Бош сахифа » 2019 » Май » 14 » Рахматинг қани рэпер?!
00:23
Рахматинг қани рэпер?!

 

14-май куни "Ўзбекконцерт"дан рэперлар учун ваъда қилинган навбатдаги мажлис бўлиб ўтди. Адашмасам, бироз аввал ёпиқ тарзда учрашув бўлиб ўтганди.

Расмий тарзда кечган ушбу мажлисда рэперларни қўллаб-қувватлаш учун фестиваль ташкил этилиши ва уларга ушбу концертда иштирок этиш учун лицензия талаб этилмаслиги хамда келгуси ижодлари учун эса  лицензиянинг энг арзон ва имтиёзли турлари берилиши айтилди.....

Аммо, лекин ва бироқ...

 

 

Рэперлардан бундай имконият учун рахматлар ўрнига талаблар устига талаблар кучайганидан хайратландим.

Авваллари кечирасизу , бундай имконият тугул, рэперни ўзи "Ўзбекнаво" идорасига яқинлаша олмас тарзда вақтлар бўлганини ўзим шохидиман.

Одил Абдуқаххоров шунча рахбарларни кўриб, уларнинг балки камчилик ва хатоларини ўзи учун билиб ва мана рахбар бўлганида эса шу ёшларга , рэперларга имконият ташкил қилиб, фестиваль хам қиламан десаю...

 

 

"Нега фестиваль "Анхор Локомотив" паркидаю, нега "Туркистон" саройида эмас?"-деган эътирозларам бўлибди.

Кечирасизлару, аввал шу имкониятда ўзларингни кўрсатларинг-чи!

Хозирга қадар, очиғини айтганда,  Шохрух ва Шахриёрдан кейин қайси рэпер танилди ё хит қила олди?

Ўша Шохрух ва Шахриёрам вақтида медиакомпаниялар кучли промо рекламалари билан номга сазовор бўлгани эътироз этиб бўлмас факт! Мана хозир , хар иккиси хам  медиакомпания билан ишламаяпти ва ижоди қай тарзда? Ўша аввалги ёнган хитлар ва қўшиқлар йўқ-ку!

Бундай олиб қараса, халқдан рэпга талаб борми ё ўша пайтлар халққа сингдирилган ва шу сабаб ўша пайтлар талаб бўлганми ўзи, - деган фикрлар хам пайдо бўлмайдими?

 

Қаранг-да, хозир интернет орқали кенг имкониятлар мавжуд ва яхши ижод намунаси шу интернет орқали хам порлаб чиқаяпти. Ушбу мажлисда иштирок этган таниқли чехрадан фақат Санджейни олсак, уни танитган қўшиқ биринчидан рэп эмас ва тан олиш керак кўпроқ пиар ва машхур хофиз номи билан боғлиқлигу, уни кетидан жанжаллар туфайли танилди. Ё нотўғрими? Ўша "Карвон"чалик кейинги қўшиқлари шу қадар оммалашдими? Йўқ.

Хозир урғуни у ва уни ижодига эмас, фикрларимни асослаб бериб боряпман холос. Яъни ўзи талаб кучлими рэпга? Шу эътирозчаликми ўзи мусиқа оламидаги рэпга эхтиёж?

 

Хўш, тинмай интернетда норозилик билдираётган рэперларни ўзи ижоди қай ахволда? Республика миқёсида сўнгги 10-15 йилда бирорта хит бўлган рэпни мисол қилиб бера оласизми?

"Ўзи ижод борми, йўқми?!"- деган бўлиб турса ва шундаям эътирозларга эътибор қаратиб фестиваль имконияти яратилсаю "қўй бердию, арқон бермабди, пас!" - дейиш ўринликми?

 

"Туркистон" саройига аввал лойиқ бўлиш керак!  Ўзи ўша паркдаги фестивальга лойиқликдан дарак борми? Ким чиқади ва нима куйлайди? Рўйхатам, репертуарам ноаниқ! Хали Шахриёр ва Шохрухни чақириб уларни номидан фойдаланиб реклама қилиб одам тўпланмаса эди...

 

Сизларга имкон бериляптику, шунга лойиқ бўлиб ўша аввал паркда "ёрвориб" концерт бериб кўрларинг , шунда "Ўзбекконцерт" тугул бошқа продюсерларга "Халқлар дўстлиги"да концерт бериш учун талаш бўласизлар!

Мана шунда тўғри бўлади! Эътироз агар тарозига тенг келсагина ўринли! Хали биронта каромат кўрсатмай фақат талаб талаб талаб...талаблар билан талашдан иборат хозирги рэперлар "ижоди"!

 

Мажлисда яна бири "Рэпни тушуниши мумкину , аммо ундаги айрим  стильни "Ўзбекконцерт"дагилар тушунмайди, тушунадиган янги одам бўлиши керак" эмиш.

Биринчидан рэп у ўз номи билан рэп! Тамом! Ундаги Old School Rap,Southern Rap, Underground Rap, Pop-Rap, Political Rap, Party Rap, Jazz-Rap, Hardcore Rap, Gangsta Rap, East Coast Rap, Foreign Rap, DownBeats, Dirty Rap, Comedy Rap, British Rap, Alternative Rap, Hip-Hop, Hip-Hop/Urban, Break Beat , Ragga ва хоказолар бўладими буни бадиий кенгашдан ва "Ўзбекконцерт"дан ахамиятга молик тарафи фақатгина САЛБИЙ тарғибот ва МАТНдаги ХАҚОРОТ бўлмаслиги холос! Стиль ва саундми, а капелла ё 6х8 ми фарқи йўқ нарсалар!

Табиийки, Political, Gangsta ва Dirty Rap каби стиллар бизларга мутлақо каракмас. Агар конституцион тузумга қарши бўлмаса ва сўз эркинлиги билан бирор сиёсий мавзуни сўз эркинлик ва демократия бобида Political турини айтмаса, энди билмадим. Аввал оддий рэпни эплаб куйлаб қўйиш керакмикан?  

Ўзи шу  турфа стилларда айтиш учунам  уқув  ва билим хам керакдек. Шу билан бирга унга талабчи?Халиги Dirty ўз номи билан  яғир (иприсқи, исқирт) туридаги шахвоний ва криминал Gangsta ўзи бизга керакми?)) Хуллас хар бир стильга тўхталиб ўтмайману, биздаги асосий мухим фильтр бу-менталитет!

Асосийси ижодни хар бир йўналишида  салбий  тарғиботи ва хақороти бўлмаса бўлгани!


Сенга ўз ижодинг ва нимага қодир эканингни кўрсатишга имкон берилмоқда. Аванс! Уддала, кейин ўша уддалаганинг доирасида талаб қилсанг ярашарди...

Рахматинг қани рэпер?!

 

 

Биласизми, Ўзбек рэпи ва рокини ривожлантириш , менталитетга монанд СЎЗЛАРИгина бўйича шахсан ўзим хам бир неча бора таклиф киритганман ва Одил Абдуқаххоров билан бу борада кўп маслахатлашганмиз. Мана шу имконият кунигача харакат қилдик...

Ва бугунги мажлисдаги холатдан эса харакатим ва хиссамга ачиндим... 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2741 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!