Бош сахифа » 2018 » Февраль » 14 » Сувараклар исёни: "Оқ-тепа лаваш"дан то "Макро"гача
16:46
Сувараклар исёни: "Оқ-тепа лаваш"дан то "Макро"гача

Жорий йилнинг январь ойидан "Оқ-тепа лаваш" кафесидаги сувараклар билан боғлиқ холат катта шов-шувга сабаб бўлди. Тарқалган видеода хўранда-мижоз "Оқ-тепа лаваш" кафесида "сендвич" буюртма бергани бироқ девордаги суваракларга кўзи тушиб уларни видеога олар экан, бевосита егулик тайёрланадиган хонага кириб  пакетдаги нонлар ичида суваракларни кўриб ғазабга келгани ва бу масалада ошхона ходимларини  қўрсликларидан хайратлангани тасвирланганди.

Бироз ўтмай "Оқ-тепа лаваш" маъмурияти тарафидан жавоб видеоси расман чиқарилиб унга кўра суваракларни йўқ қилиш учун расмий хат қилингани ва асли сувараклар кафенинг тепасида жойлашган хонадонлардан тушаётганини сабаб дея келтириб кафе маъмурияти тарафидан у хонадонларни хам бепул сувараклардан халос этиш бўйича тозалаш ишлари  тасвирланганди.

Видео сўнггида эса кафенинг барча ходимлари кафе олдида кўчада қатор тизилиб қўлларини кўксига қўйган холда бош эгиб мижозлардан узр сўрагани намойиш қилинган.

Изохларда одамлар бундай узр сўраш хориждаги бир компания видеосида бўлганию ва ошхона ходимларини қўрсликлари хамда пакетда сувракларни кўра била туриб олдини олишмаганидан жавоб видеосига ишончсизлик билдирганлар хам етарли бўлганди.

 

Мана бир ой ўтар ўтмас, йилнинг иккинчи ойида яна сувраклар билан боғлиқ можаро. Бу сафар "Макро" тармоғининг  Нукус кўчасида жойлашган (Глинка) маркетидан савдо қилган мижоз харид қилган махсулотлари орасидан "буханка" нонини уйга келиб кесганида ичидан суврак чиққани сурати ва чек суратини хам бизнинг сайтга тақдим этди.

Ўзиям нон пиширадиган новвойхонадаги элакларни панжаралари шу қадар йирик эканми деб ўйлаб қоласиз. Балки умуман унлар эланмас?

 

Сайтимизнинг инстаграмдаги @sayyodcom сахифасига кеча ушбу суратлар қўйилганига бир кун ўтмай, бугун  "Макро" вакили Динара мазкур холат бўйича қўйидаги маълумотни изохда қолдирган:

-Суварак 650 сўмлик ижтимоий нондан топилган. Бу хақида хабар таъминотчига етказилган ва шуни айтиб ўтиш керакки "Макро" билан хамкорликдаги "Master Bekeri" билан бундай муаммо вужудга келмаган. 

 

 

Хуллас, йил бошидан сувараклар исён қилган кўринади. Ўзи атом урушларини хам бошидан ўтказиб битиб қирилмас хашарот тури билан курашмаган хонадон бўлмаса керак.

Бироқ санитария гигиена жойида бўлса хар қандай бахона ўринсиз ва сувараклардан асар хам бўлмайди, назаримда.

Зеро халқ билан ишлаётган ва шуни орқасидан пул топаётган одам сотаётган нарсасини худди ўзи ва ёки оила аъзоларига бераётгандек тарзда тайёрласа бу нафақат махсулотни покизалиги балки Аллох олдида хам виждонан ва халол бўлишини таъминласа керак.

Бу мени шахсий ва субъектив фикрим бўла қолсин.

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 5674 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!