Ижоди билан гох йиғлатиб, гох ўйлантириб, кези келса бир узиб олиб яшайдиган Юлдуз Ибрагимовна ижодида янги кучли портлашни тайёрламоқда. Бунда ижоддан аллақачон ғарбона фикрлари ва фантазиялари билан МДХ давлатлари, хусусан ўша Туркияни хам лол қолдира олган машхур режиссер ва клипмейкер Баходир Йўлдошев билан тандеми кутилмаган бомбани яратади.
Тасаввур қиляпсизми бу икки ижодкорнинг хамкорлик натижасини? Икки олов, икки ижодий телба, икки кучли эмоционал ижодкорни жараёнини кузатиш менга хам жуда қизиқ кечди.
Маълум сабаларга кўра биринчи куни ўзим бўла олмаганим сабабли кўп нарсани кўрмагандим.
26 март кунги иккинчи кун суратга олиш жараёнига келиб, гримеркага кирганимда хоним Ибрагимовна ва Баходир Йўлдошевлар илк кун хақида таассуротлари билан бўлишар экан, Баходир Йўлдошев баъзи видеолавхаларни кўрсатди.
Хайрат ва иккиланишимни яшира олмаганимни кўрган Ибрагимовна:
-Ижоддаги бир хиллик жудаям жонга тегди. Ахир бу ижодку, хайратлантириш, ажаблантириш керак, замон зайли билан ривожланиб томошабинларга сифатли, тенденцияда бўлган имидж ва мавзуларда, хамда турли йўналишларда ижод намуналарини тақдим этиб бориш керак.
Баходир Йўлдошев:
-Ана шу тенденциялардан бири бўлган "Вампирлар" мавзусини қўлладик. Шу пайтгача ким билан ишлаган бўлсам камдан кам санъаткорлардан Юлдуз Усмоновадек энергетика ва рақсни хис қиламан. "А студио" гурухи ва Нюшани ва яна бир икки санъаткорни намуна сифатида келтиришим мумкин.
Стилист-дизайнер Лидия Андрэ
-Умумий образлар хозирча 3та бўлди. Лекин ундан хам кўпроқ эди, менимча улгурилмаса керак. Яна бир қулупнай билан қизиқ лавха бор эди. Улгурсак зўр лавха бўлади.
Суратга олиш жараёни ва лавхалар билан танишиб, туркия шоубизнесини бу клипдан таассуроти қандай бўлишини тасаввур қилдим.
Хоним Ибрагимовна ижодидаги энг кутилмаган, ижодий провкацион, балки жанжалли клип яқин кунлар!
Икки кунлик клип жараёнидан сифатли ва қизиқ суратлар барчаси ва хоним Ибрагимовна ижодга берилиб кетиб модель йигитни уриб юборгани видеоси яқин соатда!!!