Бош сахифа » 2013 » Июль » 9 » Икки видео: "Фахрли инсон"дан ва Зебо хақида
18:27
Икки видео: "Фахрли инсон"дан ва Зебо хақида


5 июль кунги акциямиздаги Шохжахон Жўраев, Адиз Ражабов, Мадина Мумтоз ва Диёр гурухлари иштирокидан видеохисоботни қабул қилинг:







Зебо хақидаги мақоладан кейин ЮЗЛАБ хатлар оляпмиз десам муболаға бўлмайди. Телефон қўнғироқларию, ижтимоий тармоқлардаги хатларни-ку гапирмаса хам бўлади.  Шунча одам бефарқ бўлмаганига хурсанд бўлдим.
Атрофдаги танишлардан эшитаётган фикрлардан ёдимда қолгани:

-Хаддимдан ошиб яшаётганимни англадим. Нақадар ношукур ва нақадар ахмоқ эканлигимни англадим.

-Келаси концертимдан "Фахрли инсон" учун тушган пулларни хайрия қилишга ният қилдим. 

-Шу воқеа билан танишгунимча жуда бир жиззаки инсон эдим. Ўқиб чиқдиму, бир кунда характерим ўзгарди ишонасизми. Умуман миямдан чиқмай қолиб, йўлда кетаётиб, мошинамни чеккага олдиму, ўйланиб қолдим, ўзи қандай яшаяпман, нима учун...нима етишмайди ўзи менга? Агар ишларим яхшилаб юришиб кетса, ўша шифохонага керакли таъмирлаш ишлари билан, мухим нарсалар билан жихозлашни чин дилдан ният қилдим.

-Бу воқеа билан танишиб, хархаша қилиб яшаб келаётганимни тушундим.  Нимагадир интилиб, нимадир керак деб ва яна ниманидир орзу қилиб, фақат хархашамни қондириб яшаётган эканман. Нафсим қурсин, одамлар яшаш учун курашиши...эх, халиги онаизорни боласини сўниб боришини кузатишдан ўзга чораси йўқлиги...чидолмаяпман. Шундоққина ёнгинамиздаги нарсани шартта кўрсата олганларинг учун рахмат. 

Бу хали шунчаки ёдимда қолгани ва шу оз кунлардаги фикрлар холос. Смсларим, почтадаги хатларни ўқисангиз-ку.... Яхшилар борлигига хамиша ишонганман, балки шунинг учун хам шу лойиха фақат ривожланаяпти. Демак биз уддалаймиз. 

Зебонинг ўлими менга бу лойихани янада ривожлантиришга туртки бўлди, ва шу сабаб, вилоятлараро хам ташкиллаштириш ишларини бошлаб юбордик.

Хозир эса эътиборингизга Зебо умрининг сўнгги лахзалари мухрланган видео билан таништирамиз.  Ниятим, бирини кўриб шукр қил тушунчаси, хеч биримизни тарк этмасин. Шукр қилишга ундаб турсин, яна бир бора хаётга қарашларимизга ижобий таъсир қила олсин.  Ён атрофимизга бефарқ қилдирмасин:







Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 9893 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 20
1 DiLinZaDa   (09-Июл-2013 18:56) [Материал]
Zebo joying jannatdan bulsin wiringina Farishta!((( cry

2 RaVsHaNBeK   (09-Июл-2013 19:07) [Материал]
Ilohim zeboni joyi jannatdan bo'lsin(((

3 Baxtiyor   (09-Июл-2013 19:09) [Материал]
Andijonga kelsangiz albatta men xam xabardor bo'lay. Diydor Fm Baxtiyor. Radiodan targ'ib qilamiz

4 Bahti   (09-Июл-2013 20:54) [Материал]
Хурматли Сардор ака! Илтимос, Кукон шахрида хам кон топшириш ва моддий хайрия аксиясини утказинг. Мен шахсан дустларим билан, рекламасини килиб одам йигиб берамиз! Дустимнинг одноклассникида 90 минг кишилик гурухи бор, шунда хам реклама килиб беришларини сурайман, сизнинг мухлисингиз у киши хам! Олга водий сари САЙЙОД!

10 Anv@rbek   (10-Июл-2013 02:16) [Материал]

5 andijanes   (09-Июл-2013 21:32) [Материал]
Зебо жойингиз жаннатда булсин Худо хохласа Узбекистонга кайтганимда албатта мен хам шу акцияда катнашиб оз булса хам уз ёрдамимни кушаман

6 keen   (09-Июл-2013 21:59) [Материал]
Ota-onasiga judayam qiyin bo'pti...

7 Gulilolam   (09-Июл-2013 22:00) [Материал]
Hozir bir maqolada o'qib qoldim bolalarda leykoz kasalligini kelib chiqishini (katta) sabablaridan biri gazli napitkalar ekan, ehtiyot bo'lila!

8 Abbosbek   (09-Июл-2013 22:31) [Материал]
Andijondan Assasins (Xojiakbaraka ) men va Baxtiyor Mòminov xam bor . .
Bemalol murojat qilishiz mumkin.
Anchadan beri shu xaqida òylanib yurgandik. . .

9 asal-16   (10-Июл-2013 01:21) [Материал]
оллохим сабр берсин.барчамиз кулдан келганича ёрдам берайлик дардмандларга

11 Bahti   (10-Июл-2013 10:41) [Материал]
Кукон шахри буйича хамкорлик килишим мумкин. Биз 2 кишимиз!

12 Maftuna   (10-Июл-2013 11:09) [Материал]
Zebo joying jannatda bo'lsin ilohim. ((((  Sardor aka iltimos navoiy viloyati zarafshon shahriga ham shu aksiyani o'tkazinglar

13 Durdowa   (10-Июл-2013 11:51) [Материал]
Andijondagi liderlar odno.dagi profililani yozila wink

14 Azizochka   (10-Июл-2013 14:32) [Материал]
Zebo!!!!! Joyin janattan b6sin.. .. cry

15 Anar   (10-Июл-2013 15:28) [Материал]
Zebo joying jannatdan bulsin.

16 Jovoxir   (10-Июл-2013 15:53) [Материал]
Andijondda xam otkazilsin biz xam qolimizdan kelgancha yordamlashamiz Sardor aka shu ishni tezlatelik iltimos....

17 Dinora_Golden_Girl   (10-Июл-2013 20:47) [Материал]
Viloyatlararo tashabbuskorlikni niyat qilgan va allaqachon boshlab yuborgan Musulmonlarimizni Alloh o'zi qo'llasin...
Biz hamisha duodamiz Mehribon Xalqim!!!

18 Durbek Shofayziyev   (10-Июл-2013 21:41) [Материал]
Sayyod.com sayti ijodiy jamoasining kelgusi ishlariga ulkan omadlar tilab qolaman. Zebo ismli bemorning bevaqt o'limini eshitib, to'g'risi ta'sirlandim. Sayyodning gaplarida chuqur ma'no bor. Bekorga ham pulni bo'lar-bo'lmas narsalarga sarf qilib yuboramiz. Keling, shu puldan biror qismini, undan ko'ra leykoz kasalligi bilan og'riyotgan bolajonlar uchun hayriya qilaylik...

19 Kadirova Shaxnoza   (14-Июл-2013 15:42) [Материал]
Zeboshka asal sinimiz iloyim joyin jannatda bo'sin, qolgan bolajonlarga Ollohdan shifo so'rimiz.

20 Guzalka   (15-Июл-2013 06:26) [Материал]
Salomam bu saidga birinvhi marta kirishim. Hammelaga omad tilliman. Bu qizchani korib torisi rosa yigladim faqat nima un olamdan otdi qanqa kasal bolib shunisiga chumadim????? Olloh hammamizi farzandlarimizi o'z panohida asrasin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!