Бош сахифа » 2018 » Июнь » 24 » Шохлар кесилаверади...илдиз эса ўзгармас!
13:44
Шохлар кесилаверади...илдиз эса ўзгармас!

Жамоамиздаги йигит билан Молия институти олдидан ўтиб кетаётган пайтимиз у шу ерда ўқишини айтиб кўрсатганида ажабландим. Чунки бироз аввал у Архитектура институтида ўқийман деганди-да. Айтишича, бир неча йилдан бери Архитектура институти  биноси сотиб юборилганми, бериб юборилганми ноаниқ бўлиб талабалар бошқа институтлар биносида ўқишар экан.

Йўлимиз давомида қурилиш объектларига кўзим тушади... Хорижликлар қуряпти...

 

Азал азалдан меъмор ва бунёдкорчилиги билан дунёга машхур ўзбек миллати бугунги даврда хоиждан ишчи ёллаб ишлатмоқда. Оддийгина бир Архитектура институтига бундай муносабат бўлганидан кейин бизда қандай мутахассислар хам етишиб чиқаркин? Таълим хақида қизиқаман... йигитнинг энсаси қотади. Ажабланмайман. 

 

Биласизми, негадир бизда хамма нарсани илдизига эмас, шохларига эътибор кўпроқ. Бақатеракни шохларини кесаверган билан у шафтоли бўлиб мева бермайди. Уни илдизи чунки бақатерак! Бизда таълим тизими ва сифати қай ахволда?

Буларга эътибор йўқ, кейин эса бехуда мажлислар  ишдан бўшатишлар худди бақатерак шохларини кесаверишдек кечади.

Ишдан бўшатишдан эса юртга яна минус, бу дегани яна биттага ишсизлик кўпайди дегани.

Молия вазирлигидан ўткан йили 500 кишидан зиёди  ишдан бўшатилгани хақидаги хабар шов-шув бўлиб хамма мана тозаланди дея баралла олқишлади. Аммо бирор киши ўйламадики нахотки нақ 500 кишидан ортиқ айбдор? Балки кимларнидир касрига улар кесилди? Ва энг асосийси мамлакатда бир кунда ишсизлик сони 500га кўпайди! Уларни оиласида нима айб? Улар энди нима қилади?

Жавоб натижада: хориждаги гастарбайтерлар сони кўпайишида. Шу хам ўзбекнинг тарихида бор экан. Юртма юрт кезиб оила боқиш.  

Шохлар кесилаверади... Илдиз эса ўзгармас. 

Ғалати...

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 3034 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!