08:31 Лоласиз Пилигрим Бадалбоевларни "узиб олди" | |
16-сентябрь куни соат 18:00да "Новомосковский"даги хаммага таниш ва машхур "автомойка" олдидаги "Discovery" медиа маркети дўконида Диджей Пилигримнинг янги "One way" ва эски қўшиқларидан таркиб топган терма дисклари тақдимоти содда ва экспресс тарзда ўтди.
Машхурлардан хечким кўринмади. Кутилган Лола хам келмади.... бироқ Пилигрим тақдимотида Лола кўриниб турди. Яъни дўконда катта сурати орқали))
Тақдимотга таклиф қилингану, аммо номаълум сабабларга кўра ташриф буюрмаган ва Пилигримнинг диски устида ишлаган ака-ука Бадалбоевларни (аранжировкачи ва бастакорлар) Пилигрим киноя билан "узиб олди" (видеода кўрасиз) Пилигрим: -"Бу афсонавий инсонларни хечким хечқачон кўрмайди, шунинг учун улар эхтимол ижод билан бўлиб, таклиф қилганимни ва бугун бу ерда бўлишлари кераклигини унутган кўринишади"
Тақдимот қилинаётган янги "One way" диски хақида муаллиф гаприрар экан, ундаги "Тўй ота" қўшиғи хақида тўхталиб, русчада "Той ота" сифатида талаффуз қилингани учун машхур машина бренди эмаслиги (Toyota) ва "Свадебный дедушка" дегани дея русийзабон мухлисларга тушунтирди))
Пилигримнинг айтишича, эски қўшиқларини хам битта дискда чиқаришни сўраган бирқанча талабларга биноан, ўша илк ижодидан бери куйлаган 80дан ошиқ қўшиқлари киритилган терма диски хам сотувга чиққанидан хабардор қилиб кўрсатди.
Янги дисккга номи қўйилган "One way" қўшиғини бонус сифатида дея, биргина колонкага телефонни улаб, телефондан мусиқасини қўйиб микрофонда жонли овозда куйлади.
Тақдимотдан деярли атиги 9-минутлик видеони кўринг ва ўзингиз гувохи бўлинг:
Видео ва суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7618 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |