Бош сахифа » 2015 » Май » 13 » ВИДЕОКУЗАТУВ, ЭНГ ОРИГИНАЛ КЛИП, КУЛАДИГАН ВА КУЛМАЙДИГАНЛАР
23:22
ВИДЕОКУЗАТУВ, ЭНГ ОРИГИНАЛ КЛИП, КУЛАДИГАН ВА КУЛМАЙДИГАНЛАР

Машҳур телеканалларда янграйдиган машҳур ёлғонлар:

“Севимли каналингизда!”

“Кўплаб телетомошабинларнинг талаб ва истагига кўра!”

“Энг дилбар хонанда!”

* * *

Ҳамма яхши яшашни хоҳлайди, бироқ буни қўшиқчилар кўпроқ уддалайди.

* * *

Ажабо, баъзилар Худодан эмас, видеокузатувдан кўпроқ қўрқишади!

* * *

Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бироқ “Маданият ва маърифат” канали Позилжонов фильмларини қўймаслиги аниқ!

* * *

Ҳурматли хонандалар! Хорижга чиқишдан аввал тушунтириш хати ёзишни машқ қилинг!

* * *

Воажаб, тасодиф шунчалик бўлар: энг оригинал клип олсанг ҳам чет элникига бўлиб чиқади-я!

* * *

Бугун кулдирадиган (қизиқчи)лар кўпайган сари куладиганларнинг сони камайиб бормоқда!

* * *

Баъзи сериалларни кўриб, “матриархат” сўзини беихтиёр тилга оласан!

* * *

Ҳар қандай янги қўшиқ — унутилган эски хонишдир!

* * *

Ўзбек киносининг дурдона фильмларини кўрмоқчимисан? Унда байрамларни кут!

* * *

 

 “Ухлавотти Марио, дам овотти Марио”... Бир пайтлардаги ушбу қўшиқ ижрочиси Эргашевнинг ўзи ухлаяпти, шекилли, ижодида жимжитлик!

* * *

Тирикчиликнинг айби йўқ! Аммо порахўрликнинг эмас!!!

* * *

Қалпоқ деганда бош кийим ёки кўрсатувдан кўра катта қорин кўз олдингга келадиган бўлган!

* * *

Агар “Декамерон” муаллифи Жованни Бокаччо гўридан тирилиб келганида борми, “телеграм”даги лавҳаларни кўриб, гўрига қайта кириб кетган бўларди!

* * *

Гап тақир каллада эмас, балки шу калладан чиқадиган тутуриқсиз гапда!

 

Муаллиф: Анвар Намозов

Бўлим: Prikol | Кўрилган: 17917 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Anvar Namozov, Bugunning gapi

Нравится
Барча изохлар: 18
1 dishod uc köcha   (13-Май-2015 23:58) [Материал]
Daxshat ayni haqiqatlar

2 Denezbek   (13-Май-2015 23:59) [Материал]
Haqiqatni yozibsiz rahmat

3 shoras_666_   (14-Май-2015 00:23) [Материал]
zo'r narsalani yozibsiz. arini inini qo'zg'ab qo'yibsizde

4 Musulmon Musofir   (14-Май-2015 01:51) [Материал]
qoyil, hammasi xaqiqat bu so'zlarni.

5 Dilbizim   (14-Май-2015 03:57) [Материал]
Gap yo'q qoyil qolmaslikni iloji yo'q!

6 Ilhom   (14-Май-2015 08:18) [Материал]
Ажабо, баъзилар Худодан эмас, видеокузатувдан кўпроқ қўрқишади! :-))) vopwee klass!

7 hurshidbek   (14-Май-2015 09:07) [Материал]
Sayyod.com bu eng zo'r internet sayti albatta man uchun yuqorida bildirilgan fikrlar esa xayotimizdagi ayni xaqiqatlar

8 ledy   (14-Май-2015 10:24) [Материал]
Анвар Номозов ёш одам эканку, фамилияси 15 йилдан бери таниш 50 дан ошган деб уйлардим tongue

9 Bayko   (14-Май-2015 11:31) [Материал]
Anvar Nomozov darakchi bosh muharriri emasmi

10 minavarov74   (14-Май-2015 11:54) [Материал]
Яхши шунака мард инсонла купайсин. MyF каналини каранг самандар бн илхом Ф биринчи урин бахром назаровни угирланган ашуласига берди.уят хизмат курсатган артистла.Озод шогирдингни бошига караб бир урмийсанми ёки 1-2 кушик садака кивормийсанми.

11 Muslima   (14-Май-2015 12:28) [Материал]
Qoyil Sardor aka haqiqatni yozibsiz happy

12 shaxboz   (14-Май-2015 23:17) [Материал]
Bor xaqiqatni yozibsiz

13 Bakhtigul   (15-Май-2015 15:20) [Материал]
Qoyil!Haq gaplar!

14 Tokhir   (16-Май-2015 00:38) [Материал]
Bu Anvar Nomozov bilan Maxmud Nomozov aka uka emasmikan?

15 Elmurod_D   (16-Май-2015 19:33) [Материал]
Qoyil!!!!!!

16 Zuli   (17-Май-2015 16:46) [Материал]
хаммаси тугри ёзилгану,лекин шу гапла тегишли буган одамлани узиям вай тугри гап диб уйлашадиде(хич качон гап эгасини топмийди)

17 чаёнгул   (19-Май-2015 16:08) [Материал]
Христофор Колумб булиб кетингей!

18 камина   (19-Май-2015 16:10) [Материал]
Чет элга чикишдан олдин хонандалар исм ва фамилияларини хатосиз ёзишни урганиб олганларидан кейин, тушунтириш хатига утишса буларди!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!