07:07 Шоу бизнес яғирлашмоқда.. | |
Шоу-бизнес...аслида тоза жой хам эмас...Нима хам қилардик, бир вақтлардаги САНЪАТ оламини бугунги даврдаги мана шу тоза жойи кам бўлган бизнес-бизнес –бизнес ва шоуси эгалламоқда. Шоу ва бизнес мухим бўлган жойга у ниманиям етаклаб келарди? Уятними?) Бошқа тарафдан даврда нима айб? Одамлар қандай унга имзо чекиб қандай из қолдираётгани сабаб бўлса керак. Йилларга нималар мухрлаяпмиз?
“Сурати тарқалди”дан то “видеоси тарқалди”гача телеграм айюханнос солиб турган бир пайтда у нарсаларга фикр билдирмай илож йўқ. Гапирсанг ғийбат деса, индамасанг атроф ифлосланаётган бўлса...кимдир шу неча минглаб аудиториясидан унумли фойдаланиши керакку! Телеграмни тарқатиш манбаи деб қарасак бошқа тарафдан шамоли бўлмаса дарахти тебранмасдек асл сабабчиларни юзи очилаётгандек. Яна индамай десанг энди бефойда! Сен ёзсанг хам, ёзмасанг хам қизиқиши кучайган оламон олдида сени сайтинг аудиторияси хеч нарса эмас. Ёзасанда, хой мусулмонлар, қайтларинг!-деб.
Хозир шоу-бизнес оламидан икки хонанда воқеасини шу хафтадаги холати хақида фикр юритиб атайин уларни номини келтирмайман. Сабаби уларни мақсадиям шу номини ёзишим! Шов-шув ва пиар реклама. Кутиб турибди шундоғам.
Бир хонанда атай бир либосда суратларини қўйиб, бироз аввал яхшигина реклама қилиб берилган дейлик бир хамкасби профилида эса ўша хамкасб йигит бошқа(!) бир қизни қучоқлаб, қизни юмшоқ жойини ғижимлаганча суратга тушгани турибди. Бошқа деганим сабаби сочлари узунлигидан буни тушуниш мумкин, аммо атай ўша либосда. Гап сўз яна уни “Ўзбекнаво”га етаклагудек бўлса бахона тайёр: Менинг сочларим калта ва у қизни билмайман, либосимиз бир хил! Хуллас ўта примитив, қолоқ реклама тури... Қани одамлар бир шов-шув қилсинчи... Сўнгги йиллар на бир хит таронаси кўринган ва на ижоду хамда балки шахсий хаётида хам омади оқсаётганларни мана шу тушунча орқали саралаб олиш қийинмас. Сўнгги илинж мана шу тариқа одамларни диққатини тортишга асосий урғу! Чўкаётган хасга ёпишар дегандек ...ижодига талаб қолмагач, кийимини кўрсатар, кийимига қизиқиш қолмагач баданини кўрсатар бўлиб ётибди буёғи. Ўзи нима учун сахнага чиққандинг?
Фотосессиясида эса кўкракларини кўкларга ёйганча камера объективига эса жилваланганча кўринмоқда...
Одамларниям қиладиган иши йўқдек эй... шартта бахс-мунозарани болалаб, телеграмда суратларни тарқатиб, оғиз кўпиртирганча мухокама қилишгани қилишган... Туриб кўчани супурсангчи эй...айланиб ке, қарачи кўчада нима гап экан? Шундоқ подъезингдан чиқсанг, эшик олдингга мост хам тушгану сан телефондан бошингни кўтармаяпсан. Ишга кир, бор арава торт...
Бир хонандани сурати тарқалди..уми ё умасми энди фарқи йўқ, асосийси исқирт сурат. Шу қизга қанча ошуфта йигитларни аксарини кўнгли қолди хисоб. У суратлар кошки чиройлик бўлса....кўнгил ағдарилар даражада иркитча. Менмас дегани билан нима ўзгарарди? Мен дегани биланчи? Ўхшаб турибди. Ким тарқатди..қаердан? Кимга керак? Саволларам кўп. Хурмат эса қолмаяпти...
Яна бир хонанда хали хеч қаерда мухокама бўлмаган маълумотни сайт журналистларига айтади : Мен хақимда гўёки порно суратлар тарқалганмиш, одамларга айтинг менмас!... Кўрсат десанг, юборган суратида бир ипрсқи порнофильмдан лавхада йигитни йигит ўпаётгани ва тепасига ўша хонандани номи ёзилиб, шумикаааан? деган савол. Йигит деярли ўхшамайди хам)) сочларини саал айтмаса... Ўзи тўқиб, ўзи тарқатиб, ўзи яна менмас деяптгандекмасми?
Аёл хонандаларни айрим суратлари.... Гапирсанг “вой бу куйлакларим ёки фотосессиям ғарбонааа, модааа”... Қаерда яшаяпсанлар ўзи? Кимсанлар ўзи? Бу Ўзбекистон! Ўзбеклар! Мусулмон халқи тушуняпсанларми? Уни санъатида хам менталитет негизида бўлиши мухим ва шарт! Сенларни кўкракларингу оёқларингни ғарбона кўриниши деб миллатни ғархона кўринишида қилиб қўйиш керакмаску энди. Нимасси бу мода ва ривожланиш тушунчалари? Бузуқ бўлиш деганими?
“Хар ким истаган нарсасини ва ўз бузуқлик даражаси билан қарайди” деган қолоооқ ва ачиб бичиб кетган бахонани йиғиштирсаларинг бўлармиди?! Энди бу гап бахонасида шир яланғоч туришларинг қолувди. “Уят бўлса қарама” деб а? Шундайми? Аввало сени бузуқлик даражанг шу қадар юқори бўлмаса бу нарсани эп кўрмасдинг! Тарбиянг нормал бўлса бу нарсани эп кўрмасдинг! Нега энди қараётганни айблайсан? ҚАРАТМА! Биров келиб сени зўрлаб қўйсаю ва “Сен бузуқлик даражанг билан ўлчаяпсан, сени зўрламадим, мен сен билан ахир мухаббат ўйинини амалга оширдим” десачи? Энди билмадим, шуни кутаётгандирсанаму...
Инстаграмни бир қаранг... оилалик аёл хонандаларни айримларини суратлари ахволи худди “Эримдан қонмаяпман!” ёки “Дод эркак керак!” кўринишида... Шуларни хеч бўлмаса ота-онаси бордир юзи қора бўлаётган? Без бўлиб кетмаган ота-оналари бормикан? Тирикмикан? Эрларингку бошидаги шохлари билан оворадир. Икки қўли ўша шохларни кўтариш билан банд. Шу аёл фарзандларинг онасику! Қандай мухитда СЕНИ ХАМ ФАРЗАНДЛАРИНГ ЎСЯПТИ?!
Жа ички дунёларинг бузуқлик модасидан ўзгасини кўрмаётган бўлса ана бошқа давлатга кетларингу ўша ерни шоу-бизнес вакили бўлиб истаганингни қилларинг. Нега ориятли миллат қизи билан бир сафдасану нега миллатни ғурурли йигитларини даъюс кўрсатяпсанлар? Ана Наргиз Зокировадек ички кўринишингними бошқасиними бемалол ташқарингга чиқариб ўша ерларда юравер!
Тарихни хам миллатни хам ўзгартиришга хаққингиз йўқ! Биз шарқ миллатимиз! Ўзбек орияти ва шарм-хаёси билан ўзбек! Сенлар тарғиб қилаётган “ривожланиш” бу хорижнинг бузуқлик кўриниши ва сенларнинг шу бузуқлик олдидаги ожиз эканликларинг! Демакки айб ўзларингда! Ички дунёингда! Очиқ - сочиқ кийиниш бу ривожланиш эмас! Бунақа тушунчани ўзи йўқ! Инсонни миллати негиз! Ўша миллатни тарихию менталитети негиз! Кейин эса сени тарбиянгдир.. . Асосий ва мухим нарсаларку. Шахвоний ички дунёни кенг оммага кўз-кўз қилишни ўзи нотўғри! Бу нарсалар ётоқхона эшигидан ташқарига чиқиш керакмаску. Эрларинг қондирмаётган бўлса энди фохиша кўринишда бўлиш хам керакмаску! Топ убу кимни, кимсан звИзда бўлсаларинг! Жа чалпакка ўраса ит искамас бўлсаларинг ана ўша мода тренд ва ривожланиш сари етаклаётган хориждан турли қондиратурғон мосламаларга буюртма берларинг. Тўғрисиде, бу нимасси хаммаёқ яғиристон бўлиб кетди.
“Ўзбекнаво” хам чарчади бу борада. Гапирилаверади аммо натижа йўқ. Нима хам қилсин бошқа?
Кимлардир фохишаликдан воз кечиб санъатга интилаётган бўлса, кимлардир фохиша бўлиш учун санъатни ер қиляпти...шу фикримни ким учун айтгансиз деб кўп сўрашяпти... Ундайларни кўриб тушуниш қийинмас. Бу бир одамга хам аталмаган! Ўзи кўриниб турибди.
Шоу-бизнес тарихидаги режиссер ва актриса кастинг сериали, лифтдаги маммолог хузурида мехмонда қахрамонлари каби воқеаларни унутиб бўлармиди? Жа узоқ тарих эмас улар лекин. Барибир унутилмайди! Ундан авваллари хам бўлган... аммо борган сари кўпаймоқда! Шоу-бизнес порнолашмоқда! Санъат...ифлосланиб кетди...
Расмийлар ва журналистлар гапидан хонандаларга бефойда...Халқнинг эътирозлари уларни кўрган жойида бетига айтишни кучайтириш билан тарғиботни бошлаш керак! Ахир сингилларимиз шу даврдан катта бўляптику! Уялтиринг бундайларни! Бошқа миллатдан бўладими ўзимизданми миллатимизни эфирдан ифлослантирмасин! Аввал туппа-тузук кўриниб энди халиги мушукни мов пайти унга келган бўлса суратлар билан эмас, кераги билан керагича мулоқот қилсин.
Ёш авлод, қизлар артистларга интилади. Қўшиқларини тинглашади. Майли тинглашмасин ва уни ортидан эргашмасинам тақлид қилмасинам, аммо дакки берганингизда “Ана фалончи машхур хам суратда ва эфирда мана шундай кўринишдаку” деб қолсачи?
Запретни бўлгани яхши экан... афсуски бизда хали бузуқлиги учун запретга тушганини кўрмадим. Керакми ўзи бизга шунча хонанда артистлар? Хаммасини запретга тиқардим! Майли 4 дона қолса хам тузуги қолсин. Ўша мусиқа, тақара туқур ва ўша қўшиқ! Ўша оёқ завқию ўша кўнгилга йўл топган мавзу... Сони билан иллати кўпайгандан кўра, сифати билан ками қолсин! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 21174 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 54 | 1 2 » | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |