Му5 каналини кузатаётган нечанчи одамдан эшитишим...Намунча хамма лойихада машхурлар? Намунча эфирда машхурлар жудаям кўп?
Очиғи, халқнинг юлдузларга бўлган чанқоғи, бу канал таъсирида кўнгил айнишига олиб келаётгандек. Тушунамиз, машхурлар орқали рейтинг кўтариш осон аммо бу қадар эмасда...
Машхурларни умуман қизиғи қолмади, одамларни энсаси қотар даражага олиб келишяпти.
Нахотки янги каналнинг бошқа дозарб мавзулари йўқ? Ахир бу ТВку қанча имкониятлар мажуд! Хеч бўлмаса "Тошкент" канали каби "Сайёр камера" каби кўрсатувлар қилиб бундоқ ДОЛЗАРБ ХАЛҚ ДАРДИЮ муаммолариниям кўрсатийлик.
Майли мусиқий канал бўлсаям мусиқа оламидаги муаммоларни хал қилиш учунам дастурлар қилса бўладию.
Биронта танқидий ва муаммоларни бартараф қилиш йўлидаги сайъи-харакатлар йўқ!
"Имкон-шоу" каби емаган дастурларни ўғирлагандан кўра ана русларнинг Гордонни кўрсатувларидан ўғирлай қолларинг сал бўлсаям янгилик ва нафи бор, мияни чархлаб фикрлашга ундайди. Хаммаёқ масхарабозлик бўлиб кетдику!
"Наво" билан "Му5" канали бири олиб, бири қўйиб зўрма-зўраки бир-биридан ўтаман деб кунига хар бир артистни беш хил кўринишда кўрсатаверса одамни қўшиқниям эшитгиси келмай қоларкан.
Артистлар билан барьер йўқ эди, энди уларни хадеб кўрсатавериб, сирлилигиям қолмай, кўнгилни айнитадиган даражада хар бир кўрсатувдан чиқаравергач хурмат хам уларга сусаяди... Шунга яраша хеч бўлмаса анчадан бери эфир юзини кўрмайтганлар ёки халқ росмана соғинганлар бўлса хам майлийди.
Ўша таниш ва хамма ерда едириб емирилибла кетган бешта артист хаммаёқда хар хил кўринишда.
Очиғи, сайтимда умуман юлдузли лойиха хам қилгим келмай қолди))) Ўзим шу қадар улардан тв орқали чарчадимки))
Ўзи тв кўрмайман,уйдагилар уй юмушларини қилаётганда ва болаларни овутиш учун мусиқий каналга қўйишгани учун, хонадан хонага ўтсам хам, кирсам хам, хар бир машхурни 755 хилда 899та кўрсатувда кўравергач войдод девордим))
Айниқса янги йил куни шулардан қочиб "Ёшлар"га қўйдиму, у ердаги бачканаликнинг энг юқори чўққи кўрсатуви бўлган "Имкон-шоу"сида яна худди шу машхурларни кўриб , канални Евронювсга алиштира қолдим.
"Эътироф"-чи?! Хамма канал "Бизда тўлиқ ва бизда биринчи" деб халқни алдагани қолди! "МУ5" телеканали аввалига "Эътироф" маросимидан эмас, бир кун аввал массовка билан монтаж учун олинган турини қўйиб борди ва натижада халқни кулгусига қолди. Нега артистларни турмаги ўзгариб қоляпти? деган савол хаммаёқда кўпайди.
Тўлиқ тури дея бонг урган бошқа каналлар эса анча нарсаларни қирқиб намойиш қилди ва буни далил исботи сайтимизда эфирга кетмаган видео турлари қўйилгани!
Хуллас, тв каналлари майли, аммо ўртоқ артистлар, сал обру ва хурматингизни билсаларингизчи. Халиги майда сайтчаларда емаган ва бачкана лойихаларида ўзларингни ерга уриб юрганларинг кам эди энди хар бир тв-каналдаги хамма дастурида хам кўринавериб одамни ўзларингдан безиллатяпсизлар.
Умуман қизиқиш сизларга сусайяпти тушуняпсизларми?
Яхшисини ози яхши, пиар ва рекламани кўпи энди кўпде... валааақде бору))
Одамлар артистни хурмат қилмайди, шартта сўрамай суратга тушади, ёки куйлаётганимизда овқатланиб ўтиради деб кейин нолиб юрасизлар.
Камтарроқ бўлинглар илтимос. Клип чиқариб ўзингиз сирлилигингизча қолганингиз нақадар гўзал. Ўша клип қахрамони образингизга ишониб интилиб одамлар қизиқаверади. Хеч бўлмаса икки ойда бир дастурда кўринсаларинг яхшику. Шундоғам кунига 5-7 мартта клипларинг "ёдла мени" бўлиб ётибди. Буёдан гном бўлиб, уёқдан қизил шапкача бўлиб чиқиб келаверсаларингам бўмапти бору.
Каналларниям артистлардан бошқа мавзуси қолмабди. Халқ талаби? Унда халқниям бошқа мавзуси қолмабдида...
|