Яна бу йил бироз дарслик ўтадик, тарбияландик. Ночор ва очларни хис қилдик, шукрга малакамизни оширдик хисоби.
Диний амалиётини ўтадик яна...
Бу йилги Рамазон кўпгина янгиликларга сабаб бўлди. Афсуски, махфийлик, камтаринлик фалсафасини негизида тарғиб этган Ислом динини бу йил кўпчиликда аксини кўрдик.
Сахарликлар актер ва актрисаларимизнинг ибратли сўзларини экрандан тинглаш билан ўтди. Ёшнинг улуғлик мақоми не даражаларга яраштирмайди дейсиз...
Хонандалар...нашиду саловотлар...
Ўзгариш давримиди ё ижарагамиди бари кейинроқ билармиз, билсак хам ажабланмасмизу аммо шунча пайт қаерда эди деган саволам бор-да. Мумкин эмасди деманг, ёлғон, фақатгина ССР даврида мумкин бўлмаган, аммо ўша пайтларам қорилар бўлган, бизам ўша даврлар таълим олганмиз, жумаю таровехларга борганмиз, ёдимда!
Диний тарғиботга диний билими етук уламолардан ўзгаси қўл урса натижаси камида зиддиятли ва кўпинча кулгулик кечаркан. Айниқса санъаткор бунга қўл урса. Динни кулгуга қўймайлик-эй, илтимос!
Нима фарқи бор экан қайси масжидга бориш, барида бир китобдан ўқиладиган бирдек сураю оятлар бўлса... ким нима дардда? Рақобатми тарғиботми майлида...
Артистлар у масжиддан бу масжидга халак. У ерниям бу ерниям бирдек реклама қилишам осонмас экан. "Мана бизга бу артист келди" дегандек машхурларни суратини қўйиш майлику, ачинарлиси бу билан биргаликда масжидларнинг сахифаларида хаттоки одамларнинг ибодат суратлари хам қўйиб намойиш эта бошланди. Хайит намозда хам энди намоз бошланди деганда юзга прожектор чироғи йўналиб видеога ола бошлади... Фикр жойида турадими? Кимгадир намоз ўқиётганлардан бу ёқармикан? Шартта намозни бузиб эътироз билдирмайдику.
Махфийлик онлари бўлган ибодат ва намоз пайти суратга олиш ўзи тўғрими?
(тақдим этилаётган суратлар йиғинмаси айнан инстаграмдаги масжидларнинг сахифасидан олинди)
Оддий одамларни бу қилиғи роса қораланган пайти масжидлар сахифасида бу нарса долзарб! Суратга олаётган одам бу пайт нега ибодатда эмас, нега керак ўзи намоз ўқиётган пайтини суратга олиб масжид сахифасига жойлаш? Бу юқоридаги рекламага муккасидан кетишлик, мухлисларни йиғишдек қандайдир бир машхурликка интилишдек туюлиб юқоридаги артистларни имомлар билан ўрин алишган деган фикримни исботлаётгандек.
Тарғибот дея бахона этилар... Аллохга сажда ва у билан мулоқот жараёнидан то дуогача бари махфий бўлишини Ислом тарғиботига зид деб биламан.
Яхши тарафи! (бўлса керак) шундоққина уйим олдидаги масжидда салкам 30 йил кўрмаган ва шахарнинг нариги бетида яшайдигану кўчамдан ўтса қўнғироқ хам қилмайдиган танишларимни учратдим. Реклама яхши... Майлида, яхшиликка, бахонада кўришдик. Ўзгаришибди, соқол, дўппи... ишониш қийин деб астағфируллахни айтиб, ўзимни бунга койиб улар учун хурсанд хам бўлдим. Ишқилиб уларда хам ижара бўлмасин... Узоқда яшайдиган жиянимни хам учратиб хайрон бўлсам "бу масжидда фалончи имом қуёшни чиққанида Қадр кечаси бўлганини кўрсатиб исботлаб бераракан шунга шу ерга келдим"-дейди. "Битва экстрасенсов" ёдимга тушса шу паллада... Сен хам чўпчак эшитиб катта бўлгансан-да дедиму аммо бомдод намозидан кейин имомнинг гапларидан хайратландим...
Имомларни билими биздан кўра анчайин улуғ, уларга аён бу тўғрими ё нотўғри. Бу хам шу йилги Рамазонда кўрилган янгиликни эътироф этиш хуқуқида айтилди холос.
Инстаграм дастури ўзи нима экани ва унда нима қўйиш мумкин ё мумкинмас деганини уни ишлаб чиқарганлар қолиб, келган жойига хукмдор бўлиб олишга ўрганганлар тартибини туза бошлади гўё.
Яхшиликка йўналган волонтёрлар кўпайди, бу жуда қувончли холат. Асли ўзбек халқи оқибатли ва мехрибон бўлгани учунам мана технологиялар имкониятларни бергач яхшиликни ўзига касб қилаётганлар кўпаймоқда!
Ха, бу йилги Рамазон ажойиб ўтди. Қизиқ бўлди кўп нарсалар. Жўшқин кечди.
Юқоридаги фикрларим танқиддек кимларгадир эриш туюлару аммо ростини айтиш керак. Имомлардан айримлари худди қилаётган иши нотўғрилигини билгандек хутбаларда исломга хизматдагиларни танқид қилиш мумкинмаслигини айтиб "Мусулмон рўза тутмаса хам намоз ўқимаса хам кофир бўлмайди, аммо мусулмонни хаммани олдида хақоротлаб уялтирса кофир бўлади" дея туриб, жанозага келтирилган маййитнинг эгалари шу куни одамлар кўплигидан имом чақирганида ёнига тезда боролмаганида микрофондан туриб "Девона!" дейиши ғалати туюларкан....
Домлани айтганини қилу, қилганини қилма деганини реал тарзда кўриш оралиғини шу куни бирозгина сониялар ажратди.
Мархум имом Анвар қори Турсунов билан сухбатда танқид хақида гаплашганимизда, табиийки камчиликлар инсонни юзига мавхум тарзда айтишлик исломда айтилгани аммо бу нарса кенг оммага таъсири бўлаётган ва таниқли шахслар орқали бўлаётган бўлса ОАВ турда номини айтмай кенга оммага танқид қилиш мумкинлигини айтгандилар, шу сабабли хам айрим эътирозларни номини келтирмай билдирдим. Имомлар хам фаришта эмас, улар хам оддий бир ўша хатою камчиликлари билан инсон! Бироқ индамаса халиги Илон ота масжидидан тарқалган аудиодек чегарадан чиқиб кетиши мумкин бўлган ўша нафс ва кибри бор инсон улар хам. Афсуски кибрга ғарқ бўлгану машхурликка интилган ва хўжакўрсинлик аломатларини бир икки имомларда кўриб ажабландим. Мақтов ўлсин...қай даражага кўтариб улоқтирмас экан бу мақтов...
Хуллас бу йилги Рамазонда хамма авжига чиқди))
Асосийси кимларнидир балки ижара кўринишлардан фарқли қалбимиздагисини намоёнланиши хақиқий ва бардавом бўлсин дейман!
Мухими шу! Соқол хам олинар, дўппи хам ечилар ва нафталин солинган қутига қайтар, рўмоллар фотостудия илгичида келаси Рамазонгача чанг босар балки, аммо айтганимдек хамманинг ўз ичидагиси мухим! Гап сўз , танқиду фикр хам бефойда, бари ниятига боғлиқ!
Шу сабаб бу сўзларимни хам нияти ўзимни бўйнимда, изох шартмас. Бу йилги Рамазон хақидаги хотимам шахсий кузатувимдаги шахсий фикрларим хуқуқида холос. Инсонмиз-да, ўша айбу хатолари билан. Фаришта бўлганимизда кўринмасдик хам эштилиб ўқилмасдик хам.
Аллох билгувчи!
(c) Sayyod
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |