Бош сахифа » 2018 » Июнь » 24 » Ўзбекдан тўпсурар чиқмаган! Ё файласуф ё хакам!
13:59
Ўзбекдан тўпсурар чиқмаган! Ё файласуф ё хакам!

Равшан Эрматов билан боғлиқ уни рус комментатори хақорот қилгани  долзарб мавзуга айланган пайти табиийки ватандошларимизни барида бирдек жахл хисси оловланди.

Бир тарафдан эътиборга олишга арзимас бир омадсиз ва қувғинди комментатор бўлса, бошқа тарафдан шунчаки жим кетишга йўл қўймас дунё миқёсидаги тан олинган юрт фахри хақида гап кетяпти.

Кетма кет узр сўрашлар давомланиб энди у номини хам келтиришни истамаган комментатор жуда бир аянчли ахволга келиб қолгани ёзувларидан  намоёнланмоқда.

 

Футбол борасида нафақат хозирги долзарб хафталикда балки умуман "прямой эфир"ларимда хам кўп сўрашадиган "Месси ё Рональду" каби саволлар ва умуман бу спорт турига битта қилиб жавобимни шу фурсатдан фойдаланиб ёзиб қўймоқчиман.

 

Бирор бир нарса ё сохами спорт тури хамда артистга хам фанатлик бу инсониятни деградацияга келтирувчи мутлақо кераксиз нарса. Асаб ва вақт уволи холос! Пулинию олқиш ва хурматини оладиганлар бошқаю миллионлаб одамларни эмоциялари ёнгани қолади.  Хар кимми ўз қизиқиши, ўз танлови аммо шахсан ман берилиб чуқурлашиб фанатликка чўкмаслик учун ўзимни ёшликдан тарбиялаб келганман.  Мантиқан олиб қаралса, кимларнидир катта қиморига мени хис хаяжонларим алоқадор бўлиб рухиятимга кераксиз юк бўлишини истамайман. Шу учунам сериал хам кўрмайман, телефон ва компютеримдан оддий стандарт ўйинларни хам топа олмайсиз. 

 

Асосийси  ўзбек миллатидан қандайдир бир тўпсурар эмас, буюк алломалар, шоир, математик, астроном ва саркардалар чиққан! Шулари билан дунёга танилган миллатмиз!

Балки шу учунам бу миллат тақдирига буюклик тамғаси босилганига шу футболданам  қандайдир бир тўпсурари эмас унинг хаками буюк қилиб қўйилди. 

 

Хуллас, Роналдуяммас Мессияммас! Уларга оддий бир рангли қоғозни кўрсатиб жойиниям кўрсатиб қўювчи, майдондаги фаолиятиниям чекловчи Эрматов!!!

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 4255 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!