Бош сахифа » 2019 » Декабрь » 8 » Тв хақиқати: Ижодкор официантга айланмоқда!
20:16
Тв хақиқати: Ижодкор официантга айланмоқда!

Твдаги ИЖОД хақиқати...

 

Телеканалларни кузатиб , тобора шоулар кўпайганидан нима учун ИЖОД суст бўлиб бораётганини бироз аввал тушунмасдим. Шундайлар хозир хам кўпдир.

Билсангиз, хаммаси истеъмолчи - ўзимизга бориб тақалмоқда...Нега?

Хусусий телеканаллар кўпайгани билан ўзаро рақобат ижодга эмас рейтингга қарам бўлиб қолган. У эса шоуларни, салбий қахрамонлар хаёти намойишини (натижада уларни тўғирлаш ўрнига машхур-қахрамон қилиб , бошқа шундай салбийларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда) , ур-тўполонлару , бачкана шоуларни талаб этмоқда.

 

Бир фирма (ё компания) орқали Ўзбекистон бўйлаб 33 миллиондан ошиқ халқдан , атиги 1000тача (кимдир 700 дейди, кимдир эса 400, лекин мингдан юқори эмас) хонадонда махсус рейтинг пультлари ўрнатилиб, хар куни ўша пультлар орқали қайси телеканал ва қайси кўрсатувни кўраётганидан то, қайси вақт бошқа телеканалдаги қайси кўрсатувга ўтиб кетаётганини кўрсатиб бераётган хисоботни хусусий телеканалларга ўша фирма жўнатиб туради. 

Бора-бора реклама жойлаштирадиган фирмалар хам ўша хисоботдан хабардор бўлиб, кунига қайси телеканал юқори рейтинг олаётгани, қайси кўрсатув юқори рейтингда эканига қараб махсулот рекламасини жойлаштирмоқда.

Табиийки эфирларда хинд ва турк кинолари кўплиги, бачкана шоулар кўпаяётгани айнан шу рейтингга боғлиқ.

Демак, халқ талаби бу!

 

Шу учунам бирор кўрсатувни ёки шоуни, турк сериалию хинд фильмлари кўплигидан халқ нолиб ёзса, ана шу рейтинг кўрсатгичларини кўрсатгим келади.

Айнан ўзим хам бир вақтлар танқид нишонига олган кўрсатувлар юқори рейтингларни олмоқда. Халқ энг кўп кўраётган нарсага демакки хомийлар хам пул тикади.

Минглаб ижодкорлар ойлиги шунга қарам! Телеканалларнинг келгусидаги умри ва ёпилиб кетмаслиги хам шунга қарам.

Ижод?!

Ижод эса халққа керак бўлмаса ижодкор нима қилсин?

 

Бошқа тарафдан, неча миллиондан иборат халқни таъбини атиги мингта хонадондаги пульт хал қилмоқдами дерсиз... Статистика бўлими ва маркетологлар айтишича бу ўрта хисоб билан умумийлаштирилар экан, лекин мингта хонадон пульти орқали экани фактлигича қолади.

 

Қизиқчиликдаги ИЖОД чи?

 

Яқиндагина “Нишонда” кўрсатувимда Аваз Охун айтган : “Бемаъни хазилга баландроқ кулгу бўлади” мазмунидаги фикрга “Унда бугунги кундаги “Миллион”, “Браво” ва “Дизайн” жамоалари хазиллари бемаъни экан-да”- деганимга табиийки эхтиётлироқ (мирхаза қилди) нейтрал жавоб олдим. Бироқ қандай хазилга қандай кулгу бўлиши хақидаги фикр эса айтилиб бўлди.

Кулаётган ким? Кимлар?

Қизиқчиликдаги рейтингни ким хал қилмоқда? Бу борада миллионлаб ахолидан атиги 1000 хонадонни айблаб бўлмайди, тўғрими? Хафталаб концерт қўяётган жамолар бир кунни ўзида деярли 5000тадан томошабин йиғмоқда. Ютубга чиққан концертдан видеолар эса ўша миллионлар кўрсатгичида. Унда нега хамма шу жамоаларни танқид қилади?

Нега улар бачкана ва хаёсиз саналмоқда?

Балки шу ўзимиздир? Истаб кўраётганимиз?

Ойнадан ўпкалаш?

 

 

Қўшиқлардаги ИЖОД

 

Оооо, буёғидан яхшилаб!

 

Бир вақтлар Мухаммад Юсуф ва бошқа салмоқли сўзлар муаллифлари сатрлари хит бўларди. Ва бир вақтлар рақсбоп бўлмаса хам сокин қўшиқларни тинглаш учун хам тўйга таклиф этишарди. Эсланг, “Сахар”, “Бону”, Севара Назархонлар ижодида рақсбоп қўшиқлар бўлганми? Айни хит даврини олиб эсласак-да. Қайси қўшиқлари билан стадионлар йиғиб, қайси қўшиқлари учун тўйларга кириб келишганида хамма хайрат ва хаяжон билан кузатиб тинглашган?

Кумуш Раззоқованинг "Унутма мени" сокин қўшиғидек қўшиқ бўлдими кейин? Кимлар қайта куйламади у қўшиқни..

Хозир эса тўртта сўзни қайталаб турган бемаъни сўзларни замонавий гурс-гурс саундлар ўраб, эфирдан халққа “едириб” хит қилмоқда. Синалиб бўлган тайёр қўшиқни плагиат қилишнику  айтмаса хам бўлади.

Табиийки , тўйларда талабгорлар ўша промо бизнесини стратегия асосида йўлга қўйган артистлар бўлиб қолган.

 

Яқиндагина артистларни қанча пул топишига ишланган мақола ва унга жавоб тариқасида махорат билан ишланган “отмазка” (бахона) видеосида аслида нимага пул кетиши рўйхатини кўриб роса кулибман. Халқни ахмоқ деб билишармикан? Қайси санъаткор(лар) тарафидан уюштирилганигача бир зумда шоу-бизнесда тарқалди. Яшириб бўлармиди буни?

Энди:

Дейлик, кунига бир тўйдан 500 доллар топди дейлик , бир ойда бу неча пул? Ўша бахонавий рўйхатда гўёки хар куни қўшиқ, клип қилиб, хар куни шунча пул эфирларга тўланармиш. Қўйсангизчи! Ўзи ўлдим деб, 2-3 ойда бир қўшиқ ва клип бўлса. Эфирлардаги промо эса ТОП АРТИСТЛАРГА ТЕКИН-КУ!

Чунки бугунги кунда радио ва телеканаллар аро машхур артистлар билан оғзаки “Сиздан у-гина биздан бу-гинашка” шартномаси асосида радио ва телеканаллар ойига 1-2 хизматга текинга чақиришади ва эфирда табиийки текинга “айлани”шади.

 

Ана энди 1000 ва 2000 долларга кунига битта “бирров”га кирган артистни, кунига ўлдим деганда 3та “биррови” бўлиб биттаси “томсувоқ” текин хизмат бўлса хам бир ойда топиишини хисоблайверинг. Бировни чўнтагига қарашни ўлгудек ёқтирмайман, шунчаки бу мавзуни бошқача халққа чиқаришганига чидолмадим.

Ён атрофи, созандалари ва жамоасига кетадиган пуллар эса кулгулик суммада)) Қанча кўп топса шунча созанда ва ишчиларига паст назар ва пастлик билан кам пул берадаганларини қанчасини кўряпмиз. Номи улуғ, берадигани қуп-қуруқ!

 

Очиғи, ХАЛҚҚА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ҚЎЙГАНМАН! деб карриллаган хонандаларни гапидан хайратланаман. Нима хизмат?! Ашула айтиб ўйнатиб, майли, қалбидаги ғуборига хам ижобий таъсир қилиб , зардобидан халос қилди дейлик аммо , бу бари ТЕКИНГА ЭМАСКУ!

4та ашула айтиб, камида 4 миллион хонадондан юлиб чиқиб кетишадику!

+мобил телефонларидан юклаб олиш, гудок ўрнига мусиқасини қўйиб пул топиш ва ютубдан жами мана шу мобил ва виртуалидан ўртача 1000 доллар ойига тушиб турибди. ТОП машхур артистлар 5-10 минг доллар тўйдан ташқари мана шу бизнесдан топишади.

+реклама, +”такой” ака опалар хизматидан алохида “конверт”да бериладиган “такой” суммадаги гонорар , тилла , бриллиант, ё мошина, ер, участка ва хоказо қимматбахо совғалари.

Шуми хизмат? Бу бизнес, ўртоқлар! Текинтомоқ бизнес! Шу учунам кўпайди хонандалар.

Вахоланки бирор махсулот чиқариб сотган бизнесменни махсулоти уйда қолади, ярайди.

Ашуласи қоринни тўқлармиди? Бугунги кундаги қўшиқлар қалбини тўқламай қўйганку, нимаси қолди? Рақсга тушириб жилпанглатганими?

 

Машхурлик мансаб ва ҚУРОЛ кўринишига келиб қолгандек. Бурнини тиқмаган жойи қолмади, айримлари...  Хамиша айбланадиган блогер ва журналистлар қолиб шулар ғирт ғийбатчи ва масхарабозга айланишмоқда. На бир салобати қолди буларни ва на бир артистга мос бўлган икки қарич ердан тепада турган сахнадаги мақоми. Оғзингни студияда микрофон билан компютерга очгин экан, турли дастурлар чидар аммо, гапиргани оғзи очилгани хамон шармандага қолмоқда. На бир хурмати қолди ва на бир азизлиги.

Интернет бўлмаганида халқ билмасдиям, куймасдиям ва артистларга интилиб азиз санашарди.

Эртакка ишонардик...

Ижоди-чи? Ижоди қаерида қолди бугун буларни?

 

Қулоқни қоматга келтириб мошинасини гурсиллатай, тўйни қизитиб шилиб чиқиб кетай ё кимларгадир ёқай дегандан бошқаси бўляптими?

Инстаграм ижтимоий сахифаларда хаммаси отин ва ватанпарвар. (спонтом) Сал думини босворингчи дажжолни қиёфасиниям кўрасиз, шартта чет-элга кетвориб , ўша ердан туриб сайрашиниям эшитасиз. "Билаааасизми , мени мажбурлашаааарди!" деб)) кўрганмиз, эшитганмиз, ёдимизда ва уёғигаям БИЛАМИЗ!

Отинман, қориман деганиниям кетиб қайтишидан то, кетиб кетолмай икки йўлга икки оёқ билан йирилиб юрганлариниям халқ кўриб билиб турибди.

 

Санъаткорни ХАЛҚ тарбияламаса бошқаси тарбиялай олмайди, ишонинг!

Менга кимдандир нолиб ёзишадида, ўзлари ўшаларда “подписка”да. Ўқишади, кузатишади....ва нолишади.

Шиппак Шакархонимидан тортиб то Ясмин ясалганигача.

Ўқима, кузатма , юборма кимгадир, йўқ бўлади кетади.

 

Тўйингга чақирганда жонли талаб қил, яхши қўшиқ сўра! Эл олдига интернетдан чиқиб олиб валдирайверма, сени қўшиғинг билан танидик, қўшиғинг билан ёдда қолиб ўлганингдаям қўшиқларингни эслайлик, сассиқ гапларингу кимгадир “ответ”ларинг биланмас!-дейдигани йўқ!

 

Талаб бор жойда махсулот бор, ўртоқлар! Бугун аксарият одамлар ижодни талаб этмаяпти! Шоу хохлаяпти! Шоу истамоқда! Тўйларда хам оддий навбатчи гурухмас, шоу қиладигани керак!

 

Ўз фаолиятимда қанча истаган лойихаларим бор. Халққа айтмоқчи бўлган ва қалбан сухбатлашмоқчи бўлган махсулотларим бор лекин , уларни бошлашга қўрқиб қолдим.

Ана , қаранг, хар ойни илк жумасидаги ФАХРЛИ ИНСОН фонди тарғибот матриаллари қанча кўрилган ва қанча “лайк” олган? Мана сизга элемендар факт! Бирор артистни суратини қўйсам миллионлаб кўрилганлик ва ёқиш тугмаси -лайк олади аммо, “ Хой инсонлар келинглар, атрофимизга бефарқ бўлмайлик, болалар ўлиб кетмоқда, бир сўмдан йиғсак хам миллионлаб йиғиладику” деб бонг урганларим билан аранг чираниб, ялиниб тадбирни уддалаяпмиз.

Ўша миллионлаб одамларга эса тв шоулар керак, бақириб ичак чавағини бўғзига келтириб кулдирадиган хазиллар керак...

Яхши ижодам, яхшилик хам КЕРАКМАС ОДАМЛАРГА тушуняпсизми? Вахоланки бу акцияни рейтинг ва пиар учун қилганимда аллақачон ёпворардим, йўқ , ШУКР 8 йилдан бери чекиниш йўқ. 2009-йил (норасмий, расман 2012й) бошлаганимизда хечким бормасди ўша шифохонага. Бугун телеканаллардан тортиб, сайтлар , волонтёр, фондлар ва хамма ўша ерда. Кўрсатувиниям қиляпти ўша ерда, шоусиниям кўтариб боряпти. Майлида, фойдаси тегяпти асосийси, хеч бўлмаса шу йиллаб қилган тарғиботимиз самарасини берди!

 

“Мтв”да “Нишонда” чиқа бошлагач, нега эфирда у, нега эфирда бу деб нафақат бу телеканал балки бошқа телеканаллардаги махсулотлар хақида сўрашганига мана юқоридаги барча жавоб.

Талаб шу! Халқ талаби!

Бирдан хамма телеканалда хинд киноси кўпайдими, демак шуни истаяпсизлар!

Ижодкорларни айблашдан аввал улар шу сизларни таъбингизга қараб официантдек ахволга келиб қолганини тушунишингизни истардим.

 

Ижодимдаги журналистикага доир мухим широим: “мавзу, тахлил ва ечим!” Ечиминг бўлмаса кўтарган мавзуинг сафсата ва тахлилинг бекор! Ечимсиз мумкинмас. Хар бир мақолани кўтараётган мавзуси, тахлили ва ечими керак!

 

Ечим:

 

33 миллиондан ошиқ инсонларни бир мақолам билан тарбиялаб қўя олмайман. Барча журналист ва блогерлар бир бўлиб хам, чунки ўзаро хамжихатликни ўзи йўқ, биттаси қоқилса хаммаси тепиш билан овора. Ўзингникини ейдиган каннибаллар бизда)

Қайсиларидир (перепечатчики) аввал (бошқалар орқали албатта) номга эришиб кейин бойларни шантаж қилиш билан, кети очилгач эса жабрдийда ясаш билан овора. Урушдан кейинги қахрамонлик қурсин... Жойида юзига "шу гапинг учун!" деб тупуриб чиқиб кета олмаган ва жойида “нима деяпсиз, мен ундай эмасман!” дея олишга хаддинг сиға олмас экан, кучинг етмас экан, духинг йўқ экан, нима қилардинг кесиб, қирқиб чиқариб? Пул кутганмидинг? Балки... Бекорга аниқ рақамлар жарангламадику, тўғрими?

Энг қизиғи, неча ой ўтиб, кети очилгач, ғуруринг эсингга тушиб қолдими?-дейдигани йўқ!

ўтладим..узрулло.

Хўш , ечим деган жойи:

-Теле ва радио бу эфир демакки -  гипноз! Уни рейтингга боғладингизми, илтимос хақли равишда бўлсин! Ўн минг хам эмас, юз минг хам эмас, миллионам эмас-да, 33 миллиондан ошиқ ахолини таъбини 1000 киши хал қилиши мумкинмас!

Хеч бўлмаса, камида 15 миллион хонадон телевизорларига ўрнатиш керак ўша рейтинг аниқловчи пультни, бўлмаса умуман бу тариқа бахолашдан эфирни сақлаш мухим!

Чунки ижод керак!

Халқни тўғри йўлга солиш, тарбиялаш керак бўлса, савияси ва маданиятини оширишга мухим роль ўйнайди тв!

Хаммани уйида хам рисоладагидек тарбия бор деб бўлмайдику! Тарбиялик эканиниям бугунги кунда тарбиясини асраб туриш учун давомий тарбия керак бўлган давр, чунки атроф мухит ва айниқса интернет олами хам эфир каби ўз гипнозини ўтказишга ўтган. Инсон эса ўзгарувчан организм, ўз фикридан хадикдаги ва ўзгалар фикрига монанд равишда ўзгаришга мойил бўлган инсонлар эса кўп!

 

Хуллас, ўртоқлар!

 

Эфирларимизни маънолироқ ва савиялик махсулотга тўлдиришимиз учун ижодкорларни рейтинг хисоботи официантлигидан озод этиш мухим!

Ана шунда халқни савияси хам ошади, томошабин савиялик нарса талаб қила бошлайди хам!

Ана шунда официантлар хам ижодкорликка даъво қилмайдиган бўлармиди...

 

P.S: Официантларни камситишдек қабул қилинмаслиги сўралади, маъно бунда эмас, албатта!

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 3778 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!