Бош сахифа » 2018 » Июль » 15 » ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИ хақида машхурлар фикр , тахмин ва кўнгил қолишлар...
18:44
ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИ хақида машхурлар фикр , тахмин ва кўнгил қолишлар...

Бугун жахон чемпионатининг финали бўлиб ўтади ва бу йилги Россияда ўтган ушбу спортнинг  энг оламшумул воқеаси бўлган чемпионат атрофида эмоциялар ва жанжалли ходисалар хам етарли бўлди.
Кимсан Роналду ва Мессилар кучли учталикка хам кира олмай ўз юртига қайтиб кетишларини ким ўйлабди дерсиз. Россиянинг кетма кет ғолиб бўлишлариничи?
Жанжалли воқеалардан интернет тармоғида  миллатлаларо зиддият юз келишига оз қолган  шархловчи Уткинни жаноб Эрматовга бўлган хақоротини  айтмаса хам  бўлади. Жахон миқёсидаги хурматга сазовор ва тан олинган хакам бўлмиш Равшан Эрматов қайдаю ундайларни мухокама қиладиган бир шархловчи қайда  дейсиз ва шу сабабдан хам бу ёпилган мавзуни шу ерида мухтасар қиламиз зеро узрлар сўралди Эрматов эса на хақоротини ва на узрини пинагига олди. Шарқона донолик ва гўзал тарбия!


Бугун иккисининг хам байроғи бир-бирига ўхшаш фақатгина бириники ағдарилган кўринишда бўлган Франция ва Хорватия футбол жамоаларининг мухим ўйини, ким чемпион бўларкин?
Тахминлари ва қайси футбол жамоага "болеть"яъни мухлислик  қилиши хақида   санъат  оламдагилар билан қизиқдик

 


Хорватия учун  мухлислик  қиламан деб  актриса Зарина Низомутдинова, хонанда Райхон ва унинг турмуш ўртоғи бошловчи Фарход Алимов,   қизиқчи хоним Халима,  хонанда ва маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков, Ўзбекконцерт  давлат муассасаси рахбари Одил Абдуқаххоров,   Сайёд Сардор Комилов ва  Гулсанам Мамазоитованинг  9 ёшли қизи Мохижахонбегим  .  Гулсанам Мамазоитованинг ўзи эса футболни кўрмаслигини  айтиб турмуш ўртоғи Францияга мухлислик қилишини маълум қилди. 

 

 


Хўш, Франция учун мухлислик қиладиган машхурлар хақида қизиқмоқчи бўлсангиз улар сони озроқ,  хонанда  Муниса Ризаева  ва  Беном гурухидан Комил экан. Демак бугун бир қатор санъат вакилларими ё фақатгина Гулсанам Мамазоитованинг турмуш ўртоғи билан Муниса хамда "Беном"чи Комилларнинг  хайқириқ овозлари баландроқ чиқармикан, кўрамиз. 

 


Шу ўринда умуман футболга қизиқмайманам ва томоша хам қилмайман деганлар   актер Адиз Ражабов,  хонандалар  Ботир Қодиров, Алишер Файз  ва Сардор Рахимхонлар бўлишди.

Беном гурухининг яна бир вакили Сарвар ва Беном гурухининг продюсери Жамшид Хожиниёзовлар эса чиройлик ўйингагина мухлислик қиламиз дейишди. 


Бу йилги чемпионатдан энсаси қотганлар хам йўқ эмас, масалан Насиба Абдуллаева ва Шохруххон!


Шохруххон Россияга мухлислик қилгани сабабли бугунги финалда хечкимга мухлислик қилмаса Насиба Абдуллаева  эса Англия футбол жамоасидан кўнгли қолганини айтади. 


Энг қизиғи, хар йили саккизоёқ Паульдан тортиб то мушуккача ғолибларни аниқлашда башоратчилик қилишган бўлса Насиба Абдуллаеванинг 8 яшар Аднан исмли набираси бу йилги барча ютиб чиққан футбол жамоаларини олдиндан тўғри тахмин қилиб айтиб келган ва хаттоки финалга Хорватия билан Франция чиқишини хам тўғри аниқлаб берган.  Бугунги якуний  ўйиндаги  натижани эса Аднан Хорватия чемпион бўлади дея тахмин қилмоқда. Қани кўрамиз!

 

Нодира Тўраева тайёрлади.

Бўлим: Sport | Кўрилган: 3676 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!