19:20 Қотил батут? | |
Телеграмда шиддат билан тарқалаётган видеода 4-5 яшарлик қизча батутда сакраб туриб ичига тушиб кетгани тасвирланган ва унга бириктирилган изохда гўёки шу қизалоқ ичига тушиб кетган ва тирик чиқмаган ва бунга сабаб сифатида эса батут ичидаги қайноқ хаво деб ёзиб одамларни огохликка чорлашган.
Бизга маълум бўлишича воқеа Қозоғистонда содир этилган ва шукрки қизалоқ тирик. Аммо уни олиб чиқиш осон кечмаган чунки батут ичидаги хаво онасини кўзларини хам юмдириб очишга қийналган дейилади хабарларда.
Бироқ ўзимизни паркларимизни бирида батут қўйиб тирикчилик қиладиган ва номи сир қолишни истаган йигитни айтишича батут ичида иссиқ эмас хаво етказувчи вентиляцион насос орқали мунтазам равишда атрофдаги оддий хаво юбориб турилар экан.
Аммо, батут билан боғлиқ кўпгина нохуш холатлар хам йўқ эмас. Бу болаларни бир -бирларига зарб билан урилиши, сакраб ағанай туриб бўйин қийшайиб кетиб умуртқа суякларига жарохат етиши, оёқлари қийшайиб пайлари чўзилиши ва хаттоки батутни тепасидан ерга тушиб кетиш холатлари.
Умуман олганда видеодаги қизалоқ билан ходисада "агар батутни шундай очиқ жойи видеодагидек пастда эмас тепасида бўлганидачи?"-деган саволни хам туғдиради. Стандарт батутларни асосан 2 метр ва ундан баландроқдаги сирпаниб тушиш айвончасидан мабодо ичига тушиб кетса табиийки бевосита батут турган ер ва ёки асфальтга бола зарб билан тушади. Ва албатта бунда тан жарохатисиз қолиш қийин масала.
Хуллас, бизни ишимиз маълум хабар ва мавзуга реакция хамда бу борада ота-оналарни огохликка чорлаб, болаларини нафақат батутда балки умуман оддий майдончада хам ўйнатишаётганида зийрак бўлишлари сўралади. Умуман болага диққат сусайиши керакмас. Бола хавфсиз жойда хам ўзига хавфни туғдира олишини ота сифатида ўзим жуда яхши биламан. Соғлик ва омонлик тилаб...
| |
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 5136 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |