18:08 Зохир Шох Жўраев-"Мама" аудиопремьера! | |
Зохир Шох Жўраев 9-май "Хотира ва Қадрлаш" кунига атаб "Мама" номли қўшиғини премьера қилмоқда.
Зохир Шох Жўраев:- Азиз санъат шайдолари! Доғистон Халқ шоири Расул Хамзатов қаламига мансуб "Мама" шеърини отам бундан 30 йил аввал мусиқага солиб, маромига етказиб ижро этганидан хабардорсиз. Мен бу қўшиқни куйлашни болалигимдан истардим ва мана бугун у амалга ошди. Мен уни қабих фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлайман. Разм солсак, уруш балоси бизнинг халқ бошига хам мислсиз кулфатлар солгани аён бўлади. Ўзбекистон бағридан юлинган 1433230 нафар эркакнинг 604 минг нафари ногиронга айлангани, 500 мингга яқин норғул йигитларнинг жанг майдонидан қайтмагани хамон қалбларни ларзага солади. Аммо дилимизда бир фахр борки, у хам бўлса, уларнинг рухи бугун шод. Чунки юртимиз тинч, болаларнинг майин кулгуси янграйди. Илойо тинчлигимизга кўз тегмасин . Оналаримиз асло фарзанд доғида ва ёр фироғида кўз ёши тўкмасин.
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 30176 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |