06:42 12-декабрь sayyod.uz/forum 1 йиллиги байрами | |
Бир йил аввал 12-декабрь 2010 йил куни sayyod.uz/forum ташкил топилди. Кўпчилик тушунмас лекин бу нафақат фанклуб ва фанфорум балки бир қанча дўстларни бир жойда йиғиб, бир йил ичидаёқ дўстона оила юзага келди. Форум шунингдек бошқа давлатдаги бир қанча ўзбегимни хам бирлаштирди. 11-декабрь якшанба ва қулай кун бўлгани сабабли Тошкентдаги "Эски жўва" кафесида соат 14-00дан то тунги 01-30гача бу маросим нишонланди. Форум иштирокчилари томонидан таклиф этилган машхурлар байрамни яхшигина ёдда қолишга сабабчи бўлишди. Биринчилардан "Беном" гурухи ва бир...хм..дейлик муттасадди идоралардан бирининг нозик мехмони ташриф буюришди)). Кейин эса Якзон. Беном гурухи йигитлари билан форумчилар Джуманджи дастурини бир сахифасини амалга оширишди. Кейин эса "Дард” қўшиғига суратга олинган клипга бўлган ноўрин танқид юзасидан форумчилар билан ўртоқлашишди. Шундан кейин мусиқа ва мини-дисксиз жонли ижрода куйлаб беришди. Илхом Мий Арманинг "Хаста-хаста" ("Қоч Илхом, қоч") қўшиғи байрамни бирдан жонлантиришни бошлади. Шербек Шодиев ва унинг продюсери Искандар Шукуровлар нафақат файзли мехмон балки баъзи бир кутилмаган техник муаммони бартараф этишга ёрдам беришди. Шербек сайт билан боғлиқ қизиқ воқеа бўлган унинг қўшиғига раққос йигит ўйнаган видеоси сайтга чиққанидаги таассуротлари билан бўлишиб, воқеани батафсил гапириб берди. Кейин эса форумчилар талабларига биноан Шербек "Уйқудаги гўзал” қўшиғини аввал мусиқасиз жонли равишда куйлаб сўнг мусиқа жўрлигида хам куйлаб берди. Даврон Кабулов ўзининг табриги ва янги футболга оид хазиллари билан кайфиятни кўтарди. Шохжахон Жўраев "Зебо” қўшиғини мусиқасиз жонли ижрода форумчилар билан биргаликда куйлади. Хонанда Шароф Муқимов ва Тарона студияси директори Даврон Муқимовлар "бирров”га кириб табриклаб кетишди)))...Тасодиф фамилядошларнинг тасодиф келиб-кетиши холос)) Байрам тадбирида Америка, Туркия, Россия ва Кореядан сайтимиз мухлислари, форумдошлар онлайн видеоалоқага чиқишди. Улар хам шу куни форумимиз байрамини ўз шахриларида қай тарзда ўтказаётганларини хам кўрсатишди. Форумчилардан хам кимдир жонли ва кимдир ярим жонли куйлаб беришди. Мана бу суратдаги Нилуфар исмли қиз эса "минус”га (фақат мусиқа фонограмма) жонли ижрода Ирина Дубцовани "О нем” қўшиғини куйлагани кўпчиликни эътиборини тортди. Хусусан Якзон унга профессионал ижод қилишни таклиф этди. Шахноз даврага кириб келиши ва қўшиқ куйлаш учун чиқиши энг қувноқ ва энг олқишли бўлди. Унинг ижросидаги бир неча севимли қўшиқлар форумчиларни рақсга чорлади. Лекин Якзон.... Буни хеч ким кутмаганди. Биров айтиб берса хам ишонмасди хеч ким))) Аввалига сокин "Хаққинг йўқ сени” ва "Дўстимга” қўшиқларини куйлаб ажабнавис бир транс холатидаги рақслари хаммада ярим шок холатини вужудга келтирган бўлса, бироз ўтиб талабларга биноан "Лазги” қўшиғини куйлаб рақсга тушгани даврани "ёрворди”))) Бироз вақт ўтиб у хориж қўшиғи ва "Премьер министр” гурухининг "Девочка с севера” қўшиғини куйлаганида официантлар хам йиғилиб олиб бир чеккада жўр бўлиб рақсга хам тушишди. Яна талабларга биноан "Лазги” бўлганида...таърифлашга аниқ тил ожиз. Лазгиденс дейиш мумкин холос, Якзон ўзиям хоразмликми деб юбордик))). Супер кайфият! Хамма рақсга тушди!)) Лазгига брейк данс тушганлар хам топилди)) Барчага иктадан футболкалар совға қилинди. Соат 22-00лардан то 01-30ларгача бўлган ихчамгина байрамнинг давоми хақида эса узр репортаж қила олмайман))) Лекин...кулавериб тамом бўлдик)) Эмми Уанхайс ты есть!)))) ха, ха сен борсан гап йўқ, фақат илтимос рухинг Якзонни тинч қўйсин. Байрам сўнггида форумчилардан Зухрахон исмли қизимиз бетоблиги туфайли қатнаша олмаган бўлиб, менга бир оригинал ғоя ва кутилмган шок холатини совға қилди. Бу хақида форумда батафсил ёздим, лекин бунақа оригинал ностальгия совғаси хали бўлмаган. Нафақат менда балки ишонаверинг хеч қайси бир фильмда хам. Нега фильм деганим асосан бундай холат фильмларда қандайдир бир мусиқа, буюм яна нимадиргина хотирани эсга солишини кўрсатишади. Бу совғалар кетма-кетлиги нафақат қимматбахо, балки маъноси бебахолигига гап йўқ. Хануз хиссиётларни бир сўз билан таърифлай олмаяпман. Ажойиб бир шокдаман. Мазкур байрамни ташкиллаштиришда хисса қўшган Шахло, Ғиёс, Сарварио, Анварбек ва Фазлиддинларга ташаккур. Алохида, мухим ташаккур эса албатта ташкилий ва хомийликдаги катта хиссаси учун Камолиддин ибн 76га))) Менга етиб келган суратлар билан қўйишга харакат қилдим. Батафсил фото ва видео яқин кунлар sayyod.uz/forum ва fan.sayyod.comда | |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 6646 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 33 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |