Бош сахифа » 2011»Октябрь»22 » Кимнингдир галстуги, Сайёднинг кроссовкаси ва бировнинг эри Нилуфарга Газплита келтирди!
00:15
Кимнингдир галстуги, Сайёднинг кроссовкаси ва бировнинг эри Нилуфарга Газплита келтирди!
Кеча 22 октябрь соат 18-00да "Алишер Навоий" номли Санъат саройда Жахонгир Позилжоновнинг "Андижонлик мехмон" фильми премьераси бўлиб ўтди. "Олтин гепард" кинофестивали хафталигидаги бу намойиш хам дабдаба билан қизил гиламлар тўшалиб махсус мошиналарда ташриф буюриш бўлди. Фақат бу сафар қизил гиламлардан фильм ижодкорларигина ўтди.
Нилуфар Усмонова премьерага ташриф буюрганида у хам қизил гиламлардан қип-қизил либослари ила уйғунлашиб ўтадиларми десак йўқ, негадир унга мумкин эмас дейишди.
Нилуфар бундан заррача пинагини бузмай хамиша хар галгидек кўтаринки кайфиятда залга кириб келди. Олдинда уни катта сюрприз кутаётганини бу пайт на у ва на бошқалар сезмасди.
Кўчаданоқ бу премьерани актриса ва хонанда Муниса Ризаева олиб борди. Ичкарида эса Даврон Кабулов билан биргаликда давомлашди.
Аввал ҚВЗ терма жамоаси намойиши бўлиб ўтди. Уларнинг хонандаларга тош отиш ва фонограммачилар сахна кўринишлари қизиқ тарзда тақдим этилди.
Кейин эса премьеранинг фишкаси бу ноанъанавий ўйин бўлди, яъни сахнага Нилуфар, актриса Зарина Низомитдинова, хонанда Рухшона ва яна қайсидир хонанда қиз таклиф қилинди, узр исми умуман эсимда қолмади, уларга уч турда ўйинда иштирок этиш таклиф қилинди.
Биринчисида залдан эркаклар қора бўйинбоғини келтириш бўлди. Ким охири топиб келса ўша биринчи турданоқ чиқиб кетади. Қизлар узун пошнали туфлиларни ечиб олишганди, шунинг учун зал бўйлаб пилдиллаб олиб югуриш осон кечди. Биринчи турдан Зарина чиқиб кетди.
Иккинчи турда залдан 43 размер эркаклар пойабзали келтириш буюрилганида Нилуфар тўппа тўғри мен томон югуриб, етиб келмасданоқ "Сардор, какой размер?" деб бақирди, етиб келиши билан кроссовкамни бирини ечиб қўлига топширдим. Ишонмайсиз лекин менда аниқ 43 размер!)) Кроссовкамнинг чап жуфти шу тариқа сахнага чиқиб машхурлик онларини ааанча пайт нақ ўртада ғўддайиб туриб хис қилди. Чап кроссовкам звИзда! Оёғимда кўриб қосела чап тарафига эътибор берарсизлар)))
Охирги турда Рухшона ва Нилуфар қолгач, аввалига биринчи этаждан хот-дог дейилдию, ярим йўлда қайтарилиб, бу хазил эканлиги ва залдан рафиқаси билан келган эркакни сахнага олиб чиқиш айтилди. Ооо Нилуфар бир йигитни сахнага нақ тортиб чиқарди ўзиям . Хуллас Нилуфар ғолиб бўлиб унга "Артель" компаниясидан газ плита совға қилишди. Халиги рафиқаси билан келган эрнинг рафиқасига хам худди шундай газ плитаси совға қилинди.
Фишкаси деганим мен совғани эмас, бу совғани қўлга киритгунча бўлган ажойиб ўйинни назарда тутдим, оригинал ва хаммага бу ўйинни кузатиш жуда қизиқ бўлди.
Шундан кейин "Андижонлик мехмон" фильми бошланди.. Мана шу ерида репортажим тугайди. Фильм? Ха ўша Жахонгир Позилжоновнинг ижодидаги яна ўша фильмда. Фақат хар галгидек номи бошқача. Узр ярмигача томоша қила олмадим, мухим ва дунёни сақлаб қолишдек ишларим чорлаб қолди. Хар холда чиқиб кетишимдан аввал, залдан ташқаридаги ишларим шу қадар мухимдек туюлди менга, узр. Фақат нима учун сўнгги премьералардаги икки фильмнинг воқеаси Андижон билан боғлиқ тушунмадим... Тасодиф.
Хуллас премьера зўр бўлди.)) Ростан, ишонмасангиз видеони томоша қилинг:
Ха шу ўйинни Даврон Кабулов бир тўйни олиб борганда хам куёвнинг дўстлари орасида уюштирганди, аёллардани помада, рўмол, туфли ва бир қизни олиб келишни.
Nima Sizga Andijon yoqmedimi har bir viloyatimiz rivojlanib borgani yaxshiku qolgan hamma kinolar Toshkentda olingan bunda tasodif ham boshqasi ham bolmagan va bunday so'zlar diyilmagan endi kinozal afishalarida ikki marta ketma-ket Andijon yozuvi yozilib qolsa taajublanasiz tushunmadim
niluf geishaga o'xshb qolibdi, pardoz andozni yuz tuzilishi v rangiga qarab qilmaydi, tovba. nahotki bo'yanish madaniyatiga ham rioya qila olmasa bu honandalar
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.