Бош сахифа » 2019 » Январь » 14 » Бошқача оддий Севаранинг қора ва ёпиқ тадбиридан
14:30
Бошқача оддий Севаранинг қора ва ёпиқ тадбиридан

13-январь куни Севара Назархон Hyatt мехмонхонасида ўзининг янги “2019” деб номлаган альбом тақдимотини ўтказди.

Бироз аввал, кундуз куни матбуот анжумани хам бўлиб ўтди.

 

Ёпиқ тарзда ўтказилган альбом тақдимотига қора либосда келиш сўралганди.

Қора ва ёпиқ ...Севаранинг либосларидек.

Вахоланки альбом тақдимотида кираверишда Севаранинг бир қанча суратлари жойланган бўлиб улар ёрқин рангларда ...менга япон мотивини сездирди.

 

Кечага ташриф буюрганлар  орасида фақатгина миллий эстрада вакиллари кўринмагандек холос...бироқ таклиф этилганлар орасида Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Зиёда ва Алишер Файзлар бўлганини стуллардаги қоғозчаларда номлари ёзиб қўйилганидан хам билиш қийинмасди...бироқ улар келишмади.

Балки уларда хам худди мен каби форс-мажор холати рўй бергандир...минг афсус ушбу маросимга бориш режамда бўлган бўлсада, бир кун аввалги суратга олиш ишлари, унинг монтажи ва хоказолар натижасида ухламаганим сабабли шу медиа офисимизни ўзида тўкилиб қолар даражага етиб ухлаб қолибман... ха майли, насибда буёғи.. Бироқ медиамиздан репортёрларимиз бориб фото ва видео репортажни уддалаб келишди ва мана улар асосида репортажни тақдим этмоқдаман.

 

Тақдимотдан видеони кўриб кузатар эканман, Севарани концерти шоу намойиши эмас, хислар намойишидек, вужуднинг рақс махорати хам эмас, айнан хислар рақси, унинг намоёнланиши Севарага мухим эканини сездим. Хайратлантиришга ошиқиш сезилмайди, шунчаки менда бир олам бор, кел сайр этамиз... Айнан ўша ўзга олами бор ва буни уни либосидан то гапиришию куйлаши хамда мусиқаларидан хам сезиш мумкин.

Хамма учун бўлмаган ижоду бироқ харким билан алохида мулоқотга киришадиган санъат тури.

Эфир орқали эмас, кўпроқ айнан мана шундай концертда хис қилиш керак бўлган ижод тури.

Энергия хам эмас, холат.. Хиссиётлар харакати, холатлар намойиши...

Хаммаси оддий бир қарашда. Лекин бошқача ва ўзгача.

Бошқача оддий!

 

Альбом тақдимоти хорижнинг нуфузли концертларидек ташкиллаштирганини эътироф этмай илож йўқ. Жудаям юқори савияда ва ўта нозик дид билан.

Биргина сахна орқа фонида тунги пойтахтимиз кўриниб туриши  ажойиб ғоя!

Мехмонхона ойналаридан креатив тарзда дастур учун  фойдалангани жудаям қизиқ кўринди.
 

Ўзбек санъатида хали бундай тарздаги альбом тақдимоти бўлмагани рост. Катта сахналаримизда ўтадиган анча мунча концертларни ортда қолдирадиган оддий альбом тақдимоти...

 

Севара ва унинг ижодий жамоасию ва ушбу гўзал тадбирни уюштирган ташкилотчиларга салют!

Бу бир байрам бўлди.

Майлида, қора рангда бўлса хам)) Бу рангни кўплар  салбийлик билан боғлашади ва фақат алохида инсонлар  учун у  сирли ва сехрли тун каби... 

Худди Севарани ижодини юқорида хамма учун эмас, хар ким учун алохида деганимдек. ..сирли ва сехрли...

 

Суратлар Нодира Тўраевадан, видео Сарвар Қамбаровдан.

 

ЮТУБДА томоша 

 

ФОТОРЕПОРТАЖ

 

Матбуот анжуманидан:

 

 

 

 

 

 

Концертдан:

 

 

 

 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 2613 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!