Бош сахифа » 2020 » Февраль » 22 » "Ой"дан тушган Райхон концертида "коронавирус"га шама
02:39
"Ой"дан тушган Райхон концертида "коронавирус"га шама

Райхон шоу-2020, 20-февраль кунидан старт олди. Доимгидек, у ўзбек эстрадасида шоулар борасида ягона малика мақомини яна бир бора ҳимоялай олди!

«Ойдан тушган» хонанданинг илк сахна кўриниши долзарб-рақс дастаси ниқобларда #коронавирус . Либослар ёрқин-ёғду, кўзни  қамаштиради.

Бошини ўраб чиққан кўриниши эса унга ўзгача бир аёллик кўркини берган бўлса ажабмас. Дуэтлар кўп бўлса-да, энг файзлиси Халима ва унинг дўмбоқлар гурухи қизлари билан бўлди. Хар қанча танқидлар бўлмасин, шу Халимани халқ севишини у сахнага чиқаётганидаги олқишлару қий-чувларданам билса бўларди.  

Шоу дастур #фишка лари кўп, ўша бошидаги жонли декорацияни ўтаган раққосу раққосалар тепадан тушган матоларга уланган рақсидан то жанговар дуэтга шу тариқа сахналаштирилган #интро ва хоказо.  О, бу арабча рақслар ! Алохида бўлим. Оловли ритмлар учқунлари билан зал тўлди.

(Айтганча, бошроғида, кўпчилик сезмадию лекин ўнг тарафдаги икки стулдан бирини усти ёниб кейин ўчди. Ё бу қисқа туташув ва олов ўзи ўчди ё қандайдир #трюк қилишмоқчи бўлишдию аммо ўхшамадими?)

 

Хуллас:  Кайфиятлар бошқаруви пультидаги Райхон - эмоциялар ошхонасидасиз гўё.  Хайратланасиз, куласиз, завқланасиз, жўшқинлик ва бирдан тин олиб махзунлик сари сайр... Мехрибонлик уйларидаги болакайлар интервьюсидан парчалар билан #микс бойитилган қўшиқ.... Болакайлар гапларидан ўпкам тўлди. Кўзларимга ёш қалқиди. Қарибман шекил. Жа кўнгил юмшайиб қолаётгандек. Ё рости ижодий жамоа ўйлаган мақсадни уддалашди...

Дастур якуни эса #десерт : Райхон икки ўғли ва адашмасам синглисини қизи сахналаштирилган рақсларга якун ясаб рақсга тушишади.  Шундай кўтаринки кайфият ва илиқликда концерт тугаганини хам сезмай қоласиз. Тушмаган бўлсангиз тавсия этаман, ўша мухитда бўлиб, кўриб ва ўша энергияларни бир қисми бўлиш бу барибир бошқача! @rayhonganieva омад #синглим

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2378 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rayhon

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!