Ўзбекистон республикаси Президентининг тавсиясига биноан тўй-хашамларни тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун сенат тарафидан лойиха тайёрланиб, 15-март куни у мухокамага қўйилди. Мухокама якунланиши 30-март кунига белгиланганди.
Мана 4-апрель хам келди аммо, қарор қабул қилинмади ва бу ишни июнь ойларига сурилгани хақида хабар тарқалди.
Ахамият беринг-а, Президент ТАВСИЯСИ, СЕНАТ ЛОЙИХАСИ ва МУХОКАМА сўзларига.
Биз асосан шоу-бизнесда фаолият юритадиганларни ўзларича тепадан туриб кеккайиб “сариқ пресса” деб номлайдиган айрим дипломлик ва расмий хабарлар сайтлари журналистларини энди ахволини бир кўринг...
Ким шошиб буни “Президент фармони” деб номлади, ким “ҚАРОР чиқди” ва яна ким хали мухокамада бўлган ЛОЙИХА мақомидаги ёзувларни кенг оммага “Энди бир тўйда бир артист бўлади!” деб расмий хабар чоп этди.
Шуми дипломлик расмий журналистикамизни ахволи? На қонун хужжатларини тахлил қилишни ва на лойихани фармону қарордан фарқлай олмаслик! Шоу-бизнес сайтлари сариқ пресса (яъни тасдиқланмаган маълумотлар дегани) бўлса унда бу хато ва нотўғри маълумотни халққа тарқатиб вос-вос кўтарганларни фаолиятини қайси ранг билан белгилаш мумкин?
Какашка-пресса!
Ана энди, келинг хаммасини тартиб билан фикрлаб жойлаб чиқамиз!
-
Уволга қаршимиз! Тўй-хашамлардаги (негадир) халқда урф ва қонунга айланиб бўлган харажатлар тақсимланиши, бу қизни мебелидан то ўша тоғораларгача бўлганини йўқ қилиш ёки ўзгартиришга қўшиламан, бу тўппа-тўғри! Бу урф одатларни ўзимиз чиқарганмиз ва унга хурмат хисси нотўғри, авлиёлар ўйлаб топмаган, муқаддас китобларда нозил бўлмаган, шунчаки халқнинг ўзи ўйлаб топиб, ўзи қилиб келаётган нарса айнан ўша муқаддас китоблардаги САРФ харажатлар бобида мутлақо зид ва асли увол экани аниқ. Буни қарор ва фармон билан тартибга солмаса ўзимизни қўлимиздан келмайди. Масалан мен уйланганимда хам кучим етмаган чунки, “Эл нима дейди? Қиз болани уйидан карнай-сурнай билан олиб чиқиб кетилади, махалласидан тўй билан олиб чиқиб кетмасанг, уни шарманда қиласан, қўни қўшнилар нима дейди, авлодимизда сен айтган тўй бўлмаган , зотимизда доим шунақа урфлар бўлган , шарманда” ва хоказо. Шукр лекин кўпгина нарсаларни йўқ қилишга кучим етган. Хуллас ортиқча сарф харажат ва увол тарафларига фармон чиқса тамом! Буниси бошқа гап!
-
Никох кечаси! Шахсий ва балки субъектив фикримча, тўй тантанаси бўлган никох кечасидаги артистларни тартибга солиш нотўғри! Чунки бу аввало маълум бир оиланинг шахсий байрами! Шахсий худуд! Бизни уйимиздаги шахсий байрамимизга қарор чиқиши ғалати. Бунақада туғулган кунимизда уйга торт келтирилишигача тартибга солиш қарори чиқса унда фуқаролар хуқуқи қайда қолади? Келин ва куёвни ўз орзу хаваси бор, уни чўнтаги кўтарса бемалол, бироқ артистни зўрини тўйга чақириш азалий урф эмаску, ёки чақирмаса тўй тўйдек эмас деган тушунчаям йўқ. Хали хануз аксар тўйларда битта “дежурь состав” билан тўй ўтиб кетяпти, аммо истаганлар хохлаган артистини таклиф қилиши бу унинг шахсий ишику. Хар бир фуқаро ўз пулини истаганича сарфлаш хуқуқига эга, аммо бу жиноятга алоқадор бўлмаса бўлди. Байрам эса хаммада байрамдек ўтган, ўтяпти ва ўтаверади. Байрам қандай ўтиши ўша оилани моддий ахволига боғлиқ.
-
Бир тўйда бир артист! Ундай бўлса барча хонандалар ишсиз қолиши аниқ ва тўйларни отарчи гурухлар эгаллайди. Бу дегани неча йилдан бери курашилиб келинаётган кўчадан ва керак бўлса қатортолдан (мажлисда аниқ воқеа келтирилганди) тўйхонага кириб келаётган қизлар фаолиятини ривожлантириш демакку. Яна бир неча артистлар фалон пулга ёзган қўшиқларини улар ноқонуний тарзда фойдаланади дегани. Бу фирибгарлик кўриниши ва жиноятга йўл қўйиб беришлик дегани. Артист қўшиқ ёзсину аммо ундан пул топмасин, шундайми?
-
Бир эшикни ёпишдан аввал бошқаси очилса... Юртимиздаги хонандаларни аввало аниқ пул тушуми тушадиган жойини белгилаб туриб, кейин тўйлардан тушадиган фаолиятига кўз тикилса тўғри бўларди зеро, бизни юртимизда НЕГАДИР халиям қароқчи дисклар фаолияти назардан четда қолмоқда. Натижада артистларимиз на дискдан ва на концертдан сарф-харажатларини қоплайдиган суммани ололмайди. Концерт учун кетадиган харажатлар камида 10 минг доллардан (жудаям камида бу) то 100минг долларгача бўлган сарф-харажатлик концертларни биламиз. Бир қўшиқ ёзиш ўртача 500-700 долларга айланса (шеър, мусиқа, аранжировка, сведение), уни радиоларда промоси бир ойда ўрта хисобда 1000 доллардан ошади, бу биргина радио кўрсатгичи! Бир клип ўртача 1000 долларга тушса, уни биргина телеканалда бир маротаба кўрсатиш 100-150 доллар бўлса , кунига икки уч махал намойиш қилиб бир ойда 3000 доллардан ошса... Санъаткорни бой дейишади, аммо уни мана қаранг харажатлари-чи?! Мен хозир ўртача хисобни айтдим. 2000 доллардан аранжировка қиладигани ва 5000 доллардан камига клип олмайдиган клипмейкерларимиз етарли! Халқ йиллар давомида пул йиғиб тўй қилади десангиз, бу суммани артист бир кунда сарф қилади. Тўйларга артистни зўрлаб тиқиштирилмайдику. Ўзлари шуни исташади.
-
Ишсизлик... Биргина хонанда бир неча ишчини иш билан таъминлаб, неча оилаларни рўзғори тебратишига сабабчи бўлади. Бу хонандани маъмуридан то бошқа ишчилари, созанда ва хоказолари билан айтганда! Оддий стилист ва тикувчиларга хам иши тушдими демак уларда хам пул шу хонанда ортидан келади. Хар куни тўйдан аввал стилистга борадиган хонандалар сероб!
-
Артист нархи тўй учун туширилса. Унда аввало телеканал, радио, қўшиқ ёзадигану клип оладиганларни нархини туширинг. Шуни аввал лойиха қилиб кўриб чиқилиши керак.
-
Артист ва солиқ! Асосан санъатга дахлдор бўлмаган журналистлар хонандаларни танқид олишида хамиша "Хонанда солиқ тўламайди" деган эътироз билан хонандаларни айблашга киришади. Вахоланки Республика миқёсидаги норматив хужжатлар учун артистлар ўзларига қонун чиқариб солиқ тўлашга масъул шахслар эмас, бундан эътирозлар сенат ва таъбир жоиз бўлса Президентга мурожаат қилиниши керак. БИРОҚ, хонандаларни солиқ тўламайди деб айблаш хам нотўғри, зеро улар лицензия учун йилига миллионлаб пул тўлашади.
Хўш, лойихани кўриб чиқаётганлар аввало нималарни инобатга олиши керак экан?
Мана сизга қисқа ва лўнда тартибли ва керак бўлса рақамлаб чиқилган вазиятнинг мухим тарафлари!
Хамма билади мени сайтим асосан санъат оламида танқидий йўналишда ва хозир бир ёлланганлик ёки бировни ёнини олиб мақола чиқаряпти деб билишлик ғалати туюлса керак, аммо ўша ўзимни бир сўз билан таърифлайдиган ТЎҒРИСИДЕ йўналишимга хос бу фикрларим! Очиғини айтиш керак!
Санъатда муаммолар сўнгги пайтлар кўряпсиз, анча тортилиб қолган. Кўз тегмасин ярим яланғоч ва видеолар тарқамаяпти, запретларам йўқ (Озодадан ташқари), жонли ижрога урғу катта, хатто гурухлару ансамбллар мана жонли концертлар беришяпти. Тўғрисини гапириш керак!
Хонандани тўйдан мосуво қилишдан аввал, бу хақида халқнинг талаби, шахсий худуд байрамига таъсир кўрсатиш, тўйлардаги нопрофессионал гурухларни ривожланиши, шундоғам бузилаётган муаллифлик хуқуқлари мутлақ йўқолиши, хонанда ва унинг атрофидагиларни мутлақо санъатни тўхтатиши кераклигини ўйлаяпсизларми?
Ё энди ёппасига юртимиздан санъат ахли хам чиқиб кетсинми?
Етар, шунча кучли ижодкору ўз касбини етук мутаххассисларини йўқотиб бўлдик.
Хаммаси ўзга юртларни равнақига хисса қўшмоқда. Санаб бериш шартмас, бу фан ва спорт сохасиданам бор. Тадбиркор ва олигарх деб аталмишларни айтмаса хам бўлади. Мана шулар кетидан юртда кўп сохалар тўхтаб қолганига хам ишсизлик юзага келиб ватандошларни аксари хам тирикчиликка ўзга мамлакатларда ишлаб юрибди.
Бу хаммаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Яна бирига болта уриш шартмикан?
Хозирги давр КИСЛОРОД даври!
Кислородни қисиш эмас, уни хамма йўналишларга очиб бериш давридек хис қиляпмиз.
Бу фақат сўзда эмас, амалида хам бўлсин!
Хаммага салют!
|