21:20 У Президент бўлишини мактабданоқ сезган! | |
Тақдир тақозоси билан бир аёл билан бир жойда ўтириб қолдим. Маълум сабабларга кўра у жой ва у аёл исм фамилиясини айтмайман албатта.
Салом-алик, об-хаво ва шунга ўхшаш умумий енгил гурунг орасида Президент билан учрашувдан келганини айтиб қолди. Аввалига унчалик ахамият бермадим, чунки компания ва спорт федерацияларига доир жойларда хам президент сўзи ишлатилади. Бундан ташқари у аёл рус бўлиб фақат русча гапираётганди. Бироқ олдидаги совғаларни жойлаштира туриб, ўзи билан гаплашгандек синфдошлар билан учрашув ва "Дўрмон" деб нимадир гапирганида диққатим уйғонди)
-Сиз қайси Президентни назарда тутдингиз, ўзимизникиними?-дедим -Ха, албатта Шавкат Миромоновични! Синфдошлар билан хар 3-5 йилда учрашиб турамиз ва мана 16-август кунида "Дўрмон"да яна учрашдик-дейди у. -Ўзбек синфида ўқимаганмидилар? -Йўқ, рус синфида. -Қизиқ, айтингчи, Президентимиз мактабда қандай бўлган? -Физикадан кучли бўлган. Гуманитар фанларда хам яхши бўлгану аммо физика ва айниқса пахта теришда унга бас келадигани бўлмаганди. Авваллари пахта бўйимиздек баланд ўсарди, хозир кичрайиб кетган ва айтишларича бу сув етишмовчилигидан эмиш. -Балки экология хам, ернинг унумдорлиги йилдан йилга табиий равишда сусаётганини қаердадир ўқигандим. -Бўлиши мумкин...Биласизми, Шавкат ўша даврларданоқ, келажакда юқори мансабларда ишлашини сезган. Ўзи умуман олганда у хамиша тиришқоқ ва лидер бўлган. Кунлардан бир куни пахта даласига Қишлоқ Хўжалиги вазири келганида Шавкат уни юзига "Кун келиб сиздек бўламан балки сиздан юқорироқ мансабда хам, ўшанда Республикани қишлоқ хўжалигини ва умуман хар тарафлама кўтараман"-дегани ёдимдан чиқмайди. Қаранг, ўша пайтданоқ у сезган экан. Синфдошлар билан ундан фахрланиб келамиз. У бизнинг ғуруримиз!-дейди завқланиб.
Қитмирлик эмасу аммо бу саволни бермасликни иложи йўқ, хар холда мактаб даври...демак илк мухаббат деганларидек.. Президентимиз рафиқалари билан институтда танишганлари хақида қаердадир ўқигандим. Шу учунам мактабдаги балки болалик хавасига тенг саналмиш илк мухаббат хақида қизиқдим
-О! Унинг исми Г. (узр ёза олмайман) Хозир жудаям ўзгариб кетган. Хохлайсизми суратини кўрсатаман? телефонини титиб синфдошлар билан тушган суратларини кўрсатади. -Мана у! Озиб кетган жудаям. -Нега Шавкат Миромонович билан суратлар йўқ?-хайрон бўламан. -"Дўрмон"га телефон билан кирмаймиз. Лекин барча учрашувлар суратга олинади ва мана яқинда юбилей яқинлашмоқда, ўшанда бир альбом қилиб суратлар тақдим этиларкан.
Аёл билан яна бироз сухбатлашдигу ва йўлларимиз айро кетди.
Биласизми, ушбу мақолани фақатгина бир нарсадан таъсирланганим учунгина ёзишга қарор қилдим. Бу хам бўлса у мактаб давриданоқ ким бўлишини билгани ва нима билан машғул бўлишини хам. Бола бошидан деган гап менталитетимизда бежизга айтилмаслигига яна бир бора амин бўлдим.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 7568 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |