05:24 "Аста" клипида Лоланинг безорилиги! | |
ХОНАНДА ЛОЛАНИНГ «АСТА» ҚЎШИҒИГА СУРАТГА ОЛИНГАН
ВИДЕОКЛИП ЖАРАЁНИДАН РЕПОРТАЖ Бугун хонанда Лоланинг «Аста» қўшиғига, режиссёр-клипмейкер Жасур Шаметов томонидан видеоклип суратга олинди. Клипни суратга олиш ишлари кеч соат 20.00 ларда бошланиб, бир неча соат давомида суратга олиш кўзда тутилган экан. Клип трек йўналишида бўлса ҳам, унда қисман машина билан боғлиқ кичик сюжет ҳам бор. У ерда Лола "Тачка на прокачку" кўрсатувини ўзбекча версияси қандай бўлишини кўрсатишга уринади, айтишларича бу трюкни ўрганиш учун у шахсан Эксзибитдан фотиха хам олган экан)) Хонанда Лоланинг ўзи клип давомида 2 хил имиджда намоён бўлади. Унинг биринчи кийими ўзига хос бўлиб, қора рангда. Ўзига хослиги халиги бир...хм... анави қахри қаттиқ госпожа аёллар борку, ўшалар стилида))) Бу орада суратга олиш майдончасига "Беном” гуруҳи йигитлари кириб келишди ва танаффус вақтида бироз Лола билан клип ҳақида суҳбатлашишди. Бу йигитлар яқинда хамма ёрда хозиру нозир бўлишда бизнинг сайтимиз жамоасидан хам ўтишади, яқинда жамоамизга хам олсак керак))) Шунингдек, Лола суратга олиш ишларининг биринчи қисмида, канистр ва бейсбол битаси билан бир неча ҳаракатларни амалга оширди. Унинг натижаси билан фақат клипда танишасиз, чунки тан жарохати олганларни кўрсатишмади, кетишимизни кутишди. Лекин орқа тарафдаги омбордан бир қанча одамларнинг инграган, ох урган, фарёд солган ва ёрдамга чақираётганларни овози эштилгандек бўлди. Жасур Шаметов у ерда уруш хақида бадиий фильм олинаётганлигини айтиб 02 ва 03 рақамларига қўнғироқ қилаётган мобил аппаратларимизни "нагло" олиб қўйди.)) Бошқа илож йўқ эди чунки сал наридан Лола битасини ўйнатиб қараб турарди. Клип режиссёри Жасур Шаметовнинг маълум қилишича, клипда махсус эффектлардан фойдаланилади. Шунингдек, клипда Лола машина билан боғлиқ сюжетда кутилмаган яна бир ҳаракатни амалга ошириши ҳам кўзда тутилган экан. Ўша халиги Эксзибитни "дам"ини олдирадиган прокачка))) Суратга олиш майдончасини тарк этаётганимизда, клипни суратга олиш ишлари давом этаётган эди. (Омбордаги товушлар хам аста секин тинчиб қолганди....Худо рахматига олсин, улуғ кунларда ишқилиб...) Демак, тез орада Лоланинг "Аста” қўшиғига ишланган видеоклип премьерасини кутиб қоламиз. Феруза Фаттохова ва Саида Вахобовалар репортажи +Қўли қичиган Сайёдни ўзгартирилган учирма гаплари))) Қолган суперизохли суперсуратлар: Яшасин Редбул, ижодкорлар ичимлиги! Бечора тачка...Эх тошюрак Лола...Билардим ўзи шунақалигингни. Беном: биз репортаж қилмоқдамиз)) Ха Лола, яхшилаб чайқат)) бу бола тарона рекордсдда хамма билан бошига ёпишиб мехр бериб суратга тушиш бўйича хизмат кўрсатган модель. Исми Даврон. У билан зинхор бош уриштириб кўришманг, албатта қаёдандир фотоаппарат кузатиб турган бўлади. Албатта ўзи ёллагани, куну тун орқасидан юради, қачоон Даврон кимгадир бошини "ёпиштириб" тураркину, ман "шақиллатиб" ташаркинман деб)) Беном гурухи йигитининг фикрича канистрни шундай қўлни 360 градус қайириб кўтариш керак экан. "походка"дан дарсни Жасурчалик хеч ким ўргата олмаса керак. Канистр кўтариш маданияти, буниям ўзига хос техникаси мавжуд. Шартта келиб кўтариб кетсез клип бўлмайди. Аввал настрой, кейин ишваланиб келасиз, мусиқа садоси билан нежно эгилиб шартта кўтариб сочизни ёйиб шахдам қадамлар билан юриб кетасиз...қийин...жуда қийин.. Бу мухлислар учун позировать қилганим)) Бу эса душманларимга аталган нигохлар, юқоридан оцениваем и "пфи" дегандек менсимаем. Хочешь получить пенделя? позвони по номеру семь семь семь семь.....)))) Яна мухлисларга аталган табассум... Иу, я вся такая фигуристая)) Клип премьерасини кутамиз!!! | |
Кўрилган: 9340 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |