13:07 Согдиана судга берармикин? Ё атай қилинган режа? | |
Согдиананинг "Мени эсла" қўшиғини ёш Мафтуна исмли қиз қайта куйлаб, унга клип хам суратга олдириб телеканалларда промо реклама қилаётганидан нафақат томошабинлар балки Согдиананинг ўзи хам хайратда. Мухлисларнинг хайрати кўпроқ бу қўшиқни Мафтуна расво қилиб ижро қилганлиги бўлса Согдиананинг хайрати ундан берухсат қилинганлигида. Айни дамда Согдиана бу масалада хуқуқшуносларга мурожаат қилгани хақида маълум.
Ўз инстаграм сахифасида ушбу холат юзасидан Согдиана шундай ёзади: "Муаллифлик хуқуқини химоялаш борасидаги холат бизнинг юртимизда чидаб бўлмас даражага етмоқда! Мен муаллифлман ва қўшиқ ёзганман ва ёзавераман. Хамкасбларим ва хамкорларим ижоди ва мехнатини хурмат қиламан. Ўртоқлар! Қаердан бировни нарсасини ўзиникидек қилиб олиб ишлатишни мумкин деб хисоблаяпсизлар?! Бу худдики бировни уйига келиб рухсатсиз унинг нарсасини олмоқ дегани. М исмли ўзбек хонандаси менинг "Мени эсла" қўшиғимни куйлаб унга видео хам чиқарибди. Ротация сотиб олиб клип суратга олиб бу билан нахотки пуллар хаммасини хал қилади деб хисоблайсизлар? Хурмат ва тан олиш аввал бошқаларни ва уларни мехнатини хам хурмат қила олишдан бошланади. Қанча катта артистларимиз ремейк қилиб янги талқинда қўшиқлар қилишар экан улар буни инсонийлик ва қонун доирасида амалга оширишади. Мен муаллифлар химояси учун! Мен ва менинг гурухим бу нарсани адолатли ечим топмагунича қўйиб қўймаймиз!" "А теперь я хочу рассказать, почему я сократила свой отпуск до 3 дней.
Мархум хонанда бўлса хам майлига эди, вахоланки бундай бўлса хам уйдагилардан рухсат олиш фаросати кўпчиликда етарли.
Балки Мафтуна атай бу ишни шу жанжал орқали пиар ва реклама бўлсин деб қилгандир. Бу хам эхтимолдан холи эмас чунки унинг таниқли бўлмаган хонанда экани ва албатта ижрога ахамият берсангиз истеъдод билан кўтарила олмаслигини тушуниб шу ишни қилгандир деган фикр хам туғилиши табиий. Бўлмаса инстаграмда Согдиананинг сахифаси ва у хамда унинг маъмурияти билан боғланиш мумкин бўлган маълумотлар ёзилган бўлса, сўрамасдан куйлаб клип олиш фаросати қайда қолди? Демак, бекорга эмас....
Энг қизиғи, "Ризанова" каналида жойлаштирилган ушбу клип сарлавхасига (cover) тури дея ёзилгани! Қўшиқни тайёр "минуси"га куйланиб хатто янгитдан янги аранжировка хам қилинмагандек. Унда "кавер" эмас "караоке" тури деса бўлармиди?
Нахотки бошқа одам куйлаб, клипда бошқа мавзу билан бошқалар иштирок айтса ва энг асосийси қўшиқни расво қилиб куйлаш Мафтунанинг тушунчасида "кавер" деб тушунилса?
Яна фаросатга юзланамиз... "офарин!"))
Текин реклама онлари Мафтуна учун Sayyod.com сайтидан)) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 3059 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |