Бош сахифа » 2017 » Ноябрь » 17 » ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб
01:13
ОИВ шифохонасидаги онадан мактуб

 


Сизни вирусология шифохонасидан беморнинг онаси безовта қиляпти. Менга ўхшаган шу ерда даволанаётган кўпгина оилаларга ёрдамингиз керак.
6  ёшлик фарзандим 6 йил аввал касалга чалиниб  аввал Гемотологияда даволанди, кейин дарди оғирлашиб барча даволанишлар бесамар бўлгач қайта анализ топширдик. Натижада боламда ОИВ (ВИЧ) касаллиги борлиги аниқланди ва бизни Юнусобод туманидаги Миробод кўчасида жойлашган 2-ОИВ  шифохонасига юборишди.

 

Мана, 6 йилдан бери шу ерда даволанаётган бўлсак, охирги 2 йилда болалар бўлимига эркак ва аёлларни хам аралаш қилиб қўйишди.  Она ва болалар даволанаётган бўлимда энди хар хил гиёхванд, фохиша, турмадан чиққан ва БОМЖлар хам бор. Коридорда юриб бўлмайдиган бўлиб қолди.
Палаталаримизга гохида ноадекват холатда бостириб киришгача боришмоқда. Оналар боласини қўриқлаб  кечаси билан ухламай чиқишмоқда. На кечаси ва на кундузи тинчлик йўқ.  Фарзандларимиз қўрқишмоқда. Ахир бу касалликка чалинганлар хаммаси хам ёмон йўл орқали юқтирмаганку. Бизларда тасодиф ва айрим шифокорлар хатоси билан бўлган холат бўлса . Нима учун болаларни жамиятга хавфи бўлганлар билан аралаштириб қўйиб даволанишимиз керак?

Оиламизда хамма соғлом,  эрим, ўзим ва бошқа болларим хам. 
Афсуски, бизга ўхшаб аноним тарзда даволанаётган она ва болалар кўп. Таниш билишлар кўриб қолмасин деб шундоғам юрак ўйнаб ётамиз. 
Буёқда қўрқинчли одамлар, уларку ўз айби билан касалдир аммо бизни норасида болаларимизда нима айб?  Болам катта бўлган сари ақли кириб. касаллиги хақида ўйлаб қоляпти.
Олдинги сафар даволанишга ётганимизда қамоқдан келган бир йигит роса тўполон қилиб, коридорни бошига кўтариб сўкиниб, милиция келиб аранг уни тинчитди. Бу воқеани кўрган болам анча пайт ўзига келолмай  бошқа шу шифохонада ётмайлик деб  жанжал қилишни бошлади.
Мажбурмиз келиб даволаниб ётишга.
Она ва болаларни бўлимини алохида қилиб беришларини сўрардик, хаммага мурожаат қилдик хечким эшитишни хам истамаяпти.
 

С.Н.

 

 

Ушбу холат юзасидан сайтимиз ходимлари шифохонага бориб, вазиятни ўрганиб келишди лекин  бош шифокор билан гаплашишни хечам иложи бўлмади. Хамширалар эса бу нарсани фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хал қилишини айтди.
У ерда эса ё телефон кўтарилмайди ва ёки телефон орқали футбол матчи то жонингизга тегиб қўл силтамагунингизча давомланаверади.
Зора, ушбу чоп этилган хат керакли жойга етиб бориб шундоғам оғир дарди борларни бундай ғалати ноқулайликдан халос этишса...
Бунақада "ха касали шунақа экан" деб турмага хам тиқиб қўйиб хам  даволашмаса бўлгани .

 

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 4954 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!