Бош сахифа » 2018 » Август » 7 » Райхон лицензия, икки карра холалик ва ижодий ахволи хақида сўзлади.
11:38
Райхон лицензия, икки карра холалик ва ижодий ахволи хақида сўзлади.

Sayyod:  Икки карра хола  мақомига сазовор бўлганингиз  билан табриклаймиз, исмини нима деб қўйдингизлар?
Райхон: -
Рахмат, исмини Иброхим деб қўйдик.

 

 

Sayyod: Лицензиянгизга пул тўладингизми ва нима учун у лицензия тўламаганлар рўйхатига тушиб қолдингиз?
Райхон:-
Мен ПроАрт билан ишлаётганим боис шартномага асосан улар мени лицензиямни тўлаши керак. Нима учун бундай  бўлганидан бехабар қолибман. Ўзим тўлаган пайти хамиша ўз вақтида тўлаб келардим ва  бундай нарсалар бўлмаганди, чунки қонун, тартиб ва қоидани хурмат қилувчи фуқаролар сафига кираман. Шу сабабли хам қонун, тартиб ва қоидани бузилишини ёқтирмайман. Лицензияга пул тўланди, хаммаси жойида. 

 

 

Sayyod: Райхонга хос бўлмаган тарздаги ижоддаги динамиканинг сустлашувини кузатяпмиз. Ижод инерция бўйлаб худдки бажарилдими бажарилди каби кечаётгандек.  Ўз энергия ва жўшқинлигингизни эса бошқа хамкасбларингизга бериб юборгандексиз. Авваллари тез-тез клип ва қўшиқлар ва ундаги энергиянгиз билан мухлисларни хайратлантириб турардингиз. Нима учун совидингиз? Қизиқиш сўндими? Рақобатни кўтара олмадингизми ёки яхши ижодий гурух топа олмаяпсизми?
 

Райхон: -Билмасам, бу сизни назарингиз доирасида динамика суст бўлса керак, чунки қаерга бормай "Юрак", "Томчи" қўшиқларимни эшитяпман. Яқиндагина "Ажабо" қўшиғини премьера қилдик. Яна қўшиқлар тайёрламоқдамиз. Нега совидим экан? Авваллари концерт учун пойга бўлиб  хар икки ойда қўшиқ қилинарди, хозир ундай пойга йўқ. Мен қўшиқларимни фақат тинглашларини эмас у одамларга етиб боришини хам истайман.

Хафтасига қўшиқ чиқаришда мантиқ кўрмаяпман. Хар бир артистни ўз йўли бор. Аллақачон ўз ўрнимга эгаман, доимо ўзим билан рақобатдаман, хар тарафлама  кечагидан   аълороқ бўлишга харакат қиламан . Хамкасбларимни хаммасига омад ва гуллаб яшнашларини тилайман. Ким қандай режимда ишлаши бу уни танлови , хуқуқи ва буни мухокама қилишни хам истамайман. Ўзим учун жавоб берсам, хозирги ахволимдан жудаям мамнунман. Хозир менда ёрқин қўшиқлар, мени қай тариқа кутиб олишларини сезяпман, хаттоки тўйларда хам. Улкан мухаббатни сезар эканман уни икки карра қайтаришни истайман.

Хозир яна янги қўшиқ тайёрлаяпмиз ва уни яқин кунлар уни тақдим этамиз. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 3788 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!