05:08 Йўқотиш ва соғинчлар... | |
НеТТахлил рукнимиз камнамо бўлгани сабаби, интернет оламидаги машхурларимиз томонидан унчалик таъсири кучли бўлмаган воқеалар кузатиларди. "Бордим, кийдим, кўрдим, кўргин ва едим" мавзудаги суратлар холос.
Бу хафта якунида эса икки инсон: "Божалар" гурухи солисти мархум Мўмин Ориповнинг рафиқаси Камола Орипова ва хонанда Зохир Шох Жўраевларнинг қўйган суратлари ва айниқса унга битилган сўзлари менимча хечкимни бефарқ қолдирмади.
Инсон қалби оғриганида сўзлари ўта самимий тус олиб, таъсирини кўрсатиб сездираркан...
Камола мархум турмуш ўртоғи хақида кўп суратлар қўйиб ёд этиб туради. Аммо айнан шу бугунги хотиралагани ва унда эслаб битаётган сўзларидан таъсирландим. Қандай танишганию, ва ўша танишган суратга олиш жараёни мухрланган лавхани қўйиб эслайди:
Соғинаётгани сезилади. Мана шу суратларни, айниқса сўнгги бирга тушган суратини қўйиб, шу сўзларни битганидаги соғинчи кучлироқ сезилди.
Зохир Шох қўйган сурат ва ундаги воқеа ..., йўқ, фожеа тафсилоти хам бу инсонларга бегона бўлганларни хам қалбини зир титратади:
Менимча ортиқча шархнинг хам хожати йўқ. Ўлим хақ, биламиз, тушунамиз...лекин қани энди кўника олсак? Қани энди оғриқни боса олсак?
Дунёдаги энг буюк адолатсиз хақиқат менимча бу ўлим бўлса керак. Шу сабаб хам бу мақолани "Адолатсиз хақиқатлар" бўлимига қўйдим. Кетсак нега келамиз? Келсак нега қолмаймиз? Ўрганамиз, ўзимизга ўргатамиз ва... йўқ бўламиз...йўқ бўлишади. Хаётда қалб оғриғидан кучлиси бўлмаса керак.
Изохда ўлим хақидаги фикрларимга дарров Исломий китобларни варақлашга шошманг, жа яхши биламан у нарсаларни, нима деяптганимни хам билиб турибман. Буям бир ростлик, қалбнинг тили. Шунчаки фикрлар туғёни... Оғриқнинг тили холос.
| |
Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar |
Кўрилган: 35845 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |