[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Жасур Умиров билан "ЭКСПРЕССО" (давоми)
Жасур Умиров билан "ЭКСПРЕССО"
SayyodСана: Пайшанба, 24-Мар-2011, 02:40 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
БОШИ МАНА БУ ЕРДА

Салом Жасур, сизни ижодингиз менга ёқди. Клипларингиз яхши. Мен фақат Юлдуз Усмоновани эшитар эдим. Ҳозирда сизни ижодингизни кузатиб бораяпман, ижодингизга улкан зафарлар тилайман. Жамшид Жиззахдан.

Салом. Мен Жасурни умуман қўшиғини эшитмаганман. Фақат “Sayyod.com” орқали танийман. Саволларимни берасиз, деган умиддаман. Унга саволларим.

1. Нима учун катта гапирасиз?

2. Ҳозир 5 минут яшайсизми, йўқми?

3. Сиз санъат даражасида қайси поғонадаман деб ўйлайсиз?

4. Сизни шу даражага чиқишингизга ким сабаб-чи? BEK


Жасур Умиров: - 1. (Кулади) Билмадим...

2. Ҳозир??? (ҳайрон бўлиб, ўйланиб) Буни Худо билади. Буни сиз ҳам билмайсиз....

3. (самимийлик билан) Мен ёш ва энди чиқиб келаётган санъаткорман.

4. Жуда ҳам кўпчилик сабабчи. Биринчи ўринда Худо, иккинчи ўринда ота-онам, ҳамма ким ёрдам берган бўлса, Зафар...

Салом Жасур. Мени саволим:

1. Сиз башоратларга ишонасизми?

2. Рақобатга қандай қарайсиз?

3. Санъатни танлашингизга ота–онангиз қарши бўлишганми? SHIRINA

Жасур Умиров: - 1. Башоратларга ишонаман.

2. Рақобатга беэътиборман.

3. Қарши бўлишмаган.

Саволим; 1. Бир кимнингдир тўйида биттасига микрофон отган экансиз, нима сабабдан?

2. Сал нарсага нервингиз чиқаркан, шу тўғрими?

3. Сиз ўзингизни машҳур санъаткорман деб ўйлайсизми? SHAHZOD


Жасур Умиров: - 1. Ўзини қанақадир сабаблари бўлган.

2. Тўғри. Охирги вақтда ўша характерни ташлашга ҳаракат қиляпман.

3. (кулади) Билмадим...

Нега микрофон отасиз? BEK

Жасур Умиров: - Ҳамма инсон ҳам, агар жаҳли чиққанда мендан баттар қилган бўларди. Ўша ҳолатга тушганда! Кимдир уни камситиб, ашулаларини тўхтатиб, шундай ҳаракатлар бўлганда ҳамма ҳам, шу ишни қилган бўларди деб ўйлайман.


1. Шароф Муқимовнинг тўйида Улуғбек Рахматуллаев билан жанжал қилган экансиз? Сиздан тажрибаси кўпроқ санъаткор-ку.... Нега бунақа ўзингиздан катта санъаткорга зарда қиласиз?

2. Масалан: Ғуломжон Ёқубовга ҳам микрофон отасизми, агар нервингизга тегса?

3. Ё сал сизга осонроқ бўлиши учун, Тоҳир Содиқов ё Отабек Мадраҳимовга ҳам микрофон отасизми агар нервингизга тегишса? Ўйлаб кўринг.... COCA

Жасур Умиров: - 1. Йўқ жанжал бўлмаган лекин!

2. Устоз-ку! (кулади) Тўғриси, ўша вақт кўзимга ҳеч ким кўринмай қолган.

3. Билмадим.....

1. Севган қизингиз борми?

2. Менимча севган қизингиз “БИЛЛУРА”кўшиғингизда суратга тушган қиз бўлса керак-а?

MUTABAR

Жасур Умиров: - 1. Йўқ.

2. У қизни фақат клипни суратга олиш жараёнида кўрганман, бошқа кўрмаганман.

Салом Жасур! Мен сизни ашаддий мухлисингизман, ижодингизга омад! Бошқаларни салбий фикрларига аҳамият берманг, улар сизни ва санъатингизни тушунишмайди. Саволим, севган қизингиз борми? (Бўлмасин....) YAGONA

Жасур Умировга саволим: Севган қизингиз борми? Мадина. + 6555.

Жасур севганингиз борми, у билан энг бахтли онларингиздан айтиб беринг?. +998946981905.


Жасур Умиров: - Севган қизим бўлмаган. (ўйланиб) Энди мактаб давримда бир қизни яхши кўрар эдим. Унга мен 11 йил яхши кўришимни айта олмаганман. У қиз эрга тегиб кетган. Ҳали ҳам айтмайман, айтиш ниятим ҳам йўқ. (кулади) Бахтли дам умуман бўлмаган, мен фақат қийналганман, у қиз мени яхши кўрмайди деб ўйлардим.

Нимага бақириб ашула айтасиз, фонограммасиз ҳам чиройли қилиб, қўшиқ куйлай оламан деб ўйлайсизми? NOZIK

Жасур Умиров: - (Ўйланиб) Бақирганим, юрагимда дардим кўп-де мени! Фонограммасиз? Мен ҳар доим жонли айтаман-ку.

Жасур биласизми, нега бақириб қўшиқ айтасиз? Сизни эшитиб қолсам, асабларим таранглашиб кетади. ARMONLI_BOLA

Жасур қачон бақирмай одамни қўрқитмай куйлайсиз? SALOYJON

Саволим, қачон бақиришни бас қилади? SOFWARE

Жасур Умиров: - Қачон уйлансам, хотинимга бақираман. (кулади) Албатта бу ҳазил...

Нега ўзингизни катта оласиз? Бақирмасдан ашула этишни иложи бордир ёки йўқми? Сизни ашулалаирингизни эшитса одамни асаблари бузилиб кетади. (эшитмийман) SUPER_GIRL

Жасур Умиров: - Йўқ, лекин ўзимни катта олиш характерим йўқ.

Jasurni san’ati uzgacha, qanaqadur qo’shiqlarida yangicha talqin sezilgan ijodiga omad.

Savollar:

1. “Она” деган қўшиғингизни, куйингизни ким ёзиб берган?

2. Хабаримиз бор, яқинда Лондонда ижод қилиб келдингиз. Лондондан мусиқа йўналишида ўзингизга қанақа янгилик олдингиз? Ҳар ҳолда дунёда биринчи давлат.

3. Янги клип олдингизми Лондонда? UZBEK


Жасур Умиров: - 1. Шеъри Донёр Мирзо, куйи Зафар.

2. Лондонга бекордан-бекорга бормадим. У ерда, кўп продюсерлик марказлари билан таниқли санъаткорларни адвокатлари, бастакорлар, санъаткорларни ўзи билан ҳам кўришиб, ўтириб, фикрлашиб, мусиқамизни муҳокама қилиб, фикр алмашиб, ижод бўйича улар билан жуда ҳам кўп суҳбатда бўлиб, ўзимга кераклигича маълумотлар олдим. Худо ҳоҳласа, келажакда бундан ҳам зўр ишлар қилишга ҳаракат қилмоқчимиз.

3. Ҳа 2 та “Юрибман” ва “Дарёлар” қўшиғимга клип олинди. Биттаси Шотландияда олинди. Иккинчиси эса Лондонда, океанда олинди.

1. Жасур Умировни нега “Гагамен” деб номлашди Лондонда?

2. Бу номни ким берган сизга?

3. Лондондаги саёҳатингиз ҳақида гапириб беринг.

Шахсан мени қулоғимга оригинал тахаллус бўлиб эшитилди. IJODKOR

Жасур Умиров: - 1. Клипларимни кўриб, ҳаракатларимдан, ҳамда умумий ижодимни кўриб, жуда ҳам кўпчилик шундай деб номлашган-де.

2. Билмадим, Англиядаги мухлислар-де.

3. Шаҳарни кўриб келдим, таассуротлар жуда ҳам кўп! Кўпроқ ижод бўйича фикр алмашдим, шунақа ишлар билан кўпроқ шуғулландим.

Салом Жасур сизни ижодингизни жуда ҳурмат қиламан. Қўшиқларингиз менга жуда ёқади. Мен сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим, яқинда гастирол сафари билан Қўқонга келган эдингиз. Базибир сабабларга кўра, концертга кира олмадим. Дугоналаримнинг айтишича концертда қизлар сизни (ўпиб) безор қилибди. Сиз эса, “мен Қўқонни бунақа деб ўйламагандим Ҳали кўп қўшиқ куйламоқчи эдим”, деб 5-6 қўшиқ куйлаб кетибсиз. Шаҳримизга келганингизда бундай иш бўлганидан афсусдаман. Қўқон қизлари ҳаммаси ҳам бундай эмас. Қўқон қизлари ҳақида бундай фикрда қолишингизни ҳоҳламайман. Баъзи бир қизларни деб, ҳаммасини шундай деб ўйламанг. Бу кўнгилсизликлар учун сиздан узр сўрайман. Сизга бир саволим бор эди. Қўқонга қачон келасиз?

JASMINA


Жасур Умиров: - (самимий) Мен Қўқон қизларини ундай деб ўйламайман. Мен мухлисларим учун жонимни ҳам беришга тайёрман. Чунки, уларни менга Худо берган-ку... Қўқонга бораверамиз, май ойларига.

Ўрта бармоғингиздаги олтин узукни нимага тақиб олгансиз??? Тиллага ўчмисиз???

QALAMPIRMUNCHOQ


Жасур Умиров: - Яқин инсоним совға қилган. Шундан сўнг, уни ечгим келмайди.

Феруза:- Кимлигини айта олмайсизми?

Жасур Умиров: - Акам. Акам биринчи ишлаганда, биринчи ойлигидан олиб, менга совға қилган.

Привет всем:) А мне все песни Jasurчika нравятся)))Всё они в разнобразном стиле, так держать!!! Хотелось бы от вас услышать, по-больше душевных песен. И ещё хватит уже петь песни про Наргиз, Оиша, Лола и т.д. даа. Спойте же наконец и про имя Сохиба)))))) будем очень рады (за всех девушек, Сохибахонлардан):))) MISS_SOXIBA_


Жасур Умиров: - Балки.

Salom Sayyod! Salom Jasur.

1. Жаъфарбек сизни кўп танилган қўшиқларингизни ёзиб берган деб биламиз.... “Sayyod” сайтида Жаъфарбекни “Мен Жасур Умиров билан бошқа ишламайман, сабаби мени концертига айтгани ҳам йўқ” деб ёзилганди. Ростдан... ҳам нимага концертга айтмадингиз?

2. Сиз учун устоз санъаткор деб кимни биласиз?

3. Ўзингиз санъаткор бўлишингиздан олдин, қайси санъаткорни фанати ёки кимни қўшиқларини эшитиб юргансиз?

4. “Отабек Мадрахимов, Тохир Содиқов, Рашид Ҳолиқов” бу учталикни эстирадамизни “Қироллари”, яъни бири ўзбек Майкел Жексон, иккинчиси Юрий Шатунов ёки Томас Андреси, учинчиси эса Стинг деб айтиш мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз? Шу учталик бу унвонларга арзийдими? SHOX


Жасур Умиров: - 1. Энди бундан хафа бўлиш керак эмас. Тўйда ва концертда, одамни мияси бир жойда бўлмайди.

2. Шерали Жўраев албатта.

3. Шоу бизнесда ким портлаб чиқса, ўшанга қизиққанман. Шу ким яхши ижод билан чиқса, шуларни қўшиқларини эшитганман.

4. Мен Рашид Ҳолиқовни шундай арзийди деб ўйлайман. Қолганини билмайман, ижодлари билан унчалик қизиқмайман.

Намунча ҳаммаларингиз ёпишиб олдиларингиз ЖАСУРга.....Менга масалан ёқади ашулалари..Клипга келсак, бу замон талаби..... Оддий клип ишласа, “неходовой” бўлиб қолади.. Менимча, ашулаларида дард бор... Манга ёқади у. Саволим, ўзингиз қайси хонандаларни ёқтирасиз? Қанақа қизлар, қандай инсонларни ҳурмат қиласиз???? . РАҲМАТ.

АСЛ МУХЛИС.. Тошкентдан

Жасур Умиров: - Тўғрисини айтсам, ҳозир унча ўзбек хонандаларини эшитмаяпман. Чет элдан кўпроқ ёқади ҳозирги кунда. Чет элдан Шакира ва Иброҳим Тотлисасларни эшитаман.

Ақлли ва кўп гапирмайдиган қизлар, инсонлардан ҳам содда, камтарин инсонларни ҳурмат қиламан.

Суҳбат давомида хонанда Жасур Умиров баъзи саволларга кулиб, самимийлик билан, баъзиларига ўйланиб жавоб берди. У мухлисларининг фикрлари, унинг учун муҳим эканлигини таъкидлади. Лекин, афсуски, саволлардан кўплари унга ёқмади. Баъзи “чегарадан чиқилган” саволларга эса, асабийлашмасдан кутилмаган босиқлик билан жавоб қайтарди. Лойиҳа ниҳоясида эса, лойиҳа унга ёққанлигини ҳам айтиб, ўз фикрларини билдирди.

Жасур Умиров: - Берилган саволлардан ёқмаганлари, “нимага катта кетасиз” дейилган савол ва концертим ҳақидаги саволлар, умуман менга ёқмади. Тўғрисини айтсам, менга ёққан саволлар жуда ҳам кам бўлди. (кулади) Ёққан саволлар, асосан ижодим ҳақидаги саволлар бўлди.

Умуман вақтим тиғиз бўлса-да, сизлар билан кўришишга вақт топдим. Чунки, мухлисларим фикри билан кўпроқ қизиқдим. Бу лойиҳа менга ёқди, фикрим ижобий. Барчага омад!

Феруза Фаттохова


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
LoadingСана: Шанба, 23-Июл-2011, 18:30 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
negadur o'qimagan ekanman. Jasur Umirov haqida. Feruza.F sizga raxmat juda qiziqarli suxbat o'tkazibsiz.

Faqat 3 ta shart!
 
DilnozaСана: Якшанба, 24-Июл-2011, 04:21 | Изох # 3
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Imidj shunaqa baqirib ashula aytaydigan. Baqiradida umrimga eshtmabman ashulasini. Bir marta qayerdandir yolvoraman qayt deb baqirayatganini eshtgandim))) faqat shu joyini.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
bek88Сана: Шанба, 10-Дек-2011, 12:17 | Изох # 4
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Jasur Umirovni qushiqlari yaxshi eshitaman muxlislari xam ko'p. OMMAD U KISHIGA.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
MiSs_DiLfUzAСана: Якшанба, 22-Июл-2012, 17:07 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 91
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 65
Холати: Хозир йўқ
music хорошо поет clap

www.sayyod.com
 
DadaxonСана: Душанба, 23-Июл-2012, 13:03 | Изох # 6
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
Jasur Umirov zör aytadiyu, qöshiqlarida dard bor. Ovoziyam chiroyli, yengicha yönalishda kuylaydi. Omad.
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Экспрессо » Жасур Умиров билан "ЭКСПРЕССО" (давоми)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: