
Бу йилги тақдимотни нақ 6 йўналишда ғолибликни поп-джаз-блюз (Уитнидек баллада хам) йўналишида ижод қиладиган ва бирдан ярқ этиб кўтарилган Адель олди. Йил қўшиғи, энг яхши альбом, энг яхши жонли(!) ижро, энг яхши клип, ва энг яхши йил хонандаси номинациялари фақатгина унга насиб этди.
Хайратланарлими? Албатта, хақиқат шу қадар биз учун ноёбки унинг бир ярқ этгани хам ажаблантиради. Хақиқий тақдимот бўлса шундай бўлсин, хаққоний ва адолатли ғолиблар керак бўлса йилига ва керак бўлса хамма номинацияда ғолиб бўлсин.
Номинациялар орасида энг яхши жонли ижроси менга жудаям манзур келди. Тақдимот маросими жонли ижрони қай тарзда тарғиб этишини қаранг. Бу хонандаларга яхшигина туртки бўладику.
Хозирда бизда ягона унинг тарғиботчиси "Марди Майдон" бўлиб турибди холос. Ва албатта бизнинг сайтимиз.
Яна ўтланди..узр, чидолмайманда.))
Маросимга қайтамиз. Мухлислар томонидан асосий номзодлар бу Леди ГаГа, Адель, Крис Браун, Рианна ва "Фу файтерз" гурухи орасида кураш кечди.
Ва 6 номинацияда ғолибликни (ўз қўшиқларини муаллифи) Адель ва "Фу файтерз" гурухи олди. Бу гурух хам 6 номинацияда ғолиб бўлди. Брайн хам мукофотсиз кетмади.
Яқиндагина овоз пайлари касалланган Адель, операцияни бошидан ўтказганди, шунга қарамай овозини тиклаб, мана 6 номинацияда дунё миқёсида ғолиб!
Мана шундай воқеаларни ёрита туриб...сайтимдаги ўзимизнинг аксарият(!) аритстларга кўзим тушиб... булар хам энди артистда дейман. Харқанча ўзбегимники, ўзимизники деганим билан, улар учун ғурурланишни(!) жудаям истайман. Ачиниш ва уялишни эмас.
Хуллас, маросим:
Ўлимдан кейинги тақдирлашдаги Грэмми мукофотини Стив Джобсга хам тақдим этишди, унинг мусиқани тарқатиш , етказишдаги ривожлантиришда катта хисса қўшган
iPod ва iTunes Music Store интернет-магазинлари муаллифи номидан Apple компанияси бош вице-президенти Эдди Кью (Eddy Cue) олди.