00:49 2014 йил санъатимизда ПЛАГИАТ ВА РЕМЕЙК йили! | |
Аввалига йилига бўлса, бу йилдан нақ хафтасига плагиат ва ремейклар (мавжуд қўшиқни қайта куйлаш, янги талқинда) чиқмоқда. 2014 йилни бемалол шоу-бизнес оламида плагиат ва ремейклар йили деса хам бўлади. Бу дегани шоу-бизнесда ИЖОД 2014 йили ўзини осди дегани. Ижодкорлар шу йилдан бошлаб ижодидан воз кечди. Хар бир учрагани ё устозларни ээээски қўшиғини сандиқдан кавлаб топиб куйлаяпти ё шартта хориж қўшиқларию клипларигача кўчиришмоқда. Бу энди ошкора ўғриликка ўтди. Гапирсанг “Мен яширганим хам йўқ, муаллифи бошқалигини айтяпманку!” дейди. Ошинг халол бўлса кўчада ич дейилган, харом бўлса эмас! Эгасидан сўраган тақдирингда хам ёки ўлиб кетган устоз санъаткорни айтганинг билан хам келажак тарихига бу қўшиқлар сени номингдан кетади ва келажакдаги хамма ёшлар сендан аввалги устоз куйлаганини билишига кафолат ЙЎҚ! Хамма гап ИЖОД йўқлигида! Муаллифлик бизда йўқолмоқда.
Бобур Бобомурод туппа тузук шоир, лекин унинг лойихалари ("Фарход ва Ширин") очиқчасига ўғирлик билан шуғулланиши нима гап? Фарход ва Ширинни куни кеча тв-да куйлаган қўшиғини кўриб хайратда қолдим. Русларнинг "Незаконченный роман" (Ирина Аллегрова ва Игорь Крутой) шлягер қўшиғига Бобур акамлар тайёр шеър битибдилар. Шоирларда энди-а осон. Уят эмасми хурматдаги устоз шоирни ахволи. Майлида, Афсонани “Нурли нурли” қўшиғи ахъло даражада куйлангани билан хам барибир устоз санъаткорники, Фарход ва Ширинни ижодида ўғирланган қўшиқ фақат шу русларнинг “Не законченный роман” и билан кифояланмаган. Гап ўзини хурмати, юзи шу лойихалари эканлигида. Нима намуналик бу? Нима тарғибот? Устозларни ахволи шу бўлса бошқалардан нима кутиш мумкин? “Ўзбекнаво”да йиғилиш бўлса , ёшларга танқидлар отилаётган пайти ака Бобур йиғилганларнинг тўрида ўтирадилар. Лойихалари ижодида эса бу ахвол. Иқтидор борасида лойихалари яхши аммо нима учун бошқаларга шеър ёза олган, бошқалардан мусиқа олишни истамайди?
Тохир Усмоновни ижодини мақтардим....твда униям Mansourнинг Bari bakh қўшиғини ўзбекча сўзлар билан алиштириб куйлаб, клип қилиб айлантираётганини кўриб ундан хам энса қотди. Кечагина плагиатни қоралагану энди улар сафидан жой олган Сардор Рахимхонга хам тушунмадим . Савол туғиляпти ким ўғирламаяпти? Артистларни бахонасидаги янграйдиган жавоб хам мана шу савол кўринишида: "А ким ўғирламаяпти? Фақат менмаску!" Мана шу нарсадан хар бир артист ўзини тия олмас экан мутасадди идораларни "лалалала"-си амалида хам кўриниш пайти кегандир. Бўлар, бундо санъат учун хам ишлайлик энди! Ўзбек санъатини хам давомлайлик. Халигача эски қўшиқларни қайта куйлаш билан ўғри санъатни ривожлантиряпмиз холос!
Диёрбек Махкамов...асли тадбиркорлик иши билан банд бўлиб бир-бир хобби хуружи тутиб экранда кўриниб қоладигандек. Азиза Низомова билан куйлаган қўшиғидан то клипигача плагиат эканлигини айтиб мурожаат қилаётганлар сони кўпаймоқда (Клип ва қўшиққа манбаа). Очиғи, Азиза Низомова ижроси АЪЛО даражада! Офарин Азиза! Ўша турк хонандаси Эзодан минг маротаба аъло даражада куйланган. Бироқ шундоқ махорат сохибаси бўла туриб яккахон ижодни плагиатдан бошлаш ярашмайди. Диёр айтишича қўшиқ олинганилиги хақида берктигани йўқ ва оғзаки бўлса хам муаллифлардан сўралган эмиш. Аха, росаю... Худди Мавлуда опани хамма туркча қўшиқларига хужатлари бор дегандек гап. Бироқ халигача биронта ерда бу тасдиғини топмадиям, у хужжатларни биров кўрмаган хам.
Қоғоз ўлгур нималарни кўтармайдию, бизни журналистларга айтсанг нималарни ёзавермайди. Биронтаси текширишни хаёлига келтирмайди. На факти бор ва на бошқа. Асосий мавзу: Нима бўлганида хам ҚАНИ ЎЗБЕК ШОУ-БИЗНЕСИДА МУАЛЛИФЛИК?!
Хозир юқоридаги икк ҳолат юзасидан бу танқидий мақола яралди деб ўйламанг, шунчаки бошқалари хақида ёзганинг билан бефойда даражага келган, без бўлиб кетишган хаммаси. Афсуски улар қаторига бошқалар хам қўшилиб кетишмоқда. Плагиат ва ремейкдан иборат санъат!!!
Нега мониторинг йўқ? Нега назорат йўқ? Нега радио ва тв плагиатни тарғибот қиляпти? Ким назорат қилиши керак? Ўзбек санъати борми ё ўзбек санъати плагиат ва ремейкдан иборатми? Ўртоқлар бу мавзу долзарб ва хозирга келиб ёрдам бонгини урадиган даражага келди! Расво бўляпти ўзбек санъати! Ўзбек санъати номи бор холос, аслида плагиат ва ремейк даври билан яшнамоқда! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9225 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |