08:10 Юлдуз: Мени лифтда тутишса хайрон бўлишмасди! ВИДЕО! | |
Юлдуз билан матбуот анжуманидаги ёдда қолган энг аччиқ иқтибослар: Катта опам қизини хонанда қиламан деб икки уйини сотди. Дин бу пул манбаи эмас! "Ўранганим тўғрими?" Янги отинойи ва тўйма тўй юрадиган имомлар хақида. Тилни бузяпти артистлар! Ахлатий шоирлар хақида хам! Таркан ўзбек тилини бузиб айтадиган бўлса икки пулга қиммат! ВИДЕО: Батафсил репортаж-мақола: Машхурлар медиа-марказ учун совғалар билан ташриф буюришди, Мадина Мумтоз ва Зиёда оилалари марказимизнинг реклама бўлими учун ажойиб сувенир билан, Камола Орипова ва санъатимизнинг жажжи юлдузчаси Билолхўжа ўз қўллари билан ясашган сувенир ва браслетлар билан, Шоира Отабекова сайт муаллифи характеридан чиқиб келган холда шекилли, жуда бир қайсар, аммо чиройлик бўлган Цикламен гулини совға қилди. Худди шундай тувакда ва шундай гулни сал бошқачароқ тури ва бошқачароқ рангдагисини бироз аввал фанфорумимиздан Хилола (Смартдент) олиб келгани учунам, бу гуллар бежиз совға қилинмаганлиги, бу ўжарлигимга шама эканлигини тушундим. Марказимиз, бахонада, тирик аммо ўзимиздан бешбаттар қайсар гулларга тўлмоқда))) Шовшувчи журналист Жасур Хамроевнинг рамзий маънодаги совғаси эса ўз фалсафасига эга экан... Яна бошқа машхурларимиз хам ўз совғалари билан ташриф буюришдию, аммо улар хақида айтмаслигимиз ва бу сир қолишини илтимос қилишди. Барибир ишонмасдингиз хам) Жонли сайтимиз реал хаётда хам жонли равишда росмана жонланиши учун имконият бўлган, ижодий устахона "Sayyod-media" маркази очилиши Юлдуз Усмонованинг янги "Ёнингдаман" альбоми тақдимоти билан бирга хамкорликда бўлди. Юлдуз опа билан марказни расман очилиш маросимини ўтказдик. Хоним Ибрагимовнанинг дуои фотихаларидан сўнг, мазкур марказнинг қўшниси "Ал-хумо" чойхонаси ошпазларининг "ажабсанда" палови шу куни йиғилган барча мехмонлар дастурхонига тортилди. Халигача уни татиганлар таъми оғизда қолганини айтишмоқда..) Юқорида тилга олинган таниқли мехмонларимиздан яна Каниза ўз онаси билан, Якзон, Ягона, стилист имиджмейкер ва визажист Лидияхон Андрэбегим)) Амира Алибекова, Тамила, Тохир Усмонов, клипмейкер Санжар Хожиев ва қатор журналист хамда фотографлар маросимда бўлишди. Юлдуз Усмонова марказнинг фаолият турлари билан танишиб чиқдилар. Фото ва видео хоналари, яшил, оқ ва қора фото ва видеосъемка учун павильонлари, реклама, пиар ва ташкилий ишлар бўлими хонаси, профессионал ва сўнгги техника билан жихозланган аудиостудия... Ўзбекистонда камёб бўлган, юқорисифатли neumann-150 микрофони ва бошқа замон талабига жавоб берадиган аудиотехникадан ташкил топган бу бўлим, кўпчилик санъат олами вакилларига қизиқ бўлса керак)) Шундан кейин "Sayyod-media" марказининг яна бир фишка бўлими: энг сўнгги техника билан жихозланган, ўзида кийиниш хонасидан, то душигача мавжуд бўлган, театрлаштирилган сахналар, жонли видеопремьералар, матбуот анжуманлари ва жонли ижроларда машқ учун универсал тарзда яратилган хореография залига ўтдик. Бу универсал залда, илк маротаба матбуот анжумани Юлдуз Усмонованинг "Ёнингдаман" альбомига аталган бўлди. Йиғилган журналистлардан "Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиосидан шоирлар хақида бўлди. Сайёра Рўзиқулованинг саволлари хаётий фалсафага эга бўлди. Марказимизга аталган саволга ўзим жавоб бериб, илк лойихаларимиз Нармин ва Дониёр эканлиги, улар фақат жонли ижрода куйлашга тайёрланаётганини билдирдим. Юлдуз опага турли интернет сайтларидан саволлар бўлди. Юлдуз опанинг жавоблари бу сафар хам сенсациядан холи бўлмади. Айниқса отинойи бўлиб юрганларнинг кийинишию, ўстириб бўялган тирноқлари, хамда Юлдузни лифтда ушлаб олишса хайрон қолишмасди-деганида зал кулгудан росмана портлади. Қўшиқлар борасида nbkstudio.uz сайтидан Амирхон билан шу ерда бўлган "Оханг" медиа рахбари қароқчилик мавзусида бироз тортишиб қолишди. Матбуот анжумани тугугач эса, улар ўзаро келишиб, келгуси хамкорликни хам йўлга қўйишди чоғи)) Очилиш маросимини ёритган барча журналист ва фотографларга ташаккур изхор этамиз, nbkstudio.uz, shok.uz, podrobno.uz, publika.uz, 12uz.com, sb.uzларга рахмат! Айниқса Сайёра Рўзиқулова, nbkstudio.uz, shok.uz, podrobno.uz сайтлари (Амирхон Умаров, Парвиз Фаттоев, Ёдгорбек Юксал, Евгения Грандэ) холис ва батафсилликда тенгсиз бўлишди! Коттакон рахмат! Фотографлардан Улуғбек Илёсов, Шерзод Икрамутдинов, ЗоирБЕК Алмардонов, Хусан Гафуров ва MaXsherларга алохида ташаккур! Ана энди, атиги уч кун ичида икки тадбирни тайёрлашда жонбозлик қилган қахрамонлар билан танишинг: Ижодий устахонамиз хомийси Хожиакбарга чин дилдан ташаккур изхор этамиз. Яқин кунларми, ё ойларми уларнинг ишончларини оқлашга харакат қиламиз. Шу куни хизматда бўлган фанфорум аъзоларига чин дилдан рахмат! Марказнинг пиар ва реклама маликалари Шахло Қодирова ва Нодира Махмудова, сайт ва марказимиз продюсери Искандар Шукуров, фотографимиз Абдурахмон Содиқов, видеотасвирчимиз Авзалхўжа Илхом, "Ал-хумо" чойхонасидан Миржамол, Шохрух, Абдулазиз ва бошқа хизматда бўлган ходимларига чексиз миннатдорчилик! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 25480 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 42 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |