овози
 
ShahzodСана: Пайшанба, 03-Ноя-2011, 03:25 | Изох # 4
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2066
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
N-Gi : Nilufar.U ovozi kuchsiz bu mani shahsiy fikrim ,adashmasam Sayyod akaga Telefondamas,diktafonda kuylab bergan ! manda davno audiosi bor,uje eshitib böganman.

★ Shahzod ★
 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 04-Ноя-2011, 13:22 | Изох # 5
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
N.Usmonovani ovozi rostdanam onasinikidekmas.Buni özlariyam tan olsalar kk.Lekin,inson sifatida tan oldim."Nozik"lardan emas ekanlar Xudoga wukr.99 yoki 101... .N.Usmonovayam özimizdan ekan.hazil.

Добавлено (04-Ноя-2011, 12:22)
---------------------------------------------
Wunday onaga loyiq farzand böliwga harakat qilsalar yanada ajoyib iw bölardi.


Nigohimda jamdir bu olam...
 
ledyСана: Шанба, 05-Ноя-2011, 02:49 | Изох # 6
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1161
Холати: Хозир йўқ
Инсон сифатида хакикатдан хам хурматга лойик. Инсонийлиги ута юкори. Эски интервюларидан кузатаман. Овози йукдир, лекин сапчимайди, мажбурлаб едирмайди. Кушиклари менга ёкади. Микрофон нималигини Тошкентга келиб билгану, лекин узини осмонда тутадиганлар муомала маданиятини Нилуфардан урганишсин. Буюклик оддийликдан бошланишини билишсин.

 
DilnozaСана: Сешанба, 22-Ноя-2011, 02:31 | Изох # 7
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Onasini ovozi juda kuchli. Xam mashxur. Xammani òzini muxlisi bor. Balki onasini eshtmaganlar Nilufarni eshtar.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
bek88Сана: Душанба, 20-Фев-2012, 00:44 | Изох # 8
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
ona bola usmonovlar uz ko'chli ovozlariga ega.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
vipbanerСана: Якшанба, 26-Фев-2012, 00:30 | Изох # 9
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 68
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 88
Холати: Хозир йўқ
Тугри онасининг овози кучлироку аммо иккаласини хам баравар эшитаман .

Intilganga toley yor
 
ZebinisoСана: Сешанба, 20-Ноя-2012, 16:34 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 78
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 30
Холати: Хозир йўқ
taqliddi o'xshatgan nilufar onalikdi ham qoyillatadi smile

Добавлено (20-Ноя-2012, 15:34)
---------------------------------------------
ovozi zo'r qayt zo'r chiqqanda smile

 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Нилуфар Усмонова билан экспрессо давоми
Страница 1 из 11
Поиск: