04:55 Лола : "Дуосиз ухламайман" | |
"Экспрессо” лойихасида бу сафардан бошлаб, хонандаларга саволлар йиғилгач, сайт маъмурияти тарафидан лозим топилган уч савол эгалари, халқдан эксперт сифатида хонанда билан "Экспрессо”ни ўтказишга таклиф этилади. Бу сафарги илк уч халқдан экспертимиз хаваскор журналистлар Дилноза тв ходими, Дурдона Абдуназарова ва Хайрулло Хасановлар бўлишди. Тарона рекордс студиясида "Экспрессо”нинг Лола билан сони ўтказилди. НУРИ - Zdrastvuite Lola! 1.U vas pravda sereznyi bolezn? 2.A
kogda my uvidem vash novyi klip? 3.Vy ne hoteliby spet trio s Shahzodoi i s Raihon
vmeste? Лола:- 1. Ха, мусиқага бўлган жиддий касаллигим мавжуд (кулади). Хаётга хам. Агар бу жиддий ва даволаниши мумкин бўлмаган касаллик бўлса фақат шуни айтишим мумкин. Соғлиққа келсак, худога шукур жиддий муаммоим йўқ. Гап-сўзларни пиар учун қўллаб-қувватлашим мумкин эдию, лекин, иримчироқман, ва соғлиққа боғлиқ интрига ва пиарларни ёқтирмайман. Соппа-соғман ва ўзимни жуда яхши хис қилмоқдаман. 2. "Майли " қўшиғимга клип суратга олиш ишлари жудаям чўзилиб кетди. Бир ой ичида уни томошабинларга тақдим этишга улгурсак керак. 3. (жилмайиб) Бу албатта қизиқ бўлган бўларди, лекин, хозирча режада йўқ. Diyora - Lola sizga savolim: siyniz nechchi yosh qatta o'qiydi? Jovobla uchun oldindan Rahmat:-* Лола:-Икки синглим ва бир укам бор, мен оилада тўнғич фарзандман. Катта синглим 23 ёшда, исми Анора. Уч фарзандни онаси, Кичик синглимни исми Асаль, ёши 13да, мактабда ўқийди. Дилноза Тв ходими:
Тўйингиздан аввал, ўз
фаолиятлари юзасидан Твга қайнонангиз интервьюга келганларида уришиб кетишимга
оз қолганди, сабаби характерлари жудаям оғир экан. 5 йил қандай чидаб
яшадингиз? Лола:-Бу провокациями? (кулади). Менимча хар бир қиз, бошқа бир оилага, мухитга тушганидан кейин, у ерда қандай идеал мухит бўлмасин, тилло қайнона бўлмасин, барибир унга осон кечмайди. Биз қизларнинг тақдири шу, янги хаётга мослашишга тўғри келади. Ха, осон бўлмаган, ўзига яраша қийинчиликлари бўлган, балки шунинг учун хам хаётимда хамма нарсани мутлақ ўзгартиришга қарор қилдим. Ва бу қарорга келишимга йиллар керак бўлган. Дилноза Тв ходими: Санъатга қайтганингизда кейин "Қийналар қалбим” клипидан ўша мухитдан озод бўлганликни намоёнладингиз деб тушундим, чунки ўша қайнонангиз билан кўришганимдаги салбий асорат қолиб кетган менда. Хафа бўлмангу, ўлсам хам уларга келин бўлмасдим. Лола: (кулади) Энди хар ким ўзича тушунади, бу хам яхши бир тарафдан. Шундай тушунганингиз хам яхшидир. sssss - Lola man Rayhoni 2 kuni kansertiga tuwdim o'yinchi qiz rayhonni oyog'i bilan boshiga tepordi Nilufar Usmonova bilan Yodgor Nosirov Rayhonni ustidan bir biriga qarab rosa qotishdi agar sizam shu narsani ko'rganizda kularmidiz ? agar sizam Rayhondaka wunaqa holga tuwseyiz nima qilardiz? sizi masalan konsertizda bitta qiz boshizga teporsa siz u qizi nima qilardiz? faqat to'risini etin!!!! Лола:-Вой Худойим. (бироз саросимада қолади) бу катта ахмоқлик бўлса керак. Куладиган
нарсани ўзи йўқ. Ёдгор ва Нилуфарга келсак, уларни кулганига ишонолмайман, бу
жуда ноўрин вазият. Артист анча вақт тайёрланади, Худо кўрсатмасин бундай вазиятлардан. Нилуфар хам артист ва хонанда, у хам яккахон
концерт берганида хар қандай вазият бўлиши мумкинлигини билиши керак. Хаяжондан
микрофон тушиб кетиши мумкин, йиқилиши мумкин, масалан мен кўп маротаба сахнада
йиқилганман ва томошабинлар мени қўллаб
қувватлашган. Бу менга ўзимни тутиб олиб , сахнада ишлашни давомлаб рухан тушкунликка
тушмасликка ёрдам берган. Шу куни агар уларнинг ўрнида бўлганимда, қўшиқ мунгли
бўлса , хеч нарсани сезмаганликка олардим, агар қувноқ қўшиқ бўлса қайтангига
қўллаб-қувватлардим. Хаммамиз артистмиз ва бу холатда хар биримиз тушиб қолишимиз мумкин. Нилуфар қандай инсонлигини биламан ва уни кулганига ишонмайман, у бундай йўл тутади деб ўйламайман. Райхонни ўрнида бўлганимда хам хеч нарсани сезмагандек давомлайверардим, ва албатта жавобан раққосани урмасдим (кулгу). FC_PAXTAKOR Salom
Lola. 1. Sevinch filmidan keyin ijro etgan rollaringiz yaxshi chiqmagandek. O'ziz qanday fikrdasiz? 2. Farzandlaringizni kelajakda qanday sohada tasavvur qilasiz? Javob uchun oldindan rahmatg. Ijodizga omad. Лола:-1. Ўша пайтлардаги мухаббат хақидаги, айнан шу жанрда ёшларбоп бўлган "Севинч” илк фильмлардан хисобланади. Ўша пайт бундай фильмлар йўқ эди. "Севинч” менинг севимли фильмим ва менинг ижроимдаги энг аъло ролим ва севимли режиссерим Аюб Шахобиддинов. Бундай фильмлар бўлмагандек. Бошқа ролларим умуман бошқа пландаги роллар ва уларни таққослаш нотўғри. "Севинч” мелодрамма, "Келгинди куёв” хажвий комедия, бошқа образ ва жанрлар. "Севинч” менинг севимли фильмим ва қалбимда умрбод шундай қолиши тарафлама сиз хақсиз. 2. Фарзандалимга хатткои тарбияда хам ниманидир мажбурлашдан йироқман. Уларга шахсдек муносабатда бўламан. Чунки шахс бўлиб туғилишади, уларнинг ўз фикри характери мавжуд. Уларнинг ёши кичик бўлса хам, фикрига қулоқ тутишга харакат қиламан. Шахсан бизни онамиз шундай тарбиялаган. Хар биримизни индивидуал сифатида тарбиялаган, балки шунинг учун хар биримиз индивидуал тарзда катта бўлдик. Келажакда фарзандларим қандай йўл тутмасин, уларни қўллаб-қувватлайман, бахоли қудрат ёрдам бераман. Менимча уларни шундай тарбиялай оламанки, улар тўғри йўлни танлай оладилар. Орзу хақида айтсак, қизим медицина ходими бўлишини истайман, чунки ўзим шифокор бўлиш нияти болаликдан орзуим бўлганлиги сир эмас. Менимча бу жуда керакли ва жуда аёлбоп касб. Moliya university - Савол: 1. Тамилани ижодига бахо беринг. 2. Кайси таомни миркиб тайерлайсиз? Лола:-1. Кимгадир қандайдир бахо беришга хаққим бор деб ўйламайман. Чунки мен мусиқий танқидчи эмасман, мен хам хонандаман. Қўшиқларини эшитдим, шу Таронада ёзади қўшиқларини, хар бир махсулотни ўз харидори бўлгани каби, нима бўлса хам хар бир ижрочини ўз тингловчиси бўлади. Юлдуз порладими, демак у кимгадир керак, қўшиқлар куйлаб, клиплар тақдим этишни давомлаяптими, демак, бу кимгадир керак. Мен унга фақат омад тилай оламан. 2-Мусиқадан кейинги энг севимли машғулотим бу таом тайёрлаш. Ошхона менинг энг севимли хонам. Уйда овқатни доим ўзим тайёрлайман, ишдан хориб келган пайтимда хам ўзим тайёрлайман. Хамма нарсани тайёрлай оламан, тайёрлаганда хам мухаббат билан тайёрлайман. Хайрулло Хасанов: Паловни хамми? Лола:-Ва палов хам (кулади). nodir789 BOLALARINGIZGA ALLA ETGANMISIZ ? JAVOBLAR UCHUN OLDINDAN RAHMAT
!!! Лола:- Албатта! Хар куни. Менга болаликда онам куйлаган қўшиқларни куйлаб бераман. Ўша собиқ иттифоқдаги мультфильмлардан. Уйқудан аввал албатта уларга эртак айтиб бераман, яна хар бирини ўз севган эртаги бор, кейин эса қўшиқлар, буларсиз ухлай олишмайди, хар кунги ухлаш олдидан қоида. Болаларга эртак айтиш керак, бу уларнинг ички дунёсига қўшаётган хиссамиз бўлади, йиллар ўтиб уни ўзимизга қайтариб оламиз. Уйқудан аввал қўшиқ албатта керак, ўз онасини овозиданда ёқимлироқ овоз борми фарзандларга? Dimon_D - Salom Lola. Mani bilishimcha siz musiqa sohasi bo`yicha o`qimagansiz (agar adashkan bo`sam uzr).Kelajakda shu soha bo`yicha bironta oliygohda o`qib bimlarizi mustahkamlash niyatiz bormi? javoblar uchun oldindan rahmat. Лола:- Фортепиано билан уйда шуғулланганиб, мусиқий мактабда имтихонни топширганман. Жамоладдин - Нима учун Лола Англияда укиди ва унга бунинг ёрдами кандай булди хозирги кунда? Лола:-Бошқа мамлакатда фақат ўқиш учун эмас, шунчаки сайёх сифатида бўлиб қайтган инсонни хам хаётида муносиб из қолдиради. Бекорга сайёхлик одамни ривожлантиради дейишмайди. Лондондаги тахсил олганим хаётимдаги мухим бўлим бўлган. Биринчидан Лондондаги таълим энг кучли таълимлар сирасига киради. У ерда ўқиб маълумот олдим. Бошқача хаёт, бошқа удумлар ва бошқача одамларни кўрдим. Бу албатта фақат ижобий тарзда кучли таъсир кўрсатади. Дилноза Тв ходими: Бир неча йил аввал Россиянинг РуТв, МузТв ва МТВларида клипларингизни кўрардим. Нима учун у ердаги ижодни тўхтатдингиз? Лола: -Москвадаги институтга кирдим ва тахсил ола бошладим. У ерда хам ижодни давомладим. Альбом чиқди, бир продюсерлик компанияси билан шартнома хам туздик, шунчаки хамма ўзига яқин бўлган ва қулай нарсани танлайди. Менга эса у ерда қулай бўлмади. Доим уйга, Ватанимга қайтгим келаверарди. Россиянинг каналларидаги ротациянинг даражаси хам мени тўхтатиб қола олмади. Россияда танилиш қийинроқ, яхши қўшиқ , клип ва хомий камлик қилади. Аввало иқтидорли бўлиш керак ва ўзликка эга бўлиш керак. Хуллас уйга қайтишни лозим топдим ва менинг ўрним шу ердалигини англам етдим. Хайрулло Хасанов: Давом эттириш ниятингиз борми? Лола: -Йўқ. Хозир хам шундай таклиф бўлса рози бўлмасдим, чунки менинг хаётим шу ерда. Дилноза Тв ходими: Шахзода хозиргача яхши қўшиқ куйлаб келяпти, "Бахор” қўшиғини эшитдиму...шахсан мени "қулоғимни кесди”, умуман ёқмади... Лола: Балки бу шахсий фикрларга боғлиқ нарсалар бўлса керак. Кимга ёқади, кимга эса йўқ. Мени фикримни сўрамоқчи бўлсангиз, шахсан мен санъатимиз ардоғидаги қўшиқни қайта куйлашга жазм қила олмаган бўлардим. Бу қўшиқ-тарих. Бу даражадаги қўшиқни куйлаш учун, бунга тайёр бўлиш керак. Танқиддан қўрққаним учун эмас, шунчаки бундай қўшиқларни куйлаш учун тайёр бўлиш керак деб хисоблаганим учун жазм қила олмаган бўлардим. Вокал махоратимиз, тажрибамиз ва умуман биз хали тайёрмасмиз бундай қўшиқларни қайта куйлашга. Мен учун бу қўшиқ рости хам Республикамиз қадрияти ва катта тарихи хисобланади. Бундай қўшиқни куйлаш учун катта жасорат керак бўлади. Бу нарсани қилганга яраша яхши қилиш керак. Шахзода қандай қилганига бахо бера олмайман, чунки...тўғрисини айтсам бошидан охиригача хали тингламадим. Шунинг учун менга қийинроқ бахо бериш, лекин ўзим учун ўз фикримни билдирдим. Римейк қилиш, қайта куйлаш хамиша қийин, яна бундай халқона қўшиқларни жудаям қийин. Буям бир жасоратни талаб қилади. Дилноза Тв ходими: Бугунги кунгача эришган ютуқларингизга барибир ўзингиз эришмагансиз, тайёр келган сизга хаммаси... Лола: Вой...Ажойибсиз эй.. Ажойиб саволлар берасиз.(хандон отиб кулади) Дилноза Тв ходими: Тўғрисида, хаммасига тайёр эришгансиз, ўзингизга алам қилмайдими? Ўзим эришганман деган нарсангиз йўқ. Лола: -Яна бир хато фикр. Мен
куйлашни бошлаганимда Тарона студияси ва Тарона рекордс компанияси бўлмаган. Хаммаси мендан бошланган, яъни
мусиқа билан шуғулланишни бошлаб,
фортепианога қатнаб, ўз хуқуқимни талаб қила бошлаганимдан кейин бўлди. Мусиқа билан шуғулланишимга отам қарши
бўлганди, аслида бу карьерамни бошлашимда катта тўсиқ бўлган. Отам қатъий қарши
бўлган. Хонанда бўлиш учун жуда кўп машқ қилиб харакат қилганман. Мансур
Тошматов, Маъмура Қурбонова ва Руслан Шариповлардан
дарс олганман. Отамдан яшириб қўшиқлар ёзганмиз, Руслан Шарипов билан илк альбомим ёзилган. Радиоларга бориб қўшиқларимни қўйишни илтимос қилганман, отам эшитиб, мен нимага қодир эканлигимни билишини ва менга ишонишини истардим. Бир куни гўёки шунчаки радиони қўйгандек бўлдим ва отам қўшиғимни эшитиб қолди. Таниш овозми деб сўрадилар. Мени овозим дедим. Қўшиқни тинглаб мен билан олишиш бефойда эканлигини тушуниб етган ва қўллаб-қувватлашни лозим топди. Менга хам осон бўлмаган аслида. Бугунги кундаги мавқеим устида жуда кўп ишладим, осмондан машхурлик бошимга тушгани йўқку. Илк концертимни тақдим этиб машхур бўлгунимча 10 йил куйлаганман. 10 ёшимдан куйлаган бўлсам, 19 ёшимда илк концертимни бердим. 9 йил шунга эришиш учун курашганман. Бу вақт оралиғида ишладим, вокалдан дарс олдим, қўшиқлар чиқардим, улар эса машхур бўлмади, хеч ким эшитмасди. Майли, Лола деган номим борлигини билбириб тургандирман, лекин у пайт машхур бўлмаганман. Бошқа тарафдан қайсидир хомий амакиларга куним қолганидан ўз отам ёрдам бергани яхшироқ. Хайрулло Хасанов: шу кунгача кўпчилик хонандаларни ижодида биргина бўлса хам ўғирланган қўшиқ топса бўлади, Сизда эса кўп изладим топа олмадим. Бордир балки? Лола: (хазиломуз) Аха, хозир сизга хаммасини айтаманда, тополмабсизку нима қиламан ўзимни фош қилиб? (кулади). Жиддий айтадиган бўлсам, плагиатни умуман хушламайман! Шунингдек кимларнидир қўшиғини қайта куйлашни хам ёқтирмайман. Бу мен учун мухим ва балки принципдир. Гохида бастакорлар таклиф этган мусиқасини тинглаб туриб, нимагадир ўхшашини сезаману, балки ёқса куйларман, лекин ниманидир эслатмоқда деб ўйлайвераман. Яна ўша гап 7 нота, ва балки нимагадир ўхшаб кетар. Лекин тайёр қўшиқни қайта куйлашни исташигим бўлмаган. Preity Здравствуйте
Лола. Есть ли у вас подруги или друзья из шоу-бизнеса.С кем дружите? Желаю здаровье вам и вашим близким.Я очень рада что вы снова с нами. Лола:-Жудаям кам. Шоу-бизнес асосан мен учун хобби бўлган ва у ерда ўз ишимни қилиб, ўзим яшаётган катта хаётимга қайтавераман. Дўстларим, оилам ва хоказо. Яхши танишлар, хамкасблар бор албатта, лекин хақиқий дўстларим шоу-бизнесда йўқ.. Mandarin- Shaxzoda bilan munosabatlaringiz shunchaki yuzakiga
o'xshidi. Лола:-Шахзода билан хеч қачон урушмаганмиз, шуни айта оламан. Хеч қачон жанжал, келишмовчиликлар бўлмаган. Шунчаки оғир муносабатлар бўлган деса бўлади. Бугунги кунга келиб эса, вақт ўтаяпти, ёшга ёш қўшилган сари донороқ бўламиз. Балки хаётдаги тажрибаларимиз натижасида қандайдир хулосалар қила бошлаймиз. Менга келсак, хар биримиз кечиришни ўрганишимиз ва яхшироқ инсон бўлишимиз керак. Мен мана шу тушунчаларга амал қилишга харакат қиламан, хаётда қалбимда хеч қандай хафаликни қолдирмай, кечиримли бўлишни ўрганиб бораман. Чунки бу яшашга жудаям халал беради, ва мана шу ичимиздаги хафаликлар аслида соғлиғимизга путур етишига сабабчи бўлади. Шунинг учун барча хафаликларни унутиб кечиришга харакат қиламан. Дилноза Тв ходими: Шахзода билан ярашишга ким биринчи қадам қўйди? Лола:-Биласизми...бу ерда ким биринчи қадам қўйди деб бўлмайди, бу шунчаки хаёт. Ўз-ўзидан вазият тақозо этган нарсалар. Хаёт ўзи кўп нарсаларга нуқта қўйиб, ўз ўрнига тушиб кетди. Менинг хаётимда ота-онам менинг энг азиз инсонларим, шунинг учун хар бир вазиятда уларни тушунишга харакат қиламан. Отамга келсак, бу унинг шахсий иши, нима бўлса хам уни доим қўллаб-қувватлайман, уни жуда яхши кўраман ва хурмат қиламан. Унинг қарори ва танловини хам доим қўллаб-қувватлайман. Jahongir_DENTA - Salom man yon qo'shnizman agar sumale qise chaqirse chiqasmi (behazil)? Лола:- Қўшниларимни танийман, албатта чиқаман . Фақат сумалак эмас, бошқа тадбирларни биргаликда ўтказамиз. Масалан, янги йилда қўшнилар билан пул йиғиб подъездда байрам қиламиз. Оилавий чиқиб байрам қиламиз. Сумалакни болаликдан жуда яхши кўраман, албатта чиқаман, чақиринг. m@din@ - sizga uzingizni ijodingizda qaysi qushigiz uzizga yoqmiydi Лола:-Бор шундай қўшиқ (кулади). Умуман ундай қўшиқлар кўп бўлади, аввалига ёзасизда, кейин тинглаб, Бу қўшиқни қандай қилиб куйладим ўзи?” деб қоласиз. Бундай қўшиқлардан "Туғулган кун”. Эксперт журналистлар бирдек ажабланишади. Дурдона Абдуназарова:- "Дыня” қўшиғини намуна сифатида келтирасиз деб ўйлагандим. Лола:-"Дыня” хеч қайси альбомимга кирмаган, бу тажриба қўшиқ, уни москвада бир тадбирга ёзгандик. У қандай тарқаб кетганини билмаймиз хам, чунки ротация хам қилинмаган. "Туғулган кун”га келсак, гап қўшиқни мавзуси эмас, ёқмагани кўпроқ ижрода бўлса керак. Dj.SheRiK- Savolim: Yoringizning avval turmushi bo'lganligini bilib turib turmushga chiqishga rozi bo'lganmisiz yoki boshqa sabablar ham bormi ? Дилноза Тв ходими (саволга қўшимча қилади): 20 яшар бўлгансиз тўғрими? Ажралгандан кўра, уйланмаган йигитга турмушга чиққингиз келмаганми? Лола:- (образга кириб, хазил қилади) Ха, шунчаки ажралганларни яхши кўраманда
(кулгу кўтарилади). Жиддий айтсам, албатта хаёт биз истагандек кечмайди. Хеч
қачон "Хеч қачон дема” деган ибора бор, лекин, айни дамда аниқ қилиб, хеч
қачон кимнидир оиласини бузишни, балқи қўполроқдир, аммо жазман бўлишни хам
ўзимга эп кўрмайман! Мана шундай принцып эгасиман, хаётимда
бўлиб ўтган воқеалар ва хаёт тажрибалари
шундай из қолдирганки, юқоридаги нарсаларни содир эта олмайман. Бу мухимроқ!
Турмуш ўртоғим ажралиб бўлган озод эркак эди, севиб қолди ва яна уйланди,
нимаси ёмон? Бугунги кунда қанча оилалар
яшаб кетмаяпти, деярли хар иккинчи йигит ажрашган. Хар хил вазиятлар бор,
характерлар тушмаслиги ва хоказолар
натижасида одамлар ярим йилча хам бирга яшашмаяпти. Бу албатта фожеа, лекин бу
хаёт, хеч нарса қилиб бўлмайди. Бошқа тарафдан яшагинг келмаётган одам билан одамлар ажрашди деган ном қилмасин дейиши учун
ўзингни зўрлаб, бир умр қийналиб яшаш шартми? Нима учун хаётни янгитдан бошлаб
бўлмаслиги керак? Одамни ажралганлигида ёмон нарсани кўрмаяпман. Турмуш ўртоғим
мени 2 йил давомида қалбимни эгаллашга харакат қилган ва менда хам у каби туйғулар уйғониши учун қўлидан келган хамма нарсани қилган. Албатта
мен учун бошида ғалати бўлган, ажрашганку, мен эса хали ёш қиз бўлсам деб.
Турмуш қуришимиздан аввал турли тўсиқлар жуда кўп бўлган. Менинг виждоним пок эканлиги мен
учун мухим. oybek -O'zbek adabiyotidan faqat o'qigan asarlarizni sanab o'ting? oldindan javoblar uchun raxmat... Лола: -Лайли ва Мажнун, Фарход ва Ширин. Нафақат ўқиганман, балки, спектакльда Шириннинг ролини ижро қилганман. HURSHID-SOVOL. 1.MUNISA RIZAYEVA SIZGA RAQOBATDOSH
BO`LOLIDIMI NIMA DIP O`YLIS.? 2.YO`NALISHIZI O`ZGARTIRGANSIZ OLDINGI
YO`NALISHGA QAYTASMI? 3.O`ZIZDAN TASHQARI 5TA KUCHLI (YOSHLA ORASIDIGI) AYOL
HONANDALANI REYTINGINI TUZIB
BERIN Лола: -Биз умуман бошқа бошқа инсонлармиз Дилноза Тв ходими: Моддий тарафлама ўхшашлик бор, масалан Сиз, Нилуфар ва Мунисалар хомийга тобе бўлмаган хонандасизлар. Лола:-Муниса Ризаева билан хеч қандай ўхшашлик тарафларимиз йўқ, моддий тарафлама хам. Бошқа-бошқа дунёқарашларга эгамиз. Ижодда хам. Мени Муниса Ризаева билан таққослаш хақидаги саволни биринчи маротаба эшитаётганим йўқ, ва бу саволда маъно хам йўқ ва мантиқсиз деб хисоблайман. Албатта уни ўзимни рақобатчим деб хисобламайман, ва қачондир шундай деб ўйлашимга хам шубхам бор. Мунисанинг ўз йўли бор, ва мен унга омад тилайман. Risolat Assalomu aleykum! Sevimli ijodkorim Lolaga savollar: Agar sizga hayotingizdagi izga yoqimiz bo'lgan vaqtni o'chirish imkoniyati berilganda undan foydalanarmidingiz? javoblar uchun rahmat! Sayyodga ham rahmat! Лола:- Хеч қайсини ўчирмасдим . Бахтга эришиш учун яралган эканмиз, унга бўлган йўлда хатоликлар қиламиз, ва шу хатоларсиз у бахтга эриша олмаймиз. Чунки шу хатоларсиз ўз устимизда ишлай олмаймиз, ўқий олмаймиз ва хаётдан дарс ололмаймиз. Шунинг учун хатолар қилишимиз, нималардандир кези келса куйиб қолишимиз хам керак. Яшаяпмизки хатоликка йўл қўямиз, хатосиз шунчаки мавжуддек ўтамиз. Хамма хатоларимни дарсдек қабул қиламан ва улардан хулоса қилиб, келажакда нимадандир донороқ бўлишга ва мана шу бахтга яқинлашишга харакат қиламан. Хаётимиздаги хар бир вазият мухим, занжирдек вазиятдан вазиятга чамбарчас боғлиқ, ва аксарият холларда икки йўл олдида қолиб танлашимизга тўғри келади. Мана шу танлаш учун хам вазият бўлади. Хар бир вазиятни қадрлаб, кераклигича қабул қилиб ўзига яраша хулосалар қилиш керак. Gogowa (10-Мар-2012
23:27) Assalomu aleykum . Eng
yaxwi ko`rgan saytiz? Jovoblar un raxmat Лола:-Тўғрисини айтсам, одноклассники, фейсбук деган сайтларни унчалик хушламайман, вахоланки замон билан хамнафас бўлиш учун твиттер ва фейсбукда рўйхатдан ўтганман, лекин мунтазам фойдаланишга вақтим йўқ. Ташвишларим етарли, оилавий инсонман харқалай. Интернетда вақтимни кетказгандан кўра, фарзандларимга эртак айтиб берганим афзалроқ. Одноклассникида
эса йўқман, у ерда фақат фанклубим очган
сахифа мавжуд. Хозирда интернет орқали хаттоки китоболарни хам
топса бўладиган имкониятлар мавжуд. Шунингдек
хаммамиз севган sayyod.com сайтини кузатаман,
ўйлайманки, бугунги кунда пойтахтимиздаги
санъат, шоу-бизнес ва ижодга қизиққан хар бир одамни куни sayyod.com
сайтини кузатишсиз ўтмаса керак. MERCANA - Asta klipingizdagi xatti-harakatingiz(mashinani pachoqlash,benzin qo'yish) yosh bolalar tarbiyasiga salbiy ta'siri qanchalik inobatga olingan? Лола:-Биласизми одамлар хамиша ўз фикрига эга бўлиши керак. Хаётда шундоқ хам кўп салбий намуналар мавжуд, инсон ўзи унга хаётдан нима кераклигини танлаши керак. Хар бир инсон ўз йўлини ўзи танлайди. Бу клип инсонларни қандайдир бир агрессияга ундайди деб ўйламайман, бу оддий ижодий ўхшатма холос ва у ерда хеч қандай тарғибот йўқ. Шунчаки ёшларбоп клип, ва бугунги кунда шундоқ хам салбий тарғибот намунасига , масалан салбий фильмлар кўп, уларга эътибор бергандан кўра, шу ижодий клипни кузатган яхшимасми. vasilaxon - farzandlaringiz o'zebk tilini bilishadimi, chunki siz ko'pincha rus tilida gaplasharkansiz farzandlariz bilan. Лола:-Фарзандларим ўзбекча билишади, ва бу мен ва турмуш ўртоғимга мухим. Энагалар русийзабонроқ бўлса улардан фарзандларим билан ўзбекча гаплашишларини илтимос қиламан, чунки бу уларнинг она тили. Келажакда тилдан уларда муаммо бўлишини истамайман, бу нотўғри бўлган бўларди. Чунки хамма ўз она тилини билиши керак. Дилноза Тв ходими: Райхон 10 йилдан бери концерт бераётган бўлса ўзбекча билмайди, мен сизларни севаман каби гапларни хам бузиб гапиради. Бу шармандаку. Сиз ўзбексиз, харакат қилинг ўзбекча гапиришга илтимос. Ёки харакат қилиш керакку ўрганишга. Лола:-Ўзбекча
гапиришга харакат қиламан, хаммасини тушунаман
ва концертда хам гапираман. Русийзабон оилада
катта бўлганман, русча мактабга борганман тушуняпсизми? Шунинг учун ўзига хос ўзбек
тилида маълум тўсиқни сезаман. Турмушга чиқаётган пайти умуман ўзбекча гапирмасдим,
рости, келинлик уйимда фақат ўзбекча гаплашилган. Хозир бемалол ўзбекча сухбат қура
оламан, кўряпсизми ўсиш бор, хозирги ўзбекча гаплашишимни мен 5 йил аввал орзу хам
қила олмасдим. Ўзбекчани қанчалик ёмон билиш эмас, шу вақтгача қанчалик ўсиш, бу
учун нималар қилганлик мухимроқ. Ўзим рус мактабига борганимдан шундай муаммо бўлган,
лекин фарзандларимда бундай муаммо бўлмаслигини хозирданоқ
олдини оляпман. Ўзим хам ўзбек тилини ўзлаштиришни ривожлантирмоқдаман. зарина-сизга 3-4 йил олдин домашнее видео килиб
сизни кушикларизни куйлаб, улага узим клип суратга олиб сизга бергандим, Шу видеолани
курдизми, Агар курган бусез улар сизга йокдими Лола:- Ха, эслайман. Жудаям ёқди. (жилмайиб) мен умуман мухлисларнинг хар қандай намоёнланишини яхши кўраман. дилноза-лола йилнинг энг яхши аёл кушикчиси булишга хали эрта эмасми ижодга кайтганизга хеч канча бумади манимча бу номга райхон лойик эди а лаббай? Лола:-Бу саволни берган инсонни шахсий фикри албатта. Хамма ўз фикрига эга. Эрта ёки кеч деб хисобламайман, хамма нарсани ўз вақти бор менимча. Shohida-Lolaga savolim jurnalistlar haqida, 1.nega sayodni kopchilik yomon koradiyu lekin intervu berishadi, 2.nega yomon korip uni fanklubiyam bor i bunaqa artislade mashxur? 3.sizam faqat sayodga vidyoga tushberib intervu bergansizu boshqa jurnalustla bilan yoq. 4.nega boshqa jurnalistlani yahshi tanimimz yo ozi yoqmi? Лола: (кулади) Ижодни қайта давомлагач, умуман хеч кимга интервью бериш ниятим бўлмаган. Биринчилардан бўлиб Sayyodга интервью бердим.Бошқаларга хам интервью бераман, газета, журналларга ва хоказо. Лекин интернетга келсак, фақат Sayyodга. Чунки, бугунги кундаги демократик, хаққоний ва зиёли сайт деб хисоблайман. Интервьюдаги сўзларни ўзгартирмасликка ва ўзини фойдасига маълумот қўймаслигига ишонч бор. Яъни артистнинг хам манфаати инобатга олинади, бу эса менга мухим. Масалан, бир хил сайтлар атайин омадсиз суратларни қўйишади, "Мана кўриб қўйинглар, аслида у қанақа” дегандек. Вахоланки хаммамиз одаммизку, хаммада омадсиз суратлар бўлади, лекин унга урғу бериш бошқа манфаатни кўзлаганликдан далолат. .. Sayyod артистларга бу тариқа қабихлик қиладиган журналистлардан эмас. Бошқа тарафларига эса сўз эркинлиги ва демократия деб жавоб берса бўлади. Nigi - 2. Na ceremonii v oblasti muziki i t.d. Vi bili
neotrazimi,prosoto KRASAVICA, gde vi takoe plat'e kupili? Spasibo bol'shoe chto Vi est', ya vas
obojayu!! Лола:-Рахмат каттакон. Бу либос буюртмага асосан мен учун тикилган. bekzod_life - жонли этмасдан халкни пулини олишга кандай виждонлари йул куяди кушикчилани (этиши билмаган хаммага талукли) ? сизи хурмат киламан сизга ёкмаган фикрлар этган бусам узур. Лола:-Мен биринчи йил концерт бераётганим йўқ ва халқни пулини шунчаки олаяпти деган фикрдагилар кейинги сафар концертимга келмаган бўларди. Лекин одамлар келяпти, демак, уларга ёқяпти. Хамиша танлаш хуқуқи мавжуд. Олдинги йил менда ё мураккаб ритмдан иборат махсус хореография билан динамик шоу қилиш ё жонли равишда концерт бериш танлови бўлди. Бу йилги концертда жонли мусиқа бўлиши хақида ваъда бердим. Лекин шунда хам, барибир норозилар топилиши аниқ: "Ха, чиқиб амаллаб куйлади, рақсгаям тушмади, халққи пулини шилиб олди” дейишади. Ниманидир танқид қилиб, нимагадир ёпишадиган одамлар албатта топилади. Дилноза Тв ходими: Сахнага чиқишдан аввал хаммада кучли хаяжон бўлади, бирдан танангизни турли жойлари оғриб қолиши хам мумкин, бошимдан ўтган. Кўпчилик хаяжон босиш учун тинчлантирувчи воситалар ичади, вахоланки ўша "Валерианка” хам ёрдам бермайди. Сиз нималардан фойдаланасиз? Лола:-Тўғри, 10 йил кетма-кет сахнага чиқаётган санъаткор хам хаяжонланади. Бу ўз иши ва томошабинларига бўлган маъсулиятни намоёнланиши. Хамиша ўзимни рухан созлашга харакат қиламан, лекин хеч қачон ундай воситаларни қабул қилмаганман ва "валерианка”дан хам қўрқаман. Бирдан жудаям тинчланиб қолсамчи?(кулади). Жудаям хаяжонланганим билан бу фақат сахнага чиққунча. Сахнага чиқишим билан хаяжоним йўқолиб, ундан аввалги хаяжоним унутилади. Khayrudinova 1)Лола как вы думаете- Умная девушка - опасность ? ... Или: Умная девушка - счастье ? Лола:- Умная девушка-редкость! LOVE & GLAMOUR - Lola - Imidjingizda ham, clip, concertlaringizda ham
Britney Spears va Christina Aguilerani "ko'ryapmiz"! Aytingchi, sizni
san'atdagi darajangizda taqlid
ortiqchamasmikin? Лола:-(ажабланиб) Мен бўлсам, хамиша Бритни Спирсга мутлақ ўхшамас имидждаман деб ўйлардим. Таққослашга келсак, Бритнига Нюша кўпроқ тўғри келарди, қандайдир умумийлик бор. Менда эса мусиқа хам умуман бошқа, образларим хам. Балки концертларимдаги хатти-харакатларимни ўхшатишганмикан? Ё концерт форматимикан, лекин мени қўшиқларимда хамиша жонли чолғу асбоблари товушларидан фойдаланилади, гитара деймизми, ўрта темпдаги мусиқа, хуллас умуман катта фарқ, ва Бритни билан ўхшаш тарафим умуман йўқ. Farrux-Hozirgi chiqib kelayotgan
yosh xonandalarning qaysi birini ijodini tinglaysiz yoki
kuzatasiz??? Лола: -Хамма ёш хонандаларни кузатиб бораман. Уларга фақат омад тилаб қўллаб-қувватлайман, чунки бу қандай қийин эканлигини биламан. Ёш артистларни аксарияти қўллаб-қувватлашга мухтож, катта сахнага чиқиб ўз мавқеига эришиш осонмас. Мен ижодни бошлаганимда ёш қизалоқ эдим, бир воқеа ёдимда, Отабек Мадрахимов устимдан кулганди. Онам ундан нима учун кулганини сўраганларида, "Бу қиз эстрадамизда нима қилаётгани менга кулгулик” деганди. Мендан қандай хонанда чиқишига ишонмаган, ва кулгулик туюлган, худди "уйингда ўтириб, дарсингни қилиб, мактабга бормайсанми ундан кўра қизалоқ?” дегандек. Лекин, кўриб турганингиздек хамма нарса ўзгаради, хаёт ўзгарувчан ва хар ким ўз лойиқ ўрнини эгаллайди. Бунинг учун албатта катта мехнат керак. Шунинг учун ёшларни хамиша қўллаб-қувватлайман, хар доим хам хаммаси бирдан бошланмайди. Бугун бўлмаса ўз устида ишласа, балки эртага ўхшаб қолар Хайрулло-Куйидаги адашларингизни танийсизми, улар кайси сохада фаолият юритишади: ЛОЛА Элтоева ЛОЛА Зуннунова ЛОЛА Ахмедова ЗиЛОЛА Мусаева ЛОЛА Йулдошева. Лола:- Лола Элтоева ажойиб актриса, Лола Зуннунова хам ажойиб
иқтидорли
ижодкор бўлса керак (кулади), Лола Ахмедова хонанда, ЗиЛОЛА Мусаева эса албатта жуда
қийин савол (кулади). Албатта
Зилола ва Лола бу бошқа бошқа
исмлар. BAHOR-SALOM.SAVOLIM. shahzodani 7kunli kansertiga tushasmi,nechinchi kuniga tushasiz? Лола:-Албатта бораман, лекин қайси кунига эканлигини хозирча билмайман, чунки таклифномалар хали тайёрмас. HILOLKA - Фол ёки кўз тегишига, ирим - сиримларга ишонасизми? Жавоб учун олдиндан рахмат. Лола:-Иримларга
ишонаману, лекин халиги қора
мушук ўтса тўхтаб ниманидир кутиб ўтирадиган даражада эмас(кулади) Хаммасига аввало
Аллохнинг иродаси. Кейин эса инсонни ички аураси кучли бўлиши керак. Кўзмунчоқ хам тақмайман, кўзмунчоғимиз хам аслида шу аурамиз. Аллохга ишонсак бўлгани, у химоялайди. Худога қалбда ишонч етарли. Биздан йироқ кетгувчи турли нохушликларга аурани ўзимиз ясаймиз, кимгадир салбий нарсаларни раво кўрса албатта ўзига қайтади. Кўз тегишига ишонаман албатта, фарзандларим билан масалан бир жойга борсак, уларни эркалатиб мақташадида, уйга келсам инжиқлик қила бошлашади, шунда уларни уч маротаба "Бисмиллохи рахмонир рахим” деб ювинтириб, албатта дуо ўқиб қўяман. Шунчаки ўзимни хотиржам сезиш учун. Лекин аниқ кимгадир бориб ўқитиб, ўқиттириб юрмайман ўзимни хам. Ўзим учун хам, уйқудан аввал дуоларни ўқиб ётаман. Умуман дуолар инсонни рухан тинчлантиради, қалбини хотиржам қилади. Масалан югур-югур билан ёдимдан кўтарилса, қизим "Она, Худога илтижо қилиш ёддан чиқди!” деб эслатади. Ва албатта уйқудан аввал шу илтижони бошласак, энди бола-да, ўзига керагини сўрайди "Онам қўғирчоқ олиб берсин, укам мени урмасин” (кулгу кўтарилади). Хуллас ва хоказо. Лекин бу нарсалар умуман жуда мухим. Фарзандни ўргатиб бориш керак, ишониш керак. Улар аввало виждон билан яшаши керак. Ичида ишонч ва иймон бўлса, виждон билан яшайди ва виждонан йўл тутиб, қилаётган ишлари хам шундай бўлади. Хулоса Лола: Бу уч хаваскор журналистлардан Дилноза ёдимда қолди, сабаби, инсонда таассурот қолдира олар эканлару, афсуски, журналистга хос этикадан йироқ эканлар. Чунки, бир икки қаттиқ гаплари ва саволларда ишлатиладиган, жуда қўпол сўзлар менимча журналистик этикага мос эмас. Ёққан савол муаллифи-Хайрудинова "ақлли қиз” хақидаги саволи билан. Қўшимча: Сайтда йиғилган саволларни барчаси уч экспертга тақдим қилинган, улар ўзлари лозим топганларини Лолага беришди. Суратлар муаллифи ва матн учун жавобгар: Sayyod | |
Бўлим: Expresso |
Кўрилган: 20483 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 39 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |